tgindex
مترجمة

Араб тилидан эркин таржималар✍ Аҳли сунна вал жамоа, (Мотурудий ақидаси) 4 та мазҳаб уламоларининг ақидага оид далиллари, раддиялари. Каналдан манбаъ кӯрсатилиб олинишига рухсат бор холос. Фиқҳга оид иккинчи канал https://t.me/raddiyalarr2

Последний пост
14 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
7
Всего постов
23
Тип
открытый
Язык
tg
Категория
Религия (по похожим)
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
156
0 за 1 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
37
23 постов
Вовлечённость
23,7%
к подписчикам
Постов в день
1,0
всего 23
Упоминаний
1
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
16
1/48двое суток
18
1/72трое суток
19

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • بِسْمِ اللهِ الرَّحْمَانِ الرَّحِيمِ Ёлғиз Аллоҳнинг розилиги учун Таҳоратга тааллуқли суннатлар 3/14 13. Имкон бӯлса, таҳоратни ӯз уйида олмоқ. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: "Кимки уйида таҳорат олса, сӯнгра Аллоҳнинг уйларидан бир уйга Аллоҳнинг фарзларидан бир фарзни адо этиш учун юриб борса, унинг ҳар икки қадамининг бири ундан бир хатони ӯчиради, бошқаси уни бир даража кӯтаради" (Имом Муслим ривояти). 14. Таҳоратдан сӯнг икки ракат намоз ӯқимоқ. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Кимки мана шу таҳоратимдек таҳорат қилса, сӯнг икки ракат намоз ӯқиса, икки ракатида ӯзи билан гаплашмаса, унинг олдинги гуноҳлари кечирилади" (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). Имом Муслим Уқба ибн Омир родияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: "Унга жаннат вожиб бӯлади", дейилган. Мусулмон киши бир кеча-кундузда бир неча марта таҳорат қилади. Баъзилар беш, баъзилар чошгоҳ, таҳажжуд ва бошқа нафл намозлар сабабли ундан-да кӯп марта таҳорат олади. У ҳар сафарги таҳоратида мазкур суннатларни такрор-такрор адо этар экан, бунда суннатни иҳё (тирилтириш) қилишни ният қилса, буюк ажрларга эга бӯлади. Таҳоратда ушбу суннатларни адо этиш самараси: "Кимки таҳорат олса, таҳоратни гӯзал қилса, вужудидан, ҳатто тирноқларининг остидан хатолари тӯкилиб кетади" (Имом Муслим ривояти). Аллоҳумма солли ъалаа саййидина Муҳаммад Ӯзингиз учун ӯқинг ва яқинларингизга ҳам улашинг ✍Устоз Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид, "Кундалик суннат амаллар". https://t.me/raddiyalarr

  • #Кулгу_тайм Шу ӯринда Жубак Хожини имомларни ёқтирмайдиганларга берган жавоблари😁 https://t.me/raddiyalarr

  • بِسْمِ اللهِ الرَّحْمَانِ الرَّحِيمِ Ёлғиз Аллоҳнинг розилиги учун قَوْلُهُ: "وَلَا نَرَى الْخُرُوجَ عَلَى أَئِمَّتِنَا وَوُلَاةِ أُمُورِنَا وَإِنْ جَارُوا، وَلَا نَدْعُو عَلَيْهِمْ، وَلَا نَنْزِعُ يَدًا مِنْ طَاعَتِهِمْ، وَنَرَى طَاعَتَهُمْ مِنْ طَاعَةِ اللهِ عَزَّ وَجَلَّ فَرِيضَةً، مَا لَمْ يَأْمُرُوا بِمَعْصِيَةٍ، وَنَدْعُو لَهُمْ بِالصَّلَاحِ وَالْمُعَافَاةِ" "Биз имомларимизга, ишимиздаги масъулларга - гарчи улар золим бӯлсалар ҳам - уларга исён қилмаймиз. Уларни дуойи бад қилмаймиз, маъсиятига буюрмас эканлар, буйруқларидан чиқмаймиз ва уларга қулоқ солишни Аллоҳнинг тоатидан деб биламиз. Уларга салоҳият ва офият сӯраб дуо қиламиз" (Бу ҳам кӯпчилигимиз учун эслатма тарж.) Бундай бӯлишига сабаб, имомларимиз ва ишларимизга масъул бӯлганлап гуноҳдан пок эмас, уларни гуноҳдан пок бӯлиши керак деб шарт қӯйиб бӯлмайди. Улар мана шундай жабр, зулм қилса ҳам имомлик, раҳбарликдан чиқиб кетмайди, раҳбарликдан чиқариб юбориш учун ҳам исён қилинмайди. Раҳбари қарши чиқиш боғийлик, ерда фасод қилиш ва Ислом аҳли ӯртасида фитна қӯзғаб юборишдир. Бундай қилиш эса ҳаворижларнинг йӯлидир. "Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга итоат қилинглар, Росулга ва ӯзингиздан бӯлган ишбошиларга итоат қилинг" (Нисо/59). Демак, мазкур омонатларни адо этишда, одамлар орасида адолат ила ҳукм юритишда ва бошқа ишларда аввало Аллоҳ табарока ва таъалага итоат қилиш керак, сӯнгра Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга, ундан кейин мусулмонларнинг ӯзларидан бӯлган ишбошиларга итоат қилиш лозим. Ишбошиларга итоат қилиш Аллоҳга ва Росулига итоат қилиш каби Қуръонда собит бӯлган ишдир. Демак, бу фарз бӯлади. Улар бизни диний ва дунёвий манфаатлар бӯлган нарсаларга итоат қилишга чақиришса бу ишларда гуноҳ бӯлмаса, итоат қилиш вожиб бӯлади. Агар гуноҳ бӯлган ишларга буюрса, ана унда итоат қилинмайди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Холиқ Зот Аллоҳга осий бӯлишда махлуқларга итоат қилиш йӯқдир", деб айтганлари каби. "Биз уларнинг фоидаси учун, салоҳияти учун, офияти учун дуойи хайр қиламиз" Уларнинг ӯзларини, халқлар ҳам ӯзларини ислоҳ қилишини, моли ва жонига офият беришини, солиҳ амалларига барака беришини сӯраб дуо қиламиз. Чунки солиҳ дуони ижобат бӯлишига умид бор. Офият билан дуо қилиш дини, дунёси, баданлари ва мол-мулки ҳам яхши бӯлишини ӯз ичига олади. Бошлиқларнинг жони, баданининг саломат бӯлишида умумий манфаат бор. Чунки бошлиқлар саломат бӯлишса, зулмга қарши курашишга, куфр, фасоднинг олдини олишга қодир бӯладилар. Бошлиқлар солиҳ бӯлсалар, халқни ҳам солиҳ бӯлишга ундайдилар. Чунки инсонлар подшоҳининг динида бӯлади. Аллоҳумма солли ъалаа саййидина Муҳаммад Ӯзингиз учун ӯқинг ва яқинларингизга ҳам улашинг ✍Имом Абу Жаъфар Ат-Таҳовийнинг "Ақийдату Аҳли сунна вал жамоа" китобларига Имом Ғазнавийнинг шарҳи асосида ёзилган ҳошия. https://t.me/raddiyalarr

