SOF AQIDA SARI | Расмий канал
описание
"Ушбу каналда мотуридия эътиқоди ва ҳанафий мазҳабига оид долзарб маълумотлар тақдим этиш билан бирга турли адашган фирқаларга раддиялар бериб борилади"
235
подписчиков
Охват к подписчикам
23,8%
ERR
Реакции к просмотрам
0,13%
4 на 50 постов
Пересылки к просмотрам
0,84%
26
Постов в день
0,6
всего 103
Где отзываются чаще
доля реакций к просмотрам- 21 июл.#Аудиолар #Раддия ⁉️ Орамизда авлиёларга беписандлик қиладиган, уларнинг юксак даражаларини эътиборга олмайдиган кимсалар бор. Уларга нисбатан одобсизлик ва эътиборсизлик қилишнинг қандай хатарлари бор? 👤 Шайх Рамазон Бутий Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси асосида тайёрланди. Яқинларингизга улашинг! ✅️Telegram|✅️Facebook|✅️Instagram|✅️OK|YouTube|X1,41%
- 7 июл.без подписи1,35%
- 8 июл.#Раддия #сохта_салафий Мутаассиблар жинояти. "Мулоҳаза қилиб кўрсам ҳиндлар доҳийси Гандини ҳинду динидаги мутаассиб ўлдирган экан. 1967 йил ўз миллатига буюк ғалаба тақдим қилиб, Фаластин ери ҳисобидан Исроил чегарасини икки баробар кенгайтирган Исҳоқ Рабинни яҳудий динидаги мутаассиб қатл қилган экан. Исломий курашлар баҳодири Али ибн Абу Толиб розиёллоҳу анҳуни мутаассиб хавориж мусулмон ўлдирган экан. Дунёда диннинг руҳини йўқотиб қўйганлар бор. Улар кўпроқ диннинг кийимларига, белги-аломатларига эътибор беришади. Сўнгра уни жамият томонга тортишади. Улар поклашни эмас, айблашни жойига қўйишади. Қуришни эмас, бузишни ўрнига қўйишади. Динни биладиганлар ва унга даъват қиладиганлардан уни чиройли тушунтириш ва тарбияни чиройли қилиш талаб қилинади. Юзага эмас, ботинга эътибор беришимиз керак. Либосга эмас, қалбга аҳамият қаратишимиз лозим!". 📚Муҳаммад Ғаззолий роҳимаҳуллоҳнинг "Аччиқ ҳақиқат" китобидан. ✅ Дўстларингизга ҳам улашинг!!! 🚀 https://t.me/Mirarabuz 👨💻 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 🚀 telegram |🔵 facebook |🎬 youtube 💬 mirarab.uz |📷 instagram1,28%
- 1 маябез подписи0,74%
- 08:02#raddiya #maqola #muslimpodcastuz ВИТР НАМОЗИ БИР РАКАТ ЎҚИЛАДИМИ? Ҳанафийлар витрни уч ракат қилиб ўқир эканлар, уларнинг ўзларига яраша далиллари мавжуд, албатта. Бошқа мазҳаб вакилларининг далилларини кўриб чиқишдан олдин биз ўз мазҳабимизда витрнинг уч ракат қилиб белгиланганига сабаб бўлган далил ва ҳужжатларни кўриб чиқсак. 1. Энг биринчи далил Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган бўлиб, уни Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ бошлиқ муҳаддислар ривоят қилганлар. Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рамазонда ўқийдиган намози қандай эканлигини сўрашганида, ул зоти шарифа бундай деб жавоб берганлар: 💬 📝БАТАФСИЛ 📱 Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz0,00%
- 06:00#Muslim_podcast 📱🗣MAHSULOTNING AYBINI YASHIRIB SOTISHNING OQIBATI NIMA BO'LADI? 🎙 Ekspert: Yahyo qori Аbdurahmonov – Toshkent shahridagi Imom Termiziy masjidi imom xatibi, Toshkent islom instituti oʼqituvchisi 🎞 Toʼliq👉FULL HD: @Muslim_podcast_uzda koʼring! 📝 Mazkur podkast Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi. 🥺Telegram🛍Instagram 🤪Facebook😍YouTube 🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣0,00%
