tgindex
Икки-нур:Qurʼon va Hadis

Икки-нур:Qurʼon va Hadis

Статистика
Последний пост
14 авг.
Последнее чтение
14 авг.
Постов за неделю
14
Всего постов
50
Тип
открытый
Язык
узбекский
Категория
Новости и СМИ (по похожим)
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
22 665
−35 за 5 дн.
Сутки
+25
+0,11%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
4 819
40 постов
Вовлечённость
21,3%
к подписчикам
Постов в день
2,0
всего 50
Упоминаний
5
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
3 939
1/48двое суток
4 514
1/72трое суток
4 868

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • ▶️КАҲФ СУРАСИ

  • 🎙️🎙️ Энг катта маҳрумлик нима? Буюк фазл ва ажр-мукофотни билиб туриб, унга эришишга ҳаракат қилмасликдир! — Каҳф сураси Икки жумъа оралиғидаги нурдир. Ундан ўзингизга озуқа, оятларининг булоғидан ажр, нур ва илм олинг! Шайх Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ айтганлар: “Жумъа куни «Каҳф» сурасини ўқиш суннатдир, унда буюк ажр бор. Бунга бардавом бўлиш ҳам суннатдир. Чунки бу жумъа куни шариатда буюрилган ишлардан бўлиб, худди жумъа намозига барвақт боришда ва жумъа куни суннат бўлган бошқа амалларда бардавом бўлиш кабидир”. 🔴Каҳф сураси тиловат мажлисимизга марҳамат! 🎙️https://t.me/+CRo-kLWU5N02M2Zk

  • ▶️ХАТМГА МАРҲАМАТ🎤

  • ㅤ ㅤㅤ ㅤ🌱🌱🌱🌱🌱 📖 Қуръон Хатми Ҳалқаси 📖 🤎Қуръон вирдимиз — руҳимизнинг озуқаси, ҳаётимиз нуридир.🤎 ㅤ ㅤ🎀🎀🎀🎀 🌸 Кунлик Қуръон тиловатингиз ёки савобли амалингиз қандай бўлишидан қатъий назар — фитна-фасод ва парокандалик замонида уни янада кўпайтиринг! ㅤ ㅤ🎀🎀🎀🎀 🗓️ Рабиъул аввал ойидаги янги хатм: Жумъа куни, 1448 ҳ, 1-Рабиъул аввал кунидан бошланади. ⏰ Ҳалқа вақти: 05:30 да (Макка вақти билан) ㅤ ㅤ🎀🎀🎀🎀 🌺 Аёллар учун Қуръонни ҳар ой мунтазам ўқиб, хатм қилишга мўлжалланган мўлжалланган «Қуръон Хатми Ҳалқаси»га опа-сингилларингизни таклиф қилмоқчи бўлсангиз: https://t.me/+CRo-kLWU5N02M2Zk 🌺 Ҳавола (линк) фақат аёллар учундир. ⚠️ Эркаклар кириши қатъиян ман этилади. https://t.me/Quron_xatm_halqasi

  • 14 авг.2 8652

    без подписи

  • 13 авг.4 41972

    💎 Пайғамбар 🤍 га саловат айтишнинг фазилати Шайх Абдурраҳмон ибн Носир ас-Саъдий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «У зот соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп саловат айтишда қуйидагилар бордир: 📿 Хатоларнинг кечирилиши, 📿 Гуноҳларнинг ўчирилиши, 📿 Дуоларнинг ижобат бўлиши, 📿 Ҳожатларнинг қондирилиши, 📿 Ташвиш ва ғам-ғуссаларнинг ариши, 📿 Хайр-баракаларнинг ёғилиши, 📿 Ер ва осмонлар Рoббининг розилиги, 📿 У саловат соҳиби учун қабрида нурдир, 📿 Ёмонлик ва офатлардан қутқарувчидир». 💎 Эслатма! Пайғамбаримиз 🤍 айтдилар: «Жумъа куни ва жумъа кечаси менга саловат айтишни кўпайтиринглар. Ким менга бир марта саловат айтса, Аллоҳ унга ўн марта саловат айтади (раҳмат йўллайди).» 🪶(Байҳақий “Сунанʼʼда ривоят қилган) 🍃 Дунёда ғамларингиз ариб, гуноҳларингиз кечирилиши ҳамда Аллоҳнинг раҳмати остида яшашингиз учун, бугун саловатлар билан тилингизни хушбўй қилинг... 🔱 Қуръон ва Ҳадис

