مترجمة
СтатистикаФиқҳга оид масалалар баёни Эркин таржималар Қӯшимча китоблар Фоидали маълумотлар Ақидага оид каналимиз: https://t.me/raddiyalarr
- Последний пост
- 14 авг.
- Последнее чтение
- 13 авг.
- Постов за неделю
- 5
- Всего постов
- 21
- Тип
- открытый
- Язык
- tg
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 15
- 1/48двое суток
- 17
- 1/72трое суток
- 18
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
без подписи
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمَانِ الرَّحِيمِ Ёлғиз Аллоҳнинг розилиги учун 73. (Шундан сӯнг) "Бисмиллаҳир роҳаманир роҳим" ни ӯқийди. Машҳур ҳадис ривоятларида шундай нақл қилинган. Истиъоза билан басмалани* махфий айтади. Чунки Ибн Масъуд родияллоҳу анҳу: "Тӯрт нарса борки, Имом уларни махфий айтади, деб улар ичида "истиъоза", "басмала" ва "омин" ни зикр қилганлар. Шофеъий роҳматуллоҳи алайҳ: "Жаҳрий намозларда басмалани товуш чиқариб айтади. Чунки ҳадисда: "Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам намоз ӯқиганларида басмалани товуш чиқариб ӯқиганлар", деб ривоят қилинган", деганлар. Биз айтамизки, мазкур ҳадис таълим борасида бӯлган. Чунки Анас родияллоҳу анҳу: "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозда басмалани товуш чиқариб айтмас эдилар", деб хабар берганлар. Сӯнгра Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳдан "Намозхон истиъозани ҳар ракатнинг бошида ӯқимаганидек басмалани ҳам ӯқимайди", деган ривоят бор. Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳдан қилинган бошқа ривоятда басмалани эҳтиёт юзасидан (ҳар ракатда қироатдан олдин) ӯқийди, дейилган ва бу Абу Юсуф ва Муҳаммад роҳматуллоҳи алайҳларнинг ҳам сӯзидир. Басмалани Фотиҳа сураси билан зам сура* орасида ӯқимайди. Фақат Муҳаммад роҳматуллоҳи алайҳга кӯра, махфий намозларда Фотиҳа билан зам сура ӯртасида басмалани ӯқийди. *Басмала - "Бисмиллаҳир роҳманир роҳим" иборасининг қисқача шаклидир. *Зам сура - намозда Фотиҳа сурасидан кейин ӯқиладиган сура ёки узун оят. Аллоҳумма солли ъалаа саййидина Муҳаммад Ӯзингиз учун ӯқинг ва яқинларингизга ҳам улашинг ✍Бурҳонуддин Марғилоний, "Ҳидоя", 1-жилд, 211. https://t.me/raddiyalarr2
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ Ёлғиз Аллоҳнинг розилиги учун 72. (Кейинги намозхон) аъузу биллаҳи минаш-шайтонир рожийм, дейди. Чунки Аллоҳ табарока ва таъала: "Қачонки Қуръон ӯқисанг, тошбӯрон қилинган шайтоннинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сӯрагин" (Наҳл/98). Ояти кариманинг маъноси: "Агар Қуръон ӯқимоқчи бӯлсанг..", деганидир. Афзали намозхоннинг Қуръонда (келган лафзга) мувофиқ бӯлиши учун астаъузу* биллаҳ дейишидир. Аъузу биллаҳ ибораси астаъузу биллаҳ иборасига яқин иборадир. Сӯнг Абу Ҳанифа ва Муҳаммад роҳматуллоҳи алайҳларга кӯра, "истиъоза" санога эмас, қироатга тобедир (яъни "истиъоза" иборасини қироат қилганда айтилади, сарони айтганда эмас). Чунки биз (юқорида) тиловат қилган оят (шунга далолат қилмоқда). Шу даражадаки, масбуқ* (яъни намознинг бир ракатидан кейин келиб имомга иқтидо қилган киши) истиъозани айтади (чунки у қолиб кетган ракатларда қироат қилади), муқтадий (яъни имомга намознинг бошидан иқтидо қилган киши) эса "истиъозани" айтмайди (чунки у қироат қилмайди балки тасбеҳларни айтади холос). Истиъоза (Абу Ҳанифа ва Муҳаммад роҳматуллоҳи алайҳларга кӯра, ҳайит намозларида имом томонидан) байрам такбирларидан кейин айтилади. Абу Юсуф роҳматуллоҳи алайҳ бунга қарши чиқиб (истиъозани санони ӯқигандан кейин, байрам такбирларидан олдин айтади", деганлар). *Истиъоза - "Аъузу биллаҳи минаш-шайтонир рожийм" иборасининг қисқа шаклидир. *Масбуқ - имомга биринчи ракатдан кейинги ракатларнинг бирида иқтидо қилган киши. Аллоҳумма солли ъалаа саййидина Муҳаммад Ӯзингиз учун ӯқинг ва яқинларингизга ҳам улашинг ✍Бурҳонуддин Марғилоний, "Ҳидоя", 1-жилд, 210. https://t.me/raddiyalarr2
