tgindex
Tafsiri Hilol
@tajvid_testlariузбекский

https://t.me/+A3-ZctXBYEI3YzE6

Последний пост
16 апр.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
0
Всего постов
20
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
15 авг.
Подписчики
1 522
+5 за 3 дн.
Сутки
+2
+0,13%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
5 438
20 постов
Вовлечённость
357,3%
к подписчикам
Постов в день
0,0
всего 20
Упоминаний
0
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
1/48двое суток
1/72трое суток

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • 16 апр.3 930212

    https://t.me/+k4jCxiv4oBszZTBi

  • 8 янв.8 24020110

    𝐐𝐈𝐒𝐐𝐀 𝐃𝐀𝐑𝐒𝐋𝐈𝐊𝐋𝐀𝐑 Qur'ondagi belgilar Shamsiy va qomariy Qur’ondagi belgilar(davomi) Tanvinlar Alifning ko'rinishlari Sukun alomatlari Madda belgisi Vasliy hamza

  • 25 июн. 2025 г.12,2 тыс218

    Етимларнинг молини еб бузғунчилик қилганларни Ўзи билиб жазолайди. Уларнинг молини ўз молига аралаштирса ҳам, емай тақво қилганларни эса, мукофотлайди. Тушунтириш учун айтиш керакки, етим отасидан айрилган, балоғат ёшига етмаган ёш ўғил-қизлардир. Бу оятда гап ўша етимнинг отасидан ёки бошқа қариндошларидан мерос қолган моли, бошқа кишилардан ҳадя, садақа ёки бошқа мақсадда берилган моллар ҳақида кетяпти. Ўша молларни етимга қараб туришни ўз зиммасига олган одам ўз молига, еб юбормаслик шарти билан, аралаштириб юборишига енгиллик яратиш мақсадида рухсат бериляпти. Бу ҳам Аллоҳнинг меҳрибончилиги, акс ҳолда «Агар хоҳласа, Аллоҳ сизларни қийинчиликка солар эди». Бундай рухсатни бермаса, етимнинг молидан хавотирда қийналиб юраверар эдингиз. «Аллоҳ шундоқ қилиб сизга Ўз оятларини баён қилади. Шоядки, тафаккур қилсангиз.» Ҳа, дарҳақиқат Аллоҳ азиз, ғолиб, нима қилса, қўлидан келади. Бандаларини қийинчиликка солишга, амрига хилоф қилсалар, иқоб қилишга қодир. У ҳикмат эгаси, бандаларига беҳикмат амр қилмайди. Исломга тўлиғича кириш жараёнидан мақсад намунали, фозил жамият қуришдир. Бундай юқори савияли жамият эса, юқори савияли, мустаҳкам оилаларсиз қурилмайди. Шунинг учун, Исломда оилага алоҳида ва катта эътибор берилади. Оилани пок асосда қуриб, пок асосда собит бўлиш масаласи Қуръони Каримнинг кўпгина сураларида турли томонлардан муолажа қилинади. Ушбу ўринда Исломга тўлиғича кириш ҳақида сўз бораркан, бунинг муҳим омилларидан бўлмиш оила ва унга тегишли масалаларда бир неча оятлар келган:

