Унутилган табобат
СтатистикаКанал 20 йилдан ошик тажрибага эга нутрицолог, кинизолог , табиба ва Массажистка Хадича Кадирхон кизга тегишли .
- Последний пост
- 11 июл.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 0
- Всего постов
- 20
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Психология (по похожим)
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- —
- 1/48двое суток
- —
- 1/72трое суток
- —
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
без подписи
https://youtu.be/4sPHBqBDU8Y?si=uZVkMZjEqbEV-Cq6
без подписи
без подписи
без подписи
Ушбу маклура, арника, рамашка (мойчечак), шиповник (наъматак) ва зайтун мойлари аралашмаси ташқи томондан суртилганда қуйидаги ҳолатларда кетма-кетликда фойда беради: 1. Бўғим ва суяк касалликларида • Артрит ва артроз: Бўғимлардаги яллиғланишни олади ва ҳаракатчанликни тиклайди. • Остеохондроз: Умуртқа поғонасидаги тузларни эритишга ва бўйин, бел оғриқларини қолдиришга ёрдам беради. • Ревматизм: Бўғимлардаги сурункали оғриқларни енгиллаштиради. • Подагра: Бўғимларда йиғилган сийдик кислотаси тузларининг сўрилишига кўмаклашади. 2. Мушак ва бойламлар шикастланганда • Лат ейиш ва кўкаришлар: Арника ва рамашка ҳисобига шишларни тез қайтаради ва кўкарган жойларни ёзади. • Мушак зўриқиши: Оғир жисмоний меҳнат ёки спортдан кейинги мушак оғриқларини (крепатура) олади. • Бойламлар чўзилиши: Тўқималарнинг қайта тикланишини тезлаштиради. 3. Томир ва лимфа тизимида • Варикоз: Оёқлардаги қон айланишини яхшилайди, томирлар деворини мустаҳкамлайди ва оғирлик ҳиссини камайтиради. • Шишлар: Тўқималарда тўпланиб қолган ортиқча суюқликнинг чиқиб кетишига ёрдам беради. 4. Аёллар саломатлигида • Мастопатия: Кўкракдаги безли тугунларнинг сўрилишига ва ҳайз олдидаги кўкрак оғриқларини камайтиришга ёрдам беради (фақат майин суртилади, массаж қилинмайди). 5. Тери муаммоларида • Жароҳатларни битириш: Наъматак (шиповник) ва зайтун мойи терининг тезроқ янгиланишини таъминлайди ва чандиқлар қолишининг олдини олади. • Қуруқлик ва ёрилишлар: Товон ёрилиши ёки қўл терисининг ҳаддан ташқари қуруқлашишида терини юмшатади.
ҚИСТ АЛЬ-ҲИНДИЙ (КУСТ АЛ-ҲИНДИ) ҲАҚИДА ТЎЛИҚ МАЪЛУМОТ Қист аль-ҳиндий нима? Қист аль-ҳиндий (Costus) — қадимдан Шарқ тиббида қўлланиб келинадиган шифобахш ўсимликдир. У асосан Ҳиндистон ва Хитой ҳудудларида ўсади. Араб табобатида “қист баҳрий” ва “қист ҳиндий” деб аталади. Бу ўсимлик табиий восита бўлиб, иммунитетни мустаҳкамлаш, яллиғланишни камайтириш ва организмни тозалаш мақсадида ишлатилади. ТАРКИБИ Қист аль-ҳиндий таркибида 140 дан ортиқ фойдали моддалар мавжуд. Улардан асосийлари: Кальций Фосфор Темир Магний Калий Витамин C Витамин E Витамин B2 Витамин B12 Тритерпенлар 20 га яқин аминокислоталар (глутамин кислота, глицин ва бошқалар) Табиий эфир мойлари ФОЙДАЛАРИ Қист аль-ҳиндий қуйидаги ҳолатларда фойдали бўлиши мумкин: Иммунитетни кучайтириш Вирусли касалликларнинг бошланиш даврида Эпидемия вақтида профилактика мақсадида Томоқ оғриғи ва шамоллашда Йўталда