  • إِذَا أَرَدْتَ أَنْ تَعْرِفَ قَدْرَكَ عِنْدَ اللهِ، فَانْظُرْ أَيْنَ أَقَامَكَ... إِذَا شَغَلَكَ بِالذِّكْرِ فَاعْلَمْ أَنَّهُ يُرِيدُ أَنْ يَذْكُرَكَ، وَإِذَا شَغَلَكَ بِالْقُرْآنِ فَاعْلَمْ أَنَّهُ يُرِيدُ أَنْ يُحَدِّثَكَ، وَإِذَا شَغَلَكَ بِالطَّاعَاتِ فَاعْلَمْ أَنَّهُ قَرَّبَكَ، وَإِذَا شَغَلَكَ بِالدُّنْيَا فَاعْلَمْ أَنَّهُ أَبْعَدَكَ، وَإِذَا شَغَلَكَ بِالنَّاسِ فَاعْلَمْ أَنَّهُ أَهَانَكَ، وَإِذَا شَغَلَكَ بِالدُّعَاءِ فَاعْلَمْ أَنَّهُ يُرِيدُ أَنْ يُعْطِيَكَ. فَانْظُرْ لِحَالِكَ بِمَ أَنْتَ مَشْغُولٌ... فَمَقَامُكَ حَيْثُ أَقَامَكَ. "Агар Аллоҳ учун қадрингни (мақомингни) қай даражада эканлигини билмоқчи бӯлсанг, У сени нима билан қоим қилганига қара. Агар сени зикр билан машғул қилган бӯлса, билгинки, У сени фаришталар ичида зикр қилинишингни хоҳлади. Агар сени Қуръон билан машғул қилган бӯлса, билгинки, У сени буқруқ ва қайтариқлари ҳақида фикр юритишингни хоҳлади. Агар сени тоат-ибодатлар билан машғул қилган бӯлса, билгинки, У сени Ӯзига яқинлаштирган (яқинлик масофа жиҳатидан эмас) Агар сени дунё ва унга интилиш билан машғул қилган бӯлса, билгинки, У сени (Ӯзидан) узоқлаштирган (худди шунингдек узоқлик ҳам масофа жиҳатидан эмас) Агар сени одамлар билан машғул қилган бӯлса, билгинки, У сени хор қилган. Агар сени дуо билан машғул қилган бӯлса, билгинки, У сенга ато этишни хоҳлайди. Шундай экан, ҳолатингга қара: сен нима билан машғулсан? Зеро, сенинг мақоминг - У сени жойлаштирган жойдадир" https://t.me/raddiyalarr

