tgindex
Doctor Sanoat

🩺 Превентив Интегратив ВРАЧ: •Педиатр •Гастроэнтеролог •Инфекционист 14 йиллик тажрибага эга📈 20.000 дан ортик бахтли беморлар📌 Онлайн консульт-я 5614681902473010 Манзил:Чилонзор РУВД Дармон Сервис

Последний пост
27 июл.
Последнее чтение
14 авг.
Постов за неделю
0
Всего постов
21
Тип
открытый
Язык
узбекский
Категория
Медицина
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
590
0 за 2 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
895
21 постов
Вовлечённость
151,7%
к подписчикам
Постов в день
0,0
всего 21
Упоминаний
0
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
313
1/48двое суток
358
1/72трое суток
386

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • видео или голосовое, без подписи

  • Уларни қишлоқда яшайдиган буви ва буваларининг қарамоғига қолдиришади. ❓Сизнингча, мамлакатимизда шундай болалар кўпми? Албатта, бу болаларда такрорланувчи қорин оғриғи ва Helicobacter pylori инфекцияси ўртасидаги боғлиқликни ўрганган биринчи ёки ягона тадқиқот эмас. Бундай тадқиқотлар турли мамлакатларда ўтказилган. Кўпчилигида бу боғлиқлик тасдиқланмаган, айримларида эса (Эрон ва Руминия тадқиқотларида) маълум даражада боғлиқлик аниқланган. ‼️Ҳозирги кундаги далиллар қарама-қарши бўлгани учун дунёнинг етакчи ташкилотлари, жумладан Европа ва Шимолий Америка болалар гастроэнтерологияси, гепатологияси ва овқатланиш жамиятлари (ESPGHAN/NASPGHAN), органик касаллик белгиларисиз такрорланувчи қорин оғриғи бўлган болаларда Helicobacter pylori ни аниқлаш учун текширув ўтказишни тавсия этмайди. Органик касаллик эҳтимолини кўрсатувчи «қизил байроқлар»: • вазн йўқотиш; • ўсишдан ортда қолиш; • қайта-қайта қусиш; • ахлатда қон бўлиши; • оғриқ туфайли кечаси уйғониш. Хулоса ✅ Болада такрорланувчи қорин оғриғи кўпинча функционал бўлади ва Helicobacter pylori га текшириш учун кўрсатма ҳисобланмайди. ✅ Кўплаб тадқиқотлар шуни кўрсатадики, Helicobacter pylori билан зарарланган болаларнинг аксариятида бу бактерия ҳеч қандай симптом чақирмайди. ❌ «Текшир ва давола» (Test and Treat) стратегияси болалар учун тўғри ёндашув эмас. ✅ Болаларда Helicobacter pylori ни аниқлаш ва даволашнинг асосий ҳамда шубҳасиз кўрсатмаси — эндоскопия (ФГДС) вақтида ошқозон ёки ўн икки бармоқли ичак яраси аниқланишидир. ♨️ ФГДС ўтказиш учун асосий сабаблар — юқорида келтирилган «қизил байроқлар» мавжуд бўлишидир. Айрим тадқиқотларда Helicobacter pylori қориннинг юқори қисмидаги оғриқ билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги қайд этилган бўлса-да, умумий илмий далиллар яра касаллиги бўлмаган ҳолларда бактерияни йўқ қилиш (эрадикация) оғриқнинг йўқолишига олиб келишини тасдиқламайди. 😍 Бундай боланинг оиласи билан мулоқотда шифокор психоижтимоий омилларга ҳам алоҳида эътибор қаратиши муҳим. Масалан: • боланинг мактабдаги ўзлаштириши; • ўқиш ва қўшимча машғулотлар юкламаси; • стресс даражаси; • жисмоний фаолликка қанча вақт ажратаётгани ҳақида сўраш тавсия этилади Dr. Sanoat Sharofovna.

