Kitobxon kundaligi
описание
💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар. Ўктам Ўринтоев
423
подписчиков
Охват к подписчикам
543,7%
ERR
Реакции к просмотрам
0,44%
202 на 20 постов
Пересылки к просмотрам
0,30%
136
Постов в день
0,0
всего 20
Где отзываются чаще
доля реакций к просмотрам- 23 июл. 2022 г.Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг ўзидан бездирувчи тизими ҳақида 1. Кутубхонага киришда қаттиқ текширувдан ўтасиз, аввал металлодетектордан ўтасиз, ўтгач эса, гвардия ҳодими аввал қўлингиздан бошлаб пастга қараб уч тўрт ердан ушлаб, текширади. Ёзда юпқа кийимга қараб аниқ кўриш мумкин бирор нарса яширмаганини. Лекин, ушлаб текшириш шарт. Кейин, сумкангизни очтириб, ичини обдон кўради, бу нима деб сўрайди, жавоб берасиз. 2. Шундан кейиноқ гардеробга ўтасиз, "ширинсўз" ходималар тарбия дарсини ўтишади, ҳар бир ёш бундай сийловдан "бебаҳра" қолмайди. Сумкангизни олиб киришингиз мумкин эмас, шу билан бирга сумкангизда нарсаларни қолдириб киришингиз ҳам иложсиз, катта қилиб ёзиб қўйишган "гардеробга қўйилган сумкаларингиз ичидаги нарсаларга жавоб бермаймиз!" Жавоб беролмаса, сумкани ичкарига қўйсин, бўлмаса жавоб берсин. Қизиғи сумкангиз ичидаги бор нарсани қўлизга оволасиз, компьютер, уни қувватлагичи, китоблар, дафтарлар, ручкалар ва ҳ.к. Айтганча, ҳар бир китоб учун рухсатнома ҳам олишингиз керак. 3. Кутубхонанинг асосий қисмига гувоҳномасиз кира олмайсиз, гувоҳномани олиш пуллик. Қўлингиздаги нарсалар билан иккинчи текширув "пост"ига келасиз. Постда одамларни кўп кўрганидан зерикиб кетган гвардия ҳодими қўрслик билан (шунисига тушунмайман, биз ўта жиддий юз ифодаси бўлмаса ҳам гвардия ва иив ҳодимларини бирдек ҳурмат қилаверамиз) текширувдан ўтказади, гувоҳномангизни кўради, ундаги расмингизни сизга ўюшатишга ҳаракат қилиб икки-уч бор қарайди. Қизиғи, ҳодим китобларни ҳар бирини тезда варақлаб чиқади. Бу нега керак тушунмадим. 4. Кутубхона ичи ҳам психологик жиҳатдан одамни эзади, унинг ичида жуда кўп нарса мумкин эмас, масалан телефондан фойдаланишда ҳам муаммолар бор. 5. Кутубхонадан ўзингизга керакли китобни топдингиз, қизиғи шу ерда бошланади. Уни нусхалаб олишингиз мумкин эмас. Тўғрироғи, 15%ини нусхалаш мумкин. Муаллифлик ҳуқуқини тушунамиз, лекин, бу чиқарилганига 50 йилдан ўтган китобларга ҳам тегишли экани таажубга солади. 6. Чиқиб кетишда ҳам юқорида айтганим, жиддий юз ифодасидаги гвардия ҳодими яна гувоҳномани сўрайди," "чиқиб кетяпманку, бу нега керак", десангиз, "талаб шунақа", - дейди. Чиқиб кетаётганда кириш гувоҳномасини сўрайдиган Ўзбекистондаги ягона ташкилот Ўзбекистон "Миллий" кутубхонаси бўлса керак. Хуллас, кутубхона ёшларни ўзидан бездиради, психологик жиҳатдан қандайдир қафас ичига киргандек эзади, бемаъни қоидалар