tgindex
IKKI NUR usul va asos

IKKI NUR usul va asos

Статистика
Последний пост
19 июл.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
0
Всего постов
21
Тип
открытый
Язык
узбекский
Категория
Новости и СМИ (по похожим)
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
3 784
−17 за 5 дн.
Сутки
−1
−0,03%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
4 052
21 постов
Вовлечённость
107,1%
к подписчикам
Постов в день
0,0
всего 21
Упоминаний
2
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
3 308
1/48двое суток
3 790
1/72трое суток
4 088

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • 19 июл.3 73034из ikkinur_usul

    🎁Имтиҳондан туҳфа 💭Азизлар, қуйидаги видео — толибаларимиз томонидан тайёрланган кичик туҳфа. «Роббингизни танинг» дарсидан ўрганганларидан бир парча, қалбларидан чиққан самимий сўзлар, ўйлантирувчи эслатмалар — барчаси шу видеода жамланган. Илмни севган, ҳақиқатни излаган ҳар бир инсон учун ибрат ва руҳий қувват бўлади, иншаАллоҳ. 🎈Мархамат кўринг. ▫️ IKKI NUR usul va asos

  • 15 июл.3 73225из darul_arQampodcast

    📩https://t.me/darul_arQampodcast 📱https://www.instagram.com/reel/DaznjD8NcU7/?igsh=eTdwd3Q0MDg3azBz

  • без подписи

  • 15 июл.4 64823

    📖 17-дарсдан олинган фойдалар: 🫒БИЗ ИБОДАТНИ КИМДАН ЎРГАНЯПМИЗ? ​Аллоҳ таоло биз заиф бандаларга кучимиз етмайдиган бирор иш юкламади. У зот бизни мукаллаф қилди, яъни зиммамизга жуда гўзал ва бажарса бўладиган вазифаларни юклаб, уларни «Ибодат» деб номлади. Бугун ижтимоий тармоқларда, одамлар орасида шундай гаплар урчиб кетди: 🤩​“Фалончи тушида кўрибди, мана бу дуони ўқиш керак экан...” 🤩​“Ҳаётий тажрибада синалди, мана бу амални қилса, савоби зўр экан...” 🫒​Эй нафсига мағлуб банда, ўзингни алдашни қачон тўхтатасан? Сиз билан биз ухлаганда ўзига эгалик қилолмайдиган ожиз маҳлуқмиз! Ибодатларни тушларимиздан ёки одамларнинг шахсий тажрибаларидан ўрганмаймиз. ​Ибодат олинадиган фақат иккитагина соф манба бор: ҚУРЪОН ва ҲАДИС. 📿​ Расулуллоҳ ﷺ ўргатмаган «яхшилик»да яхшилик йўқ! ​Ҳатто бутун дунё йиғилиб бир амални «тажрибада синалди» деб мақтаса ҳам, агар у динимизда буюрилмаган бўлса, ибодат эмас ва унга савоб ёзилмайди. ​Баъзилар: “Бу ҳукмлар замонамизга тўғри келмайди” дейди. Билиб қўйинг, бутун дунё инкор қилса ҳам, Аллоҳнинг қонуни ўзгармайди. ​ Аллоҳнинг буйруғини ҳамма нарсадан устун қўйиш — Аллоҳнинг Каломини олий қилиш деганидир. ⚜️ IKKI NUR — усул ва асос