Паразитларга қарши Ошқозон-ичак муаммоларида Яллиғланиш жараёнларида Организмни тозалашда Қон айланишини яхшилашда ҚАЧОН ҚАБУЛ ҚИЛИШ КЕРАК? Вирусли касалликлар янги бошланаётганда Атрофда эпидемия бўлган пайтда Иммунитет пасайганда Сезон алмашинуви даврида Профилактика мақсадида эрта куз ва қиш фаслида қабул қилиш мумкин. ҚАНДАЙ ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИ? Кукун шаклида Ярим чай қошиқ кукунни асал ёки илиқ сув билан аралаштириб, кунига 3-5 марта қабул қилиш мумкин. Илиқ сув билан 1 стакан илиқ сувга оз миқдорда қўшиб ичилади. Мой шаклида Ташқи суртиш ёки буғ билан нафас олиш учун ишлатилади. Дозани ортиқча ошириш тавсия этилмайди. ҚАЧОН ҚАБУЛ ҚИЛИШ МУМКИН ЭМАС? Ҳомиладорлик даврида қабул қилиш тавсия этилмайди Жуда кичик болаларга эҳтиёткорлик билан Организмда индивидуал тоқатсизлик бўлса Лактация даврида эҳтиёткорлик билан қабул қилиш мумкин. ЗАРАРИ БОРМИ? Тўғри миқдорда қабул қилинганда одатда зарар етказмайди. Аммо ортиқча истеъмол қилиш: Ошқозон безовталиги Куйдириш ҳисси Аллергик реакция каби ҳолатларга олиб келиши мумкин. ХУЛОСА Қист аль-ҳиндий — табиий ва қимматли шифобахш ўсимлик. У иммунитетни мустаҳкамлайди, вирусли касалликларда ёрдам беради ва организмни қувватлантиради. Уни тўғри ва меъёрда қабул қилиш муҳим. https://t.me/sofdavo
Диққат. Диққат! 🥳 Бизда янги лойиҳа! "Рамазонга биргаликда тайёрланамиз " номли марафонимизга сиз азизларим ҳаммангизни таклиф қиламиз. Бу марафон а'зо болиб, муборак ойда қандай қилиб куч қувватда бўлиб, ҳолсизлик ва уйқучанликдан ҳоли бўлган ҳолда ибодатларни енгил бажариш имкониятига эга бўласиз. Суннатга мувофиқ овқатланиш, табобат сирлари табиба Ҳадича Қодирхон томонидан бепулга тақдим қилинади. Марафонга қўшилиш шарти эса содда ва оддий 👇 ✅ бу эълонни 5 та гуруҳга юбориб скриншот ташланг. ✅ Ёки гуруҳимизга 20 та яқинингизни қўшиб бизга скриншот юборинг. ❕Марафон 1 ой давомида ёпиқ каналда олиб борилади, Ёш чегараланган 25- 60 ёшдаги аёл - қизларимиз қабул қилинади. Ва бу гуруҳдаги маълумотларни марафон якунидан сўнг қайта топа олмайсиз! Ўчириб юборилади. Тарқатиш шарти учун канал линки👇 https://t.me/ekoemak старт 20 январ @Teyp1 @KomolaKomiljonovna скирншотларни бизга юборинг👆
АНГИНА ( ЎТКИР ТОНЗИЛЛИТ) - ТОМОҚ ВА ҲАЛКУМ ЛИМФАДЕНОИД ТЎҚИМАЛАРИНИНГ ЯЛЛИҒЛАНИШИ 1. Пиёз. Пиёзнинг шарбати ажратиб олинади ва тезда бу шарбатнинг таъми ўзгармасдан бир чой қошиқчасини секин аста ютиш керак. Кунига 3 маҳал. Бу энг тез ангинани даволайдиган радикал таъсирли воситадир. 2. Чеснок. Буни ҳам суви сиқиб олинади ва худди пиёздек қабул қилинади. Оғиздаги ёқимсиз ҳидни петрушка илдизи ёки игир илдизи чайналса, йўқолади. Чеснок соки буйрак касалликларида ичиш мумкин эмас, буйрак паренхималарига зарар етказади буйракда бирор хил яллиғланиш бўлса! 3. Кровохлебка лекарственная (кўкўт) илдизи. Антибактериал восита ҳисобланади. Организмдаги ҳамма шиллиқ қавати бактериал яллиғланиши билан кечадиган касалликларни даволай олади. Бактериал ангинада ҳам самарали таъсири бор. Бу гиёҳни билан ангина даволанса ва яна бир муддат вақт қўшимча ичиб юрилса, инсон ангина билан бошқа касалланмайди. 