tgindex

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

описание

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

19 690
подписчиков
Охват к подписчикам
10,2%
ERR
Реакции к просмотрам
1,06%
903 на 50 постов
Пересылки к просмотрам
0,59%
498
Постов в день
13,0
всего 215

Где отзываются чаще

доля реакций к просмотрам
  • 17:35👆👆👆👆 қиссанинг аввалги қисмлари #МУТОАЛАА_ЗАВҚИ #СУБҲИДАМ (давоми) -90- бу аҳволимни яшириб юра оламан?! Қачон касаллик бошқа инсонларга ўзини ошкор қилади. Айтмоқчи эдим-ки, ҳаётимдаги инсонлар мен чалинган дарддан ҳабар топганликларига қадар ... битириб олишим мумкин бўлган ишларим кўп экан. Кейин ... очиғини айтсам , менга ачиниш назари билан қарамасликларини истар эдим . Бу мени бадтар тушкунликка тушишимга сабаб бўлади ... Профессор жойига қайтиб бориб ўтирди . Юзини икки кафтлари орасига яширди. Нималарнидир, ўйлади ... Нималарнидир мўжалини олди... У рўпарасида аросатда қолган киши ҳукмини олган каби ўтирган Абдумажидга нима дейишни ўйларди ... Салимов гўё юрагидаги зардобини чуқур нафас олиш билан чиқариб юбормрқчи бўлгандек энтикиб нафас олди : - Ўғлим, баъзи саволлар бор- ку, аммо уларнинг дарров қайтарилалиган жавоблари йўқ... Жавоблари вақти - соати билан ўзи келади. Сизнинг масалангиз ҳам худди шундай . Гапларимни тўғри тушунган бўлсангиз , айтмоқчиман-ки, бу дард қачон ўзини ошкор қилиши ҳам мубҳам масала, яъни ноаниқ демоқчиман . Ўсма туфайли сиз ҳушингизни йўқотишингиз бу дардингизни атрофидагиларга "сотиб" қўяди . Тез- тез кўзингиз тиниб , бошингиз айланаётганлиги ҳаракат ана шу жараёнга қараб кетаётганидан дарак . Бу ёғини энди билмадим . Салимов чуқур уф тортди. Абдумажид ҳазин кулимсиради : - Сизниям қийнаб юбордим- а , доктор . Майли , мен борай . Тез кунларда қайтаман , яна ... Абдумажид хайрлашиб хонани тарк этди ... * * * Бу ёлғон дунёда ёлғон гапириш , ўзини ҳеч нарсадан бехабар тутиш кимлар учун азоб . Азоб бўлганда ҳам , мислсиз азоб ... Мирсодиқ Абдумажидни узоқдан кўриб , барчасини тушунди. Дўстини таҳлил натижаларидан бохабар бўлганлигини , аҳволи жуда ёмонлигини англади , аммо унга ўзини баридан бехабар қилиб кўрсатиш , Абдумажидга пешвоз чиқиб бор кучи билан бағрига босиш , дунёни тўлдириб овозини борича дод солиш ...- булардан ўзини тўхтатиш учун керак бўлган матонатни топиш - умри давомидаги энг қийин ишлардан бири бўлди. Мирсодиқ бир вақтлар собиқ хотини ортидан пичоқ санчганда , лаҳзаларда бор- будидан айирганида ҳам бунчалик қийналмаган, эсанкирамаган эди. У вақтда Мирсодиқни қаддини тутиб туришга хиёнаткорларга нисбатан бўлган нафрати ёрдам берган эди... Аммо ҳозир ... Мирсодиқ жуда абгор аҳволга тушиб қолганди. У ич - ичидан тўкилиб борар , яқин дўстига нисбатан кўнглида бўлган меҳр ва ваъфо ҳисси дилини янада қовжиратиб юбораётган эди ... Абдумажид у билан сўрашиб кабинетига йўл олди. Мирсодиқ унга сўзсиз эргашди . Абдумажид ўз жойига ўтирар экан , рўпарасидан жой олган Мирсодиқнинг олдига бир файл қилиб йиғиштириб , тартиб билан жойланиб қўйилган таҳлил натижаларини ташлади . Мирсодиқ бу файлни дарҳол таниди . Абдумажиднинг кўнгли учун қўлга олди, аста варақлади ... ("Ана бўлди!" Бу ёғига ҳеч нарсадан бехабарлик томошасини кўрсатмаса ҳам бўлади ... ) Мирсодиқ кўзларини файлдан олиб дўстига тикди : унинг нигоҳларидан чексиз дард тошиб чиқаётган эди... Мен кўпинча ўйга толаман ... Дунёда пешонасига "бедаво дард" ҳукми ёзилган инсонга қийинмикан ? Ё ! Ёки уни дардини била туриб , қўлидан ҳеч нарса келмаслигини англаган , яқинини аста- секин йўқотишга маҳкум иккинчи инсонга қийинмикан ?! Билмадим ?! Билолмадим ... Кимга қийинроқ экан ?! ... Ҳаётингдаги сен учун энг азиз инсонинг кўз ўнгингда аста - секин шамдай сўниб борса- ю , сен унга барчаси ҳали ўз ўрнига тушиши , бариси ортда қолиб кетишини, яхши кунлар ҳали олдинда эканлигини такрорлашинг , аслида эса бу нарсани ёлғонлигини ўзинг ва уни билиб туриши ... Бундан ортиқ азоб бормикан инсонга? Бундан ортиқ синов бормикан инсонга ?! ... Мен ҳали ҳам жавоб топганим йўқ ... Кимга қийин ?! Дард ҳукмини олган , яқинларидан жудо бўлишга маҳкумлигини била туриб , вақти - соати қачон битиши соатини умидсиз кутган инсонгами ?! Ё ... Ёки ночор ва забунлигидан дод демоққа ҳам ҳоли қолмай , яқинидан соат сайин тирик туриб айрилаётган , усиз дунёлари ҳувиллаб , ҳувиллаб кетишини била туриб қўлидан ҳеч бир чора келмайдиган ХазонРезги4,67%
