tgindex
ҚУББАТ УЛ ИСЛОМ

ҚУББАТ УЛ ИСЛОМ

Статистика
@qubbat_ul_islomКнигиузбекский

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро шаҳар "ХЎЖА АБДУЛЛОҲ САФЕДМЎЙ" жомеъ масжиди расмий телеграмм канали Масжид манзили Бухоро шахар Арабон кўчаси 34 Имом хатиб Равшан домла Камолов

Последний пост
15 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
48
Всего постов
139
Тип
открытый
Язык
узбекский
Категория
Книги (по похожим)
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
277
0 за 2 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
60
40 постов
Вовлечённость
21,7%
к подписчикам
Постов в день
6,9
всего 139
Упоминаний
1
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
39
1/48двое суток
44
1/72трое суток
48

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • Сизни саодатга етакловчи тўққизта амал: 🔷 Саодатни истасангиз, намозни ўз вақтида қоим қилинг! 🔷Ёруғ юзли бўлишни истасангиз, тунги намозни одат қилинг! 🔷Фаровонликни истасангиз, қуръон тиловатини тўхтатманг! 🔷Саломатликни истасангиз, нафл рўзаларни қўлдан бой берманг! 🔷Роҳатни истасангиз, истиғфорни ҳеч қўйманг! 🔷Ғам-қайғуни йироқлашини истасангиз, дуони канда қилманг! 🔷Фалокот кўтарилишини истасангиз, "ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳи" калимасини тилга жо айланг! 🔷Барака истасангиз, Набий алайҳиссаломга салавот йўлланг! Қуббат ул Ислом

  • Ал-Ҳасан ал-Басрий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Имон — бу сўз, унинг ҳақиқати эса амаллардир. Агар сўз амал билан тасдиқланмаса, унинг ҳеч қандай фойдаси бўлмайди». Қуббат ул Ислом

  • Қийинчиликда 450 бора حَسْبُنَا اللهُ وَنِعْمَ الْوَكِيلُ "Ҳасбуналлоҳу ва неъмал вакийл", зикрини ўқишда бардавом бўлайлик. Мужаддид Шайх Маҳмуд афанди ҳазратлари қуддиса сирруҳу. Қуббат ул Ислом

  • 2 РАБИЪУЛ АВВАЛ 15 АВГУСТ 2026 ЙИЛ ⏰ СУБҲИ СОДИҚ -04:30 ⏰БОМДОД-    05:20 ⏰ ПЕШИН - 13:10 ⏰ АСР -        17:45 ⏰ ШОМ -      19:45 ⏰ ХУФТОН - 21:15 📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят). Қуббат ул Ислом

  • эслатма Бугун Алҳамдулиллаҳ дедингизми? Ёки аксиришни кутяпсизми? Қуббат ул Ислом

  • (Шундай солиҳ инсонлар бор эдиларки) Уйлари лойдан, қалблари эса тиллодан эди.. Қуббат ул Ислом

