tgindex
Kun Mavzulari

Abdulloh ibn Muborak rahimahulloh aytadilar: "Kishi ilm talabida ekan u olimdir. Ammo qachonki "men olim bo‘ldim" deb o'ylasa u johildir" (Al-Mujalasa) 📲 https://t.me/kun_mavzular

Последний пост
25 авг. 2025 г.
Последнее чтение
14 авг.
Постов за неделю
0
Всего постов
45
Тип
открытый
Язык
узбекский
Категория
Новости и СМИ (по похожим)
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
1 868
+6 за 4 дн.
Сутки
+2
+0,11%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
7 845
40 постов
Вовлечённость
420,0%
к подписчикам
Постов в день
0,0
всего 45
Упоминаний
2
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
1/48двое суток
1/72трое суток

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • 25 авг. 2025 г.17,4 тыс3857

    Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимга илмсиз равишда фатво берилса, бунинг гуноҳи унга фатво берган кимсага бўлади». ✍️Аҳмад ва Ибн Можа ривояти (Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан) 📌Изоҳ: Демак, нотўғри ишнинг содир бўлишига ўша илмсиз равишда фатво берган киши сабабчи бўла­ди. Агар у нотўғри фатво бермаганида, ҳалиги одам бошқа биладиган одамдан сўраб, ишини тўғри ҳолда амалга оширган бўлар эди. Нотўғри фатвога ишониб, савоб ниятида нотўғ­ри ишни қилган кишига эса гуноҳ бўлмайди. Аммо у киши фатвонинг нотўғри эканини билиши билан ўша ишни тўхтатиши, иккинчи бор ҳалиги жоҳил одамдан фатво сўрамаслиги лозим. Ўзи учун ишончли, тақводор, инсофли ва билимдон устоз топишига тўғри келади. ✅️Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар: 1️⃣Бир масалани аниқ билмай туриб, фатво бериш мумкин эмаслиги. 2️⃣Бир масалани билмай туриб, фатво берган одам гуноҳкор бўлиши. 3️⃣Унинг нотўғрилигини билмай, ихлос билан нотўғри фатвога амал қилган одам гуноҳкор бўл­маслиги. 4️⃣Сўралган масалани билган одам тўғри жавоб бе­риши зарурлиги. 🔎Энди ушбу ҳадиси шариф ҳукмини ҳам бугунги ҳаётимизга солиштириб кўрайлик. Билимсиз равишда фатво бераётганлар қанчалар кўп. «Намоз ўқимаса ҳам бўлаверар экан», «Ароқни ичиш эмас, маст бўлиб, кўчада тўполон қилиб юриш ҳаром экан» қабилидаги гапларни айтадиганлар ҳар қадамда учраб туради. Баъзи бир чаласаводлар эса икки-уч оғиз нарсани чала ёдлаб олиб, мусулмонларнинг ярмидан кўпини кофир ёки мушрикка, дунёдаги аксар нарсаларни ҳаромга чиқариб юборадилар. Икки томон ҳам Аллоҳдан қўрқмайди, охиратини ўйламайди.  ❌️Билиб туриб, тўғрисини айтмайдиганлар ҳам оз эмас. Дунёнинг мансабини ўйлаб, бойларга ва зўравонларга яхши кўринаман деб, шариатнинг ҳукмини эмас, ўшаларнинг хоҳишини айтаётганлар ҳам ҳаммага маълум. Бу икки ҳолат ҳам ўз эгалари ва мусулмонлар бошига кўпгина бало-офатлар ёғдириши турган гап. Бундай бало-офатлардан қу­тулиш учун ҳар ким ўз чегарасини билиши керак. Шаръий илмдан узоқ кимсалар инсоф қилиб, диний ишларга аралашмасликлари, фатво беришга ўтмасликлари фарз. Ким фатво бермоқчи бўлса, хато гапнинг гуноҳи ўз бўйнига тушишини ўйлаб қўй­моғи лозим. ✅️Шариат аҳкомларини биладиганлар эса Ислом таълимотларини, шариат ҳукмини тўғрилигича етка­зиши лозим. Агар тўғрисини айтиш жонига таҳдид соладиган бўлса, унда жим турсин, тўғри нарсани била туриб, тескарисини айтмасин. Бир оғиз сўзи билан қанчадан-қанча одамлар залолатга кетишига, гуноҳга ботишига сабабчи бўлмасин. Беш кунлик  дунё­­нинг матоҳини деб, ўзининг ҳам, ўз­галарнинг ҳам охиратини куйдирмасин. @kun_mavzular