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمَانِ الرَّحِيمِ Ёлғиз Аллоҳнинг розилиги учун 71. Сӯнгра (қӯллар боғлангач) намозхон "Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ва табарокасмука ва таъала жаддука ва лаа илааҳа ғойрука" (сано дуоси) ни айтади. Абу Ҳанифа ва Муҳаммад роҳматуллоҳи алайҳларнинг далили: Анас родияллоҳу анҳунинг: "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозни бошлаганларида такбири таҳримани айтар, сӯнг "субҳанакаллоҳумма" ни охиригача ӯқир эдилар", деган ривоятларидир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бунга бошқа нарсани зиёда қилмаганлар. Аллоҳумма солли ъалаа саййидина Муҳаммад Ӯзингиз учун ӯқинг ва яқинларингизга ҳам улашинг ✍Бурҳонуддин Марғилоний, "Ҳидоя", 1-жилд, 209. https://t.me/raddiyalarr2
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمَانِ الرَّحِيمِ Ёлғиз Аллоҳнинг розилиги учун 70. Қудурий роҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: Ӯнг қӯлини чап қӯлининг устида боғлаб, киндик остига қӯяди. Чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Албатта, (намозда) ӯнг қӯлни чап қӯл устига қӯйиш (ва уларни) киндик остига қӯйиш суннатдандир", деганлар. Шунингдек, қӯлни киндик остига қӯйиб туриш улуғлашга яқинроқ бӯлган ишдир ва бундан кӯзланган мақсад ҳам шудир. Сӯнгра ӯнг қӯлири чап қӯлининг устига боғлаб туриш, Абу Ҳанифа ва Абу Юсуф роҳматуллоҳи алайҳларга кӯра, қиёмнинг суннатидир. Шу даражадаки, киши сано дуосини ӯқиётганида ҳам қӯлларни тушириб турмайди. (Ушбу масаладаги) асос шуки, ҳар бир ичида суннат қилинган зикр бор қиёмда қӯллар боғланади (яъни ӯнг қӯл чап қӯл устига қӯйилиб, киндик остига жойланади). Ичида суннат қилинган зикр бӯлмаган қиёмда эса (масалан, икки ҳайит такбирлари орасида) қӯллар боғланмайди. Ва бу ҳукм тӯғридир. Шунинг учун киши витр намозида қунут дуосини ва жаноза намозини ӯқиётганида қӯлларни боғлайди. Рукуъдан қайтиб тик турган пайтида ва ҳайит намозларининг такбирлари орасида қӯлларни боғламайди. Аллоҳумма солли ъалаа саййидина Муҳаммад Ӯзингиз учун ӯқинг ва яқинларингизга ҳам улашинг ✍Бурҳонуддин Марғилоний, "Ҳидоя", 1-жилд, 208. https://t.me/raddiyalarr2
69. Агар киши намозини (одатий такбир ӯрнига) "Аллоҳуммағфирлий" (яъни эй Аллоҳ мени кечир) деган сӯз билан бошласа, жоиз бӯлмайди. Чунки бу сӯз кишининг ӯз эҳтиёжини сӯраши билан қоришган бӯлади ва Аллоҳ табарока ва таъалани холис улуғлаш саналмайди. Агар киши намозни (одатий такбир ӯрнига) "Аллоҳумма" деган сӯз билан бошласа, бир ривоятда (Басра фақиҳларининг сӯзига кӯра) "жоиз" дейилган. Чунки ушбу сӯзнинг маъноси "Эй Аллоҳ" деганидир. Бошқа бир ривоятда (Куфа фақиҳларининг сӯзига кӯра) "жоиз эмас" дейилган. Чунки унинг маъноси "Эй Аллоҳ, эзгулик ила бизга омонлик бергайсан", деганидир. Шундай экан, (бу улуғлаш эмас, аксинча) сӯраш бӯлиб қолади (шунинг учун ушбу лафз билан намозга киришиш, ифтитоҳ қилиш жоиз бӯлмайди). Аллоҳумма солли ъалаа саййидина Муҳаммад Ӯзингиз учун ӯқинг ва яқинларингизга ҳам улашинг ✍Бурҳонуддин Марғилоний, "Ҳидоя", 1-жилд, 207. https://t.me/raddiyalarr2
