tgindex
Kitobdan
@inkutubКнигиузбекский

بسم الله الرحمن الرحيم...🍃 Kanal admini bilan bog'lanish uchun bot @Laatahzanim_bot💫 Post olinganda kanal manbaasi ko'rsatilsin❗

Последний пост
7 дек. 2023 г.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
0
Всего постов
20
Тип
открытый
Язык
узбекский
Категория
Книги (по похожим)
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
774
−2 за 1 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
1 654
20 постов
Вовлечённость
213,7%
к подписчикам
Постов в день
0,0
всего 20
Упоминаний
0
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
1/48двое суток
1/72трое суток

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • без подписи

  • #РУҲИЯТ 📝 Хиёнат Кечирилмас катта жиноят– Омонатга қилмоқ хиёнат. Агар мӯмин ҳам бӯлса хоин, Демак, яқин қолди қиёмат. Фарз–омонат, қарз ҳам –омонат. Қалб омонат, кӯз ҳам омонат. Ассаломга алик омонат. Тилга келган ҳар сӯз омонат. Омонатдир бизларга иймон, Ҳар дақиқа, ҳар бир ӯтган он. Хиёнатдан қочади ҳар ким, Бӯлса у чин мӯмин-мусулмон. Шаҳобиддин Одил @Latahzanim

  • КОЛЛЕКТИВ НОГИРОНЛИК Ҳикоя қилинишича, бир подшоҳнинг фарзанди йўқ экан. У ўзига меросхур йўқлигидан ташвиш қила бошлабди. Хотини билан ўзини кўрсатмаган табиби қолмабди. Охири улар шифо топишиб, малика валиаҳдга ҳомиладор бўлибди. Подшоҳ шодликдан осмонларга учибди. Шаҳзоданинг туғилишини интиқлик билан кута бошлабди. Ниҳоят фарзанд туғилибди. Аммо болани кўрганларнинг даҳшатдан ҳуши бошидан учибди. Сабаби унинг битта кулоғи йўқ эди. Буни кўрган подшоҳ таш- вишга тушибди. Бир қулоқли шаҳзодани кишилар подшоҳ қилмасликларидан қўрқибди. Вазирлари ва маслаҳатчиларини жамлаб, масалани уларнинг олдига кўндаланг қўйибди. Шунда маслаҳатчилардан бири дебди: - Бунинг ечими осон. Янги туғилган барча болаларнинг қулоғини кесишни буюринг. Бир неча йиллардан сўнг бутун бир жамият бир қулоқли бўлиб қолади. Бир куни мамлакатга бир бола келибди. Унинг иккита қулоғи ҳам бутун экан. Мамлакат аҳолиси унинг иккита қулоғи борлигидан ажабланиб, уни масхара қила бошлашибди. Уни: «Ҳой икки қулокли», - деб чақирадиган бўлишибди. Охири унинг токати тоқ бўлиб, қулоқларидан бирини кесдириб ташлабди. Биринчи дарс: Бутун бир жамият ногирон бўлиши мумкин экан. Бу тарихда минглаб марта содир бўлган. Аллоҳ таоло пайғамбарларни юбориб, улардаги диний, фикрий ва амалий ногиронликни тузатиб турган. Иброҳим алайхиссаломнинг жамиятлари ширк ногиронлигига чалинган эди. Иброҳим алайхиссалом улар орасида гўё бегонадек эдилар. Лут алайҳиссаломнинг қавмлари жинсий бузуқ эди. Уларнинг ишини қилмаганлари учун Лут алай- ҳиссалом улар орасида бегонадек эдилар. Давоми бор @Latahzanim

