Obod_uz | Илмий ва маърифий канал
Статистика“Обод” жоме масжиди имом-хатиби Мансурбек домла Азимовнинг расмий, илмий ва маърифий канали.
- Последний пост
- 10 сент. 2025 г.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 0
- Всего постов
- 29
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- —
- 1/48двое суток
- —
- 1/72трое суток
- —
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
«Нимага эришган бўлсам, ҳамд айтишим ва шукр қилишим натижасидир». Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ @OBOD_UZ OBUNA BO’LING ———————————————— INSTAGRAM | TELEGRAM
#Мавлид_ойи «Машҳур пайғамбарлар ва фотиҳлар орасида ҳаёти ҳазрат Муҳаммад тарихидек энг кўп ва ҳамма нуқталаригача батафсил ўрганилган тарихий шахс йўқдир». Жон Давенпорт @OBOD_UZ OBUNA BO’LING ———————————————— INSTAGRAM | TELEGRAM
Бу кийимни эҳтиёт қил! Ибн Самъоний айтади: «Бир кампир Найсабур масжидини қураётган раис Абу Али Маниъийнинг ҳузурига ярим динор турадиган кийим кўтариб келди. «Масжид қураётганингни эшитиб, мен ҳам озгина нафақа қилиб, ҳисса қўшгим келди», деди кампир раисга қараб. Раис хазинабонни чақириб, минг динор келтиришини буюрди. Кампир олиб келган кийимни минг динорга сотиб олди. Хазинабон кийимни олгач, раис унга қараб: «Мана бу минг динор – кампирнинг номидан масжид қурилиши учун эҳсон. Бу кийимни эса менинг кафанлигим учун сақлаб қўй, Аллоҳ таолога шу кийимда йўлиқаман», деди». “Солиҳлар гулшани”дан. @OBOD_UZ OBUNA BO’LING ———————————————— INSTAGRAM | TELEGRAM
Аҳнаф ибн Қайс айтади: Уч тоифа инсон уч тоифадан қутулмайди. Карим тубандан, яхши ёмондан ва оқил нодондан омонлик топмайди. Одамларга ёқмайдиган ишларни қилсанг, улар сен ҳақингда билмаган нарсаларини гапирадилар. Мурувват, бу сир сақламоқ ва ёмонликдан йироқ юрмоқдир. Комил инсоннинг қусурлари саналади. Одобнинг боши тилдир! Амалсиз сўзда, ибратсиз назарда, саховатсиз мол-давлатда, вафосиз дўстда, тақвосиз фақиҳликда, ниятсиз садақада, соғлиқсиз, омонликсиз ҳаётда хайр йўқ. @OBOD_UZ OBUNA BO’LING ———————————————— INSTAGRAM | TELEGRAM
📆 09/09/2025й Сешанба/Вторник ⏰ #Андижон_вақти_билан ✅ Тонг 04:30 ✅ Қуёш 06:00 ⏰ "Обод" жоме масжидида намоз вақтлари 📌 Бомдод 05:15 📌 Пешин 13:00 📌 Аср 16:50 📌 Шом 18:40 📌 Ҳуфтон 20:20 ♻️Каналга аъзо бўлинг📲⤵️ 👉🏻 https://t.me/obod_uz
Имом Раббоний раҳматуллоҳи алайҳ айтади: «Одамлар риёзат чекиш деганда оч қолиб, нафл рўза тутишни тушуна бошладилар. Ҳолбуки, динимиз буюрган миқдорда таом ейиш фойдалироқ ва кучлироқдир. Бир одамнинг олдига лаззатли таомлар қўйилиб, иштаҳа билан ҳаммасини егиси келиб турганида, динимиз буюрган миқдорда ейиш кучли риёзатдир». “Маноқиби Аҳмадийя”. @OBOD_UZ OBUNA BO’LING ———————————————— INSTAGRAM | TELEGRAM
#Ёд_олиш_учун МУХТАСАР СИЙРАТ Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг учта куёвлари бор эди: 1. Ҳазрати Абул Ос розияллоҳу анҳу. 2. Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу. 3. Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу. Изоҳ: Ҳазрати Руқийя розияллоҳу анҳонинг вафотларидан кейин Умму Кулсум розияллоҳу анҳонинг никоҳлари ҳам Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу ила бўлди. Абдулқаюм Комил таржимаси. @OBOD_UZ OBUNA BO’LING ———————————————— INSTAGRAM | TELEGRAM