  • 25 авг. 2025 г.15,1 тыс146151

    Субҳаналлоҳ. @kun_mavzular

  • 24 авг. 2025 г.14 тыс956

    Шайх Сулаймон ал Улвон!

  • 24 авг. 2025 г.10,7 тыс1852

    #️⃣8️⃣1️⃣0️⃣ ☪️Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким ғазабланса, сукут қилсин!» ✍️Аҳмад ва Термизий ривояти 📌Изоҳ: Ғазаб келганда сукут сақлаш керак. Чунки гоҳида кишининг оғзидан чиқаётган гаплар унинг ё ғазабини баттар алангалатиб юборади ёки қаттиқ афсус-надомат келтиради. 📚Амр ибн ос разияллоҳу анҳу айтадилар: "Ғазаб пайтидаги иззатдан эҳтиёт бўл. Чунки у сени кечирим сўраш хорлигига дучор қилади!" 📚Али ибн абу толиб разияллоҳу анҳу айтадилар: "Кишининг ҳалим экани ғазаб пайтида билинади. Ғазабнинг аввали жиннилик, охири эса надоматдир". 📚Имом Авзаий раҳимаҳуллоҳ, Умар ибн Абдулъазиз ҳақларида айтадилар: "У киши бировга жазо бермоқчи бўлсалар, аввал уни уч кун қамаб қўйиб, сўнгра маъқул топсалар, жазо берар эдилар. Токи ғазаб пайтида шошилиб ҳаддан ошиқ жазо бериб қўймаслик учун". 🚀𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 📷𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦

  • 141.Мавлуд ҳақида

  • 141.Мавлуд ҳақида

  • Акаларга аталган энг афзал таъриф

  • 24 авг. 2025 г.13,4 тыс33115

    Намозлар чала-ю, дуолар бисёр, Кетябман қай томон аҳволим абгор? Кўзимдан бир қатра ёш тўкилмасдан, Истагим мағфират, ва кавсари анҳор(. @kun_mavzular

  • Биз ақл бовар қилмайдиган даражада ғофил ҳолда яшаяпмиз! Гўё биз ҳеч қачон ўлмайдигандек, ва гўё аввал яратилганимиздек якка ҳолда Аллоҳнинг ҳузурига бормайдигандек. Гўё Қиёмат куни заифлигимиз билан Унинг қудрати ва комиллиги олдида турмайдигандек. Аллоҳни зикр қилишдан ғофил бўлган инсоннинг аҳволи қандай? Умуман намоз ўқимайди, ҳатто танасидаги бирoртa туки ҳам қимирламайди (тасирланмайди). Эй Аллоҳ! Дунёни ҳавасимизнинг энг олий нуқтаси қилма, илмимизнинг чегарасига айлантирма, ва оқибатда бизни дўзах аҳлидан қилма! ✈️@kun_mavzular

  • Бизга ким мехрибонроқ?

