tgindex
Azon Global | Tezkor

Azon Global | Tezkor

Статистика

Muhim • Qisqa • Tezkor • Foydali xabarlar

Последний пост
16 авг. 2025 г.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
0
Всего постов
20
Тип
открытый
Язык
узбекский
Категория
Новости и СМИ (по похожим)
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
7 124
−12 за 3 дн.
Сутки
−3
−0,04%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
11,4 тыс
20 постов
Вовлечённость
160,3%
к подписчикам
Постов в день
0,0
всего 20
Упоминаний
2
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
1/48двое суток
1/72трое суток

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • 16 авг. 2025 г.21 тыс22827из azon_global

    Расмий ахборот: Устоз Мубашшир Аҳмад иши бўйича суд куни аниқ бўлди Ўрта Осиё халқлари “Азон” вақфи васийлар кенгаши раиси, “Azon” лойиҳалари асосчиси, устоз Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов) иши бўйича суд куни аниқ бўлди. Суд 2025 йил, 19 август, сешанба куни соат 15:00да Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа тумани судида, судя Бобур Раҳимов раислигида бошланади. Суднинг очиқ ёки ёпиқ ўтиши ҳозирча номаълум. Кенг жамоатчиликдан шу халқ, шу миллатнинг икки дунё саодатига эришишини исташдан бошқа дарди бўлмаган уламо Мубашшир Аҳмад домланинг суд ишида адолат тантана қилиши йўлида бефарқ бўлмасликларини илтимос қиламиз. Ва айни пайтда, мавжуд воқеликка нисбатан вазминлик билан оқилона ёндошишларини, ортиқча ҳиссиётларга берилмасликларини сўраб қоламиз. Батафсил: https://azon.global/4484 ©️Azon Global

  • 4 авг. 2025 г.20,3 тыс28782из azon_global

    Тошкентда помидорларга Қуръони карим таржимаси саҳифалари ўраб сотилаётгани аниқланди Куни кеча ижтимоий тармоқларда бозорга харидорлар истеъмоли учун махсус яшикларда юборилган помидорлар видеоси тарқалди. Эътиборни тортадиган ва жуда оғриқли ҳолат – мевалар ушбу яшикларга Қуръони каримнинг Шайх Абдулазиз Мансур таржимасига мансуб мухтасар тафсири китобининг саҳифалари билан ўралган. Бу ҳолат бир қатор жиддий ва асосли саволларни келтириб чиқаради. “Қоғоз етишмади” деган баҳона бу ерда ўринсиз. Чунки ушбу саҳифаларда нафақат арабча, балки ўзбек тилидаги таржимаси ҳам бор – у ҳам крилл алифбосида. Демак, оддий савиядаги ҳар қандай инсон ҳам бу саҳифаларнинг мазмунини англашга қодир. Шуни ҳисобга олган ҳолда, уларни бошқа мақсадда ишлатиш – бу билмаслик эмас, балки билган ҳолда содир этилган беҳурматликдир! Батафсил: https://azon.global/4449 ©️Azon Global

  • 23 июл. 2025 г.15,7 тыс10127из azon_global

    Парадокс: билим сочилган замондаги маънавий қашшоқлар Ҳеч қачон одамзот бугунгидек маълумотга бой бўлмаган. Ҳар сонияда YouTube'га 500 соатлик янги видеолар юкланади, ҳар куни интернетда 7 миллиондан ортиқ пост ёзилади. Ҳар биримизда чўнтагимиздаги телефон орқали илм олиш имкони бор. Ажабланарлиси, шунча имкониятларга қарамай бугунги авлод маънан қашшоқликда аждодларидан ўтиб кетяпти. Батафсил: https://azon.global/4388 ©️Azon Global

  • 19 июл. 2025 г.15,9 тыс1037из azon_global

    Қуддусдаги яширин ассимиляция: масжид ва мадрасалардаги санъат ва фестиваллар Ишғол остидаги Қуддус бугун нафақат аскарлар ёки темир тўсиқлар, балки турли шоулар, мусиқа, санъат ва маданият ниқобидаги бузғунчиликлар орқали ҳам босиб олинмоқда. Ишғолчи тузум шаҳарнинг ҳар бир қаричини, ҳар бир ёдгорлигини, ҳар бир қадимий манзарасини ўзгартириш учун барча воситаларини ишга соляпти. Улар Қуддуснинг исломий руҳини, минг йиллик тарихини йўқотиш, унинг ўрнига яҳудийлик рамзларини жойлаштириш учун турли кўринишдаги қуролларидан фойдаланяпти. Бу жараён секин, лекин муттасил давом этмоқда. Батафсил: https://azon.global/4369 ©️Azon Global

