Namangan24 | Расмий канал
Статистика🇺🇿 Namangan24.uz сайти расмий канали АОКА - ОАВ №1357 t.me/namanganim24 👉 https://t.me/+T-VYk_YPDCKqJPhy Фейсбук: https://www.facebook.com/groups/38986525 Ютуб: https://youtube.com/@namangan24rasmiy Реклама ва мурожаатга: @OqilxonDadaboyev
- Последний пост
- 14 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 66
- Всего постов
- 1 943
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Видео
- В каталоге с
- 12 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 627
- 1/48двое суток
- 718
- 1/72трое суток
- 774
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
#SPORT_TAYM ⚽️🏆 Суперлига: “Навбаҳор” голлар “ёмғири”да “Бунёдкор”дан устун келди Бугун - 2026 йил 14 августда Давлатобод туманидаги “Марказий” стадионда мамлакат Суперлигаси 17-турида “Навбаҳор” жамоаси Тошкентнинг “Бунёдкор” клубини қабул қилди. Дарвоўаларга 7 та тўп киритилган ўзига хос “Голлар ёмғири”да “Лочинлар” 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа муҳим учрашувда керакли натижага эришган “Навбаҳор” очколари сонини 31 тага етказиб, мусобақа жадвалида 3-ўринга кўтарилди. 🏟 “Навбаҳор” – “Бунёдкор” 4:3. 🥅 Голлар: Муҳаммадали Ғиёсов, 5 (1:0), Ҳусайн Норчаев, 19 пенальти (2:0), Сардор Абдунабиев, 38 (2:1), Дмитрий Плетнёв, 52 (2:2), Диёр Холматов, 63 (3:2), Фахриддин Муҳаммадов, 70 (3:3), Русланбек Жиянов, 89 пеналти (4:3). 👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇 https://t.me/+T-VYk_YPDCKqJPhy 🌐 namangan24.uz 📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат 🖥 Facebook 🎥 You tube 👉 @namanganim24
#BU_MUHIM 🚰 Истеъмолчилар диққатига: Наманган шаҳрида электр таъминотидаги узилишлар сабабли ичимлик суви етказиб бериш вақтинча тўхтатилди 🙋♂️ Ҳурматли истеъмолчилар! 🪫 Электр таъминотидаги носозлик сабабли "Курашхона" сув олиш ва узатиш иншоотидан "Пахталиккўл" иншоотига, Наманган шаҳри, Дўстлик магистрал тармоғи орқали Давлатобод ҳамда Янги Наманган туманларига ичимлик суви етказиб бериш вақтинча тўхтатилди. Айни пайтда мутахассислар томонидан электр таъминотини тиклаш ва сув етказиб беришни қайта йўлга қўйиш ишлари олиб борилмоқда. ⚠️ Электр таъминоти тикланиши билан ичимлик суви таъминоти ҳудудларда босқичма-босқич қайта тикланади. ❗️Истеъмолчилардан ноқулайликлар учун узр сўраймиз. 📝 “Наманган сув таъминоти" акциядорлик жамияти ⤵️ Бизни кузатиб боринг! 🌐 namangan24.uz 📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат 🖥 Facebook 🎥 You tube 👉 @namanganim24
#TEZKOR_XABAR 🏢🧾 Эртага Ўзбекистонда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинади Республика Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабарига кўра, эртага — 2026 йил 15 август, шанба куни соат 08:00 да юртимиздаги олийгоҳларга кириш тест синовларининг якуний натижалари — мандат эълон қилинади. 👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇 https://t.me/+T-VYk_YPDCKqJPhy 🌐 namangan24.uz 📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат 🖥 Facebook 🎥 You tube 👉 @namanganim24
#INSON_QADRI_UCHUN 📹👏 Наманганда 35 нафар болага хатна тўйи ўтказилди "Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда вилоятимизда истиқомат қилувчи кам таъминланган оилаларнинг ёш дилбандларининг хатна тўйлари нишонланди. 👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇 https://t.me/+T-VYk_YPDCKqJPhy 🌐 namangan24.uz 📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат 🖥 Facebook 🎥 You tube 👉 @namanganim24
