tgindex
Тафаккур қилинг!🇺🇿🇺🇿🇺🇿

Тафаккур қилинг!🇺🇿🇺🇿🇺🇿

Статистика
@spitamen10узбекский

Aql uygʻon, dunyoni zabt et. Murojaat uchun: Шу таклиф хаволаси орқали дўстларингиз ва яқинларингизни каналимизга таклиф қилинг! Мурожаатлар учун бот манзил: @Taffakurmaxfiybot

Последний пост
14 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
43
Всего постов
43
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
9 153
−24 за 3 дн.
Сутки
−17
−0,19%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
2 475
40 постов
Вовлечённость
27,0%
к подписчикам
Постов в день
6,1
всего 43
Упоминаний
7
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
2 434
1/48двое суток
2 789
1/72трое суток
3 008

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • 14 авг.1 416675

    Радикалнусҳаларни реакцияси шундайдир юқоридаги янгиликлардан кейин

  • 14 авг.1 479707

    Цицероннинг машҳур гапи бор эди: «Жиноятнинг энг катта рағбати (рағбатлантирувчиси) — бу жазосизликдир». Бу пурмаъно иқтибос ҳуқуқий давлатчилик ва адолат мезонларининг энг асосий қоидаларидан бирини ифодалайди. Цицерон ушбу фикри орқали агар жиноят содир этган шахс муносиб жазосини олмаса, бу ҳолат бошқаларда ҳам қонунларни бузишга нисбатан қўрқувнинг йўқолишига ва янги жиноятларнинг кўпайишига сабаб бўлишини таъкидлаган. Шунинг учун радикалнусхаларни ўз вақтида зарарсизлантириб бориш давр талабидир. Қўпол кучдан бошқа нарсани тан олмайдиган, онгги радикал ғоялар билан заҳарланган ақидапараст ва шариатпараст манқуртлашган радикалнусхалар яхши гапнинг тенги эмас.

  • 14 авг.1 554847

    Мана мисол учун манашу СИ орқали тайерланган диний мазмундаги материалларни инстаграмда тарқатиб, телеграмда канал очиб онлайн тажвид курслари ва диний таьлим бериш билан шуғулланаетган профил эгасини шаҳсан ўзим излаб топишим осон бўлмади. Энди шунга ҳеч қандай чора кўрилмаса нима керак эди буни излабда масалан? "Ҳа энди огохлантириш беришади ҳеч бўлмаса" дерсиз, бироқ бунақа огоҳлантиришлар чўчитмайди бундайларни. Агар юқоридаги таклиф ҳали қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинмаган бўлса биз қаршимиз экстремистик материаллар тарқатганларни биринчи мартасига енгиллик берилиб жазосиз қолишларига🤬

  • 14 авг.1 592694

    🤦🏻‍♂️Нимага? Нима учун енгиллик бериляпти? Экстремистик материал тарқатган биргина шаҳсни топиш қанчалик мушкул иш эканини биласизларми? Ижтимойи тармоқларда шаҳсини яшириб экстремистик материал тарқатадиганлар кўп, уларни шаҳсини аниқлаб топишни ўзи қанча вақт олади-ю. Ҳўп энди шунқаларни топсангу ҳеч қандай жазосиз енгил қутилиб кетаверса ғалатимасми? Ҳуқуқ тартибот органларининг айнан шу тероризм ва экстремизмга қарши доимий курашиб келадиган ходимлари билан бир маслаҳат қилиб кўришдимикин юқоридаги таклифни берганлар?

