tgindex
IBRATLI UMRLAR™

IBRATLI UMRLAR™

Статистика
@ibratli_umrlarКнигиузбекский

Va Eslating! Albatta, eslatish moʻminlarga manfaat berur. (Zoriyat surasi, 55) Ma‘ruzalar to‘plami 👉 @ibratli_umrlar_media_bot ❗️Diniy savollarga javob berilmaydi ®️ Kanaldan ma‘lumot olinganda manba ko‘rsatilishi shart

Последний пост
13 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
1
Всего постов
43
Тип
открытый
Язык
узбекский
Категория
Книги (по похожим)
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
550
−1 за 1 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
379
40 постов
Вовлечённость
68,9%
к подписчикам
Постов в день
0,1
всего 43
Упоминаний
1
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
86
1/48двое суток
98
1/72трое суток
106

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • #xushxabar #mobil_ilova #muftiyuz 📢ХУШХАБАР: “MUFTIY.UZ” ИЛОВАСИ ИШГА ТУШДИ! 🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Muftiy.uz” мобиль иловаси ишга тушди. Ушбу замонавий платформа муҳим эслатмаларни тезкор етказиши, тез ва енгил ишлаши, ҳатто айрим бўлимлардан интернетсиз ҳам фойдаланиш мумкинлиги ва телефон хотирасида кам жой эгаллаши билан ажралиб туради. 📲 Илованинг асосий имконият ва афзалликлари: 🌙 – “Муфтий минбари” материаллари, бой кутубхона ва диний-маърифий янгиликлар; 📍– Жойлашувингизга мос аниқ намоз вақтлари ва навбатдаги ибодатгача қолган вақт таймери; 🕋– Қибла томонни сониялар ичида аниқ кўрсатиб берувчи қулай компас; 🕌– Харита орқали атрофингиздаги энг яқин масжидлар ва уларнинг манзилини топиш имконияти; 📖 – Қуръони карим суралари, кундалик зикрлар, дуолар ва электрон тасбеҳ; 💬 – Соҳа мутахассисларига тўғридан-тўғри савол ва мурожаат юбориш тизими. ✅“Muftiy.uz” – бу ибодат, илм ва замонавий қулайликларни бирлаштирган платформа. Иловани ҳозироқ юклаб олинг ва маънавий дунёнгизни бойитинг! ⬇️ Юклаб олиш учун: 📱 play.google: https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.muslim.mosque_app 📱 App Store: https://apps.apple.com/uz/app/muftiy-uz/id6757763485 ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

  • Жаъфар ибн Муҳаммад шундай деганлар: "Инсонлар тўрт тоифага бўлинади: ​Билади ва ўзи билишини ҳам билади. Ана шу ҳақиқий олимдир. Бас, ундан илм ўрганинг. ​Билади, лекин ўзи билишини англамайди. Ана у ухлаётган одам кабидир. Уни уйғотинг. ​Билмайди ва ўзи билмаслигини ҳам билади. Ана у илмсиз кишидир. Уни таълим беринг. ​Билмайди ва ўзи билмаслигини ҳам билмайди. Ана у нодондир. Ундан узоқ бўлинг."