  • 220. Бу дунё ва охират ҳақида. Сендан етимлар ҳақида сўрарлар. Сен: «Уларга ислоҳ қилиш яхшидир», деб айт. Агар уларнинг (молларини) аралаштириб юборсангиз, бас, биродарларингиз. Аллоҳ бузғунчини ҳам, ислоҳчини ҳам билади. Агар хоҳласа, Аллоҳ сизларни қийинчиликка соларди. Албатта, Аллоҳ азиз ва ҳикматли Зотдир. Демак, бу оятларни баён қилиб беришдан Аллоҳнинг мақсади бандалар бу дунё ва охират ҳақида тафаккур қилишлари учун экан. Инсоннинг ҳаёти ҳам бу дунёга, ҳам охиратга тегишли бўлгандан кейин иккиси ҳақида тафаккур қилиши зарур. Фақат бу дунёни ўйлашнинг ўзи кифоя эмас, бунда инсон ҳаёти ҳақида тўғри тасаввур пайдо бўлмайди. Мусулмон инсон ўзининг барча ишларида, хусусан, мол-дунё нафақа қилиш бобида ҳам бу дунё, ҳам у дунё ҳақида тафаккур қилади. Оятнинг давомида яна ижтимоий, инсоний алоқалар ва мол-дунё сарфи ҳақида сўз кетади. Масалан, боқувчисиз қолган етим болалар жамиятда алоҳида эътиборга сазовор аъзолардир, эндиги савол ана ўшалар ҳақида бўлмоқда. «Сендан етимлар ҳақида сўрарлар», деяпти Аллоҳ таоло. Ва жавобдан маълум бўладики, савол етимларга бўладиган муомала, уларнинг мерос олган молларига қандай муносабатда бўлиш ҳақида экан. Чунки оятда: «Уларга ислоҳ қилиш яхшидир, деб айт», дейиляпти. Етимларга ислоҳ, (яхшилик) қилишда хайри барака бор. Етимларга яхши қараш ҳар бир жамиятдаги ижтимоий тенгликнинг муҳим омилларидан биридир. Шунинг учун ҳам, Исломда бу масалага алоҳида эътибор берилган. Қуръони Каримда ушбу масала бўйича бир қанча оятлар келган, жумладан, «Анъом» сурасида: «Етимларнинг молига яқин келманг...»; «Нисо» сурасида: «Албатта, етимларнинг молини зулм ила еювчилар қоринларига оловдан бошқани емайдилар ва тезда дўзахга кирадилар». Ва ҳоказо. Абдуллоҳ, ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтишларича, бу икки оят туширилгандан кейин етимларни ўз кафолатига олган кишилар, етимларнинг ҳаққини еб қўймайлик деб, уларнинг овқатларини ҳам, ичимликларини ҳам алоҳида қилиб қўйишган экан. Ҳатто етимдан бирор овқат ортиб қолса, ўзи емаса, бузилиб кетса ҳам, биров емайдиган бўлибди. Бундай қийин ҳолни Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга зикр қилишганида, Аллоҳ, таоло: «Сендан етимлар ҳақида сўрайдилар», оятини нозил қилган экан. Бу оятда етимнинг молини унинг тарбиясини зиммасига олган одам ўз молига аралаштириб юборишига рухсат берилмоқда: «Агар уларнинг (молларини) аралаштириб юборсангиз, бас, биродарларингиз». Яъни, етимларнинг молларини ўз молингизга аралаштириб юборсангиз бўлаверади, чунки улар ҳам сизларнинг биродарингиз. Сизлар уларга раҳим-шафқат қилиб ўз тарбиянгизга олдингиз. Энди уларнинг молини еб қўйиб, азобга дучор бўлмайлик, деб ўзингизни машаққатга солишнинг ҳожати йўқ. Сизда уларнинг молини ейиш нияти бўлмаса, бас, «Аллоҳ бузғунчини ҳам, ислоҳчини ҳам билади.»

  • «Эй, Аллоҳнинг Расули, хамр ҳақида бизга фатво беринг, бу ақлни кетказувчи, молни тортиб олувчи нарса», - дедилар. Аллоҳ таоло «Бақара» сурасидаги биз ўрганаётган ушбу оятни туширди. Кейинроқ Абдурроҳман ибн Авф розияллоҳу анҳу уйларида меҳмондорчилик уюштирдилар, у ерда ичиб маст бўлишди. Намозда имомлари Кафируун сурасини хато қилиб ўқиди. Шунда Аллоҳ таоло: «Маст ҳолингизда намозга яқинлашманг», деган оят туширди. Яна кўпчилик ичмай қўйди. Бир муддат ўтгандан кейин Атабон ибн Молик зиёфат бердилар. Ичиб ўтириб, маст бўлиб жанжал чиқди, муштлашув бўлди. Шунда Аллоҳ таоло хамрни бутунлай ҳаром қилувчи оятни нозил қилди. Буларнинг барчаси ўрни келганда, иншааллоҳ, ўрганилади. Хамр ва қимор ҳақидаги саволга жавоб беришни Аллоҳ таоло Пайғамбар алаҳиссаломга: «Сен: «Иккисида катта гуноҳ ва кишилар учун манфаат бор ва гуноҳлари нафларидан каттадир», деб айт», деб ўргатмоқда. Хамрнинг ҳам, қиморнинг ҳам катта гуноҳ эканлиги аввалдан таъкид ланмоқда. Шу билан бирга, ўша вақтдаги кишиларнинг эътиқоди бўйича, манфаатлари ҳам борлиги эслатиб ўтилмоқда. Хамр сотиб пул топишни улар манфаат деб тушунишган. Шунингдек, қиморда пул ютишни, ундан одамларга чўтал беришни ҳам манфаат деб тушунишган. Лекин бунга ўхшаш манфаатлари уларнинг гуноҳи олдида ҳеч нарса эмаслиги ҳам уқдирилмоқда. Хамрнинг жамиятта, шахсга, давлатга ва инсониятга келтирадиган зарари ҳозиргидек кўзга яққол кўринмаган бўлса керак. Эслашимиз керакки, ақлни тўсувчи ҳар бир нарсага хамр дейилади. Унинг номи турлича бўлиши мумкин, пиводан тортиб морфи ва бошқалари ҳам, ҳаммаси ҳаром. Қиморнинг ҳукми ҳам шундай: осонлик билан, меҳнат қилмай, ошиқ ёки карта ўйнабми ёки бошқача номланган ўйинлар ўйлаб чиқарибми, одамларнинг пулини олиш ҳаром. Ҳозирги пайтда қиморнинг ