QALB BARKAMOLLIGI SARI
СтатистикаRuhiy o‘sish | Ong tozaligi | Ichki uyg‘onish bo'yicha bilimlar @OripovaUmrinissa
- Последний пост
- 15 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 15
- Всего постов
- 42
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Психология (по похожим)
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 159
- 1/48двое суток
- 182
- 1/72трое суток
- 196
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
Калбни тозалаш ва рухий улгайиш. Амалийоти. 1.Калбни огирлаштирадиган хис туйгуларни аниклаш. Раскопка. 2.Кечириш ва ранжишдан озод булиш. Терепевтик медитация. 3.Куркув ва айбдорлик хисси билан ишлаш. Раскопка. 4.Ниятнинг кучи ва пок ният билан ишлаш . Медитация. 5.Миннатдорликнинг калбга таьсири. Медитация. 6.Хайотга нисбатан ишонч ва ижобий фикрлаш. Медитация. 7.Узини кабул килиш ва узини кадрлаш. Медитация. 8.Рухий камолот учун 21 кунлик Дастурланиш режаси. Пдф шаклида чек лист. 1 сентябрда бошлаймиз. Нархи 755 минг сум
СИЗНИ АЙБЛАМАСДАН, УСТИНГИЗДАН КУЛМАСДАН, ЭШИТАДИГАН ТУШУНАДИГАН ИНСОНГА МУҲТОЖМИСИЗ? Баъзан инсонга насиҳат ҳам, танқид ҳам керак эмас… Унга шунчаки эшитадиган, тушунадиган ва ҳукм қилмайдиган инсон керак. Ичингизда ҳеч кимга айта олмаётган гапларингиз борми? 😔 Ҳаммага кучли кўринишдан чарчадингизми? 😔 Ўтмиш оғриқлари сизга азоб беряптими? 😔 Муносабатларда бир хил ҳолатлар такрорланяптими? 😔 Ўзингизни қадрсиз, кераксиз ёки ёлғиз ҳис қиласизми? 😔 Ичингизда йиғи бор, аммо уни кимга айтишни билмайсизми? 😔 Ҳеч ким сизни чиндан ҳам тушунмаётгандек туюладими? Сизни қийнаётган ҳолатларни биргаликда англашга, ички сабабларини излашга ва ўзингизни яхшироқ тушунишга ҳаракат қиламиз. ✅ қўрқув ✅ хафагарчилик ✅ алам ✅ нафрат ✅ ғазаб ва бошқа холатлардан осон ва енгил ҳалос булиш. Концультацияда ечилади. Мурожат учун. @OripovaUmrinissa
🌿🌿🌿🌿🌺🌿🌿🌿🌿 Тақдирингиздан НОРОЗИ бўлманг!!! Чунки яхшилаб ўйлаб кўрсангиз, нима бўлган бўлса ҳам, ҳаммаси яхшиликка бўлганига ГУВОҲИ бўласиз... Бир мулоҳаза қилиб кўринг-а: 🌀Сизни ҳафа қилишди – кечиришни ўргандингиз... 🌀Қийин кунлар берилди – сабр қилишни ўргандингиз... 🌀Дард келди – ҳамдардликни ўргандингиз... 🌀Ситамлар келди - бардошингизни тарбияладингиз... 🌀Ёмонлар атрофингизда бисёр бўлди, иймонингиз чархланди... 🌀Тошбағирларга рўбарў бўлдингиз - меҳр беришни ўргандингиз... 🌀Касал бўлиб - соғлиқни қадрини билдингиз... 🌀Мусофир бўлиб - юртингизни ва яқинларингизни соғинишни ўргандингиз... 🌀Ёшликда ўқимай - улғайгач илмни қадрини ўргандингиз... ❗️ФАҚАТ❗️ ... Етим бўлмасдан олдин -> Oта - Oнани, Қарилик келишидан олдин -> ёшликни, Касал бўлишдан олдин -> соғликни ҚАДРЛАНГ ... ... Умр тугамасдан ҳар лаҳзангизни қадрига эртароқ етишни унутманг..!!! Чунки буларни қадрини билганингизда кеч бўлади...
