tgindex
Mufasa
@mufasa_mhузбекский

Эксклюзив янгиликлар, таҳлиллар ва фактга асосланган хабарлар Ижтимоий тармоқларда 👉 https://taplink.cc/mufasa Реклама 👉 @Mufasaga_murojaat_bot

Последний пост
14 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
16
Всего постов
36
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
12 авг.
Подписчики
14 787
−18 за 6 дн.
Сутки
−21
−0,14%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
3 994
35 постов
Вовлечённость
27,0%
к подписчикам
Постов в день
2,3
всего 36
Упоминаний
8
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
2 375
1/48двое суток
2 721
1/72трое суток
2 935

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • 14 авг.1 92224

    Газ баллонларни таъмирлаш учун ажратилган миллиардларни тақдири «Ҳудудгазтаъминот» газ баллонларини тозалаш ва таъмирлаш бўйича 13 млрд сўмлик тендерлар ўтказибди. Унда фақат иккита фирма қатнашиб, галма-галдан ғолиб ва заҳира ғолиби бўлишган. Асосий ўйин шундаки, бу икки фирма бир-бирига бегона эмас бўлиб чиқибди. Корпоратив боғлиқликлар бор. Бирининг ҳозирги раҳбари иккинчи фирманинг собиқ эгаси экан. Энг кулгилиси, миллиардлаб пулни ютган фирмадан бири аслида ресторан фаолияти билан шуғулланади. Шеф повар ва официантлар билан газ баллон таъмирлашса керак-да, балки. Харид комиссиясини бир аъзоси бу мантиқсизликни ва иштирокчилар аввал ушбу соҳада тажрибаси йўқлигини пайқаб, эътироз билдирган ва танловни бекор қилишни сўраган. Лекин комиссиянинг қолган аъзолари эътирозни инобатга олмай, 13 млрд сўмлик лотларни тасдиқлаб бераверишган.

  • 14 авг.2 6773

    без подписи

  • 14 авг.2 6803

    без подписи

  • 14 авг.2 5993

    без подписи

  • 14 авг.2 5963

    без подписи

  • 14 авг.2 5913

    без подписи

  • 14 авг.2 5863

    без подписи

  • 14 авг.2 5833

    без подписи

  • 14 авг.2 3663

    Бугун 14 август куни пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан “Мустақил Ўзбекистон – 35 йиллик тараққиёт йўли: ислоҳотлар, натижалар ва истиқболлар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтяпти. Конференция марказий муҳокамаларида конституциявий модернизация, парламентаризмни ривожлантириш, миллий қонунчиликни такомиллаштириш, давлат бошқарувини инсонга манфаатларига хизмат қилиш тамойили асосида янада такомиллаштириш, тарихий-маданий меросни асраш, барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш ҳамда халқаро ва парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўзаро уйғун ҳолда кўриб чиқилмоқда. Конференцияда хорижий давлатлар парламентлари вакиллари Ўзбекистоннинг тараққиёт йўлига бағишланган фикрларини билдиришибди. Мердан Туваков, Туркманистон Мажлисининг Халқаро ва парламентлараро алоқалар қўмитаси аъзоси: "Кенг кўламли ислоҳотларнинг муҳтарам Президент Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида муваффақиятли амалга оширилиши мамлакатнинг жадал ривожланиши, барқарор иқтисодий ўсиши ва халқаро майдондаги юксак нуфузининг ошишини таъминлади". Азер Амирасланов, Озарбайжон Республикаси Миллий Мажлисининг Иқтисодий сиёсат, саноат ва тадбиркорлик қўмитаси раиси: "Ўзбекистон мустақиллик йилларида давлат қурилиши, кенг кўламли модернизация ва ижтимоий-иқтисодий тараққиёт борасида таъсирчан ва салмоқли йўлни босиб ўтди. Тарих шуни кўрсатадики, мустақиллик кучли давлат институтлари, қонун устуворлиги, барқарор иқтисодиёт, миллий бирлик ва фуқароларнинг давлатга бўлган ишончи орқали мустаҳкамланади". Маҳмадшоҳ Гулзода, Тожикистон Республикаси Мажлиси Оли Мажлиси намояндагон Халқаро ишлар, жамоат бирлашмалари ва ахборот қўмитаси раиси: "Ўзбекистон Республикаси Президенти, муҳтарам Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакат давлат тараққиёти тарихида янги саҳифа очган кенг кўламли ислоҳотлар дастурини изчил ва ишонч билан амалга оширмоқда. Модернизация, очиқлик ва конструктив халқаро ҳамкорликка қаратилган ушбу сиёсат нафақат мамлакат ички тараққиётига кучли туртки берди, балки Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги мавқеини ҳам сезиларли даражада мустаҳкамлади". Конференция давом этяпти.