  • ​​​​​​▫️Ла ҳавла...” ўқиш 99 дардга даводир. Буларнинг энг енгили ғам-ташвишдан қутулишдир.” (Абу Нуайм) ▫️Тонг ва шомда, ҳар куни етти марта “Аллоҳумма ажирна минан-нар” деган киши Жаҳаннамдан қутулади.” (А.Довуд) ▫️Тонгда ва шомда 3 марта “Бисмиллаҳиллазий ла йадурру маъасмиҳи шай'ун фил арди ва лаа фис самаъи ва ҳувас самийъул ъалим” ни ўқиган одам сеҳр-жоду ва золимдан ҳимояланган бўлади.” (Ибн Можа) ▫️Тонгда 3 марта “Аъузу биллаҳис самийъул ъалим минаш шайтонир рожим” деб Хашр сурасининг сўнгги уч оятини ўқиган кишига 70 000 фаришта шомгача дуо қилади. Шу куни вафот этса, шаҳид бўлади. Шом вақти ўқиса, яна айни нарсаларга қовушади.” (Термизий) ▫️Бомдод намозидан кейин 11 марта Ихлос сурасини ўқиган кишига Жаннатда бир кўшк берилади.” (Хараит) ▫️Бомдод намозидан сўнг 10 марта “Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду йуҳйи ва йумит ва ҳува ала кулли шай'ин қодир” тасбеҳини ўқиган одам шомгача ҳар турли зарардан сақланади, ҳеч бир гуноҳ унга зарар беролмайди.” (Насоий) (“Гуноҳ зарар бермайди” дегани гуноҳ ишламайди ёки қилган гуноҳига тавба қилиш насиб бўлиб, шу йўсинда гуноҳи унга зарар бермаган бўлади деганидир.) ▫️Шом намозидан кейин (юқоридаги тасбеҳни) ўқиган киши тонггача шайтондан ҳимояланган бўлади. Ўн савобга эришади, ўн гуноҳи авф бўлади ва ўн қул озод этгандек савоб орттиради.” (Термизий) ▫️Бомдод намозидан кейин 3 марта “Субҳоналлоҳил аъзийм ва биҳамдиҳи” деган киши кўрлик, олапеслик ва фалаждан ҳимояланган бўлади.” (И.Аҳмад) ▫️Ширкдан сақланиш учун “Аллоҳумма инний аъузу бика мин ан ушрика бика шайан ва ана аъламу ва астағфирука ли-ма ла аъламу иннака анта ъалламулғуйуб”ни ўқинг!” (И.Аҳмад) ▫️Тонгда ва шомда 7 марта “Ҳасбияллоҳу ла илаҳа илла ҳува алайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аршил аъзийм ” ни ўқиган кишининг дунё ва охират ишига Аллоҳу таоло кифоядир.” (Байҳақий) ▫️Кундузи “Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр», дуосини ўқиган киши шу куннинг, шом вақти ўқиган одам эса, шу кечанинг шукрини адо этган бўлади.” (М.Раббоний, 3/17) (Кечқурун ўқилса “асбаҳа” ўрнига “амсо” дейилади.) ▫️Бир кимса тонгда ва шомда 100 марта “Субҳоналлоҳи ва биҳамдиҳи” деса ҳеч ким унингчалик савоб қозона олмайди.” (Дайламий) ▫️Уйдан чиқаётганда “Бисмиллаҳи таваккалту алаллоҳу ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ” деган киши таҳликалардан ҳимояланади, шайтон ундан узоқлашади.” (Термизий) ▫️Ҳар куни 100 марта саловот айтган одам мунофиқликдан ва Жаҳаннам оташидан узоқлашади. Қиёматда шаҳидлар билан бирга бўлади.” (Табароний) ▫️Кечқурун Аманарасулуни ўқиган киши учун бу икки оят ҳар нарсага етарлидир. Бу икки оятни хуфтондан кейин ўқиган одамга кечани ибодат билан ўтказгандек савоб берилади.” (Ширъа) ▫️Таборакани ўқимасдан ётма. Қабр азобини даф қилади. Ҳар кечаси Таборака ўқиган киши Қадр кечасини ибодат билан ўтказгандек савобга эришади.” (Эй ўғил илмиҳоли) ▫️Уйга кираётганда Ихлос сурасини ўқиган киши йўқсиллик кўрмайди.” (Тазкиратул Қуртубий) ▫️Уйдан чиқаётганда Оятал курси ўқиган одам учун фаришталар уйга қайтгунига қадар дуо қилишади.” (Эй ўғил илмиҳоли) ▫️Ғам-ташвиши ёки қарзи бўлган одам минг марта “Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳил алиййул аъзийм” деса Аллоҳу таоло ишини осонлаштиради.” (Ширъа) ▫️Истиғфор айтишда давом этган киши ҳар қанақа ғамдан қутулади, кутмаган жойдан ризқланади.” (Ибн Можа) (Истиғфор сифатида “Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал Ҳаййул Қоййуму ва атубу илайҳ” ни ўқиш керак.) ▫️Кунига 100 марта “Ла илаҳа иллаллоҳ” деган кишининг юзи қиёматда ойдек порлайди.” (Табароний) ▫️Бир жойга келган одам “Аъузу бикалиматиллаҳит тааммати мин шарри ма холақ” ни ўқиса, ўша жойдан кетгунигача унга ҳеч қандай зарар келмайди.” (Муслим)

  • Зикр... ТАҲЛИЛ,  ТАСБЕҲ,  ТАКБИР,  ТАҲМИД  ва  ИСТИҒФОР айтишнинг  фазилати. • Таҳлил - бу  “Ла илаҳа иллаллоҳ”  калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ”  дейиш. • Тасбеҳ - бу “Субҳаналлоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ ҳар қандай айбу-нуқсондан покдир” дейиш. • Такбир - бу “Аллоҳу акбар” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ буюкдир” дейиш. • Таҳмид - бу  “Алҳамду лиллаҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин” дейиш. • Истиғфор - бу  “Астағфируллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ менинг гуноҳларимни мағфират этсин (кечирсин)” дейиш демакдир.