#MOHIYAT 🇺🇿👶📃 Ўзбекистонда энди болага отасининг исмини фамилия қилиб бериш мумкин 2026 йил 13 август куни қабул қилинган янги қонун билан Оила кодексига ўзгартириш киритилди. Эндиликда болага: отасининг исмини фамилия сифатида; миллий анъаналарга кўра, ота ёки она томонидан бобосининг исми бўйича фамилия бериш мумкин. Қонун билан электрон ва нодавлат архивларни ташкил этиш тартиби ҳам белгиланди. Қонун расмий эълон қилинган кундан кучга киради. 👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇 https://t.me/+T-VYk_YPDCKqJPhy 🌐 namangan24.uz 📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат 🖥 Facebook 🎥 You tube 👉 @namanganim24
#BAYRAM_TUHFASI 📹🏫🎒 Мактабларга илк қадам қўядиган 71 мингга яқин наманганлик болажонларга Прeзидeнт совғалари берилади Янги ўқув йилида вилоятимиздаги 721 умумий ўрта таълим ҳамда нодавлат таълим масканларига мактаб ёшидаги 70 838 нафар бола биринчи синфга қабул қилиниши кутилмоқда. “Таъминот ва логистика хизмати” МЧЖ 12 номдаги ўқув қуролларидан иборат Ўзбекистон Президенти совғаси ҳудудлардаги ўқувчилар сонига мос равишда барча мактабларга тўлиқ етказилади. Янги ўқув йилига мўлжалланган совғанинг таркибига портфель, дафтар, расм дафтари, акварел бўёқлари, рангли қоғоз, қаламдон, шарикли ручка, рангли қалам, оддий қалам, пластилин, елим, ўчирғич киради. Бу йилги болалар портфельларининг ўзига хос жиҳати шундаки, уларга мустақиллигимизнинг ўттиз беш йиллиги ҳамда давлат рамзлари акс эттирилган махсус брелокларнинг қадалганидир. 👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇 https://t.me/+T-VYk_YPDCKqJPhy 🌐 namangan24.uz 📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат 🖥 Facebook 🎥 You tube 👉 @namanganim24
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
#BIZNES 📹🧪 Наманганда Марказий Осиёда ягона тест чиқарадиган корхона борлигини биласизми? Давлатобод туманидаги “Ёшлар” кичик саноат зонасида фаолият юритувчи “Nam Bio Test” МЧЖ 2020 йилда ташкил этилган бўлиб, бу ерда қон таҳлиллари бўйича инновацион ечим топилиб, импорт тўлиқ маҳаллийлаштирилган. 20 миллиард сўмлик экспресс тестлар етказиб бериш бўйича шартнома имзоланган. Эътиборлиси, уйда ўтирган, “Аёллар дафтари”даги 30 нафар хотин-қиз иш ўрнига эга бўлди. Корхонага 2023 йилда халқаро “ISO” 9001 ва “ISO” 13485 стандарт сертификатлари тақдим қилинган. Бундай экспресс тестлар ҳозирга қадар юртимизга импорт қилиб келинган. Эндиликда бу тиббиёт маҳсулотлари Марказий Осиёда ягона бўлган Намангандаги корхонада ишлаб чиқарилмоқда. Қўшни давлатлар ва Россиядан рўйхатдан ўтказиш бўйича илк қадамлар қўйилган. Жамият технологи Хайрулло Муҳиддиновнинг айтишича, айни вақтда юрак миокард инфарктини аниқлаш имкониятини берувчи тестни ишлаб чиқариш устида изланишлар олиб борилмоқда. 🌐 namangan24.uz 👉 @namanganim24
#SPORT_TAYM ⚽️ Ўзбекистон миллий терма жамоаси вакили "Навбаҳор" билан келишувни бекор қилди Жаҳон чемпионатида миллий терма жамоамиз таркибида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган “Пахтакор” клуби вакили Абдулла Абдуллаев Наманганнинг “Навбаҳор" клуби раҳбарияти билан шу йил 13 июлда келишувга эришганди. Яшил майдоннинг марказий ҳимоя ва таянч ярим ҳимоясида ўйнай оладиган 28 ёшли футболчи жароҳати сабабли янги жамоаси сафида майдонга тушмаётганди. Аммо Абдулла Абдуллаев кутилмаганда “Лочинлар” билан битимини бекор қилди. Орадан ҳеч қанча ўтмай, футболчи "Нефтчи" жамоасига ўтишни лозим кўриб, фарғоналиклар билан шартномага имзо чекди. 👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇 https://t.me/+T-VYk_YPDCKqJPhy 🌐 namangan24.uz 📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат 🖥 Facebook 🎥 You tube 👉 @namanganim24