  • 14 авг.1 953388из xavfsizlik_uz

    #DXX 🔒 Terrorizm tuzog‘iga tushgan shaxs 10 yilga ozodlikdan mahrum etildi 🥷Bugun dunyoning notinch hududlaridan panoh topgan terroristik tashkilotlar ijtimoiy tarmoqlar orqali odamlarni aldab, o‘z faoliyatlarini moliyalashtirish uchun mablag‘ yig‘ishmoqda. Afsuski, bunday aldovlar ta’siriga tushib qolayotganlar orasida O‘zbekiston fuqarolari ham bor. Jumladan, 1995 yil Qashqadaryo viloyatida tug‘ilgan fuqaro 2017 yilda Janubiy Koreya Respublikasining nufuzli universitetiga o‘qishga kiradi. Xorijda tahsil olish davrida u ijtimoiy tarmoqlar orqali “jihod”, “hijrat” va “shahidlik”ni targ‘ib qiluvchi shaxslarning audio-video ma’ruzalari bilan tanishadi. Suriyadagi qurolli to‘qnashuvlar aks etgan videolar ta’sirida uning ongi aqidaparastlik g‘oyalari bilan zaharlanadi. Shu tariqa u “Instagram” va “Telegram” tarmoqlari orqali Suriya hududida faoliyat yuritayotgan “Tavhid va jihod katibasi” hamda “G‘uroba katibasi” kabi terroristik tashkilotlarga aloqador kimsalar bilan muloqotga kirishib, ularga taalluqli materiallarni tarqata boshlaydi. Universitetni tamomlaganidan keyin ham Janubiy Koreyada qolgan mazkur shaxs “G‘uroba katibasi” terroristik tashkiloti media blogeri “Saad Muxtor”ning internet orqali amalga oshirgan aldovlariga ishonib, unga pul yuboradi. 2023 yilning dekabr oyida esa u O‘zbekistonga qaytib keladi. 2024 yilning iyul oyida Suriyadagi jangarilar safiga qo‘shilish maqsadida Turkiyaga boradi, ammo rejasi amalga oshmay ortga qaytadi. Huquqni muhofaza qiluvchi organlar tomonidan o‘tkazilgan tezkor tadbir natijasida mazkur shaxs qo‘lga olinib, unga nisbatan jinoyat ishi qo‘zg‘atiladi. ⚖️Sud hukmi bilan u Jinoyat Kodeksining 244¹, 244², 155² va 155³-moddalarida nazarda tutilgan jinoyatlarni sodir etganlikda aybli deb topilib, 10 yil muddatga ozodlikdan mahrum qilindi. 📌 Ingliz va koreys tillarini mukammal bilgan hamda nufuzli xorijiy oliygohni tamomlagan bu fuqaroning achchiq qismati boshqalarga saboq bo‘lishi lozim. Zero, qonun oldida barcha birdek javobgardir. Bizni boshqa ijtimoiy tarmoqlarda ham kuzating 👇 ✈️ Telegram | 📘 Facebook | 📸 Instagram | 📹 YouTube

  • 14 авг.2 1555610

    Терроризм ва диний экстремизм дунё ҳамжамияти учун ҳамон жиддий хавф сифатида баҳоланаётган бир пайтда, бизда ушбу оқимларга эргашган шахсларга нисбатан жазони енгиллаштиришни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилгани ҳақида ўйласам ҳайрон қоляпман. Ахир бугун деярли ҳар куни турли радикал ғоялар, экстремистик тарғибот ва террорчилик фаолияти билан боғлиқ ҳолатлар фош этилмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар бундай таҳдидларнинг олдини олиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш учун доимий равишда кураш олиб бормоқда. Шундай шароитда жазони енгиллаштириш қандай натижа бериши мумкинлиги ҳақида жиддий ўйлаб кўриш керак. Албатта, инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлиги таъминланиши шарт. Аммо терроризм ва экстремизм билан боғлиқ жиноятларга нисбатан муносабатда жамият хавфсизлиги биринчи ўринда туриши керак. Жазонинг муқаррарлиги нафақат жазолаш, балки бошқалар учун ҳам огоҳлантирувчи омилдир. Агар жамиятда «бу ишларга аралашсам ҳам жазоси енгил экан» деган тасаввур пайдо бўлса, бу радикал ғояларга қарши курашга эмас, аксинча уларнинг тарқалишига хизмат қилиши мумкин. Шунинг учун бундай қонун лойиҳалари жамоат хавфсизлиги, радикаллашувнинг олдини олиш ва терроризмга қарши кураш нуқтаи назаридан жуда пухта ўрганилиши керак.

  • 14 авг.2 2108611

    "Хурофотлар билан заҳарланган халқ фирибгарларнинг ўлжасига айланади." Пьер Буаст (1765-1824) - француз лексикографи.

  • 14 авг.2 198862

    Манипулятор про макс бляттт! Булар истаганча чиқволиб одамларни дўззоҳ оловидан қўрқитиб юрса бўлаверадими? Оҳрида, "шу дўззоҳда куйиб кетишни истамасангиз бизга эҳсон қилинг" деб қўшимча қилади. Питондан кейин таьсир даражаси тушган морбоз мулла диний манипуляцияга…

  • 14 авг.2 244908

    Манипулятор про макс бляттт! Булар истаганча чиқволиб одамларни дўззоҳ оловидан қўрқитиб юрса бўлаверадими? Оҳрида, "шу дўззоҳда куйиб кетишни истамасангиз бизга эҳсон қилинг" деб қўшимча қилади. Питондан кейин таьсир даражаси тушган морбоз мулла диний манипуляцияга ўтволди енгил🤨Чунки динга берилган ҳалқни лоҳ қилишни энг зўр усули шу