  • 14:30​​#СУБҲИДАМ -89- Эртаси куни Абдумажид докторнинг қабулига ёлғиз ўзи борди. Профессор Мирсодиқнинг илтимосига кўра, унинг ташрифи ҳақида лом- лим деб оғиз очмади , аммо ... Абдумажидга бор гапни рўйи- рост айтишга мажбур эди ... - Доктор, қанча вақтим бор ?! Илтимос , кўнгил учун мени аяб муддатни беркитманг . Мен нималарга улгуришим кераклигини ҳисобини билишни истайман ... Абдумажид зўрға , ютинганча гапирди . Унга бу хабар жуда оғир ботганлиги тахминларсиз кундай равшан эди ... Профессор ўзини ҳотиржам тутишга ҳаракат қилар эди : - Бу ёлғиз Яратган Эгамга аён. Бу ҳолатда сизга нима таскин берсам ҳам, юпатсам ҳам , ёки очиғини айтсам ҳам бари сиз учун бошқача таъсир кўрсатиши мумкин . Аммо мен ҳам валломат эмасман . Тузалиб кетишингиз , ҳеч нима кўрмагандек бўлиб кетишингиз мумкин . Умид ўзидан , ахир . Абдумажид чуқур сўлиш олди : - Доктор , мен хар қандай қарорни эшита оладиган даражада кучлиман . Сиз касбий нуқтаи назарингиздан келиб чиқиб менга очиғини айтаверишингиз мумкин ... Профессор бундай пайтларда шифокорлик касбини танлаганлигига пушаймон бўлар эди : - Очиғини айтганда ҳам, рости билмайман ... Балки бир ой, балки уч ой , балки етти ой ... - Демак , узоғи билан етти ой ... Салимов ҳўрсинди : - Биз зудлик билан кимё терепия муолажаасини бошлашимиз керак . Бу муолажаа ўсмани ўсишига қаршилик қилади , эмига тушса уни сўрдиртириб ҳам юборади . Профессор ўрнидан туриб Абдумажиднинг елкасига қўлини қўйди : - Ўғлим , бу шундай касалликки, уни ишонч ва умид билан мағлуб қилиш ҳеч гап эмас. Мен фаолиятим давомида "бутунлай умид йўқ" деб ташхис қўйилган қанча беморларни соғайиб оёққа туриб кетганлигини кўрдим, яна қанча "бўлиши мумкин" дея тахмин қилинганларни ўзларини ўзлари абгор қилиб қўйганликларини гувоҳи бўлдим. Сиз , айтишга осон , "танаси бошқа дард билмас" дейишингиз мумкин . Сизга жавобан шуни айта оламан-ки , қаршингизда турган инсон ҳам бир вақтлар ҳудди шундай муаммога дуч келган. Кўриб турибсизки , дард бошқа , ажал бошқа . Биласизми , бир аёл ҳақида эшитгандим яқинда . У юрак етишмовчилиги сабабли Ҳиндистонга бориб , жарроҳлик операциясини бошидан кечирибди. Натижада аҳволи ўнгланибди , шифосини топибди. У аёл уйига деярли соғлом қайтибди. Қайтганидан икки хафта ўтгач, шом вақти уйида кечки овқат учун нон қолмаганлигини кўриб дўконга чиқибди. Бир дона нон харид қилиб дўкондан чиққанида бир- бирини қувиб ўтаётган енгил машиналарни орасида қолиб ... ҳалок бўлибди . Кўрдингизми , ўғлим... Бу дунё шунчалик синоатли-ки... - Доктор, мен бир ҳафталарда қайтаман ёнингизга ... - Бу жуда узоқ муддат . Сиз ҳамма ишингизни йиғиштириб қўйиб соғлиғингизга эътиборни қаратишингиз керак ... Бу ишда дақиқалар роль ўйнайди , ахир ... Абдумажид докторга илинжли тикилди : - Битта саволим бор, доктор ?! Илтимос , шунга аниқ, рўйи- рост жавоб берсангиз ... Айтингчи , мен қачонгача бу ... давоми бор .... Хазонрезги 📚 Ibratli Hikoyalar 📚3,81%
  • 14 авг.#СУБҲИДАМ -80- Тошкентда шундоқ келинимиз бор экан- у , биз бехабар қолибмиз - Шуни айтинг ,- деди Йўлдош ака Суюманинг саломига алик ола туриб . Суюма адасининг ёришиб кетган чехрасига қараб уни дуоларини эслади :"Тупроқ олсанг , олтин бўлсин..." Суюма овсинлари , жиянлари , қавми- қариндошлари орасида талаш бўлиб кетди. Ҳамма уни қутлар , бағрига босишга интилар эди . - Энди уйга ! Ҳамма ёппасига бизникига ,- баланд овозда барчани эътиборини тортди Абдумажид. Шаҳзод билан Робияни галма- гал қучишаётган бобо- бувилар бир зум ҳаракатсиз тўхтадилар . - Ота бор жойда одобли ўғил жим туради ,- деди Мусахон ака овозига жиддий тус беришга интилиб , кейин эркаланган оҳангда давом этди,- эрталабдан шунча тайёргарчиликни ким учун кўрдим, Суюма қизимни шарофатига қўй сўйдирдик, аканг Абдулатиф ҳозир уйда бир дунё кабоб пишириб ўтирибди. Шуни деб аэропортга кела олмай аразлаб қолиб кетди . Қани бормайлик- чи кунимизни кундан кўрсатмай қолдирмайди ... Ўша куни Мусахон аканинг хонадонида тонг отгунча ҳеч ким ухламади ... Тонг отгунча ... Субҳидамгача ... * * * Суюмалар қайтишганини учинчи куни кундузги соат ўн бирларда дарвоза қўнғироғироғи жиринглади. Суюма то етиб бориб "ким ? " деб овоз бергунча ҳам қўнғироқ овози тўхтай демасди : - Бўлди-я , чиқаяпман , ким ўзи чалаётган ?! Суюманинг тоқати- тоқ бўлиб кетди . Кўча тарафдан шодон қийқириқ янгради : - Стари вешииии ! Эски - туски оламиииииз ! Суюма овоз эгасини таниди . Юзига табассум ёйилди : - Эски- туски йўўўўқ ! Балки мени об кетарсизлар ?! - Ҳамманиям обкетавермаймиз ! Арзисангиз майли , таъбимиз нозик- да?! - Ҳааа , унда билмадим . Сизларга ёқмасам керак . Дарвозани ортидан биров данғиллатиб тепди : - Баҳона қилмай эшикни очинг, ойдек жамолингизни бир кўрайлик . Суюма жилмайди: - Тепма дарвозани , нима уни сенларга тепиш учун қуриб қўйилганмииии ... Суюма дарвозани очди. Остонада турган синфдошлари Дилноза , Наима , Барноларга қучоғини очди : - Бормисанлар ... - Ўв , келинпошша, остонада эмас , уйда кўришиш керек , наррироқ тур, кириб олай . Дилноза ҳали ҳам қитмирчилигини давом эттирар эди ... Суюма ҳам жилмайди : - Бемалол , беҳижолат . Нима экан дебман- а ?! Кўп ўтмай, улар меҳмонхонадаги стол атрофидан жой олдилар . Дилноза бу сафар жиддий дуо қилди : - Қани овмин ! Шу уйларда фақат яхши тўйлар бўлсин ! Поччам билан қўша - қариб фарзандларингни роҳатини кўринглар . Келгусида бундан ҳам баланд марраларни эгаллагин , дугонажон . Телевизорларда чиққанларингда мана шу Суюма Нодирова бизни синфдош дея мазза қилиб керилаверайлик. Дилингда нимаики ниятларинг бўлса ижобаатини Аллоҳимни ўзи раво айласин . Сизларни роҳатингларни ота- онангиз кўришсин , Дилноза юзига фотиҳа тортди . Аммо зум ўтмай яна қўлини дуога очди : - Энг муҳими қолиб кетибди . Қани очларинг кафтларингни! ( қизлар ҳам беихтиёр