68. Агар бир киши арабчани яхши билгани ҳолда намозга такбири таҳримани форсча айтиб киришса ёки намозда форс тилида қироат қилса ёҳуд жонлик суяётганда "бисмиллаҳ"ни форсча (ёки бошқа бирор тилда) айтса (ёки ҳажда талбияни форсча айтча), Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳга кӯра, (бу ишлар) жоиз бӯлаверади. Абу Юсуф ва Муҳаммад роҳматуллоҳи алайҳлар: "Фақатгина жонлиқ суяётганда "бисмиллаҳ" ни форсча айтиши жоиз. Агар киши арабчани яхши талаффуз қила олмаса, (намозга киришдаги таҳримани ҳам, намоздаги қироатни ҳам форсча айтиши) жоиз", деганлар. Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳнинг далили: Аллоҳ табарока ва таъаланинг "Албатта Қуръон ҳақидаги хабарлар ӯтган Пайғамбарларнинг китобларида ҳам бор" деган оятидир. Ӯша китоблардаги Қуръон ҳақидаги хабарлар араб тилида бӯлмаган. Шунинг учун ҳам (киши) арабча қироат қилишга қодир бӯлмаганда (форсча ӯқиш) жоиз бӯлади. Бироқ киши (авлоддан авлодга) мерос бӯлиб келаётган суннатга хилоф иш тутгани боис гуноҳкор бӯлади. (Шунинг билан бирга, киши арабча қироат қилишга қодир бӯлмаганида намозда) форсчадан ташқари ҳар қандай тилда ҳам қироат қилиши жоиз бӯлаверади. Қуръоннинг маъноси эса тилларнинг ӯзгариши билан ӯзгариб қолмайди (бунда ихтилоф йӯқ). Лекин форсча қироатнинг фарз қилинган қироат ӯрнига ӯтиши ёки ӯтмаслиги борасида фақиҳлар ӯртасида ихтилоф бор (Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳга кӯра, ӯтади. Абу Юсуф ва Муҳаммад роҳматуллоҳи алайҳларга кӯра ӯтмайди). (Арабча ӯқишга ожиз бӯлган вазиятда форсча қироат сабабли намоз) бузилмаслиги борасида фақиҳлар ӯртасида ихтилоф йӯқ. Лекин Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳ (намозда Қуръонни араб тилидан бошқа тилда ӯқиш жоиз, деган фикрларидан) қайтиб, Абу Юсуф ва Муҳаммад роҳматуллоҳи алайҳларнинг фикрларига қӯшилганлари ривоят қилинган. Ушбу (қайтганлари ҳақидаги) ривоят (фатво чиқаришда) таянчдир (бунга ижмоъ қилинган). Имомнинг (арабчадан бошқа тилда) ҳутба ӯқиши ва намозда ташаҳҳудни ӯқиши ҳам ушбу ихтилофга кӯра ечилган (яъни Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳга кӯра, жоиз. Абу Юсуф ва Муҳаммад роҳматуллоҳи алайҳларга кӯра, жоиз эмас). Азонни (арабчадан бошқа тилда) айтиш борасида эса, (ҳалқ ӯртасидаги) одат эътиборга олинади (чунки азон бу намоз вақти бӯлганини билдиришдир. У қайси тилда айтилса ҳам мақсад ҳосил бӯлаверади). *Ифтитоҳ ёки ифтитоҳус-солати - бу намозни такбир айтиб бошлаш, намозга киришиш маъносини билдиради. Аллоҳумма солли ъалаа саййидина Муҳаммад Ӯзингиз учун ӯқинг ва яқинларингизга ҳам улашинг ✍Бурҳонуддин Марғилоний, "Ҳидоя", 1-жилд, 205-207. https://t.me/raddiyalarr2
66. Намозхон икки қӯлини бош бармоқлар қулоқларнинг юмшоғи баробарига келгунича кӯтаради. Бизнинг далил: Воил Ибн Хажар, Анас Ибн Молик ва Барро Ибн Озиб родияллоҳу анҳумларнинг: "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам такбир айтаётганларида қӯлларини қулоқлари баробарида кӯтарардилар" деб ривоят қилган ҳадисларидир. Шунингдек, қӯлларни (қулоқлар баробарида) кӯтариш кар кишиларга намоз бошланганини билдириш учун амалга оширилади. Бу эса биз айтган шаклда (яъни қӯллар қулоқлар баробарида кӯтарилганида) амалга ошади. Хотин киши қӯлларини елкаси баробаригача кӯтаради, бу ҳукм тӯғридир. Чунки бу иш хотин киши авратининг ёпиқ қолишини янада яхшироқ таъминлайди. 