  • بِسْمِ اللهِ الرَّحْمَانِ الرَّحِيمِ Ёлғиз Аллоҳнинг розилиги учун قَوْلُهُ: "وَنَرَى ااصَّلَاةَ خَلْفَ كُلِّ بَرِّ وَفَاجِرٍ مِنْ أَهْلِ الْقِبْلَةِ وَعَلَى مَنْ مَاتَ مِنْهُمْ" "Қибла аҳлидан бӯлган ҳар бир солиҳ ва фожир (гуноҳкор) нинг орқасида намоз ӯқиймиз ва улардан вафот этганларининг жанозасини ӯқиймиз" Қибла аҳлидан бӯлган ҳар бир солиҳ ва фожир кишининг орқасида намоз ӯқишни жоизлигига далил: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ҳар бир яхши кишининг орқасида ҳам, ҳар бир фожир, ёмон кишининг орқасида ҳам намоз ӯқийверинглар", деб айтганлар. قَوْلُهُ: "وَلَا نُنْزِلُ أَحَدًا مِنْهُمْ جَنَّةً وَلَا نَارًا، وَلَا نَشْهَدُ عَلَيْهِمْ بِكُفْرٍ وَلَا بِشِرْكٍ وَلَا بِنِفَاقٍ مَا لَمْ يَظْهَرْ مِنْهُمْ شَيْءٌ مِنْ ذَلِكَ، وَنَذَرُ سِرَائِرَهُمْ إِلَى اللهِ تَعَالَى" "Уларнинг бирортасини жаннатий ёки дӯзахий демаймиз. Токи улар тарафидан куфр, ширк ва нифоқ зоҳир бӯлмас экан, уларга куфр, ширк ва нифоқ нисбатини бермаймиз, сирларини Аллоҳга топширамиз" Биз ҳеч кимни солиҳ амаллар қилса ҳам уни жаннат аҳлидан ёки гуноҳ амаллари учун дӯзах аҳлидан деб айта олмаймиз. Бандаларнинг хотимасини ёлғиз Аллоҳ билади, биз эса билмаймиз. Али родияллоҳу анҳу: "Орифлар ва мухбитинларни жаннатга тушириб қӯйманглар, гуноҳкор, ёмон инсонларни ҳам дӯзахга тушириб юборманглар, Аллоҳ табарока ва таъала Ӯзи ҳар кимни ӯзлари лоиқ бӯлган жойга туширади", деб айтганлар. "Биз уларга куфр, ширк ёки мунофиқлик ҳақида гувоҳлик бера олмаймиз, магар улардан бирортаси уларда зоҳир бӯлиб кӯринмаса". Чунки биз зоҳирига қараб ҳукм қиламиз. Аллоҳ табарока ва таъала эса унинг қалби ва қалбидаги сирларни ҳам билувчидир. Биз кӯрган ва билган нарсамизга гувоҳлик берамиз. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Агар қуёшни мисоличалик билсанг гувоҳлик бер, (агар қуёшдек аниқ билмасанг гувоҳлик берма)", деганлар. Чунки мана шу нарсалардан бирортаси зоҳир бӯлмасдан гувоҳлик берса, у гумон билан бӯлади, аниқ кӯришлик билан берилган гувоҳлик эмас. "Кӯп гумонлардан четда бӯлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир" (Ҳужурот/12). "Биз уларни сирларини Аллоҳга ҳавола қилдик" Чунки Аллоҳ табарока ва таъала қалбдаги сирлардан хабардор бӯлган Зотдир, бандалар эса билмайди. Аллоҳ махфий сирларни ҳам билувчи Зотдир. "Айт: Агар қалбингиздаги нарсани махфий тутсангиз ҳам, ошкор қилсангиз ҳам Аллоҳ билади" (Оли Имрон/29). Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шунга ишора қилиб: "Биз ташқи кӯринишига қараб ҳукм қиламиз, Аллоҳ табарока ва таъала сирларини билади", ҳамда ушбу ҳадисда: "Унинг қалбини ёриб кӯрдингми?", деб айтганлар. Аллоҳумма солли ъалаа саййидина Муҳаммад Ӯзингиз учун ӯқинг ва яқинларингизга ҳам улашинг ✍Имом Абу Жаъфар Ат-Таҳовийнинг "Ақийдату Аҳли сунна вал жамоа" китобларига Имом Ғазнавийнинг шарҳи асосида ёзилган ҳошия. https://t.me/raddiyalarr

  • بِسْمِ اللهِ الرَّحْمَانِ الرَّحِيمِ Ёлғиз Аллоҳнинг розилиги учун Таҳоратга тааллуқли суннатлар 3/14 7. Остига сув бемалол етадиган кенг узукни ҳам айлантириб қӯймоқ (Агар тор узук бӯлса, остига сув етиши учун уни айлантириш фарз бӯлади). 8. Оғиз ва бурунга сув олишда ӯнг қӯлда олмоқ. 9. Бурунни қоқишда чап қӯлни ишлатмоқ. 10. Таҳоратни намоз вақти қиришидан олдин адо қилмоқ. 11. Сувни тежамоқ. "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир муд (чорак соъ) сувда таҳорат олар эдилар" (Муттафақун алайҳ). 12. Таҳоратни адо этиб бӯлгач, шаҳодат калималарини айтмоқ. "أَشْهَدُ أنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ" "Ашҳаду алла лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шариика лаҳу, ва ашҳаду анна муҳаммадан ъабдуҳу ва росуулуҳу" "Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан Ӯзга илоҳ йӯқ, У ёлғиздир. Унинг шериги йӯқ. Гувоҳлик бераманки, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг бандаси ва элчисидир". Самараси: "Унга саккиз жаннатнинг эшиклари очилади, у хоҳлаганидан киради" (Муттафақун алайҳ). Имом Термизий ривоятида қуйидаги дуо ҳам қӯшилган: "اللَّهُمَّ اجْعَلْنِي مِنَ التَّوَّابِينَ وَاجْعَلْنِي مِنَ الْمُتَطَهِّرِينَ" "Аллоҳуммажъалнии минат-таввабиина важъалнии минал-мутатоҳҳириина" "Аллоҳим, мени тавба қилувчилардан ва покланувчилардан қилгин" Аллоҳумма солли ъалаа саййидина Муҳаммад Ӯзингиз учун ӯқинг ва яқинларингизга ҳам улашинг Ёзганларимизни ӯқиб, амал қилганлар 👍 босамиз. ✍Устоз Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид, "Кундалик суннат амаллар". https://t.me/raddiyalarr

  • بِسْمِ اللهِ الرَّحْمَانِ الرَّحِيمِ Ёлғиз Аллоҳнинг розилиги учун قَوْلُهُ: "اللَّهُمَّ يَا وَلِيَّ الْإِسْلَامِ مَسِّكْنَا بِالْإِسْلَامِ حَتَّى نَلْقَاكَ بِهِ" "Аллоҳим, эй Исломнинг Валийси, Ӯзингга йӯлиққунимизга қадар бизни Исломда бардавом ва собит қилгин" Вафотига қадар Исломда собит қолишни дуо қилиб сӯрадилар. Чунки абадий саодат, яъни жаннатда абадий қолиш ва умрбод роҳат ва райҳоннинг навлари билан қолиш - буларнинг барчаси Исломда собит туриш билан ҳосил бӯлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ӯзларининг гуноҳдан пок бӯлиши билан бирга Исломда собит туриш ва Исломда вафот эттиришини сӯрадилар. Аллоҳ табарока ва таъала Юсуф алайҳиссалом ҳақида хабар бериб айтади: "Мени мусулмон ҳолимда вафот эттиргин ва солиҳларга қӯшгин" Мусулмонлар пайғамбарларга эргашиши чиройли амаллардандир. Чунки мӯъмин Ислом миллатида вафот этгунига қадар ҳавф ва ражо ӯртасида туради. Мӯъмин кишига токи вафот қилгунига қадар Ислом миллатида собит туриш ва шуни сӯраш ғамида яшаш вожиб бӯлди. (Дунё ва охират саодатига мӯъмин кишига берилган энг катта неъмат иймон неъмати билангина эришилади. Аллоҳ табарока ва таъала бизларни мӯъмин ҳолимизда жонимизни олсин ва бизларга жаннатнинг энг юқори даражаларини насиб қилсин. Вақтинчалик дунёда эса мақсадимиз фақат Аллоҳнинг розилиги учун яшаш бӯлсин. Аллоҳумма амин тарж.) Аллоҳумма солли ъалаа саййидина Муҳаммад Ӯзингиз учун ӯқинг ва яқинларингизга ҳам улашинг ✍Имом Абу Жаъфар Ат-Таҳовийнинг "Ақийдату Аҳли сунна вал жамоа" китобларига Имом Ғазнавийнинг шарҳи асосида ёзилган ҳошия. https://t.me/raddiyalarr