қўлларини дуога очишди ) Менгаям яхши жойлардан ато қилсин ! Барно , сенгаям сўраб бериш ҳойнаҳой менгинани зиммасидадир- а ?! Барногаям яхши жойлардан ато қилсин . Дугоначилигимиз, аҳилчилигимиз йўқолмасин ... Қизлар мамнун юзларга фотиҳа тортишди. Суюма Наимага юзланди: - Наима , туззукмисан ўртоқжон , уй ичилар яхшими ? Опоқим бардам- бақувват юрибдиларми ?! Поччамиз яхшимилар ?! Наима жавобга оғиз очиши билан Дилноза ўртага суқилди : - Эри милтиқни ўқидек юрибди , жаааа сани йўқлашингга муҳтожмас . Кейин бундоқ манави каленгга ўйлаб кўр . Бизни атайдан тушлик вақтига етиб келганимиз нима учундир шубҳали туюлмаяптими сенга?! Ҳааа, кўзларингни бузоқчаларни кўзларидек маюс тикасан бизларга?! Уфф , қоринимиз оч , понятна ? Суюма жилмайди: - Воой бў, мен ҳам урф-одатга амал қилаётувдим- да , бўлмаса сенлар билан сўрашаман деб ўлиб турганим йўғиди ... - Ииии , тўхта - чи ?! Суюма эшик ёнига етганда орқасига қайрилди : - Яна нима ?! Дилноза эркаланиб савол ташлади : - Болаларинг қани ?! Нега кўринишмайди ?! - Шаҳзод мактабда , Робия мултфильм кўриб ўтирибди. ХазонРезги3,69%
  • 15 авг.#СУБҲИДАМ -84- келмаган эдик аслида . Суюма сен яхши кўрадиган "Геркулес" пчиннисидан олиб келгандик , кейин қанд- қурс деганларидек, баҳоли- қудрат ... Дилноза сумкасидан айтган нарсалари ўроғлик пакет чиқариб берди . Суюма кулимсиради : - Дилноза , ким сени "тиллар" йўналишидаги институтда ўқийди дейди- а ? "Пчинни" мас, печенье ! - Ҳаа , тўғрисиям шу йўналишда ўқийман- да . Ўзбекчаси печенье , "пчинниииии" деб чўзиб айтса инглизча бўлади . Ўрган, студент ! - Сенга гапир- у , қоч ! Мен ҳозир ,- Суюма қўлидаги пакет билан ошхонага чопди . Дилноза унга эргашди : - Хееей , ҳеч нарса керакмас ! Овора бўлма ! Суюма улар олиб келган пакетдан фақат печеньени олди, кейин шоша- пиша музлаткачни очиб қолган нарсаларни устига қуюлтирилган сут , кофе, бир килоча шокалад каби нарсаларни солди ва Дилнозани қўлига тутди, энтикиб шивирлади: - Наига ... Дилноза ҳам бу сўзлардан кейин қаршилик қилмади. "Хўп" деди ўксинган оҳангда ... * * * Икки кундан кейин Суюма илк бора ишга чиқди ... Бир ой ичида эса Наимани чақиртириб олди . Энди икки дугона бирга, бир хонада ишлар эдилар ... * * * Абдумажид ишлайдиган фирманинг асосий биносида йигирмага яқин ишчи - ходим ишлар эди. Пойтахт бўйлаб ёйилган филиаллардаги одам сонини қўшиб ҳисоблаганда эса ,уларнинг сони беш юз кишидан ошиб кетар эди. Суюмани у ерда илиқ кутиб олишди. Абдумажид қўл остида ишлайдиганларнинг ҳурматига сазовор бўлганлиги сабабли ходимлар Суюмага ҳам ўзгача илтифот кўрсата бошладилар . Суюма киши бир вақтлар қўшнилари Рихси келинойи айтган енгилтабиат аёлни секин, кишибилмас суриштириб кўрди: "Ишдан бўшаб кетган" экан. Суюма ҳотиржам тортди. Суюма фирмадаги вазифасига жўшқинлик билан киришиб кетди ... Абдумажид айтганидек Робия учун Суюмани хонасининг ичкарисида алоҳида яна бир хонача ажратиб берилган , у ерда қизалоқ безиёнгина ўйнаб ўтирар , уйқуси келиб қолганида кичиккина диванчасига ўзи чиқиб ухлаб ҳам қолаверар эди. Ора- орада Абдумажиднинг ўзи йўқлаб "оппоқ қизим , қани мени" деб Робияни ўйнатиб ўтирар , шу хонада барча чарчоқларини ёзиб олар эди. Пешинга яқин Шаҳзод ҳам мазкур хонадан ўз жойини эгаллар , Суюма эса у келиши билан буткул хотиржам тортиб ишга бутун борлиғи билан шўнғир эди. * * * Орадан бир йил ўтди . Энди Суюма талаба эди . Суюма офисга камроқ борадиган бўлди , сабаби ўқиш кўп вақтини оладиган бўлди. Офисдаги ишларни Наиманинг ўзи қойиллатиб бажарар , Абдумажид ҳам унга анча суяниб қолган эди. Наима охири бир қарорга келиб эридан ажралди . У ҳам кўп вақтини севимли ишига бағишлайдиган бўлган эди.Суюма дугонаси ва албатта Абдумажиднинг ёрламида яна уч нафар танлов иштирокчиси бўлди . Хаттоки учинчисида Суюма билан бир қаторда Наимани ҳам қатнашишга кўндиришди. Натижалар ёмон бўлмади . Ҳар иккала дугона ўзлари иштирок этган номинацияларнинг мутлоқ совриндорлари бўлишган эди . Робияни ҳусусий ясли- боғчага беришди . Қизчасидан кўнгли тўлган Суюма бор имкониятини билим олишга сарфлар эди. Шанба куни дарслари кам бўлгани учун одатдагидек Абдумажиднинг " Илҳом ортидан"номли фирмасига ташриф буюрган Суюма у ерда анчадан буён кўрмаган кишиси Мирсодиқ акани учратиб ажабланди . Мирсодиқ ака Абдумажид ва Суюмаларнинг тўйларида куёв жўра бўлган йигит эди . Тўй ўтганидан бир ой ўтиб Мирсодиқ ака ўз хотинидан ажрашиб Қозоғистонга кетиб қолган эди. Суюма бу тўғрисида Абдумажиддан тўлиқ сўраб- суриштиришга бети чидамаган бўлса- да , орадаги гап- сўзлардан Мирсодиқ аканинг таассаруфидаги мева- чева солиш учун мўъжалланган яшик ишлаб чиқарувчи каттагина цехи тўсатдан банкротга учрагани , барига ўз хотини ва ўша нобакор аёлнинг хуштори сабабчи бўлганлигини билиб олган эди. Суюма ўшанда "Мирсодиқ акадек яхши инсонга ҳам ҳиёнат қилиш мумкинмикан, аёл зотига нима етмайди-я ўзи" дея обдон ҳуноб бўлган эди . Суюма Мирсодиқ акага хиёл эгилганча, қўлини кўксига қўйиб салом берди: - Ассалому алайкум , яхшимисиз , яхши келдингизми ?! - Ваалейкум ассалом , келин. Ўзингиз яхшимисиз , фарзандлар яхшими ? Оғайним яхшими ХазонРезги3,62%
