tgindex
Dr. Mamajanova Azizaxon

Dr. Mamajanova Azizaxon

Статистика
@endokrinolog_preventAgeузбекский

20 йиллик тажрибага эга эндокринолог ва интегратив доктор👩‍⚕️ Интегратив медицина соғлик-саломатлик сари замонавий ёндашув! @dr_mamajanova1 ♥️💉Сиз бу каналда касаллик сабабини тушинишга,улардан гормон, антибиотиксиз халос бўлишга эришасиз

Последний пост
13 авг.
Последнее чтение
13 авг.
Постов за неделю
3
Всего постов
23
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
5 917
0 за 2 дн.
Сутки
−2
−0,03%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
2 834
21 постов
Вовлечённость
47,9%
к подписчикам
Постов в день
0,4
всего 23
Упоминаний
2
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
1 189
1/48двое суток
1 362
1/72трое суток
1 469

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • 13 авг.1 3418864

    5 дақиқада юздаги ва танадаги шишларни қандай йўқотса бўлади? Бундан қутулишнинг энг самарали усули — бу, албатта, лимфа тизимига ёрдам бериш ва лимфа айланишини ишга туширишдир! Лимфа узи нима? Аввалига кичик теория: Лимфа — бу инсон танасида оқадиган тиниқ ёки сал сарғиш суюқликдир. У тўқималардан ортиқча сув, оқсиллар, тузлар, микроблар ва эскирган ҳужайраларни йиғиб олади ва кейин лимфа тугунлари орқали тозалаб ўтиб, уларни яна қонга қайтаради.Яъни "табиий фильтр". Бошқачасига – канализация. Бу жараённи қандай кечишини ўз услубимда айтиб кетмасам бўлмайди😉 Лимфа бир неча ваўифани бажаради: «Чиқиндилар»ни ушлаш — лимфа тўқималардан бактериялар, вируслар, токсинлар ва парчаланган ҳужайра қолдиқларини йиғади. Асосий фильтр — томирлар орқали бу эскирган токсинларга тўла суюқлик лимфа тугунларига оқади. Душманларни йўқ қилиш — лимфа тугунлари ичида иммунитет ҳужайралари (лимфоцитлар) яшайди, улар барча хавфли микробларга ҳужум қилади, заҳарсизлантиради ва ҳазм қилади. Қонга қуйилиш — тоза, хавфсиз лимфа олдинга қараб оқади ва умумий қон айланишига қайтиб, йирик веналарга қуйилади. Аммо лимфада,қонни ҳайдайдиган юрак каби, алоҳида мотор йўқ. У фақат бизнинг ҳаракатимиз ҳисобига юришади ва тозаланади! Агар ҳаракат кам бўлса, суюқлик тўпланиб, эрталабки шишларни келтириб чиқаради. Келинг, лимфани ишга тушириб, шишлардан халос бўлувчи машқларни кўриб чиқамиз: 💧Машқдан олдин 1-2 стакан иссик сув ичинг — бу лимфани суюлтиради. «Қўнғизча» (Тараканчик) машқи 🪲 Бажарилиши: Текис жойга ётиб, қўл ва оёқларни юқорига кўтаринг ва 1–2 дақиқа давомида енгил силкитинг. Натижа: Юз ва оёқлардаги шишларни зудлик билан ҳайдайди. Лимфодренаж тебраниш (вибрация) 🧘‍♀️ Бажарилиши: Тўғри туринг, елкалар, қўллар ва қоринни бўшаштиринг. Тиззаларни бироз эгинг. Товонларни полдан 1–2 см кўтариб, кескин пастга туширинг (енгил силкиниш ҳосил қилинг). Бир вақтнинг ўзида бутун танада — болдир, сон, елка ва қўлларда енгил силкиниш (вибрация) пайдо бўлсин. Эркин ва чуқур нафас олинг. Бутун тана бўйлаб лимфа оқимини бир зумда ҳаракатга келтиради. Товондан оёқ учига ўтиш 🦶 Бажарилиши: Тўғри турган ҳолда 30–50 марта оёқ учига кўтарилиб, сўнг пошнага енгил тушинг. Натижа: Болдир мушакларини ишлатиб, лимфани пастдан юқорига ҳайдайди. «Мушукча» машқи 🐈 Бажарилиши: Эмаклаб, нафас олганда белни пастга эгинг, нафас чиқарганда қоринни ичкарига тортиб, орқани овал қилинг (15–20 марта). Қорин соҳасидаги энг катта лимфа тугунларини массаж қилади. Қорин билан чуқур нафас олиш 🌬 Бурун орқали қоринни шишириб чуқур нафас олинг, оғиз орқали қоринни максимал тортиб нафас чиқаринг (10–12 марта). Диафрагма кучли насос каби ишлаб, лимфани юқорига тортиб беради. Бу машқларни хафтасига 2-3 марта қилиб юришни доимий одат қилиб олинг✔️ 🛑 Қарши кўрсатмалар: Ҳомиладорликда, буйрак/ўт пуфагида тош бўлганда ва тромбозда,бел сохасида грижаси борлар,силкиниш ва сакраш машқларини бажарманг! Аллоҳ таоло инсон танасини шундай бетакрор ва ҳикмат билан яратганки,ўрганганиз сари ажабланаверасиз.❤️ Машқлар ёқтими? Бажариб кўрасизми?

