tgindex
ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ

ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ

Статистика

Фориш туманидаги "Мулла Ҳавас" жомеъ масжиди намоз вақтлари 4073 4200 6175 5199 Админ @Bobomurod7886 Электр энергия Ҳ/Р 0012136 Газ Ҳ/Р юридик 13130004

Последний пост
15 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
43
Всего постов
130
Тип
открытый
Язык
узбекский
Категория
Развлечения (по похожим)
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
2 178
−14 за 5 дн.
Сутки
−6
−0,27%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
550
40 постов
Вовлечённость
25,3%
к подписчикам
Постов в день
6,1
всего 130
Упоминаний
2
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
553
1/48двое суток
633
1/72трое суток
683

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • 🌿 АЛЛОҲ ВА РАСУЛИГА ИТОАТ Аллоҳга муҳаббат ва иймон қуруқ гаплар эмас. Инсоннинг «Аллоҳни севаман» деб айтиши билан бу муҳаббат собит бўлиб қолмайди. Аллоҳга бўлган ҳақиқий муҳаббат — Унга ва Унинг Расули ﷺ га бўйсуниш ва эргашиш билан намоён бўлади. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: ««Агар Аллоҳни севсангиз, бас, менга эргашинг, Аллоҳ сизни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади». (Оли Имрон сураси, 31-оят)» Ким Аллоҳга муҳаббати борлигини даъво қилса, унинг даъвоси Набий алайҳиссаломга эргашишига қараб баҳоланади. Агар у Расулуллоҳ ﷺга чин дилдан эргашса — муҳаббати ҳақиқийдир. Зеро, Пайғамбаримиз ﷺга эргашиш бандага икки буюк неъматни олиб келади: 🤍 Аллоҳнинг муҳаббати; 🤲 гуноҳларнинг мағфирати. Мўмин банда учун Аллоҳнинг муҳаббатидан ҳам улуғроқ бахт борми?! 🌸 Аллоҳ барчамизни Ўзини севувчи ва Расули ﷺ га ҳақиқий эргашувчи бандаларидан қилсин. Омин! 📖 «Тафсири Ҳилол» Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф 👉 @FORISH_AZONI 🕊ЯҚИНЛАРГА УЛАШИНГ

  • 📹 МАВЛИД-СИЙРАТ ОЙИ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари •┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• 👉 @FORISH_AZONI 👈 🕊ЯҚИНЛАРГА УЛАШИНГ

  • TОНГДАГИ ИЛК КАЛОМЛАР–ЗИКР,  ШУКУР, ДУО ВА САЛОМ! ✨ЗИКРЛАР: Аъуузу биллааҳи минаш- шайтонир-рожийм! Бисмиллааҳир- Роҳмаанир-Роҳийм! Алҳамдулиллааҳиллазий аҳйаанаa баъда мa амaaтанаа ва илайҳин-нушуур! Алҳамдулиллааҳи Роббил оламийн! Ашҳаду ан-лаа илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадун ъабдуҳу ва росулуҳу! ✨ҲАМДУ-САНО Тонгда иймон билан уйғотганинг учун шукур, Аллоҳим! Бу ожиз қулингга яна бир кун ҳадя қилганинг учун Сенга беҳад ҳамд-у санолар бўлсин, ё Зал-Жалоли вал Икром! 🤲🤲🤲ДУО: Аллоҳим, ё Роббал оламийн, ҳар бир мўмин бандангнинг бугунги кунини кечаги кунидан кўра ҳам хайрли ва баракали қилгин! Роббанаа атинаа фид-дуня ҳасанатан ва фил-ахироти ҳасанатан ва қинаа азабан-нар! АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ! •┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• 👉 @FORISH_AZONI 👈 🕊ЯҚИНЛАРГА УЛАШИНГ