  • بِسْمِ اللهِ الرَّحْمَانِ الرَّحِيمِ Ёлғиз Аллоҳнинг розилиги учун Таҳоратга тааллуқли суннатлар 3/14 1. Баданидан тушаётган таҳорат сувини усти-бошига сачратмаслик. 2. Қиблага юзланган ҳолда таҳорат олмоқ. 3. Иложи борича таҳорат учун ӯзганинг ёрдамидан фоидаланмаслик. 4. Гапирмаслик. 5. Ҳар аъзони ювишда "Бисмиллаҳ" ни айтмоқ. 6. Қулоққа масҳ тортиш асносида ҳӯл жимжилоқни қулоқларнинг ичига суқиб қӯймоқ. Аллоҳумма солли ъалаа саййидина Муҳаммад Ёзганларимизни ӯқиб, амал қилганлар 👍 босамиз. Ӯзингиз учун ӯқинг ва яқинларингизга ҳам улашинг ✍Устоз Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид, "Кундалик суннат амаллар". https://t.me/raddiyalarr

  • Гуноҳи кабира - катта гуноҳ эгасининг тафсилий ҳукми قَوْلُهُ: "وَأَهْلُ الْكَبَائِرِ مِنْ أُمَّةِ مُحَمَّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي النَّارِ لَا يُخَلَّدُونَ، إِذَا مَاتُوا وَهُمْ مُوَحِّدُونَ، - وَإِنْ لَمْ يَكُونُوا تَائِبِينَ - بَعْدَ أَنْ لَقُوا اللهَ عَارِفِينَ مُؤْمِنِينَ. وَهُمْ فِي مَشِيئَتِهِ وَحُكْمِهِ، إِنْ شَاءَ غَفَرَ لَهُمْ وَعَفَا عَنْهُمْ بِفَضْلِهِ، كمَا ذَكَرَ عَزَّ وَجَلَّ فِي كِتَابِهِ: "إِنَّ اللهَ لَا يَغْفِرُ أَنْ يُشْرَكَ بِهِ وَيَغْفِرُ مَا دُونَ ذَلِكَ لِمَنْ يَشَاءُ"، وَإِنْ شَاءَ عَذَّبَهُمْ فِي النَّارِ بِعَدْلِهِ، ثُمَّ يُخْرِجُهُمْ مِنْهَا بِرَحْمَتِهِ وَشَفَاعَةِ الشَّافِعِينَ مِنْ أَهْلِ طَاعَتِهِ، وَيَبْعَثُهُمْ إِلَى جَنَّتِهِ" "Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умматларидан бӯлган гуноҳи кабира аҳллари Аллоҳни якка деб билиб, у зотни таниб, иймон келтирган ҳолларида вафот этган бӯлсалар - тавба қилмай Аллоҳга йӯлиққан бӯлсалар ҳам - дӯзаҳда абадий қолмайдилар. Улар Аллоҳнинг хоҳиши ва ҳукмида бӯлиб, У Зот Ӯз китобида зикр қилганидек хоҳласа уларни Ӯз афви ила кечиради: "Албатта, Аллоҳ Ӯзига ширк келтирилишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ӯзи хоҳлаган бандалари учун кечирур" (Нисо/48), хоҳласа Ӯз адли ила уларни дӯзаҳда азоблар. Сӯнгра уларни Ӯз раҳмати, Ӯзига итоаткор бӯлган шафоатчиларнинг шафоати сабабидан дӯзаҳдан чиқариб, жаннатга юборур". Аллоҳумма солли ъалаа саййидина Муҳаммад Ӯзингиз учун ӯқинг ва яқинларингизга ҳам улашинг ✍Имом Абу Жаъфар Ат-Таҳовийнинг "Ақийдату Аҳли сунна вал жамоа" китобларига Имом Ғазнавийнинг шарҳи асосида ёзилган ҳошия. https://t.me/raddiyalarr

  • بِسْمِ اللهِ الرَّحْمَانِ الرَّحِيمِ Ёлғиз Аллоҳнинг розилиги учун Ҳожатхонага кириб-чиқишдаги суннатлар 2/8 6. Ҳожатига чап қӯлни ишлатмоқ. 7. Ӯнг оёқ билан чиқмоқ. 8. Чиқиб бӯлгач: غُفْرَانَكَ "Ғуфроонака" "Аллоҳим мағфиратингни сӯрайман" демоқ (Насоийдан бошқа барча "Сунан" эгалари ривоят қилганлар). Инсон таҳоратхонага бир кунда бир неча бор кириб чиқади. Агар ҳар сафар кириб-чиқишда мазкур суннатларни адо қилса, бир куннинг ӯзида бир неча суннатни ӯз ҳаётига татбиқ қилган бӯлади. Эркак ва аёл жинларнинг ёмонлигидан паноҳ сӯралиши уларнинг маконлари нопок жойлар бӯлгани боисидандир. Аллоҳумма солли ъалаа саййидина Муҳаммад Ёзганларимизни ӯқиб, амал қилганлар 👍 босамиз. Ӯзингиз учун ӯқинг ва яқинларингизга ҳам улашинг ✍Устоз Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид, "Кундалик суннат амаллар". https://t.me/raddiyalarr