  • 14 авг.2 27362

    Ит тишламайди, ари чақмайди, ҳўкиз сузмайди дегандек гапда анави Бахтиер деган тентакни гапи😬

  • 14 авг.2 4075

    видео или голосовое, без подписи

  • 14 авг.2 4285

    видео или голосовое, без подписи

  • 14 авг.2 141606

    «Диний экстремизм» атамаси олиб ташланиши муаммонинг моҳиятини ўзгартирмайди Айрим диндор радикаллар қонунчиликдан «диний экстремизм» атамаси олиб ташланганини гўёки катта ғалаба сифатида нишонлаб, бу атама мусулмонларга нисбатан ҳурматсизлик бўлгани ҳақида гапирмоқда. Терроризм ва экстремизмни муайян дин ёки бутун мусулмонларнинг барчаси билан боғлаш, албатта, нотўғри. Аммо шу билан бирга, «экстремизмнинг динга ҳеч қандай алоқаси йўқ» деган тасаввурни шакллантириш ҳам воқеликни инкор қилиш бўлади. Тан оламизми ёки олмаймизми, айрим экстремистик ғоялар диний қарашларнинг радикал талқинлари билан боғлиқ бўлган. Давлат тузумига қарши чиқиш, жамиятда муросасизлик ва адоватни тарғиб қилиш, бошқа фуқароларни муайян қарашларга бўйсундириш каби ғояларни айрим гуруҳлар айнан диний асослар билан оқлашга уринган. Шунинг учун «диний» деган атаманинг қонунчиликдан олиб ташланиши воқеликни ўзгартирмайди. Атамани ўзгартириш мумкин, аммо экстремистик ғоянинг мазмуни ва унинг жамиятга таҳдиди ўзгармайди. Масала динни айблашда эмас. Масала диндан фойдаланиб радикал ғояларни тарғиб қилаётган, зўравонликни оқлаётган ёки конституциявий тузумга таҳдид солаётган ҳаракатларга холис ҳуқуқий баҳо беришда. Ўзбекистонда давлатчилик, конституциявий тузум ва жамият тинчлигига таҳдид солувчи ҳар қандай экстремизм жиддий хавф. Шу сабабли «диний экстремизм» деган атама борми-йўқми, деган баҳсдан кўра, экстремистик ғоянинг мақсади, мазмуни ва оқибатига қандай ҳуқуқий баҳо берилаётгани муҳим. Қисқаси, «диний» сўзининг қонундан олиб ташланиши экстремизм муаммосини йўқ қилмайди. Сўз ўзгариши мумкин, аммо давлат ва жамият хавфсизлигини таъминлаш зарурати ўзгармайди.

  • 14 авг.2 4047517

    Содда қилиб айтганда, Давлетов бошқарадиган институт қонун лойиҳаларини олдиндан ўрганиб, таҳлил қилади. Қонун Президентга ёки бошқа юқори давлат органларига тақдим этилишидан олдин унинг қандай оқибатларга олиб келиши, Конституция ва амалдаги қонунларга мос ёки мос эмаслиги ўрганилади. Агар лойиҳада камчиликлар бўлса, нимани ўзгартириш ёки қўшимча киритиш кераклиги бўйича таклифлар берилади. Яъни, қонун лойиҳасига экспертлик нуқтаи назаридан баҳо бериб, раҳбариятга хулоса ва тавсиялар тайёрлайди. Руслан Давлетовнинг фаолиятини фақат бугунги кун атрофидаги турли гап-сўзлар билан баҳолаш тўғри эмас. У Адлия вазири сифатида давлат хизматларини соддалаштириш, «ягона дарча» тизимини ривожлантириш, нотариатни рақамлаштириш, қонунчилик ҳужжатларининг таъсирини баҳолаш каби бир қатор муҳим ислоҳотларда иштирок этган. Энг муҳими, бу ислоҳотларнинг айрим натижалари бугун ҳам оддий фуқаролар ҳаётида кўриниб турибди. Шунинг учун Давлетовга баҳо беришда шахсий гап-сўзлар ёки ижтимоий тармоқлардаги бирёқлама муносабатлар эмас, унинг давлат бошқаруви ва ҳуқуқий тизимда амалга оширган ишлари ҳам холис ҳисобга олиниши керак. Руслан Давлетовга янги лавозимида омадлар тилаймиз!