  • 14 авг.3 631163

    Президенти Администрацияси тўғрисидаги Конституциявий Қонун имзоланди. Унда Администрациянинг ҳуқуқий мақоми, асосий вазифалари, шунингдек, Администрация Раҳбарининг ҳуқуқий мақоми ва ваколатлари белгиланди. Шу билан бирга, Администрация Раҳбари Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари ҳисобланади ҳамда ушбу кенгаш аъзоларининг фаолиятини ташкил этади ва мувофиқлаштиради. Республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосарлари (маслаҳатчилари) Администрация Раҳбари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади ҳамда улар ўз фаолияти давомида Администрациянинг вакили мақомига эга бўлади. Администрациянинг мансабдор шахсларига ва уларнинг оила аъзоларига (турмуш ўртоғига, фарзандларига ва ота-онасига) умрбод, Администрациянинг бошқарув ходимларига Администрациядаги фаолияти даврига Президенти томонидан белгиланган тартибда биометрик дипломатик паспортлар берилади. Администрациянинг мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатишга, уларни жиноий жавобгарликка тортишга, уларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини чеклайдиган бошқа ҳар қандай процессуал мажбурлов чораларини қўллашга, тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширишга, суриштирув, тергов ҳаракатлари ўтказишга ёки маъмурий қамоқ жазо чорасини қўллашга йўл қўйилмайди. Администрациянинг бошқарув ходимлари ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш ҳамда ваколатларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда қабул қилган қарорлари, содир этган ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги, билдирган фикрлари ва берган кўрсатмалари учун жиноий, маъмурий ёки фуқаровий жавобгарликка тортилмайди.

  • 13 авг.6 61882

    Мурожаатчи: «ГАСН»да ходимларни загран паспортлари олиб қўйиляпти Аввалроқ ГАСНнинг 30 нафар ходимни Хитойга юбориш учун 1,6 млрд сўмлик танлови ҳақида ёзгандик. Танлов бекор бўлди. Ушбу ташкилот ходимларидан бири мен билан боғланиб, сафар тўхтатилгани, чипта харажатлари қопланмагани ва ходимлардан оммавий равишда хорижга чиқиш паспортлари йиғиб олинаётганини маълум қилди. Мурожаатчига кўра, топшириқ умумий гуруҳга юборилган, ким паспорт берган-бермагани алоҳида белгилаб борилган. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси матбуот хизмати эса мурожаатда келтирилган иддаоларни инкор қилди. Фақат давлат сирларидан хабардор айрим ходимлар паспортлари сақлашга олинганини билдирди.

  • 13 авг.4 85425

    Олим Давлатов Президентнинг вакиллик органлари, ННТ ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди. Русланбек Давлетов ушбу лавозимдан озод этилди.