  • 14 июл.2 5491

    без подписи

  • 14 июл.2 75225

    📖 17-дарсдан олинган фойдалар: ​⏳ ҚАБРДАГИ ИЛК ДАҚИҚАЛАР... ​Аллоҳ бизни бу дунёга тоғларни талқон қилиш ёки катта-катта мўъжизалар кўрсатиб, одамларни ҳайратда қолдириш учун юбормади. ​Биз бу дунёга — Қуръонга қалбимиз, жасадимиз ва бутун руҳимиз билан таслим бўлиш учун келдик. ​🫒 Бугунги ҳаётимиз — қабрдаги илк имтиҳоннинг натижасидир: 🤩​Кимга ўхшаб яшаяпмиз? 🤩​Кимларнинг сўзини гапиряпмиз? 🤩​Кимларга эргашиб, кимларни яхши кўряпмиз? ​Бу саволларнинг асл жавоби қабрга қадам қўйган илк сониялардаёқ ошкор бўлади. 🫒​Дунёда ниманики йўқотсангиз, ўрни тўлади: 🤩​Бойлик кетса — ризқингизни Аллоҳ барибир етказади. 🤩​Уй ёниб кетса — умр тугамайди, яна қуриш мумкин. 🤩​Мансаб кетса — Аллоҳ тинч ва осойишта бошқа бир ҳаёт эшигини очади. ​🫒 Аммо бир йўқотиш борки, унинг ўрнини ҳеч нарса тўлдиролмайди: Бу — бой берилган умрдир. Ҳаёт тугаб, қабр остонасига келгандагина хатоларни англаш — энг оғир қисматдир. Чунки у ерда орқага қайтишга муҳлат йўқ... ​🌱 Роббимиз барчамизга умримиз борида ҳақиқий таслимиятни англашни ва гўзал хотимани насиб этсин! ​ ⚜️ IKKI NUR — усул ва асос

  • 14 июл.2 6021

    без подписи

  • 14 июл.3 33744

    •РОББИНГИЗНИ ТАНИНГ•                 17-дарс 0:02:08 Кириш 0:13:38 «Уч асос»даги учта савол 0:29:40 Ғайбни тасдиқ қилган қалб 0:44:00 Аллоҳ таоло бизни яратишидан мақсад — Тавҳид 0:53:02 Шариат илми кимларга берилади? 1:04:19 Инсонлар учун «қонун китоби» 1:09:45 Аллоҳ таоло қабул қиладиган ибодатлар 1:17:15 Охиратни дунёдан устун қўйсак, албатта ютамиз 1:25:35 2-қисм. «Ислом динини далиллар билан билиш» 1:35:00 Дин даражалари 1:51:55 Жибрийл ҳадиси — «Уммул-сунна» 2:05:50 Динини билган инсон азиз бўлади 2:12:53 «Ла илаҳа иллаллоҳ» деган инсон жаннатга кирадими? 2:15:30 «Муҳаммадур Расулуллоҳ» деб гувоҳлик бериш 2:36:14 Ислом динининг беш устуни 2:40:08 Пайғамбар ﷺга иймон келтириш 2:53:26 Пайғамбарлар юборилишининг ҳикмати 2:59:18 Тоғут сўзининг маъноси 3:03:16 Мўъмин ва мусулмоннинг фарқи 3:14:50 Ўликлар орасидаги «тириклар» ⚜️ IKKI NUR — усул ва асос

  • без подписи

  • 14 июл.5 29912

    ☪☪☪☪☪️ «Роббингизни танинг» туркумидан 17-дарс. Муҳтарама толибалар! 🎊Ақида — динимизнинг пойдевори, амалларимизнинг қабул бўлиш шартидир. Бу илмга бўлган эҳтиёжимиз таом ва сувга бўлган эҳтиёжимиздан-да юқорироқдир. Зеро, Роббимизни танимасдан туриб, У Зотга лойиқ ибодат қилиб бўлмайди. ▫️Дарсда иштирок этиш шунчаки вазифа эмас, балки берилган имконият ва омонатдир. Ҳар бир дарс келгуси тушунчалар учун мустаҳкам замин бўлиб хизмат қилади. Илмдан узилиб қолиш — қалбнинг қувватсизланишига йўл очади. 🕐Дарс вақти (Сешанба): • Турк: 15:00 • Ўзб: 17:00 • Қирғ: 18:00 🕊 Илм талабида собит бўлайлик, зеро Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ (илмли) қилиб қўяди. 🌺Устоза: Умму Тасним ⚜️ IKKI NUR — усул ва асос

  • 14 июл.2 6851

    без подписи

  • 8 июл.4 49937

    28- ДАРС РОББИНГИЗНИ ТАНИНГ 🔊 Дарсимиз мавзуси: «Муҳаммадур Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам» 🪶Динингизни ўрганинг, зеро ундан албатта сўраласиз! ⚜️ IKKI NUR — усул ва асос