67. Агар такбир ("Аллоҳу акбар" дейиш) ӯрнига "Аллоҳу Ажалл" ёки "Аллоҳу Аъзам", ёки "Ар-Роҳману Акбар", ёки "Ла илаҳа иллаллоҳ", ёҳуд ундан бошқа Аллоҳ табарока ва таъаланинг исмларидан бирини айтса, Абу Ҳанифа ва Муҳаммад роҳматуллоҳи алайҳларга кӯра, жоиздир. Абу Ҳанифа ва Муҳаммад роҳматуллоҳи алайҳларнинг далили: такбир айтиш (яъни "Аллоҳу Акбар" дейиш) луғатда Аллоҳни улуғлаш демакдир. Улуғлаш эса (Аллоҳ табарока ва таъалани улуғлайдиган бошқа лафзлар билан ҳам) ҳосил бӯлаверади. Ӯзингиз учун ӯқинг ва яқинларингизга ҳам улашинг ✍Бурҳонуддин Марғилоний, "Ҳидоя", 1-жилд, 203. https://t.me/raddiyalarr2
Уйқудан уйғонишдаги суннатлар.1/5 3. Мисвок тутиш. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тунда уйқудан турганларида оғизларини мисвок билан тозалар эдилар. (Муттафақун алайҳ). 4. Бурун қоқиш. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: "Сизлардан бирингиз уйқудан турса, бурнини уч бор қоқиб юборсин, зеро шайтон унинг димоғига тунаб қӯйган бӯлади" (Муттафақун алайҳ). 5. Қӯлларни уч марта ювмоқ. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: "Сизлардан бирингиз уйқудан турса, идишга солмасдан кафт-қӯлларини уч марта ювсин" (Муттафақун алайҳ). Ёзганларимизни ӯқиб, амал қилганлар 👍 босамиз. Ӯзингиз учун ӯқинг ва яқинларингизга ҳам улашинг ✍Устоз Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид, "Кундалик суннат амаллар". https://t.me/raddiyalarr
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمَانِ الرَّحِيمِ Ёлғиз Аллоҳнинг розилиги учун 65. Такбир айтиш билан бирга қӯлларни кӯтаради ва бундай қилиш суннатдир. Чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу амални давомий бажарганлар. (Қудурий роҳматуллоҳи алайҳнинг) ушбу ибораси такбири таҳрима билан қӯлларни кӯтариш биргаликда бӯлиши шартлигини билдиради. Ушбу тартиб Абу Юсуф роҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинган ва Таҳовий роҳматуллоҳу алайхдан ҳикоя қилинган. (Лекин) тӯғриси шуки, намозхон аввал қӯлларини кӯтаради сӯнг такбир айтади. Чунки унинг бундай қилиши (яъни аввал қӯллар кафтини олд томонга қаратилган кӯтариши) Аллоҳ табарока ва таъаладан бошқанинг буюклигини инкор этилганини билдиради (яъни Аллоҳ табарока ва таъаладан бошқа ҳеч ким буюк эмаслигини билдиради). (Қоидага кӯра) инкор исботлашдан (такбирдан) аввалда туради. Аллоҳумма солли ъалаа саййидина Муҳаммад Ӯзингиз учун ӯқинг ва яқинларингизга ҳам улашинг ✍Бурҳонуддин Марғилоний, "Ҳидоя", 1-жилд, 202. https://t.me/raddiyalarr2
#Зикрлар سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ 1.Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ، سُبْحَانَ اللَّهِ الْعَظِيمِ 2. Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, субҳаналлоҳил ъазийм سُبْحَانَ اللهِ وَالْحَمْدُ لِلَّهِ وَلَا إِلٰهَ إِلَّا اللَّهُ وَاللَّهُ أَكْبَرُ 3. Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ 4. Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммад الْحَمْدُ لِله 5. Алҳамдулиллаҳ أَسْتَغْفِرُ اللهَ 6. Астағфируллоҳ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ 7. Лаа илааҳа иллаллоҳ لَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللَّهِ الْعَلِيِّ الْعَظِيمِ 8. Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳил ъалиййил ъазийм Ҳеч бӯлмаганда бир мартадан ӯқинг ва 👍 босиб тасдиқланг https://t.me/raddiyalarr