  • 16 авг.​​#СУБҲИДАМ -86- - Билмадим оғайни, билмадим..., - Абдумажид чуқур хўрсинди,- сен сўраётган саволнинг жавоби менда йўқ ... Унга уйланасан деганларида даставвал қаттиқ қаршилик қилганман. Мени- ку бўларим бўлган, энди уни умрини хазон қилманглар деганман. Кейин эса у тез орада рози бўлганини эшитиб ... очиғи кўнглимга ҳар хил гаплар келган. Уни бу ишга рози бўлишига бойлигим, обрўйим , тўкис таъминланганлигим сабаб бўлмадимикан дея кўп шубҳаландим. Аммо ... барига биргина сабаб , қаттиқ қизғанчиқлиги бўлган экан. У фарзандларим, айниқса қизимни бегона қўлларга тушишини истамаган , қаттиқ қизғанган экан. Шу сабабли ўзини қурбон қилган экан. Кейинчалик , бу шунчаки қизғаниш эмас, балки оналик мақоми эканлигини англаб етдим. У хонадонимга қадам босганида у билан бирга ҳаловат кириб келди . Кейин эса меҳр , қадр, вафо ... Мирсодиқ Абдумажиднинг сўзларини шарт кесди : - Муҳаббатдан ташқари ҳамма нарсами ?! Шуни назарда тутмаяпсанми ?! Абдумажид осойишта жавоб берди : - Ким айтди сенга муҳаббат йўқ деб ?! Муҳаббат... албатта бор. Ахир юқорида санаб ўтганларимнинг бари муҳаббатнинг измида- ку . Аммо муҳаббат фақат жисмлар эмас, қалблар ўртасида бўлса қадрлироқ экан ... Ҳозирча шууу... Мирсодиқ ўйчан сўзлай бошлади : -Гапларинг мутлақо рост , мутлақо . Баъзан йиллар давомида бир ёстиққа бош қўйганингни ҳам кўнглидан нима сўзлар кечаётганлигини билмай ўтар экансан. Буларнинг бари сен айтганингдек , қалбларда ўзаро муҳаббатнинг йўқлигидан экан . Мана мендан қиёс ...( Мирсодиқ захарханда кулимсиради) . Ўн йил бир ёстиққа бош қўйган аёлимни биламан дебман- у ... У эса йиллар давомида мени алдаган, режа пиширган , ўз уйимда кўзимга чўп суққан. Ахири... фаолиятим энг гуллаган чўққисига чиққанида , менга ... Билмадим бу ишни қандай уддалашган , аммо ... тегишли хужжатларга имзо чектириб менга қарашли цехни сотиб юборишган. Цехнинг номигина цех эди халос , аммо ишлаб чиқариш ҳажми жиҳатидан манаман деган корхона- заводларни йўлда қолдирар эди . Икки мунофиқ барча пулни чўнтакка солиб ... Ээээ (Мирсодиқ беҳафсала қўл силтади ) энди бу гаплардан умуман фойда йўқ ... Биласанми , энг алам қиладигани нима ?! Биз шунча йил оила қуриб фарзандли бўлмадик . Текширувга борганда эса ҳар доим айбдор мен бўлиб чиқардим . Бундан бир хафта аввал бир йигитга уйдаги компьютеримни сотиб юборгандим . Эртасига эрталаб уни эшигим тагида кўриб , қилган хариди ёқмабди шекилли деган хаёлда саволга тутганимда , у уйга таклиф қилишимни сўради. Уйга киргач эса компьютердан ўчирилган, аммо хотирасида сақланиб қолган анча бузғунчи ҳужжатларни кўрсатди . Улар орасида шифокорлар томонидан мени бутунлай соғлом эканлигим ҳақида берилган бир эмас, нақд олтита маълумотнома чиқди. Бари усталик билан сканер қилиниб , мени касалманд деб ўзгартирилган экан. Абдумажид , ҳаммадан ҳам ана шу нарса ёмон алам қилаяпти менга . У ( Мирсодиқ ёмон сўкинди) ... мени шунақанги овутар ва аяр эдики... Аслида обдон лақиллатиб, хуштори билан тоза яйрашган экан-да !? Ана шунақа гаплар ... Ана шунақа ... Абдумажид узоқ сукут сақлади , кейин бир қарорга келди ва ўктам овозда дўстига мурожаат қилди : - Мирсодиқ, гап бундай оғайни . Кел , бошқа ҳамма ишингни йиғиштир . Бизни фирмага ишга ўт . Қўлингдан биб- бинойи ҳисоб- китоб ишлари келади . Мен хозир шундай иш юритувчига жуда муҳтожман . Сен билан барини бошдан бошлайлик . Нима дейсан, шу маслаҳатга ?! Мирсодиқ маҳзун кулимсиради : - Эй , Абдумажид! Худди менда бошқа танлов бордек сўрайсан- а ? Майли ишлаганим бўлсин ... Абдумажид ҳурсанд бўлиб кетди : - Мана бу бошқа гап. Энди хал қилинадиган ва кечиктириб бўлмайдиган яна бир муҳим масала қолди . Хуллас , боя офисда ... Давоми бор .... ХазонРезги3,60%
  • 14 авг.​​#СУБҲИДАМ -81- - Вуууй , Робишни жудаям соғинганман, чақирчи ?! - Мултфильми тугасин ,кейин келади. Унгача чақирганингни фойдаси йўқ ... Дилноза сапчиб ўрнидан турди : - Сулаймон пайғамбар тоғни олдига бормаса , тоғ Сулаймон пайғамбарни ёнига келаркан . Шу ибора шунақамидми, ё тескарисими эди ? ( У қўлини силтади) . Умуман олганда нима фарқи бор ?! Муҳими учрашишлиги эмасми ? ( У Суюмага ишора қилди) Қани бир йўл бошлаворинг- чи ?! ( Дилноза чиқиб кетаркан Наима билан Барнога гап отишни унутмади). Сенлар яхши қиз бўлиб ўтирларинг. Анави бодом- писталарни чақиб , эрмек қиларсанлар .