  • ГЎДАКЛАР ДАҲОСИДАН ДАРСЛАР Тўртинчи дарс: Арабларда қадимда «миллион» деган сўз бўл- маган. Шунинг учун қадимда, «миллион»нинг ўрнида, «минг-минг» деган сўзни ишлатишар эди. Ҳозирда «миллион» ҳам араблашиб кетди. Уни худди арабча сўздек ишлатишади. У худди аввалги араблашган сўзлар каби ўзлаштирилди. Бешинчи дарс: Фарзандларингизга нарсаларнинг нархини эмас, қийматини ўргатинг. Гарчи бутун дунёдаги дориларни сотиб олишга пулинг бўлса-да, саломатлик қимматроқдир. Гарчи энг қиммат мебел ва диванларни сотиб олишга қодир бўлсанг-да, уйқу улардан қимматрокдир. Дунёнинг виждонини сотиб олишга пулинг бўлса-да, виждон қимматроқдир. Дунёнинг ёлғонларини сотиб олишга давлатинг бўлса-да, ростгуйлик қимматроқдир. Мол билан йўлдош сотиб олиш мумкин, аммо дўст сотиб олиб бўлмайди. Мол билан ер сотиб олиш мумкин, аммо Ватан сотиб олиб бўлмайди. Мол билан олтин сотиб олиш мумкин, аммо суюкли ёр сотиб олиб бўлмайди. Мол билан уй сотиб олиш мумкин, аммо оила сотиб олиб бўлмайди. Уларга қийматни қидиришни ўргатинг, нархни эмас. Уларни инсон қилинг, мол жамлайдиган асбоб эмас. Мол ҳаёт ғилдираги ҳисобланса-да, ҳаёт эмас. Дунёда қийматга эга, аммо нархи йўқ нарсалар бор: Она дуосининг нархи қанча? Ота шафқатининг нархи қанча? Солиҳ фарзанд ва тақводор қизнинг нархи канча? Сени ўз оламига айлантирадиган хотиннинг нархи қанча? Сени ўз оламига айлантирадиган эрнинг нархи қанча? Кечанинг ярмида туриб ўқиладиган икки ракат намознинг нархи қанча? Яширин садақанинг нархи қанча? Суюкли инсоннинг насиҳати қанча? Садоқатли дўстнинг нархи қанча? Бу нарсаларни сотиб олиб бўлмайди! Тамом @Latahzanim

  • Энг яхши дўст шуки, сенда бирор яхшилик кўрса ҳаммага айтади, бирор айб кўрса яширади, дунё сенга кулиб боқса ҳасад қилмайди, дунё сендан юз ўгирса ташлаб кетмайди. @Latahzanim

  • ЭЛ Ғалати элат бу, ғалати эл бу, Нияти бўлакча, амали мавҳум. Бу элдан Бухорий чиқиши мумкин, Лекин ғарибликда яшашга маҳкум. Ғалати элат бу, ғалати эл бу, Тушуниб бўлмайди асрорларини. Машрабни осади ва орқасидан Йиғлаб ўқиб юрар ашъорларини. Ғалати элат бу, ғалати эл бу, Ботини чиркинлик, зоҳири содда – Ўткан кунларини ёзган ўғлини Билмай отиб қўяр Юнусободда. Ғалати элат бу, ғалати эл бу, Тимсоҳ кўз ёшидан битмиш луғати. Ибн Синони-ю Улуғбегини Ўзи туғади ва ўзи бўғади. Ғалати элат бу, ғалати эл бу, Тушуниб бўлмайди сира ҳам, айтсам. Бир жарлик кўраман йўл охирида, Олдинга юр, дейди орқага қайтсам. Ғалати элат бу, ғалати эл бу, Буюклик шарафдир, бироқ ўй сурманг. Тағин, дардларини эшитайин деб Бобурни сира ҳам уйғота кўрманг!!! Хайрулла Ҳамидов @Latahzanim