«Аллоҳ» сўзининг ақл бовар қилмас сирлари 🍃 Нидерландиялик психолог Вандер Ҳовен Куръон ўқиш ва «Аллоҳ» сўзини такрорлаш бемор ва соғлом инсонларга қандай таъсир қилишини кашф этганини эълон қилди. Профессор уч йилдан бир қанча бемор устида тадқиқотлар олиб бориб, ҳайратланарли хулосаларга эришди. Беморларнинг баъзиларини мусулмон эмаслигини, айримлари мусулмон бўлса-да, араб тилини билмаслигини таъкидлаган Ҳовен касалларига «Аллоҳ» сўзини ўргатганини айтади. Натижа эса ниҳоятда мукаммал бўлганини, айниқса, руҳий зиқлик ва қон босими кўтарилиши (хафақон) билан оғриганларда яхши натижага эришгани маълум бўлади. Профессор Ховен "Аллоҳ" калимасидаги ҳарфлар беморлар руҳиятига таъсирини шундай изоҳлайди: «Аллоҳ» сўзининг илк ҳарфи бўлган «Алиф» нафас йўллари тизимидан сирғалиб чиқади ва нафас олишни изга солади. "Лом" ҳарфи эса (араб тилидагидек талаффуз қилинганида) тил билинар-билинмас танглайнинг уст қисмига тегади ва жағ бир муддат шу муддатда туриб қолади («лом» ҳарфи ташдидни олгани учун). Сўнгги ҳарф «ҳ» талаффуз қилинганида жигар ва юрак ўртасида алоқа вужудга келади ва бу жараён сўнггида юрак уриши меъёрига тушади. Бу изланишни амалга оширган нидерландиялик олим мусулмон эмас, лекин Ислом илмларига қизиққан ва Қуръони Карим сирларини тадқиқ қилган. Бемор тўшагида дард тортаëтган инсоннинг «Аллоҳ!» дея инграганига кўпчилигимиз гувоҳ бўлганмиз. Бирор мусибатга йўлиққан инсоннинг «Аллоҳим!» дея хитоб қилганини эшитмаганлар бўлмаса керак. 🔸Тутадиган шохи қолмаса, боши берк кўчага кирса, қўл узатадиган инсони қолмаса, банда "Аллоҳ" дея тинчланади. "Аллоҳ" сўзи ҳаётимизнинг асосига айланиб кетганидан, ҳар қандай ҳолатда Аллоҳ деймиз. 🔸Тўғри йўлни топиш, яхшиликка эришиш, учун «Ё Аллоҳ» деймиз. 🔸Шайтондан қочиб, Аллоҳдан паноҳ истаганда «Аъузу биллаҳ» деймиз. 🔸Ҳар ишни «Бисмиллаҳ» дея Унинг номи билан бошлаймиз. Неъматга муносиб кўрса, шукр қиламиз. 🔸Берганида ҳам, олганида ҳам «Алҳамдулиллаҳ» деймиз. 🔸Ҳайратланганимизда, «Машааллоҳ» деймиз. Пушаймон бўлганимизда, «Астағфируллоҳ» деймиз. 🔸Севинганимизда, «Аллоҳу акбар» деймиз. Хафа бўлганимизда, «Инна лиллаҳ...» деймиз. 🔸Юрагимиз сиқилганида «Субҳаналлоҳ» деймиз. Ғалаба қилганимизда «Насрумминаллоҳ» деймиз. 🔸Ризқ топганимизда, «Ар-ризқу лиллаҳ» деймиз. Орзу қилганимизда, «Иншааллоҳ» деймиз. 🔸Бир ишни бажарганимизда, «Биизниллаҳ» деймиз. Машаққат олдида «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ» деймиз. 🔸Ваъда берганимизда, «Валлоҳи ва биллаҳ» деймиз. Бу қадар эслатмалар нури қалбни ёритганида «Э валлоҳ» демаслик мумкинми?.. «Иймон ва ҳузун» китобидан📚