15-30 граммини бир стакан қайноқ сувда яна 5 минут қайнатиб олинади. бир ош қошиқдан кунига 5-6 марта қабул қилинади. албатта бир муддат томоқда ушлаб турилади. 4. Календула гуллари. Бадандаги яллиғланишларга қарши ва йиринглашларга қарши самарали воситадир. 10 граммини бир стакан қайноқ сувда дамлаб қўйилади. Тез тез оғиз ва томоқ чайиб турилса, йиринглаган ангинани ҳам даволайди. 5. Зверобой ўти. Яллиғланишларга қарши кучли восита саналади. 10 граммини бир стакан қайноқ сувда дамлаб қўйилади. Тез тез оғиз ва томоқ чайиб турилса, йиринглаган ангинани ҳам даволайди. 6. Алтей (гулхайри) илдизи. 10 грамм гулхайри илдизини порошок ҳолида бир стакан совуқ сувда дамлаб қўйилади. Бир соат туради, бу вақтда давомида баъзида аралаштириб турилади. Шилимшиқ дори пайдо бўлиши керак. Шу дорини томоқда 5 минут ушлаб турилади. Ёки дамламасини тайёрлаб аввал томоқ чайилади, кейин ичиб юборса ҳам бўлади. Стандарт усулда дамлаймиз! Ангина ун яна мыльнянка лекарственная, сушеница болотная, окопник лекарственныйлар ҳам кучли воситалар ҳисобланади. Буларни топиб ичиб юрилса ангинани даволайди, ҳам бошқа ангина билан касалланмайсиз! Яна лапчатка прямостоячая (калган) илдиз - ҳавлинжон, бузина чёрная гуллари, ромашка аптечная, фиалка душистая, шалфей лекарственний, эман пўстлоғи, облепиха мевалари, ёнғоқ барглари, ежевика новдачалари ва барглари ҳам ангинани даволашда самарали таъсири бор! Устозим Сунатуллох Мирзаев маколалари
без подписи
Диккат жонли сухбат !!! Сиз кутган жонли сухбат Табиба Хадижа Кадирхандан Мавсумий касалликлар даволаш ва олдини олиш ,янги вирусга тасир килувчи гиехлар мавзусида янги жонли сухбат Сухбатимиз 26 ноябрь Чоршанба куни Тошкент вакти билан 20 .00 да булиб утади. https://t.me/sofdavo
ҲОЗИРГИ МАВСУМИЙ ШАМОЛЛАШ ВА ВИРУСДА! Охирги пайтда қанақадир вирус тарқалди.... Йўталим қолмаяпти.... Болаларда балғамли, катталарда қуруқ йўтал! Нафас йўлларимда ачишиш бор... Иситма баъзида бор, баъзида йўқ.... ........................... Ҳеч қанақа янги вирус йўқ! Ҳаммаси одатий симптомлар ва патологиялар. Сабаблари ҳам одатий! Нега ҳаммада бир хил вирус бўлмаса?!? Чунки ҳаммада бир хил танбаллик - телефонга бўлган наркомания! Инсон танбаллашиб қолган, асосий вақтимиз телефонга кетиб қолади. Телефонга боғланиб қолмаганлар ҳам иши қўл учида! Активлик, жисмоний ҳаракат ёки машқ қилиш камайиб кетган! Актив ёки жисмоний машқ қиладиганлар ҳам кимёвий озуқаларга ўтишган! Ҳозирги мавсумий шамоллаш ва умумий "вирус"да ечим: Багульник ўти 2 қисм Душица ўти 1 қисм Подорожник 1 қисм Розмарин 2 қисм Ромашка 1 қисм Қоқиўт барги 2 қисм Албатта кукун қиламиз. Бир чой қошиқча тўлдириб бир стакан қайноқ сувда дамланади 4 соатча термосда. Аввал ярим стакандан, кейин бир стакандан кунига 3 маҳал овқатдан бир соат олдин ичилади. Ўзи аччиқ эмас, лекин розмарин мияни озиқлантириши учун асал қўшиш мумкин. Асал гиёҳлар