Меҳмонга деб қўйилган ахир ... Ха айтгандек , Суюма таклиф қилмади демаларинг , мени айтганим , уни айтгани . Мабодо тиқилиб қолса шарбат ичиб турарсанлар , ҳали чой қўйилмаган ... Ташқаридан Суюманинг баланд овозда "Тўғрииии" дегани эшитилди. Барно билан Наима бир- бирларига жилмайишди . Дилноза ошхонадаги креслога ястаниб ўтирганча мултфильм кўраётган Робишни кўриб шодон қийқириб юборди : - Асалчам коттааа қиз бўлибдила- ю ! Суюма Робияга : - Ҳолангга салом бер , эркатойим, - деганида у ўрнидан қўзғалиб чўкка тушиб қулочини очиб турган Дилнозани қучоқлади : - Ашшаломекум ... Дилнозани завқи келиб кетди , Робияни чўлпиллатиб ўпганча деди : - Шуууу қиззи еб қўяман , ҳозир ... Робия Дилнозани юзига маъноли ва жиддий тикилди : - Йўўў , мани аддамм еб тўялла ... Дилноза Робияни кўтариб олганча креслога чўкди у музлаткичдан у бу егуликларни олиб ликопчаларга жойлаётган Суюмага сўз қотди : - Суюма , бу қизинг худди ўзинг- а ? ! Ҳамма нарса- ни билишини-чи ?! Адасини еб қўйишиниям билганини қара . Робишингни эркалаб анча ўзимга келдим . Суюма чаққон - чаққон ҳаракат қилар экан , сўради : - Нима бўлди , Дилноза , ҳақиқатдан ҳам ҳеч ўзингга ўхшамаяпсан ?! Дилноза чуқур уҳ тортди : - Э , сўрама ... Юрагим ёниб кетяпти ... Наимани қара ... Наима ишлидиган тикув цехини бошлиғи Моҳира опа қўшнимиз бўладилар . Улар куни кеча бир ёрилиб қолдилар . Хуллас Наимани эри бориб турган аблаҳ экан . Наимамизга уйланишдан олдин , икки болали аёлга илакишиб қолган экан. Уйидагилар эса " Кўчада билган ҳолвангни еявер , бизга ҳизматимизни қилиб юриши учун битта қизга уйланиб берсанг бўлди " дейишган экан . Ота- онадан чиққан маънини қарагин. Шўрлик Наимани қулдек бир уй жонни ишини бажаргани камлик қилгандек ,овқатдан хам қисишаркан. Э, шу замонда келинини тушлигига ярим буханка нонни минг миннат билан бошига дўқиллатиб ургандек берадиган қайнонани борлигига ишонасанми десам ишонармидинг ?! Хуллас, бир ой аввал Наима ишга келмабди. Моҳира опа ҳавотир олиб опаси қўшни цехда ишлайдиган Ноила опамга қўнғироқ қилиб, Наиманинг касалхонага тушиб қолганлигини эшитиб ҳайрон қолибдилар. Ноила опам зир йиғлаб гапириб берибдилар . Наиманинг мараз эри уни ҳомиладор ҳолига қарамасдан "Овқатни шўр қилиб қўйгансан "деб қорнига аямасдан тепибди. Натижада беш ойлик ҳомиласи чала туғилибди . Шўрлик Наима боласидан ажралишига сабабчи бўлган эрини қилмишини шундаям беркитибди- я. Афтидан айтмайсан деб роса буровга олган бўлса керак- да , ифлос . Моҳира опам Наима ишга қайтганда "Шунақа хонадонда яшашга мажбур эмассиз , бундай эрнинг боридан - йўғи яхши , ажрашиб қутилинг" десалар , бояқиш юм- юм йиғлабди: "Ўзи Ноила опамни эрлари ўтиб , бизни қарамогимизга ўтиб қолдилар , мен ҳам қайтиб борсам , у ерда ортиқча юк бўламан , кейин синглимиз Маҳлиё ҳам бизларни касримизга қолмасин , опаларини турмуши бузилган деган тавқи лаънат билан ким олади уни ?!" деб изиллаб йиғлабди . Яна - чи ифлос эри нима деганмиш дегин ? У безбет беўхшов ишшайиб : давоми бор .... ХазонРезги 📚 Ibratli Hikoyalar 📚3,59%
  • 16 авг.👆👆👆👆 қиссанинг аввалги қисмлари #МУТОАЛАА_ЗАВҚИ #СУБҲИДАМ ( давоми) -87- менга имзо чектириш учун бир даста ҳужжат олиб кирган аёлни кўрдинг- а?! Мирсодиқ "ҳа" деган маънода бош ирғади . Абдумажид сўзида давом этди: - Хуллас ўша аёл сен менга қандай яқин дўст бўлсанг , у Суюмага шундай яқин дугона. Жуда ҳокисор ва яхши аёл . Кўнгли ярим. Ярим йил аввал турмушидан ажрашди. Эри бўлмағур одам экан. Бу сўзларни айтишдан мақсадим шу аёл - Наимага бир оғиз солиб кўрмайсанми ?! Биласан, умр савдоси жуда нозик масала. Бу борада ҳамма ҳам бировларнинг ўртасига тушавермайди . Айниқса мендака юраксиз инсон- ку, инчинун. Аммо бу сафар қоидани буздимми , масала жуда аҳамиятли эканлигини шундан билаверасан ... Мирсодиқ дастурхон устидаги сочиқни ўйнаб ўтириб , хаёлчанг аҳволда деди : -Билмадим, бир нарса дейишга ҳайронман ... Очиғи ҳали иккинчи бор оила қуришга тайёр эмасман, юрагим бетламайди. Айтишади- ку "Сутдан оғзи куйган қатиқни ҳам пуфлаб ичади" деб ... - Мен ҳам сенга эртага уйлан деяпганим йўқ. Эътиборингга олиб қўй деган мақсадда гапирдим. Очиғи Наимани ҳам иккинчи бор турмуш қуришга кўндириш хазилакам иш бўлмаслиги аниқ ... - Майли, дўстим. Ғамимни еганинг учун катта раҳмат. Борингга шукр. Бу ёғини омон бўлсак кўраверамиз а, нима дейсан ?! * * * Орадан уч ой ўтиб Мирсодиқ ва Наималар турмуш қуришди . Бир йил ўтгач , Наима доим ўзи ҳавас билан таъкидлагани каби, Робияга ўхшаш ширингина қизалоққа она бўлди ... * * * Кун ортидан кунлар , йил ортидан йиллар қувалашиб кетаверди . Умр капалак ҳаётига қиёс бўлди . Нима учун , биласизми ? ! Капалак бир кун яшайди дейишади. Ана ўша бир кунни гулдан- гулга қўниб шодон ўтказади. Балки... Балки умри гўзалликлар ичида , ўзи ҳоҳлаган измида , ўзи истаган тарзида ўтганлиги , шу қиқса муддатда олам- олам бахтни тотий олгани учун ... капалак бир кунлик умрга рози бўлар ... Рози бўлгандир ... Шундай ҳулоса чиқараман- у , аммо бир нарса аниқ эканлигини ҳам таъкидлайман : инсон учун ҳеч қачон бахтнинг ортиқчаси бўлмас экан ! Ҳа , ҳеч қачон ... Кўз - очиб юмгунча , Суюма институтни битирди. Қўлига дипломи тегмай туриб Абдумажиднинг қистови билан икки ойга Францияга малака ошириш учун учиб кетди. Бу ўша- бундан беш йил аввал Молдавияда қатнашган танловда қўлган киритган имконияти бўлиб , ундан фойдаланиш муддати шу йил тугар эди . Бу сафар Суюма кетиши олдидан оила аъзолари билан қуюқ хайрлашди. Шаҳзод бу йил ўн уч , Робия эса олти ёшга тўлган эди . - Робия қизим, адажонингга ва акангга яхши қарагин , мени йўқлигимни билдирмагин, хўпми ?! Суюма Робияни бағрига босиб юзларидан ўпди . - Аяжон , хавотир олменг. Бизларни ўйламасдан бемалол ўқишингизни ўқиб келаверинг , - деди Робия қўнғироқдек овози билан, - адамжонимларга вақтида овқат ейишларини ўзим