🌱🌱🌱Тадкикот РИВОЖЛАНИШГА ТЎСИҚ БЎЛУВЧИ СЎЗЛАР! 🗣 БИЛАСИЗМИ? Биз одатда лексиконимизда ишлатаётган сўзларимизга кўпинча эътибор бермаймиз? ❗️💬 ✔️ҲАРАКАТ ҚИЛИБ КЎРАМАН. ✔️ЎХШАМАСА КЕРАК. ✔️ҚИЛОЛМАЙМАН ДЕБ ЎЙЛАЙМАН. ✔️БИЛМАДИМ. ✔️ЎЙЛАБ КЎРИШ КЕРАК. ✔️ БИР НАРСА ДЕГАНИ ҚЎРҚАМАН. ✔️ВАДА БЕРОЛМАЙМАН. ✔️БИР НАРСА ДЕЙИШИМ ҚИЙИН. ✔️МАНГА БОҒЛИҚ ЭМАС. ✔️ШУБҲАМ БОР Айнан шу сўзлар ва шунга ўхшаш инкор маъносидаги сўзлар кун давомида кўп ишлатилади. Аҳамият беринг, қайси сўз Сизнинг диққатингизни кўпроқ тортди?!🧐👆 Демак, биз биргина шундай сўзларни кўп марта ишлатишимиз орқали онгостига сигнал кетаверади! «Ээ... тўхтаб тур қани! ... Ҳозир бизда барибир ўхшамайди! Яна бир сигнал келди...🚫 Бугун ҳохламайман, истамайман куни... ўзимизни қийнамаймиз! 🚷 » Ва буларга қўшимча ёрдамчи сўзлар бор: ▪️Эээ.... ▪️Уффф... ▪️Янами.... Агар ҳохласангиз бу сўзларни бир кунда неччи бор ишлатишингизга аҳамият беринг! Аслида қўлингиздан келадиган ишга ҳам, кўпинча инкор жавоби билан тасдиқлайсиз. «Кўрамиз, билмадим» деган жавоблар ишлатилади. Психологларни изланишлари шу нарсага олиб келдики, бу сўзлар кўп ишлатилиши оқибатида «ИНСОНЛАР ЎЗЛАРИ УЧУН ҒИШТЛАРДАН ТЎСИҚЛАР ЯСАБ ОЛИШАДИ» ⛔️❌ деган хулосага келдилар. Айниқса, энг урфга кирган гаплар: ▶️ «Яхши раҳмат, юрибмиз СЕКИН-СЕКИН 🚶♂🚶♂🚶♂» ▶️ «Ишлар кетябти СЕКИН-СЕКИН» 🕐🕑 Агар шундай сўзлар жамланмаси сизнинг фарзандларингизда, ўзингизда, яқинларингиз орасида кўп ишлатилаётганини сезиб қолсангиз, бугундан бошлаб блоклаб қўйинг! 📛🚫 камида бир ҳафтага! ЎРИНДОШ СЎЗЛАР‼️ ✅ ҚИЛА ОЛАМАН. ✅ БАЖАРАМАН. ✅ АГАР РОСТАН ЎХШАМАСА, КЕЙИНГИ САФАР ЖОНИМ БИЛАН ЁРДАМ БЕРАМАН. 🌟 ПРАКТИКА: Сизнинг бирон бир олдингизда турган вазиятга ишлатаётган «Ҳаракат қиламан» ва «Бажара олмайман» деган сўзингизни ўрнига....🤗 ҳотиржам ҳолатда 1⃣ Бугун МЕН аниқ айта оламан, имтихондан ўтаман/ лойихамни охирига етказаман/ муносабатимни ўтириб ҳал қилиб оламан...Ва МЕН БУНИ АЛБАТТА БАЖАРАМАН! деб ўзингизга ишонч билдирасиз. 🧚♀ 2⃣ Кейинги жараён ҳаракатни активлаштиради: «МЕН ҲОХЛАГАНДАЙ БЎЛСИН!» 🧚♂ Ва қора рўйхатингизга киритилган сўзларни ўрнига яратувчан - конструктив сўзлар кириб келади. Сўзларимиз ҳам бизнинг ҳаракатларимизни белгилайди.