  • 30 июл. 2023 г.1 540915из inkutub

    (​​​​Тўйдан олдин энг асосий талабим) ОНАМНИ ДЕМАСАНГ, ЁРИМ ДЕМАСМАН... Мен сени беҳуда қилмайман хафа, Чўчима, муштумзўр золим эмасман. Оилам қўрғонини қилгум мудофаа, Онамни демасанг, ёрим демасман! Майли, ўз вақтидан кечиксин таом, Майли, шарбат сузиб узатмасанг жом. Волидам пишитгай, эй ғўргинам хом, Онамни демасанг, ёрим демасман! Узукка тўлдиргум бармоқларингни, Ўзим таққум тилло балдоқларингни. Лек шу сўзга динг қил қулоқларингни, Онамни демасанг, ёрим демасман! Маним қош кўзима шайдолар бисёр, Гўзаллар жонин бахш этмоққа тайёр. Дунёда қизлар кўп...Лек бир онам бор, Онамни демасанг ёрим демасман! Дуоси қайтарур хасратни, ғамни, Мехри ёритгайдир кундуз кечамни Қадрини бил Она Қироличамни, Онамни демасанг, ёрим демасман! Қурган кошонам-у зеб-у зарларим, Ишқий мактублар-у шоҳ асарларим. Сеникидир бари лек бил дилбарим, Онамни демасанг, ёрим демасман! Волидамни мендан устун кўравер, Меҳринг ипагинга қалбин ўрайвер. Сўнгра не истасанг, мендан сўрайвер, Онамни демасанг, ёрим демасман! Умрим тулпорининг чавандозиман, Онам оёқ қўйсин-поёндозиман. У сандин розими, мен хам розиман, Онамни демасанг ёрим демасман! Аллоҳга еткайдир оҳ-у нолам хам, Мушфиқимсиз тордур, манга олам хам. Андин азиз эмас хатто болам хам Онамни демасанг, ёрим демасман! @latahzanim

  • ТУЗ ҲАҚҚИ Усмонийлардан қолган бир гўзал одат бор. Эркак киши Рамазон ҳайитидан уйига қайтганида хотини уйларни тозалаб, чиройли кийимларини кийиб унга бир финжон қаҳва тутади. Қаҳвани ичган эр уни бўш қайтармайди. Финжоннинг ичига ё тилла узук, ёки тилла билакузук солиб қайтаради. Бу аёлининг Рамазонда қилган меҳнатларига мукофот бўлади. Бу одат шахсан менга ёқади. Бу одат ҳақида эшитганимдан буён унга амал қиламан. Аммо бизникида қаҳва тутиш одати йўқ. Нимадир совға қиламан ва пешанасидан ўпиб: "Бу туз ҳаққи!", дейман. Гоҳида қўлига пул бериб: "Бозорга бориб истаганингни сотиб ол!", дейман. Менга нисбатан бу иш кўр-кўрона тақлид эмас. Кишининг гўзал ва буюк ишларда бировга тақлид қилишининг зарари ҳам йўқ. Аммо мен бировларнинг меҳнатини қадрига бориш, фидокорлигини эътироф қилиш уларни нечоғли хурсанд қилишини яхши биламан! Эр хотинининг уй ичидаги заҳматларини қадрлаши, хотин ҳам эрнинг кўчадаги меҳнатларининг қадрлаши лозим. Йўқса сакийнат қаердан келади?! Муҳаббат ва раҳмат булутлари остида йўқса қандай сояланамиз?! Эр агар хотини тайёрлаган ҳар-бир овқат учун хотинини тақдирласа бундан ҳеч бир зарар кўрмайди. Гоҳида ширин гап кифоя қилади. Лутфнинг ўзи ҳам ҳадядир. Аммо бу лутф, бу ширин сўзларга бирор моддий совғани ёки унинг пулини тож қилсангиз нур устига нур бўлади! Хонадонларни нарсага тўлдиргандан кўра муҳаббатга тўлдириш заруроқдир. Қалбдаги совуқликни дунёдаги барча ўчоқлар ҳам қизита олмайди. Аммо қайноқ қучоқ, ширин сўз, ўзаро раҳмат уйларимизни жаннатга айлантиради! @Latahzanim

