QUBO.UZ
СтатистикаQUBO.UZ расмий канал. Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
- Последний пост
- 15 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 83
- Всего постов
- 372
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 12 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 2 859
- 1/48двое суток
- 3 276
- 1/72трое суток
- 3 533
Медиана по постам, которые мы застали свежими и померили через сутки.
Посты
✅ Билишимиз зарур Ҳар бир мен мусулмонман, мен Муҳаммад алайҳиссолату васалламнинг умматиман деган кимса, ўзини ота-онасини таниганидек Пайғамбаримизни тўртта отасини билиши лозим бўлади. Пайғамбаримиз отасини исми Абдуллоҳ. Абдуллоҳнинг отаси Абдулмутталиб. Абдулмуттолиб отаси Ҳошим. Ҳошимнинг отаси Абдуманоф. Пайғамбаримизнинг онаси Омина Ваҳб қизи. 1. Абдуллоҳ 2. Абдулмутталиб 3. Ҳошим 4. Абдуманоф 👆Ёдлаб олинг 👆Яқинларга ҳам улашинг! 🔗Каналга уланиш учун босинг https://t.me/QUBOUZ
✅ Бомдоддан кейинги қимматли дақиқалар Аллоҳ таоло бомдод намозидан кейинги вақтни ўта баракали қилган. Унда бандаларга ризқи тақсимланади. Ушбу баракали вақтни уйқу ёки ғафлатда ўтказадиган одамлар ғофил бандалардир. Бомдод намозидан кейин Ёсин сурасини ўқиса, кун бўйи хайр-барака ва Аллоҳ таолонинг кўмак ваъдаси бордир. Тонгнинг хайрли бошланиши бутун куннинг яхши бўлиши даракчисидир. Шунинг учун тонгингиз хайрли бўлишига ҳаракат қилинг... Сохр Гомидий розияллоҳу анҳу айтадилар: "Pacулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Аллоҳим, Эрта тонгда умматим учун баракалар ато қил!” деб дуо қилганлар (Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти). Ҳадис ровийси Сохр розияллоҳу анҳу тижоратчи эдилар. Тижорат молларини доимо эрта саҳарда жўнатардилар. Шунинг барака ўлароқ у кишининг ризқи кенг ва бадавлат бўлганлар. “Насиҳатлар гулдастаси” Каналга уланиш учун босинг! https://t.me/QUBOUZ
✅ Дуо حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ "Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм" Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти). 🔗Каналга уланиш учун босинг! http://t.me/QUBOUZ
Бомдод намози! ✅ Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади. ✅ Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир. ✅ Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади. Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇 http://t.me/QUBOUZ
✅ Ҳожат намози Абдуллоҳ ибн Авфо розиялллоҳу анҳу дан ривоят қилинади: «Набий алайҳиссалам: “Кимнинг Аллоҳга ва бану Одамдан бирортасига ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилсин, сўнгра икки ракат намоз ўқисин. Кейин Аллоҳга сано ва Набий алайҳиссаламга салавот айтсин. Сўнгра: “Ҳалиму Карим Аллоҳдан ўзга (ибодатга сазовор) маъбуд йўқ. Улуғ Аршнинг Рабби Аллоҳ покдир. Оламларнинг Рабби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен Сендан раҳматингни вожиб қилувчи, мағфиратингни тақозо қилувчи нарсаларни ва ҳар бир яхшиликдан насиба, ҳар бир ёмонликдан саломатлик сўрайман. Менинг ҳеч бир гуноҳимни қўймай мағфират қилгин, ҳеч бир ғамимни қўймай кушойиш қилгин, Ўзинг рози бўлган ҳеч бир ҳожатимни қўймай, албатта, чиқаргин. Эй раҳмлилар Раҳмлиси”, десин”, деб айтдилар» (Имом Термизий, Ибн Можа). Имом ибн Ҳажар: «Бу намозни шанба куни саҳар чоғи ўқиб, талаби ҳожат қилиш мандубдир, чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Ким шанба куни эрталаб талаби ҳожат қилса, талаби ҳал бўлади. Унинг ҳожати раво бўлишига мен кафилман”, деб марҳамат қилганлар», деган. Каналга уланиш учун босинг http://t.me/QUBOUZ
✅ Ким кечаси уйғониб Аллоҳга дуо қилса, ижобат бўлади Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким кечаси уйғониб, لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ وَالْحَمْدُ للهِ وَسُبْحَانَ للهِ وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَاللهُ أكْبَرُ وَلاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ «Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр, валҳамду лиллаҳи ва субҳаналлоҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ», ёки اللهُمَّ اغْفِرْ لِي «Аллоҳумма иғфир лий», (эй Аллоҳим, гуноҳларимни кечир), деса ёки дуо қилса, ижобат бўлади. Агар таҳорат олса, ўқиган намозлари ҳам қабул қилинади», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари. 🔗Каналга уланиш учун босинг! http://t.me/QUBOUZ