  • ✔️ Онанинг таълим даражаси пастлиги. ✔️ Гигиеник одатларнинг яхши шаклланмаганлиги. Яна бир муҳим хавф омили ⚠️ Helicobacter pylori «Left-behind children» деб аталадиган болаларда кўпроқ учраган. Бу — ота-онаси ишлаш учун мамлакатнинг бошқа ҳудудларига (одатда йирик саноат шаҳарларига) кетиб, болаларини қариндошлари қарамоғига қолдирган болалардир. Dr. Sanoat Sharofovna

  • «Боламнинг қорни оғрияпти. Уни Helicobacter pylori га текшириш керакми?» Бу саволни педиатрлар ва болалар гастроэнтерологлари ота-оналардан жуда тез-тез эшитишади. 😷 Ҳатто шифокорларнинг ўзи ҳам (айниқса, болалар гастроэнтерологлари) вақти-вақти билан шу ҳақида ўйлаб қолишади. Одатда бундай саволлар болада такрорланувчи (рецидивланувчи) қорин оғриғи бўлганда пайдо бўлади. ✅ Кўп ҳолларда бундай оғриқлар функционал оғриқлар бўлиб, уларнинг асосида висцерал гиперсезувчанлик ётади. Яъни ошқозон-ичак тизими рецепторлари одатдагидан кучлироқ жавоб қайтаради. Бироқ қорин оғриғи билан кечадиган ва Helicobacter pylori билан бевосита боғлиқ муҳим касаллик ҳам бор. ▶️ Бу — ошқозон ёки ўн икки бармоқли ичак яра касаллиги. Айнан шу сабабли катталарни даволовчи гастроэнтерологларда «Текшир ва давола» (Test and Treat) деган ёндашув мавжуд. ❓Бу қандай ишлайди? Агар беморда қорин оғриғи бўлса ва «қизил байроқлар» бўлмаса, унда Helicobacter pylori ни 13C уреаза нафас тести каби инвазив бўлмаган усул билан текшириш ва натижа мусбат чиқса, даволаш мумкин. Бу орқали шифокор: • эҳтимолий яра касаллигини даволайди (муваффақиятли эрадикациядан кейин қайта қайтиш хавфи камаяди); • келажакда ошқозон саратони хавфини ҳам қисқартиради. 🙄 Аммо яра касаллиги унчалик кўп учрамайди. Бола қанчалик кичик бўлса, унда яра бўлиш эҳтимоли шунчалик паст бўлади. Бундан ташқари, яра касаллигида оғриқнинг ўзига хос хусусиятлари бўлади. ➡️ Шунинг учун қорин оғриғи бўлган болаларда асосий эътиборни келажакдаги саратонининг олдини олишга эмас, балки ҳозирги муаммони аниқлашга қаратиш керак. Келажакда Helicobacter pylori ни йўқ қилишнинг янада самарали ва хавфсиз усуллари яратилиши мумкин. Шунга қарамай, Helicobacter pylori билан болалардаги қорин оғриғи ўртасидаги боғлиқлик ҳақидаги савол ҳануз долзарб. 🇨🇳 2024 йил охирида Хитойда ўтказилган йирик тадқиқот Учта тиббиёт марказида 6–17 ёшли 1187 нафар бола тасодифий танлаб олинди. Барча болаларга 13C уреаза нафас тести ўтказилди. Кейин эса Helicobacter pylori аниқланган ва аниқланмаган болаларда қорин оғриғи мавжудлиги таққосланди. Тадқиқотга аввалдан маълум бўлган: • яра касаллиги; • ўт-тош касаллиги; • ичакнинг яллиғланиш касалликлари (IBD) бор болалар киритилмади. Барча иштирокчиларда қуйидаги омиллар ҳам баҳоланди: • ёши; • жинси; • жисмоний фаоллик даражаси; • мактабдаги стресс; • фастфуд истеъмоли; • қўл ювиш ва тиш тозалаш каби гигиеник одатлар; • ота-онанинг маълумоти; • оиланинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати; • оила аъзоларида Helicobacter pylori мавжудлиги. 🍔 Фастфуд истеъмоли қуйидагича баҳоланган (ярим тайёр маҳсулотлар ҳам киритилган: гамбургер, пицца, қадоқланган гўшт, тез тайёрланадиган лапша ва бошқалар): ✔️ Кам — ҳафтасига 2 марта ёки ундан кам. ✔️ Ўртача — ҳафтасига 3–4 марта. ✔️ Кўп — ҳафтасига 5 мартадан ортиқ. 😁 Энди ўз овқатланишингизни ҳам шу мезонлар бўйича баҳолаб кўришингиз мумкин. Тадқиқот натижалари ➡️ Болаларнинг 15,3% да такрорланувчи қорин оғриғи кузатилди. ➡️ Олимлар қорин оғриғи билан Helicobacter pylori ўртасида боғлиқлик топмадилар. Аммо қуйидаги омиллар билан боғлиқлик аниқланди: ✔️ Кунига 1 соатдан кам жисмоний фаоллик. ✔️ Мактабдаги юқори стресс. Бу бугунги кундаги қарашларга тўлиқ мос келади: болалардаги қорин оғриқларининг аксарияти функционал бўлиб, улар «ичак — мия ўқи» (gut-brain axis) фаолиятининг бузилиши билан боғлиқ ва сурункали стрессга жуда сезгир ҳисобланади. 😧 Айтганча, Хитойда ҳам, худди биздаги каби, кўплаб ота-оналар фарзандларини жуда кўп қўшимча дарслар ва репетиторларга қатнашишга мажбур қилишади. Натижада болалар кўпроқ ўқийди, камроқ ҳаракат қилади. Бу эса хавотир, депрессия ва функционал ошқозон-ичак касалликларига сабаб бўлиши мумкин. ➡️ Шунинг учун бундай болаларни даволашда асосий мақсад дори бериш эмас, балки ўқиш, дам олиш ва жисмоний фаоллик режимини тўғри ташкил қилиш бўлиши керак. Тадқиқот Helicobacter pylori учун қандай хавф омилларини аниқлади? Helicobacter pylori болаларнинг 22,4% да аниқланган. Асосий хавф омиллари: ✔️ Оила аъзоларида Helicobacter pylori инфекциясининг мавжудлиги.