  • ​​Мавлид ойини қандай ўтказамиз? بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ Марҳамати кенг ва раҳмати чексиз Аллоҳ исми билан. Аллоҳ таолога сўнгсиз ҳамду сано, жаноб Расулуллоҳга чексиз салоту салом бўлсин. Жума кунидан бошлаб муборак Мавлид ойи – робиъул-аввалнинг 1-куни киради. Бу милодий 2026 йил 14 Августга тўғри келади. Бу ойни қандай ўтказсак, Аллоҳ таолонинг ризоси ва муҳаббатига мувофиқ бўлади? Нима билан кунларимиз, тунларимиз ва бутун умримиз савобларга, нурга, файзга тўлади? Ана шу хусусда самимий тавсияларимизни баён этамиз. Билмоқ лозимки, турли мамлакатларда Мавлид ойи хилма-хил тарзда нишонланади. Айрим ўлкаларда масжидларда ҳазрати Имом Бухорийнинг китоблари, хусусан, ҳазрати Имом Термизийнинг “Шамоили Муҳаммадийя” китоби шарҳлари ила хатм қилиб чиқилади. Мавлиднинг энг яхшиси ва энг баракотлиси ана шудир. Айрим диёрларда, жумладан, бизнинг юртимизда ҳам масжидларда ва хонадонларда Мавлиди шариф ўқитиш бир одоб тусини олган.  Аҳли суннат вал-жамоат олимлари масжидда Мавлиди шариф ўқитиш жоизлигига Имом Термизийнинг “Аш-Шамоил ал-Муҳаммадийя” китобидаги 242-ҳадисни ва ҳазрати Имом Бухорийнинг “Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ”китобидаги 453, 3212, 3213, 6252-рақамли ҳадисларни далил қилганлар. Шоир Ҳассон ибни Собит розияллоҳу анҳунинг масжид минбарида жаноб Расулуллоҳни мадҳ этиб шеър ўқиганлари ҳақидаги бундай ҳадислар ҳазрати Имом Муслим ва бошқа улуғ муҳддисларнинг китобларида ҳам келган. Шу билан бирга Мавлид ўқитишга қарши қаттиқ гаплар ҳам айтилган. Мавлиди шариф ўқилганда қуйидаги мақсадлар бўлиши лозим:  1. Ўқилган Мавлиднинг маъносини тушуниш, жаноб Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг муборак хислатлари, олий васфлари, гўзал ахлоқ ва одобларини ўрганиб, ўрнак олиш.  2. Жаноб Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳаётларини ўрганиш ва у зотни ҳақларига лойиқ тарзда тўғри ва яхши таниб олиш. Зотан, бу вожибдир. 3. Кўп саловот айтиш.  4. Бу мавлид воситасида динда, суннат амалларда, тақво ва яхшиликда собитқадам ва бардавом бўлиш. Мана шу манфаатлар ҳосил бўлмаса, Мавлид ўқитишдан ҳеч қандай фойда бўлмайди. Қуруқ зиёфатбозлик, тамаъгирлик, олим кишиларнинг вақтини ўлдириш ва бошқа бидъатлар юзага келади, холос. Севикли дўстларимизга қуйидаги тавсияларни баён қиламиз. 1. Бу ойда жаноб Пайғамбримиз алайҳиссаломга кўп-кўп саловот айтайлик, токи бир умр кўп саловот айтиш доимий одатимизга айлансин. Масалан, ҳар куни юз марта саловот айтишни доимий вазифа қилиб олайлик.  2. Ҳазрати Имом Термизийнинг “Шамоили Муҳаммадийя” китобини бошдан-охир ҳурмат-эътибор билан такрор-такрор ўқийлик. Бу муборак асар таржимаси Тошкентда бир неча марта нашр бўлган. Шу кунларда янги нашри босмадан чиқади. 3. Ҳазрати Шайх Барзанжийнинг Мавлид китоби, ҳазрати Муҳамад Бусирийнинг “Қасидаи бурда”, ҳазрати Йўлдошхўжа Хилватийнинг “Мавлудун-Набий” китобларини маъноларини тушунган ҳолда ўқийлик ва ўқитайлик. Уларнинг шарҳларидан хабардор бўлайлик.  4. Севикли Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг муборак сийратлари ва ҳаётларига оид китобларни, хусусан, Алихонтўра Соғунийнинг “Тарихи Муҳаммадий” китоби, ҳазрати Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Оламларга раҳмат пайғамбар” китобини ҳамда Ислом тарихига оид китобларни такрор ва такрор ўқийлик.  5. Севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак суннатларини ўрганиб, ҳар бир суннатларига ихлос ва муҳаббат билан амал қилишни мусулмонлик бурчимиз деб билайлик. Аллоҳнинг муҳаббатига, раҳматига, жаннатига ва жамолига фақатгина Ул Ҳазрат соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашганлар, у зотнинг изларидан юрганлар эришади. Бошқа йўл йўқ. Қуббат ул Ислом

  • Кўпайиб бораётган орзу ҳавасларингни кўрганинг каби, Камайиб бораётган нафасларингни ҳам кўр... Ҳазрати Мавлоно Румий Қуббат ул Ислом