  • 13 авг.3 3401

    без подписи

  • 13 авг.4 463103

    Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган баъзи зикр дуоларни сахих заифлигини текширмай туриб, тарқатишдан эҳтиёт бўлинг❗️ 📌 Бир кунда 100 мартта ❌⭕️❌Ла илаҳа иллаллоҳул маликул хаққул мубин деган киши фақирлик кўрмайди,қабр дахшатидан амонда бўлади, Жаннат эшикларини ушлаганлардан бўлади~деган хадис 📌Бу хадисни мухаддис Олимлар иснади ❌жуда заиф,хатто Росул алайҳиссалом номидан ёлғон, тўқима, мавду хадис деганлар. Сахих хадисларда қанча тўғри зикр дуолар кўп, лекин баъзилар ҳамиша Шайтонга эргашиб хато қилишга харис бўлади ❌ ТЎХТАНГ ПАЙҒАМБАРИНГИЗ исми билан ёлғон тарқатишдан АЛЛОҲДАН ҚЎРҚИНГ Росулуллоҳ номларидан ёлғон гапириш, бошқани номидан ёлғон гапириш каби бўлмайди, буни гунохи ва жазоси каттадир Сахих хадисда нима дейилган? ✅Ким~ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲни чин қалбидан ишониб айтса,амал қилса Жаннатга киради дейилди 📌Демак Ла илаҳа иллаллоҳни юз марттами, минг ёки икки минг мартта айтасизми бу сизга яхшилик, чунки уни айтишга Росулуллоҳ буюрдилар ⭕️ Эсингизда бўлсин~динда фақат сахих далилга эргашилади сизга ёкиб колган ишларга эмас.

  • 12 авг.4 52518

    Эртага — 🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤! Ҳафтанинг ушбу хайрли кунида амалларимиз Оламлар Робби ҳузурига кўтарилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Амаллар ҳар душанба ва пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман», деганлар. (Имом Термизий) 🍃Рўза — дунёда гуноҳлардан тўсувчи, охиратда эса дўзах оловидан асровчи нурли қалқондир. 🍃Амаллар дафтарингизга гўзал бир саҳифа битиш ва қалбингизни рўза нури билан мунаввар қилиш фурсатини бой берманг. 🌿Ушбу эслатмани яқинларингизга ҳам улашинг — сиз сабаб бирор инсон суннатга амал қилса, унинг савобига тенгдош бўласиз! 🔵 Қуръон ва Ҳадис

  • 12 авг.4 4734

    без подписи

  • 11 авг.5 133104

    2-ҲАДИС, 7-ҚИСМ Ислом, Иймон ва Эҳсон 0:00:00 — Кириш. 0:06:40 — Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳнинг сўзлари. 0:12:00 — Қадар ҳақида. 0:17:00 — Эҳсон ҳақида. 0:22:00 — Қиёмат ҳақида. 0:29:00 — Ота-онага яҳшилик қилиш; бир шайҳ ҳикояси. 0:38:00 — Расулуллоҳ ﷺ: "Бурни ерга ишқалансин..." 0:41:00 — Ҳаёт сафаридамиз: • 1-бекати — "9 ой онани қорнида" • 2-бекати — "Дунё бекати" • 3-бекати — "Барзах бекати" • 4-бекати — Аллоҳнинг ҳузурида "Маҳшар майдони" га тўпланиш бекати. • "Явмул ҳисаб" • "Жаннат бекати ". 0:46:30 — Жаҳаннам аҳлининг нидоси. 0:53:10 — Биз нима учун Мўмин деб аталдик? 0:57:00 — "Бойлик, Мансаб, Дин, Ўлим" ҳақида қисса. https://t.me/Quron_vahadis

