"Омина" жоме масжиди
Статистика"Омина" жоме масжиди канали #Улуғлар_ҳикмати #Ғўзал_қироат #жонли_сухбатлар Барчаси бизнинг каналда..
- Последний пост
- 15 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 18
- Всего постов
- 52
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Книги (по похожим)
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 136
- 1/48двое суток
- 155
- 1/72трое суток
- 168
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
Taqvim 15.08.2026y. 02 RABIUL AVVAL /1448/ OMINA jome masjidi Bomdod 04:50 Peshin 13:00 Asr 17:25 Shom 19:35 Xufton 21:00
Пайғамбар А.С таваллуд топган мавлуд ойида У Зоти шарифнинг сийратлари, ҳусни хулқлари ҳар биримизга насиб этсин. @Yusuf_Said
Taqvim 14.08.2026y. 01 RABIUL AVVAL /1448/ OMINA jome masjidi Bomdod 04:50 Peshin 13:00 Asr 17:25 Shom 19:35 Xufton 21:00
📚 @hadisislomuz
Рабиъул-аввал ойи муборак! Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламни оламларга раҳмат қилиб юборган Аллоҳ таолога Ўзининг жалолига яраша ҳамду санолар бўлсин! Оламларга раҳмат қилиб юборилган Муҳаммад Мустафога Аллоҳ таолонинг батамом ва баркамол салавотлари ва саломлари бўлсин! Азизлар, Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд топган ойлари — Рабиъул-аввал ойи барчамизга муборак бўлсин! Сарвари олам Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дунёга келишлари Аллоҳ таолонинг инсониятга инъом этилган энг буюк марҳаматидир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда у зотга шундай марҳамат қилади: «Биз сизни оламларга фақат раҳмат қилиб юбордик» (Анбиё сураси, 107-оят). Рабиъул-аввал ойи Аллоҳ таолонинг улуғ неъматига шукрона айтиш, инсониятга Ислом динининг нурини етказган, Аллоҳнинг охирги элчисини ҳадя этган муборак ойдир. Бу ой Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг туғилган ойларини шарафлаш, у зотга кўплаб салавотлар айтиш фурсатидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам янги ҳилолни кўрганларида шундай дуо қилар эдилар: اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ «Аллоҳумма, аҳиллаҳу ъалайна бил-юмни вал-ийман, вас-салаамати вал-Ислам, Роббий ва Роббукаллоҳ». Маъноси: «Аллоҳим, бу ойни биз учун барака, иймон, тинчлик-омонлик ва Ислом ойи қилгин! (Эй ҳилол) менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!» Набиййимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга, у зотнинг оли байтларига ва барча саҳобаларига Роббимизнинг салавотлари, саломлари ва баракотлари бўлсин! Фазилатли ва баракотли ой барчамизга муборак бўлсин! 🕋 @islomuz
КИЙИНИШ ОДОБЛАРИ Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Исломда бошқа нарсалар қатори, ичимлик ичиш бўйича ҳам юксак одоб намуналари жорий қилинган. Мазкур одобларга ният орқали амал қилган мусулмонлар ичимлик ила нафсларини қондириш билан бирга ажр ва савоблар ҳам оладилар. Қуйида сиз, азизларга ичимлик ичиш одобларидан баъзилари тақдим қилинади: Ичимлик ичишдан олдин «бисмиллаҳ» айтилади. Бу муборак лафзни айтиш барча ишларда муҳим бўлгани каби, мусулмон инсон учун ичимлик ичишдан олдин ҳам жуда зарурдир. Ўнг қўл билан ичилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам барча яхшилик, эҳтиром, хайр маъносидаги бир нарсани олиш ёки бериш, ичиш, ейиш, кийиш, ювиш каби ишларни ўнг қўл билан қилар ва ўнгидан бошлар эдилар. Умуман, Исломда яхшилик маъноси ўнг томонга боғлаб қўйилган. Аҳли жаннатлар «ўнг томон соҳиблари» дейилади. Бу дунёда яхши амаллар билан ўтган кишиларнинг номаи аъмоллари қиёмат куни ўнг томонидан берилади. Ҳатто намоздаги сафда имомнинг ўнг томонида туриш афзал ҳисобланади. Қолаверса, ҳадисда зикр қилинганидек, ҳар бир шарафли, яхшилик, поклик ва зийнат ишларини ўнг қўл билан қилиб, ўнгдан бошлашга тарғиб этилади. Аксинча, чап тараф нохуш, нопок ишларга хос қилинган. Аҳли дўзахлар «чап томон соҳиблари» дейилади. Бу дунёда ёмон ишлар билан ўтган кишиларнинг номаи аъмоллари охиратда чап қўлларидан (томонларидан) берилади. Бу кўрсатмаларга риоя қилиш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига риоя қилишдир, Ислом маданиятининг рамзларидандир. Кўпчилигимиз бу нарсаларнинг фарқига бормаймиз. Ҳамма нарсани аралаш-қуралаш қилаверамиз. Бу билан, аввало Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига, исломий одобларга хилоф иш қилган бўламиз. Қолаверса, Ислом маданиятидан хабардор кишилар ҳузурида ким эканимизни ошкор қилиб қўямиз. Уч марта бўлиб-бўлиб, нафас олиб ичилади. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ичимлик ичганда уч марта нафас олар эдилар ва: «Мана шу қондирувчироқ, безарарроқ ва сингувчироқ», дер эдилар». Анас: «Бас, мен ҳам ичимлик ичганда уч марта нафас оламан», деди». Идишнинг ичига нафасини урмайди. Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон бирортангиз ичса, идиш ичига нафас олмасин», дедилар». Ичимлик ичаётган одам нафас олмоқчи бўлса, ичишдан тўхтаб, идишни оғзидан узоқлаштириб туриб, кейин нафас олади. Сўнгра яна ичишни давом эттиради. Ичимлик ўтирган ҳолда ичилади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тик туриб ичимлик ичишдан қайтарганлар. Фақат замзам сувини қиблага юзланган ҳолда тик туриб ичса бўлади. Ичимлик симириб ичилади. Бир нафас билан сипқориш, хўриллатиб, турли овозлар чиқариб ичиш беодобликдир. Ичимликни ўта тўйиб кетадиган даражада ичилмайди ва сув идишининг оғзидан ичилмайди. Чунки бу нарса одобга мутлақо тўғри келмайди. Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мешларнинг оғзидан ичишдан қайтардилар». Ушбу уч ҳадисни Бухорий, Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар. Ичимлик ичмоқчи бўлган одам ичимлик сақланадиган идишдан қадаҳга (пиёлага) қуйиб олиб, сўнг ичиши лозим. Ҳар кимнинг умумий идишга оғзини қўйиб ичавериши табиатга ҳам, одобга ҳам, тиббий кўрсатмаларга ҳам тўғри келмайди. Идишнинг учган жойидан ҳам ичилмайди. Чунки у жойга кир тўпланган бўлади. Ичимликни ичиб бўлгандан кейин Аллоҳга ҳамд айтилади. Шунда инсонларга мазали, покиза, шўр бўлмаган, зилол ва чанқовни босадиган сувни ато этиб қўйган Аллоҳга шукр айтган бўлади. Давоми: 🔗 ушбу ҳаволада Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Ижтимоий одоблар” китобидан 📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz
Taqvim 13.08.2026y. 29 SAFAR /1448/ OMINA jome masjidi Bomdod 04:45 Peshin 13:00 Asr 17:30 Shom 19:40 Xufton 21:05
Жарир ибн Абдуллоҳ Бажалий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким одамларга раҳм қилмаса, Аллоҳ азза ва жалла унга раҳм қилмас», дедилар». Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар. 📚 @hadisislomuz
Ma’nosi: «Allohim! Men Sendan qilgan ishlarimning sharridan va qilmagan ishlarimning sharridan panoh tilayman» 📚 @hadisislomuz
Риёзус солиҳийн шарҳи. 13 - боб Яхшиликнинг йўллари кўп эканлиги баёни 146-ҳадис. عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ اللهَ لَيَرْضَى عَنِ الْعَبْدِ أَنْ يَأْكُلَ الأَكْلَةَ فَيَحْمَدَهُ عَلَيْهَا، أَوْ يَشْرَبَ الشَّرْبَةَ فَيَحْمَدَهُ عَلَيْهَا». رَوَاهُ مُسْلِمٌ. [2734]. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Банда таом еб, бунинг учун ҳамд айтса ва ичимлик ичиб, бунинг учун ҳамд айтса, Аллоҳ ундан рози бўлади». Имом Муслим ривояти. Шарҳ: Ушбу ҳадисда келганидек, таом еб, шароб ичган банда ўзини ризқлантирган ва сероб қилган Розиқига ҳамду сано, шукр-мақтов айтиши ҳақида келмоқда. Еб-ичгандан кейин ҳамд айтишда Аллоҳ таолонинг ёлғиз Ўзи ризқ берувчи зот эканини эътироф қилиш бор. Шу билан бирга, бу ишда Аллоҳ таолога шукрни доимий янгилаб туриш маъноси ҳам бор. Шукр қилган бандага эса, Аллоҳнинг Ўзи неъматларини зиёда қилиб беришни ваъда қилган. Шу билан бир вақтда, Аллоҳ берган неъматларни еб-ичиб, улардан баҳраманд бўлиб туриб, у Зотга ҳамд айтмаслик, шукр қилмаслик, ўтакетган нонкўрлик эканини ҳам таъкидлашимиз лозим. Бу бобда келтирилмаган бўлса ҳам, бошқа ҳадиси шарифларда еб-ичиб, ҳамд айтмай туриб кетган одам худди ҳаром таом ёки чўчқанинг гўшти устидан тургандек бўлиши таъкидланган. Шунинг учун еб-ичгандан кейин Аллоҳга ҳамд айтишни ҳеч қачон канда қилмаслик керак. Бизнинг диёрларимизда қуйидаги: «Бизни таомлантирган, сероблантирган ва мусулмонлардан қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин» деган дуо кенг тарқалган. Ана ўша дуони ёдлаб олиш қийин эмас. Ҳар биримиз овқатдан кейин Аллоҳ таолога ҳамд айтишни канда қилмаслигимиз, болаларимизга, яқинларимизга ҳам ўргатиб боришимиз лозим. Батафсил: 🔗 ушбу ҳаволада Ушбу китоб Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 29 октябрдаги 01-07/6636 рақамли хулосаси асосида чоп этилган. 📚 @hadisislomuz
Taqvim 12.08.2026y. 28 SAFAR /1448/ OMINA jome masjidi Bomdod 04:45 Peshin 13:00 Asr 17:30 Shom 19:40 Xufton 21:05
Taqvim 11.08.2026y. 27 SAFAR /1448/ OMINA jome masjidi Bomdod 04:45 Peshin 13:00 Asr 17:30 Shom 19:40 Xufton 21:05
📚 @hadisislomuz
Қуриган дарахт эгилмайди Фарзандингизни ниҳоллик даврида тарбиясига ҳушёр бўлинг! Агар у бетарбия бўлиб ўсиб қолса, кераксиз буюмдек қадрсиз инсон бўлиб қолади. Қуриган дарахтдан ибрат ол! На мева беради, на-да соя-салқин. Унинг бу ғўддайиши ўзининг бошига болта олиб келади. Қадимда дарсхоналар эшиклари паст бўлган экан, сабаби толиби илм устозни олдига таъзимла кирсин,таъвозули бўлсин учун. Асло инсон ғўддайиб таълим-тарбиясиз ўсиб қолмасинки, қуриган дарахтнинг кунига қолади. Дарахт-ку ўтин бўлса уй исийди, қозон қайнайди. Агар одам ичи ғовак бўлса, ҳолига маймунлар йиғлайди.