  • Шогирднинг устоз олдидаги одоблари 1️⃣. Аввало, салом бериш ва киришга изн сўраш. 2️⃣. Беҳуда гапларни гапирмаслик; 3️⃣. Рухсатисиз сўз бошламаслик. 4️⃣. Унга “Фалончи бу борада бошқачароқ гапирганди” ва шу каби сўзлар ила эътироз билдирмаслик. 5️⃣. Одамлар “шогирди устозидан кўра билимдон экан”, деб гапиришлари истагида унга қарши чиқишдан сақланиш. 6️⃣. Дарс вақтида бошқалар билан сўзлашмаслик. 7️⃣. Дарсда бошқа нарсалар билан чалғимаслик. 8️⃣. Устоз турганда шогирд ҳам ўрнидан 9️⃣. У ҳақда яхши гумонда бўлиш, яъни кўринишидан нотўғри ишдек туюлган бир ишини кўрибоқ, у ҳақида ёмон фикрга бормаслик. ✍️Имом ҒАЗЗОЛИЙ

  • 22 июл.4821из Nuridinhoja

    🛫Аллохни байтига ошикканлар учун.↔️ ✅УМРА САФАРИ СТАНДАРТ пакетлар. ✅Фаргона-Жидда тугридан тугри рейс. 🔻Июл ойи 29. 🔻Августа ойи учун. 5-12-19-26. ✅Тошкент-Жидда тугридан тугри рейс. 🔻июл ойи -28. Августа ойи учун. 4-11-18-25. ✈️✈️✈️✈️✈️✈️ 🕌3-КУН Мадинада. 🕋11-кун Маккада. 👤Илимлик Малакали элликбоши. 🧾Авиабелетлар. 🪪Умра визаси 🏨Шинам мехмонхоналар. 🍽Мазали милий таомлар. 🚌Камфорт транспорт хизмати. 🎁Фирмадан махсус хадялар. 💦 5-литр Зам-зам сув. 🛳Кизил денгизга саёхат. 💳 Бежик. 🦺Нимча. 💼Сумка. 💸Нархлар хамёнбоб 💵 🗓Туловларимиз шартнома асосида банк оркали туланади. 👍Ишончли ва лицензияли. 🤩306985922🤩. 😎Батафсил маълумот олиш учун ⤵️. ☎️95-056-66-62. ☎️94-856-66-62. 😎 @bagdod_umra_ziyorati

  • Қалб айланиб юрадиган олтита макон бор, уларнинг еттинчиси йўқдир: Учта қуйи макон: -Унга безаниб кўринадиган дунё. -Уни ёмонликни ундаб турадиган нафс. -Уни васваса қиладиган душман (шайтон). Учта олий макон: -Унга ҳақиқатларни очиб берадиган илм. -Уни тўғри йўлга ҳидоят қиладиган ақл. -У ибодат қиладиган Илоҳ (Аллоҳ таоло).   Қалблар мана шу маконларда айланиб юради.

  • Муаззинга эргашишни (у айтаётган калималарни қайтаришни) фақат маҳрум кишигина тарк этади. Муаззинга эргашишнинг тўртта катта фазилати бор: -Гуноҳларнинг мағфират қилиниши; -Жаннатга кириш; -У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига эришиш; -Ундан (азондан) кейин дуонинг ижобат бўлиши. Ибн Журайж роҳимаҳуллоҳ айтдилар: «Салафлар худди Қуръонга қулоқ тутгандек, муаззинга ҳам жим туриб қулоқ солардилар».“Фатҳул Борий”дан.

  • Дин илмини билса ким, шариат шулдир, Гар қўшса амал билан, тариқат шулдир. Ким илму-амални Ҳақ ризосин истаб, Ихлос ила жам этса, ҳақиқат шулдир. © Имомиддин Насимий - буюк шоир ва мутафаккир.

