"SANO" jome masjidi 🕌 (Rasmiy kanal)
Статистика• Rishton tumani Avazboy qishlog'idagi • "SANO" jome masjidining telegram sahifasi: ✅️ Bosh imom.Sayfiddin Domla. 954141040 ✅️ Noib-imom.Javlonbek Qori 901616303 ⏰️ Namoz vaqtlari 🧾 Dinimiz yangiliklari berib boriladi. ✅️ Manbalar.Muslim uz. islom uz
- Последний пост
- 14 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 13
- Всего постов
- 226
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 421
- 1/48двое суток
- 482
- 1/72трое суток
- 520
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
#muftiy_minbari 📹 Нурга бурканган ой 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Жума айёмингиз муборак бўлсин!
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». (Табароний ривоят қилган) #ЖУМА #tabrik
Рабиъул-аввал ойи муборак! Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламни оламларга раҳмат қилиб юборган Аллоҳ таолога Ўзининг жалолига яраша ҳамду санолар бўлсин! Оламларга раҳмат қилиб юборилган Муҳаммад Мустафога Аллоҳ таолонинг батамом ва баркамол салавотлари ва саломлари бўлсин! Азизлар, Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд топган ойлари — Рабиъул-аввал ойи барчамизга муборак бўлсин! Сарвари олам Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дунёга келишлари Аллоҳ таолонинг инсониятга инъом этилган энг буюк марҳаматидир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда у зотга шундай марҳамат қилади: «Биз сизни оламларга фақат раҳмат қилиб юбордик» (Анбиё сураси, 107-оят). Рабиъул-аввал ойи Аллоҳ таолонинг улуғ неъматига шукрона айтиш, инсониятга Ислом динининг нурини етказган, Аллоҳнинг охирги элчисини ҳадя этган муборак ойдир. Бу ой Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг туғилган ойларини шарафлаш, у зотга кўплаб салавотлар айтиш фурсатидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам янги ҳилолни кўрганларида шундай дуо қилар эдилар: اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ «Аллоҳумма, аҳиллаҳу ъалайна бил-юмни вал-ийман, вас-салаамати вал-Ислам, Роббий ва Роббукаллоҳ». Маъноси: «Аллоҳим, бу ойни биз учун барака, иймон, тинчлик-омонлик ва Ислом ойи қилгин! (Эй ҳилол) менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!» Набиййимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга, у зотнинг оли байтларига ва барча саҳобаларига Роббимизнинг салавотлари, саломлари ва баракотлари бўлсин! Фазилатли ва баракотли ой барчамизга муборак бўлсин! 🕋 @islomuz
#янги_ой_эълони #ҳижрий_1448_йил 🌙 Фалакий ҳисоб-китобларга кўра, ҳижрий 1448 йил Рабиул-аввал ойининг 1-куни 2026 йил 14-август жума кунига тўғри келмоқда. 📿 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар: "اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ" ✅ Ўқилиши: "Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”. 🤲 Маъноси: "Эй, Аллоҳим! Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!". ✅ Яқинларингизга ҳам эслатинг
#muftiy_minbari Қиз — дўзахдан парда 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
#muftiy_minbari Қайтар дунё 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
ЯҚИН ҚАРИНДОШЛАР БИЛАН НИКОҲЛАНИШ #никоҳ ❓ 2199-САВОЛ: Ҳурматли фатво ҳайъати. Динимизда яқин қариндошлар билан қуда-анда бўлиш афзалми ёки бегоналар билан қуда-анда бўлишми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Маълумки динимиз бегоналар билан қуда-анда бўлишга тарғиб қилиб, унинг афзал эканини таъкидлайди. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу замонларида одамлар Бани Соиб қабиласининг одамлари жуда озғин, нимжон, касалмандлигидан шикоят қилишди. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу суриштириб кўрсалар, қабиладагилар ўзларидан бошқага қиз ҳам беришмас, олишмас ҳам экан. Шунда ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу “Бошқага қиз бериб, ўзгалардан қиз олинглар, саломатлигингиз яхшиланади”, дебдилар. Бу ҳолат қабила одамларининг соғлиғини яхшилабгина қолмай, қабилалар, қавмлар ўртасидага ижтимоий муносабатларни ва алоқаларни кенгайтиришга ҳамда қариндош-уруғчиликнинг ривож топишига ҳам сабаб бўлди. Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ: “Агар бирор қавм қизларини бошқа бегона қавмга узатмас, худди шундай бегона қавмдан қиз олмас экан бўлажак авлодининг ақли етук бўлишида шубҳа бор”, деганлар. Ибн Қудома раҳматуллоҳи алайҳ: “Бегона билан оила қуринг. Сабаби фарзанд қобилиятли ва зукко бўлади”, деганлар. Мутафаккир олим ва ҳаким Абу Али ибн Сино ҳам “Тиб қонунлари” китобида қатор касалликларнинг наслдан-наслга ўтишини, суяк суришини ва яқин қон-қариндошлар орасидаги никоҳнинг зарарли оқибатларини алоҳида кўрсатиб ўтган. Мутахассисларнинг айтишича, бир-бирига бегона бўлган эру хотиннинг туғилажак боласига қараганда қариндошлар ўртасида туғилажак болада ирсий касаллик хавфи 3-4 баравар кўплиги ва турли нуқсонлар кузатилади. Ирсий касалликлар боланинг ёшлигида билинмай, ёши ўтавергач юзага чиқиши мумкин. Шундай экан, динимиз яқин қариндошлар билан қуда-анда бўлишга рухсат берса-да, яқин қариндошлардан бошқа билан оила қуришга тарғиб қилиб, уни бир қанча афзалликларини баён қилган. Зеро, туғилажак фарзандларнинг соғломлиги, ақлу заковатининг ўткирлиги, қонининг янгиланиши, миллатчилик ва уруғчилик кескинлашиб кетишини олдини олиш каби бир қанча ҳолатларга яқин қариндошлардан бошқа билан оила қуриш сабабдир. Қолаверса, бугунги замонавий тиббиёт ҳам яқин қариндошлардан бошқа билан оила қуришга чақирмоқда. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
#Видео #эмизиш 📹 Узрли ҳолатда бола эмизса бўладими? 🎙 Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси, Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
#Видео #никоҳ 📹 Тўй қилмасдан ҳам уйланса бўладими? 🎙 Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси
АМАЛЛАРНИНГ ЭНГ ЯХШИСИ ВА ЭНГ ПОКИ Зикр — амалларимизнинг энг яхшиси, Роббимиз ҳузурида энг поки ҳамда даражаларимизни юксакка кўтарадиган омилларнинг энг кучлисидир. Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларга амалларингизнинг энг яхшисини, Подшоҳингиз (Аллоҳ) ҳузурида энг покини, даражаларингизни энг юксак кўтарувчисини, сизлар учун олтин ва кумуш инфоқ қилишдан ҳам яхшироғини, душман билан тўқнашиб, бир-бирингизга зарба бериб, жанг қилишдан ҳам яхшироқ амални айтайми?» дедилар. «Ҳа», дейишган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳни зикр қилиш», дедилар» (Имом Термизий, Имом Аҳмад ва Имом Ибн Можа ривояти). Аллоҳ таоло барчамизни тили ва қалби доимо зикр билан банд бўлган солиҳ бандаларидан қилсин!
ФОНИЙ ДУНЁНИНГ МУТЛАҚ ҲАҚИҚАТИ Инсон боласи бу оламга фақатгина меҳмондир. Кўз очиб юмгунча ўтадиган бу қисқа умр давомида тўплаган бойлигимиз, эришган мавқеимиз ва ҳатто жондан азиз яқинларимиз ҳам вақтинчалик омонатдир. Ажал соати келиб, дунё билан хайрлашар эканмиз, тан маҳрамимиз бўлган соғлиқ ҳам, йиллар давомида йиққан мол-давлатимиз ҳам шу ерда қолади. Аслида, ҳеч биримиз бу дунё матоҳларининг чинакам эгаси эмасмиз. Уларни бугун йўқотамизми ёки эртага — бунинг аҳамияти йўқ. Чунки завол топишга маҳкум бўлган нарсанинг муддати барибир чеклангандир. Мана шу ҳақиқатни қалбдан ҳис этиш — бошига мусибат ва айрилиқ тушган ҳар бир банда учун энг катта таскин манбасидир. Эй азиз инсон! Барибир кун келиб қўлингдан чиқиб кетадиган ўткинчи нарсалар учун ўзингни ғам-андуҳ билан қийнама. Сен бу дунёга ҳеч вақосиз келдинг ва ундан ҳеч нарсасиз қайтасан. Сенинг асл келиб чиқишинг ҳам, қайтиш манзилинг ҳам ёлғиз Аллоҳгадир. Ушбу сафардан бизга ҳамроҳ бўладиган ягона нарса — ихлос билан қилинган солиҳ амалларимиздир. Аллоҳ таоло Сени ризқлантирган неъматлардан муҳтожларга улашишинг, қилган хайр-эҳсонларинг ва инфоқларинггина Охиратда сенинг нажотинг бўлади ва асқотадиган асл бойлигингдир.