  • 🔐 ГЎЁ ЖАННАТГА КАЛИТИМИЗ БОРДЕК ЯШАЯПМИЗ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари "Одам ўзи учун ҳам яшаши керак" деганда баъзилар фақат вақтида дам олиш, санаторияга бориш, яхши кийим, таом, маскан ва маркабни аввало ўзига раво кўришни тушунади. Бу Охиратдан  умиди бўлмаганларнинг тушунчаси. Мусулмон киши ўзи учун яшаши деганда аввало ибодатларни вақтида гўзал суратда адо этишни, устидаги хақларни ўташни, хайрли ва солиҳ амалларни кўпроқ қилиб боришни тушунаркан. Чунки нариги дунёга борганда шундан бошқа нарсалар унга ёрдам бермайди. Болам-чақам, тирикчилик деб ибодатларини зоеъ қилганлар, зиммасидаги ҳақларни ўтамаганлар, солиҳ амалларни бой берганлар минг роҳат-фароғатда яшаб ўтган бўлса ҳам ўзи учун яшамаган бўлади. 🌛ХАЙРЛИ ОҚШОМ Тунингиз осуда ўтсин! •┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• 👉 @FORISH_AZONI 👈 🕊ЯҚИНЛАРГА УЛАШИНГ

  • 🌙 Рабиул аввал ойини қандай ўтказишимиз керак? ... Рабиул аввал – дунё ташвишларидан четга чиқиб, абадий ҳаёт ҳақида фикр юритиш, қоронғулик ҳукм сурган вазиятда оламни ёритган Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни юборгани учун Яратганга чексиз ҳамдлар айтиш фурсатидир. Бу ой – яна бир марта севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак даврларини – асри саодатни ёдга олиш вақтидир. Аллоҳ таоло “... сизлар учун – Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлган ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор”, дея марҳамат қилган. Демак, бу ой – янада кўпроқ зикр қилиш ва Аллоҳга ибодат қилмоқ мавридидир... ➡️ БАТАФСИЛ ЎҚИШ 👉 @FORISH_AZONI 🕊ЯҚИНЛАРГА УЛАШИНГ

  • #янги_ой_эълони #ҳижрий_1448_йил 🌙 Фалакий ҳисоб-китобларга кўра, ҳижрий 1448 йил Рабиул-аввал ойининг 1-куни  2026 йил 14-август жума кунига тўғри келмоқда. 📿 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар: "اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ" ✅ Ўқилиши: "Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”. 🤲 Маъноси: "Эй, Аллоҳим!  Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!". ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

  • ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ pinned a photo

  • ФОРИШ ВАҚТИ БИЛАН    🤲 НАМОЗ ВАҚТЛАРИ: ⏰ Бомдод:       05:00 да ⏰ Пешин:         13:00 да ⏰ Аср:               17:30 да ⏰ Шом:             19:40 да ⏰ Ҳуфтон:        21:10 да 📚 Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ким Аллоҳга эртага мусулмон ҳолида йўлиқишни хоҳласа улар билан чақириладиган бу беш намозни вақтида адо қилсин. Аллоҳ пайғамбарингизга ҳидоят йўлини берди. У (намоз) ҳидоят йўлидандир". БОШҚАЛАРГА ҲАМ УЛАШИНГ #ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН ЛИНКНИ УСТИГА БОСИНГ! 👇👇👇👇👇👇 @FORISH_AZONI @FORISH_AZONI

  • 🌙 ЖУМА КУНИ ДУОНИ УНУТМАНГ! 🤲 Жума куни нима сўрасанг, Аллоҳ беради, деб устозларимиз кўп таъкидлайдилар. Шунинг учун устозимизнинг айтган гапларини яна бир бор эслатиб қўяй: Жума куни дуо вақтида шошилиб ўрнингиздан туриб кетманг. Бир ишни қилиб, охирига етказиб, кейин унга муҳр босдириш керак бўлганидек, дуонинг охиригача ўтириб, «Омин» деб дуога қўшилинг. Чунки бу ерда жамоат билан қилинган дуонинг фазилати бор. Биласизларми, орамизда қандай буюк инсонлар бор? Биз уларни танимаслигимиз мумкин. Аммо орамизда тунлари намоз ўқийдиган, яширинча ибодат қиладиган, Аллоҳ наздида биздан жуда улуғ бўлган солиҳ бандалар бўлиши мумкин. Сиз «Омин» деганингизда, балки ана шундай бир солиҳ инсоннинг дуосига қўшилиб қолаётгандирсиз. Шунинг учун Жума куни масжидга келиб, дуо вақти бўлганда шошилиб чиқиб кетманг. Дуонинг энг ширин жойи — дуонинг ўзи! 🤲 Ўзингиз учун сўранг. 🤲 Ота-онангиз учун сўранг. 🤲 Оила-фарзандларингиз учун сўранг. 🤲 Барча мўмин-мусулмонлар учун сўранг. Ибодатнинг мағзи — дуо. Дуонинг мағзи эса ихлосдир. 🌿 Жума куни дуодан баҳраманд бўлинг, шошилиб кетманг! 🤲 Аллоҳ барчамизнинг дуоларимизни қабул қилсин. Омин! 👉 @FORISH_AZONI 🕊ЯҚИНЛАРГА УЛАШИНГ