  • 13 авг.1 109132

    Assalomu alaykum Aziza opajon yaxshimisiz ?Limfa drenaj mashqlari haqida iltimos ma'lumot bersangiz qisqagina post holida bo'lsa ham maylii ☺️ tanu joningiz sog' bo'lsin qachon yengi post joylasangiz srazu ochib o'quvchi kuzatuvchingizman tanu joningiz sog' bo'lsin🤲

  • 10 авг.2 498111115

    Соғлом турмуш тарзи жуда яхши-я, лекин биз эртадан кечгача ишда бўлсак, ўзимизга вақт ажратолмаймиз-ку!» - дейдиганлар учун оддийгина маслахатлар. 🌿 Келинг, ҳаётингизга бир-иккита оддий одат қўшамиз ва соғлиғингизда ҳам жуда катта ижобий ўзгаришлар бўлганини гувоҳи бўласиз! ✨ Қани, кетдик! 🚀 1. Хафтада камида 3 марта кечки сайрга чикиш. 2.Иш пайтида қисқа бадантарбия — кун бўйи бир жойда ўтирмай, танага бироз ҳаракат бериш. 3.Узок вакт утирилганда коматни (осанка) назорат қилиш ва умуртқа поғонаси учун оддий машқлар. 4.Гаджетлар вақтини 50% га камайтириш — телефон ва экран олдида бекор ўтирган вақтни чеклаш. 5.50 маротаба лимфодренаж машқи— эрталабки шишлардан қутулиш ва лимфани юриштириш учун ҳар куни. 6.Ҳафтада 1 марта ҳаммом (сауна,баня) — танани токсинлардан тозалаш учун. 7.Ҳар куни 50 та ўтириб-туриш (приседания). 8.Транспорт ўрнига пиёда юриш — уйга қайтаётганда 1-2 бекат олдин тушиб қолиб пиёда юриш ва лифтдан воз кечиш. 9.Эрталабки 10 минутлик бадантарбия — кунни тетик бошлаш учун. 10.Овқатда тузни камайтириш — таомларга ортиқча туз солмаслик. 11.Ҳар бир овқатланишдан 15 минут олдин 1 стакан иссик сув ичиш. 12.Контраст душ — қон айланиши ва иммунитетни мустаҳкамлаш учун. 13.Кўзлар учун кундалик гимнастика — кун бўйи толиққан кўзларни дам олдириш. 14.Узоги билан 22:30да уйқуда бўлиш . Келинг, фойдали одатларни ҳаётимизга секин-аста киритишни бошлаймиз ва уларни ўзимизнинг кундалик меъёримизга айлантирамиз! Ўзимизни севайлик ва шу севги орқали янада соғлом, кучли ва тетик бўлайлик 😎✨ 💬 Сизга ушбу одатлардан қайси бири энг кўп ёқди? Қайси бирини бугуноқ бошлашга тайёрсиз?😀