- 17 авг.#raddiya #maqola #muslimpodcastuz САФАРДА СУННАТ НАМОЗЛАРИ ЎҚИЛМАЙДИМИ? Ислом шариати – энг гўзал ва енгиллик динидир. Бошқа шариатлардан фарқли равишда ўзига хос жиҳатларидан бири ҳам мусулмонларга енгиллик ўлароқ баъзи ўринларда рухсатлар ва енгилликлар берилганидир. Биргина намознинг ўзида бетоб ва узрли кишилар, қариялар ва мусофирларга нисбатан қатор енгилликлар мавжуд. Унга кўра, мусофир киши тўрт ракатлик фарз намозларни икки ракатга қисқартириб ўқишлари жоиз экани оят ва ҳадислар билан собит бўлган. Аммо фарз намозларига тобе бўлган равотиб суннат намозлари ҳам сафарда ўқилиш, ўқилмаслиги борасида ихтилофли қарашлар мавжуд. Биз мазкур масалага ойдинлик киритиш мақсадида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг бу борадаги фикрларини келтириб ўтамиз: «Зафар Аҳмад Усмоний раҳматуллоҳи алайҳи ҳанафий мазҳаби устидан танқидлар кўпайганда, “Бу мазҳабнинг гаплари далилсиз, ҳадисга суянмаган, фикрга суянган нарса кабидир”, деган бўҳтон, туҳматларга раддия қилиш учун катта бир илмий жасорат кўрсатиб, фиқҳ бобларининг ҳаммасида ҳанафий мазҳабининг барча ҳукмларига оят ва ҳадислардан далилларни тўплаб келтирган буюк олим ҳисобланадилар. Шу китобда “Сафарда татаввуъ, яъни фарз бўлмаган намозларни ўқиш тўғрисидаги бобда биринчи бўлиб Имом Термизий Барро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадис келтирилади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ўн саккиз марта сафар қилдим. Ана шу сафарим давомида у Зотнинг қуёш қиёмдан оғгандан кейин, пешиннинг фарзини ўқишдан олдин икки ракат суннат ўқишни бирор марта тарк қилганларини кўрмадим”. Расули акрам алайҳиссалом билан бирга ўн саккиз марта сафарда бўлган саҳоба у зотнинг суннат ўқиганликларини айтган бўлсалар-у, “сафарда суннат ўқиш гуноҳ, ўқимаслик эса суннат” дейиш нодонлик ва жоҳиллик эмасми?! Ҳанафий мазҳабида мўътабар ҳисобланган “Фатавойи Оламгирия” китобида бу ҳақида бундай дейилади: “Суннат намозлар қаср қилинмайди. Баъзи уламолар мусофир суннатни тарк қилишини жоиз ҳисоблаганлар. Лекин, мухтор қавлга кўра, суннатларни хавф ҳолатидагина ўқимайди, аммо хотиржамлик ва барқарорлик ҳолатларида суннатни бажо қилади”. Юқоридаги фикр ва далиллардан умумий хулоса ясайдиган бўлсак, Аҳли сунна вал жамоа мазҳабининг деярли барча имомлари – Ҳанафийлар, Шофеий, Ҳанбалий ва Моликийлар ҳам сафарда равотиб суннат намозларини ўқиш афзаллигини таъкидлайдилар. Бу фақат жоиз бўлибгина қолмай, балки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг доимий одатлари – суннатларидир. Бу борада ихтилофлар чиқариш У Зот алайҳиссаломнинг шафоатларидан умидвор бўлган мусулмоннинг иши эмас. Ҳанафий мазҳабининг яна бир мўтабар манбаларидан бири, Иброҳим Ҳалабийнинг "Ҳалабийи Кабир" деб аталадиган машҳур асарида қуйидагича ибораларни кўришимиз мумкин: يرخص للمسافر ترك السنن على قول البعض. و قال: الفضل لا يرخص. و فى المبسوط لشمس الأئمة لا قصر فى السنن و تكلموا فى فضل. و قال الهندوانى الفعل افضل حالة النزول و الترك فى حالة السير. انتهى. و هذا الأعدل اذا لم تكن مشقة حالة النزول. و قد تقدم عن ابن عمر انه قال:"لو كنت مسبّحا لـأتممت". و قال هشام: "رأيت محمدا كثيرا لا يتطوع فى السفر قبل الظهر و لا بعدها و لا يدع ركعتي الفجر و المغرب و ما رأيته يتطوع قبل العصر و لا قبل العشاء". كذا فى شرح الهداية للسروجى. “Мусофир учун баъзиларнинг қавлига кўра суннатларни тарк қилишга рухсат берилади, фазл жиҳатидан рухсат берилмайди