  • ☝️БУНИ ЁДДА САҚЛАНГ! 1. Ҳаддан зиёд асаббузарлик умрни қисқартиради. 2. Оёқни чалиштириб ўтириш оёқ учун зарарли. Бунинг устига ўта одобсизлик саналади. 3. Водопроводдан қайнамаган сув ичманг. 4. Ҳансираб келиб, суюқлик ичманг, овқат ҳам еманг, юракка юк бўлмасин. 5. Ноннинг куйган қисми зарарли ҳисобланади. У аста-секин инсоннинг бутун аъзоларини заҳарлаб, умрини қисқартиради. 6. Иссиқ кунларда яхдек совуқ, салқин ичимликлар соғлиқ учун ўта зарарли. Яхшиси, иссиқ ширин чой ичинг. Шунда қувват тез тикланади. 7. Музқаймоқни сурункасига ҳар куни истеъмол қилиш болаларнинг ҳам, катталарнинг ҳам асабига зиён етказади. 8. Ўта тўйиб овқатланиш нафас олишни қийинлаштиради, юракнинг тез уришига олиб келади. 9. Ҳар ким кунига биттадан кўп нон истеъмол қилса, саломатлигига зарар етади. 10. Асал билан ёнғоқни ҳеч қачон бирга тановул қилманг. 11. Янги овқатга эски овқатни аралаштириш асло ярамайди: таъми бузилади, ҳазм бўлиши қийинлашади. 12. Овқатланган заҳоти уйқуга ётманг. Орадан камида 1-1,5 соат вақт ўтсин. 13. Овқатланиш ораси 3-4 соатга фарқланиши лозим. Бу вақт ичида ҳазм жараёни осон кечади. Ошқозон хасталикларининг кўпи нотўғри овқатланишдан келиб чиқади. 14. Асал иссиқ чойда, иссиқ сувда куяди. Яхшиси уни илиқ чойга ёки илиқ сувга аралаштириб ичинг. 15. Бошингиздан сира ўта иссиқ сув қуйманг, чунки у кўзни хиралаштиради. 16. Кечқурун тўйиб овқатланиш ваҳимали туш кўришга сабаб бўлади. 17. Чойни, суюқ овқатларни доим илиқ ҳолда ичинг. Чунки иссиғи нафас йўлларини, қизилўнгачни касал қилади. 18. Кўк чойни оч қоринга кўп ичиш кўнгилни айнитади. "Бахтли ҳаёт сари" китобидан Қуббат ул Ислом

  • Табрик Мавлуд ойи барчамизга муборак бўлсин! Оламларнинг Роббиси бўлмиш Аллоҳ таолонинг ҳабиби, оламларга раҳмат қилиб юборилган суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллалоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд ойлари барчамизга муборак бўлсин! Қуббат ул Ислом

  • #жума Хутба вақтида ортиқча ҳаракат қилмаслик عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ تَوَضَّأَ فَأَحْسَنَ الْوُضُوءَ، ثُمَّ أَتَى الْجُمُعَةَ فَدَنَا وَاسْتَمَعَ وَأَنْصَتَ، غُفِرَ لَهُ مَا بَيْنَهُ وَبَيْنَ الْجُمُعَةِ وَزِيَادَةُ ثَلَاثَةِ أَيَّامٍ، وَمَنْ مَسَّ الْحَصَا فَقَدْ لَغَا». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَمُسْلِمٌ. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким яхшилаб таҳорат қилса-ю, сўнгра жумага бориб, яқинроқ жойга ўтирса, тингласа, жим турса, унинг бу билан ўтган жума орасидаги ва яна зиёда уч кунлик (гуноҳлари) мағфират қилинади. Ким майда тошларни тўғрилаб олса, ортиқча иш қилибди», – дедилар». Термизий ва Муслим ривоят қилишган. Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: «Яхшилаб таҳорат қилса»дан мурод «ғусл қилса» деганидир, чунки покликнинг энг мукаммали ғуслдир». Қуббат ул Ислом

