Global Tahlil l Rasmiy sahifa
СтатистикаGlobal Tahlil медиа марказида: • Долзарб дунё хабарлари • Ислом қаҳрамонлари ҳаёти • Ислом Тарихи • Исломий дарсликлар • Ижтимоий фан • Хабарларга Таҳлиллар Админ билан алоқа учун: @Globaltahlil_robot
- Последний пост
- 11:46
- Последнее чтение
- 17 авг.
- Постов за неделю
- 130
- Всего постов
- 1 255
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Новости и СМИ (по похожим)
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 2 909
- 1/48двое суток
- 3 333
- 1/72трое суток
- 3 595
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩 🤩🤩🤩🤩#hisobot #falastin ✔Allohning fazli bilan Ibn Rijol nomidan G'azodagi muhtoj oilalarga toza ichimlik suvi tarqatildi. 💐Alloh ehsonlaringizni qabul qilsin va sizlarni ko'plab yaxshiliklar bilan mukofotlasin. 📘Payg'ambar alayhissalom aytganlar: "Modomiki banda birodarining yordamida bo'lar ekan, Alloh ham uning yordamida bo'ladi". ☎Biz bilan quyidagi manzil orqali bog‘lanishingiz mumkin: @Vaqfadmini 🌐 Telegram 🌐 Instagram ▶ You Tube
🚫📱 Meta Фаластин контентини цензура қилишда айбланди Фаластиннинг рақамли ҳуқуқларни ҳимоя қилувчи 7amleh ташкилоти ва Утрехт университети тадқиқотчиси Meta компаниясини Facebook ва Instagram тармоқларида фаластинликларнинг овозини тизимли равишда чеклашда айблади. «Фаластин платформициди: 2021–2025» тадқиқотида 3 520 та ҳолат ўрганилган. Улар орасида аккаунтларни блоклаш, постларни ўчириш, жонли эфирларни чеклаш ва яширин блок — «shadow ban» ҳолатлари қайд этилган. Тадқиқот муаллифлари бу жараённи фаластинликларнинг ижтимоий тармоқлардаги иштироки ва кўринишини тизимли равишда йўқотиш маъносида «платформицид» деб атаган. 🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг 🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🔵 Facebook
🚫🇺🇿 Модомики, Марказий банк халқимиз манфаатидан хавотирда экан, нега агрессив кредит рекламаларига кенг йўл очиб берилмоқда? Телевизордаги рекламаларнинг асосий қисмини кредит ва пиво рекламалари эгаллаб қолди-ку! Ёки шарафли ҳукуматимиз кредитга ботган, ичкиликка ружу қўйган халқни шакллантирмоқчими?! Халқ кредитга ўтириб бўлди, энди уни ичкиликка ҳам ўргатсаларингиз бўлди... Қип-қизил замонавий қуллар ҳам тайёр! 🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг 🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🔵 Facebook
🚫🇮🇱 Ғазодан қайтган яна бир Исроил аскари ўз жонига қасд қилди Исроил ОАВ маълумотларига кўра, Ғазодаги ҳарбий хизматдан қайтган 24 ёшли захирадаги аскар Уриэл Молто Гетахон ўз жонига қасд қилди. Маълум қилинишича, Гетахоннинг дўстлари Ғазодаги уруш давомида кўплаб яқин сафдошларини йўқотган. Улардан бири — Нахал бригадасининг 932-батальонида хизмат қилган Авраҳам Овган 2024 йил февралда Ғазо шимолида ҳалок бўлган. Гетахоннинг ўлими Ғазода хизмат қилган Исроил ҳарбийлари орасида урушнинг руҳий оқибатлари ва ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ҳақидаги муҳокамаларни яна кун тартибига олиб чиқди. 🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг 🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🔵 Facebook
💥🇾🇪 Яманда уруш яна авж олмоқда Саудия Арабистони қўллаб-қувватлайдиган Яман ҳукумати кучлари сўнгги 24 соат ичида ҳусийлар позицияларига 181 та ҳарбий ҳужум амалга оширганини маълум қилди. Яман армияси вакили Мажид Абдуллоҳ ан-Нузайлийга кўра, зарбалар Таиз, Мариб, Абян, Дали ва Ҳудайда ҳудудларидаги нишонларга қаратилган. Ҳужумларда ўнлаб ҳусийлар ҳалок бўлган ва яралангани, ҳарбий техника, транспорт воситалари ҳамда қурол омборлари йўқ қилингани айтилмоқда. Ҳусийлар ҳозирча бу баёнотга муносабат билдирмаган. 2022 йилдан бери нисбатан сокин бўлган Яманда сўнгги ҳафталарда қуролли тўқнашувлар яна кучайган. 🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг 🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🔵 Facebook