#ibrat_vaqti ☝🏻Munofiq insonlarning asosiy sifatlari. ✍🏻 Shukurulloh domla Egamberdiyev – Toshloq tumani “Abu Hanifa” masjidi imom-xatibi Ⓜ️Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasining 2026-yil 19-maydagi 03-07/4306-sonli xulosasi asosida tayyorlangan. ✅Bizni kuzating.
#Видео #таъзия 📹 Аёллар жанозадан кейин таъзия билдирса бўладими? 🎙 Абдуғофур домла Ниёзқулов Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси
#Видео #тирноқ 📹 Кечаси тирноқ олса нима бўлади? 🎙 Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси, Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
#Видео #талоқ 📹 "Йўқол, кет" деса талоқ тушадими? 🎙 Ғуломиддин домла Холбоев Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази директор ўринбосари, Тошкент ислом институти ўқитувчиси
БУРЖЛАРГА ИШОНИШ МУМКИНМИ? #бурж ❓ 2192-САВОЛ: Буржларга қараб башорат қилинса, унга ишониш мумкинми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Йўқ, буржларнинг инсон тақдирига алоқаси бор деб ҳисоблаш асло мумкин эмас. Аллоҳ сақласин, бундай эътиқод инсонни диндан чиқиб қолишига сабаб бўлади. Ислом шариатида буржларга, юлдузлар башоратига ишониш, улар орқали келажакни билишга уриниш ёки инсон тақдири ва феъл-атворини юлдузлар белгилайди, деб эътиқод қилиш қатъиян ботилдир. Ғайб илми ва инсоннинг тақдири фақат ва фақат Аллоҳ таолонинг измидадир. Қуръони каримда ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида осмондаги ва ердаги ғайбни Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмаслиги очиқ баён қилинган. Буржлар ҳақидаги тахмин ва башоратларга ишониш инсон эътиқодига путур етказадиган, иймонга зарар берадиган ва ширк хавфини туғдирадиган хурофотдир. Ҳар бир мусулмон киши бундай ботил нарсалардан бутунлай узоқ бўлиши, фолбинлик ёки астрология ниқоби остидаги ёлғонларга алданмаслиги ҳамда ўз тақдири ва келажагини фақат Яратганнинг ўзига топшириб, Унгагина таваккул қилиши лозим бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
ЧОРВА ҲАЙВОНЛАРИГА ҚУРЪОН ТИЛОВАТИНИ ЭШИТТИРИШ #Қуръон ❓ 2191-САВОЛ: Ҳозирги пайтда баъзи чорвадорлар молхона ёки қўйхоналарга карнайлар орқали Қурон тиловатини қўйиб чорва ҳайвонларига эшиттиришмоқда. Маълумки, молхоналарда албатта нажосат доимий мавжуд. Шу ишга шариатда рухсат борми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бундай қилиш шаръан тўғри эмас. Чунки молхоналарда доимий равишда нажосатлар мавжуд бўлади. Нажосат тўпланган жойда эса, Қуръон тиловат қилиш ва эшитиш макруҳ саналади. Шунинг учун бундай жойларда Қуръон қўйиб эшиттириш ҳам макруҳ бўлади. Бу Қуръони каримнинг шаънига, уни улуғлашга тўғри келмайдиган иш ҳисобланади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
#Видео #қабр 📹 Балоғатга етмай вафот этганлар ҳам қабрда сўроқ қилинадими? 🎙 Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси
#muftiy_minbari Фарзандлар ўртасида адолат қилинг! 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари