🌹🥀ХАМИША БАХОР⚘🌷
Статистикаبِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ Tomchidek ilm,daryodek amal-dengizdek taqvo Gruppa ochilgan sana 24 03 2022
- Последний пост
- 12 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 1
- Всего постов
- 40
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Книги (по похожим)
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 271
- 1/48двое суток
- 310
- 1/72трое суток
- 334
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
🌹🥀ХАМИША БАХОР⚘🌷
Динда ғулувга кетишнинг яна бир тури Биринчиси нафлларга қаттиқ киришиб, хотин ва болаларни, қўшнилар ҳаққига бепарво бўлиш. Бир вақтлар юртимизда сўфийликни даъво қилиб баъзи кишилар чиққан эдилар. Пирнинг ҳузурида уч маҳал қозон қайнагани учун хонақосига ётиб олиб нафл ибодатларни қилишар, оилалари эса бу ёқди йўқчиликдан қийланишар эди. Мана шу динда ғулуга кетиш бўлади. عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: جَاءَ ثَلَاثَةُ رَهْطٍ إِلَى بُيُوتِ أَزْوَاجِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَسْأَلُونَ عَنْ عِبَادَةِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ، فَلَمَّا أُخْبِرُوا كَأَنَّهُمْ تَقَالُّوهَا، فَقَالُوا: وَأَيْنَ نَحْنُ مِنَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ، قَدْ غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ وَمَا تَأَخَّرَ، فَقَالَ أَحَدُهُمْ: أَمَّا أَنَا فَإِنِّي أُصَلِّي اللَّيْلَ أَبَدًا، وَقَالَ آخَرُ: أَنَا أَصُومُ الدَّهْرَ وَلَا أُفْطِرُ، وَقَالَ آخَرُ: أَنَا أَعْتَزِلُ النِّسَاءَ فَلَا أَتَزَوَّجُ أَبَدًا، فَجَاءَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِلَيْهِمْ، فَقَالَ: أَنْتُمُ الَّذِينَ قُلْتُمْ كَذَا وَكَذَا، أَمَا وَاللهِ إِنِّي لَأَخْشَاكُمْ ِللهِ وَأَتْقَاكُمْ لَهُ، لَكِنِّي أَصُومُ وَأُفْطِرُ، وَأُصَلِّي وَأَرْقُدُ، وَأَتَزَوَّجُ النِّسَاءَ، فَمَنْ رَغِبَ عَنْ سُنَّتِي فَلَيْسَ مِنِّي. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالنَّسَائِيُّ. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Уч кишилик гуруҳ Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаларининг уйларига Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ибодатлари ҳақида сўраб келди. Бас, уларга (бу ҳақда) хабар берилганида худди у(ибодат)ни оз санагандай бўлдилар. Шунда улар: «Биз қаёқда-ю, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қаёқдалар, у зотнинг ўтгану қолган гуноҳлари мағфират қилинган», дедилар. Улардан бири: «Мен абадул абад тунларни намоз ўқиш билан ўтказаман», деди. Бошқаси эса: «Мен умрбод рўза тутаман, оғзим очиқ юрмайман», деди. Яна бошқа бири: «Мен аёллардан четда бўламан, абадул абад уйланмайман», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг олдиларига келиб: «Шундай, шундай, деганлар сизларми?! Аммо Аллоҳга қасамки, мен Аллоҳдан энг қўрқувчироғингизман ва Унга энг тақводорингизман. Лекин рўза ҳам тутаман, оғзим очиқ ҳам бўлади. Намоз ҳам ўқийман, ухлайман ҳам, аёлларга уйланаман ҳам. Бас, ким менинг суннатимдан юз ўгирса, мендан эмас», дедилар». Икки шайх ва Насаий ривоят қилганлар. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Иккинчиси. Қаерга борса динда йўқ ёки мустаҳаб бўлган амални одамларга фарз ёки вожиб даражасига чиқартириб уни қилишга тарғиб қилади. Масалан имом намозни тугатганидан кейин хоҳлаган томони билан халққа юзланиши мумкин. Ғулувга кетганлар эса фақат ўнг томонинг билан бурилишинги шарт деб туриб олишади. Аллоҳ таоло мусофирга намозни икки ракъат қилиб ўқишга рухсат берса, ўзини тақводор қилиб тўлиқ ўқишга ҳаракат қилади. Ҳолбуки Аллоҳ таоло бандаларига фарз қилган амалларни қилганларни яхши кўрганидек, берган рухсатларга амал қилганларни ҳам яхши кўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусофирга қисқартириб ўқишни Аллоҳнинг садақаси деганлар. Ундай тақвони даъво қилувчилар эса худди Аллоҳ таолога “садақанг керак эмас” дегандек муомала қиладилар. Учинчиси. Васвасага тушиб қолган кишилар. Улар ўзларича шубҳалардан тақво қиламиз деб васвасага дучор бўладилар. Аллоҳ таоло “Аниқ нарса шак билан йўққа чиқмайди” деган бир қоидани айтиб қўйган. Масалан таҳорати бор одам “таҳоратим йўқмикин” деб иккиланиши билан таҳорат кетмайди. Бундай кишиларга шайтон бошлиқ бўлиб олиб, уларни хоҳлаган куйига солади. Рашид Гангўҳий раҳматуллоҳи алайҳ бир бор таҳорат қилиб турганимдан кейин фалон жойимга сув тегмай қолди шекилли деган хаёл келди. Қалбни ҳотиржам қилиш учун ўша жойни ювдим. Энди кетмоқчи бўлгандим фалон жойга ҳам тегмай қолдимикин деган хаёл келди. У ерни ҳам ювдим. Қарасам яна хаёл келди, шунда бу шайтоннинг васвасаси эканлигини тушундим ва шайтонга қарата “сенингча таҳоратим йўқ бўлса менимча бор. Сен айтгандек таҳоратсиз бўлсам ҳам ўқийвераман” деб унга парво қилмай қўйдим. Агар яна бир бор уни айтганига кирганимда эди умр бўйи васвасадан қутилолмай қолардим – деганлар. http://islom.uz 🌹🥀ХАМИША БАХОР⚘🌷
📹 DOLZARB #uzbekistan #uzbek #ozbekiston #dolzarb #islamicvideo #ibrat #viral → Юклаб олиш форматлари ↓ 🌹🥀ХАМИША БАХОР⚘🌷
Сабр қилувчиларнинг охиратдаги мукофоти وقال علي بن الحسين زين العابدين : إذا جمع الله الأولين والآخرين ينادي مناد : أين الصابرون ليدخلوا الجنة قبل الحساب ؟ قال : فيقوم عنق من الناس ، فتتلقاهم الملائكة ، فيقولون : إلى أين يا بني آدم ؟ فيقولون : إلى الجنة . فيقولون : وقبل الحساب ؟ قالوا : نعم ، قالوا : ومن أنتم ؟ قالوا : الصابرون ، قالوا : وما كان صبركم ؟ قالوا : صبرنا على طاعة الله ، وصبرنا عن معصية الله ، حتى توفانا الله . قالوا : أنتم كما قلتم ، ادخلوا الجنة ، فنعم أجر العاملين . قلت : ويشهد لهذا قوله تعالى : ( إنما يوفى الصابرون أجرهم بغير حساب ) [ الزمر : 10 ] . تفسير ابن كثير، سورة البقرة، الآية ١٥٣ Али ибн Ҳусайн Зайнул Обидин роҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Аллоҳ аввалгилар ва охиргиларни (Маҳшарга) жамлаган пайтда бир жарчи: "Ҳисоб-китобдан олдин жаннатга киришлари учун сабр қилувчилар қани?" деб жар солади. Шунда одамлар орасидан бир гуруҳ (катта жамоат) туриб боради. Уларни фаришталар кутиб олиб: — "Эй Одам болалари, қаерга кетяпсизлар?" деб сўрашади. Улар: — "Жаннатга", деб жавоб беришади. Фаришталар: — "Ҳисоб-китобдан олдин-а?" дейишади. Улар: — "Ҳа", дейишади. Фаришталар: — "Сизлар кимсизлар ўзи?" деб сўрашади. Улар: — "Биз сабр қилганлармиз", деб жавоб беришади. Фаришталар: — "Сизларнинг сабрингиз қандай эди?" деб сўрашади. Улар: — "Аллоҳ бизни вафот эттиргунга қадар Унинг тоатида (ибодатида машаққатларга) сабр қилдик ва Унинг маъсиятидан (гуноҳлардан тийилиб) сабр қилдик", дейишади. Шунда фаришталар: — "Сизлар ҳақиқатдан ҳам айтганингиздек экансизлар. Жаннатга киринглар! Амал қилувчиларнинг мукофоти нақадар