  • ❤Мурожаат учун бот ⬇️⬇️⬇️⬇️ @kunmavzular4_bot

  • Қоилмисиз? Бу ит (немис овчаркаси) Ғаззадаги қирғинда кўчада қаровсиз қолган. Уни Ҳамид Ашур деган киши боқиб олган, унга “Ғариб” деб лақаб қўйган, ғамхурлик кўрсатган. Кейин шу инсон ит билан боғлиқ шу ҳикоясини ижтимоий тормоқда улашган. Бир йил ичида ҳикоя дунё бўйлаб тарқалган. 7 та тилга таржима қилинган. Беш миллион одам ўқиган. Суратлари тарқалган. Ҳатто Ирландиянинг пойтахти Дублиндан ҳайвонларга ёрдам берувчи жамият унга боғланиб, ит ҳақида суриштиришган, суратларини сўрашган. Кейин унга шундай таклиф ёзишган: ”Биз унга (итга) яхшироқ шароит таклиф қилмоқчимиз; хавфсиз, тинч, тоза... Уни эвакуация қилоласизми?” Қаранг-а! Битта ит учун шунча ғамхўрлик, шунча ҳаракат. Одам шунчалик ҳам меҳрибон бўладими-а?! Аммо айнан ўша ерда, ўша кунларни ит билан бирга яшаб ўткизаётган инсонлар, болалар, аёллар, қариялар ва ҳатто шу итга ғамхўрлик қилган Ҳамиддан “ўзингнинг аҳволинг қандай?” деб бирортаси сўрамаган. Ғарбча инсон ҳуқуқлари дейилади буни! @kun_mavzular

  • Шунча йил Россияда юрдингиз. Тайинли иш қилмадингиз. Нима еб , ичишимизни суриштирмадингиз. Мен уйда фақат қул эдим. Музлаткич эшигини ортиқча очолмасдим. Қизингизга хомиладорлигимда тўйиб овқатланганимни эсламайман. Уруш-жанжалларнику гапирмай. Балки шунга боламиз касал тугилгандир?! Менинг зотимда ҳам йўқ саратон. Ана, ўнта мол бор. Дадамга айтиб , биттасини сотинг, жон дадаси! Касали бедаво экан деб, жим қараб турмаймизку. Қолаверса шунча мол -хол турганида бировларнинг қўлига термулиб, закот, фитр қабул қилиб болани даволатишимиз харом! Чунки уйида битта туйоги, уй -жойи йўқ ота-оналар ҳам бор. Уларнинг ҳам боласи касал. Рак! Эр бақир-чақирдан чириллаб йиглай бошлаган гўдакка рахми келди чоғи, таслим бўлди. Хотинининг тепасида гоҳ кувалда, гох паншахадай сермалаетган қўлини тушириб калласи пуфакдай шишган қизини қўлига олди. Беихтиер кўзлари ёшланиб, дилбандининг пешонасидан ўпиб, багрига босди. -Майли- деди ҳамон бўзлаетган хотинини юпатар экан, отамга айтай-чи. Ишқилиб , рози бўлсинда. Молларни укамни уйлантиришга боқяпмизку. Катта тўй қиламиз деяпти. Даволатишга десам , берармикан...Йиглама! Гаплашаман. Ваъда беряпманку! Тошкентга оворасан... Ибодатларида эрига тинмай инсоф, имон сўраган жувоннинг юраги хаприқиб кетди. Кўнгли бир оз юмшаган жуфти халолига илтижоли мўлтиради. Аммо... Шу вақт дарвоза томондан калхатдай учиб келган қайнотанинг важохатли башараси кўринди. У ўглига шундай ўқрайдики, бояқиш қўлидаги болани қандай қилиб хотининг қўлига иргитганини билмай қолди. Гўё боласи эмас, латта- лутта тугилган бўгчани отгандай бўлди гўё. - Ўўўўў... Хайвон! Нималар деб валдираяпсан ўзи? Қанақа Тошкент? Сотиб, пулини хотининггга берадиган сигиримиз йўқ! Эпласа даволатсин! Эпламаса, йўқ! -Ота...у сизнинг ҳам неварангизку! -деди жувон яна мум тишлаб қолган эрига жавдираганча- Қизалоқ болангизнинг зурёди. Кўчадан орттириб келмаганман-ку!!! Энг охирги жумла жувоннинг огзидан шунақанги фаред билан чиқдики, еру -кўк чирпирак бўлди. Йўқ жойдан ажина шамол туриб, хали саргаймаган яшил баргларни ҳам чирт узиб ташлади. Бироқ, молпараст чолнинг қалбидан бирор тола узилмади. У гап томом дегандай чопонини барини сермаб, дахлиз томон йўналар экан, ўғлига сўнгги гапини айтди: -Жавобини бер! Йўқолсин! Битта эмас, яримта мол ҳам сотилмайди! Ўша куни аел калласи пуфакдай шишган боласи билан ота уйига қайтди. Кейин тиланиб, эланиб хайрия йигиб, боласини қучоқлаганча Тошкентга кетди. Бир ойдан сўнг эса дилбандини кўтариб яна ота уйига қайтди. Йўлда жума бозордан бузоқча етаклаб келаетган ўн биринчи молга кўзи тушди. Бироқ боласини кўрсаткиси келмай , бошқа кўчага бурилиб кетди... Муаззам Иброҳимова (Ҳикоя тўқима эмас, бўлган воқеалар асосида ёзилди) @kun_mavzular

