tgindex
Kun.uz | Расмий канал

Kun.uz | Расмий канал

Статистика
@kunuzofficialЯзыкиузбекский

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали O'zbekcha 👉 @kunuz Русский 👉 @kunuzru English 👉 @kunuzen Тезкор 👉 @kunonline Сайт: kun.uz Мурожаат учун: @kunuzmurojaat Реклама: +998781137733

Последний пост
15 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
85
Всего постов
86
Тип
открытый
Язык
узбекский
Категория
Языки
В каталоге с
12 авг.
Подписчики
1 119 614
−4 428 за 4 дн.
Сутки
−1 305
−0,12%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
155 тыс
40 постов
Вовлечённость
13,8%
к подписчикам
Постов в день
12,1
всего 86
Упоминаний
284
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
200 967
1/48двое суток
230 308
1/72трое суток
248 395

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • 15 авг.11,4 тыс

    2026–2027 ўқув йили учун мандат чиқди 2026-2027 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича якуний танлов натижалари — мандат эълон қилинди. Абитуриентлар натижаларни уч хил усул орқали текшириши мумкин. Абитуриентлар танлов натижаларини my.uzbmb.uz сайти орқали паспорт серияси ва рақами ҳамда ЖШШИРни киритган ҳолда билиши мумкин. 👉 https://kun.uz/kr/99721833 Kun.uz расмий канали

  • «Одил судлов – 2030»: Суд тизимини ислоҳ қилиш бўйича фармон қабул қилинди Президент фармони билан «Одил судлов – 2030» стратегияси ва уни 2026–2028 йилларда амалга ошириш бўйича ҳаракатлар дастури тасдиқланди. Фармонга кўра, 2027 йил 1 июлдан умумюрисдикция ва маъмурий суд йўналишларида ишларни қайта кўриб чиқиш ваколатига эга, юрисдикция ҳудуди бир нечта маъмурий-ҳудудий бирликларни қамраб оладиган ҳудудлараро судлар ташкил этилади. Улар учун жами 319 та бошқарув ходими штат бирлиги ажратилади. 👉 https://kun.uz/kr/79230456 Kun.uz расмий канали

  • 14 авг.58,9 тыс20552

    Қозоғистон йирик блэкаутни Қирғизистондаги ГЭС муаммоси билан изоҳлади Қирғизистондаги Тўхтағул ГЭСда иккита гидрогенераторнинг ўчирилиши Марказий Осиё энергетика тизимида узилишларга сабаб бўлди. Оқибатда Қозоғистоннинг бир қатор вилоятларида истеъмолчилар электр энергиясиз қолди. 👉 https://kun.uz/kr/80352239 Kun.uz расмий канали

  • 14 авг.113 тыс43834

    NYT: Путин 2026 йилда НАТО ва Евроиттифоқни парчалашни мақсад қилганди У бунга Молдова орқали эришмоқчи бўлган. Манбалар 2025 йил сентябридаги сайловлар арафасида молдовалик ёшлар Сербия ва Босниядаги лагерларда қурол ишлатишга ва намойишлар уюштиришга ўргатилгани ҳақида айтиб беришган. Аммо сайловдан олдин бундай лагерларда бўлиб қайтганлар аниқланиб, қўлга олинган. Сайловда эса Ғарб билан яқинлашиш тарафдори бўлган Майя Сандунинг партияси устунликни сақлаб қолган. 👉 https://kun.uz/kr/01685864 Kun.uz расмий канали

  • 14 авг.136 тыс809103

    “Кунига 40 га яқин чақирув бўлади” – қулф очишни касбга айлантирган йигит     Тошкент шаҳрида кекса аёлнинг уйда устидан қулфланган ҳолда қаровсиз қолдирилиш воқеаси жамоатчиликда турли баҳс ва фикрларни келтириб чиқарди. Kun.uz ушбу ҳолатда манзилга бориб, уй эшигини очган Исмоил Баҳодировнинг фаолияти билан қизиқди.   Исмоил Баҳодиров қулфланиб қолган эшикларни очиш хизмати билан шуғулланади. Жамоасида 10 нафарга яқин ишчи бор. Унинг айтишича, машина ёки уй қулфланиб қолганлик ҳолати бўйича кунига 40 га яқин чақирув бўлади. Шундан камида 5 таси болалар хавфсизлиги билан боғлиқ. 📹 БАТАФСИЛ YOUTUBE'ДА КЎРИНГ