#Анна_Карeнина ✅ • Дунёда икки тоифа аёл бор: бири — фақат ўз ҳуқуқини талаб этади; бу ҳуқуқ — сенинг севгинг, сен эса севгингни унга бағишлай олмайсан; иккинчи тоифа аёл эса, борлиғини сенга қурбон қилади-ю, сендан ҳеч нима талаб этмайди. Шунда нима қилишинг керак? Қандай ҳаракат этишинг керак? Мана бу даҳшатли фожиа. ✅ Чинакам бахт ақл-мулоҳаза билан турмуш қуришда. 🔠 «Мен қўлимдан келган ҳамма нарсани қилиб кўрдим, энди битта чора қолди, у ҳам бўлса — парвосизлик». ✅ У маҳаллар мен етиша олмайдиган ажойиб кўринган нарсаларнинг кўпи энди маъносиз, у маҳаллар ихтиёримда бўлган нарсаларга энди мен ўлсам ҳам етиша олмайман. ✅ Одамларни бир-бирига боғлаб турган нарса — яшаш учун кураш-у нафрат холос. ✅ Ўлимни ўйлаганингда ҳаёт завқи камаяди-ю, лекин тинчлигинг ортади. ✅Ақл инсонга ўзини безовта қилаётган нарсалардан қутулиш йўлини топиш учун берилган. ✅Муҳаббат тугаган жойда нафрат бошланади. ✍️Лев Толстой, «Анна Каренина» романидан📚
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
🌱🌱🌱Кун фикри Шукроналик тўлқини. Маълум-ки хар инсон ўзидан малум бир тўлқин чиқариб туради. Тўлқинлар икки хилда бўлади. Паст даражали ва юқори даражали тўлқинлар. Қўрқув, айбдорлик,ёлғон, хафагарчилик, ғазаб,кибр,ўзини паст санаш,хаётидан кўп нолиш. Булар паст даражали тўлқинлар хисобланади. Паст даражали тўлқинда бўлган инсонлар коинотнинг тортишиш қонунига мувофиқ ўзини хаётига паст тўлқинли воқеа ходисаларни тортиб олишади. Қўрққан инсонни хаётида қўрқитадиган воқеалар кўпаяди. Айбдорлик хиссида юрганларга уларни айдор қиладиган воқеалар, инсонлар куп учрайди. Хафа бўлиб юришни одат қилганларни хафа қиладиган инсонлар учрайди. Хар нарсага ғазаб қиладиганларга ғазабини чиқарадиган воқеалар кўпаяди. Ўзини паст санайдиганларни хаётида тахқирлаб устидан куладиганлар кўпаяди. Ундан ташқари паст тўлқинли воқеа ходисалар, касалликлар, иши юришмаслик,омадсизликлар,уруш жанжалли воқеалар хаётида куп учрай веради. Хаётидан миннатдор бўлиш,хамдардлик, оптимист хистуйғулар, хамжихат бўлиш,қалбдан севиш, шартсиз севиш булар юқори даражали тўлқинлар хисобланади. Ўз хаётидаги бор нарсаларга, воқеаларга миннатдорлик, шукроналик билдирган инсонларга миннатдор, шукр киладиган воқеалар ходисалар янада кўпаяверади. Ўзидан севги таратадиган ,инсонларни севадиганларни бошқалар хам кўпроқ севишади. Хамжихат, хамдард, оптимист инсонларни кўпчилик инсонлар уларга яқинроқ бўлишни хохлашади ва уларни дўстлари кўпаяди. Яна юқори тўлқинда юрадиган инсонлар доим саломат бўлишади. Ишлари юришиб янги ғоялар. янгилаклар қилишиб омадлари юришади. Молиявий томондан хам юқори даражаларга эришишади. Шундай экан доимо паст тўлқиндан юқори тўлқин таратадиган даражаларда юриб саломат, омадли, янгиликлар қилиб юксак даражаларга кўтарилайлик. Яқинларингиз юқори даражаларда юриши учун ўзингиздан юқори тўлқинлар таратиб онгли хаёт кечиринг.