  • Жуда ғалати — лямблиозни шундай даволашадики, беморга иложи борича қийин бўлсин Амалиётда доимо жуда мураккаб схемаларни кўраман: икки босқичли, уч босқичли, ҳатто тўрт босқичли! Ҳар бир босқичда 3–6 тадан дори! ‼️ Шунинг учун муҳим бир нарсага эътибор қаратмоқчиман: Агар сизда: • диарея (ич кетиши) бўлмаса; • Сут маҳсулотларини тўсатдан кўтараолмаслик бўлмаган бўлса, унда лямблия кўпинча барча муаммоларнинг сабаби эмас. Шунингдек, ҳар қандай тери тошмасини лямблия билан боғлаш ҳам тўғри эмас. Ҳар қандай қорин дам бўлиши ҳам лямблия туфайли юзага келмайди. Лямблиозни даволаш одатда қийин эмас Лямблияларда илгак, тирноқ ёки тишлар йўқ. Улар бир ҳужайрали паразитлар ҳисобланади. Шунинг учун даволаш схемаси оддий: • лямблияга қарши препаратни бир марта қабул қилиш; • агар диарея бўлса, сув-туз мувозанатини тиклаш (масалан, Регидрон, Адиарин). Айрим ҳолларда 14кундан кейин (агар қолган цисталар кейинчалик очилиб чиққан бўлса деган эҳтиёт учун) ўша препаратни яна бир марта қабул қилиш тавсия этилади. Бунда: • тюбажлар, • ўт ҳайдовчи воситалар, • икки-уч хил паразитга қарши препаратларни бир вақтда бериш каби мураккаб схемаларнинг исботланган фойдаси йўқ. 📌Фақат бир нарсани унутманг гижжага қарши дори ичганингизда ич келиши кунига 2-3 марта бўлиши керак!!! ⸻ Қайси ҳолатларда лямблиозни албатта даволаш керак? Иммунитети пасайган беморлар Тери ва аллергик касалликлари бор беморлар. Айниқса: • гипогаммаглобулинемия; • муковисцидоз; каби ҳолатларда лямблиоз оғир ва узоқ давом этиши мумкин. Атрофдагилар учун юқиш хавфи юқори бўлган шахслар Жумладан: • умумий овқатланиш соҳасида ишловчилар; • болалар боғчаси, мактаб ва шифохона ходимлари; • ҳомиладорлар ёки иммунитети пасайган беморлар билан яқин мулоқотда бўладиганлар. Бу одамларда лямблия аниқланса, ҳатто шикоятлари бўлмаса ҳам даволаш тавсия этилади. Лекин бу ҳолатларда ҳам мураккаб, кўп босқичли схемаларнинг ҳожати йўқ. ⸻ Агар симптомлар бўлмаса-чи? Агар одамда ҳеч қандай белгилар бўлмаса, лямблия тасодифан аниқланган бўлса ва у юқоридаги хавф гуруҳига кирмаса, унда паразитга қарши даво бериш шарт эмас. Бундай ҳолатда гигиеник тавсиялар етарли бўлади. Гигиеник тавсиялар 🔹 Қўлларни овқатланишдан олдин ва ҳожатхонадан кейин совун билан ювиш. 🔹 Боланинг таглигини алмаштиргандан кейин қўлларни ювиш. 🔹 Ҳовуз ёки сув ҳавзаларида чўмилаётганда сувни ютиб юбормаслик. 🔹 Мева-сабзавотларни тоза (фильтрланган ёки қайнатилган) сувда ювиш. 🔹 Фақат фильтрланган ёки қайнатилган сув ичиш. 🔹 Атроф-муҳитни нажас билан ифлослантирмаслик, айниқса сув ҳавзалари яқинида. Чунки лямблия фекал-орал йўл орқали юқади: цисталар билан ифлосланган сув, озиқ-овқат ёки қўл орқали оғизга тушганда инфекция юқади. ⸻ Эслатма: Замонавий халқаро тавсияларга кўра, симптомсиз ва хавф гуруҳига кирмайдиган шахсларда аниқланган лямблия ҳар доим ҳам даволашни талаб қилмайди. Даволаш тўғрисидаги қарор клиник ҳолат ва эпидемиологик хавфни ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади. Dr. Sanoat Sharofovna.

