tgindex
Kurbanoff.yoq
@kurbanoffyoqузбекский

Хаёт тўғрисида бир шингил

Последний пост
7 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
0
Всего постов
20
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
12 авг.
Подписчики
720
0 за 2 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
1 018
20 постов
Вовлечённость
141,4%
к подписчикам
Постов в день
0,0
всего 20
Упоминаний
3
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
671
1/48двое суток
768
1/72трое суток
829

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • 7 авг.5781824

    Овора бўлиб IMAX га билет қидириб, пул тўлаб юрасизми. KINOM иловасида теппа текинга хали кинотеатрларда кетаетган Одиссей филмини ўзбекчада кўрса бўларкан. Эх, бечора Нолан, шунча маблағ кетказиб IMAX 70мм лик кинотеатрда кўради деб кино олсаю … Авторлик хуқуқлари денг ... P.S. Айтганча, KINOM Билайнникимиди? @KurbanoffYoq

  • ➖ “China Construction” – 500 млн долларлик 3 та йўл ўтказгич, 4 та кемпинг масканлари барпо этиш ва 27 км йўлларни капитал таъмирлаш; ➖ “SINO-Hunan” – 1 млрд долларлик 7 та туннель, 5 та йўл ўтказгич, 16 та кўчада 57 км “BRT” йўлаклари ва 279 км йўлларни қуриш; ➖“China Railway Construction” – 1 млрд долларлик 100 километрли 2 қаватли Тошкент ҳалқа пуллик автомобиль йўлини барпо этиш; ➖ “Shanghai Construction” – 100 млн долларлик 1 кемпинг марказини барпо этиш ва 7,7 км йўлларни таъмирлаш; ➖ “Xinjiang Hui’er Agricultural” – йўлбўйи ҳудудларини ландшафт дизайни асосида кўкаламзорлаштириш бўйича битимлар имзоланган.

  • Nazarbekdagi stella (obelisk) qulatilibdi oxiri (#)

  • 21 июл.7953из muhrim2022

    Nazarbekdagi stella (obelisk) qulatilibdi oxiri (#)

  • 🚧 Мустақиллик шоҳкўчасининг бир қисми очилиб, қарама-қарши йўналиши ёпилади Тошкент шаҳар Йўл ҳаракатини бошқариш маркази маълум қилишича, Мустақиллик шоҳкўчасининг Мирзо Улуғбек кўчасидан Оққўрғон кўчасигача бўлган таъмирланган қисми 16 июль соат 02:00 дан транспорт ҳаракати учун очилади. Шу билан бирга, таъмирлаш ишлари сабаб Оққўрғон кўчасидан Мирзо Улуғбек кўчасигача бўлган қарама-қарши йўналиш 16 июль соат 01:00 дан 31 июль соат 22:00 гача вақтинча ёпилади. @KurbanoffYoq

  • Яна ахоли айбдор. @KurbanoffYoq

  • 7 июл.864208

    Анчадан бери каналда жиддий мавзулар бўлмаган экан. Фурсатдан фойдаланиб, ўрнини тўлдирамиз. Агар Visa ёки Mastercard картангиздан билдирмай пул ечиб олинса нима қилиш керак? Кўпчилик ҳалигача агар картасидан уларнинг хабарисиз пул ечилса (гап биринчи навбатда хорижий сайтларда халқаро тизим карталари орқали тўловлар ҳақида кетмоқда), уни қайтариб бўлмайди деб ўйларкан. «Ҳа майли, ўзим айбдорман, диққатлироқ бўлиш керак эди», дейишади. Аслида эса халқаро тўлов тизимлари (Visa, Mastercard) қоидаларида истеъмолчи ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи аъло даражадаги инструмент бор, у chargeback дейилади. Оддийроқ айтганда, операцияни мажбурий равишда баҳслашиб бекор қилиш. Янада соддароқ айтадиган бўлсак, бу — агар сизни алдашган бўлса ёки техник хатолик юз берган бўлса, сизнинг банкингиз сотувчининг банкидан пулни мажбурий тарзда тортиб олиши ва картангизга қайтаришидир. Қисқача қўлланма: пулни қандай қайтариш керак Чарджбэк турли вазиятларда ишлайди: масалан, сиз сезмаган ҳолда обуналар учун пул ечиб олинса, банкомат нақд пул бермай, лекин ҳисобдан уриб қолса ёки хорижий интернет-дўкон пулни олиб, ғойиб бўлса ва товарни юбормаса. 1. Масалани тинч йўл билан ҳал қилишга уриниб кўринг Биринчи навбатда ўша сервис ёки дўконнинг қўллаб-қувватлаш хизматига хат ёзинг. Агар улар жим бўлишса ёки оддий баҳоналар қилишса - буни скриншотлар билан қайд этинг. Тўғридан-тўғри боғланишга уриниш бўлмаганида, банк катта эҳтимол билан аризангизни қабул қилмайди. 2. Ўз банкингизга боринг Картангизни чиқарган банкка мурожаат қилинг. Сизнинг мақсадингиз - транзакцияни баҳслашиш (чарджбэк) учун ариза ёзиш. Аризага барча далилларни илова қилинг: чеклар, ёзишмалар ва сайтдан скриншотлар. 3. Арбитраж натижасини кутинг Буёғига тўлов тизимининг қоидалари ишга тушади. Сотувчининг ҳисобидаги ўша сумма блокланади, ва агар у ўзининг мутлақо ҳақлигини исботлай олмаса (масалан, сиз имзо қўйган юк хатини ёки пул ечиб олиниши тўғрилигини тасдиқловчи бошқа далилларни кўрсатмаса), пул батамом картангизга қайтарилади. Муҳим жиҳат: Тўлов тизимларида қатъий муддатлар бор - одатда аризани операция бажарилган пайтдан бошлаб 120 кун ичида топшириш керак. Ва унутманг: чарджбэк инсофсиз компаниялар ва яширин ечимларга қарши аъло даражада ишлайди, лекин агар сиз пулни фирибгарларга ўз ихтиёрингиз билан ўтказиб юборган бўлсангиз ёки банкдан келган СМС-кодни айтган бўлсангиз, у фойда бермайди. Агар банкингиз ходимлари «чарджбэк» сўзини эшитиб, ҳайрон бўлиб сизни ички ишлар органларига ариза ёзишга жўнатса - шошиб қолманг. Шунчаки улардан халқаро карталар бўлими ходимини чақиришни сўранг. Улар бу нималигини жуда яхши билишади, шунчаки ортиқча қоғозбозликни ёқтиришмайди, холос. Ва яна бир жиҳат - бизнинг банкларда бу процедура пуллик. Умид қиламанки, ёзилган нарса сизга фойдали бўлди, яқинларингиз билан улашишни унутманг. #молиявийсаводхонлик @KurbanoffYoq