гўзал!" дейишади". (Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ айтади): "Мен айтаманки, Аллоҳ таолонинг ушбу сўзи ҳам бунга гувоҳлик беради (тасдиқлайди): "Албатта, сабр қилувчиларга мукофотлари ҳисоб-китобсиз, тўлиқ берилур" (Зумар сураси, 10-оят)". Ибн Касир роҳимаҳуллоҳнинг "Бақара" сураси, 153-ояти тафсиридан. Фойда: • Жаннатга ҳисоб-китобсиз кирадиган зотлар — фақатгина мусибатга чидаганлар эмас, балки бутун умри давомида Аллоҳнинг тоатида (ибодатларда) собит турган ва гуноҳлардан нафсини тия олган ҳақиқий собирлардир. • Эй Роббим, бизларни Ўзингнинг тоатингга шижоатли, сабрли қилгин ва Сенга маъсият бўладиган ишлардан собитқадамлик билан сақланувчи собирлардан қилгин. Бизларга қиёмат кунида мана шундай мақомларни насиб этгин. Амин! ®️ Раббоний. https://t.me/rabboniy_571
#Ғафлатдан_уйғониш قال ابن الجوزي رحمه الله: "وأي موعظة أبلغ من أن ترى ديار الأقران، وأحوال الإخوان، وقبور المحبوبين، فتعلم أنك بعد أيام مثلهم، ثم لا يقع انتباه حتى ينتبه الغير بك؟! وهذا والله شأن الحمقى! ". صيد الخاطر Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Тенгдошларнинг (бўшаб қолган) ҳовлиларини, биродарларнинг (ўзгарган) ҳолларини ва суюклиларнинг қабрларини кўриб, бир неча кундан кейин сен ҳам улардек бўлишингни билишдан кўра ҳам таъсирлироқ панд-насиҳат борми?! Шундан кейин ҳам, то бошқалар сенга қараб ибрат олмагунча ўзинг уйғонмасанг-а?! Аллоҳга қасамки, бу аҳмоқларнинг ишидир!". "Сойдул хотир" китобидан. Фойда: • Атрофимиздаги дўстлар, тенгдошлар ва яқинларнинг бу дунёни бирин-кетин тарк этаётгани ва биродарларимизнинг бошига тушаётган синовлар биз учун энг катта сукутли насиҳатчидир. • Инсоннинг энг катта фожиаси — ўзгаларнинг вафотидан ибрат олмаслиги, тирикларнинг хатосидан хулоса қилмаслиги ва ўзини бу дунёда абадий қоладигандек тутишидир. Ақлли инсон бошқаларнинг ўлимидан ва ҳаётидан ибрат олиб, ўзини ислоҳ қилади. Энг аянчли аҳмоқлик эса — инсоннинг тирикларнинг ҳаётидан ҳам, ўтганларнинг ўлимидан ҳам хулоса чиқармай, то ўзи қабрга кириб бошқаларга ибрат (мурда) бўлмагунча ғафлатда юришидир. ®️ Раббоний.
Эшитинг сизга хам илиндим! 🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹 🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋 Реакция босиб,🥰💋👍🔥 Яқинларингизга улашишни унутманг➡️➡️➡️➡️ 𝙏꯭𝙀꯭𝙇꯭𝙀꯭𝙂꯭𝙍꯭𝘼꯭꯭𝙈꯭🌺🌺 @BAHOR_YOMGIIRI🌦🌦🌦🌦🌦 🌹🥀ХАМИША БАХОР⚘🌷
📹 Ona bor xayot boshqacha.... → Юклаб олиш форматлари ↓ 🌹🥀ХАМИША БАХОР⚘🌷
📚 Толиби илмнинг дўсти (ҳамроҳи)да топилиши керак бўлган ҳислатлар: Солиҳ, диндор, тақводор, закий, ҳуш муомала, яхшилиги кўп, ёмонлиги кам ва у билан талашиб-тортишмайдиган, бирор нарсани унутиб қўйса, эслатадиган, агар эсласа, эслашига ёрдам берадиган, муҳтож бўлса ёрдам берадиган, безор бўлса сабрга ундайдиган одам билан дўст бўлишлик лозим. Али родиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Жоҳил ҳамроҳ билан ошна бўлмагин, ўзингни ундан торт. Қанча жоҳил борки, ҳалим унга ошна бўлганда уни йўлдан урган. Киши, киши билан қиёсланади агар ўша билан юрган бўлса». *Ҳусусан, толиби илм, илм олиш босқичида ўзидан савияси паст толиблар билан бирга бўлмаслиги керак. Сабаби, ўзига ўзи маҳлиё бўлиб, кибрга кетади. Ҳамда ўз ҳолига қаноат қилиб, ривожланмай қолади. Толиби илм ҳақиқатдан ривожланишни истаса ўзидан кучли мужтаҳид толиблар билан ҳамроҳ бўлиши керак.