  • видео или голосовое, без подписи

  • Бугун ҳаммани қизиқтирадиган мавзу лямблия ҳакида гаплашамиз

  • Бемалол ўзингизни қизиқтирган мавзуларни ёзишингиз мумкин.

  • Сизлар билан кўп мавзуларда гаплашгим кўрган касалларим натижалари билан бўлишгим келади аммо ҳар доимгидай вақт муаммоси мана отпускаларга чиқиб олдим бугундан Сизларни қизиктирган 10 та мавзуда Аллоҳ қодир килгунча гаплашамиз

  • Ассаламу алейкум қадрлиларим яхшимисизлар. Иссиқ кунларда ҳормай толмай юрибсизларми

  • 26 апр.1 353116

    💊**“Kuniga qancha vitamin ichish mumkin, jigarni “zararlamaslik” uchun?”** Bunday gaplarni eshitganimda, menda savol tug‘iladi: vitaminlar qanday qilib jigarni “zararlaydi”, agar jigar normal ishlashi uchun o‘zi vitaminlarga muhtoj bo‘lsa?! Jigar — organizmimizdagi asosiy detoksikatsiya (zaharlarni tozalash) organi. U ichakdan kirgan barcha moddalarni qayta ishlaydi, ularni qon va o‘t (safro)ga taqsimlaydi, tashqi muhitdan kirgan barcha toksinlarni zararsizlantiradi. Bu jarayon 2 asosiy bosqichdan iborat. Eng muhimi — bu ikki bosqich o‘zaro muvozanatda bo‘lishi kerak. Agar ulardan biri sekinlashsa yoki tezlashsa, toksinlar va ularning oraliq mahsulotlari organizmdan chiqmay, qonda to‘planadi. Natijada zaharlanish (intoksikatsiya) kuchayadi. E’tibor bering: detoksikatsiyaning birinchi bosqichi uchun B guruhi vitaminlari, foliy kislotasi, glutation, antioksidantlar, rastoropsha, karotinoidlar, E va C vitaminlari zarur. Ikkinchi bosqich uchun esa selen, oltingugurt, aminokislotalar (glutamin, glitsin, taurin va sistein) kerak bo‘ladi. Shundan kelib chiqadiki — vitaminlar jigar salomatligi uchun muhim. Aksincha, vitamin ichmaslik zararli bo‘lishi mumkin.