  • Жумага барвақт бориш عَنْ عَمْرِو بْنِ شُعَيْبٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ جَدِّهِ، عَنِ النَّبِيِّصَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ قَالَ: «تُبْعَثُ الْمَلَائِكَةُ عَلَى أَبْوَابِ الْمَسْجِدِ يَوْمَ الْجُمُعَةِ يَكْتُبُونَ مَجِيءَ النَّاسِ حَتَّى يَخْرُجَ الْإِمَامُ، فَإِذَا خَرَجَ الْإِمَامُ طُوِيَتِ الصُّحُفُ وَرُفِعَتِ الْأَقْلَامُ، فَتَقُولُ الْمَلَائِكَةُ بَعْضُهُمْ لِبَعْضٍ: مَا حَبَسَ فُلَانًا؟ فَتَقُولُ الْمَلَائِكَةُ: اللَّهُمَّ إِنْ كَانَ مَرِيضًا فَاشْفِهِ، وَإِنْ كَانَ ضَالًّا فَاهْدِهِ، وَإِنْ كَانَ عَائِلًا فَأَغْنِهِ». رَوَاهُ ابْنُ خُزَيْمَةَ. Амр ибн Шуъайб розияллоҳу анҳу оталаридан, у киши боболаридан ривоят қиладилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жума куни фаришталар масжид эшикларининг олдида турадилар. Аввал келган одамларни бирин-кетин ёзиб оладилар. Имом хутбага кўтарилганда, саҳифалар ёпилади, қаламлар тўхтайди. Фаришталар бир-бирларига қараб: «Фалончи нима учун келмади? Парвардигоро, у агар адашган бўлса, ҳидоят қилгин. Касал бўлса, шифо бергин. Камбағал бўлса, бой ва беҳожат қилгин», – деб дуо қиладилар», – дедилар». Ибн Хузайма ривоят қилган. Қуббат ул Ислом

  • ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ: ✔ Жума учун ғусл қилиш. ✔ Чиройли кийимлар кийиш. ✔ Кўпроқ саловот айтиш. ✔ Жума куни масжидга эрта бориш. ✔ Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш. ✔ Жума куни кўпроқ дуо ва истиғфор айтиш. ✔ Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш. ✔ Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир. ✔ Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш. ✔ Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши. Қуббат ул Ислом

  • ЖУМА ОДОБЛАРИ -Яхши амаллларни кўпайтириш ва гуноҳ ишларни тарк қилиш -Пайғамбар алайҳиссаломга саловатни кўпайтириш -Жума куни бомдод намозида Сажда ва инсон сураларини қироат қилиш -Ният қилиш -Жума куни учун хос кийим кийиш -Жума намози учун ғусул қилиш -Жума куни ҳушбўй нарсаларни суртиш -Мисвок қилиш -Жума намозига эрта бориш -Азонни эшитган вақтда савдо-сотиқ ишларни  тарк қилиш -Жума намозига пийода бориш -Масжидга бориш ва кириш одобларига амал қилиш -Одамларни ҳатлаб ўтмаслик -Таҳийятул масжид  намозини ўқиш -Масжидда ўтирган кишининг жойига ўтириш учун уни ўрнидан турғизмаслик -Икки кишининг ўртасини ажратмаслик -Жума намозидан олдин ҳалқа бўлиб ўтирмаслик -Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш -Зикр билан машғул бўлиш -Имкон қадар имомга яқин бўлиш -Биринчи сафга интилиш -Жим туриш ва имомга қулоқ солиш -Жума намозига бепарво бўлмаслик -Жума кунидаги дуолар ижобат бўладиган вақтни излаш "Ислом одоблари энциклопедияси"дан Қуббат ул Ислом