#Намоз_вақтлари Андижон вақти билан 🗓 ҳ. 1448 йил 2- Робиъул аввал ойи м. 2026 йил 15 - Август 🌇 Қуёш вақти ⏰ 05:16 🌆 Қиём вақти ⏰ 12:05-12:15 АЗОН ВАҚТЛАРИ: 🕌Бамдод 03:55; 🕌Пешин 12:45; 🕌Аср 17: 10; 🕌Шом 19:15; 🕌Хуфтон 20:45 ТАКБИР ВАҚТЛАРИ: 🕌 Бамдод 04:45; 🕌 Пешин 13:00; 🕌 Аср 17:20; 🕌 Шом 19:15; 🕌 Хуфтон 21:00 ☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪☪☪ 📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят). Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ https://t.me/QUBOUZ
✅ Суннат – Нуҳ алайҳиссалом кемаси кабидир. Ким унга минса (амал қилса) нажот топади. Ким хилоф қилса, ғарқ бўлади Имом Молик раҳимаҳуллоҳ 👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар! 🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
✅ Кун ҳадиси: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "لَا يُؤْمِنُ أَحَدُكُمْ حَتَّى أَكُونَ أَحَبَّ إِلَيْهِ مِنْ وَلَدِهِ وَوَالِدِهِ وَالنَّاسِ أَجْمَعِينَ" (رَوَاهُ الإِمَامُ البُخَارِيُّ وَالإِمَامُ مُسْلِمٌ). яъни:“Сизлардан бирортангиз мен унга боласидан, ота-онасидан ва одамларнинг ҳаммасидан маҳбуброқ бўлмагунимча, мўмини комил бўла олмайди”, – дедилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). 🔗Каналга уланиш учун босинг! https://t.me/QUBOUZ
✅ Кун ояти: Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган: إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ ۚ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا. "Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг"(Аҳзоб сураси, 56-оят) 🔗Каналга уланиш учун босинг! https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, Бугун ҳафтанинг Шанба куни 15- Август 2026 йил, 02 - Робиъул аввал ойи 1448 ҳ.й ═════☁️☁️☀️☁️☁️═════ 🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин! 🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин! 🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин! 🤲 Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🔗Каналга уланиш учун босинг https://t.me/QUBOUZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади. Убайдуллоҳ ибн Умайр Аллоҳга омонатсизлар! Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар. 🔗Каналга уланиш учун босинг https://t.me/QUBOUZ
✅ Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати. 1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади. 2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади. 3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади. 4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди. 5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади. 6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади. 👆Яқинларга ҳам улашинг! 🔗 Каналга уланиш учун босинг https://t.me/QUBOUZ
без подписи
без подписи
без подписи
✅ Ассалому алайкум! Ҳурматли @QUBOUZ каналини обуначилари. Мавлид ойида оила даврасида бирорта сийрат китобини олиб оилавий ўқиб чиқишингизни тавсия қилиб қоламиз. Масалан: Алихон Тўра Соғунийнинг "Тарихи Муҳаммадий" китоби. Агар уйингизда бўлмаса китоб дўконларда мавжуд. Шояд шу китоб ўқишимиз сабаб қиёмат кунида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил бўлсак. Албатта, шундай бўлади. 👆Яқинларга ҳам улашинг! 🔗Каналга уланиш учун босинг https://t.me/QUBOUZ
✅ Жума дуоси ➡️ Солиҳлардан бири деди: - “Жума куни аср билан шом орасида дуо қилганимда Раббим дуоларимни ижобат қилаверганидан, ҳатто (Раббимдан бирон нарса сўрашга) уяладиган бўлиб қолдим”. 👆Саъид ибн Жубайр раҳимаҳуллоҳ жума куни аср намозини ўқиб бўлгач, қиблага юзланиб, Аллоҳга дуо ва илтижо қилар, қуёш ботгунга қадар ҳеч ким билан гаплашмас эди. 🔗 Каналимизга аъзо бўлинг https://t.me/QUBOUZ
📖 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума намозидан кейин "Қул ҳуваллоҳу аҳад", "Қул аъузу бироббил фалақ" ва "Қул аъузу бироббин наас" сураларини етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло уни кейинги жумагача ёмонликдан сақлайди», дедилар (Ибн Сунний ривояти). 👆 Ёдлаб олинг! Каналга уланиш учун босинг https://t.me/QUBOUZ