кучини сифатли етиб боришини таъминлаб беради. Агар танайизда гижжа бор деб ҳисобласайиз, бу йиғмага бир қисм оддий шувоқ ўтини хам қўшиб ичинг. Бу гижжалардан бўлган токсикацияни камайтириб, улардан келиб чиққан иммунитет етишмовчилигини олдини олади. Агар тепадаги йиғмани зверобой қайнатмасида дамланса, янада кучлироқ дамламага айланади. Дамламани ичиш муддати - тузалиб кетгунча. Аммо бир курси - бир ой. Бир ой - ўпка шиллиқ қавати тўлиқ қайтиб тикланиши учун! Сурункали ўпка касалликларида ҳам бу йиғмани узоқроқ вақт ичиб юриш керак, масалан, сурункали бронхит ёки астмада! @fitoterapiya_sms Мирзоев Суннатуллоҳ
без подписи
без подписи
ГЕМОГЛОБИННИ КЎТАРИШНИНГ ОДДИЙ УСУЛИ. ▫️1 стакан ёнғоқ мағзи. ▫️1 стакан майиз. ▫️2 та ўртача лимон. ▫️1 стакан асал (яхшироғи майский асал). ▫️1 стакан сабзи соки. ▫️1 стакан қизил лавлаги соки. Лимонни данакчаларини олиб ташлаймиз, пўстлоғини ишлатамиз. Кейин майиз ва ёнғоқни қўшамиз. Ҳаммасини мясорубкадан ўтказамиз. Кейин асал, қизил лавлаги ва сабзи сокларини қўшамиз. Яхшилаб аралаштирамиз. Холодильникда сақлаш керак. Бир ош қошиқдан кунига 3 маҳал овқатдан 0.5-1 соат олдин ичилади. Гемоглобин тез кунларда кўтарилади. Буни айниқса гижжа тозалов қилаётган пайтда ичилса, қонни заҳарланишини олдини олади. Демак, гижжа тозалов пайтидаги қон қуюқлашиши ва заҳарланиши билан боғлиқ ножўя таъсирлар 20-25% га камаяди. ©® Суннатуллоҳ Мирзоев.
без подписи
Бугим огрикларида 5 та лавр барги 1 ош кошик олтин томир илдизи 600 мл кайнок сувга дамлаб термосда 2 соат тиндирилади . 70 мл дан 3 махал овкатдан бир соат кегин Атеросколерозда 1 кисим буймадорон (тысичилистник ) 2 кисим олтин томир 2 кисим дала чойи ( зверобой ) Йигмадан 1 ош кошиги 400 мл кайнок сувда дамлаб 1 соат термосда тиндирилади .50 мл дан 1 еки икки махал ичилади. Шу йигма кон куюлишида хам фойдали. Олтин томирни икинчи номи Родиолла Розовая Бу гиех устозимиз Сунатилох Мирзоев бошчиликларидаги гиех дуконда мавжуд. Хадижа Кадирханhttps://t.me/sofdavo
КИРОЛЛАР ЧОЙИ . Бугун кадим замонлардан бери табобатда ишлатилиб келинган ажойиб бир гиех хакида суз юритамиз. Бу гиехдан фойдаланиш хаммага хам мумкун эмасди. Асрлар давомида бу гиехни таркиби , усиш жойи ,фойдалари сир сакланган. Бу ноеб гиех усадиган улкаларда ерлик ахоли бу гиехни усиш жойини ута махфий саклашган. Фойдаланиш усуллари факат авлоддан авлодга утадиган сир булган . Алтай тогларида яшовчи ахоли олтин томирни топиб олган инсон хаетига барака киради ,ишлари юришиб бойиб кетади деб хисоблашади ,хакикатда хам олтин томир нархи олтинданда киммат булиб кадимдан уни ташиш ,сотиш такикланган. 1. Олтин томирни таркибин суз бошласак ; Олтин томир томири биофлованоидларга бой, биофловоноидлар – бу табиий бириктириш демакдир. Бу нима беради емирилишларни даволайди- олдини олади , томирлар деворларини мустахкамлайди ,каришни секинлаштиради, организмни чидамлилигини оширади. Хом яьний кайнатилмаган илдизи таркибида салидрозид ,антрагликазид ,дубил моддалар ,органик кислоталар ,шакар ва эфир еглари ,фенил спирти бор. Замонавий медицинада олтин томирнинг суюк экстракти имунитетни стимуляциялаш ,имунитет хосил килиш ва кутаришда ,сурункали чарчок уа ута кучсизланишда,неврастиния ва вегето сосудистой дистонияда ишлатилади.