  • ЎН БИРИНЧИ МОЛ Чол оғилдаги молларга ем солаётган ўғлининг ишини норози кузатар экан оғзидаги носини хашак устига тупуриб, тутоқиб тўнгиллади; -Ола ориғлаб кетибдику, хайвон! Емини вақтида бермаяпсанми? Ўнгача ухлаган ўғилнинг уйқудан шишган башараси жахлдан бўгриқди: -Беряпман ота, беряпман. Энг кўп емни шу ейдику. Пародаси шунақа экан. Ет олмаяпти. Чол баттар тутоқди: -Пародаси нормальний. Сани пароданг чатоқ. Мол қарашни билмайсан. Абедгача ағанаб ётсанг, эт ташайди-да. Ман сани ёшингда сурув-сурув қўй бақиб, ўшани дарамадидан уй -жой қилганман. Сан ўнта молни эплолмаяпсан. Э, онайни... Ўғил манқасини тортиб, бир ғудрандию, овозини баландлатмади. Отаси билан бахслашиш бефойда. Хақман деб турволади. У кўзини бақрайтириб бўйнини чўзаетган сигирга отага намоишкорона емдан кўпроқ соларкан, гўё барча хақоратларга мол сабабчидай "тиқилиб ўл" деди. Сўнг паншаҳани олиб гўнг аралашган хас -хашакни йигиштира бошлади. Ҳаёли яна Россияга кетди. Эх...Мазза вақтлар эди. Бепоён ўрмон четидаги хуторнинг хумори тутди. Молбоқарликни ҳам ўша ерда ўрганган. Марияга бўлган севгиси туфайли мол боққанди. Хозир нима қиляпди экан у. Халиям ўшандай дуркунмикан? Калта кўйлаклари ҳам ўзига роса ярашарди. Ўрмон четида ўсувчи ёввойи қулупнайга ўхшаш ёноқлар, қўзқорин қалпоғини эслатувчи қовоқлар, оппоқ бўлиқ оёқлар... Айниқса "Ка-мўўўл" деб сузилганида ғирт матрешканинг ўзи бўлиб қоларди. Хуторни жаннатга, Марияни хурга қиёслаб, яримта ароқ ва арзимаган пулга молбоқарликни қойиллаб юрарди.Шунинг учун етти йил шув этиб ўтиб кетганини билмай қолди. Эх...негаям қайтди-я... Тўғри, туғилиб ўсган жойлар, қон-қардош яқинлар.... Бироқ...Россия бошқача эдида. У ҳамма молларга ем бериб бўлгач ошхонага ўтди. Қўл-пўлини ювмасдан хотини пишириб қўйган қатламани икки буклаб ғордай огзига тиқиб узоқ кавшанди. Кейин сўрига чиқиб аганади. Қанча ётганини билмайди. Тепасида пиқиллаб йиглаб турган хотининг овозидан уйгониб кетди. Кўзини аранг очиб, тўнгиллади: -Ха. Яна нимага йиглаяпсан? Жонга тегдинку! Жувон гуллари тўкилиб, ранги ўчиб кетган кўйлагининг енгига кўз ёшларини артар экан чуқур хўрсинди ва аравачада ухлаб ётган қизига ишора қилди: - Қизимизнинг анализи яна ёмон чиқди. Шошилинч Тошкентга кетишимиз керак. -Янами? -бўкириб юборди эр ўрнидан сапчиб турар экан. -Э, қачонгача Тошкентлайсан хотин? Шунча қараттик фойдаси йўқку! Қанча пулимиз кетди. Жувоннинг асаби тамом бўлди. Сабри дош бермади. Бир қадам хезланиб, эрининг кўзига тик боқди: -Қайси пул хақида гапиряпсиз дадаси? Қанча сарфладингиз қизимизга? Ота-онам, акам бердику! Охирги икки марта даволанишимизга эса хайрия эълон қилиб, тийинлаб йиғиб беришди. Рамазонда касалхонага олиб келинган фитр, закотларга даволандик. Уялмайсиз-ми.. Қулоги ва бўйни аралаш тортилган тарсаки жувоннинг унини ўчирди. -Ўчир! Эшшакмия!Бола керак бўлса ўшандай давом этасан. Ялиниб, елвориб, кўз еши тўкиб даволатасан! Мани борим шу! Ёқмаса катта кўча! Ўзи бизнинг зотта рак бола тугилмаган. Қандай туққан бўлсанг, шундай даволат! Белим тўла фарзанд. Согломидан туғиб берадиган эса, тиқилиб ётибди. Йўқол! Тарсаки зарбидан жувон гандираклаб йиқилди. Бир муддат мияси ўчди. Важохат билан бурнининг тагида бўкираетган эрининг гаплари аввал гувиллаб, кейин чийиллаб эшитила бошлади. Боши тарс ёрилай деди. Лекин огриқ қанчалик кучли бўлмасин, гандираклаганча ўрнидан турди. Кейин яна йиқилди. Сўнгги кучларини йигиб, эмаклаб қизи етган аравача олдига борди ва уч ёшлардаги гўдагини қўлига олиб эрининг олдига келди: - Ахволини қаранг! Бечоранинг боши шиширилган пуфакдай, ёриламан деб турибди. Азоб эмасми?