Набавий таълим Коинот Султони соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларидан бирининг уйида эканликларида, Бани омирлик бир киши изн сўраш қоидасига риоя қилмай: “Кирайинми?” – дейди. Шунда Расулуллоҳ алайҳиссалом ходимларига: “Бунинг олдига чиқиб, унга изн сўрашни ўргат ва: “Ассалому алайкум, кирсам бўладими, дегин”, – деб айт", дейдилар. Буни ҳалиги киши ҳам эшитади ва худди шундай дейди. Набий алайҳиссалом унга изн берадилар ва у киради. Имом Абу Довуд ривояти. @OBOD_UZ OBUNA BO’LING ———————————————— INSTAGRAM | TELEGRAM
Бироз тафаккур Абдуллоҳ ибн Умар ва бошқа солиҳ инсонлар муздек сув ичсалар жаҳаннам аҳлининг ёлворишларини эслаб йиғлардилар. Жаҳаннам аҳлининг ёлвориб сўраган нарсаси совуқ сув бўлар экан: «Дўзах эгалари жаннат эгаларига: «Бизларга ҳам сувдан ёки Аллоҳ сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан тўкинглар!» деб нидо қилганларида, улар: «Аллоҳ (ушбу неъматларни) кофирларга ҳаром қилгандир!» дедилар». (Аъроф сураси, 50-оят.) "Солиҳлар суҳбати"дан. @OBOD_UZ OBUNA BO’LING ———————————————— INSTAGRAM | TELEGRAM
#Мавлид_ойи Нубувват хонадонига ўхшасин ҳар бир уй Набий алайҳиссаломнинг уйлари чинакам мусулмон хонадони учун олий намунадир. Зотан, Аллоҳ таоло Каломи мажидида мармаҳат қилган: «(Эй иймон келтирганлар!) Сизлар учун – Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун Аллоҳнинг пайғамбарида гўзал намуна бордир» (Аҳзоб сураси, 21-оят). Кимнинг уйи ҳар жиҳатдан Расулуллоҳнинг уйларига ўхшаса, демак, хонадон соҳиби ҳам Пайғамбаримизга яқиндир. Шундай экан, Аллоҳ таолога кўп ҳамд айтсин. Кимда бундан бошқа ҳолат кузатилса, у фақат ўзини маломат қилсин. Агар хонадонида ўзининг ва оила аъзоларининг аҳволидан қаноатланмайдиган нохуш манзара кузатилса, бунга фақат унинг ўзи айбдордир. @OBOD_UZ OBUNA BO’LING ———————————————— INSTAGRAM | TELEGRAM
Жоҳилга итоат қилма, саломат бўласан, оқилга итоат қил, ўлжали бўласан. Изоҳ. Жоҳил сизни эшитмасдан туриб жавобга шошилади, сизни тушунмасдан олдин баҳсга киришади, билмаган нарсаси билан ҳукм қилади, ҳеч бир фойдасиз гапиради, нолойиқ жойга сарфлаб, сарфлаш керак бўлган ўринда хасислик қилади, эгасидан бошқага сирни очади, ноўрин ғазабланади, дўст билан душманни ажратмасдан дўстини йўқотади, душманини орттиради, фақат ўзини мутлоқ ҳақ деб билади, ўз хатолари учун ўзгани маломат қилади, узундан-узоқ орзу-ҳаваслар билан тавба умидида бўлади, амал қилмасдан амалнинг савобини кўзлайди. Энди айтинг, бундай кимсага итоат қилган киши саломат қолиши мумкинми?! Оқил киши тажриба ва фойдали илм билан зийнатланади, ҳақни гапиради ёки сукут сақлайди, аҳдига вафо қилади, амали иймонига гувоҳ бўлади, холислик унинг яшаш тарзи, риё унинг табиатига ёт, у алдамайди ҳам, алданмайди ҳам, ҳаромдан қочади, шукр ва қаноат унинг доимий ҳамроҳи, қадами мудом розиликда, муваффақият билан муваффақиятсизлик унинг учун баробар, балки ҳамиша сергак ва ҳушёр! Бундай инсонга итоат қилган киши адашадими? Зинҳор ундай эмас! Бу муборак итоат! Унда барака бор, барака бор жойда кони фойда бор. “Унвонул баён”дан. @OBOD_UZ OBUNA BO’LING ———————————————— INSTAGRAM | TELEGRAM