  • Ривоят Уч нафар ёш йигит узоқ шаҳарга сафар қилишибди. Уларнинг яшаш жойлари етмиш беш қаватли меҳмонада эди. Афсуски, улар ўша бинонинг етмиш бешинчи қаватидан бошқа қаватида бўш хона топишолмади. Ноилож бунга рози бўлишди. Меҳмонхона хизматчиси уларни бу жойнинг қоидалари билан таништирар экан, бундай деди: “Бу меҳмонхонанинг лифт эшиклари кечки соат ўнда автоматик равишда қулфланадиган қилиб дастурланган. Шунинг учун мана шу вақтдан кечикмаслигингиз лозим. Агар улар қулфланиб қолса, очишнинг умуман иложи йўқ. Уларни бошқарувчи компютер эса биздан жуда узоқда жойлашган. Бу сизларга тушунарлими?”. Улар тушунганликларига ишора қилиб, бараварига бош чайқадилар. Биринчи куни сайр қилиш учун чиқиб, белгиланган вақт, яъни соат ўндан олдин меҳмонхонага етиб келдилар. Аммо кейинги куни ўндан беш дақиқа ўтганда кириб келишди. Бор кучлари билан югуришларига қарамай, лифтга етганларида унинг эшиклари қулфланиб бўлган эди. Хизматчига қаттиқ илтимос қилдилар, ҳатто йиғлаб юборишларига озгина қолди. Лекин барчаси бефойдалигини билиб, зиналар орқали етмиш бешинчи қаватга пиёда кўтарилишга қарор қилишди. Улардан бири: “Келинглар, бир киши бирор ҳикоя ёки бирор воқеа айтиб беради. У унинг вақти йигирма бешинчи қаватга кўтарилгунимизча давом этади. Сўнгра кейинги киши, сўнг кейинги киши… Шундай қилиб зерикмасдан етмиш бешинчи қаватга етиб оламиз. Нима дейсизлар?!” – деди. Қолган икки дўсти эса бундай яхши таклифга рози бўлишди. Таклиф киритган йигит биринчи бўлиб бошлади. Уларга ичакузди ҳангомалар ва турли латифалар айтиб, кўнгилларини хушнуд айлади. Ҳатто кулгуларидан меҳмонхона деворлари ҳам кўчиб кетай деди. Улар йигирма бешинчи қаватга қандай етганларини ҳам билмай қолдилар. Кейин иккинчилари гап бошлади: “Аммо мен сизларга бироз жиддийроқ ҳикоялар айтиб бераман” – деди у. Шу аснода улар яна йигирма беш қаватни ортда қолдирдилар. Навбат учинчи йигитга келди. У бўлса дўстларига энг маҳзун воқеаларни, ғам-андуҳга тўла ҳикояларни, ҳатто ҳукмдорларнинг ҳаётларини ҳам барбод қилиб юборадиган қиссаларни айтиб берди. Ниҳоят улар хона эшигига етдилар. Бу юриш уларни шу қадар ҳолдан тойдирган эдики, ҳеч қандай ёстиғу тўшакларсиз ҳам ухлашга тайёр эдилар. Шунда учинчи йигит шундай деди: “Сизларга сўнгги ҳикоямни айтиб бераман. У ҳаётимдаги энг ғамгин қиссадир. Биласизларми, биз хона калитини биринчи қаватда хизматчининг олдида унутиб қолдирибмиз!”. Улар буни эшитибоқ ҳушларини йўқотдилар. Ибрат : Биз ҳаётимизнинг биринчи йигирма беш йилини ўйин-кулгу, хурсандчиликлар билан ўтказамиз. Ваҳоланки, бу йиллар ҳаётимизнинг энг гўзал йилларидир. Унда тоат билан, гўзал амаллар билан машғул бўлмаймиз. Сўнг ҳаётнинг иккинчи йигирма беш йиллиги бошланади. Унда инсонлар оила қуришади, фарзандлар билан, иш билан машғул бўлишади. Турли ташвишлар ила ўралашиб эллик ёшга ҳам етиб қолишади. Бундан кейинги йигирма беш йил эса афсус-надоматлар билан, бой берилган умрнинг сарҳисоби билан ўтиб кетади. Шундай экан, биз умримизни бекорчи нарсаларга сарфламайлик. Зеро, ўлим эшигига қачон йўлиқишимизни билмаймиз. Балки, ўша эшикка атиги бир зина қолгандир. Аллоҳ билгувчи. @Latahzanim

  • Бир дўстим келиб хотинидан ажралишини айтди. У хотинидан ниҳоятда ғазабда эди. Худди отилай деб турган вулқон сингари эди. Мен ундан сўрадим: -У хиёнат қилдими? У деди: - Аллоҳдан паноҳ сўрайман. Хиёнат қилгани йўқ. У тоза сув каби тоҳира. Мен сўрадим: -Овқат пишириши қандай? У деди: - Ниҳоятда қўли ширин. Мен дедим: - Ўзига қарамайдиган фаросатсиз аёлми? У деди: - Йўқ, йўқ! Ўзига эътиборли тоза аёл. У ўзи билмаган ҳолда хотинини иффатини, пазандалигини, покизалигини мақтар эди. Сўнгра бирдан ўзига келиб хижолат бўлди ва гапини тугатмай «мен ундан розиман» деб кетиб қолди. Инсоф қил. Фақат хатоларни кўрма. Яхши хислатларни ҳам кўриб тур! Муҳаммад Ротиб Нобулсий @Latahzanim