  • #ҳикмат Бировнинг дунёсини ўз охиратингни бузиш эвазига обод қилма! Ибн Асокирнинг «Тариху Димашқ» асарида ривоят қилинади: Умар ибн Абдулазиз мажлисидагилардан сўради: — Одамларнинг энг аҳмоғи ким? Улар жавоб бердилар: — Ўз охиратини дунёси эвазига сотган киши. Шунда у зот дедилар: — Ундан ҳам аҳмоқроғини айтайми? Улар: — Ҳа. У зот дедилар: — Ўз охиратини бировнинг дунёси учун сотган киши. Эй азиз биродар! Овчи итига ўхшаб қолишингдан эҳтиёт бўл! У ов ортидан тинмай югуради, аммо ўзига насиба бўладигани фақат чарчоқдир. Қанчадан-қанча инсонлар ёлғон гувоҳлик бериб, бошқаларнинг дунёсини обод қилдилар, аммо ўз охиратларини хароб этдилар. Қанчадан-қанча кишилар золимларга хушомад қилиб, ҳақни ботил, ботилни эса ҳақ деб кўрсатдилар. Натижада жиноятчи қутулди, бегуноҳ эса жазоланди. Бировнинг дунёсини ўз охиратингни бузиш эвазига обод қилма!

  • #ҳикмат Бу дунёда бир дўст топиш осон эмас, Беғам яшамоқни сира ҳам қилма ҳавас. Бор бўлса жаҳонда киши беғам бу нафас, Ё одам эмас ёки бу оламдан эмас! © Бобо Афзал - форс - тожик шоири, адиб ва файласуф.

  • 17 июл.34035из UCHKUPRIKNAMOZVAQTLARI

    #namozvaqti Assalomu alaykum, namoz vaqtlari o'zgardi! 17.07.2026 ▫️▫️▫️ Namoz vaqtlarini kanal orqali kuzatib boring:

  • 15 июл.34337из yunus_emro_baytlari

    без подписи

  • Маснавийдан ибратли байтлар جان جاهل زین دعا جز دور نیست زانک یا رب گفتنش دستور نیست Жони жоҳил з-ин дуо жуз дур нест, З-онки ё Рабб гуфтанаш дастур нест. Шарҳ: Нодон кишиларнинг руҳи ва жони (Аллоҳ таолонинг ибодатига берилиш ва) зикру-дуо қилишдан жуда узоқдир. Чунки уларнинг «ё Рабб» дейишига (илоҳий) ижозат йўқ. Зеро, ундай нодон кимсаларда маърифат бўлмайди, шу боисдан улар «ё Рабб» деб зикр қила олмайдилар. © Мавлоно Жалолиддин Румий, «Маснавийи маънавий», 3/13, 198-маснавий.

  • кун_эслатмаси Зикрнинг арабча матни: أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ إِلَهًا وَاحِدًا أَحَدًا صَمَدًا، لَمْ يَتَّخِذْ صَاحِبَةً وَلَا وَلَدًا، وَلَمْ يَكُنْ لَهُ كُفُوًا أَحَدٌ Зикрнинг маъноси: «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига, Унинг Ёлғизлигига, Унинг шериги йўқлигига, Яккаю ягона илоҳлигига, Сомадлигига, хотин ва фарзанд тутмаганлигига ва Унга ҳеч ким тенг бўлмаган‎лигига гувоҳлик бераман».   Тамийм ад-Дорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ўн марта «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳуу лаа шарийка лаҳу, илаҳан вааҳидан, аҳадан сомадан, лам яттахиз соҳибатан, ва лаа валадан, ва лам якун лаҳу куфуван аҳад» деса, Аллоҳ унга қирқ миллион ҳасана ёзади», дедилар». (Термизий ривояти) «Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан

  • #Бугун 15 - июл, 2026 - м.й. 1 - сафар, 1448 - ҳ.й. Ҳафтанинг чоршанба куни. Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу! Барчамизга ушбу кун, баракали, хайрли ва мазмунли бўлсин! Аллоҳим! Албатта, биз Сендан Набийинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам сўраган хайрли нарсаларни сўраймиз. Сендан Набийинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам паноҳ сўраган ёмон нарсалардан паноҳ сўраймиз. Сен ёрдам сўралган Зотсан. Етиб бориш сенгадир. Аллоҳдан бошқада куч ҳам, қувват ҳам йўқ!