  • 11 июл. 2025 г.14,2 тыс13436из azon_global

    Мубашшир Аҳмад иши: сўз ва виждон эркинлиги синови ©️Azon Global

  • 28 июн. 2025 г.15,8 тыс1108из azon_global

    🔹 Жонли эфир | Бугун, соат 18:00 да Мубашшир Аҳмад иши: озод қилиш вақти келмадими? «Азон» лойиҳалари бош директори Нумон Абдулмажиднинг расмий баёноти Томоша қилинг 👉 https://youtube.com/live/aG8xuIJPpVM ©️Azon Global

  • 5 июн. 2025 г.16,9 тыс1606из azon_global

    Мубашшир Аҳмад иши турк ҳуқуқшунослари нигоҳида Истанбул вилоят иммиграция бошқармаси Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов)га нисбатан “жамоат тартиби ва хавфсизлигига таҳдид солганлик”ни сабаб қилиб кўрсатган ҳолда депортация қилиш қарори қабул қилинганини айтди. Бироқ бу иддао Туркия Жумҳурияти ваколатли муассасалари ва халқаро ҳамжамият назарида ҳеч қандай қонуний ва аниқ асосга эга эмас. Турсуновдан Туркияда, Ўзбекистонда ёки бошқа бир давлатда жамоат тартибини бузадиган ҳеч қандай ҳаракати йўқ ва у ҳеч қанақасига жиноий жавобгарликка тортилмаган – Кая Картал, “Инсон ҳуқуқлари ва мазлумлар учун бирдамлик” уюшмаси (MAZLUMDER) раҳбари, ҳуқуқшунос. Батафсил: https://azon.global/4166 ©️Azon Global

  • 4 июн. 2025 г.12,7 тыс955из azon_global

    Тошкентда 19 ёшли йигит қимор туфайли ўзини осиб ўлдиргани айтилмоқда Ижтимоий тармоқларда 19 ёшли йигит онлайн қиморда катта миқдорда пул ютқазиб, ўзини дарахтга осиб ўлдиргани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Бош прокуратурага кўра, жорий йилнинг 31 май куни Яшнобод тумани Истиқлол кўчасидаги дарахтдан 2006 йилда туғилган, Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида яшовчи Ф.Ў. исмли йигитнинг арқонга осилган жасади топилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилмоқда. Батафсил: https://azon.global/4158 ©️Azon Global

  • 3 июн. 2025 г.9 5757218из azon_global

    Афғонистонда Қурбон ҳайити 7 июнда нишонланади Афғонистондаги “Ҳилол кўриш қўмитаси” ҳеч бир вилоятда 28 май куни зулҳижжа ойи кўринмаганини маълум қилган. Аҳоли вакиллари ҳам ушбу ойни кўргани ҳақида шариат судларига гувоҳлик бермаган. Шундан келиб чиқиб, афғон ҳукумати 28 май зулқаъда ойининг сўнгги куни эканини айтиб, 7 июнни Қурбон ҳайити сифатида белгилаган. Батафсил: https://azon.global/4152 ©️Azon Global

  • видео или голосовое, без подписи

  • 2 июн. 2025 г.9 050421из azon_global

    Истанбулда Россия ва Украина музокаралари бўлиб ўтади Бугун маҳаллий вақт билан соат13:00да Чироғон саройида Россия ҳамда Украина делегациялари ўртасида музокаралар бўлиб ўтади. Украина дронларининг Россия авиациясига йирик миқдорда зарар етказиши фонида музокараларнинг анча жонли ўтиши кутилмоқда. ©️Azon Global

  • видео или голосовое, без подписи

  • 2 июн. 2025 г.8 46535442из azon_global

    Ирландиялик аралаш яккакураш устаси Пэдди МакКорри исроиллик Шуки Фаражга қарши жангда рақибини дўппослар экан, уни ҳар урганида “Фаластинга озодлик!” дея ҳайқирди. МакКорри исроиллик рақиби устидан қозонилган ғалабани рингда Фаластин байроғини кўтариб нишонлади. ©️Azon Global