  • بِسْمِ اللهِ الرَّحْمَانِ الرَّحِيمِ Ёлғиз Аллоҳнинг розилиги учун قَوْلُهُ: "وَالْمُؤْمِنُونَ كُلُّهُمْ أَوْلِيَاءُ الرَّحْمَانِ، وَأَكْرَمُهُمْ عِنْدَ اللهِ أَطْوَعُهُمْ وَأَتْبَعَهُمْ لِلْقُرْآنِ" "Мӯъминларнинг барчалари Раҳмон Зот (Аллоҳ) нинг дӯстларидир (авлиёларидир), Аллоҳ учун энг мукаррами энг итоат қилувчироғи ва Қуръонга эргашувчироғидир" Бунга далил: "Аллоҳ иймон келтирганларнинг валийидир (дӯстидир)" (Бақара/257) Аллоҳ табарока ва таъала Ӯзига ҳурматли киши энг итоатли ва Қуръонга энг кӯп эргашувчиси дейишига далил: "Албатта Аллоҳ учун энг ҳурматлироғингиз энг тақводорингиздир"(Ҳужурот/13). Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Арабнинг араб бӯлмагандан ва оқ танлининг қора танлидан афзаллиги йӯқ, магар афзаллик тақво билан бӯлади", деб марҳамат қилдилар. (Тақво - Аллоҳ буюрган нарсаларни бажариш ва қайтарганларидан қайтишдир. Аллоҳ табарока ва таъала барчамизга валийликнинг энг олий даражалаларини насиб қилсин тарж.) Аллоҳумма солли ъалаа саййидина Муҳаммад Ӯзингиз учун ӯқинг ва яқинларингизга ҳам улашинг ✍Имом Абу Жаъфар Ат-Таҳовийнинг "Ақийдату Аҳли сунна вал жамоа" китобларига Имом Ғазнавийнинг шарҳи асосида ёзилган ҳошия. https://t.me/raddiyalarr

  • بِسْمِ اللهِ الرَّحْمَانِ الرَّحِيمِ Ёлғиз Аллоҳнинг розилиги учун Ҳожатхонага кириб-чиқишдаги суннатлар 2/8 1. Киришдан олдин ушбу дуони ӯқимоқ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْخُبْثِ وَالْخَبَائِثِ Ӯқилиши: "Аллоҳумма иннии аъуузу бика минал-хубси вал хобааиси" "Аллоҳим, мен Сендан эркак ва аёл нопок жинларнинг ёмонлигидан паноҳ сӯрайман". 2. Чап оёқ билан кирмоқ. 3. Қиблага чап ённи қилиб ӯтирмоқ. 4. Чап ёнга босиб ӯтирмоқ. 5. Покланиш воситасини тоқ ишлатмоқ. Аллоҳумма солли ъалаа саййидина Муҳаммад Ёзганларимизни ӯқиб, амал қилганлар 👍 босамиз. Ӯзингиз учун ӯқинг ва яқинларингизга ҳам улашинг ✍Устоз Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид, "Кундалик суннат амаллар". https://t.me/raddiyalarr

  • بِسْمِ اللهِ الرَّحْمَانِ الرَّحِيمِ Ёлғиз Аллоҳнинг розилиги учун قَوْلُهُ: "وَالْإِيمَانُ وَاحِدٌ، وَأَهْلُهُ فِي أَصْلِهِ سَوَاءٌ، وَالتَّفَاضُلُ بَيْنَهُمْ بِالتَّقْوَى وَمُخَالَفَةِ الْهَوَى وَمُلَازَمَةِ الْأَوْلَى" "Иймон бир нарсадир, барча (мӯъминлар) иймоннинг аслида баробардир. Уларнинг орасидаги афзаллик тақвони лозим тутиш ва ҳавойи нафсига қарши чиқиш ҳамда авлороқ (амал)ни бажариш биландир" Имом Таҳовий роҳматуллоҳу алайх "иймон бирдир" деб айтдилар. Чунки иймон Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам келтирган барча нарсани тасдиқлашдан иборатдир. Мукаллаф - балоғатга етган, ақли расо кишиларнинг ӯртасида бу нарсада ҳеч қандай фарқ йӯқ. "Унинг аҳли иймоннинг аслида баробардир" яъни бир ҳилдир деб айтдилар. Аслида баробардир дегани фаришталардан иборат осмон аҳлининг иймони, жину инсондан иборат ер аҳлининг иймони иймоннинг аслида бирдир. Аллоҳнинг ягоналигини тасдиқлаш, Аллоҳ табарока ва таъаланинг зотий ва феълий сифатларини Аллоҳ Ӯзи буюрганидек исботлаш, Унга иймон келтириш вожиб бӯлган ҳар бир нарсани тасдиқлаш ва бунда мукаллаф - балоғатга етган, ақли расо кишиларнинг ҳаммаси тенгдир. Бунинг далилини эса Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳ "Ал-Олим вал мутааллим" китобларида шундай баён қилдилар: "Бизнинг иймонимиз фаришталарнинг иймони каби, яъни худди шундайдир. Чунки биз Аллоҳ табарока ва таъаланинг бирлигига иймон келтирдик ва рубубият соҳиби бӯлган Зот эканига иймон келтирдик. Аллоҳ табарока ва таъаладан келган нарсаларга иймон келтирдик - худди фаришталар иқрор бӯлган нарсаларнинг мислича - улар тасдиқлаган нарсани биз ҳам тасдиқладик. Мана шу эътибор билан ҳамманинг иймони бир ҳилдир ва иймон бирдир. Мана шундан кейин биздан кӯра набийлар ва росулларга иймон келтиришдаги савобда ва барча ибодатларда фазилатлар бордир. Пайғамбарлар Аллоҳ табарока ва таъаланинг амин, ишончли зотларидир. Инсонлардан ҳеч ким ибодатларда ҳам, Аллоҳдан қӯрқишда ҳам уларга тенглаша олмайди". Демак, бу нарса далолат қиладики, иймоннинг асли зиёда ҳам, ноқис ҳам бӯлмайди. Чунки иймоннинг асли иймон келтириш вожиб бӯлган нарсаларнинг барчасини тасдиқлашдир, бу эса зиёдалик ёки ноқислкни қабул қилмайди. "Агар уларга оятлари тиловат этилса, уларнинг иймонларини зиёда қилар эди" (Анфол/2). Яъни оятлар нозил бӯлиб, мӯъминлар бу оятни тиловат қилиб, тафаккур қилиб иймонлари зиёда бӯлар эди. "У (Аллоҳ) иймонларига иймон зиёда бӯлиши учун мӯъминлар қалбига сокинликни нозил этган Зотдир" (Фатҳ/4). Бу оятлар солиҳ амаллар билан иймоннинг самараси зиёда бӯлишига ёрдам беради, самараси зиёда бӯлади, иймоннинг асли эмас. "Аллоҳ кӯксини Исломга кенг қилиб очиб қӯйган шахс Робби томонидан бӯлган нурда эмасми?!" Юқорида келган ояти карима ва ушбу оятга ҳам амал қилган ҳолда иймоннинг самараси ва нури ҳамда сафоси зиёда бӯлади деймиз. Бунда Ӯзининг сӯзи билан ишора қилиб иймонда ӯзаро фазилатли, иймоннинг сифат мартабаларида паст ёки юқори бӯлиш иймоннинг нур-зиёсида ва аниқ ишончнинг зиёда бӯлиши тақвони маҳкам ушлаш ва ёмонликка буюрувчи нафснинг хоҳишига қарши чиқишдир ҳамда сӯзу амалда авлороқ бӯлган нарсани маҳкам тутиш билан бӯлади, деди. Аллоҳумма солли ъалаа саййидина Муҳаммад Ӯзингиз учун ӯқинг ва яқинларингизга ҳам улашинг ✍Имом Абу Жаъфар Ат-Таҳовийнинг "Ақийдату Аҳли сунна вал жамоа" китобларига Имом Ғазнавийнинг шарҳи асосида ёзилган ҳошия. https://t.me/raddiyalarr