Ғор ва олтинлар... 💎 Бир подшоҳ ярим кеча ўз қўшини билан бир ғордан ўтиб борар экан, “Оёғингиз остида учраган нарсалардан олиб кетинг” дея амр қилди. Қўшиндагилардан бир гуруҳи: “Кўп юрдик, жуда чарчаганмиз, энди кечаси билан оёғимиздаги нарсаларни ҳам йиғамизми?” – деб ҳеч нима олмадилар. Иккинчи бир гуруҳ: “Подшоҳимиз айтган экан, бир оз тўплай қолайлик, буйруққа қарши чиқмайлик. Зеро, подшоҳга бўйсуниш керак”, – деб озгина нарса олдилар. Учинчи гуруҳ эса: “Подшоҳимиз бежизга бундай демади, бунда қандайдир ҳикмат бўлиши керак”, – дея тўрваларини тўлгунча қўлга илинган нарсалар билан тўлдирдилар. Кун ёришганда қарасаларки, олтин конининг ёнидан ўтган эканлар. Оёқларига теккан нарсалар эса олтин бўлган экан. Буни билганларида эса, ҳеч нарса олмаган биринчи гуруҳ: “Эҳ, нега олмадик-а!? Нега подшоҳимизнинг гапига кирмадик, қанийди олганимизда... Битта бўлса ҳам олганимизда эдик”, – деб пушаймон бўлдилар. Озгина олган иккинчи гуруҳдагилар: “Эҳ, яна озгина олсак эди. Чўнтакларимизни, халталаримизни тўлдирсак бўлар экан...” – деб қолишди. Кўп олган учинчи гуруҳ эса: “Кошки кераксиз нарсаларимизни ташлаб юбориб, кўпроқ олганимизда эди. Ҳамма нарсаларимизни тўлдирганимизда эди. Бундан ҳам кўпроқ олиб қолганимизда эди...” – дея кўп олганларига қарамай янада кўпроқ олмаганига афсусланишибди. * * * 📌Қиссадан ҳисса: Ривоятда келтирилган Подшоҳ - Аллоҳдир! Қўшин - бандалар, ғор – бу дунё, қоронғулик – ҳаётимиз, олтинлар – солиҳ амаллар ва савобли ишлардир! Кун ёришиши – Қиёмат кунидир. Аллоҳ таоло ҳаммамизга намоз ўқинг, солиҳ амал қилинг деб буюраяпди. Бандаларни бир қисми ҳудди биринчи гуруҳга ўхшаб, намоз нима керак, савоб нима керак деб ўзбошимчалик қилиб гуноҳ қилишда давом этмоқда. Бошқа бир гуруҳ бандалар ихлоси, Охиратга, Жаннат ва Дўзаҳга ишонмасада Аллоҳни айтгани, ёки одамлар кўзи учун кам-кам бўлсада нимадир савоб ишларни қилиб қўйишаяпди. Учинчи гуруҳ бандалар эса Аллоҳн буйруғига тўлиқ амал қилиб савоб ва солиҳ амаллар устида. Бир кун ғордан чиқамиз, яъни Қиёмат қоим бўлиб бу дунёда Аллоҳ буюрган амаллар қанчалар қийматга эгалигини тушунамиз. Лекин унда афсус қилганимиз билан кеч бўлади. Аллоҳ буюрдими, демак ҳикмати ва фойдаси бор. Бажариш керак азизлар! t.me/tabibaxonim
Ким ҳавас қилди, нечта юракчага арзийди🥹 Бехос кўзларимга ёш келди😢 @TasirliVaiBratli 👈ВИДЕОЛАР
https://youtube.com/shorts/2JE1ko5Fgrc?si=e-M2_pGxOnA-99tf 🌹🥀ХАМИША БАХОР⚘🌷
без подписи
🌹🥀ХАМИША БАХОР⚘🌷
без подписи
KUTUBXONAM
🌹🥀ХАМИША БАХОР⚘🌷