  • СОДДА ХАЛҚ Бу халқ шунақанги соддаки, Чор ўрислар босқини вақтида пойтахтимизни ҳимоя қилиб, шаҳид бўлган 12 минг аждодларининг бирортасини номини билмайди. Бироқ айнан ўша босқинда ота-бобосини ўлдириб ўзи ҳам ўлган душман томондан бир неча ўрис аскарларига ёдгорлик ўрнатган. Яна Зирабулоқдаги жангда ўрис армиясига қарши чиққан Бухоро амирининг армиясидан минглаб одамлар халок бўлган. Уларни танимайди, уларга хотира ўрнатмаган. Аммо, Самарқанд—Бухоро катта йўли ёқасидаги тепаликда Зирабулоқ жангида халок бўлган босқинчи ўрис аскарларига ўрнатилган ёдгорлик ҳозир ҳам бор. Агар шу кунларда олиб ташлашмаган бўлса... Бу халқ шунақанги соддаки, қатағон даврида, ўзбек иши ва пахта ишида бир-бирини аёвсиз сотган, жувонмарг бўлиб кетишига сабабчи бўлган. Статистикага кўра, СССР халқи бўйича бошқа миллатларга қараганда энг кўп қатағон қилинган шу халқ бўлади, сабаби бир-бирини сотиш оқибатида бу миқдор ўсиб кетган... Бу халқ шунақанги соддаки, айнан ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларга ишончи йўқ. “Ҳўрозқанд чет элники деса...” Аслида тескариси бўлиши керак эди. Менимча бирини – бири, ўзини – ўзи алдайвериб шу аҳволга тушиб қолган бўлса керак... Бу халқ шунақанги соддаки, қуда бўлиш учун ялтоқлик билан бой хонадоннинг эшигини ялайди, ҳуддики қуда бўлса у буларга бойлигидан бериб қўядигандай. Бунга фарқи йўқ бойлигини ҳаром йўл билан топганми, бошқачами, муҳими қуда бўлса бўлгани... Бу халқ шунақанги соддаки, шунақанги тўй жиннисики, айнан тўқлигидан меъдаси айниб қорни ёрилай деб турганга овқат тутади, айнан тўни кўп одамга тўн ёпади, қорли ўлкадан келган меҳмонга қор беради... Бу халқ шунақанги соддаки, артист-яллачиларни азбаройи яхши кўрганидан бошига чиқарволади. Кейин бошидан туширолмайди, ўзининг ҳам бўйи етмай юраверади: “Фалончи тўйимга неча пулга келаркин” деб... Бу халқ шунақанги соддаки, оналар шунақанги гўлки, ўғли билан келини жанжаллашиб ажрашиб кетяпти. Бунга парвойи палагу, лекин телевизорда аллақандай сериалидаги қаҳрамонлари Хосе Армандо билан Марианна ажрашишга қарор қилса кўз ёши тўкиб ўтиради... Бу халқ шунақанги соддаки, телевизорда аллақаердаги ҳомиладор Оссурия йўлбарси сакраганини кўриб раҳми келиб эсон-омон қутулволсин деб жон ховучлаб, томоша қилиб ўтирадию бироқ эрта-индин кўзи ёрийдиган ўзининг келинини қаттиқ ишлатади, маънавий-руҳий зарба беради, келинни камситиб туғилажак боланинг невроз бўлиб туғилишига сабаб бўлади... SHukur Jabbor @kun_mavzular