  • 14 авг.157 тыс1 027256

    «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилишига розилик олиш учун Путиннинг олдига борганман» – Жапаров Садир Жапаров 2020 йилда ҳокимиятга келгач дарҳол Хитой элчисини чақириб, Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли лойиҳасини бошлашни таклиф қилганини айтди. Аммо, Хитой томони агар Россия рози бўлмаса, «бу йўл қурилишини бошлай олмаслиги»ни билдирган. «Мен ҳайрон қолдим. Шундан сўнг, мен Владимир Владимирович билан амалий учрашув ташкил қилиб беришларини сўрадим. Эртасигаёқ у билан бир-биримизга қараб, тахминан 35-40 дақиқа давомида айнан шу мавзуни жуда жиддий муҳокама қилдик», дейди Жапаров. 👉 https://kun.uz/kr/65285108 Kun.uz расмий канали

  • 14 авг.163 тыс84634

    Афғонистонга электр экспорти ички талаб қондирилганидан кейин амалга оширилади — энергетика вазири Ўзбекистон компанияларининг Афғонистонда электр тармоқлари ва подстанцияларни қуриш ҳамда модернизация қилиш лойиҳаларида иштирок этиши муҳокама қилиняпти. Шунингдек, Сурхондарёда қўшимча 2-3 та электр станция қуриш режалаштирилган. Энергетика вазири Шерзод Хўжаевга кўра, Афғонистонга электр экспорт қилиш ички талаб тўлиқ қондирилгандан кейингина амалга оширилиши мумкин. 👉 https://kun.uz/kr/89729022 Kun.uz расмий канали

  • 14 авг.168 тыс57357

    Тадбиркорликни бошлашда енгиллик ва экстремизм учун жазонинг қайта кўриб чиқилиши — маҳаллий дайжест ▪️Президент Администрацияси тўғрисидаги қонун имзоланди. ▪️Тадбиркорликни лицензиясиз бошлашга вақтинчалик рухсат бериладиган бўлди. ▪️Болага фамилия бериш тартиби ўзгарди. ▪️Экстремизм таърифига аниқлик киритилади ва жазо қайта кўриб чиқилади. ▪️Тошкентда уй-жой бошқаруви билан боғлиқ йирик фирибгарлик фош этилди. 🗓 Куннинг муҳим янгиликлари билан таништирамиз. 👉 https://kun.uz/kr/91480588 Kun.uz расмий канали

  • 14 авг.181 тыс676324

    Тошкентда 70 дан ортиқ объектда 173 та кўп қаватли уй ноқонуний қурилган Тошкент шаҳрида ўтказилган сўнгги инвентаризация натижасида 70 дан ортиқ объектда 173 та кўп қаватли уйда қурилиш билан боғлиқ қонунбузилишлар аниқланган. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги қурилиш масалалари бўйича котибият мудири Жасур Каримов Kun.uz’га маълум қилди. 👉 https://kun.uz/kr/37839947 Kun.uz расмий канали

  • 14 авг.175 тыс1462

    Octobank халкаро ҳисоб-китоблар учун валюталар сонини 16 тага етказди —Мексика песосидан тортиб Польша злотисигача Эндиликда Octobank мижозлари бўлган юридик шахслар — 16 та асосий валютада — G16да конверсион операцияларни амалга оширишлари ва тўловларни ўтказишлари мумкин. 👉 https://kun.uz/kr/34933226 Реклама

  • 14 авг.176 тыс24762

    видео или голосовое, без подписи

  • 14 авг.182 тыс607161

    “Мажбурий меҳнат ва одам савдоси” – Кореяда ўзбекистонлик муҳожирлар ҳуқуқи жиддий муҳокамаларга сабаб бўляпти Жанубий Кореяда Ўзбекистондан E-9 визаси асосида юборилган меҳнат мигрантлари билан тузилган шартномалар катта муҳокамаларга сабаб бўляпти. Ишчилардан ёздириб олинган кафолат тилхатига кўра, улар иш жойини ўзгартирган тақдирда ҳар ой 2000 доллар жарима тўлашга мажбур бўлади. Фаоллар бундай талабни иқтисодий ва руҳий жиҳатдан босим ўтказиш деб баҳоламоқда. 👉 https://kun.uz/kr/35396072 Kun.uz расмий канали