#OGOHLIK #QILIMISH_QIDIRMISH 📹 ✂️ Суриядаги жангарилар сафига қўшилмоқчи бўлган ўзбекистонлик 10 йилга қамалди 1995 йили Қашқадарё вилоятида туғилган фуқаро 2017 йилда Жанубий Кореянинг нуфузли университетида ўқиган пайтида Суриядаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси”, “Ғуроба катибаси” террористик ташкилотларга алоқадор кимсалар билан мулоқотга киришиб, уларга тааллуқли материалларни тарқатган. У шундай бузғунча ташкилотлардан бири — “Ғуроба катибаси” террористик ташкилоти медиа блогери “Саад Мухтор”нинг интернет орқали амалга оширган алдовларига ишониб, унга пул юборган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қўлга олинган бу шахсга жиноий иш қўзғатилиб, суд ҳукми билан 10 йил муддатга қамалди. Хорижий тилларини мукаммал билган ва нуфузли олийгоҳни тугатган бу фуқаронинг аччиқ қисмати бошқаларга сабоқ бўлиши лозим. Зеро, қонун олдида барча бирдек жавобгардир. 👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇 https://t.me/+T-VYk_YPDCKqJPhy 🌐 namangan24.uz 📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат 🖥 Facebook 🎥 You tube 👉 @namanganim24
#BILGANINGIZ_FOYDA 🪪 Энди банкларда шахсни тасдиқлаш учун паспорт ёки "ID"-карта ўрнига электрон шаклни кўрсатиш мумкин 2026 йил 9 августдан тижорат банкларида жисмоний шахсларни идентификация қилиш бўйича мижоз шахсини тасдиқлашда биометрик паспорт, "ID"-карта ёки уларнинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжатнинг асли билан бир қаторда электрон шаклини ҳам қабул қилинади. Бунда ҳужжатнинг электрон шакли Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки “Ижтимоий карта” мобил иловаси орқали тақдим этилиши лозим. 👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇 https://t.me/+T-VYk_YPDCKqJPhy 🌐 namangan24.uz 📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат 🖥 Facebook 🎥 You tube 👉 @namanganim24
#TAYINLOV 💼 Наманган вилояти Пенсия жамғармасига янги раҳбар келди Авзалжон Ёдгорали ўғли Умаров Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У янги тайинловга қадар Чуст тумани иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғининг молия ва бюджет масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган. 👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇 https://t.me/+T-VYk_YPDCKqJPhy 🌐 namangan24.uz 📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат 🖥 Facebook 🎥 You tube 👉 @namanganim24
#IBRAT_VAQTI #Muftiy_minbari #Mavludi_sharif 📹 🕌 "Набийга қўшни қилувчи фазилатни билиб олинг!" – Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари ибратли фикрларига қулоқ тутайлик! ⤵️ Бизни кузатиб боринг! 🌐 namangan24.uz 📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат 🖥Facebook🎥 You tube 👉 @namanganim24
#HIDOYAT_SARI #Shayx_saboqlari 📹🌙 "Амалда тўхтаб қолишнинг хатари" – элимиз ардоғидаги раҳматли уламо, фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари фикрларига қулоқ тутайлик, азизлар! ⤵️ Бизни кузатиб боринг! 🌐 namangan24.uz 📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат 🖥 Facebook 🎥 You tube 👉 @namanganim24
#SHUKRONA 📹🕋🕌 Сайидул айём, Ҳаж-ул масокин - Жума муборак бўлсин! Ассалому алайкум, азизлар! 📖 Пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи вассаллам) муборак ҳадисларида: 🤲 "Жума кунида шундай бир соат борки, унда дуо шак-шубҳасиз ижобат бўлади", деб марҳамат қилганлар. 📿 Муборак Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир. 📖 "Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг". ("Аҳзоб" сураси, 56-оят). 📿 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн! 🌐 namangan24.uz 📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат 🖥 Facebook 🎥 You tube 👉 @namanganim24