ТАОМЛАНГАНДАН КЕЙИНГИ СУННАТЛАР 1. Идишни ялаб, тозалаб қўйиш. 2. Бармоқларни ялаб тозалаш. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу амалга буюриб туриб: «Барака қайсида эканлигини билмассиз», деганлар. Муслим ривояти. 3. Аллоҳга ҳамд айтиш. «Албатта, Аллоҳ таоло банда таом еб, Унга ҳамд айтганидан рози бўлади». Муслим ривояти. 4. Суннатда келган ҳамдларни айтиш. Жумладан: الحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي أطْعَمَنِي هَذَا وَرَزَقَنِيهِ مِنْ غَيْرِ حَوْلٍ مِنِّي وَلاَ قُوَّةٍ. «Менинг тарафимдан ҳеч қандай ўзгариш ва куч-қувватсиз ушбуни менга едирган, уни менга насиб этган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин». Ушбу дуонинг самараси: «Олдинги гуноҳлари кечирилади». Абу Довуд, Термизий ва ибн Можалар ривоят қилганлар. 5. Қўлларни ювиш. Абдуллоҳ ибн Аббосдан ривоят қилинган ҳадисга мувофиқ. Агар киши бир кунда уч марта таомланса ва мазкур суннатларга амал қилса, у ўттиз олтита суннатга амал қилган бўлади. Орада енгил тамадди қилишлар ҳам қўшилса, янада кўпаяди. Манба: Islom.uz. , "Кундалик суннат амаллар" Ҳусайнхон Абдулмажид. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 26 январдаги 03-07/538-рақамли хулосаси асосида нашрга тайёрланди. 🌹🥀ХАМИША БАХОР⚘🌷
ТАОМЛАНИШДАГИ СУННАТЛАР 1. Қўлларни ювиш. Имом Тобароний Абдуллоҳ ибн Аббосдан қилган ривоятда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Таомдан олдин ва кейин қўлларни ювиш фақирликни даф қилади ва у пайғамбарларнинг суннатларидандир». 2. «Бисмиллаҳ» дейиш. 3. Ўнг қўл билан ейиш. 4. Таомни ўз олдидан олиш. Бу уч суннатни қуйидаги ҳадис жамлаган: «Ҳой болакай. Аллоҳнинг номини айт, ўнг қўлинг билн е, ўз олдингдан ол». 5. Тушиб кетган луқмани олиб, еб қўйиш. «Бирортангиздан бир луқма тушиб кетса, ундаги зарарни кетказсин, сўнгра есин». Муслим ривояти. 6. имкон бўлса, учта бармоқда ейиш. «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам учта бармоқ билан ер эдилар». Муслим ривояти. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аксарият ҳолларда шундай ер эдилар. 7. Таомланиш асносида чўккалаб ёки бир тиззани кўтарган ҳолда ўтириш. Ҳофиз ибн Ҳажар ўзининг «Саҳиҳи Бухорий»га ёзган шарҳида буни мустаҳаб, деган Манба: Islom.uz. , "Кундалик суннат амаллар" Ҳусайнхон Абдулмажид. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 26 январдаги 03-07/538-рақамли хулосаси асосида нашрга тайёрланди. 🌹🥀ХАМИША БАХОР⚘🌷
🌹🥀ХАМИША БАХОР⚘🌷
Агар шайтон инсонни гуноҳга бошлашдан ожиз бўлса, уни ибодатдан чалғитади. Агар ибодатдан чалғитолмаса, унинг ниятини Аллоҳдан ўзгага буриб қўяди. Уни то Аллоҳнинг раҳматига етолмайдиган ҳолга келтирмагунича эринмай ҳаракат килаверади. 🌹🥀ХАМИША БАХОР⚘🌷