Live Quds | Breaking
СтатистикаLive Quds rasmiy kanali @Falastin — Falastinda roʻy berayotgan eng soʻnggi yangiliklar, siyosiy tahlillar, sharhlar, statistik va tarixiy maʼlumotlarni biz bilan kuzatib boring! Creator: @Ghazo Zahira kanalimiz: ➡️ t.me/FaIastin
- Последний пост
- 14 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 84
- Всего постов
- 84
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Новости и СМИ (по похожим)
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 675
- 1/48двое суток
- 773
- 1/72трое суток
- 834
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
Босқинчи Исроил кучлари Қуддус шарқидаги Ал-Айзария шаҳарчасида тўйхонага бостириб кириб, у ерда бўлган одамларга тажовуз қилди. https://t.me/FaIastin
The Wall Street Journal Исроил ҳарбийсига таяниб хабар берди: «Исроил ҳукумати Ғарбий Соҳилда яҳудий кўчманчиларга фаластинликларга қарши истаган ишини қилиши учун яшил чироқ берган». https://t.me/FaIastin
Бен-Гвир фаластинлик келин-куёвнинг Нақабда ҳибсга олиниб, Исроил полиция бўлимига олиб кетилгани акс этган видеони тарқатиб, бу билан мақтанди. Исроил полицияси уларни тўй кортежи пайтида йўл ҳаракатига тўсқинлик қилган, деган важ билан ушлаган. https://t.me/FaIastin
Босқинчи Исроил аскари Ал-Халил жанубидаги Мусафир Ятта ҳудудининг Ат-Тувони қишлоғига бостириб кириш пайтида фаластинлик оиланинг уйи эшигини бузиб очишга уринмоқда. https://t.me/FaIastin
Ғазо секторини қамраб олган ҳалокатли шароитда аҳолининг азоб-уқубатлари янада кучаймоқда. Кемирувчилар кўчирилган фаластинликлар яшайдиган чодирлар ва озиқ-овқат сақланадиган жойларга кириб, ҳатто аллақачон танқис бўлган ичимлик сувини ҳам ифлослантирмоқда. Бу ҳолат давом этаётган уруш ва очарчилик шароитида аҳоли учун касалликлар тарқалиши ва бошқа жиддий саломатлик хавфларини янада оширмоқда. https://t.me/FaIastin
16 ёшли «Ал-Қассам» бригадаси жангчиси Ғазодаги жангларда шаҳид бўлди «Ал-Қассам» бригадаси ёш мужоҳид Суҳайб Луббаднинг видеоларини эълон қилди. У атиги 16 ёшда эди. Хабарга кўра, 2023 йилда уруш бошланганидан кейин Исроил ҳужумларида унинг онаси ва ака-укалари шаҳид бўлган. Шундан сўнг 16 ёшли Суҳайб «Ал-Қассам» бригадасига мурожаат қилиб, қаршилик сафларига қабул қилинишини сўраган. Эълон қилинган лавҳаларда у жанг пайтида Исроилнинг «Меркава» танкига яқин масофадан «Ясин-105» ракетаси билан зарба бераётгани акс этган. Кейинчалик Суҳайб Исроил кучларига қарши жангларда шаҳид бўлган. У атиги 16 ёшда эди. Уруш уни оиласидан, болалигидан ва охир-оқибат ҳаётидан маҳрум қилди. Суҳайбнинг қиссаси — босқин, доимий урушлар ва узлуксиз ўлим таҳдиди остида улғайган авлоднинг минглаб қиссаларидан бири. https://t.me/FaIastin
Фаоллар Байтлаҳм вилоятидаги Аш-Ғураб ҳудудида уч йил аввал яҳудий кўчманчилар эгаллаб олган бино томидан Исроил рамзи ва байроқларини олиб ташламоқда. https://t.me/FaIastin
Ғазонинг Дайр ал-Балаҳ шаҳрида кўчирилганлар учун қурилган чодир ичида ўзини тасвирга олаётган қизалоқ. Орадан бир неча лаҳза ўтиб, Исроил ҳаво ҳужумининг кучли зарбаси чодирни силкитиб юборди. https://t.me/FaIastin