эслатиб тураман. - Ўзим ўргилай сендан , демак келишдик - а ? - Ҳммм, келишдик ... Робия жилмайди ... * * * - Ахири қарор қилибсан-да , Абдумажид?! Рости сен учун ҳурсандман... Ўйлашимча , бир қарорга келишинг учун Суюманинг икки ой муддатга ёнингдан олисга кетгани сабаб бўлган шекилли ?!, - сўради Мирсодиқ Абдумажидга синков назар билан боқаркан... Абдумажид қўлидаги муздек шарбатга ўйчан тикилиб ўтирарди. Улар тушликга кўча юзидаги кафега киришган , аммо ишхонадаги суҳбатлари ҳали ҳам давом этаётган эди . - Ҳааа, Суюманинг бу ижодий сафари кўп нарсани ўзгартириб юборди. Айниқса мени. Ушбу сафар ўзимни тушунишимга , англашимга имкон берди. Яна Суюмани бебаҳо аёл сифатида қадрлаб қолмай, мен учун жуда суюкли эканлигидан ҳам хабар берди. Биласанми , кейинги вақтларда тушларимга Райҳон тез- тез кираяпти . У менга қараб маъюс жилмаяди ва ҳудди қаноти бор фариштадек атрофимда учиб айланади. Менимча у Суюмага дилимдагиларимни изҳор қилишимга қарши эмас... Шундан бўлса керак, бошим тез- тез айланадиган, қадам боссам бутун борлиқ менга қўшилиб сузаётгандак бўлади. Бу бахтдан бўлса керак, менимча ... - Демак, Суюма келгач ... Бор гапни... - Ҳа , айтмоқчиман . Мен уни яхши кўришимни , яхши кўрганда ҳам Райҳонга бўлган севгимдан кам эмас, ХазонРезги .3,49%
  • 10:52#СУБҲИДАМ -88- балки ... балки тенг яхши кўришимни айтмоқчиман... Шу вақтгача кўнглим билан олишганим , унга доим чап беришга харакат қилганим ... барчасини айтмоқчиман. Унга иқрор бўлмоқчиман .Беш кундан кейин Суюма уйга қайтади. У қайтиши билан "Суюма , сен менинг дунёимсан !" демоқчиман... Абдумажид шу сўзларни айтар экан бурнидан бир томчи қон сизиб чиқди .... Мирсодиқ шошиб қолди : - Абдуу, бурнинг қонаяпти ! Абдумажид шоша - пиша рўмолчасини олиб , юзига босди : - Кечаям , юзимни юваётганимда қонаб кетганди . Бу билан бир хафтада учинчи қонаши ... Абдумажид бошини осмонга қаратди: - Ҳозир тўхтаб қолади ... Мирсодиқ унга ташвишли боқди : - Бир хафта учун уч марта кўп ?! ... Қани юр , кетдик ... - Қаерга ... -Чилонзорда жуда зўр клиника очилган . Ташхис қўйишдан тортиб , даволашгача бўлган ишларни ҳаммасига малакали шифокорлар жалб этилган. Бирров кўриниб келамиз. Кўнгилнинг ҳотиржам бўлганига нима етсин ... Бўлақол ... Аммо улар клиникада бирров эмас , кечгача қолиб кетдилар... Абдумажиднинг топширган таҳлилларининг сонининг ўзи ўнтадан ошди. Турли аппаратларга тушиб, кўрикма- кўрик юриб, ниҳоят шифокорлар томонидан бир тавсия олдилар : -Таҳлил натижаларини эртага олишингиз мумкин. Аммо энг асосий ташхисни профессор Салимов индинга айтадилар, чунки улар бугун ва эртага клиникада бўлмайдилар , сабаби шаҳар касалхонасида жарроҳлик амалиёти ўтказадилар ... Мирсодиқ ва Абдумажид бўшашганча уйларига қайтишга мажбур бўлдилар. Мирсодиқнинг кечаси билан уйқуси келмади . Унинг кўнгли негадир ҳижил бўлиб кетаверди. Шифокорлар Абдумажидни биргина бурнининг қонаганлиги учун ярим кун текширишгани ва тайинли гап айтишмаганлиги кўнглига шубҳа оралатган эди . Наима эрталаб турганида Мирсодиқнинг одатига хилоф равишда уйда йўқлигини кўриб ҳайрон бўлди . Мирсодиқ эрта сахардан узлуксиз ишлайдиган клиникага келган ва Абдумажидга тегишли таҳлил натижаларини олиб, шаҳар касалхонасининг остонасида профессор Салимовни кутиб ўтирар эди . Бир вақт қоровул чол оқ рангдаги нексия машинасидан тушиб ичкарига дадил одимлаб келаётган юзлари нурли, ёши олтмишларга яқинлашиб қолган кишига имо қилди : "Шу киши бўладилар" Мирсодиқ дадил қадамлар билан профессорга пешвоз чиқди. Аммо у киши билан ўн дақиқа суҳбат қургач , бояги дадиллигидан асар ҳам қолмади... У тезлик билан Абдумажид таҳлил топширган клиникага қайтди ва боягина олган таҳлил натижаларини навбатчи ҳамширага умидсиз ҳолда узатди : "Узр, адашиб бошқа одамга тегишли маълумотларини олиб кетиб қолибман" . Мирсодиқ жадаллик билан клиникани тарк этар экан ортидан қараб қолган ҳамшира "Бундай бўлиши сира ҳам мумкин эмас, ахир маълумотлар белгиланган рақамли жетон орқали берилади , адашилинган тақдирда ҳам нима учун ўзига тегишлисини топиб беришимизни сўрамади" дея таажжубланганча қолаверди . Мирсодиқ эса машинасини ҳайдаб борар экан, навбатдаги светофорда тўхтаганида жаҳл билан рулни урди. Мирсодиқни қулоқлари остидан профессор Салимовнинг : "Бош мия саратони , учинчи босқич" деган сўзлари ва унинг қатъий талаб билан берган саволига :"..энди кеч деб қўрқаман " деган жавоби айланаверар эди ... ХазонРезги3,46%
  • 15 авг.без подписи3,36%