📆 05/09/2025й Жума / Пятница ⏰ #Андижон_вақти_билан ✅ Тонг 04:25 ✅ Қуёш 05:55 ⏰ "Обод" жоме масжидида намоз вақтлари 📌 Бомдод 05:10 📌 Пешин 13:00 📌 Аср 16:55 📌 Шом 18:45 📌 Ҳуфтон 20:25 ♻️Каналга аъзо бўлинг📲⤵️ 👉🏻 https://t.me/obod_uz
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Қалблар идишга ўхшайди. Баъзилари баъзисидан кўпроқ жойлаштиради. Агар Аллоҳдан бирор нарса сўрайдиган бўлсангиз, ижобат бўлишига қаттиқ ишониб сўранг. Ғофил қалб билан дуо қилган банданинг дуосини Аллоҳ қабул қилмайди». Имом Аҳмад ривояти. @OBOD_UZ OBUNA BO’LING ———————————————— INSTAGRAM | TELEGRAM
Абдураҳмон Саъдий раҳимаҳуллоҳнинг қизларидан бири бундай ҳикоя қилади: «Отам раҳматли масжиднинг томига чиқиб, тарновлардан бирини созлаётганди. Йўлдан ўтиб кетаётган бир одам ажабланиб: “Эй шайх, нега бундай қиляпсиз?” деб сўради. Шунда улуғ муфассир: “Эртага истисқо (ёмғир сўраш) намозини ўқиймиз!” дея жавоб берди». Яъни, биз эртага жамоат билан ёмғир сўраб дуо қиламиз, ёмғир ёғади. Тарновлардан сув равон тушиши учун созлаб қўйяпман, демоқчи бўлган. @OBOD_UZ OBUNA BO’LING ———————————————— INSTAGRAM | TELEGRAM
Дуога суянинглар Дуо қилиш орқали ёрдам сўранглар ва мусибат ва қийинчилик пайтларида Аллоҳга илтижо қилинглар. Чунки, дуо — чўкмайдиган кемадир. Дуо — мағлуб бўлмайдиган қўшин. Дуо — қочмайдиган аскардир. Сизлар учун дуодан бошқа йўл бор деб ўйлаш ёки бошқа воситаларга суянган ҳолда Аллоҳдан юз ўгириш — ҳалокат ва дин ҳамда дунёдаги зиёндир. Гоҳида, дуо қилиб туриб, баъзи мусибатларга учрашинглар мумкин. Лекин, бу ҳолатлар аввалги гуноҳларингиз ёки ёмон амалларингиз сабабли келади. Шунда ҳам дуодан қайтманглар. Балки, янада кўпроқ дуо қилинглар, ихлос билан, иноят билан, йиғлаб илтижо қилинглар. Чунки, сизларга дуони илҳом қилган Зот — охирини ҳам яхшилик билан тугатади. Аллоҳ таоло дуо орқали сизларни кўп мусибатлардан асраган ва катта офатларни сизлардан қайтарган. @OBOD_UZ OBUNA BO’LING ———————————————— INSTAGRAM | TELEGRAM
ҲАЗРАТИ УМАРНИНГ ЭЪТИРОФИ «Мен умрбўйи ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳуга ҳавас қилиб яшадим. У зотдек сахий инсонни кўрмадим. Ҳатто баъзан сахийликда у зотдан ўзиб кетишга ҳам интилдим. Кунларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга молимнинг ярмини олиб келдим ва бугун Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ўзиб кетаман, деб ўйлаб хурсанд бўлиб турганимда Абу Бакр розияллоҳу анҳу бор бисотини олиб келдилар. Набий алайҳиссалом: «Эй Абу Бакр! Бундай қилма, бола-чақангни ҳам унутма. Уларга ҳам бирор нарса қолдими, деб сўрадилар». Шунда Абу Бакр розияллоҳу анҳу: «Уларга Аллоҳ ва Расулини қолдирдим, ё Расулуллоҳ! Шу етмайдими?» дедилар. Буни кўриб, мен Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ҳеч бир жиҳатдан ўзиб кета олмаслигимни англаб етдим». @OBOD_UZ OBUNA BO’LING ———————————————— INSTAGRAM | TELEGRAM