  • 13 авг.5 04039

    без подписи

  • 13 авг.4 95216

    14 август куни Тошкентда “Мустақил Ўзбекистон – 35 йиллик тараққиёт йўли: ислоҳотлар, натижалар ва истиқболлар” мавзусида катта халқаро анжуман бўлиб ўтар экан. Унда ўзимизнинг экспертлар, дунёнинг нуфузли парламентлари ва халқаро ташкилотлари вакиллари йиғилиб, шу 35 йиллик босиб ўтилган йўлни холисона таҳлил қилишади. Энг муҳими — келажакдаги “яшил” иқтисодиёт, инсон капитали ва экология бўйича янги қадамлар белгиланади.

  • 12 авг.5 17148

    Реновация — хонадон бор, аммо кадастр ҳалигача йўқ Тошкент шаҳар ҳокими реновацияга тушган хонадон эгалари кўчада қолиб кетмаётганини айтибди. Тўғри, уларга ўзи яшаган ҳудуд атрофидан янги уй берилаётган бўлиши мумкин. Аммо масаланинг бошқа томони ҳам бор — ҳужжатлар. Биргина мисол. Бектемир тумани Ҳусайн Бойқаро МФЙдаги 2 қаватли уйлар бузилиб, 100 га яқин хонадон эгалари «Юксалиш» турар жой комплексидан уй билан таъминланган. 4 йил аввал туман ҳокими ош бериб, хонадонларни тантанали топширган. Аммо бугун комплексда 300 дан ортиқ хонадонда одамлар 3 йилдан зиёд яшаб келаётган бўлса-да, ҳалигача кадастр йўқ. Шу сабаб одамлар «прописка» қила олмаяпти, болани боғчага жойлаштиришдан тортиб, бошқа давлат хизматларидан фойдаланишда муаммоларга дуч келишяпти. Ўтган йили реновация бўйича инвесторга ер ажратиш ҳақида ҳоким қарори чиққан. Муаммо — инвестиция шартномаси билан Бош режа ўртасида тафовут бор экан. Инвестор ва хонадон эгаларининг мурожаат қилмаган жойи қолмаган. Ҳатто ҳукумат раҳбариятига ҳам мурожаат қилишган. Аммо ҳалигача натижа йўқ. Менимча, Президент Администрацияси бу масалага эътибор қаратиб, ижобий ҳал қилиб берса, анчадан буён ўз мулкига эгалик қила олмаётган юзлаб хонадон эгалари учун Мустақиллигимизнинг 35 йиллигига муносиб совға бўларди. Ҳа, айтганча, шу пайтгача масалани ҳал этмай, қурувчидан айб қидириб, уни у ёқдан бу ёққа судраб юрганлар энди яна шу йўсинда ёндашмаса яхши бўларди. Чунки қурувчи ҳам туман Кенгаши қарори ва ҳокимлик ваъдаларига ишониб, уйларни вақтида қуриб битказган. Кадастр бўлмагани учун комплекс ЖЭКка топширилмаган, лифт, подъезд чироқлари ва ободонлаштириш харажатларининг катта қисмини ҳалигача қурувчининг ўзи қоплаб келяпти.

  • 12 авг.6 14887

    Бугун солиқчиларнинг норасмий байрами — Давлат солиқ хизмати органлари ташкил этилганига 35 йил бўлди. Бу сана расмий байрам эмас, орден-медаллар ҳам тарқатилмайди. 22 йилдан буён эса бу тизимга солиқчининг ўзидан раҳбар тайинланмаган. Тизимга раҳбарлик қилганларнинг айримлари ўзини солиқчи деб ҳам ҳисобламаган — ҳатто солиқчи формасини бирор марта киймаган (ор қилишади, шекилли). Касб байрамини ҳам бошқа идорага бориб, ўз ҳамкасбларини нишонлашади. Солиқ хизмати давлат тизимидаги энг машаққатли соҳалардан бири. Бу ерда нафақагача ишлаб етиб боришнинг ўзи катта гап. 35 йиллик тарихида шу тизимдан нафақага чиққанларни қўлда санаса бўлса керак. Ойлик ва ходимларга яратилган шароит масаласи ҳам оғриқли. Солиқчи давлат бюджетига пул йиғиши керак, лекин унинг ўз меҳнатига келганда негадир «кўчадан тирикчилигини қилиб олар» деган қабилдаги муносабат ҳали ҳам сезилади. Шундай бўлса-да, минглаб одамлар йиллар давомида шу тизимда ишлади, ишлаяпти. 35 йиллик билан, солиқчилар!

