tgindex
Mehrob.uz
@mehrob_uzВидеоузбекский

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. instagram.com/mehrob.uzofficial fb.com/Mehrob.uz2 youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153

Последний пост
14:03
Последнее чтение
06:54
Постов за неделю
97
Всего постов
207
Тип
открытый
Язык
узбекский
Категория
Видео
В каталоге с
12 авг.
Подписчики
224 774
−306 за 4 дн.
Сутки
−79
−0,04%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
40,6 тыс
40 постов
Вовлечённость
18,1%
к подписчикам
Постов в день
13,9
всего 207
Упоминаний
181
каналов
Охват размещения
по 6 постам
1/24сутки в ленте
45 043
1/48двое суток
51 619
1/72трое суток
55 672

Медиана по постам, которые мы застали свежими и померили через сутки.

Посты

  • 14:032 4362922

    📿 АЛЛОҲНИНГ ЗИКРИ Муоз ибн Жабал айтади: Инсон боласи қилган амаллар ичида уни Аллоҳнинг азобидан асрайдиган энг улкан амал – бу Аллоҳнинг зикридир! – Эй Абу Абдураҳмон, Аллоҳ йўлидаги жиҳоддан ҳам Аллоҳнинг зикри афзалми? – деб сўрашди. – Ҳа, чунки Аллоҳ таоло «Албатта, Аллоҳнинг зикри улканроқдир!» (Анкабут сураси, 45-оят.) деб айтган. "Солиҳлар суҳбати"дан 👉 @mehrob_uz

  • 13:0819,3 тыс27112

    ТАЪЗИЯ Устозимиз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий бошчиликларидаги «Mehrob.uz» ижодий жамоаси Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходими Ҳикматуллоҳ домла Абиевга падари бузрукворларининг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдиради. Ҳикматуллоҳ домланинг падари бузрукворлари вафот этгани муносабати билан уларнинг оила аъзоларига ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. Қодир Аллоҳ марҳум отахонни Ўз раҳматига олсин. Охиратларини обод қилиб, иймонларини ҳамроҳ айласин. Жойларини жаннат тўридан қилсин. Мусибатга учраган хонадон вакилларига Яратгандан чиройли сабр ва матонат сўраб қоламиз. «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз». @mehrob_uz

  • 11:0126,2 тыс292366

    #Ёд_олиш_учун МУХТАСАР СИЙРАТ Ҳабибимиз Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қисқача сийратлари. 1. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари Муҳаммад ва Аҳмаддир. 2. Энг биринчи Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилишларини Ҳазрати Иброҳим алайҳиссалом дуо қилдилар. 3. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилишлари саккиз ёки ўн ёки ўн иккинчи Робиъул аввал, 22-апрел, 571-милодий сана душанба куни субҳи содиқ вақтида бўлди. 4. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қавмлари Бани Ҳошим, қабилалари Қурайш, насллари Арабдир. 5. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оталарининг исми Абдуллоҳ ва оналарининг исми Оминадир. 6. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам боболарининг исми Абдулмуттолиб, бувиларининг исми Фотима бинти Амрдир. 7. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг она томонидан боболарининг исми Ваҳб ва она томонидан бувиларининг исми Барродир. 8. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оталарининг вафоти йигирма беш ёшларида бўлди. У кишининг қабрлари Мадинаи Мунавварададир. Муҳтарам оталарининг вафотлари чоғида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оналарининг қорнида эдилар. 9. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни туғилганларидан кейин тўрт кунгача оналари эмиздилар. Кейин бир неча кун Абу Лаҳабнинг чўриси Сувайба, кейин Ҳазрати Ҳалима розияллоҳу анҳо эмиздилар. Ҳазрати Ҳалима розияллоҳу анҳонинг ҳузурида жами тўрт йил турдилар. Кейин оналарига қайта топширилдилар. 10. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам олти ёш бўлганларида оналари ўттиз ёшларида вафот этдилар. Оналарининг қабри Мадинаи Мунавварадан Маккаи Мукаррамага қараб юрганда саксон мил узоқликда Абво деган жойдадир. 11. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саккиз ёш бўлганларида боболари Абдулмуттолиб тўқсон саккиз ва бир сўзга кўра бир юз ўн ёшда вафот этди. Абдулқайюм Комил таржимаси. @mehrob_uz

  • 07:5928 тыс209126

    Аллоҳ билан бўлган киши ёлғиз эмас "Минор" жоме масжиди имом-хатиби, ❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ✅Яқинларингизга улашинг! Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

  • 05:5928,9 тыс958

    без подписи

  • 05:5928,2 тыс16621

    23. У қилган нарсасидан сўралмас. Ҳолбуки, улар сўралурлар. Аллоҳ таолони ҳеч ким саволга тутмайди. Нимани хоҳласа, шуни қилади. Бандалар, хусусан, мушриклар ҳар бир иши юзасидан сўроққа тутиладилар. Аллоҳ таоло улардан ҳар бир амали учун савол сўрайди. @mehrob_uz