  • 16 авг.#СУБҲИДАМ -85- деб сўрамайман, кўрдим бир яхши юрган экан. Сизни ютуқларингиз ҳақида эшитдим, табриклайман. Илоҳим, Аллоҳимнинг назаридан қолманг. Суюма миннатдорчилик билдирди : - Раҳмат ,ака. Борингизга шукр ... Абдумажид орага сўз қўшди : - Суюма , Мирсодиқ бугун бизнинг меҳмонимиз бўлади , уйга вақтлироқ кетамиз . Суюма жилмайди : - Бош устига , Абдумажид ака. Мен ҳозир Наимага бир - иккита эскизимни берсам бўлгани , ҳозир тезда қайтаман ... Мирсодиқ эътироз билдиришга шошилди : - Бугун иложи йўқ, оғайни . Келаси сафар . Келинниям овора қилма... Абдумажид гапга кўнадиган хилидан эмас эди : - Бекорларни бештасини ебсан . Ҳукм қатъий, шикоятга ўрин йўқ . Ҳеч нимани билишниям , эшитишниям истамайман, тамом - вассалом . Мирсодиқ ён бермаса бўлмаслигини тушунди : - Майли , хўп . Сўзинг ерда қолмасин . Сени сўзинг ерда қолгунча, шайтонни бўйни узилсин. Суюма кўп ўтмай барча ишини битириб чиқди . Йўлдан Шаҳзодни куни узайтирилган гуруҳдан, Робияни яслидан олишди . Мирсодиқ ака болаларни ўзгача эркалади. Уларни шокалад билан сийлади . Уйга боргач , Суюма зумда чой қўйиб , ошни бошлаб юборди. У дамланган чойни меҳмонхонага олиб борар экан, Мирсодиқ аканинг дардли овозини эшитиб йўлда тўхтаб қолди. Мирсодиқ аканинг бор кечмиши шу сатрларда ифода қилинаётган эди гўё ... Пешонага тушганини кўз Кўрар экан, қандоқ қиласан Ким кимлигин, эй азиз дўстим , Бошингга иш тушса биласан ... Борингда бор ёнингда кўплар, Йўқ бўлса-чи , баҳона тўплар, Чин содиқни бир сени йўқлар, Бошингга иш тушса биласан... Ҳикмати бор ҳар бир амалнинг, Синов келса биласан қадринг , Баҳосини ул сохта лаълнинг, Бошингга иш тушса биласан ... Кўз ёшингга гувоҳ болишинг, Ичга ютиб ҳасрат, нолишинг, Сенинг билан кимнинг қолишин, Бошингга иш тушса биласан... Ким мунофиқ, ким беор маддоҳ, Ким сохтакор, ким тугал гумроҳ, Кимнинг эса ваъфодор ҳамрох, Бошингга иш тушса биласан... Бошга бекор келмаскан синов, Фарқлангандек шабнам ва қиров, Ҳаётингда кимлигин "бирров" Бошингга иш тушса биласан... Пешонага тушганини кўз , Кўрар экан, қандоқ қиласан. Ким кимлигин ,эй азиз дўстим, Бошингга иш тушса биласан ... Ким кимлигин, эй азиз дўстим, Бошингга иш тушса биласан ... Абдумажид унга таскин берган бўлди : - Қўябер , дўстим. Ҳар нима бўлса ҳам яхшиликка . Қайтага мана шу синовлар ортидан оқни қорадан, саракни пучакдан ажратиб олганинг яхши бўлди . Ёшинг элликларга борганда бу синовлар келганида нима қилар эдинг ?!Ҳозир эса барини бошидан бошлаш учун ҳалиям кеч эмас... Суюма эшикни чертди : - Абдумажид акаааа. Чой келди . Абдумажид "ҳозир" дея эшикка юзланди. Мирсодиқ чой қайтараётган Абдумажидга синовчан боқди : - Абдууу, бу мени аёлим , хотиним деб ҳаммани алдашинг мумкин , аммо мени эмас... Бир савол : Нима учун ?! ХазонРезги3,06%
  • 15 авг.👆👆👆👆қиссанинг аввалги қисмлари #МУТОАЛАА_ЗАВҚИ #СУБҲИДАМ -82- "Тўғрисини айтсам, шу бола ҳозир ортиқча юк эди. Неляни болалари бошқа гап , уларга анча ҳаражат қилганман, меҳнатим сингган , насиб қилса барча орзу-ҳавасимни шулардан кўрарман " деганмиш. Ифлос бўлмаса шу гапларни гапирармиди. Қанийди, шу рўдапо қўлимга тушса-ю , мен уни бурда- бурда қилиб ташласам... Бир туким қилт этмаган бўларди, ўлай агар ... Шунинг учун бугун Моҳира опамдан сўраб , кўнглини бир ёзсин шу бояқиш ҳам деб бу ерга олиб келгандим. Наима бечора шундаям " Ойлигим кесилса уйдагиларга нима деб жавоб бераман" деб бир жовдираса дегин. Моҳира опам "Наимахон, бугун кечгача руҳсат , яхши ишлаганингиз учун сизга бу бонус" деб кўнглини ҳотиржам қилдилар . Сал дарди арисин. Суюма Дилнозанинг бу сўзларини эшитиб унинг ёнига бемажол ўтириб қолган , ранги қум оқариб кетган эди. Дилноза эса кўнглидагиларни тўкиб- солишга шошиларди : - Суюма, ростини айтсам, сен турмушга чиққанингда астойдил хафа бўлган эдим. Эссизгина Суюма-я деган эдим, ўшанда. Аммо ҳозирги аҳволингни кўриб айтмоқчиманки, эринг тилла одам. Унга ўхшаганларни кундузи чироқ ёқиб топиш амримаҳол. Сен эришган турмушни , аёллар йиллар давомида орзу қилишади. Тўғри , нималарнидир ( кимларнидир) йўқотгандирсан , аммо шуни яхши билгин-ки, йўқотганингдан топганинг кўп. Жуда ҳам кўп . Илтимос, поччамизни қадри етгин. Дилноза гап тамом деган оҳангда овозини баландлатди : - Ана мултигимиз ҳам тугади. Энди Робия қизимиз билан холаларимизни ёнига борамиз . Бўлмаса глобал қидирувга бериб юборишмасин . Суюма , тез- тез қимирласангчи , қачонгача сенга ҳушёр- ҳушёр қайнагин деб ўргатвураман . Қизлар ҳам "бермасни оши пишмас " деб ўтиришгандир . Юрақол ... - Мана биз келдик ! Дилноза Робияни қизларни ёнига борганда қўлидан туширди : - Робиш қизим , бу Наима холанг , буниси эса Барно ҳоланг . Энди уларга салом берамиииз . Қани ҳалигидака "ашшалом"дан бир бўлсин- чи ?! Хона бир зумда бошқача тароватга тўлди... -Суюма, мазза қилиб чет давлатни кўриб келдинг-а?! Қалей экан у ерлар ?!,- сўради Барно Робияни эркалаб бағрига босганча. - Бир сўз билан айтганда , зўр ! Аммо барибир ўзимизни юртдан қўймасин. Биласанларми , юрт нима учун азиз бўларкан ?! У ерда қадрдон , дилдош, кўнгилдош инсонларинг бор бўлганлиги учун . - Суюма энди моделер- дизайнер бўлмоқчимисан , тўхтаб қолсанг шунча уринишларинг увол кетар ,- сўради Наима синиқ кулимсираб ... Суюманинг унга қараб кўнгли бузилди, аммо ўзини тутишга ҳаракат қилди: - Насиб қилса, иншааллоҳ ... Наима қара касбларимиз бир- бирини тўлдирадиган бўляпти. Очиғи келажакда ўз ишим бўлишини ҳоҳлайман. Бир- биридан чиройли, такрорланмас либослар эскизини яратишни , уни тикдириб мўътадил, арзон нархларда сотилишини истайман ва албатта ёнимда ҳамкор шеригим Наимахонимни кўриш асосий орзуим ... Наима ёш боладек қувнади . Маҳзун кўзларига шулъа таралгандек бўлди. Ундаги бу ҳолат Суюмани кўксига