  • 11 авг.5 05916

    Шаҳарсозликда «эскича ёндашув»га чек қўйилмоқда Ўзбекистонда қурилиш ва реновация кўлами кенгайгани сари шаҳарсозлик талабларига риоя қилиш масаласи ҳам долзарблашмоқда. Қонунчилик палатасига киритилган янги қонун лойиҳасида юридик шахсларга нисбатан молиявий санкциялар қўллаш таклиф этиляпти. Санкциялар оддий камчиликлар учун эмас, балки ердан белгиланган мақсадга зид фойдаланиш, лойиҳа ҳужжатларисиз қурилиш ва ёлғон маълумот тақдим этиш каби қўпол қоидабузарликлар учун назарда тутилган. Шунингдек, Урбанизация миллий қўмитасининг шаҳарсозлик жараёнларини мувофиқлаштиришдаги роли кучайтирилади. Лойиҳа қабул қилинса, қурилишда «аввал қуриб оламиз, ҳужжатини кейин тўғрилармиз» деган ёндашувга қарши таъсир чоралари кучаяди.

  • 11 авг.5 21618

    “Ой яримлаб қолди, бўнак қачон тушаркин?” Тез орада расмий ҳужжатларда шундай ибораларга кўзимиз тушса, ҳайрон бўлмаймиз, ўртоқлар. Қонунчилигимиздаги бир қатор ўзлашма атамалар соф ўзбекча муқобилига алмаштириляпти. Хўш, кундалик ҳаётдаги қайси сўзларимиз расмий ҳужжатларда ўзгаряпти? Светофор—Йўлчироқ, Пароль — Ўрон, Аванс — Бўнак, Маркировка — Тамғалаш, Маршрут — Йўналишли, Прогрессив — Илғор. Энди қаердадир “ўронни киритинг” ёки чорраҳадаги “йўлчироқ” ҳақида ўқиб қолсангиз, луғат ахтаришга ҳожат йўқ. Бу ўзгаришлар, энг аввало, юридик терминологияни бир хил қолипга келтириш ва она тилимизнинг бойлигини амалда ишлатиш учун хизмат қилади.

  • 11 авг.5 43933

    Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноятларни аниқлаш бўйича рейтингда Тошкент вилояти ИИББ биринчи ўринни эгаллади. Шу сабабли, ИИББ раҳбари (01) ўрнатилган тартибда рағбатлантирилади.

  • 11 авг.5 1539

    ОКМКда корпоратив бошқарув тизими — халқаро экспертлар эътирофида 27 июль — 2 август кунлари «Олмалиқ КМК» Кузатув кенгашининг мустақил аъзолари Т.Чиканза ва А.Блумхардт комбинатда бўлибди. Учрашувларда йирик инвестиция лойиҳаларини бошқариш, молиявий моделлар, рисклар, ички назорат ва корпоратив ҳисоботни такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинган. Халқаро экспертлар корпоратив бошқарувни янада кучайтириш бўйича амалий тавсиялар ҳам берган. Айни пайтда ОКМКнинг бу йўналишдаги натижалари мустақил баҳолашда ҳам юқори кўрсаткич қайд этган: «Winvestment Consult» 2025 йил якунлари бўйича комбинатнинг корпоратив бошқарув тизимини 958 балл билан баҳолаган. Комбинат ишлаб чиқариш ва инвестициялар билан бирга, бошқарув тизимини ҳам халқаро стандартлар асосида ривожлантиряпти.