  • Оталар ҳақида ▪️1. Ота хонадонга ташриф буюрганда ўриндан туриб, жой бўшатиш лозим. ▪️2. Ота билан кетаётганда унинг изнисиз ундан олдин юрмаслик керак. ▪️3. Ота фарзанд учун бирон нарса мерос қолдирмаса ҳам, ундан номус қилинмайди. ▪️4. Ота бор уйда ўйланишга ва маслаҳат солишга муҳтож бўлинмайди. ▪️5. Ота ёнида ёки у кириб келганда ёнбошлаб ётилмайди. ▪️6. Ота уйда йўқ бўлиб қолинган ўринда истеъмол қилинган нарсалардан алоҳида унинг учун олиб қўйилиши фазилатдир. ▪️7. Мансабли шахс бўлсанг ҳам отанг чақирганда отингдан тушиб, олдида ҳозир бўлишга шошил! Сен иш устида мансаблисан, отанг устида эмас! ▪️8. Отангнинг ёнидаги солиҳ кишиларга нисбатан самимий бўлгин, агар отанг вафот топиб кетса ўшалар билан муомала-муносабатларингни узма! Оналар ҳақида ▪️1. Ҳадяни аввал онага сўнг отага берилиши маҳбубдир. ▪️2. Xаёт бўлсалар ҳам, вафот топиб кетган бўлсалар ҳам уларнинг ҳақларига доимо дуода бўлмоқ зарур. ▪️3. Оналарнинг юзларига тушган ажинлар, қўлларининг қадоқлари – сен ва ака-укаларинг, опа-сингилларинг сабабли эканлигини билгин! ▪️4. Сенга берган оқ сути лутфу – хурсандлик биландир, аммо сенинг унга берган таоминг баъзида миннатли ва озорлидир. Шунинг учун берган ҳар-бир луқманг лутфли бўлиши учун камтарин бўл, камтарин бўл! ▪️5. Унга сен ҳар куни кўриниш бер, чунки унинг сени кўриши сенинг унга минглаган хум тиллолар туҳфа қилганингдан ортиқроқдир. ▪️6. Тириклигида бор имкониятинг ила унга тавозеъли ва ширин сўзли бўл, қачонки агар уни йўқотсанг армондан холи бўласан. ▪️7. Ҳар куни бағринга босиб, уни қучгин! У сени ҳар куни қучиб, ҳидларингдан тўйиб-тўйиб завқ олганини эсингдан чиқармагин! @Latahzanim

  • БИР МУСУЛМОН ҚИССАСИ. Дунёда Бразилия сериалларига етадигани йўқ дейишади. Ўз вақтида бутун дунё телеканалларини банд қилганди. Айниқса севги ҳақидагилари.. Мен ҳам сизларга бир бразилияликнинг севгиси ҳақида реал воқеани илингим келди. Фақат менинг қахрамоним Изаура ёки Жадига эмас, Аллоҳга ошиқ.. Сан Паулу масжиди имоми шайх Аллесандро ҳикоя қилади: "Бу шахарда бирорта мусулмон йўқ эди. Масжидлар йўқ, азон овози у ерда хеч қачон янграмаган.. Мен Сан Паулуда имомлик қилардим. Орамиз 3000 км бўлган ўша шахардан бир киши менга қўнғироқ қилиб, Исломни ўрганмоқчи эканини айтди. Ислом ҳақида фақат телевизорда кўрган экан. Суҳбат икки соатга чўзилди. Мен у сўраган барча саволга жавоб беришга ҳаракат қилдим. Суҳбат охирида у бувиси Сан Паулу касалхонасида эканини эртага уни кўргани келиб йўл, йўлакай масжидгаям кириб ўтишини айтди. Уч кундан кейин у масжидга кириб келди. У негадир йиғлаб шаҳодат келтирдида, бугун кечқурун қайтиши зарурлигини, иложи борича намоз шартларини ўргатишимни илтимос қилди. Вақт жуда оз эди, у Қуръон оятларидан фақат Фотиха ва Ихлос сураларини ёдлашга улгурди холос.. Мен унга намоз йўриқномаси, битта жойнамоз ва Қуръон нусхасини бериб юбордим. У одам ҳақида бошқа эшитмадим. Хатто эсимдан ҳам чиқариб юбордим. Орадан олти ой ўтиб тўсатдан менга қўнғироқ қилди. Жуда тушкунликка тушган овозда эди. Бирон фалокат бўлганга ўхшайди. У қаттиқ қайғу билан бувиси инфаркт бўлгани сабабли аср намозини ўткизиб юборганини айтди.. Йиғлаб юбордим.. Ахир Аллоҳни таниш учун бир неча соат сарфлаган бу биродарим олти ой ичида фақат бир намозни қазо қилибди.. Ва бундан қаттиқ азият чекяпти. Бирорта мусулмон яшамайдиган шахарда ёлғиз ўзи.. У хатто масжидга ҳам умрида бир маротаба кирган! Мен унга Аллоҳни мархамати кенг эканини, кўнглини чўктирмаслигини айтиб тушунтирдим. Шундай дедиму, ичимдан унинг Аллоҳга бўлган севгисига садоқатига тан бердим.. Кейинчалик унинг шарофати билан ўша шахардаям Аллоҳга ибодат қилувчилар пайдо бўлдилар. Масжидлар қад ростлади. Мен бўлсам бу инсон воқеасини кўплаб мажлисларда қайта қайта айтиб роҳатланавераман.. " @Latahzanim