  • 8 июл.4 032

    без подписи

  • 18 июн.7 20529

    📖 16-дарсдан олинган фойдалар: Муаллиф раҳимаҳуллоҳ ўз китобларида Ислом динини далиллар билан танишликни иккинчи асос қилиб белгилаганлар: «Ислом — Аллоҳга тавҳид билан таслим бўлиш, тоат билан бўйин эгишлик, ширкдан ва унинг аҳлидан поклик эълон қилишдир». Келинг, атрофимиздаги аламли ҳақиқатларга мана шу таъриф билан назар соламиз: 🫒Қалб ва аъзолар уйғунлиги: Агар сиз «Аллоҳга таслим бўлдим» десангиз-у, лекин оёқ-қўлларингиз намозга юрмаса, ҳаётингизда судхўрлик, ёлғон ва фаҳш давом этаверса — бу ҳақиқий таслимлик эмас. Таслим бўлган банданинг бўйни Аллоҳ ва Расулининг буйруғига сўзсиз эгилади. 🫒Миясига ўрнашиб қолган ботил одатлар: Бугун атрофимизда шундай ҳолатлар бор: чақалоқ туғилса, жонлиқ сўйиб, қонини боланинг пешонасига суртишади. Бу жин ва шайтонлардан келган амалдир! Ёки баъзилар Аллоҳ учун ҳайитда қурбонлик қилади-да, кейинги ҳафта мозорга бориб, ўликларга атаб қўй сўяди. 🫒Хавфли нуқта қаерда? Аллоҳдан бошқасига қурбонлик қилган, мозордан мадад сўраган инсон билмаган ҳолда Ислом миллатидан чиқиб кетади. У кейин намоз ўқийверади, ҳажга боради, лекин тавба қилиб ширкни тарк этмаса, худди кофирнинг ҳажи қабул бўлмаганидек, унинг ҳам ҳамма амаллари беҳуда кетади (ҳабата бўлади). «Айтинг: Албатта, менинг намозим ҳам, қурбонлигим ҳам, ҳаётим ҳам, ўлимим ҳам оламлар Роббиси Аллоҳ учундир...» (Анъом сураси, 162-оят) Қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурига борганимизда: «Бандам, сен дунёда муваҳҳид (Аллоҳни яккаловчи) бандаларимдан бўлиб яшадинг» деган сурурли хитобни эшитиш барчамизга насиб қилсин. ⚜️ IKKI NUR — усул ва асос

  • 18 июн.4 7502

    без подписи

  • 18 июн.6 11136

    📖 16-дарсдан олинган фойдалар: БИЗ ҲАҚИҚИЙ МУСУЛМОНМИЗМИ? Ислом дини шунчаки тилда «мусулмонман» деб қўйиш ёки фақатгина намоз ўқиб, орқасидан билганича яшайвериш эмас. Ислом динининг пойдеворини ташкил этувчи 3 та асосий устун (босқич) қуйидагилардан иборат: 🫒Аллоҳга тавҳид билан таслим бўлиш: «Роббим, Сен ёлғизсан! Мен илгари пулим тугаса кимгадир, бошимга ғам тушса танишларимга суянардим. Энди билдимки, мени боқаётган ҳам, қийинчиликдан қутқараётган ҳам фақат Сенсан!» деб бутун борлиғи билан Аллоҳга суяниш. 🫒 Тоат билан бўйин эгиш: Қалб таслим бўлдими, энди аъзолар ҳам бўйин эгиши керак. Намозга, рўзага, ҳалолликка, аёллар учун ҳижобга, эркаклар учун омонатдорликка бўйин эгиш; зино, судхўрлик ва ҳаромдан бутунлай тийилиш. 🫒Ширкдан ва ширк аҳлидан поклик (безорлик): Бир кун Аллоҳ учун қурбонлик қилиб, иккинчи куни мозорга бориб товуқ сўядиган, ёки чақалоқ туғилганда қон суртиб шайтоний одатларга эргашадиган инсон тўлиқ таслим бўлмабди. Мусулмон инсон куфр оламидан, уларнинг байрам, эътиқод ва ботил одатларидан бутунлай узилиши шарт! 🫒 Муҳим огоҳлантириш: Агар инсон билмайин ширк амалларни қилиб юрса, орқасидан қилган намози, таҳорати ва ҳажлари худди кофирнинг амалидек куйиб кетади (ҳабата бўлади). «Айтинг: Албатта, менинг намозим ҳам, қурбонлигим ҳам, ҳаётим ҳам, ўлимим ҳам оламлар Роббиси Аллоҳ учундир...» (Анъом сураси, 162-оят) Уйғонинг, илм олинг ва динингизни далиллар билан танинг! ⚜️ IKKI NUR — усул ва асос