  • без подписи

  • 11 авг.6 35126

    ㅤ ㅤㅤ☪🌟🌟🌟🌟 Имом Нававийнинг «40 ҳадис» шарҳи Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, азиз илм толибалари! Алҳамдулиллаҳ, биринчи дарсимизда ниятларимизни ислоҳ қилишни, ҳар бир одатий амалларни ҳам улкан ажрларга айлантириш сирларини ўргандик. Бугун эса сиз билан Ислом динининг пойдевори, маъно жиҳатидан «Суннатнинг онаси» деб ном олган улуғ бир ҳадис сари сафар қиламиз! 📣Бугунги мавзу: «Жибрил ҳадиси» шарҳи Бу дарс шунчаки маълумот эмас, балки қалб ва аъзоларимизнинг гўзал ибодатда бўлиши учун мукаммал бир қўлланмадир. Дарсимизда қуйидаги энг муҳим асосларни биргаликда ўрганамиз: ➡️Толиби илмнинг одоби: Жибрил алайҳиссалом ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўрталаридаги суҳбатдан илм талаб қилувчи зийнатланиши шарт бўлган гўзал хулқ ва одоблар; ➡️Диннинг уч буюк даражаси: Ислом (зоҳирий амаллар), Иймон (қалб амаллари ва қадарга ишонч) ҳамда Эҳсон (Аллоҳни кўриб тургандек ибодат қилиш) мақоми; ➡️Охират хабарлари: Қиёматнинг биз билишимиз лозим бўлган аломатлари. 🔖Муҳим эслатма: Дарсга киришдан аввал, албатта, дафтарингиз ва қаламингизни шай қилиб олинг. Зеро, бу дарсдан ҳаётингизга татбиқ қилишингиз керак бўлган жуда кўп фиқҳий ва ахлоқий фойдалар чиқади. ✅Ўзингиз билан бирга илм мажлисига яқинларингизни ҳам чорланг, зеро яхшиликка далолат қилувчи ҳам уни қилган кабидир! 📖Китоб: Имом Нававий, «Арбаъин ан-Нававия» 📑Мавзу: 2-ҳадис, 7-қисм. «Ислом, Иймон ва Эҳсон» 🕘Вақти: Бугун, Сешанба. Ўзб: 20:30 Макка: 18:30 ✉️✉️✉️✉️ https://t.me/Quron_vahadis

  • 11 авг.4 8573

    без подписи

  • 9 авг.7 55519

    💙 ЭРТАГА — ДУШАНБА! Нафл рўза тутиш имкониятингиз бўлса, бу хайрли ва баракали карвонга сиз ҳам қўшилинг! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Амаллар ҳар душанба ва пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман». (Имом Термизий ривояти) 💙Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам суйган бу суннатни тиклаб, Аллоҳга янада яқинлашайлик! Ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло айтади: «Фақат рўза мустаснодир, чунки у Мен учундир ва унинг мукофотини Ўзим бераман...» 🍃Аллоҳ таоло тутган рўзангизни ва қилган дуоларингизни ўз даргоҳида қабул қилсин! 🔱 Қуръон ва Ҳадис

  • 7 авг.9 1404

    без подписи

  • 7 авг.9 78739

    🕋Жума кунининг энг хайрли амали: Пайғамбаримиз ﷺ га салавот айтиш 📿 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Жума кечаси ва жума куни менга салавот айтишни кўпайтиринглар, зеро, сизнинг салавотларингиз менга кўрсатилади (етказилади)». 🪶(Имом Байҳақий «Сунан»да ривоят қилган) 📿 Яна айтдилар: «Қиёмат кунида инсонларнинг менга энг яқини — менга энг кўп салавот айтганидир». 🪶(Имом Термизий ривояти) 📿 Яна айтдилар: «Албатта, энг афзал кунларингиздан бири — жума кунидир. Унда менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки салавотларингиз менга кўрсатилади». 🪶(Имом Абу Довуд, Насоий ва Ибн Можа ривояти) 🤩Саловотлар билан дунё ҳаётингизни жаннатларга айлантириб олинг! 🤩Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала набиййина Муҳаммад. 🔱 Қуръон ва Ҳадис