Аллоҳнинг ери шунчалар кенг экан, сен нима қилиб бу ҳибсхона (жасад) да қамалиб ўтирибсан?! Ўй-хаёл тугунларини озроқ боғлагинда, кўнгил ҳақиқатларини кўр. Чексиз-чегарасиз кўнгилни сайр қил. Гап-сўзларни ташла, улардан воз кеч! Жондан кеч, жаҳондан кеч ва ана ўша вақтда жонни ҳам, жаҳонни ҳам сайр қил! 🍃 Яна қачонгача эҳтиёжлар ичида ўзини ўтга-чўғга ураётган жон ҳақида қайғурасан? Қачонгача муаммоларга, жанжалларга тўла дунё учун ташвиш чекасан? Дунёнинг сендан олиши мумкин бўлган нарса, фақатгина бу бадандир. Сен қурт-қумурсқаларга ем бўладиган бу эт уюмини бир чиқинди (ахлат) деб ҳисоблагинда, бунчалик ўй-хаёлларга берилма... 🌷 Дўстим, сен ўй-хаёллардан иборатсан. Бундан қолгани эса эт ва суякдир. Агар Гулни ўй-хаёлида бўлсанг, бир кун келиб албат Гулзор бўласан. Агар Тиконни ўй-хаёлида бўлсанг, бир кун келиб албат тиконзор бўласан ... ❄️ Яхши нарсалардан бошқа нарсани ўйлама, хаёл қилма! Чунки ўй-хаёл, сурат матосининг ипидир 🍃 Фикрларни, хаёлларни ташла, уларга кўнглингдан жой берма! Чунки сен, ёлонғоч бир киши кабисан, ўй-фикрлар эса қишнинг қора совуғи кабидир. Қаттиқ совуқдан ўзингни сақла! 🕊️ Меҳнатдан, ташвишдан, изтиробдан қутулиш хаёлларига ёпишиб олгансан! Бу сабаблардан ичинг ўй-хаёлнинг, меҳнатнинг, изтиробнинг манбаига айланган. ✍️Мавлоно Румий
‼️ Муфтий ҳазратлари жуда ўринли гапларни айтдилар! Ўзларидан ўзлари «психолог» ва «мотиватор» ясаб олган айрим шахслар ҳақида танқидий фикрлар билдириб, бу масалага жиддий ёндашиш кераклигини таъкидладилар. 📌 Психология ва диний масалаларда ҳар кимнинг гапига эргашавермасдан, билимли ва малакали мутахассисларнинг фикрига таяниш муҳим.
1.Борини қадрига етмагунимизча, истаганимзга эриша олмаймиз. 2. Агар сиз кетсангиз-у, ортингиздан ҳеч ким чақирмаса, демак сиз тўғри йўлдасиз. 3.Одамлардан йироқлашишни истасангиз сув бўйига боринг. У эшитади ва тинчлантиради. 4.Сиз ҳотиржамлик билан қабул қиладиган муаммолар бошқа сизни безовта қила олмайди. 5.Унутманг! Сиз излаётган нарса, сизни ҳам излаётган бўлади. 6.Истасангиз етарли нур, истамасангиз қоронғулик кўринаверади. 7.Ўзликни топиш мумкин эмас. Одам ўзини ўзи яратди.
«Жаҳон энциклопедия китоби» («World Book encyclopedia»)да ёзилишича, Ер ўз йўналишидан бор-йўғи 3 мм четга чиққудек бўлса, сайёрамизда ҳалокатли мусибатлар содир бўлади. Умуман, самовий жисмлар ўз йўлларидан ҳаттоки озгина четга чиққудек бўлсалар, бу – бутун системани ҳалокатга дучор қилар экан. Лекин коинот уйғун бир тартибда ишлайди, ҳеч бир сайёра, юлдуз ёки йўлдош Яратувчимиз белгилаб берган йўлдан четга чиқмайди, ҳеч қаёққа оғмайди... Бу маълумотларнинг бизга аён этилишида ҳам катта ибрат бор: Аллоҳ белгилаб берган йўлдан озгина четга чиқсак ҳалокатга дучор бўламиз! Бизлар асл ҳалокат нимада эканини кўп ҳам англаб етмаслигимиз туфайли бефарқ, хотиржаммиз. Ваҳоланки, белгилаб берилган йўллардан четга чиқиб кетганимизга анча бўлган... Йўл ўз ўрнида турибди. Бизлар ҳали омонатимизни топширмадик. Демак, ўзимизни ўнглаш ва ўз йўлимизга қайтиш учун ҳали имкон ва вақтимиз бор... ...Дунёнинг осойиштадек кўринаётган дамларига ишонманг. Унутмангки, Нуҳ алайҳиссалом ҳаммани тўфон хавфидан огоҳлантириб, кеча-кундуз демай кема қураётган вақтларида ҳали ёмғир ёғишни бошламаган эди... ✍️Дилфуза КОМИЛ
Биз бир биримизни тасодифан учратмаймиз... Биз фақат онг остимизда бор исонларга дуч келамиз. Демак сизни атрофингиздаги инсонлар сизга яхши муносабатда булишмаяптими,билингки сизни онг остингизда шундай инсонлар кийофаси бор. 💓Азизларим. Калбни тозалаш ва рухий улгайиш амалийотимиз эртага бошланади. Бу амалийотда сиз хайотингизда сизни кийнаб турган муаммоларга ечим топасиз. Нархи 755 минг сум.