  • Қамалиш доим хам жиноятчилик аломати эмас эканлиги

  • Улар ҳамма нарсани сотиб олишади.... шунчаки босилган қоғоз билан!! Бу ҳақиқатан ҳам ақлдан озган дунё! Глобал тартибни шакллантирганлар қоғозни " қаттиқ валюта" деб аташади ва у уларга дунёнинг бир чеккасидан бошқасига хохлаган нарсани сотиб олади. Улар қоғоз чоп этадилар, сӯнгра ундан мусулмонларнинг нефтини, хомашёсини, товарлари ва хизматларини сотиб олиш учун фойдаланадилар - ҳақиқий қиймати арзон қоғозга босилган сиёҳдан ортиқ бӯлмаган пулларни! Биз эса - Қуръон ва Суннати ташлаб, халқлар орасида кулгига айланганимиздан сӯнг, китоб кӯтарган эшшакдек, - пул бирлигимизни чоп этиб, у билан Америкага борсак, бир қоп тӯла Бангладеш такаси, Миср фунти ёки Ливан фунти.... у билан бир пиёла кофе ҳам сотиб ололмаймиз! Бу алдамчилик, сохталик ва катта фирибгарлик эканлигини кӯрмаябсизми?! Агар буни тушунмасангиз, унда бир томонлама чипта керак.... Руҳий касалхонага. ✈️@kun_mavzular

  • Тавхид Шайтонни энг ғазаблантирадиган нарса тавҳид ва энг ҳурсанд қиладиган нарса ширк. Шайтон шу сабабдан тавҳид аҳлига қаттиқ кураш олиб боради. Керак бўлса унинг учун ёш болаларни ишга солади. Шайтон курашадиган инсонларнинг энг биринчи сафида тавҳидга чақирувчи даъватчилар туради. Тавхидга даъватнинг боши кўпчилик охири ғариблик, душманчилик, ажралиш ва урушдир. Инсон тавхидни ушлашининг миқдорига қараб синов кучайиб бораверади, қўйиб юборса енгиллашади. Даражалар ҳам шунга қараб белгиланади. Тавҳид аҳли доим ўз замонасида камчиликни ташкил қилади. Тавҳид аҳли узоқдан ҳурмат қилинади, яқинига йўланмайди. Аммо вафот қиладиган бўлса, жанозасида жуда кўплаган одамларни топишингиз мумкин. Баъзиларини эса Абу Зар розияллоҳу анҳу каби кўмгани одам топилмаслиги ҳам мумкин. @kun_mavzular

  • без подписи

  • Мавзуларни топиш осон бўлиши учун. Мавзуларни бир жойга жамлаб қўйдик. Керакли мавзуни устига босинг ва маълумот олинг. Аллоҳ фойдали илм берсин. 380 та мавзу бор тепада