  • #Зикрлар سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ 1.Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ، سُبْحَانَ اللَّهِ الْعَظِيمِ 2. Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, субҳаналлоҳил ъазийм سُبْحَانَ اللهِ وَالْحَمْدُ لِلَّهِ وَلَا إِلٰهَ إِلَّا اللَّهُ وَاللَّهُ أَكْبَرُ 3. Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ 4. Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммад الْحَمْدُ لِله 5. Алҳамдулиллаҳ أَسْتَغْفِرُ اللهَ 6. Астағфируллоҳ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ 7. Лаа илааҳа иллаллоҳ لَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللَّهِ الْعَلِيِّ الْعَظِيمِ 8. Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳил ъалиййил ъазийм Ҳеч бӯлмаганда бир мартадан ӯқинг ва 👍 босиб тасдиқланг https://t.me/raddiyalarr

  • Уйқудан уйғонишдаги суннатлар.1/5 3. Мисвок тутиш. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тунда уйқудан турганларида оғизларини мисвок билан тозалар эдилар. (Муттафақун алайҳ). 4. Бурун қоқиш. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: "Сизлардан бирингиз уйқудан турса, бурнини уч бор қоқиб юборсин, зеро шайтон унинг димоғига тунаб қӯйган бӯлади" (Муттафақун алайҳ). 5. Қӯлларни уч марта ювмоқ. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: "Сизлардан бирингиз уйқудан турса, идишга солмасдан кафт-қӯлларини уч марта ювсин" (Муттафақун алайҳ). Ёзганларимизни ӯқиб, амал қилганлар 👍 босамиз. Ӯзингиз учун ӯқинг ва яқинларингизга ҳам улашинг ✍Устоз Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид, "Кундалик суннат амаллар". https://t.me/raddiyalarr

  • قَوْلُهُ: "وَالْإِيمَانُ هُوَ الْإِقْرَارُ بِاللِّسَانِ، وَالتَّصْدِيقُ بِالْجَنَانِ" "Иймон тил билан иқрор бӯлиш ва қалб билан тасдиқлашдир". Матнда қалб билан деб таъкидланди. Хулоса шундайки, уламолар "Иймоннинг ҳақиқати нимадан иборат?" деган савол сабаб ихтилофга тушдилар. Уммат қуёши Абу Бакр Муҳаммад Ибн Аҳмад Ибн Саҳл ас-Сарахсий ва Фахрул Ислом Баздавий роҳматуллоҳи алайҳим: "Тил билан иқрор бӯлиш қалб билан тасдиқ қилиш каби иймоннинг рукнидир, лекин у зиёда рукндир. Мажбур қилинганида куфр калимасини айтиш жоиздир. Рукн - (нарсанинг) ичидаги аслий рукндир. Иймон ичидаги аслий рукн - қалб билан тасдиқлаш ва тил билан иқрор бӯлиш", дедилар. Иймоннинг ҳақиқатига амал кирмайди. Имом Фахриддин Розий роҳимаҳуллоҳ: "Амал - иймон деб номланган нарсадан ташқаридадир", деб айтадилар. "Амаллар иймонга киради" деб айтувчилар ҳам "Амаллар иймонга киради" дейилганида: "Иймоннинг аслига кирадими ёки иймондан ташқарида бӯладими?" деган ихтилофга тушдилар. Имом Шофеъий роҳматуллоҳи алайҳ: "Фосиқлик фосиқни иймондан чиқариб юбормайди", дедилар. Чунки иймон агар тасдиқ, иқрор ва амалнинг жамланишига исм бӯлса, унинг бир бӯлаги йӯқ бӯлиши билан иймон ҳам йӯқолиб кетиши керак эди. Амал қилмаган киши мӯъмин бӯлмаслиги керак эди. Иймон ва амаллар ҳақида Қуръони Каримда келган оятлар: "Иймон келтирган ва солиҳ амаллар қилганларга башорат бер" (Бақара/25). "Албатта Аллоҳнинг масжидларини Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар ва намозни тӯкис адо этганлар.. обод қилурлар" (Тавба/18). "Ким мӯъмин ҳолида яхши амаллар қилса, зулмдан ҳам, нуқсондан ҳам қӯрқмас" (Тоҳа/112). (Амал қабул бӯлиши учун иймон бӯлиши шарт. Аллоҳ табарока ва таъала оятларда "Иймон келтирган ва солиҳ амаллар қилганлар" деб иймон келтириш ва солиҳ амал қилиш бошқа-бошқа нарсалигини билдириб, уларнинг ӯртасини "ва" билан ажратиб келтирган). Ӯзингиз учун ӯқинг ва яқинларингизга ҳам улашинг ✍Имом Абу Жаъфар Ат-Таҳовийнинг "Ақийдату Аҳли сунна вал жамоа" китобларига Имом Ғазнавийнинг шарҳи асосида ёзилган ҳошия. https://t.me/raddiyalarr