  • без подписи

  • 4 июл.802113

    Ҳаммаси яхши - чўкяпмиз © Суръатда кечаги ва бугунги холат. @KurbanoffYoq

  • 30 июн.1 2273620

    Ўзбекистонга япон делегацияси келибди. Уларни завод-фабрикаларимизда олиб юриб, мақтанишибди: - Мана, кўринглар, қандай зўр, телевизорлар чиқаряпмиз, ҳатто Россияга ҳам экспорт қиляпмиз! - Мана, автомобилларимиз қанақа, ҳатто Оникс ишлаб чиқаришни ҳам бошладик. - Мана, қандай зўр уйлар қуряпмиз, энг сўнгги лойиҳалар, кенг, шинам, нақ сойнинг бўйида. Хуллас, ҳамма нарсани кўрсатишибди ва кузатаётганда сўрашибди: - Хўш, ютуқларимиз сизларда қандай таассурот қолдирди? Японлар елка қисиб: - Болаларингиз жуда чиройли экан! Бизникилар эътироз билдирибди: - Биз сизларга шунча ютуқларимизни кўрсатсак-да, сизлар нуқул болаларни гапирасизлар. Болаларнинг бунга нима дахли бор?! Японлар: - Гап шундаки, сизлар қўлингиз билан қилаётган ҲАММА нарса жуда-жуда чатоқ экан... аммо болаларингиз чиройли! @KurbanoffYoq

  • 24 июн.1 0831210

    Чўнғара гуруч энди импортний бўладими? Илгари Ўзбекистонга тегишли бўлган, 2,5 минг киши яшайдиган Чўнғара ва Тош-Тобо қишлоқлари Қирғизистонга ўтди. Эвазига Ўзбекистонга тенг майдонли ер берилди, шунингдек, янги йўл учун 236 га ер алмашилди. @KurbanoffYoq

  • 22 июн.960222из shotir

    футбол ўтволсин энди

  • 18 июн.1 292202

    Ёши катталар - фалончи кино қўйилганда (одатда Фантомас, Баҳорни 17 лаҳзаси ёки Спрутни эслашади) кўчада инсон бўлмасди деб эслашарди. Энди бизларда ҳам шундай кун бор - бугун эрталаб соат 7 дан 8:30 гача (одатий тирбандлик вақти) аник кўчалар одатдагидан бўшаб қолган эди. @KurbanoffYoq

  • 18 июн.1 243335

    Хар куни эрталаб соат 8га якин юрак босимимни ўлчаб кейин дори ичардим. Бугун, биринчи таймдан кейин ўлчамасдан ичвордим - манимча ўлчамасдан ҳам маълум ҳаммаси. #UzbekistanGo @KurbanoffYoq

  • 13 июн.1 27117

    Shu borada Toshkent Nyu Yorkdan ham, San Fransiskodan ham ilg'orroq shahar deb o'ylayman. Nyu Yorkni "a city that never sleeps" deyishadi. Bu haqiqatga yaqin gap emas. Nyu York shahri yaxshigina uxlaydigan, erta uxlaydigan shahar. Shartli kechki soat 1da…

  • 12 июн.1 2593014

    Бунча узр сўрашдан хурсанд булар?! Ёки "чётки" ёшлар орасида янги трендни ўтказвордикми? P.S. Узр сўраш инструменти ишламаябди, барака топгурлар, аниқ қонун доирасидаги чора кўриш керак. 5 сутка таъсир қилмаса 10 сутка, 10 суткага ўрганиб қолса - 15. У ҳам эффект бермаса - автомобил мусодара қилиниши керак.

  • 4 июн.1 5251915

    Ош яхши кўрса керак. @KurbanoffYoq

  • 4 июн.1 07096

    Футбол мавсуми яқин @KurbanoffYoq

  • 25 мая983132из shotir

    ҳайит ўтволсин энди

  • 15 мая1 4381812

    Тарифлар ошиши ҳисобига олинган маблағларни электр ва газ тармоқларини, подстанцияларни модернизация қилиш ҳамда янги линиялар қуришга йўналтириш режалаштирилган. Вазирлик вакилларининг сўзларига кўра, истеъмолнинг ўсиши, хусусан, кондиционерлар, маиший техника…