  • без подписи

  • Ушбу ояти каримада зикр қилинаётган «... бўлишида шубҳа йўқ кун» – қиёмат кунидир. Бу кунни ҳеч ким инкор қила олмайди. Ҳатто мазкур аҳли китоблар ҳам қиёматнинг бўлишига ишонадилар. Шунинг учун ҳам: «Бизга саноқли кунлардан бошқа ҳеч ўт тегмайди», дейишмоқда. Қиёмат кунининг келишига шубҳа бўлмаганидек, ўша куни ҳар бир жон адолат билан, зулм қилинмасдан, қилганига яраша жазосини олишига ҳам шубҳа йўқ. Ўшанда бу дунёда Аллоҳнинг оятларига куфр келтириб, Аллоҳнинг китоби ҳукми асосида яшашдан бош тортганларнинг ҳоли қандай кечади? Жавоб ҳаммага маълум. Кейинги оятларда Аллоҳ Пайғамбар алайҳиссаломга ва барча мўминларга Ўзига юзланиб илтижо қилишни тавсия қилади. Тафсири ҳилол китобидан @Latahzanim

  • Омар Рахим ёзади: Туркиялик Ислом олими Мехмет Фотих Читлак хўжамиз Умра зиёрати вақтида Ухуд тоғига узоқ боқиб, ёнидаги талабаларидан сўрайди: - Ухуд ғазотида камончилар тепалигини (ўлжа тўплаш учун) тарк этган сахобалар кимлар эди? Хамма жим. Жавоб йўқ. Устоз саволини такрорлайди: - Камончилар тепалигини тарк этган сахобалар кимлар эди? Талабаларнинг хижолатдан бошлари эгик. - Билмаймиз, устоз... - дейишади секингина. - Ишонинг, аслида мен хам буни билмайман, - дейди устоз кўзлари ёшланиб. - Буни ҳеч ким билмайди. Уларнинг номлари хеч қачон хеч ерда айтилмаган, хеч бир манбада ёзиб қолдирилмаган. Тепаликни ташлаб кетиб, мусулмонларнинг кўп талафот кўришига сабабчи бўлган ўша камончиларнинг ким бўлганини хатто уларнинг рафиқалари хам, фарзандлари хам билмаганлар. Чунки, бошқа сахобалар буни асло ошкор этишмаган, яширишган. Йиллар ўтиб, Жамал ва Сиффин ходисаларида бир-бирларига қарама-қарши турганларида хам, "Сиз Ухуддаги тепаликни ташлаб кетгандингиз", дея ўзаро маломат қилганлари йўқ. Бир-бирларига қарама-қарши холларида ҳам бир-бирларининг хатоларини юзига солишмади. Чин мўмин-мусулмон - мана шундай гўзал ахлоқ эгасидир! Энди англаб турибманки, Уҳуд аслида мағлубият эмас, ғалаба бўлган экан - инсонийлик, мусулмонлик ғалабаси бўлган экан... Бир-бирининг хатосини кўриб қолса, айблаш "имконияти"ни қўлдан бой бермай, дархол оммага ошкор қилишга киришадиган; бир-бирини обрўсизлантиришдан, масхаралашдан завқ оладиган "муслим"ларни, "муслима"ларни кўрганимда устозимизнинг шу гаплари эсимга тушади. ..."Мен бор гапни айтяпман, холис одамман" дея бошқаларнию ўзини алдайдиганлар икки елкаларидаги малакларни алдай олмайдилар-ку барибир! Бу ишлари учун малаклар уларнинг номаи аъмолига: "Бу банда - холислардандир" деб ёзишмайди, "Бу банда биродарининг гўштини еди" деб ёзишади. Бир-бирининг айбу хатосини оммага ошкор қилмаган, бир-бирининг камчилигини элга достон қилишдан хазар этган асхоби киром қатори Жаннатга кирмоқни истайдиган "гапдон"лар диндошларининг гўштини чайнашга ихтисослашган оғизларини тавба суви билан поклаб олсинлар. Чунки, Жаннат - ювиқсизлар кирадиган жой эмас. @Latahzanim