  • #Байт Билур ҳар одам ўғли бўлса уйғоқ, Ватаннинг аслисидур бизға тупроғ. Шарҳ: Ақл кўзи очиқ, қалби уйғоқ ҳар бир киши биладики, инсон зотининг асли ватани тупроқдир. Аллоҳ субҳаноҳу ва таоло ўз каломида қуйидагича марҳамат қилади: «Биз сизларни (ердан) яратдик, яна унга қайтарурмиз ва (Қиёмат кунида) сизларни яна бир бор ундан чиқарурмиз» (Тоҳо сураси 55-оят). © Байт Сўфи Оллоҳёр қуддиса сирруҳунинг қаламига мансуб бўлиб, шарҳлари билан «Равойиҳур райҳон» китобидан олинди.

  • Маснавийдан ибратли байтлар Қисматаш коҳе нау, ҳирсаш чу кўҳ, Важҳ нау, карда таҳсили вужўҳ. Шарҳ: Қисмати сомоннинг бир хасича ҳам йўғ-у, аммо ҳирси тоғдан ҳам каттадур. Аллоҳ наздида ҳеч эътибори йўғ-у, лекин одамлар орасида жуда обрўлидур. © Мавлоно Жалолиддин Румий, «Маснавийи маънавий», 465-маснавий.

  • #ҳикмат - Кимки ёшлигининг қадрига етмаса, кексалиги билан хорланади. - Кимнинг бойлиги зиёда бўлса, ҳисоб бериши ҳам зиёдалашади. - Кимнинг зулми кўпайса, (умрининг) интиҳоси ёмон, хунук бўлади. - Кимнинг адолати ортса, муҳаббати давомий бўлади. - Кимки тилини тийса, у сабабидан етиши мумкин бўлган хорликдан омон бўлади. - Кимнинг каломи кўпайса, хатоси ҳам ортади. - Кимки ота-онасига оқ бўлса, унинг ўринбосарлари, авлодлари ҳам унга оқ бўлишади. - Кимнинг тавозеъси ортса, обрў-нуфузи ҳам ортиб боради. - Кимки намозини тарк қилса, жаннати уни тарк қилади, эришолмайди. - Кимнинг таоми пок ва ҳалол бўлса, дуоси ижобат бўлади. - Кимки қувватига эгалик қилса, ўз ҳурриятига эгалик қилади. - Кимки силаи раҳмни боғласа, унинг иззати давомий бўлади. - Кимки хулқини гўзал қилса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг ўрнаги бўлади. - Кимки етимни кафилликка олса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг рафиқи, ҳамроҳи бўлади. - Кимки у зотга (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам) салавот айтса, у зотнинг шафоатига эришади.

  • #илмий #мулоҳаза Кўзимизнинг сиз билмаган ва пайқамаган тузилиши ҳақида: 1. Инсон кўзи тахминан 10 миллиондан ортиқ ранг тусларини ажрата олади. 2. Кўриш жараёнида ишлатиладиган маълумотнинг катта қисми мияда қайта ишланади. Кўз фақат ёруғликни қабул қилади, тасвирни эса мия шакллантиради. 3. Кўзнинг қорачиғи (пупилла) ёруғликка жуда тез жавоб беради ва сониянинг бир қисми ичида кенгайиши ёки торғайиши мумкин. 4. Инсон бир кунда ўртача 15–20 минг марта кўзини пирпиратади. Бу кўзни намлаб, уни ташқи таъсирлардан ҳимоя қилади. 5. Қоронғиликка тўлиқ мослашиш учун кўзга 20–30 дақиқа вақт керак бўлади. 6. Кўз тўр пардасида (ретинада) тахминан 120 миллион та таёқчасимон ва 6 миллионга яқин конуссимон фоторецепторлар мавжуд. Улар ёруғлик, шакл ва рангларни қабул қилади. 7. Кўз танасидаги энг тез ҳаракатланувчи мушаклар билан бошқарилади. Улар бир кунда юз минглаб ҳаракатларни бажаради. 8. Чақалоқлар туғилганда кўзлари орқали кўра олади, аммо уларнинг кўриш қобилияти тўлиқ ривожланмаган бўлади. Биринчи ойлар давомида у тез такомиллашади. 9. Кўз ёши уч хил вазифани бажаради: кўзни намлайди, инфекцияларга қарши курашади ва шох пардани озиқлантиради. 10. Ҳар бир инсоннинг кўз тўр пардасидаги қон томирлари нақши бармоқ изи каби ўзига хосдир. Шу сабабли айрим биометрик тизимларда ретина ёки ирсидан шахсни аниқлаш учун фойдаланилади. © Ушбу фактлар илмий тадқиқотлар ва офтальмология соҳасидаги маълумотларга асосланган!