Ётсангиз ҳам ухлай олмаяпсизми? Кўпчилик кечқурун шундай қилади: Ишдан келди. Овқат еди. Телефонга кетди. Соат 12 — ҳали ҳам кўзи илинмаяпти. Соат 1 — шифтга тикилиб ётибди. Соат 2 — “Нега ухлай олмаяпман?” деб ўйлайди. Эртасига чарчоқ билан туради. Ва бу айлана давом этади. Бунинг асосий сабаби — мия ухлашга тайёрланмаган. Психологик лайфҳак — ухлашдан 30 дақиқа олдин: Мия ухлашга буйруқ бўйича кирмайди. Унга сигнал керак. Шуни қилинг: 1. Ухлашдан 30 дақиқа олдин телефонни четга қўйинг — тўлиқ. 2. Хонани салқинроқ қилинг. Иссиқ хонада мия тинчланмайди. 3. Ётишдан олдин қўлларингизни илиқ сув билан ювинг. Бу танага “кун тугади” деган сигнал беради. 4. Ёстиққа бош қўйганда — кунда битта яхши нарсани эсланг. Фақат биттасини. Бу мияга хотиржам ҳолатда ухлашга рухсат беради. Уйқу — дам олиш эмас, тикланиш. Яхши ухлаган инсон эртасига бутунлай бошқа одамдек туради. Синаб кўринг — ўзингиз сезасиз. Сиз кечқурун ухлашдан олдин нима қиласиз?
🌿 Ассалому алайкум, азизларим! Хайрли тонг! ❤️❤️❤️ Баъзан биз ҳаётни ўзгартириш учун катта қадам керак, деб ўйлаймиз. Аслида эса ҳаёт ҳар куни такрорланадиган кичик одатларимиз билан ўзгаради. Эртароқ уйғониш… Ўзингизга яхши сўз айтиш… Яқинларингизга меҳр кўрсатиш… Соғлиғингизга эътибор бериш… Айнан шу кичик амаллар вақт ўтиб катта натижаларга айланади. Бугун ўзингиз учун битта яхши одатни танланг ва уни бошлаш учун “душанбани” эмас, бугунни танланг. Илоҳим, бугунги кунингиз хайрли, қалбингиз хотиржам ва ишларингиз баракали бўлсин. 🤲
Севимли айол булиш — аёлнинг ички ҳолатида! У ўз қадрини биладими? Ўзини севадими? Қўрқувларини енгганми? ✔️ Шу нарсалар унинг бутун ҳаётини белгилайди… Азизларим. СЕВИМЛИ АЙОЛ 21 кунлик амалийотимизда сиз Хайотингизни тубдан узгартирасиз. Нархи атиги 88 минг сум. 💓💓💓💓💓💓💓💓💓💓💓
Azizlarim! 🌿 Ishonasizmi, "Ruhiy ulgʻayish" kursimiz boshlanishiga atigi 4 kun qoldi! ⏳ Hali ham joyingizni band qilmadingizmi? Bu safargi chegirmalar, bonuslar va sovgʻalarni keyinchalik aynan shu narxda taqdim eta olmayman. Bu imkoniyat faqat hozir va cheklangan vaqt uchun. Bir qaror butun hayotingizni oʻzgartirishi mumkin. Balki aynan shu kurs siz kutayotgan ichki xotirjamlik, oʻziga ishonch va yangi hayot sari birinchi qadamingizdir. Vaqt esa kutmaydi... Bugun joy band qilganlar ertaga natijani koʻradi. Kechiktirmang! Joylar soni cheklangan. Hoziroq adminga yozing va oʻz oʻrningizni band qiling. 💚