  • 22 июн. 2023 г.9531613из inkutub

    Аёлини таҳорат олиб, таҳажжуд намозига тураётганини кўрган эр деди: ―Менга ҳам дуо қилинг! ―Хўп. Мен сизни ҳеч унутармидим? Мен сизга ҳар кеча ва ҳар намозимдан сўнг дуо қиламан. Эри жуда хурсанд бўлиб, дуосида нималарни сўрашига қизиққан ҳолда: ―Азизам, мен учун нималар деб дуо қиласиз ва нималарни сўрайсиз?  ―Ҳар намозим сўнгида: "Аллоҳим, эрим билан дунёдаги барча аёлларнинг орасидаги масофани машриқ билан мағрибчалик қилиб, улар ўртасида мингта девор барпо қилгин", деб сўрайман. 😂😂😂😂 @latahzanim

  • без подписи

  • #Bismillah

  • Васият Фарзандларингизга яқин қариндошларингиз билан ўрталарингизда бўлиб ўтган ёмон ишлар ва гаплар ҳақида хабар берманг. Улар қариндошларингизга нисбатан яхши хотира ва саломат қалб билан униб ўссинлар. Уларга ҳусни хулқ ва силаи раҳмни таълим беринг. Уларни қалбини гина кудурат ва адоват билан захарламанг. Шоят Аллоҳ таоло уларнинг ҳолатини бизнинг ҳолимиздан яхшироқ қилса. Муҳаммад Мутавалли Шаъровий. @Latahzanim

  • Аёл кишининг жиҳоди эрига яхши қарашдир (Ҳадиси шариф) Пайғамбар алайҳиссаломнинг даврларида бир аёл бор эди. У эри уйига келганида яхши кутиб олар, “хожам, уйимнинг хожаси хуш келдингиз”, деб устки кийимларини ечишга чоғланар, пойафзалларини ечиб қўяр эди. Агар эри маҳзун кўринса: нимага маҳзунсиз? Агар маҳзунлигингиз сабаби охират ташвиши бўлса, у ҳолда Аллоҳ зиёда қилсин. Агар дунё учун маҳзун бўлаётган бўлсангиз, Аллоҳ кифоя қилсин, деб юпатар эди. Бу ҳақда хабар топган Пайғамбар алайҳиссалом: “Эй, Фалончи! Аёлингга менинг саломимни етказ ва унга ярим шаҳидлик ажри бор эканлигини хабарини бер”, дедилар. Аҳли Ҳақнинг наздида солиҳа жуфти ҳалолнинг аломати шуки, ҳусни жамоли Аллоҳдан қўрқиш, бойлиги қаноат, зебу зийнати иффат (яъни ёмонликлардан тийила билиш), ибодати фарзлардан сўнг эрига яхши хизмат қилиш, орзуси ўлимга тайёрланишдир.  Исмоил Ҳаққий – (Руҳул баён тафсири) @Latahzanim