  • 4 авг.3 02812134

    🇹🇷 Истанбул сафари: Илм ва қалб ороми ✈️✨ Яқинда мен Туркиянинг— муҳташам Истанбул шаҳрида бўлиб қайтдим. Бу шунчаки саёҳат эмас, балки Мирзакарим Норбековнинг 4 кунлик интенсив ўқишлари эди. Шифокор сифатида инсонни фақат жисмонан эмас, руҳан ҳам тушуниш жуда муҳим. Менда жуда кўп очиқ қолган саволлар бор эди... Шукрким, бу сафарда барча саволларимга тўлиқ жавоб олдим. Аллаҳ инсонга ечим бериш учун уни ҳамиша керакли илмга етаклайди. 🎓🌱 💡 Бу ўқишдан олган энг муҳим хулосаларим: ▪️ Ота-она дуосини олиш қанчалик муҳимлиги, бу дуо сизни қай даражада ҳимоя қилиши ва ҳаётингизга барака бериши чуқур ўргатилди. ▪️Норбеков дуонинг физик ва кимёвий таркибини, унинг танага таъсирини илмий жиҳатдан ўрганадиган олим. ▪️Зиён заифлаштиради — ҳар бир қилинган зиён инсонни руҳан ва жисмонан заифлаштиради. ▪️Негатив энергия — негатив 20 000 км масофагача тарқалиши илмий исботланган. Шунинг учун фикр ва атрофни тоза тутиш жуда муҳим. ▪️Фаросат — ҳар бир инсон учун энг зарур ва олий хислатдир. ▪️Норбеков — инсонийлик ва миллат қадриятларини сақлаб қолиш учун ҳаракат қилаётган буюк олим. 🕌 Истанбулда янграган жуда ёқимли азон овози, қалбимни титратиб юборди... 🌊Қора денгиз ва қалб ороми: Ўқишдан сўнг Қора денгиз бўйида сайр қилиб, тоза ҳаводан нафас олиш менга янги куч ва руҳий ҳордиқ берди. 🌊 Билимларимни бойитиб, янги энергия билан яна халқ хизматидаман! ❤️

  • 4 авг.2 313

    видео или голосовое, без подписи

  • 4 авг.2 314241

    видео или голосовое, без подписи

  • 4 авг.2 2243

    видео или голосовое, без подписи

  • 4 авг.2 2832

    видео или голосовое, без подписи

  • 4 авг.2 3152

    видео или голосовое, без подписи

  • 4 авг.2 223244

    видео или голосовое, без подписи

  • 4 авг.2 095232

    видео или голосовое, без подписи

  • 4 авг.2 21012

    видео или голосовое, без подписи

  • 4 авг.2 09312

    видео или голосовое, без подписи

  • 4 авг.2 01414

    Сафар таассуротларим ва қалбимдаги энг гўзал туйғуларни сизга улашгим келди.