🚫🇷🇺 Россияда бензин танқислиги кузатилмоқда Украина дронларининг Россиядаги нефтни қайта ишлаш корхоналарига ҳужумларидан сўнг мамлакатнинг айрим ҳудудларида бензин таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Айрим ёқилғи қуйиш шохобчалари бир кишига сотиладиган бензин миқдорига чеклов жорий қилган. Шохобчалар олдида узун навбатлар пайдо бўлган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда Волгоградда ёқилғи танқислиги сабаб ҳайдовчилар ўртасида жанжал ва муштлашувлар юз бергани акс этган. 🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг 🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🔵 Facebook
🇸🇾🇷🇺 Сурия Россиядан фуқаролик объектларини қабул қилмоқда Сурия Россия назоратида бўлган Лазиқия халқаро аэропорти ва Тартус портидаги тижорий объектларни ўз бошқарувига қайтариш жараёнини давом эттирмоқда. 13 август куни Сурия ва Россия вакиллари Лазиқия аэропортини топшириш жараёнини якунлаш ва фуқаролик рейсларини қайта тиклаш масалаларини муҳокама қилди. Шу билан бирга, Тартус портидаги №4 тижорий бандаргоҳи Сурия назоратига ўтгач, у ерда дастлабки иккита савдо кемаси қабул қилинди. Сурия ТИВ маълумотига кўра, келишувга 18 ойлик музокаралардан сўнг эришилган бўлиб, у Россиянинг Сурия соҳилларидаги ҳарбий мавжудлигини қайта ташкил этишни ҳам назарда тутади. 🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг 🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🔵 Facebook
🇯🇵 Япониялик профессор Исломни қабул қилди Хабарларга кўра, япониялик профессор Ацуси Камал Окуда турли динларни ўрганиб чиққач ва Қуръони Каримнинг Ҳижр сураси 26-оятида инсоннинг лойдан яратилгани ҳақидаги оят билан танишгач, Исломни қабул қилган. Кейинчалик у Исломни қабул қилишини «улкан неъмат» деб таърифлаган ва исломий таълимотларни ўрганиш ҳамда тарғиб қилишни давом эттирган. 🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг 🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🔵 Facebook
🇺🇸 Марко Рубио: «БМТ ҳаракат қилиши керак. Эрон Ҳормуз бўғозини тўсиб, халқаро ҳуқуқни бузди.» 🇮🇷 Аббос Арақчи: «Халқаро ҳуқуқ? АҚШ мактабга зарба берганда, Кубани қамал қилганда ва Венесуэла президентини ўғирлаб кетганда ўша ҳуқуқ қаерда эди?» 🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг 🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🔵 Facebook
🚫🇪🇸 Сеутада мигрантлар бошпана талаб қилди Испаниянинг Сеута шаҳрида мигрантлар бошпана ва яшаш учун муносиб шароит талаб қилиб намойиш ўтказди. Трамполин пляжида ўтган акция иштирокчилари Испания байроқлари ва ўз талаблари ёзилган плакатлар билан чиқишди. Маҳаллий ҳокимият маълумотига кўра, 11 август ҳолатига Сеутада қарийб 10 минг нафар қочоқ ва мигрант бўлган. 🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг 🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🔵 Facebook
#tarix Шоира Гулчеҳра Нуруллаеванинг айтган гаплари бугун ҳам ўз долзарблигини йўқотмаган. 🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг 🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🔵 Facebook
🚫🇮🇳 Ҳиндистонда тиқилинчда 7 киши ҳалок бўлди Ҳиндистоннинг Бихар штатидаги Ашок Дхам ибодатхонаси яқинида юз берган тиқилинч оқибатида 7 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар жароҳатланди. Айрим жабрланганларнинг аҳволи оғир экани айтилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, электр устунининг қулаши ва одамларни ток уриши ортидан ваҳима бошланган. Ҳодиса вақтида ҳудудда ибодат қилиш учун 50 мингга яқин зиёратчи тўпланган эди. 🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг 🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🔵 Facebook