«Бу кийимларнинг ичида жасад тўлиқ ҳолича қолган…» Ғазода вайрон қилинган бинолар харобалари остидан инсон скелетлари олиб чиқилмоқда. Ушбу даҳшатли манзара Ғазода уруш қолдирган фожиа ва вайронагарчилик кўламини яна бир бор намоён этмоқда. https://t.me/FaIastin
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
Ғазода уйлари ва инфратузилма вайрон қилинганидан сўнг ўз уй-жойидан маҳрум бўлган оилалар чодирларда яшамоқда. 2023 йилдан бери давом этаётган Исроил уруши оқибатида Ғазо секторида юз минглаб фаластинликлар ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган. https://t.me/FaIastin
Видеолавҳада Исроил сафида Ғазога йўл олаётган Уганда аскарлари самолёт ичида акс этган. Улар Ғазода фаластинлик тинч аҳолига қарши ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш учун кетаётгани айтилмоқда. Ҳарбийлар ўз ҳаракатларини тасвирга олиб, видеони «Ғазо, биз келяпмиз» деган ёзув билан тарқатган. https://t.me/FaIastin
Босқинчи Исроил кучлари Ғарбий Соҳилнинг Наблус жанубидаги Қусра шаҳарчасида Исроил армияси қамалида қолган фаластинликларнинг уйларига «Peace Now» Исроил инсон ҳуқуқлари ташкилоти фаолларининг етиб боришига тўсқинлик қилмоқда. https://t.me/FaIastin
Яҳудий кўчманчилар Наблус жанубидаги Қусра қишлоғида ҳали ҳам қамалда қолган фаластинликлар уйлари қаршисидаги чодирни қайта тикламоқда. https://t.me/FaIastin
Ҳакан Фидон: Агар Исроил Ғазо бўйича тинчлик келишувини чўзса, Туркия, Қатар ва Миср «кескин қадамлар» ташлаши мумкин Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидон пайшанба куни шундай деди: «Биз, табиийки, АҚШдан Исроилга зарур босим ўтказишини кутамиз». Фидоннинг таъкидлашича, агар АҚШ Исроилни Ғазо бўйича тинчлик келишувига риоя қилишга мажбурлаш учун етарли босим ўтказмаса, Туркия, Қатар ва Миср «кескин қадамлар» ташлашга мажбур бўлиши мумкин. Унинг сўзларига кўра, Фаластин томони ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажарган, аммо Исроил келишувнинг иккинчи босқичига ўтиш борасида ҳеч қандай силжиш кўрсатмаган. https://t.me/FaIastin
Исроил мудофаа вазири Кац босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги яҳудий манзилгоҳлари ва кўчманчилар билан боғлиқ фуқаролик масалалари бўйича барча «ҳуқуқ-тартибот ваколатлари»ни Исроил полициясига ўтказиш режасини тайёрлаш ҳақида армияга кўрсатма берди. https://t.me/FaIastin
ҲАМАС расмийларидан Ҳусам Бадран: «Фаластинда қарорлар бир кишининг қўлида жамланиб қолишининг олдини олиш учун, бутун мамлакат бўйлаб ўтказиладиган сайловларда иштирок этамиз». https://t.me/FaIastin
Ғазолик 3 ёшли Синон мия шикастланиши ва оғир озиқланиш етишмовчилигидан азият чекмоқда. Унинг вазни атиги 10 килограмм. Бир ҳафта олдин жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган ва ҳозир зудлик билан тиббий парваришга муҳтож. Бу оғир шароитда оилада Синонни парвариш қилиш ва уни хавфли асоратлардан ҳимоялаш учун ҳатто энг оддий тозалаш ва зарарсизлантириш воситаларини таъминлаш имконияти ҳам йўқ. 📌 Оила билан боғланиш ва ёрдам кўрсатиш учун Instagram: mkhls_fwzymslmlqr https://t.me/FaIastin