  • 14 авг.2 4538564

    Русланбек Давлетовнинг янги лавозими Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори. Бу институт давлатдаги қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсатни таҳлил қиладиган эксперт-таҳлилий марказ ҳисобланади. Давлетовнинг вазифаси оддий маъмурий бошқарувдан кўра, қонунлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар билан боғлиқ ишларга яқинроқ бўлади. Асосий вазифалари қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш; янги қонун ва қонун лойиҳаларини ҳуқуқий ва илмий таҳлил қилиш; хорижий давлатларнинг қонунчилик тажрибасини ўрганиш; Ўзбекистондаги ҳуқуқий ислоҳотларни таҳлил қилиш; ҳуқуқий сиёсат бўйича экспертлик хулосалари ва таҳлилий материаллар тайёрлаш; институтда ишлайдиган ҳуқуқшунос, олим ва экспертлар фаолиятига раҳбарлик қилиш. Давлетов аввал 2017–2022 йилларда Адлия вазири бўлган, кейин Президент маслаҳатчиси сифатида ишлаган. Қисқача айтганда, Давлетов энди қонунларни ижро қилувчи органни эмас, балки қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат бўйича эксперт-таҳлилий институтни бошқаради. Шу сабабли унинг янги лавозими ҳуқуқий ислоҳотлар ва қонунчилик сиёсати нуқтаи назаридан муҳим лавозим ҳисобланади.

  • 14 авг.2 2099311

    Ростдан Давлетов ҳақида негадир негатив шаклланмоқда. Мен у одамни шахсан танимайман, аммо адлия вазирлигида ишлаган вақти бу тизим чинакамига ислоҳ қилинди. Давлетов бу тизимни чинакамига қайта жонлантирди. Ахборот майдони эса доим кимлардир томонидан манипуляция қилинади. Шу сабаб унга қарши негативлар атай уюштирилаётгандек назаримда. Мен Давлетовни ҳурмат қиламан, у ишдан кетадими уйда ишсиз ўтириб қоладими унга бўлган чексиз ҳурматим сўнмайди. Давлетов каби раҳбар ҳар бир тизимда бўлганида барча тизимларда ҳақиқий ўзгаришлар бўлар эди. Оққан дарё оқмай қолмас... 🇺🇿@Otabek

  • 14 авг.8 06614548

    Otabek Umar езмоқда: Агар ўзбек давлатчилигининг келажагидан ҳамон қандайдир умид бўлса, бу умид Руслан Давлетов каби чинакам давлат одамлари шарофати билан тирик. Сўнгги ойларда Давлетов ҳақида турли-туман тасдиқланмаган иддаолар тарқатилиб, обрўсизлантириш бўйича ахборот кампанияси олиб борилди. Шунга қарамай, Руслан Давлетов Конституциямизда белгиланган дунёвий давлат қадриятлари ҳақида очиқ гапира олган ягона амалдорлигича қолмоқда. Унинг адлия тизимидаги ислоҳотлари ҳам таҳсинга лойиқ. Давлетовдек тараққийпарвар ва ислоҳотчи инсонлар давлатчилигимизга муносиб хизмат қилишда давом этишини тилайман.

  • 14 авг.2 75611036

    Олааа🤦🏻‍♂️ Маҳдий чиқди яна битта. Пайғамбарни жияни экан🤣 Бизда қачон шунақаларга рухий касал деб ташҳис қўйиларкин? Бу чоламку майли энди томи кетгандир, лекин анави икки тентак блогерам жинними шуни мавзу қилиб юрипти?

  • 13 авг.2 9369814

    Афғонистонда аёллар ойига атиги бир-икки марта уйидан чиқмоқда — БМТ БМТ Аёллар ташкилоти маълумотларига кўра, Афғонистонда сўровда қатнашган аёлларнинг ярми ойига бир-икки мартадан ортиқ уйидан ташқарига чиқмайди. Аёлларнинг қарийб 90 фоизи кўчага чиқиш учун эркак қариндошининг рухсати кераклигини айтган, 75 фоизи эса эркак ҳамроҳисиз кўчага чиқишни хавфли деб ҳисоблайди. Бу ҳолат таълим ва ишлаш имкониятларининг чекланиши билан бирга аёлларни жамиятдан тобора кўпроқ ажратиб қўймоқда. Сўровда қатнашган аёлларнинг 70 фоизи руҳий ҳолатини «ёмон» ёки «жуда ёмон» деб баҳолаган. Афғонистонда қизларнинг ўрта таълими ва аёлларнинг университетда ўқиши ҳануз тақиқланган ягона давлат бўлиб қолмоқда.

  • 13 авг.2 635953из Лола Хашимова

    Либерал динга қаноатланмай, айнан 7- чи асрдаги фундаментал динга (фундаментализмга)қайтишни ҳоҳлайдиганлар ва буни тарғиб қиладиганлар қаттиқ жазоланиши керак!