  • 14 авг.190 тыс103

    видео или голосовое, без подписи

  • 14 авг.191 тыс113

    видео или голосовое, без подписи

  • +2
    14 авг.178 тыс831103

    Суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари кўриб чиқилди Президент Шавкат Мирзиёев суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг натижалари ва соҳадаги устувор вазифаларни муҳокама қилиш юзасидан суд тизими раҳбарлари билан учрашув ўтказди. Мулоқотда судлар фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантиришга қаратилган «Одил судлов – 2030» стратегияси лойиҳаси тақдимот қилинди. 👉 https://kun.uz/kr/16737999 Kun.uz расмий канали

  • 14 авг.188 тыс36036

    Кўрфазда блокада қолади, АҚШ наркокартелларни бомбаламоқчи – кун дайжести • Садир Жапаров иттифоқчиси Қамчибек Ташиев кейинги муддатда президент бўлишини хоҳлаганини айтди; • АҚШ уруш вазири Эроннинг денгиз қамалини “чексиз муддат ушлаб туришга“ қодирлигини айтди; • Россия ва Украина ўртасидаги ҳарбий ҳаракатлар давом этмоқда: Одессада Россия дрони йўловчи поездига урилди; • Руминиядаги ягона АЭС Дунай дарёсида сув сатҳи тушиб кетгани сабабли ўчирилмоқда; • АҚШ ҳарбийлари Колумбия кучлари билан биргаликда наркокартелларга зарба бериши мумкин. 👉 https://kun.uz/kr/05461821 Kun.uz расмий канали

  • 14 авг.186 тыс26165

    Батареяни ёқиб юбориш, нурланиш даражасини ўлчаш ва газни босиш: CHERY гибридлар ҳақидаги тўқима тасаввурларни қандай фош этди? Гибрид автомобил батареясига олов билан таъсир эттирилса, унинг ҳолати қандай бўлади? Юқори кучланишли тизим яқинида бўлиш қанчалик хавфсиз? Ҳақиқатан ҳам, бир неча юз килограмм қўшимча оғирлик автомобилни бесўнақай «оғир вазнли» машинага айлантирадими? 👉 https://kun.uz/kr/26390169 Реклама

  • 14 авг.218 тыс456432

    Марказий Осиё энергетика тизимида ўзаро боғлиқ узилишлар кузатилди Қўшни мамлакат энергетика тизимида юз берган авария Марказий Осиё энергетика тизимига таъсир кўрсатди, натижада Сурхондарё ва бошқа айрим вилоятларнинг электр таъминотида узилиш кузатилди, дея хабар берди Ўзбекистон Энергетика вазирлиги.   Хабарларга кўра, Бишкек, Олмаота ва Душанбе шаҳарларида ҳам электр таъминотида оммавий узилишлар кузатилмоқда.   “Миллий электр тармоқлари” АЖга кўра, ягона энергетика тизимида бир неча поғонали аварияга қарши автоматика тизими ишлаган. Тармоқларга навбатма-навбат кучланиш бериш ишлари амалга оширилмоқда. 👉 https://kun.uz/kr/36320263 Kun.uz расмий канали

  • 14 авг.198 тыс33435

    Рим яқинидаги ҳарбий заводда портлаш рўй берди Рим ташқарисидаги Коллеферро шаҳарчасида ўқ-дори ишлаб чиқариладиган заводда ёнғин чиқиб, портлаш рўй берди. Жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ: ҳодиса вақтида корхона ҳудудида бўлганлар хавфсизликда экани маълум қилинган. Портлаш сабаби маълум эмас. 👉 https://kun.uz/kr/62669524 Kun.uz расмий канали

  • 14 авг.216 тыс1 062581

    “Ҳаракат қилсангиз, йилига 100 минг доллардан ҳам кўп маош оласиз” - АҚШдаги ҳамшира Kun.uz билан суҳбатлашган Америкадаги ўзбек ҳамширасига кўра, тиббиёт ходимларининг бу давлатда энг катта ютуғи - жуда яхши маош олиши. Лекин тиббиёт ходими бўлиш ҳам осон…