ва тартиблар кўп. Аслида кутубхоналар эркинликни ҳис қилишга ёрдам берадиган муҳит яратиши керак, шундагина ўзига чорловчи, оҳанрабо бўлиб ўқувчиларни ўзига чорлайди. Кутубхонага кириш ҳамма учун бўлиши керак. Ишонинг юқоридаги тартиблар одамни чарчатади, бездиради холос. Ҳозир ўқувчилар мажбурликдан, бошқа танлов йўқлигидан (кутубхонада босма ва электрон китоблар, диссертациялар ресурси жуда катта) Миллий кутубхонага боришга мажбур. Миллий кутубхона раҳбарлари кутубхона ғоясини қайтадан кўриб чиқишлари, унинг фаолияти моҳиятини ўзгартиришлари керак. Кутубхонанинг ютуқлари ҳам бор, масалан, ичкарида барча хизматлар пуллик, пулини эса ўша рухсатнома картасидан ечиб олишади. ☝️Бу шахсий фикрлар, кутубхонада кўрганларим. Аслида, бошқача кўз билан қараш ҳам мумкин. Каналга уланиш👇 https://t.me/vatanparvarmas1,85%
- 28 июл. 2022 г.✅ Дастлабки саволларга жавоблар. У тебя новый анонимный вопрос: Салом. Неча ёшсиз? Қаерда ўқигансиз/ўқияпсиз? Ҳозирда ким бўлиб ишлайсиз? 29. Битирганман. Молия соҳасида. У тебя новый анонимный вопрос: Qaysi shahardansiz Янгийўл. У тебя новый анонимный вопрос: Oilalimisiz uylanganmisz Ҳа. У тебя новый анонимный вопрос: Qaysi ta‘lim dargohini tugatgansiz va hozir nima bilan shug‘ullanasiz ТАТУ. Молия соҳаси У тебя новый анонимный вопрос: Eng yoqtirgan yozuvchi va asaringiz Бундайлар кўп) Майли Камюнинг "Бегона"сини айта қолай) У тебя новый анонимный вопрос: Eng sevimli mashg‘ulotingiz Интелектуал ўйинлар ўйнаш ва бунга саволлар тузиш. 👉@kitoblog👈1,07%
- 22 июл. 2022 г.Британ тарихчиси ва ёзувчиси Ян Мортимер ёзади: "Мен китобларни шунчаки бўш вақтни ўтказиш ва роҳатланиш учун ўқимайман. Мен доим ниманидир ўрганиш учун ўқийман. Эрталаб уйғониб кунлик лойиҳаларимга, режаларимга қарайман. Қандай тушунарсиз мавзуларга дуч келсам шу соҳада китобларни топиб ўқишга киришаман. Режаларим олдинга юриши учун қайси мавзуни билишим керак бўлса шу соҳадан китобларни ўқийман" Бу яхши фикр аслида. Кўпчилик нима мавзуда китоб ўқишни билмай юради. Бадиий китоблар ку майли, аммо бирон мавзудаги, илмий китобларни танлашга қийналади. Иложи бўлса одам кун давомида ўзига учраган нотаниш тушунчалар, мавзуларни ёзиб бориши керак. Дейлик бир неча кун, ҳафта давомида. Кейин энг кўп учраган нотаниш мавзуга бағишланган китобни қидириш ва ўқишга ўтириш мумкин. Одам ўзи қизиққан йўналишдаги китобларни ўқиши яхши. Аммо ҳали ўзи унчалик билмайдиган аммо ўрганиши лозим бўлган билимларни, мавзуларни биринчи даражада ўргангани мақсадга мувофиқ. Бу ҳам мутолаа учун китобни танлашнинг бир усули. 👉@kitoblog👈0,88%