  • 01:3271,3 тыс3093 997

    Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 🌸 Хайрли тонг! 🌻 🌱 «Маҳзун бўлма, Аллоҳ биз билан биргадир» (Тавба сураси, 40-оят). Ҳар бир тонг умид ва ишонч билан бошланиши учун бу гўзал эслатмадир. 🤲 Аллоҳим! Кўриб турган кўзимиз, айта олган сўзимиз ва хизматдаги танамиз учун Ўзингга шукрлар бўлсин. Яхшилик билан бошланган кун хайрли якун топади. Эзгу ишлар ва гўзал амаллар ҳамроҳингиз бўлсин. ✅Каналга обуна бўлинг @mehrob_uz

  • 18:0937,7 тыс356149

    Дунёнинг энг яхшиси Суфёни Саврий деди: ”Сиз учун дунёнинг энг яхшиси у сабаб синов-имтиҳон қилинмайдиганингиз, сиз синов-имтиҳон қилинмайдиган энг яхши нарса қўлингиздан чиққан нарсадир”. @mehrob_uz

  • 17:4941,8 тыс255169

    Намоз вақтлари: 17.08.2026 - Душанба Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

  • 16 авг.44,6 тыс276223

    ЭНГ МАҲБУБ ОДАМЛАР Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилдилар: Яъни: “Менга энг маҳбуб ва севимлиларингиз хулқи яхшиларингиздир. У тавозе туфайли гўёки одамлар олдида ерга тўшалиб қолади. Ўзи ҳам ўзгаларни яхши кўради ва ўзгалар ҳам уни яхши кўрадилар. Менга сизларнинг энг ёмонингиз эса чақимчиларингиздир. Улар дўстлар ўртасига нафрат уруғини сочиб, олийжаноб кишиларнинг айбларини излайдилар” (Имом Табароний ривояти) Бошқа бир ривоятда бирор мусулмон обрўсини тўкишни энг ёмон судхўрлик, дея ҳукм қилинган (“Ат-Тарғиб ват-Тарҳиб”, 3/326). "Аллоҳга мақбул банда бўлиш сирлари" китобидан 👉 @mehrob_uz

  • 16 авг.41,6 тыс170272

    Фарзандлар ўртасида адолат қилиш "Минор" жоме масжиди имом-хатиби, ❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ✅Яқинларингизга улашинг! Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

  • 16 авг.36,1 тыс10412

    без подписи

  • 16 авг.36,8 тыс20127

    22. Агар у(осмонлару ер)ларда Аллоҳдан ўзга «худо»лар бўлганида, бузулиб кетар эдилар. Аршнинг Робби Аллоҳ улар васф қилган нарсадан покдир. Борлиқни бир зот яратган, бир зот идора қилиб, бошқариб туради. Борлиқ шунга бўйсунади. Шу боис ҳам нарсалар ҳадсиз-ҳисобсиз бўлишига қарамай, борлиқда қойил қоларлик даражада низом, жипслик ва мутаносиблик ҳукм суради. Агар борлиқни яратган, уни идора қилиб турган зот биттадан кўп бўлса, ўша зотларнинг иродаси бир-бири билан, албатта, тўқнашар эди. Оқибатда борлиқда номутаносиблик келиб чиқар, жипслик йўқолар ва низом бузилар эди. Модомики борлиқ бир низомда турибдими, жипс ҳолидами, мутаносибми, демак, уни яратган ва тадбирини қилиб турган зот битта. Мушрикларнинг Аллоҳга ширк келтиришлари нотўғри. «Аршнинг Робби Аллоҳ улар васф қилган нарсадан покдир». Аллоҳ мушриклар тасвирлаётган шериклардан покдир. Унинг ҳеч қандай шериги йўқдир. Аршнинг, мулкнинг Робби ҳам ягона ўша зотдир. @mehrob_uz

  • 16 авг.89,7 тыс3013 549

    Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ! ☀️ 🌸 Хайрли тонг!🌸 🤲 Муборак якшанба тонги ҳаётингизга хайр-барака олиб келсин! Тонгги дуо: Ё Аллоҳ! Бугунги кунимизни зикринг билан бошланишини, авфинг билан гўзал бўлишини ва раҳматинг билан якун топишини насиб қилгин. Бизни ва яқинларимизни Ўз паноҳингда асра. ✨ Эслатма: Бугун дам олиш куни. Ҳафта давомидаги чарчоқларни унутиб, ота-онангиз, оилангиз ва яқинларингизга вақт ажратинг. Уларнинг дуосини олиш энг катта бахтдир! ☕️ ✈️ Каналга обуна бўлинг @mehrob_uz

  • 15 авг.46 тыс278226

    Намоз вақтлари: 16.08.2026 - Якшанба Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

  • 15 авг.45,4 тыс16

    без подписи

  • 15 авг.46,9 тыс16

    без подписи

  • 15 авг.44,9 тыс16

    без подписи

  • 15 авг.40,1 тыс16

    без подписи

  • 15 авг.40,5 тыс16

    без подписи