  • 22 июл.5 620106186

    Битта анализ билан ўлим ҳавфини эрта аниқлаб олиш мумкин Буни бартараф этгач сиз инфаркт, инсульт, сурункали чарчоқдан, гипертония, мигрень, ортиқча ҳавотирдан, зеҳн пастлигидан қутулишингиз мумкин. Бу анализ – Г О М О Ц И С Т Е И Н Гомоцистеин – бу оқсил, тўғрироғи оқсил алмашинувининг оралиқ маҳсулоти. Ва у қон томир ички қаватини (эндотелийни) шилиб қўйиши мумкин. Шилинган жойга эса холестерин, макрофаглар келиб ёпишади ва атеросклеротичнский бляшка ҳосил бўлади. Асли айб холестеринда эмас, балки гомоцистеин баландлигида ва уни сарфланишида муаммо борлигида. 2012 йилда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти гомоцистеинни эрта ўлим омили деб тан олган. Бу анализни йилига бир мартда топшириб юрсангиз бўлади. ✔️Агар кўрсаткич 7-8 мкмоль/лдан юқори бўлса, демак қон-томир деворларингиз заиф ва мўрт дегани. ✔️Гомоцистеинни кўтарилишига асосий сабаб В12, В9, В6 витаминлари дефицити. ✅Даволаниш учун аввал мана шу витаминлар дефицити кўрилади. Қайси бири нормадан паст чиқса ўша ичилади. В комплекс қабул қилиш мумкин эмас❌ ✔️В6 ва В9 метил формаси ичилади ✔️В12 эса гидроксикобаламин формаси тил тагига таблетка ёки спрей шакли авзал. Хўп, гомоцистеин баланд бўлса хавфли эканлигини тушундик. Агар у нормадан паст бўлсачи? Бу ундан ҳам ёмон! Демак оқсил сўрилиши ўта ёмон, оқсил жуда паст ва гомоцистеинни ҳосил қилиш учун субстрат йўқ дегани. Яна ўша гап, билимдонларим – меъёр муҳим⚖️ Бу постдаги маълумотларни барча билиши керак деб ҳисоблайман, шу сабаб яқинларингизга улашиб қўйинг огоҳ бўлсинлар🫶 Сиз гомоцистеин ҳақида олдин эшитканмидингиз? @endokrinolog_preventAge