  • 17 июн.3 9321

    без подписи

  • 17 июн.4 92334

    📖 16-дарсдан олинган фойдалар: АЛЛОҲ ЛАЪНАТЛАГАН ТЎРТ ТОИФА Шайтон инсоннинг энг заиф нуқтасини билади ва гуноҳларни унга «чиройли ва ёқимли» қилиб кўрсатиб, динидан чиқаришга ҳаракат қилади. Саҳиҳ ҳадисдa Пайғамбаримиз ﷺ Аллоҳ таоло қуйидаги тўрт тоифа инсонни лаънатлашини айтганлар: 🔹Ота-онасига лаънат айтганлар — уларнинг дилини оғритиб, оқ бўлганлар. 🔹Аллоҳдан бошқага жонлиқ сўйганлар (ШИРК) — Аллоҳдан ўзганинг ризоси ёки мадади учун (масалан, мозорларга, жинларга атаб) қурбонлик қилганлар. 🔹Бидъатчига ёрдам берганлар — динда янгилик чиқарган бидъатчининг фикрини тарқатганлар ёки жазодан қочиб юрган жиноятчини яширганлар. 🔹Ернинг чегара белгиларини ўзгартирганлар — қўшнининг еридан уриб қолиш учун чегарани ноқонуний кўчирганлар. Дин — омонатдир. Аҳли сунна вал жамоа уламолари динни фақат саҳиҳ далил ва ҳужжатлар билан баён қилганлар. Аллоҳнинг лаънатига учраганлардан бўлиб қолмаслик учун: ширкдан узоқ бўлайлик, бировнинг ҳаққига (ерига) тегмайлик ва ижтимоий тармоқларда асоссиз диний хабарларни тарқатишдан тўхтайлик! ⚜️ IKKI NUR — усул ва асос

  • без подписи

  • 17 июн.4 63442

    📖 16-дарсдан олинган фойдалар: ✍️ ИНСОННИНГ АСЛИЙ ҲОЛАТИ ЗИЁНДИР... АГАР КИМ БЎЛМАСИН! Биз уй-жойларимизни зийнатлаб, одамлар кўрадиган ҳаётимизни қанчалик чиройли қилмайлик, ўзимизни бахтли деб ҳисобламайлик — Сизу бизни йўқдан бор қилган Роббимиз бутун инсониятнинг аслий ҳолати зиёнда эканини баён қилди. «Асрга қасамки, албатта инсон зиёндадир!» (Аср сураси, 1-2 оятлар) Бу оятни ўқиган инсон табиий равишда тушкунликка тушиши мумкин: «Қандай қилиб ҳаммамиз зиёндамиз? Энди нима қилишимиз керак?» — деган савол туғилади. Лекин Меҳрибон Роббимиз бизга умидсизликка тушмаслик учун дарҳол нажот ечимини ҳам кўрсатди. ✍️ ЗИЁНДАН ОМОН ҚОЛИШНИНГ 4 ШАРТИ: Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ айтганлар: «Агар Аллоҳ таоло Ўз бандаларига ҳужжат бўлиши учун фақат шу Аср сурасини туширганида ҳам кифоя қилар эди». Чунки бу сурада нажот топиб, тўкис бахтга эришишнинг 4 та олтин шарти жамланган: 🟤Иймон келтириш — Роббимизни таниш ва Унга чин дилдан ишониш. 🟤Солиҳ амаллар қилиш — Иймонни қуруқ сўзда эмас, амалда (намоз, рўза, гўзал хулқ ва хайрли ишлар билан) исботлаш. 🟤Ҳаққа даъват қилиш — Ўзимиз тўғри йўлни топгандан кейин, бошқаларни ҳам яхшиликка ва тўғриликка чақириш. 🟤Сабр қилиш — Аллоҳдан келадиган синовларга, ҳаёт қийинчиликларига ва ҳақ йўлида етадиган озорларга чидаш. ✍️ ҲАР БИР ИШДАН ОЛДИН — ИЛМ! Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ айтганларидек: «Ҳар бир сўз ва амалдан олдин — илм бўлиши керак». Юқоридаги тўрт шартни бажариш ва Аллоҳни таниш учун бизга аввало илм керак. Инсон илмсиз на тўғри сўзлай олади ва на тўғри амал қила олади. ⚜️ IKKI NUR — усул ва асос