  • "Эй Ислом уммати! Росулингиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини ҳаётингизга татбиқ этингиз! У суннатларни тирилтириш йӯлида сиздан бошқа ким бор? Сизларга ҳақиқий ҳаётни бахш этадиган ӯша суннатлардан ӯзга нима бор? Бу иш сизларнинг Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бӯлган муҳаббатингизнинг далили, у зотга бӯлган эргашувингизнинг аломатидир!" (Муаллифдан кириш сӯзи) Уйқудан уйғонишдаги суннатлар.1/5 1. Уйқу дангасалиги ва унинг асоратини қӯл билан юздан аритмоқ. Имом Нававий ва Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ бунинг суннат эканига қуйидаги ҳадисни келтирганлар. "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйғониб, ӯтирдилар ва юзларини ишқалаб уйқуни аритдилар" (Имом Муслим ривояти) 2. Дуо. Қуйидагича: "الْحَمْدُ لِلهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا، وَإِلَيْهِ النُّشُورُ" Ӯқилиши: ("Алҳамдулиллаҳиллази аҳйаана баъда маа амаатанаа, ва илайҳин-нушуур" тарж.) "Бизларни руҳимизни олганидан кейин қайта ҳаёт бахш этган Аллоҳга ҳамдлар бӯлсин. Қайта тирилиб бориш Унгадир (яъни Унинг ҳисоб-китобигадир тарж.)" (Имом Бухорий ривояти) (Ҳозирги кунда кӯпчилигимиз кундалик суннат амаллардан узоқлашиб қолганмиз. Қилаётган амалларингизни ёлғиз Аллоҳнинг розилиги учун деган ният билан бошланг ва суннатларни ҳаётингизга татбиқ қилиб боринг. Китобда 35 та пункт, ҳар бир пунткда бир нечта суннатлар ёзилган. Аллоҳ табарока ва таъала барчамизга манфаатли қилсин тарж.). Ёзганларимизни ӯқиб, амал қилганлар 👍 босамиз. Ӯзингиз учун ӯқинг ва яқинларингизга ҳам улашинг ✍Устоз Ҳусайнхон Яхё Абдулмажид, "Кундалик суннат амаллар". https://t.me/raddiyalarr

  • قَوْلُهُ: "وَلَا يَخْرُجُ الْعَبْدُ مِنَ الْإِيمَانِ إِلَّا بِجُحُودِ مَا أَدْخَلَهُ فِيهِ" "Банда иймонга киргизган нарсасини инкор қилиши билан иймондан чиқиб кетади". Куфр билан иймон бир-бирига қарама-қарши нарсалардир. Бу икки нарсанинг бири келиши билан иккинчиси ботил бӯлади. Мӯъмин киши тасдиқ в иқрор билан иймонга киради, қачонки у тасдиқ ва иқрорни инкор қилса ёки ёлғонга чиқарсагина иймондан чиқиб кофир бӯлади. Аммо гуноши кабирани қилиб: "Биламан, бу ҳаром амал, адашиб бу ишни қилдим", деса гуноҳкор бӯлади, тавба қилиши вожиб бӯлади, лекин иймондан чиқмайди. Қачонки гуноҳи кабирани: "Бу гуноҳ эмас, қилса бӯлади, бу ҳалол", деб эътиқод қилса, ана шунда иймондан чиқиб, кофир бӯлади. (Диндан чиқиш : сӯз билан, амал ва эътиқод билан бӯлади. Қачонки инсон шу 3 та ҳолатдан бирини қилиб диндан чиқса, афсӯс билан тавба қилиб қӯйиши уни динга қайтармайди. Динга қайтиш учун айтган куфр сӯзи ёки амали ёки эътиқоди хато эканлигини тан олиб, динга киришни ният қилган ҳолатда икки шаҳодат калимасини айтса динга қайта киради тарж.). Ӯзингиз учун ӯқинг ва яқинларингизга ҳам улашинг  ✍Имом Абу Жаъфар Ат-Таҳовийнинг "Ақийдату Аҳли сунна вал жамоа" китобларига Имом Ғазнавийнинг шарҳи асосида ёзилган ҳошия. https://t.me/raddiyalarr