  • 20 июл.3 9148369

    «Хўш доктор қандай дориларни ичишни маслахат берар экан а?» деб ўйлаётган бўлсангиз керак... ❤️ Келинг, бугун бироз дилдан суҳбатлашайлик... Беморларим ҳам кўпинча: «Доктор менга бирорта дори ёзиб берса-ку, шу билан қутулиб кетсам», дейди. Лекин шифокор сифатида сизга бир ҳақиқатни айтмоқчиман: тиббиётда ҳамма муаммони ҳам биргина таблетка билан ҳал қилиб бўлмайди. ❗️Жуда кўп касалликларнинг, ҳақиқий шифоси дори қутисида эмас, балки бизнинг кундалик одатларимизда яширинган! Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи орқали танани соғломлаштириш ва кўплаб касалликларнинг олдини олиш мумкин. Сиз учун мендан вазиятдан дориларсиз чиқиб кетиш учун 5та тавсия: 1. Нонуштада «Олтин қоида» — Оқсил ва Ёғлар Эрталаб кунни фақат тез сўрилувчи углеводлар (яъни ширинлик, оқ нон ёки қуруқ каша) билан бошламанг бу шакарни арғимчоқдек ўйнатиб юборади. Нима қилиш керак: Нонуштага албатта оксилга бой маҳсулотлар(тухум, гўшт, пишлоқ ёки ёнғоқ) қўшинг. Улар секин ҳазм бўлади ва танани кун бўйи текис энергия билан таъминлайди. 2. Зарарли егуликлардан воз кечинг ва табиий таомга ўтинг! Дўкондаги тайёр ширинликлар, чипслар, фастфуд ва ярим тайёр маҳсулотларни ейишни тўхтатинг! Уларнинг таркибидаги яширин шакарлар ва зарарли ёғлар ҳужайраларимизаги «қулфларни» (рецепторларни) бузади. ​«Табиийки, организмда инсулин ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИНГ ҳам ўз лимити бор. Тезкор углеводлар туфайли бу лимитни эрта кунда тугатиб қўйиш мумкин. Ҳужайралар қулфини очиш учун ошкозон ости бези тинмай кўп инсулин чиқаравериши оқибатда инсулинрезистентликни баттар чуқурлаштиради ва сизни яна ҳолсиз, оч қолдиради». Нима қилиш керак: Уларни фойдали гўшт, балиқ ва сабзавотларга алмаштиринг. Мана шу табиий таомлар инсулин «армияси» исён кўтармасдан, тинчгина ишлашини таъминлайди! 3. Агар сизда фақат инсулинрезистентлик бўлса — сизга интервал очлик (кунига 2-3 марта овқатланиш) тўғри келади. Чунки одам кун давомида қанча кўп тез-тез тамадди (перекус) қилса, ошкозон ости бези шунча кўп инсулин ишлаб чиқаради ва муаммо баттар чуқурлашади. ❗️Аммо сизда буйрак усти бези чарчоғи бўлса — сизга интервал очлик МУТЛАҚО тўғри келмайди! Бу ҳолатда буйрак усти безига тушадиган нагрузкани камайтириш учун кунига 3-5 марта, кам-камдан, вақтида овқатланиб туриш керак.Ҳатто уйқудан олдин енгилгина бульонлар ичиш ёки бир нечта ёнғоқ ейишни тавсия киламан. 4. «Автопилотни» (асаб тизимини) тинчлантиринг ва стрессни бошқаринг 🧘‍♂️ Асаб тизими қондаги қанд микдорига тасири борлиги туфайли ҳар қандай кучли стресс, доимий асабийлашиш, уйқусизлик ёки қаттиқ чарчоқ бу мувозанатни бузади ва гормонал бузилишларни келтириб чиқаради. Нима қилиш керак: Танага ҳаммаси яхши эканлиги ҳақида «хавфсизлик сигналини» беринг. Тоза ҳавода сайр қилинг, уйқу режимини яхшиланг( 22:30)тунги уйку ва дам олишга етарли вақт ажратинг. Хар бир инсонни ўз антистресси бўлади, сиз ҳам ўзингизникини топиб олинг🙂 5. Инсулин меъёрда, лекин шакар барибир тушяптими? Агар таҳлилларингизда инсулин нормал чиқса-ю, барибир ҳолсизланаверсангиз, муаммо жигарингиз чарчаганида (энергия захираси камлигида) ёки буйрак усти безларида (кортизол гормони етишмовчилигида) бўлиши мумкин. Нима қилиш керак: Бундай ҳолда албатта шифокорга учраб, ТТГ, Т4 эркин, Т3 эркин, АТТПО, жигар ферментлари (АЛТ, АСТ) ва умумий қон (анемияга),натрий ,калий, кальций, ионизированный хлор, ферритин, растворимый рецептор трансферрина таҳлилларини топширишни маслахат бераман! Шошилинч ёрдам: Агар тўсатдан қўлингиз қалтираб, совуқ тер босса, тезкор углевод (ярим стакан сок ёки 1-2 дона сўргич қанд шимишни маслахат бераман ). 💬 Орамизда шундай ҳолатга дуч келганлар кўп экан. Сиз ҳам шифони биринчи навбатда дорилардан излайсизми ёки турмуш тарзини ўзгартиришга тайёрмисиз? Комментларда ёзиб қолдиринг, биргаликда муҳокама қиламиз! 👇

  • 10 июл.4 4482068

    видео или голосовое, без подписи

  • 10 июл.4 339129

    Assalomu alaykum. Xoʻjaynimda shu xolat boʻladi. Qorinlari ochsa, vaqtida ovqatlanmasalar qaltirab qoladilar. Eng qizigʻi shu holatda bir boʻlak non yoki shirin choy ichsalar darrov yengillaydi. Shuning sababi va ehtimoliy yechimlarini bering iltimos.

  • 10 июл.4 2941214

    Bunday qaltirash o't qopi sababli ham bo'lishi mumkinmi

  • 10 июл.4 00414

    Bunday qaltirash o't qopi sababli ham bo'lishi mumkinmi

Dr. Mamajanova Azizaxon — tgindex