деганлар ҳам бор. Шамсул Аимма “ал-Мабсут” да: “Суннатларда қаср қилинмайди, унинг фазилати борасида уламолар гапириб ўтганлар”, дейилган. Ҳиндувоний: “Сафарда бирор жойга бориб тушган ҳолатда суннатларни адо қилиш афзал, йўлда кетаётган ҳолатда эса тарк қилиш яхши”, деган. Бирор жойга бориб тушган ҳолатда машаққат бўлмаса, демак, мана шу фикр адолатлироқдир. Ҳишом айтади: “Муҳаммад (Ибн Ҳасан Шайбоний)ни кўп бора кўрганманки, сафарда пешиндан олдин ҳам, кейин ҳам нафл (яъни, суннат) ўқимасди. Лекин бомдод ва шомнинг икки ракат (суннат)ини тарк қиламасди. Асрдан олдин ҳам, хуфтондан аввал ҳам нафл ўқиганини кўрмаганман”. Ўткирбек Собиров Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиғи, Тошкент ислом институти ўқитувчиси 📱 Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz0,00%
- 17 авг.#Muslim_podcast 📱🗣“MUFLIS” KIMLIGINI BILASIZMI? 🎙 Ekspert: Yahyo qori Аbdurahmonov – Toshkent shahridagi Imom Termiziy masjidi imom xatibi, Toshkent islom instituti oʼqituvchisi 🎞 Toʼliq👉FULL HD: @Muslim_podcast_uzda koʼring! 📝 Mazkur podkast Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi. 🥺Telegram🛍Instagram 🤪Facebook😍YouTube 🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣0,00%
- 3 авг.#raddiya #maqola #muslimpodcastuz РАДИКАЛ ТОИФАЛАРНИНГ РАҲБАРГА ҚАРШИ ЧИҚИШГА ОИД ДАЪВОЛАРИ Ислом тинчлик дини бўлиб, мўмин-мусулмонларни тинч-тотув, аҳил-иноқ бўлиб яшашга чақиради. Шунинг баробарида тинчликка раҳна солувчи ҳар қандай нарсалардан қайтаради. Ғулу кетиш, мутаассиблик, ихтилоф қилиш, тафриқавозлик каби иллатлар нотинчликка хизмат қилувчи энг катта хатарлардандир. Жоҳилият даври ўз ниҳоясига етиб, саодат даври бошланди. Одамлар аҳил бўлиб, бирдамликда гўзал ҳаёт кечира бошладилар. Қачонки хавориж ва мўътазила каби адашган фирқалар чиқди, уммат бирлигига дарс кетди. Натижада турли хил кўнгилни хира қилувчи ҳолатлар юзага чиқа бошлади. 💬 📝БАТАФСИЛ 📱 Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz0,00%
- 30 июл.#видео #Раддия ❗️ Ижтимоий тармоқ хабарларидан огоҳ бўлинг! ©️ Жалолиддин домла Сабуров Мир Араб ЎМИТМ мудири 🤝 Дўстларингизга ҳам улашинг!!! ✅ https://t.me/Mirarabuz 🩺 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг ✅ telegram |✅ facebook |✅ youtube 📍 mirarab.uz |✅ instagram0,00%
- 30 июл.#аудиолар #раддия ⁉️ Маълумки, Аллоҳ таоло баъзиларни имтиҳон қилиб, уларга мол-давлат бериб қўйган. Қўлидан келишига қарамай, камбағаллар, ночорлар ва муҳтожларга ундан хайр-эҳсон қилмайдиган кимсалар бор. Мана шундай бахил ва хасис бандалар ҳақида динимизда нималар дейилган? ©️ Шайх Рамазон Бутий Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси асосида тайёрланди. 🤝 Дўстларингизга ҳам улашинг!!! ✅ https://t.me/Mirarabuz 🩺 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг ✅ telegram |✅ facebook |✅ youtube 📍 mirarab.uz |✅ instagram0,00%
- 29 июл.#видео #раддия ⁉️ «МАЙИТЛАРИНГИЗГА ФОТИҲА ЎҚИНГЛАР» ҲАДИСИ АСЛИДА НИМАНИ АНГЛАТАДИ? 👤 Шайх Рамазон Бутий 🎞 👉 YouTube да: https://youtu.be/c24KFb4V9uE Видео Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси асосида тайёрланди. 🤝 Дўстларингизга ҳам улашинг!!! ✅ https://t.me/Mirarabuz 🩺 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг ✅ telegram |✅ facebook |✅ youtube 📍 mirarab.uz |✅ instagram0,00%