"Эй Ислом уммати! Росулингиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини ҳаётингизга татбиқ этингиз! У суннатларни тирилтириш йӯлида сиздан бошқа ким бор? Сизларга ҳақиқий ҳаётни бахш этадиган ӯша суннатлардан ӯзга нима бор? Бу иш сизларнинг Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бӯлган муҳаббатингизнинг далили, у зотга бӯлган эргашувингизнинг аломатидир!" (Муаллифдан кириш сӯзи) Уйқудан уйғонишдаги суннатлар.1/5 1. Уйқу дангасалиги ва унинг асоратини қӯл билан юздан аритмоқ. Имом Нававий ва Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ бунинг суннат эканига қуйидаги ҳадисни келтирганлар. "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйғониб, ӯтирдилар ва юзларини ишқалаб уйқуни аритдилар" (Имом Муслим ривояти) 2. Дуо. Қуйидагича: "الْحَمْدُ لِلهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا، وَإِلَيْهِ النُّشُورُ" Ӯқилиши: ("Алҳамдулиллаҳиллази аҳйаана баъда маа амаатанаа, ва илайҳин-нушуур" тарж.) "Бизларни руҳимизни олганидан кейин қайта ҳаёт бахш этган Аллоҳга ҳамдлар бӯлсин. Қайта тирилиб бориш Унгадир (яъни Унинг ҳисоб-китобигадир тарж.)" (Имом Бухорий ривояти) (Ҳозирги кунда кӯпчилигимиз кундалик суннат амаллардан узоқлашиб қолганмиз. Қилаётган амалларингизни ёлғиз Аллоҳнинг розилиги учун деган ният билан бошланг ва суннатларни ҳаётингизга татбиқ қилиб боринг. Китобда 35 та пункт, ҳар бир пунткда бир нечта суннатлар ёзилган. Аллоҳ табарока ва таъала барчамизга манфаатли қилсин тарж.). Ёзганларимизни ӯқиб, амал қилганлар 👍 босамиз. Ӯзингиз учун ӯқинг ва яқинларингизга ҳам улашинг ✍Устоз Ҳусайнхон Яхё Абдулмажид, "Кундалик суннат амаллар". https://t.me/raddiyalarr
64. Қудурий роҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: Агар киши намоз ӯқишга киришса, биз юқорида тиловат қилган оятга кӯра, "Аллоҳу Акбар" деб такбир айтиб (намозни бошлайди). Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Намознинг таҳримаси такбир айтишдир", деганлар. (Намозга киришишда) такбир айтиш бизнинг мазҳабга шартдир. Бизнинг мазҳабга кӯра, ким фарз намозига такбири таҳримани айтган бӯлса, шу таҳрима билан нафл намозни ҳам адо қила олади (яъни фарз намозига таҳрима билан кирган кишининг фарзи бирор сабаб туфайли нафлга айланиб қолса, нафлни давом эттираверади. Шунингдек, бизнинг мазҳабга кӯра, аврати очилиб қолган киши таҳримани айтаётганида енгил ҳаракат билан очилган жойни ёпиб олса ҳам намозга киришган бӯлаверади ва ҳоказо). Бизнинг далил: Аллоҳ табарока ва таъала: "Ва Парвардигорининг номини ёд этиб намоз ӯқиди" деган оятида намозни такбирга боғлаган. Бу эса, такбири таҳриманинг намоздан алоҳида эканини тақозо қилади (агар такбири таҳрима намознинг рукнларидан бири бӯлганида намозга боғлаб айтилмаган бӯлар эди). Шу сабабли ҳам (яъни такбири таҳрима намознинг рукни эмас, балки шарти бӯлгани учун ҳам) у намознинг бошқа арконлари такрорлангани каби (намозда) такрорланмайди. Ӯзингиз учун ӯқинг ва яқинларингизга ҳам улашинг ✍Бурҳонуддин Марғилоний, "Ҳидоя", 1-жилд, 201. https://t.me/raddiyalarr2