  • 6 авг.7 4316

    без подписи

  • 6 авг.8 789116

    Одамларнинг мақтови ёки миннатдорчилигини эшитиш учун қилинган амалга одамлар бир-икки марта «раҳмат» айтишади, кейин эса унутиб юборишади. Аммо Аллоҳ учун ихлос, муҳаббат ва Унинг розилигини кўзлаб қилинган ҳар бир амалингиз эвазига Аллоҳ таоло бошингиздан икки дунё яхшиликларини ёғдириб қўяди. Ҳамиша қўлида еру осмон хазиналари бўлган Зотдан умид қилинг. Ундан келадиган яхшиликларни кутинг. Агар Аллоҳ сизни яхши кўриб қолса, еру осмон аҳли орасида сиз учун муҳаббат пайдо қилади. Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ бир бандани яхши кўрса, Жаброилни чақириб: “Мен фалончини яхши кўраман, сен ҳам уни яхши кўр”, дейди. Жаброил уни яхши кўради. Кейин осмон аҳлига: “Аллоҳ фалончини яхши кўради, сизлар ҳам уни яхши кўринглар”, деб нидо қилади. Шунда осмон аҳли ҳам уни яхши кўришади. Сўнгра ер аҳли орасида ҳам унга муҳаббат қўйилади.» (Имом Бухорий, 3209; Имом Муслим, 2637) Агар ризқингиз осмонда бўлса, Аллоҳ уни сизга туширади. Агар ер тагида бўлса, уни сиз учун чиқаради. Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ берган нарсани ҳеч ким тўса олмайди. Аллоҳ тўсган нарсани эса ҳеч ким бера олмайди.» (Имом Бухорий, 6615; Имом Муслим, 593) Аллоҳни бутун қалбингиз билан яхши кўринг. Унга ишонинг. Фақат Унга суянинг. Чунки У — энг яхши Суянчиқ, энг яхши Ҳимоячи ва энг ишончли Дўстдир. У айбларингизни билиб туриб беркитади. Жазолашга қодир бўлиб туриб, тавбангизни кутади. Тавбангиздан кейин мағфират қилишни яхши кўради. У Қодир, сиз эса заифсиз. У Олий, сиз эса муҳтожсиз. Шунга қарамай, сизга қайта-қайта имконият эшикларини очади. Фақат шу неъматларни кўра билинг. Тафаккур билан атрофингизга назар солинг. Еру осмонга… Тоғларга… Денгизларга… Дарахтларга… Ўсимликларга… Мева ва сабзавотларга… Ёмғирга… Қорга… Қиш ва ёзга… Кеча ва кундузга… Бутун борлиқ сизга бир ҳақиқатни эслатмоқда: اللّٰهُ أَكْبَرُ Аллоҳ Буюкдир. У Олийдир. У Қодирдир. У Ҳакимдир. У Мусаввирдир. Шунча борлиқни йўқликдан яратиб, ҳар бирига ўзига хос ранг, шакл, ҳусн ва таъм ато этган Зот гўё бандаларига шундай хитоб қилаётгандек: «Эй бандам! Сен кўриб турган бу боғу роғларни кузда хазон қилганим, қишда музлатганим ва баҳорда яна тирилтирганим каби, сени ҳам бу дунёда бир муддат яшатаман. Кейин вафот эттираман, тананг тупроққа айланади. Сўнг яна қайта тирилтириб, ҳисоб-китоб учун ҳузуримга келтираман. Бас, ўша кунга тайёр бўл!» Аллоҳ таоло марҳамат қилади: 🤩كُلُّ مَنْ عَلَيْهَا فَانٍ🤩 🤩وَيَبْقَىٰ وَجْهُ رَبِّكَ ذُو الْجَلَالِ وَالْإِكْرَامِ🤩 Ер юзидаги барча нарса фонийдир. Фақат улуғлик ва икром соҳиби бўлган Роббингизнинг Зоти боқий қолади. “Ар-Раҳмон” сураси, 26–27-оятлар. Шунинг учун бу дунёдан олиб кетадиган ягона бойлигингиз — Аллоҳ учун холис қилинган солиҳ амалларингиздир. Агар улар бор бўлса, энг катта саодатга эришасиз. Агар бўлмаса, у кунда ўзингизни маломат қиласиз, «фурсат бор эди, нега мен ҳам солиҳлар қаторида юрмадим?» деб ўзингизни лаънатлайсиз… Лекин кеч бўлади. https://t.me/Quron_vahadis