  • قَوْلُهُ: "وَالْأَمْنُ وَالْيَأْسُ يَنْقُلَانِ عَنْ مِلَّةِ الْإِسْلَامِ، وَسَبِيلُ الْحَقِّ بَيْنَهُمَا لِأَهْلِ الْقِبْلَةِ" "Аллоҳнинг иқобидан омонман ва Аллоҳнинг мағфирати ва раҳмати менга бӯлмайди деб эътиқод қилиш Ислом миллатидан чиқариб юборади. Аҳли қибла учун ҳақ йӯл икковининг ӯртасидир" (яъни Аллоҳнинг иқобига учрашдан қӯрқиш ва Аллоҳнинг мағфирати ва раҳматига етишишни умид қилишдадир). Аллоҳ табарока ва таъала раҳмат билан ваъда қилди ва азоб билан қӯрқитди. Аллоҳ табарока ва таъала азоблашга ҳам, кечиришга ҳам қодирдир. Аллоҳнинг азоблашидан хотиржам бӯлиб қолган кишининг фикрига "Аллоҳ инсонларни азоблашдан ожиз бӯлса керак" деган гумон келиб қолади. Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бӯлиш эса "Аллоҳ гуноҳкор инсонларни мағфират қилиб, кечириб юборишдан ожиз бӯлса керак" деган гумонга бориб қолади (албатта бу икки ҳолат ӯта нодир ҳолат лекин эҳтимолдан холи эмас). Бу икки ҳолатда Ислом миллатидан чиқади. "Ҳақиқатда Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофир қавмларгина ноумид бӯлурлар" (Юсуф/87). "Ҳақ йӯли иккаласининг ӯртасидадир". Ҳақ йӯл хотиржамлик ва умидворликнинг ӯртасида бӯлмоқдир. Бу эса хавф - Аллоҳ табарока ва таъаланинг азобидан қӯрқиш, ражо - Аллоҳ табарока ва таъаланинг раҳматидан умидвор бӯлишнинг ӯртасида туришдир. Чунки ибодат қилишнинг ҳақиқати шудир. "Роббиларига қӯрқув ва умидворлик ила дуо қилурлар" (Сажда/16). Яъни Аллоҳнинг азобидан қӯрқиш ва Аллоҳнинг раҳматидан умидвор бӯлишда баробар бӯладилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Агар мӯъминнинг қӯрқуви ва умиди тарозида тортилса, улар мутаносиб бӯлар эди", деб марҳамат қилдилар. Қӯрқув ва умид сусткашлик қилиш билан чегарадан чиқиб кетишнинг ӯртасидадир. Ишларнинг энг яхшиси - унинг ӯртасидир. Бу Аҳли сунна вал жамоанинг мазҳабидир (йӯлидир). Ӯзингиз учун ӯқинг ва яқинларингизга ҳам улашинг  ✍Имом Абу Жаъфар Ат-Таҳовийнинг "Ақийдату Аҳли сунна вал жамоа" китобларига Имом Ғазнавийнинг шарҳи асосида ёзилган ҳошия. https://t.me/raddiyalarr

  • قَوْلُهُ: "وَنَرْجُو الْخَيْرَ لِلْمُحْسِنِينَ مِنَ الْمُؤْمِنِينَ أَنْ يَعْفُوَ عَنْهُمْ وَيُدْخِلَهُمُ الْجَنَّةَ بِرَحْمَتِهِ، وَلَا نَأْمَنُ عَلَيْهِمْ، وَلَا نَشْهَدُ لَهُمْ بِالْجَنَّةِ، وَنَسْتَغْفِرُ لِمُسِيئِهِمْ، وَنَخَافُ عَلَيْهِمْ، وَلَا نُقَنِّطُهُمْ" "Мӯъминлардан бӯлган муҳсинларни Аллоҳ афв этиб, уларни Ӯз раҳмати ила жаннатга киритишини умид қиламиз. Улар ҳақида: "Аллоҳнинг иқобидан (азобидан) омондалар", деб қатъий айтмаймиз ва уларга жаннатий деб гувоҳлик бермаймиз, мӯъминларнинг ёмонлари учун истиғфор айтиб, улар ҳақида (азоб етишидан) қӯрқувда бӯламиз ва улар ҳақида (гуноҳлари кечирилмайди деб) умидсизликка тушмаймиз". Мӯъминлар чиройли амаллар қилгани учун охиратда уларга савоб умид қиламиз. "Умид қиламиз" деган калима билан айтилди, чунки солиҳ амал мукофотни вожиб қилмайди. Балки мукофот Аллоҳ табарока ва таъаланинг фазли ва раҳмати билан бӯлади. Солиҳ амал Аллоҳнинг розилиги учун қилинган бӯлса ва Аллоҳ унинг амалини қабул қилган бӯлса, шунда савоб учун восита бӯлади. Бу эса, бизга маълум эмас, яъни амалларимиз қабул бӯлдими, холис Аллоҳнинг розилиги учун бӯлдими, билмаймиз. Биз амалимизга аниқ ишониб қолмаймиз, балки Аллоҳнинг фазлидан умид қиламиз. "Биз яхши кишиларни ҳам аниқ жаннатга киради деб гувоҳлик бермаймиз". Мӯъмин кишиларнинг амалларини куфрдан ёки нифоқдан бӯлган нарса бекор қилиб юборишидан омонда бӯлмаймиз, амалларига риё, ужб, сумъа кабилар сабаб бӯлиб амаллари бекор бӯлиб кетмайди деб айта олмаймиз, сабаби, бир инсоннинг охирги ҳолати қандай бӯлишини бошқа бир киши кафолат бера олмайди. "Уларнинг ёмонларига истиғфор айтамиз". Иймон аҳлидан гуноҳкор бӯлган кишиларга Аллоҳ табарока ва таъаладан мағфират сӯраймиз. Чунки бир-биримизга истиғфор айтишга буюрилганмиз. "Ва биз уларни ноумид қилмаймиз". Мӯъминлар гуноҳ қилгани учун уларни Аллоҳ табарока ва таъаланинг раҳматидан ноумид қилмаймиз. "Залолатга кетган кишиларгина Ӯз Роббининг раҳматидан ноумид бӯлурлар, деди" (Ҳижр/56). Ӯзингиз учун ӯқинг ва яқинларингизга ҳам улашинг ✍Имом Абу Жаъфар Ат-Таҳовийнинг "Ақийдату Аҳли сунна вал жамоа" китобларига Имом Ғазнавийнинг шарҳи асосида ёзилган ҳошия. https://t.me/raddiyalarr