63. Қудурий роҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: (Юқорида зикр қилинган) бундан бошқа амаллар суннатдир. Қудурий роҳматуллоҳи алайҳ (бошқа амалларни) "Суннат" деб номлаганлар, ҳолбуки, улар ичида вожиб амаллар ҳам бор. Масалан, Фотиҳа сурасини ӯқиш, Фотиҳага бирор сурани қӯшиб ӯқиш, такроран бажарилиши шариатда жорий этилган амаллар борасида тартибга риоя этиш, биринчи қаъда ва охирги қаъдада ташаҳҳудни ӯқиш, витр намозида қунут дуосини ӯқиш, икки ҳайит намозидаги такбирлар, жаҳрий* ӯқиладиган намозда жаҳрий қироат қилиш, махфий ӯқиладиган намозда махфий қироат қилиш. Шунинг учун ҳам мазкур вожиб амалларни бажармаганлик сабабли саждаи саҳв* вожиб бӯлади. Ушбу ҳукм тӯғридир. Ушбу амалларни (Қудурий роҳматуллоҳи алайҳнинг) "Мухтасар" асарида "суннат" деб номланишига сабаб, уларнинг вожиблиги ҳадис орқали собит бӯлгани туфайлидир. *Жаҳрий бажариш - бу жаҳрий намозда имомнинг қироат ва такбирларни овоз чиқариб ӯқиши деганидир. *Саждаи саҳв - намоздаги вожиб амаллардан бирортаси тарк қилинган вазиятда охирги қаъдада ташаҳҳуддан кейин бир томонга салом бергач, амалга ошириладиган икки саждадир. Ӯзингиз учун ӯқинг ва яқинларингизга ҳам улашинг ✍Бурҳонуддин Марғилоний, "Ҳидоя", 1-жилд, 200. https://t.me/raddiyalarr2
Намоз сифатлари боби 62. Намознинг фарзлари олтита: 1. Такбири таҳрима*. Чунки Аллоҳ табарока ва таъала: "Роббингизни улуғланг" (Муддассир/3) деган. "Таҳрима"дан мурод намоз бошидаги такбири таҳримадир. 2. Қиём. Чунки Аллоҳ табарока ва таъала: "Аллоҳ учун бӯйсунган ҳолда туринглар" (Бақара/238) деган. 3. Қироат. Чунки Аллоҳ табарока ва таъала: "Қуръондан муяссар бӯлган миқдорда ӯқинглар" (Муззаммил/20) деган. 4,5 Рукуъ ва сажда. Чунки Аллоҳ табарока ва таъала: "Рукуъ қилинг ва сажда қилинг" (Ҳаж/77) деган. 6. Намознинг охирида ташаҳҳуд миқдорича ӯтириш. Чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ибн Масъуд родияллоҳу анҳуга ташаҳҳудни ӯргатаётиб: "Қачонки шуни (яъни ташаҳҳудни) айтсанг ёки шуни бажарсанг (ташаҳҳуд миқдорича ӯтирсанг), намозинг тугал бӯлади", деганлар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (намознинг) охирига етган бӯлишини шу ишни бажаришга (яъни ташаҳҳуд миқдорича ӯтиришга) боғлаб қӯйганлар. Киши (ташаҳҳудни) ӯқиган бӯлса ҳам, ӯқимаган бӯлса ҳам (ташаҳҳуд миқдорича ӯтирган бӯлса, намоз тамомига етган бӯлаверади). *Таҳрима бу намозга кириш учун айтиладиган такбирдир. Ушбу такбир кишига намозга алоқаси бӯлмаган ҳар қандай амални қилишни ҳаром қилиб, тақиқлаб қӯйгани учун шундай номланган. Ӯзингиз учун ӯқинг ва яқинларингизга ҳам улашинг ✍Бурҳонуддин Марғилоний, "Ҳидоя", 1-жилд, 199. https://t.me/raddiyalarr2
61. Қудурий роҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: Бир киши (кӯз илғамайдиган) қоронғу кечада бир қавмга имомлик қилса ва (ижтиҳод қилиб бир томонни) Қибла деб таҳаррий (яъни бир томонни Қибла деб қасд қилиб) қилиб машриққа қараб намоз ӯқиган бӯлса, унинг орқасидагилар (унга эргашганлар) ҳам Қиблани таҳаррий қилиб, ҳар бири (ӯзи Қибла деб қасд қилган) бирор томонга юзланиб намоз ӯқиган бӯлишса, ҳолбуки уларнинг барчаси имом орқасида турган бӯлса ва имом нима қилганини (яъни қаёққа қараб намоз ӯқиганини) билишмаса, намозлари жоиз бӯлади (гарчи улар имомга қарама-қарши томонга қараб намоз ӯқиган бӯлишса ҳам). Чунки улар (қибла томон деб) таҳаррий (қасд) қилинган жиҳатга юзланиб (намоз ӯқишган). Ушбу қарама-қаршилик (яъни иқтидо қилувчиларнинг имом юзланган томоннинг қарама-қаршисига қараб намоз ӯқиган бӯлишлари), худди Каъба ичидаги ҳолатдагидек, (намознинг жоиз бӯлишига) монелик қилмайди (яъни Каъбанинг ичида бир гуруҳ кимсалар жамоат бӯлиб намоз ӯқишса имомга иқтидо қилганлар унга қарама-қарши ҳолатда турсалар ӯқиган намозлари жоиз бӯлаверади). Улардан кимдир (яъни жамоат орасидан кимдир) имомнинг ҳолатини (имомнинг бошқа томонга қараб турганини) билиб қолса, намози бузилади. Чунки унинг эътиқодига кӯра, имом (Қибла томонни қасд қилиб топиш борасида) хато қилган бӯлади. Шунингдек, (жамоат орасида кимдир) ӯзини имомдан олдинга ӯтиб кетганини билиб қолса ҳам (намози бузилади). Чунки (у имомнинг) орқасида туришдек фарзни тарк қилган бӯлади. Ӯзингиз учун ӯқинг ва яқинларингизга ҳам улашинг ✍Бурҳонуддин Марғилоний, "Ҳидоя", 1-жилд, 198. https://t.me/raddiyalarr2
59. Агар киши (таҳаррий қилиб) намоз ӯқиб бӯлганидан сӯнг (қибланинг томони борасида) адашганини билса, намозини қайта ӯқимайди. Шофеъий роҳматуллоҳи алайҳ: "Агар намозни (қиблага) орқасини қилиб ӯқиб қӯйган бӯлса, намозни қайта ӯқийди. Чунки бу кишининг хато қилганига ишончи комил бӯлган (ва у аниқ далил асосида намозини қайта ӯқиш имконига ҳам эга)", деганлар. Биз айтамизки, ижтиҳод қилган (ақлини ишга солган бу) кишининг таҳаррий қилган томонга юзланишдан бошқа имкони бӯлмаган (бинобарин, қибла унинг орқа томонида эканини билмаган). (Юқорида айтиб ӯтганимиздек), таклиф кишининг тоқати билан боғлиқ. 60. Агар (таҳаррий қилиб) намоз ӯқиётган киши намознинг ичида қиблани бошқа тарафда эканини билиб қолса, қибла томонга бурилиб олиб намозини давом эттираверади. Чунки Қубо аҳли (намоз чоғида) қибланинг ӯзгарганини эшитганларида намоздаги ҳолатларидек (яъни уни бузмай Каъба томонга) юзланиб олишган. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларнинг бу ишларини маъқул (яхши) санаганлар. Шунингдек, киши (намоз ӯқиётган чоғида) қибланинг бошқа томонда экани борасида фикри ӯзгариб қолса, ӯша томонга юзланиб олади. Чунки (аниқ маълумот бӯлмаган вақтда) қиблага юзланиш борасида ижтиҳод билан амал қилиш вожиб бӯлади. (Лекин намознинг) бундан олдинги (яъни бошқа томонни қибла деб қасд қилишидан олдинги) адо қилинган қисми бузилган бӯлмайди. Ӯзингиз учун ӯқинг ва яқинларингизга ҳам улашинг ✍Бурҳонуддин Марғилоний, "Ҳидоя", 1-жилд, 197. https://t.me/raddiyalarr2
57. Кимки (бирор хавф-хатар сабабли юзини қиблага қаратишдан) қӯрқса, қодир бӯлган томонга қараб намозни ӯқийверади. Чунки (бунда) узрли ҳолат юзага келган бӯлади ва бу одамнинг ҳукми қибланинг (қайси томонда экани) борасида иккиланган кишининг ҳукмига ӯхшаб қолади. 58. Агар бир киши қибланинг (қайси томонда экани) борасида иккиланса ва унинг ёнида қибланинг томони ҳақида сӯраб билиш учун одам (ҳам) бӯлмаса, ижтиҳод қилади* (яъни таҳаррий* қилади ва ақлини ишга солиб қибланинг томонини ӯрганади ҳамда шу томонни қибла деб қасд қилади) ва намозини ӯқийди. Чунки саҳобалар родияллоҳу анҳу (қибланинг қайси томонда экани борасида иккиланганларида) таҳаррий қилиб (бир томонни қибла деб қасд қилиб), намозларини ӯқиганлар (сӯнг қилган бу ишларини Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтиб берганлар). Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса саҳобаларининг бу ишларини инкор қилмаганлар. Шунингдек, устун далил бӯлмаган пайтда зоҳир (айни пайтда мавжуд бӯлган) далилга амал қилиш вожибдир. Бир кишидан сӯраб билиш эса таҳаррий қилишдан устун туради (яъни таҳаррий қилишдан олдин шу ерлик қибланинг томонини биладиган кишидан қибла ҳақида сӯраш лозим бӯлади). *Лекин қибланинг қайси томонда эканини билмаган киши таҳаррийсиз (ижтиҳод қилмасдан) намозни ӯқиб қӯйса, қайтадан ӯқийди, гарчи қиблага қараб ӯқигани кейин маълум бӯлса ҳам. *Таҳаррий қилиш - луғатда қасд қилиш, кӯзлаш, изланиш, тадқиқ қилиш ва аниқлашга ҳаракат қилиш маъноларини билдиради. Истилоҳда эса, қибланинг қайси томонда эканини билмаган ва сӯраш учун ҳам одам топмаган кишининг ӯз ақлини ишга солиб қибланинг томонини ӯрганиши ва бирор томонни қибла деб қасд қилишидир. Ӯзингиз учун ӯқинг ва яқинларингизга ҳам улашинг ✍Бурҳонуддин Марғилоний, "Ҳидоя", 1-жилд, 196. https://t.me/raddiyalarr2