  • ЖУМА КУНИНИНГ СИРЛАРИ Жума кунининг бошқа кунлардан афзаллик жиҳатлари жуда кўп. Улардан бири шуки, жума куни айнан жума намози учун ғусл қилиб, намозга эртароқ кeлган, намоз ва масжид одобларига риоя қилиб намоз ўқиган банданинг ҳар бир қадамига бир йиллик намоз ва рўзанинг савоби бeрилади. Жума кунининг ҳурмати бу кун кирмасдан олдин, истилоҳда жума оқшоми дeйиладиган пайтдан бошланади. Жумага ўша пайтдан бошлаб тайёргарлик кўрилади. Жума кунининг бомдод намозини имкон қадар масжидда, жамоат билан ўқишнинг мандублиги ҳақида кўп гапирилган. Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жума кунида айтилган салавот мeнга кўрсатилади», дeганлар. Жума кунида дуолар ижобат бўладиган бир пайт бор. Банданинг дуоси ўша пайтга мувофиқ келиб қолса, унинг ижобат бўлишига шубҳа йўқдир. Ҳадиси шарифларда жума намози учун эртароқ келишнинг ўзи алоҳида таърифланган. Бу намозга қайси пайт кeлган одамга қанчалик савоб ёзилиши ҳақида батафсил айтилган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар алайҳиссалом шундай дедилар: «Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга жума намозининг аввалги соатида кeлса, унинг савоби бир туяни қурбонлик қилгандeк бўлади. Ундан кeйинги соатда кeлган одам бир молни қурбонлик қилгандeк бўлади. Учинчи соатда кeлган одам шохдор қўчқор қурбонлик қилгандeк бўлади. Тўртинчи соатда кeлганлар бир товуқни қурбонлик қилгандeк бўлади. Бeшинчи соатда, охирида кeлган одам битта тухумни қурбонлик қилгандeк бўлади». Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Насаий, Тeрмизийлар ривоят қилишган. Жума куни имом минбарга хутба учун чиққанда фаришталар ҳозир бўлиб, уни тинглайдилар. Дeмак, жумага фақат мусулмон бандалар кeлмас экан, балки хутбани эшитиш учун фаришталар ҳам ҳозир бўлишар экан. Фаришталар ҳозир бўлган жамоат нақадар гўзал, нақадар муҳтарам жамоат бўлади! Шунинг учун бундай жамоатнинг ўзига яраша одобларига риоя қилишимиз лозим. Шунинг учун жумага, жамоатга келадиган одам ғусл қилиб кeлиши кeрак. Бу ғуслнинг ҳикматларидан бири нафақат нажосатни, ҳатто бадандаги нохуш ҳидларни ҳам кeтказишдир. Зеро, жума куни масжидда одатдагидан каттароқ жамоат тўпланади, издиҳом бўлади. Фаришталар эса ниҳоятда нозик хилқат бўлгани учун уларга озор бермасликка ҳаракат қилинади. Қуббат ул Ислом

  • 📿Жума куни кўп-кўп салавот айтишни унутманг! Салавот қалбни нурлантиради, дилни ёриштиради, ақлга зиё беради. Унутган нарсани ёдга келтиради, исонга ҳаловат ва хотиржамлик бахш этади. Умматни Пайғамбар алайҳиссалом билан боғлайди. Инсон Расулуллоҳга салавот ва салом йўллар экан, унинг барча ғам-ташвишларига Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади, ризқини мўл-кўл этиб, буюк мукофотлар билан тақдирлайди. 🌙 Ҳазрати Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ким жума куни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга юз марта салавот айтса, қиёмат куни у юзида бир нур билан келади. Одамлар: «Бу нима қилар эди?» – дейишади» (Байҳақий ривоят қилган). 📿 Аллоҳумма, солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа оли Муҳаммад! Қуббат ул Ислом

  • ☝️ЖУМА ТОНГИДА Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ «Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар. (Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.) Ибн Сунний ривоятлари. Қуббат ул Ислом

  • Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Саййид-ул айём (кунлар саййиди), Ҳажжул масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК БЎЛСИН! Аллоҳ таоло бугунги ЖУМА кунини тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини насиб қилсин! Қуббат ул Ислом

  • 1 РАБИЪУЛ АВВАЛ 14 АВГУСТ 2026 ЙИЛ ⏰ СУБҲИ СОДИҚ -04:28 ⏰БОМДОД-    05:20 ⏰ ПЕШИН - 13:10 ⏰ АСР -        17:45 ⏰ ШОМ -      19:45 ⏰ ХУФТОН - 21:15 📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят). Қуббат ул Ислом

  • Ризқ 📜Хулқ-атвор ҳам ризқдир. Агар сенга гўзал ва мақтовга лойиқ хулқ берилган бўлса, демак, ризқларни тақсимловчи Зот сени танлаган. Қуббат ул Ислом