- 20 июл. 2022 г.Мурод Муҳаммад Дўстнинг "Лолазор" романини ўқишни бошладим. Энг яхши ўзбек романларидан ва балки энг яхшиси деб ҳам таъриф беришади. Кўплаб адабиётшунослар, танқидчилар эътирофига сазовор бўлган асар. 1990 йил адиб шу асари учун Хамза номидаги мукофтни ҳам олган экан. Ўзи шунақа эътирфоларни эшитганим учун ҳам ўқишга қизиққандим. Муаллиф ҳам қизиқарли шаҳс, ўша пайтлар И. Каримов матбуот котиби ҳам бўлган. Кейинроқ сиёсатдан ҳам кетди, жамоатчилик назаридан ҳам бир мунча четга кетгандай бўлди. Романнинг бошланиши маиший муаммоларга бағишлангандай туюлади. Муносабатлар, турғунлик даври одамлари, адабий жараёнларга назар солса бўлади. Лекин ҳарактерлар бор. Қаҳрамонларнинг ҳар бирининг ўз шаҳсияти, қарашлари ажралиб туради. Мавжуд орамиздаги одамлар тасвирлангандай туюлади. Асардан ҳали кўп нарса кутаяпман лекин, кўпчилик турлича талқин қилар экан. Ўқиганлар бўлса фикрларни изоҳда қолдирса ҳам ҳурсанд бўлардим🙂 👉@kitoblog👈0,78%
- 3 авг. 2022 г.Ёмон тарбия кўрган одамдаги жасорат - дағалликка, билимдонлик майдакашликка, заковат масхарабозликка, очик кўнгиллик мунофиқликка айланади, - деган экан инглиз файласуфи Джон Локк. 👉@kitoblog👈0,76%
- 29 июл. 2022 г.❔Kitob tanlashda nimaga ko‘proq e'tibor berasiz? Masalan men ba'zi kitoblarni o‘qishga qiziqib olaman ln qiziqganimchalik qiziqarli kitob bo‘lmaydi... Бу борада кўп баҳслар бўлади. Яъни китобни қандай танлаш кераклиги муаммо ёки тавсияга кўра танланган китоб кейин ёқмай қолади. Шаҳсан ўзимдан айтсам албатта бошқалар тавсияларига қараб ҳам кўп китоб танлайман. Аммо бунда ўша китоб мавзуси, йўналиши ўзимга ёқадими йўқми кўриб оламан. Китоб ҳақида интернетдан бошқалар фикрини кузатаман. Чунки бир кишининг фикри барибир объектив бўлмаслиги мумкин. Муаллиф ким, бошқа асарлари қандайлигини ҳам кўриб оламан. Илмий оммабоп китобларда айниқса муаллифлар профессор, олимлар бўлишига алоҳида аҳамият бераман. Лекин бу борада яхши китоб ёзадиган журналистлар ҳам кўп ҳозир. Шу изланишларда ҳафсалам пир бўлмаса китобни олиб ўқийман. Лекин агар китоб сизга ёқмаса уни ярмидан ташлаб кетиш катта айб эмас. Бундан уялиш ҳам керак эмас дидлар ҳар хил. Муқовага қараб китоб танлайдиган ғалати қатлам ҳам бор орамизда). Тўғри ғарбда ҳозир китоб муқовалари алоҳида саънат даражасига етган. Лекин бизда агар муқовага қараб китоб танлайман десангиз 90% китоб ўқилмай қолса керак🙂 Китоб танлашнинг яна бир усули ишонган адибнинг, олдин бошқа китобини ўқиган адибнинг навбатдаги китобларини танлаш. Бунда ҳам адашишлар кам бўлади кейинги китоблар ҳам кўп ҳолларда маъқул келади. Қисқача шундай, сизларчи китобларни одатда нимага қараб танлайсиз? 👉@kitoblog👈0,62%