янада пичоқдек қадалди . У кўнглида "Эҳ , Аллоҳнинг сендек беозор, беғубор, суюкли , кўнгли ярим бандасини ранжитганни уйи куйсин" дея уввос солиб йиғлар эди... - Мабодо мен эсларингдан чиқиб қолмадимми ? Ёки жаҳон тиллари университети талабаси Дилноза бонунинг сизларға кераги йўқму ?! - Биринчидан , эсимиздан чиққанинг йўқ ! Иккинчидан , эсимиздан чиқсанг ҳам ўзинг эслатиб турасан , сендакаларни ҳолсочиқ дейишади . Учинчидан , чет эллик ҳамкорлар билан шартномаларни котта ҳоламиз эмас , сен тузасан , тузукми ?! Барнониям бегона қилиш йўқ , уни шилпилдоқ пиширишга ишга оламиз ,- деди Суюма мактаб даврига шаъма қилиб . Ҳаммалари кулиб юборишди . Айниқса , Барно "Қўймайсан , Суюма, ҳалиям эсингда турганмиди " дея қотиб - қотиб куларди . Дилноза унга қўшилди : - Мени ҳам кўнглим жойга тушди , бир лаган ош еб тўйгандек мазза қилдим ... - Ҳеч ким қорнини тўйдирмасин , тушликни ўзим пишириб бераман Қизлар овоз келган тарафга боқиб очиқ дераза ёнида кулимсираб турган Абдумажидга кўзлари тушди : - Вооой , почча бундоқ йўталиб келмайдими одам дегани , яхшиям боя ХазонРезги3,05%
  • 09:30ҚАЙНОНА ВА ҚАЙНОТАЛАРГА ТАВСИЯ… Хўжайин эмас — Лидер бўлинг!... 🍃 Янги уйимизга кўчиб келганимизга ҳали кўп бўлмади. Илгари кўчада ҳеч ўтирмаганим учун, бу жойда ҳам чиқавермайман, вақтим ҳам етишмайди, шунга қўшниларни ҳам яхши танимайман... Аммо чап тарафимизда яшайдиган бир холажоннинг меҳнаткашликлари эътиборимни тортган.. . Миллатлари, менимча, Қрим татар. Белларидан фартук тушмайди. Бир қарасангиз — супурадилар. Бир қарасангиз — нимадир олиб чиқиб, панжарага ёядилар. Ҳовли, гуллар, дарахтлар — ҳаммасига қараб юрадилар. Уйларининг ёнида узун скамейка бор. Ёшу-қари аёллар кўпинча шу ерда ўтириб, чақ-чақлашиб вақт ўтказишади... Бир куни ўша скамейкада ўтирган аёллардан бири холага: — Файза опа, келинг, бирга ўтирамиз. Мана, келиним печенье пишириб чиқди, еймиз.. — деди. Файза хола табассум билан: — Йўқ, ўтиришга вақтим йўқ... — Келинингиз қилсин ишларни, — деб кулди у аёл. Шунда Файза хола: — Келиним ўқитувчи.Яна, Болаларига ҳам қараши керак. Мен ундан ҳеч нима кутмайман, — дедилар. — Овқатни-чи ўзиз қиласми? — Овқатни чолим мен пиширганимдан бошқасини емайди. Илгари эса фақат онамиз пиширган овқатни ердилар.... Инжиқ шунақа... Кулиб қўйдилар ва.. — Келиним қачон овқат пишириб берар экан, ошхонада нимани нотўғри қиляпти экан, деб кутиб ўтирмайман... Сўнг жуда маъноли гап айтдилар: — Кераксиз бўлиб қолишдан, кутиб ўтиришдан, кўчада бекорчи ғийбат қилиб ўтиришдан, касал бўлиб, бировнинг қўлига қараб ётишдан Аллоҳ асрасин.... Мен шу гапда бир муддат ўйланиб қолдим... Қаранг, 72 ёшли аёлнинг орзуси нима? Келини унга хизмат қилсин эмас. Охирги кунимгача ўзим ўз ишларимни қилай, деябдилар.. Чоллари ҳам тинмайдилар экан. Гулзор, дарахтлар, ҳовлига зеб бериш билан, таъмир билан банд. — Ўғлим ҳам, келиним ҳам биз қилаётган ишларимизни кўриб-билиб юради. Керак бўлса, кейин ўзлари қилаверади, — дедилар... Шунда яна бир аёлга қараб: — Муяссар, сен ҳам доим келинингдан норози бўласан. "Набирамни олиб ўтирсам ҳам «улгурмайди»" дейсан. Набирангни онасига бер. Ўзи тарбия қилсин, ўқиш-ёзишни ўргатсин. Сен соғсан — ўзинг қилавер улгурасан... Кутсанг, кутганингдек бўлмаса, кейин келишмовчилик бўлади, — дедилар... Нақадар оддий гаплар... Аммо нақадар катта ҳикмат! Биз баъзан келиндан хизмат кутиб, унинг ҳар бир ишидан камчилик қидирамиз.... Файза хола эса келинидан хизмат кутмасдан, унга намуна бўлиб яшаяптилар... Қадрли қайнонажонлар... Келинингиз ишчи бўлса — уни тушунинг. Боласи билан банд бўлса — ёрдам беринг. Ўзини ривожлантирса — қувонинг. Уйда сиз қиладиган, қилган ишларни ҳаммасига уни мажбурлаб қўйманг. Сиз соғлом экансиз, қўлингиздан келса — ўзингиз қилинг. Қайнотажонлар... Аёлингизга: «Онажониси, ўзингиз пиширинг, қўлларингиз ширин...» денг. Келинингизга эса: «Сен болаларинг билан шуғуллан, бизга билимли зурриётлар керак »,денг... У ҳам бировнинг эрка қизи. У ҳам бировнинг фарзанди. У ҳам чарчайди. Унинг ҳам орзулари бор... Ўғлингизни чиройли кутиб олишига имкон беринг.. Бахтли бўлишсин... 🍃 Қайнона бўлиш — хўжайин бўлиш эмас. Қайнота бўлиш — ҳамма сизга хизмат қилиши керак дегани эмас... Оилада катта бўлиш — кўпроқ хизмат талаб қилиш эмас, кўпроқ масъулият олишдир. Келиндан: «Мен учун нима қилдинг?» деб сўрашдан олдин, «Мен унга нима ёрдам беролдим?» деб ўзимиздан сўрайлик... Келинни қийнаш — тарбия эмас. Уни ўз оёғида турадиган, билимли, меҳрибон ва масъулиятли аёл қилиб улғайтириш — ҳақиқий катталик... Ва бир ҳақиқатни унутмайлик: Скамейкада ўтириб, келиннинг камчилигини муҳокама қилиш осон. Ҳовлида туриб, ўзингиз намуна бўлиш — қийин... Лекин фарзандларимиз биз айтган гапни эмас, биз қандай яшаётганимизни ўрганадилар.... Шунинг учун... ХЎЖАЙИН ЭМАС — ЛИДЕР БЎЛИНГ! Келинингиз сиздан қўрқиб эмас, сизга қараб ўрнак олиб яшасин. Шунда хонадонда фақат тартиб эмас, меҳр ҳам кўпаяди... Бу билан келинлар ҳечнима қилмасин демоқчимасман... Мехр билан, қувонч билан ҳизмат қилиб, хурмат қилиб яшасин.... Сиз нима дейсиз қадрлигим... 📚 Ibratli Hikoyalar 📚2,53%