  • 24 февр.1 77467

    Бахордаги чарчоқми ёки қалқонсимон без сигнали? Атрофдагилар билан Нега айнан баҳорда кўпчилик шундай ҳолатга тушади ва бунга оддик “илик узилди” деб қўйишади? Қалқонсимон безни текширишмайди? Чунки белгилар авитаминозга жуда ўхшайди. Лекин таъсири анча кучлироқ. Қаранг: ▪️ Ҳеч нарса қилишни истамаслик ▪️ Доимий уйқучанлик ▪️ Камҳаракатлик ▪️ Қуруқ, хира, бироз оқиш тери, айниқса тизза ва куракларда ▪️ Юзда ва кўз атрофида шиш ▪️ Сочларнинг кучли тўкилиши ▪️ Тил шишгандай ҳис қилиш (эрталаб тил четларида тиш излари пайдо бўлиши) ▪️ Қабзият (2-3 кунда бир хам эмас) Кўпчилик буни қишдан кейинги ҳолат деб ўйлайди. Батарея иссиғи, қуруқ ҳаво, диета, вирусдан кейинги ҳолсизлик… Ҳа, бу сабаблар бўлиши мумкин. Аммо баъзида муаммо — гормонларда. Яъни, қалқонсимон без суст ишлаши натижасида уларнинг камлигида! ❗ Бир муҳим белги бор Ютинганда гўё томоқда “бирор нарса тургандек” ҳис қилиш. Гўё тугун бордек. Агар қалқонсимон без катталашган бўлса: — бўйинда шиш сезилиши мумкин — ҳатто кўзга кўриниб туради — пайпаслаб кўрилганда ҳалқум атрофида бўртиқ сезилади Агар бу белги юқоридагилар билан бирга келса — буни оддий чарчоқ деб қабул қилманг. Катта эҳтимол билан щитовидкада муаммо бор. Нима қилиш керак? Аввало терапевтга мурожаат. Қуйидаги таҳлиллар керак бўлиши мумкин: ОАК, биохимия, ТТГ, Т3, Т4 Шундан кейин — зарур бўлса эндокринолог кўриги. Ўзингизни эшитинг. Гормонлар ҳам кайфият ва энергия учун жавобгар 🌿

  • 23 февр.1 12433из doc_magomedova777

    видео или голосовое, без подписи

  • 22 февр.1 245511

    Аёллар гормонал соғлиги учун биринчи рақамли модда нима, биласизми? Бу – йод! Кўпчилик уни етарлича қадрламайди, аслида эса у аёллар саломатлиги учун жуда муҳим! Йод – фақат қалқонсимон без учун микроэлемент эмас. ✅ Тиреоид гормонларининг синтези Йод – Т4 ва Т3 гормонларининг асосий таркибий қисми. Тиреоид гормонлар эса: • Асосий модда алмашинуви, • Термоогенез, • Оқсил синтези ва деярли барча тизимларнинг иши учун муҳим. Аёлларда эндокрин тизим даврий ўзгаришларга (менструал цикллари, ҳомиладорлик, менопауза) дучор бўлади, шу боис қалқонсимон безнинг барқарор ишлаши жуда муҳим. Йод етишмаслиги гипотиреозга олиб келади – гормонлар етишмайди. ✅ Репродуктив соғлиқ ва ҳомиладорлик Йод етишмаслиги гормонал юклама юқори бўлган даврларда энг хавфлидир. Йод гормонлари овуляция ва эстроген синтези учун зарур. ‼️Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида йод талаби 50–60%га ортиб, кунлик 200мкгдан 1000 мкггача етади. Бу – онанинг тиреоид гормонлари ишлаб чиқаришининг 30–50%га кўпайиши билан боғлиқ. Шунингдек, 16–18 ҳафтагача бачадондаги чақалоқнинг қалқонсимон бези ишламайди, у йод ва тиреоид гормонларни онадан олади. Шу боис бачадондаги нерв тизими ривожи тўлиқ она гормонларига боғлиқ. ✅ Сут безлари соғлиги Сут безлари – қалқонсимон бездан кейин энг кўп йод тўплайдиган орган. Бу, айниқса, ўсиш даври, ҳомиладорлик ва эмизиш пайтида муҳим. Эмизувчи онада йод миқдори болани таъминлаш учун юқори бўлади. ‼️Хроник йод етишмаслиги фиброз-кистоз мастопатия хавфини оширади. ✅ Сут бези саратони Тадқиқотлар йоднинг саратон хавфини камайтиришда аҳамиятли эканини кўрсатмоқда. Барча ёшдаги қизлар учун, ҳомиладорликни режалаштираётганлар ва ҳомиладорлар, янги туғилган ва эмизувчи аёллар учун – йод ҳолатини текшириш муҳим! Йод миқдори яхши = қалқонсимон без барқарор ➡ гормонал фон барқарор ➡ цикл доимий, фертиль соғлом, модда алмашинуви мос. Ўзбекистонд барча ҳудудларда йод етишмовчилиги кузатилади. Агар сизда: • Норегуляр цикл, • Чарчоқ, • Терининг ва сочнинг муаммолари, • Вазн муаммолари, • Руҳий тушкунлик, булар йод етишмаслигидан бўлиши мумкин‼️ ⚠️ Йодни эҳтиёткорлик билан олиш керак Йодни бевосита қабул қилиш тавсия этилмайди, чунки унга кофакторлар керак: 🟠 Селен 🟠 Магний 🟠 Витамин B2, B3, C 🟠 Темир, Натрий, Калий, Цинк Йодни шахсий дозада ва мутахассис назоратида қабул қилиш лозим, айниқса қалқонсимон без касалликлари, аллергия, буйрак муаммолари ва ҳомиладорлик/эмизишда.