- 28 июл. 2022 г.Анонимные вопросы: У тебя новый анонимный вопрос: Farzandingiz bormi Ҳа У тебя новый анонимный вопрос: Kitob o'grisi degan kinoni korganmisiz Yo‘q,lekin kitobi borligini bilaman) У тебя новый анонимный вопрос: Biror bir muammo bo'yicha, umuman, fikrlarizni har doim o'qib boraman. Ba'zi birlari o'ylantirib ham qo'yadi... Aniq va ochiqchasiga mulohaza yuritishingiz esa juda yaxshi. Aytingchi, mana shunday fikrlash uchun faqat aniq sohadagi kitoblarni o'qish shartmi, yoki qaysi yo'lni afzal ko'rgansiz? Bilmadim, bu umumiy tajriba bo‘lishi mumkin. Buning uchun alohida kitoblar o‘qimaganman. Ln ilmiy ommaviy kitoblar, bahslarga oid kitoblar ham ko‘proq yordam bersa kerak. У тебя новый анонимный вопрос: Har kun kitob ùqishga qancha vaqt sarflaysiz Aniq bilmadim, balki yarim soat, balki 20 daqiqadir. Ln muntazam o‘qib borishga urinaman. 👉@kitoblog👈0,61%
- 8 авг. 2022 г.Ричард Докинзнинг “Худбин ген” асарида яна бир қизиқ маълумот бор. Одатда гуруҳ, тўда бўлиб яшайдиган жониворларда алтуризм ривожланган бўлади дейишади. Ҳусусан, тўдада яшаш учун улар ҳамкорлик қилиши, ўзаро бир бирига ёрдам бериши керак. Лекин бу доим ҳам шундай эмас, баъзан бизга алтуристик кўринган нарсани аслида ҳайвонлар ўзини ўйлаб амалга оширган бўлиши мумкин. Кийиклар гуруҳида ҳам баъзан йиртиқчлар яқинлашса бирор кийикнинг турган жойидан баланд ўйноқлаб,тепага сакраши кузатилади. Олимлар шу кунгача бу ҳолатда бу кийик бошқа жамоадагиларни сақлаб қолиш учун ўзини намоён қилиб қурбон қилаяпти деб ўйлашган. Аммо, аслида бу ҳолатда кийик ўзининг кучлилиги,баландга сакрай олишини исботлаб, йиртқич уни барибир тутолмаслигини исботламоқчи бўлар экан. “Кучим кўп менга ташланиб овора бўлма” дейди-да. Йиртқичлар ўзи асосан кучсиз, касал ҳайвонларга ов қилиши эса маълум. Шунга бу чаққон кийикка ов қилмайди. Қушлар ҳам баъзан йиртқич қушлар яқинлашса баланд овозда сайрай бошлайди. Бу ҳам гўё қуш ўзини жалб қилмоқчидек кўринсада аслида бу қуш овозлари билан уни чалғитишга уриниши аниқланган. Бу товушлар қушнинг локализациясини нотўғри кўрсатишга хизмат қилади. Тўғри бу каби чалғитишлар доим ҳам иш бермаслиги мумкин аммо амалда айнан буни моҳирона амалга оширган жрниворлар табиий равишда узоқроқ яшашади, насл қолдиришади. Ва шу орқали бундай турлар кўпроқ яшаб қолади. Умуман китобда жониворлар орқали одамлар феъл-атвори, наслий боғланишлар борасида кўплаб фактлар бор. Ўқиб кўриш жоиз.. 👉@kitoblog👈0,50%
- 29 сент. 2022 г.Китоб ўқиш мода ёки талабга айландими билмадим ку, лекин бу борада ҳусусий нашриётлар амалга ошираётган ишлар одамни қувонтиради. Икар лойиҳаси нафақат яхши ижодкорлар асарларини чоп этди балки булар бўйича танлов эълон қилиб бош совринга автомобил қўйди(ҳа, нима мошиналиги айтилмаяпти лекин). Ibookuz эса Тирилиш лойиҳасида бир қанча асарлар таржимаси билан бирга танлов ҳам бошлаб Iphone14, ноутбук ва бошқа кўплаб қимматбаҳо совринлар қўйди. Бу ҳам нашриёт, дўконлар ўртасида ўзига ҳос рақобат ҳам эътиборни жалб қилишга талаб