🇺🇸🇮🇷 АҚШ махсус хизматларини қўрқитган эронлик гўзал: у ҳақида маълумот учун 10 миллион доллар ваъда қилинган. Эронлик «зулмат муҳандиси»нинг тўлиқ тарихи. Тасаввур қилинг: Теҳрондаги ёпиқ ва қаттиқ қўриқланадиган хонада клавиатурада бир марта тугма босилиши кифоя бўлган ва ёш эронлик аёл Фотима Седигиён Кошининг номи АҚШ томонидан энг кўп қидирилаётган шахслар рўйхатининг юқори поғоналарига чиққан. АҚШ Давлат департаменти Фотима Седигиён Коши ёки унинг шериги Муҳаммад Боқер Ширинкаpнинг жойлашуви ёки шахсини аниқлашга ёрдам берадиган маълумот учун 10 миллион долларгача мукофот эълон қилган. Бу аёл оддий наркотик савдогари ҳам, қуролли гуруҳ қўмондони ҳам эмас. У Эрон Ислом Инқилоби Қўриқчилари Корпусининг кибер-электрон қўмондонлиги билан боғлиқ бўлган махфий кибербўлинма - «Шаҳид Шуштари» гуруҳининг фаолиятини ташкил этишда асосий шахслардан бири сифатида тилга олинади. Унинг хотиржам ташқи кўриниши ортида гўёки кўплаб давлатлар пойтахтларини ларзага келтирган рақамли бўрон яширинган. Таъкидланишича, Фотима ва унинг шериги АҚШ, Яқин Шарқ ва Европанинг муҳим инфратузилмаларига қарши йирик трансчегаравий хакерлик кампанияларини бошқарган. Уларнинг зарарли дастурлари медиа, энергетика, молия ва телекоммуникация соҳалари тизимларига кириб борган. Шунингдек, улар АҚШдаги энг сезгир сиёсий жараёнлардан бири - президентлик сайловларига аралашишга уринган. Бу хабар шунчаки катта миқдордаги мукофот эълони эмас. У замонавий урушлар энди фақат тўп ва танклар ёрдамида эмас, балки компьютер экранлари ортидан ҳам олиб борилаётганини эслатади. Бутун давлатлар хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган хавф сояда ҳаракат қилаётган бир инсондан келиши мумкин. Вашингтон қидирилаётган шахслар ҳақида маълумотга эга бўлганлар учун Tor тармоғи орқали ҳимояланган махфий алоқа каналини ҳам очган. Аммо Америка миллионлари «зулмат муҳандиси»нинг яширин жойини топишга ёрдам берадими ёки у компьютер экранлари ортидан хавфсизлик тизимларини таъқиб қиладиган «арвоҳ» бўлиб қоладими? 🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг 🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🔵 Facebook
🇮🇱 Исроил сунъий интеллект жавобларига таъсир ўтказмоқчи Исроил ҳукумати билан боғлиқ экани айтилаётган кўп миллион долларлик рақамли кампания ChatGPT, Gemini, Claude ва Perplexity каби сунъий интеллект тизимларининг Исроил ва Ғазо ҳақидаги жавобларига таъсир кўрсатишни мақсад қилгани хабар қилинди. Маълумотларга кўра, президент Дональд Трампнинг собиқ кампания менежерларидан Брэд Парскейл бошқарадиган Clock Tower X компанияси Исроил ҳукумати билан 46,5 миллион долларлик шартнома тузган. Кампания доирасида Исроил позициясини қўллаб-қувватловчи юзлаб материаллар махсус сайтларда жойлаштирилган. Тадқиқотчилар айрим ушбу сайтлар аллақачон сунъий интеллект тизимлари жавобларида манба сифатида келтирилаётганини аниқлаган. Мутахассислар бундай усулни баъзан «LLM poisoning» деб аташади. Унинг мақсади интернетда муайян позициядаги маълумотларни кўпайтириш орқали сунъий интеллект тизимларининг келажакдаги жавобларига таъсир ўтказишдан иборат. 🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг 🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🔵 Facebook
🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩 🤩🤩🤩🤩#hisobot #falastin ✔Allohning fazli bilan Sayyora va O'shlik Birodarlar nomidan G'azodagi muhtoj oilalarga toza ichimlik suvi tarqatildi. 💐Alloh ehsonlaringizni qabul qilsin va sizlarni ko'plab yaxshiliklar bilan mukofotlasin. 📘Payg'ambar alayhissalom…
🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩 🤩🤩🤩🤩#hisobot #falastin ✔Allohning fazli bilan Sayyora va O'shlik Birodarlar nomidan G'azodagi muhtoj oilalarga toza ichimlik suvi tarqatildi. 💐Alloh ehsonlaringizni qabul qilsin va sizlarni ko'plab yaxshiliklar bilan mukofotlasin. 📘Payg'ambar alayhissalom aytganlar: "Modomiki banda birodarining yordamida bo'lar ekan, Alloh ham uning yordamida bo'ladi". ☎Biz bilan quyidagi manzil orqali bog‘lanishingiz mumkin: @Vaqfadmini 🌐 Telegram 🌐 Instagram ▶ You Tube
1. Америкада қуллик даврида, қуллар исён кўтарганида, уларни ҳайвонлар деб аташган. 2. Американинг туб аҳолиси ўз ерлари учун курашганида, уларни ёввойилар деб аташган. 3. Жанубий африкаликлар апартеидга қарши курашганида, уларни жиноятчилар деб аташган. 4. Энди фаластинликлар қаршилик кўрсатаётганида, уларни террорчилар деб аташмоқда. 🚫 Кўриб турибсизки, босқинчилар, мустамлакачилар ва қул қилувчилар ўзларини жабрланувчи қилиб кўрсатиш йўлини топадилар, сўнг эса ўзлари зулм қилаётган одамларни ўлдириш учун баҳона яратиб, буни ўзини ҳимоя қилиш деб даъво қиладилар. 🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг 🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🔵 Facebook
🇦🇪🇪🇬 БАА Мисрга босим ўтказаётгани айтилмоқда ОАВ ва ижтимоий тармоқларда БАА Мисрнинг «Макка келишуви»га қўшилишига тўсқинлик қилиш мақсадида Қоҳирага босим ўтказаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Хабарларга кўра, БААда айрим мисрликларнинг иш визалари ва яшаш рухсатномалари бекор қилинмоқда. Мамлакатда қарийб 1,3 миллион мисрлик истиқомат қилади ва улар Мисрга йилига тахминан 3,6 миллиард доллар пул жўнатади. «Макка келишуви» Саудия Арабистони, Туркия ва Покистон ўртасидаги янги минтақавий ҳамкорлик сифатида таърифланмоқда. Миср эса бир томондан Анқара ва Ар-Риёд билан алоқаларни кучайтириш, иккинчи томондан БАА билан иқтисодий муносабатларни сақлаб қолишга ҳаракат қилаётгани айтилмоқда. 🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг 🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🔵 Facebook
Pegasus учувчиси Қуръон тиловат қилди Умра зиёратини адо этиш учун Саудия Арабистонига йўл олган Pegasus авиакомпанияси йўловчилари парвоз вақтида учувчининг ноодатий мурожаатига гувоҳ бўлди. Самолёт муқаддас замин ҳаво ҳудудига киргач, учувчи йўловчиларга: «Ҳурматли йўловчилар, биз муқаддас замин ҳаво ҳудудига кирдик. Келинг, бу лаҳзани Қуръони Карим билан безайлик», — дея мурожаат қилди. Шундан сўнг учувчи Қуръони Каримдан оятлар тиловат қилди. 🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг 🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🔵 Facebook
🚫🇮🇳 Ҳиндистонда 44 мусулмон ўлдирилди Ҳиндистонда 2026 йил бошидан буён мусулмонларга қарши ҳужумлар оқибатида 44 нафар мусулмон ҳалок бўлган. Бу ҳақда Жанубий Осиё Адолат Кампаниясининг Ҳиндистондаги камситишларни кузатиш лойиҳаси маълум қилди. Ҳисоботга кўра, ҳалок бўлганларнинг 19 нафари давлат тузилмалари вакиллари, 25 нафари эса ҳиндутва тарафдори гуруҳлар томонидан ўлдирилган. Қурбонлар орасида 11 ёшли қиз ва 16 ёшли ўсмир ҳам бор. Шунингдек, 2026 йилда мусулмонларга тегишли 3 мингдан ортиқ уй-жой, бизнес ва диний иншоотлар бузиб ташлангани қайд этилган. Ташкилот маълумотларига кўра, 2026 йил мусулмонларга қарши бундай ўлим ҳолатлари қайд этила бошланган 2022 йилдан буён энг кўп қурбон берилган йилга айланган. 🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг 🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🔵 Facebook