Нажмиддин Кубро - Валийтарош ўгитларидан: Аллоҳ таоло менга илҳом бериб, менга ато этган илмдан, қалбим саҳифасида ва хотирам дафтарида жамланган баъзи мулоҳазаларимни ўртоқлашишни хоҳладим. Аллоҳдан тавфиқ сўраб айтаманки, дунёни кездим, кўп ишларни бошимдан ўтказдим, турли ишлар билан машғул бўлдим, улкан ишларга бош қўшдим. Дунё ишларининг аччиқ-чуччугини тотиб кўрдим. Китобларни титдим, уламоларнинг хизматида бўлдим, дунё талабида умримни зое қилдим. Кўплаб ажойиб воқеаларга гувоҳ бўлдим. Кўрганларим ичида умр ва дунёдан кўра тезроқ ўтадиган нарсани кўрмадим. Ўлим ва охиратдан кўра яқинроқ нарсани кўрмадим. Орзу-умиддан кўра узоқроқ ва шошмасликдан кўра чиройлироқ нарсани кўрмадим. Дунё ва охират яхшиликларини қаноатда эканлигини кўрдим, дунё ва охират ёмонликларини таъмада эканлигига иқрор бўлдим. Инсонлар ичида энг умри қисқаси "шояд", "кошкийди", "яқинда" деб умрини ўтказган кишидир. Аҳлоқлар ичида энг гўзал хислат — камтарлик ва энг хунук хислат — бахиллик, эканини кўрдим. Барча яхшиликларни ўзида жамлаган нарса хусни хулқ эканлигини ва барча ёмонликларни ўзида жамлаган нарса ҳасад эканлигини билдим. Юзнинг қизиллигини ўлдирадиган нарса тиланиш, абадий роҳатбаш ҳаёт иффатни асраш ва ҳолатни яширишда эканлигини англадим. Жидду жаҳд ва саъй-ҳаракат муваффақиятнинг асоси, танбаллик ва дангасалик бетавфиқликнинг сабаби эканлигини кўрдим. Бошга келадиган бало оғиздан чиқадиган гапга муаккал қилингани ва хотирижамлик сукут сақлаш билан нозил бўлишлигини билдим. Дунёга ҳирс қўйган борки, ундан маҳрум бўлганини, дунё талабида елиб югурган борки, ташвишдан бўшамаганини кўрдим. Энг камёб насра садоқатли дўст эканини, энг кўп нарса ёмон ва мунофиқ биродарлар эканини кўрдим. Ҳақиқий ҳур ва озод инсон фақат Аллоҳ таоло дунёга қулликдан озод қилган киши эканлигини кўрдим. Ҳақиқий хўрлик ва зиллат махлуқларнинг хизматида эканлигини, ҳақиқий иззат ва шараф Холиқнинг хизматида эканлигини билдим. Энг яхши ҳисоб-китоб, инсон ўз нафсини муҳосаба қилиши, энг оқил инсон охиратга юзланган киши, энг жоҳил инсон дунёга берилган кимса эканлигини кўрдим. @OBOD_UZ OBUNA BO’LING ———————————————— INSTAGRAM | TELEGRAM
БОЛАНИ ОТАСИ БИЛАН ҚЎРҚИТМАНГ Шуни ёдда тутингки, ҳеч қачон фарзандни «Отанг келса, калтак ейсан», «Отангга айтаман, жазоингни беради» деган сўзлар билан қўрқитманг. Бу тўғри ибора эмас. Она бу сўзларни ишлатар экан, гўё ўз тили билан «Мен бу уйда ҳеч ким эмасман» деб, фарзандлари олдида ўз қадрини ўзи тўккан бўлади, ўзининг ожизлигини тан олиб, таслим бўлган бўлади. Бу сўздан сўнг бола «Онамнинг қўлидан ҳеч нарса келмас экан», деган хулосага келади. Кўпинча оналар «Фарзандим менинг сўзимни олмаяпти», деб шикоят қилишади. Аслида эса уларни бетамизликка ўзлари ўргатган бўлади. Фарзандингизга танбеҳ бермоқчи бўлсангиз, отасини кутмасдан, ўзингиз танбеҳ беринг. Мана шу энг тўғри усулдир. “Солиҳ фарзанд қандай тарбия қилинади?” китобидан. @OBOD_UZ OBUNA BO’LING ———————————————— INSTAGRAM | TELEGRAM
Аҳмад Югнакий “Ҳибатул ҳақойиқ” асарида бундай ёзган: Хирадлиқму бўлур тили бўш киши, Тилим бошни ейди бу тил – сўз бўши. Яъни тили аччиқ кишининг ақли етук бўлармиди? Тил ва сўз заҳри кўп кишиларнинг бошини ейди. Яхши сўз кўнгил озиғи. Яхши сўз туфайли эллар бирлашади. Яхши сўзли бўлиш имон тақозосидир. @OBOD_UZ OBUNA BO’LING ———————————————— INSTAGRAM | TELEGRAM
“Имтиҳон мусулмон кишини чиниқтиради!”. Маъноси: Маъсиятлардан узоқда бўлган банда синов ва қийинчиликларга дуч келади. Бу нарса уни тоат-ибодатда чиниқтиради. Проф. Др. Салоҳ Абул Ҳожнинг «Қалбни суғорган ҳикмат зилоли» китобидан @OBOD_UZ OBUNA BO’LING ———————————————— INSTAGRAM | TELEGRAM