  • видео или голосовое, без подписи

  • видео или голосовое, без подписи

  • видео или голосовое, без подписи

  • 19 февр.1 01066

    🌞 Yozda ham kerakmi? • Ha, ko‘p hollarda kerak. Quyosh har doim yetarli emas (kiyim, SPF, hudud, havo iflosligi). 🩸 Qachon ko‘proq beriladi? 25(OH)D tahliliga qarab shifokor davolovchi dozalar belgilaydi (o‘zbilarmonlik bilan emas). ⏳ Qancha muddat? • Profilaktika: uzoq muddat — oylar va yillar davomida • Yetishmovchilikni davolash: kurs + qo‘llab-quvvatlovchi doza ⚠️ Muhim • Ortiqcha doza xavfli • Bolalar uchun tomchi shakli qulay • Har kuni, bir vaqtda berish tavsiya etiladi

  • 30 янв.1 120124

    Иситма хақида гаплашамизми? Хозирги пайтда юқори иситма билан кечувчи ОРВИ ва шамоллашлар авж олиб, шу мавзу атрофида саволлар кўпайиб кетди. Келинг шу саволларга ойдинлик киритамиз🤔 ❓ИСИТМА ЎЗИ НИМА? Иситма – иммунитетнинг организмга тушган патоген билан курашиш натижасидир💪🏻 ⁉️ИСИТМА ПАЙТИДА БОЛАМ ХЕЧ НИМА ЕМАЙ ҚЎЙДИ🤷🏻‍♀️ Бу табиий. Иситма пайтида организм еган овқатни хазм қилиш учун эмас, балки патоген организмлар билан курашиш учун бор кучини сарфлайди. Болани иштахаси бўлмаса – мажбурламанг. Овқат ейдиган бўлса албатта ферментлар қўшиб беринг (масалан креон). 💡Иситмани тушуришнинг безарар йўли – илиқ сувга ботирилган нам сочиқ билан баданни артиш, тез-тез хўплаб хўплаб илиқ сув ёки шиповник дамламасини ичишни тавсия қиламан. Сувсизланишнинг олдини олиш учун. ✅ Иммунитетни ўзига қўйиб берсак – юқори даражадаги температура 3-чи кундан бошлаб тушишни бошлайди. Ва организмда хал қилинмаган, чала қолиб кетган ялиғланишлар йўл йўлакай хал қилиниб кетади. Бу ГРИППдан кейинги осложнение (бронхит, пневмония)ни олдини олишга ёрдам беради. ❗️Иситмада судоргиси бор болалар бундан мустасно, иситма чиққанда уларга хушёр бўлиб туриш керак. Кейинги постларимда болаларни иммунитетини ошириш учун тавсиялар бераман. Сизнинг фикрингиз бу борада қандай?

  • 29 янв.2 460927

    Цинк дефицитининг симптомлари. ❗️Цинкни биз фақат овқат орқали оламиз. Организмда цинк хосил қилувчи депо йўқ. Шунинг учун цинк дефицити кенг тарқалган. 📌 Цинк дефицитини қандай билиб олса бўлади? – Юқори қатордаги тишлар нотекис жойлашган. Тишлар оралари очиқ; – Тез-тез инфекцияга чалиниш; – Психик бузилишлар (депрессия, диққатни бир ерга жам қила олмаслик); – Болаларда бўй ўсмай қолиши; – Соч тўкилиши, қазғоқ; – Угри чиқиши; – Мўрт тирноқлар, тирноқдаги оқ доғлар; – Қуруқ ва дағал тери; – Анемия; – Хид ва там сезмай қолишлик; – Цинк дефицити билан юрган аёллар кўп холларда фарзандли бўлгани қийналишади. ✅ Суткалик норма – 10-25 мг. 📌 Агар фарзандингиз ёмғирда қолса, совқотиб қолиб шамоллашнинг биринчи аломатлари сезилса – ўша кунни ўзида болага қўшимча цинк бериш керак. Чунки тана совуқ қотганда кўп миқдордаги цинк биринчи сийдик билан ювилиб чиқиб кетади. Даволаш пайтида мен цинкга алохида эътибор бераман, чунки организмдаги роли жуда катта. ДНК структурасидан бошлаб, оқсил синтез қилиш ва иммунитет кўтаришгача!

Doctor Sanoat — tgindex