  • #жонли_эфир Расмий мурожаат: Мубашшир Аҳмадга нима бўлди? Томоша қилиш: 👉 https://youtube.com/live/bBU8GbhkZi8?feature=share @Azon_Global

  • 2 июн. 2025 г.11,9 тыс1229из azon_global

    Тўқаев 2029 йилда президентлик курсисини бўшатишини айтди Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев амалдаги етти йиллик президентлик муддати тугагач, 2029 йили президент лавозимини тарк этишини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, ҳар қандай давлат президенти Худонинг ердаги сояси эмас, балки оддий халқ хизматкоридир. Батафсил: https://azon.global/4141 ©️Azon Global

  • 31 мая 2025 г.8 67619419из azon_global

    Мигрантлар православ қизларга уйланиб Россияни мусулмонлаштирмоқчи – рус руҳонийси Россия православ черкови руҳонийси Кирилл Иванов YouTube каналидаги чиқишида муҳожирлар православ қизларни ўз никоҳига олиб, Россияни мусулмонлаштириб юбораётганидан нолиди. Унинг иддао қилишича, мигрантлар, айниқса "радикаллашганлари" бу йўл билан ўз мақсадларига эришяпти. Батафсил: https://azon.global/4133 ©️Azon Global

  • 30 мая 2025 г.6 4378912из azon_global

    Россияда юздан ортиқ ўзбекистонлик ва тожикистонликлар қўлга олинди Россия Фидерал миграция хизмати ва хавфсизлик кучлари томонидан ўтказилган рейдда юздан ортиқ ўзбекистонлик ва тожикистонлик муҳожирлар қўлга олинди. Маълум қилинишича, Челябинск вилоятининг Озерск шаҳри яқинида қурилаётган атом электр станцияси ҳудудида ноқонуний ишлаётган мигрантларга қарши рейд ўтказилган. Рейд автобуслардаги ишчиларни тўхтатиб, миграция ҳужжатларини текшириш билан бошланган ва ноқонуний қолаётганларни аниқлаш мақсадида амалга оширилгани айтилмоқда. ©️Azon Global

  • 29 мая 2025 г.6 16211821из azon_global

    Истанбул фатҳига 572 йил тўлди ёхуд мақтовга лойиқ бўлган фотиҳ ким эди? Бугун Константинопол фатҳ этилган кун: ҳижрий 857, милодий 1453 йил йигирма олтинчи робиул-аввалдан бошлаб Муҳаммад Фотиҳ шаҳарни қамал қилди ва ниҳоят, биз хотиралаб турган айни шу кунда, аниқроқ айтганда, йигирма учинчи жумодул-аввал эрта тонгда шаҳарни фатҳ қилишга муваффақ бўлди. Яъни, қамал икки ойга яқин давом этди. Муҳаммад Фотиҳ шаҳарга зафар билан кириб боргач, тулпоридан тушиб, шу ишга муваффақ айлагани учун Аллоҳга сажда қилиб, шукрона айтгани тарих зарварақларига муҳрланди. Шундан сўнг у Аё София черковига борди. Византия халқи ва роҳиблари черковга тўпланиб олишган эди. Муҳаммад Фотиҳ уларга омонлик берди ва Аё София черковини масжидга айлантиришга амр қилди. Биринчи жума намозида фатҳ хутбаси ўқилди. Батафсил: https://azon.global/4121 ©️Azon Global

  • 29 мая 2025 г.4 8571274из azon_global

    Мубашшир Аҳмад иши: Турк партиялари масалага жиддий қарамоқда Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/01o_T6Fygjs ©️Azon Global

  • Ёрдам тарқатиш марказида навбатда турган уч фаластинлик сионистлар томонидан отиб ўлдирилди Кадрларда фаластинликларнинг атрофи тўсилган йўллар ва ҳудудларга жойлаштирилганини кўриш мумкин. Бу босқинчилар томонидан мусулмонларнинг барча инсоний ҳуқуқлардан маҳрум этилаётганига бир мисолдир. ©️Azon Global

Azon Global | Tezkor — tgindex