ошаётганини билдиради. Умуман бу каби яхши совринлар китобхонлар учун мўлжалланаётгани ҳам қувонарли. Аҳир Sariqbola show да ҳам 240 та профилга подписка ташлаб Camaro, уй ютиш мумкин. Лекин имконият жуда пастда 400 000 дан 1. Китоб танловларда эса рақобат камроқ мингдан ҳам ошмаса керак балки қатнашувчилар🙂 Сиздан талаб қилинадигани эса ўша китобларни ўқиш ва тушуниш) Ҳа-я сотиб ҳам олиш керак. Лекин барибир яхши, китобхонлар қалбини забт этиш учун ҳам кураш кетмоқда🙂 👉@kitoblog👈0,44%
- 26 июл. 2022 г.Кеча Алишер Саъдуллаев каналида янги "Жадидлар" покетбуки бўйича аудиосуҳбат бўлди. Тўплам бўйича юрган кўплаб саволларга жавоблар берилди. Жумладан китобларни 23 минг нусҳада наш этилиши, муаллифларга гонорарларга 1,5 млрд сўмга яқин маблағ сарфланган. Бу катта сумма тўғри. Лекин, айнан шу каби тўпламлар, китобларга ажратилгани ижобий ҳодиса. Чунки 23 минг нусҳа бу бизда катта тираж ва кўплаб китоблар текинга турли мактаблардан тортиб, турли ташкилотлар, китобхонларга етказиб берилмоқда. Жадидлар ва улар ижоди тарғиботи ҳам сўнгги пайтларда аҳамияти ошиб бормоқда. Умуман бу каби китобларни шу тарзда пиар қилинмаса бошқачасига тарқатиш ҳам қийин ҳам назаримда. Жадидлар тарихи, улар ҳаракатининг аҳамиятини ўрганиш, баҳолаш муҳим албатта. Улар балки бугун ўз қадрияти, мақсадини топа олмаётган ёшлар учун ҳам бир мотиватор бўлиб катта саҳнага чиқиши мумкин. Балки кўпчиликни янада қатъийроқ бўлишга ҳам руҳлантирар. Аммо шу ўринда бугун жадидлар чиқмаяпти, ўзи неожадидлар кимлар деган муҳокамалар кўп кузатилади. Лекин бир савол туғулади бугун алоҳида қандайдир неожадидларга эҳтиёж борми? Агар бўлса улар жамият учун нима қилиб бериши керак? Аҳир тарихда жадидлар мустақиллик, миллий ўзлик учун курашган ва бугун бу нарсалар бизда бор. Хўш янги жадидлар қайси ғоя асосида бирлашади, ўзи бирлашиши керакми? Бу ўринда адибларга яна неожадид сифатида қараш ҳам қайсидир маънода нотўғри. Бугунги адибларнинг жамиятдаги роли 20-аср бошидагидан фарқ қилади. Уларнинг аҳамияти ҳатто тармоқдаги блогерларчалик ҳам бўлиши қийин. Ишқилиб шу каби зиддиятлар бор.. 👉@kitoblog👈0,39%
- 26 июл. 2022 г.- Нега Шекспир тақиқланган? - деб сўради Ёввойи. Бош губернатор елкасини қисди. - Чунки у эскилик; асосий сабаб шу. Бизга эскилик сарқитлари керак эмас. — Aммо эски нарсалар ҳам ажойиб бўлади ку. - Aйнан. Гўзаллик жозибали ва биз одамларни эски нарсаларга жалб қилишни хоҳламаймиз. Уларга янги нарсалар ёқиши шарт. (с) Олдос Ҳаксли—Ажиб янги дунё 👉@kitoblog👈0,33%
- 28 июл. 2022 г.@kitob_ombori дан илҳомланиб мен ҳам аноним чат қилишни ўйладим. Савол эгалари кўринмайди. Исталган савол, таклиф ва фикрлар бўлса http://t.me/questianonbot?start=23823380 орқали жўнатинг. Жавоб беришга уриниб кўраман🙂 👉@kitoblog👈0,32%