tgindex

Segment.uz

описание

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

73 637
подписчиков
Охват к подписчикам
5,7%
ERR
Реакции к просмотрам
0,00%
0 на 50 постов
Пересылки к просмотрам
0,36%
1 210
Постов в день
7,1
всего 61

Где отзываются чаще

доля реакций к просмотрам
  • 17:04❗️Бир машҳур фикр бор: Арзон нарса тез унутилади, сифат эса узоқ эсда қолади. Шу тамойил асосида сиз учун Телеграмдаги ишончли, обрўли ва аниқ маълумот берадиган сифатли каналларни бир папкага йиғдик. Банклар, таълим, иқтисодиёт, хуқуқ, сиёсат, таҳлил ва долзарб кузатувлар — ҳаммаси бир жойда. 📌 Папкани очинг ва сараланган контентни кузатинг. 👇👇👇 https://t.me/addlist/v6WWoLirQM1mNjky0,00%
  • 16:16Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги илк пуллик йўлда юриб кўрди Давлатимиз раҳбари тадбиркорлар билан ўтказилган очиқ мулоқотдан сўнг янги Урганч — Хива пуллик автомобиль йўли билан танишди. Шу билан давлатимиз раҳбари Хоразмга ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди. Telegram | Instagram | Facebook0,00%
  • 13:33без подписи0,00%
  • 12:08❗️Тадбиркорлар учун жарималар ўртача 2 баробарга камайтирилади. Келаси йилдан тадбиркорнинг айби судда исботланмагунча унга жарима қўлланмайди. Биринчи марта қоида бузган тадбиркорга камчиликни тўғрилаш учун 10 кун муддат берилади. Telegram | Instagram | Facebook0,00%
  • 11:04Меҳмонхоналарга 10 йилга 16 фоизли кредит ажратилади Меҳмонхоналарни қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун 50 млн доллар ресурс ажратилади. Тадбиркорларга ушбу маблағлар ҳисобидан миллий валютада 10 йил муддатга 16 фоизли кредитлар берилади. Шунингдек, меҳмонхоналар учун ер ва мол-мулк солиғини 10 баравар пасайтирилган ставкада тўлаш имтиёзи 2030 йилгача узайтирилади. 50 тадан ортиқ жойлаштириш ўрнига эга меҳмонхоналарда эса нақд чет эл валютасини қабул қилувчи банкоматлар банклар томонидан ўрнатилади. Telegram | Instagram | Facebook0,00%
  • 09:29Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотидан: ➖ Кичик тадбиркорлар учун энг катта масалалардан бири – гаров таъминоти. Шу боис, бизнеснинг ҳақиқий қийматини баҳолаб кредит бериш имконини яратадиган “контр-кафолат” тизими жорий этилади. 10 миллиард сўмгача кредитда гаровнинг 30 фоизини давлат, 30 фоизини Бизнесни кафолатлаш компанияси, 15 фоизини банклар ўз зиммасига олади. Тадбиркорнинг ўзига 25 фоиз гаров топиш кифоя қилади. ➖ Давлат активини сотиб олишда аванс 30 фоиздан 15 фоизга туширилади, олти ойда тўлиқ тўлов қилганларга 25 фоиз чегирма берилади. Сумманинг ярмини тўлаган тадбиркор қолганини 7 йилда фоизсиз бўлиб тўлаши мумкин бўлади. ➖ Уч ойда сотилмаган давлат мулкининг бошланғич нархи босқичма-босқич 10 фоизгача камайтирилади. Аукцион муддати ҳам икки баробар қисқартирилади. ➖ Аукционда ер сотиб олган тадбиркор қурилишни бошлаш учун 6 ойдан 1 йилгача ҳужжат йиғиб юришига барҳам берилади. Энди ҳокимлар ерни қурилиш рухсати, архитектура-режалаштириш топшириғи ва лойиҳаси билан “тайёр пакет” шаклида савдога чиқаради. Бундай ерни олган тадбиркор қурилишни дарҳол бошлаши мумкин бўлади. Инфратузилма йиғими бўйича аванс ҳам 20 фоиздан 5 фоизга туширилади. ➖ Банклар балансидаги 9 триллион сўмлик 2,5 мингта мулкни чегирмали нархда, бошланғич тўловсиз ва фоизсиз бўлиб тўлаш шарти билан сотишга рухсат берилади. Уни сотиб олган тадбиркор бир йил ер ва мулк солиғини тўламайди. Биринчи навбатда маҳаллийлаштириладиган 50 та маҳсулот рўйхати шакллантирилди. Уларни ўзлаштириш учун Навоий, Жиззах, Наманган, Ургут ва Ҳазорасп махсус иқтисодий зоналарининг бир қисмида “Бонд саноат зоналари” ташкил этилади. Telegram | Instagram | Facebook0,00%