  • 6 авг.6 971138

    Агар ҳаётингизда қилган яхшилигингизга ҳеч қачон афсусланмасликни истасангиз, ҳар бир амалингизни фақат Аллоҳ учун қилинг. Инсонлар учун эмас… Мақтов учун эмас… “Раҳмат” эшитиш учун эмас… Қарздор қилиш учун эмас… Фақат Аллоҳ учун… Чунки одамлар бугун мақтайди, эртага унутади. Бугун сизни яхши кўради, эртага танқид қилади. Бугун қилган яхшилигингизни эътироф этади, эртага гўё ҳеч нарса бўлмагандек юриб кетади. Бугун таниқлисиз, эртага сўнасиз, ўрнингизни бошқа мақталадиганлар олади. Аммо Аллоҳ ҳузурида қилинган биргина холис амал ҳам ҳеч қачон йўқолмайди, уни қилган унутилмайди. Яна Аллоҳ таоло солиҳ бандалар ҳақида айтади: 🤩إِنَّمَا نُطْعِمُكُمْ لِوَجْهِ اللَّهِ لَا نُرِيدُ مِنكُمْ جَزَاءً وَلَا شُكُورًا🤩 Биз сизларни фақат Аллоҳнинг розилиги учун таомлантирамиз. Сизлардан на мукофот ва на миннатдорчилик истаймиз. “Инсон” сураси, 9-оят. Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «إِنَّمَا الْأَعْمَالُ بِالنِّيَّاتِ، وَإِنَّمَا لِكُلِّ امْرِئٍ مَا نَوَى» “Албатта, амаллар ниятларга боғлиқдир. Ҳар бир инсонга фақат ният қилган нарсаси берилади.” (Имом Бухорий, 1; Имом Муслим, 1907) Ибн ал-Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтганлар: «العمل بغير إخلاص ولا اقتداء كالمسافر يملأ جرابه رملاً، يثقله ولا ينفعه.» “Ихлоссиз ва Расулуллоҳ ﷺ суннатларига эргашмасдан қилинган амал, худди йўловчининг халтасини қум билан тўлдирганига ўхшайди: у уни оғирлаштиради, аммо ҳеч қандай фойда бермайди.” (Мадариж ас-Саликин, 1/85) Имом Суфён ас-Саврий раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар: «ما عالجت شيئًا أشدَّ عليَّ من نيتي؛ لأنها تتقلب عليَّ.» “Мен ниятимни ислоҳ қилишдан ҳам қийинроқ нарса билан курашмаганман. Чунки у доимо ўзгариб туради.” (Ҳилятул Авлиё, 7/5) Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ дедилар: «ترك العمل لأجل الناس رياء، والعمل لأجل الناس شرك، والإخلاص أن يعافيك الله منهما.» “Одамлар деб амални тарк этиш — риёдир. Одамлар учун амал қилиш — ширкдир. Ихлос эса Аллоҳ сени иккаласидан ҳам омонда сақлашидир.” (Мадариж ас-Саликин, 2/91) 🔖Азиз илм талаб қилаётган опа синглим! 🟰Агар яхшилигингизга жавобан беписандлик кўрсангиз, хафа бўлманг. 🟰Агар қилган хизматингизни қадрлашмаса, афсусланманг. 🟰Агар меҳнатингизни бошқалар ўзиники қилиб кўрсатса ҳам, қалбингиз сиқилмасин. 🟰Ҳар бир ишингизда сизга тақлид қилиб, лекин тилида фақат хатоларингизни сановчиларга эътибор берманг. ✅️Чунки сиз одамлар учун эмас, Роббингиз учун қилган эдингиз. У зот эса: 🤩إِنَّ اللَّهَ لَا يُضِيعُ أَجْرَ الْمُحْسِنِينَ🤩 Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларнинг ажрини зое қилмайди.