Taqvim 11.08.2026y. 27 SAFAR /1448/ OMINA jome masjidi Bomdod 04:45 Peshin 13:00 Asr 17:30 Shom 19:40 Xufton 21:05
«ЯХШИ ГАПНИ АЙТИШ» Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ "Одоблар хазинаси" китобидан #Одоблар_хазинаси 📚 @hadisislomuz
без подписи
📚 @hadisislomuz
СУННАТЛАРНИ ЎРГАНАМИЗ ВА АМАЛ ҚИЛАМИЗ. 65-суннат: Пешин намозини ҳаво бир оз совиганда ўқиш. Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳарорат шиддатли бўлган пайтда намозни совитиб ўқинглар. Албатта, ҳароратнинг шиддати жаҳаннамнинг қайнаб чиққан иссиғидандир. Дўзах ўз Роббисига шикоят қилиб: «Эй Роббим, менинг баъзим баъзимни еб юборди», деди. Бас, унга икки нафасга изн берди. Қишда бир нафасга, ёзда бир нафасга. Сиз дуч келадиган энг шиддатли иссиқ ва энг шиддатли совуқ ана ўшандандир», дедилар». Бешовлари ривоят қилганлар. Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Пешин намозини ҳаво бир оз совиганда ўқишни тавсия қилмоқдалар. Қуёш тик туриб, ҳаво роса қизиган пайтда масжидга бориб, намоз ўқишда маълум қийинчиликлар бўлади. Ана ўшаларни енгиллаштириш учун Пешин намозини ҳавонинг шашти бир оз қайтганда ўқиш тавсия этилмоқда. Бу ҳам Ислом динининг кишиларга осонлик туғдиришига далилдир. Ҳадиснинг давомида нима учун намозни совитиб ўқиш тавсия этилаётгани баён қилинмоқда. «Албатта, ҳароратнинг шиддати жаҳаннамнинг қайнаб чиққан иссиғидандир». Уламоларимиз ҳадисдаги бу ва бундан кейинги жумлалар ҳақиқатми ёки мажозми, деган масалада турли фикрлар билдирганлар. Баъзилар «Бу ҳақиқатдир, ҳавонинг шиддатли исиб кетишига жаҳаннамдан қайнаб чиққан иссиқлик сабаб бўлади», деганлар. Лекин кўпчилик уламолар «Бу ҳақиқат эмас, мажоздир. Араб тилида мажоз кўп ишлатилади», дейишади. Дарҳақиқат, араб тилидан бошқа тилларда ҳам бу нарса бор. Баъзи вақтда, иссиқ ҳаддан ташқари бўлиб кетганида одамлар «Ўзиям дўзах бўлиб кетдими?!» деб қўйишади. Бу ўша вақт ва жой дўзахга айланиб қолганини эмас, қаттиқ исиб кетганини билдиради. Ҳадиси шарифда ҳам худди ана шу маънодаги мажоз ишлатилмоқда. Ҳароратнинг шиддатидан жаҳаннамнинг иссиғи тарқалгандек бўлиб кетади. Шу боис ҳам бу иссиқда намоз ўқиш қийин, дейилмоқда. «Дўзах ўз Роббисига шикоят қилиб: «Эй Роббим, менинг баъзим баъзимни еб юборди», деди». Яъни дўзахдаги иссиқнинг зўридан дўзахнинг ўзи ҳам шикоят қиладиган даражага етар экан. Бу ҳам мажоз орқали дўзах нақадар иссиқ эканлигини баён қилишдир. «Бас, унга икки нафасга изн берди». Яъни, Аллоҳ таоло дўзахга икки марта нафас олиб, чиқаришига рухсат берар экан. «Қишда бир нафасга, ёзда бир нафасга. Сиз дуч келадиган энг шиддатли иссиқ ва энг шиддатли совуқ ана ўшандандир», дедилар». Бу ёзда ҳам, қишда ҳам ҳавонинг қаттиқ исиб ёки совиб кетиши, қийинчилик туғдириб туриши бор, деганидир. Ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар: 1. Шиддатли иссиқ пайтида Пешин намозини бир оз кечиктириб ўқиш яхшилиги. 2. Жаҳаннамнинг ҳозирда мавжудлиги. 3. Бир нарсани тушунтириш учун мажоз қўллаш мумкинлиги. 4. Намозга белгиланган муддат чегарасида об-ҳаво шароитини ҳисобга олиш жоизлиги. 5. Ислом енгиллик дини эканлиги. Батафсил: 🔗 ушбу ҳаволада «Ҳадис ва ҳаёт» китобидан 📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz
📚 @hadisislomuz