  • 09:17Янги тадбиркорларга сунъий интеллект ёрдамида бизнес бошлаш ўргатилади Янги жорий этиладиган «Бизнес старт» дастури доирасида тадбиркорларга сунъий интеллект ёрдамида лойиҳа тайёрлаш, кредит ҳужжатларини расмийлаштириш ва ҳисобот юритиш ўргатилади. Дастур учун 100 млрд сўм ажратилиб, тадбиркорларга тайёр бизнес-режа асосида 200 млн сўмгача гаровсиз кредит олиш имконияти берилади. Шунингдек, ишлаб чиқаришни йўлга қўйганлар учун «Бизнес лифт», янги ўсиш босқичига ўтаётган тадбиркорлар учун эса «Бизнес юксалиш» дастурлари жорий этилади. Telegram | Instagram | Facebook0,00%
  • 08:58Президентнинг тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқоти бўлиб ўтмоқда. Унда Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар кўтарган масалалар асосида янги ташаббусларни эълон қилди. Биринчи йўналиш – тадбиркорлик учун барқарор ўсиш траекториясини таъминлаш. Банклар кредит портфелида кичик бизнес улуши 45 фоиздан 63 фоизга ошди. Биринчи ярим йилликнинг ўзида кичик ва ўрта бизнесга 76,5 триллион сўм ресурс ажратилди. Яқинда “кредит хизматлари ягона рақамли портали” ишга тушди. Тадбиркор битта ариза беради, банклар эса мижоз учун рақобат қилади, бизнесни энди бошлаётганлар 5 миллиард сўмгача кредитни онлайн расмийлаштириши мумкин бўлади. Энди бизнеснинг ҳар бир босқичига мос яхлит экотизим яратилади. Янги тадбиркорлар учун “Бизнес старт”, ишлаб чиқаришни йўлга қўйганлар учун “Бизнес лифт”, янги ўсиш босқичига ўтаётганлар учун “Бизнес юксалиш” дастурлари жорий этилади. “Бизнес старт” доирасида тадбиркорлар сунъий интеллект ёрдамида лойиҳа, кредит ҳужжатлари ва ҳисобот юритишни ўрганади. Бу мақсадга 100 миллиард сўм ажратилиб, тайёр бизнес-режа ва 200 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади. Telegram | Instagram | Facebook0,00%
  • 06:21без подписи0,00%
  • 04:55❓Мустақиллик байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олади? Бу йил 1 сентябрь – Мустақиллик байрами муносабати билан ҳафтада 5 кун ишлайдиганлар кетма-кет 4 кун, 6 кунликлар эса 3 кун дам олади. Боиси 31 август, душанба куни қўшимча дам олиш куни этиб белгиланган. Асос: 2025 йил 24 декабрдаги ПФ-257-сонли Президент фармони. Унга кўра, дам олиш кунлари қуйидагича: 29 август, шанба — 5 кунликларга дам, 6 кунликларга иш; 30 август, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни; 31 август, душанба — барча учун қўшимча дам олиш куни; 1 сентябрь, сешанба — Мустақиллик байрами. Telegram | Instagram | Facebook0,00%
  • 04:552026 йил 1 сентябрдан бошлаб муддатли ҳарбий хизматни ўташ даврида олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган аскарларга қонунчиликда белгиланган тартибда ўқишнинг биринчи йили учун Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан таълим кредити ажратилади. Telegram | Instagram | Facebook0,00%
  • 17 авг.без подписи0,00%