55. Агар киши (намозда) бировга иқтидо қилмоқчи бӯлса, ӯқиётган намозни ва имомга иқтидосини ният қилади. Чунки (жамоат намозида иқтидо қилувчи) намозининг фосид бӯлиши (бузилиши) имом томонидан рӯй беради (яъни имомга боғлиқ бӯлади). Шунинг учун имомга эргашиши (яъни унга иқтидо қилишни ният қилиши) лозим бӯлади. 56. Қудурий роҳматуллоҳи алайҳ айтади: намоз ӯқимоқчи бӯлган киши қиблага юзланади. Чунки Аллоҳ табарока ва таъала: "Юзингизни Масжидул Ҳаром (Макка) томонга буринг!" деб марҳамат қилган. Сӯнг ким Макка шаҳрида бӯлса Каъбанинг айнан ӯзига юзланиши фарздир. Кимки (Маккада) бӯлмаса (узоқ шаҳарда бӯлса), унинг учун Каъба томонга юзланиши фарздир ва бу ҳукм тӯғридир. Чунки таклиф* инсон тоқатига қараб бӯлади (сабаби Маккада бӯлмаган кишининг Каъбанинг айнан ӯзига юзланиши имконсиздир). *Таклиф - бу мусулмон кишига бирор диний мажбуриятнинг юклатилиши. Ӯзингиз учун ӯқинг ва яқинларингизга ҳам улашинг ✍Бурҳонуддин Марғилоний, "Ҳидоя", 1-жилд, 195-196. https://t.me/raddiyalarr2
54. Қудурий роҳматуллоҳи алайҳ айтади: Намозхон ӯқимоқчи бӯлган намозига ният қилади ва такбири таҳрима* ва ниятнинг орасини бирор амал билан бӯлиб қӯймайди. Намозга ният қилишга асос Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: "Амаллар ниятларга кӯрадир", деган сӯзларидир. Шунингдек, намознинг бошланиши тик туриш билан бӯлади. Тик туриш эса, одатий ҳолатда ҳам, намозда ҳам бӯлади. Шунинг учун (одатий ҳолатдаги тик туриш билан намозга тик туриш) ният билан ажратилади. Такбири таҳримадан олдин қилинган ният, агар шу ниятни (таҳримадан) узиб қӯядиган ҳолат рӯй бермаса, такбири таҳрима вақтида қилинган ният каби бӯлади. Ниятни (таҳримадан) узиб қӯядиган ҳолат эса, намозга муносиб бӯлмаган (боғлиқ бӯлмаган) амални қилиб қӯйишдир. Такбири таҳримадан кейинги ниятнинг эътибори йӯқдир. Чунки (ниятдан) аввал бажарилган амаллар ниятсиз бажарилган ҳисоблангани учун ибодат саналмайди (яъни такбири таҳримадан кейин қилинган ният эътиборга олинмайди ва қайта ният қилиб таҳрима айтиш лозим бӯлади). Ният қилиш (бир ишни амалга оширишни) хоҳлаш демакдир. (Ниятнинг) шарти эса киши қалби билан қайси намозни ӯқиётганини билишидир. Лекин ниятни тил билан айтишнинг эътибори йӯқ. (Аммо) тил билан ният қилгани яхши. Чунки (бунда тил билан қилган нияти қалбидаги) қасди билан бирлашади. Сӯнг агар (ӯқилмоқчи бӯлган) намоз нафл бӯлса, мутлақ тарзда қилинган ниятнинг ӯзи кифоя қилади. Шунингдек, саҳиҳ ривоятга кӯра, суннат намозларида ҳам шундай. Агар (ӯқилмоқчи бӯлган) намоз фарз намози бӯлса, (қайси) фарз намозини (ӯқимоқчи эканини) тайин қилиши шарт бӯлади, масалан, "пешин намозини" деб. Чунки фарз намозлари бир-биридан фарқ қилади. *Таҳрима - бу намозга кириш учун айтиладиган такбирдир. Ушбу такбир кишига намозга алоқаси бӯлмаган ҳар қандай амални қилишни ҳаром қилиб, тақиқлаб қӯйгани учун шундай номланган. Ӯзингиз учун ӯқинг ва яқинларингизга ҳам улашинг ✍Бурҳонуддин Марғилоний, "Ҳидоя", 1-жилд, 194-195. https://t.me/raddiyalarr2