бу экстактни соглом инсонлар хам мехнатга чидамлилик сусайишида ичишлари мумкун. Ута асабий беморларга олтин томир берилганда уларда атрофдаги вокейликларга асабни бардоши ошади. Марказий асаб тизимига ижобий тасир курсатади , чидамлилигини оширади ,кучайтиради .Аутизмда шезофренияда самарали ишлатиш мумкун. Отин томир кучли психостимулятор булиб замонавий фармокологияда синтетик булмаган психостимуляторлар таркибида бор.Албатта дозировкага амал килиниши шарт! Ичиш микдори ошса тескари эффет уйкучанлик ва холсизлик келиб чикади Совет итфоки даврида космонавтларга таркибида олтин томир бор препаратлар берилан чунки у кучли адоптагендир.организмни узгаришларга булган чидамлилигини оширади ---бирдан об хаво узгариши айникса бизни иссик езимиз ва совук кишимизни бирдан бошланиш шароитида еки климатни бирдан узгариши авиосаехатлар – икки уч соатда бутунлай бошка климатга тушиш вактиларида ,айникса харакатсиз онахонларимиз бирдан иссик Маккага бориб умра амалларини бажаришлари вактида ,жаррохлик амалиетларидан кегин, кизларни турмушга бериб бошка оилага куникишлари ,хаттоки янги ишга ,укишга кириб хает тарзи узгаришига куникишда яна шунга ухшаш купгина холларда олтинтомир жуда фойдали. Шу уринда бир фойдали маслахат янги келин олган онажонлар учун хам керак бу гиех -набиралар шовкини ,режангиз бузулиши хатто уйингизни тартибсизлигига кунар экансиз. Олтин томир адоптоген булган Женщен ,Левзия ,Аралия ,Элеутерококлар билан тенглашади бази жабхаларда устунрок хам. Узлаштиришда оркада колган укувчиларда ,хотира сусайганда, огир хасталикдан кегин …. ишлатиш урни жуда кенг. Яна бир эслатма кучли стрес холатида олтин томир бериш мумкун эмас масалан хозир уйи ениб кетган еки якин инсонини хозир екотган инсонга олтин томир бериб булмайди.кегинрок озгина дард совиганда берилади. Олтин томирни кадимлан суяк синишида суякни бир бирига бирикишини тезлатиш учун , жарохатларни битириш учун хам ишлатишган.Истима тушуривчи , яллигланишга карши восита хамдир. Кондаги канд микдорини камайтиради, Бир нечта таркибида олтин томир катнашган йигмаларни рецептлари Кантли диабетни иккала типида 1 ош кошик олтин томир илдизи 1 ош кошик черника илдизи 400 мл кайнок сувда дамланади 4 соат термосда тиндириб 100 мл дан 2 махал овкатдан олдин. Олтин томирни ер усти кисми янги баргларини соки кун давомида 4 кошик ичилади. Жигар касалликларила 100 гр сули 600 мл сув Олтин томир кайнатмаси Сулини 600 гр сувда кайнатиб 1 соат тинлириб ,кегин тайер олтин томир кайнатмаси кушилади , 100 мл дан уч махал ичилади овкатдан 1 соат олдин. Кайнатма тайерлаш 1 ош кошик илдиз кукуни 200 мл кайнок сувга солиб устини епиб паст оловда 10 мин ушланади, кайнаб кетмасин. 2 -3 соат термосда тиндириладию.
без подписи
без подписи