  • 🌙 ЖУМА — ФАЗИЛАТЛИ КУН 🕌 🤲 Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Қайси бир мўмин жума куни ёки жума кечасида вафот этса, Аллоҳ уни қабр фитнасидан сақлайди». 📚 Имом Термизий ривояти. ☝️ Уламолардан бири: «Жума куни ва жума кечасида вафот этиш ҳусни хотима — мўмин кишининг ҳаёти гўзал якун топишининг аломатларидандир», деган. Шунингдек, у зот: «Жума куни садақа қилишнинг ҳафтанинг бошқа кунларига нисбатан фазли бор. Рамазон ойида садақа қилишнинг бошқа ойларда садақа қилишга нисбатан фазли кабидир», деганлар. 🤲 Аллоҳ барчамизга ҳусни хотима насиб этсин! 👉 @FORISH_AZONI 🕊ЯҚИНЛАРГА УЛАШИНГ

  • без подписи

  • без подписи

  • без подписи

  • без подписи

  • без подписи

  • без подписи

  • Aзиз инсоним сиз учун истардим Қўлингиз ДУОДА, Қалбингиз ИЙМОНДА, Тилагингиз АЗОНДА, Ўйларингиз ҚУРЪОНДА, Юрагингиз ИСЛОМДА , Бошингиз САЖДАДА, Ниятингиз УМРАДА, Зиёратингиз МАККАДА Саловотларингиз МАДИНАДА , Охиратингиз ЖАННАТДА бўлсин!!! ИНШААЛЛОҲ 🌸🕊 ЖУМА АЁМИНГИЗ МУБОРАК •┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• 👉 @FORISH_AZONI 👈 🕊ЯҚИНЛАРГА УЛАШИНГ

  • #xushxabar #mobil_ilova #muftiyuz 📢ХУШХАБАР: “MUFTIY.UZ” ИЛОВАСИ ИШГА ТУШДИ! 🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Muftiy.uz” мобиль иловаси ишга тушди. Ушбу замонавий платформа муҳим эслатмаларни тезкор етказиши, тез ва енгил ишлаши, ҳатто айрим бўлимлардан интернетсиз ҳам фойдаланиш мумкинлиги ва телефон хотирасида кам жой эгаллаши билан ажралиб туради. 📲 Илованинг асосий имконият ва афзалликлари: 🌙 – “Муфтий минбари” материаллари, бой кутубхона ва диний-маърифий янгиликлар; 📍– Жойлашувингизга мос аниқ намоз вақтлари ва навбатдаги ибодатгача қолган вақт таймери; 🕋– Қибла томонни сониялар ичида аниқ кўрсатиб берувчи қулай компас; 🕌– Харита орқали атрофингиздаги энг яқин масжидлар ва уларнинг манзилини топиш имконияти; 📖 – Қуръони карим суралари, кундалик зикрлар, дуолар ва электрон тасбеҳ; 💬 – Соҳа мутахассисларига тўғридан-тўғри савол ва мурожаат юбориш тизими. ✅“Muftiy.uz” – бу ибодат, илм ва замонавий қулайликларни бирлаштирган платформа. Иловани ҳозироқ юклаб олинг ва маънавий дунёнгизни бойитинг! ⬇️ Юклаб олиш учун: 📱 play.google: https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.muslim.mosque_app 📱 App Store: https://apps.apple.com/uz/app/muftiy-uz/id6757763485 ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

  • 🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жумага ўтар кеча ва жума кундузи менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки салавотларингиз менга кўрсатилади", деганлар. Уламолар айтадилар: "Ким қалби шод, гуноҳлари мағфират, ғам-ташвишлардан халос бўлишни истаса, пайшанба кунининг шом вақтидан бошлаб жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатларда Расулуллоҳ алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтирсин". ☝️ Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала Саййидина Муҳаммад. 👉 @FORISH_AZONI 👈 🕊ЯҚИНЛАРГА УЛАШИНГ

  • 13 авг.63021из muslimuzportal

    #muftiy_minbari Фарзанд илоҳий неъматдир 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook 📲 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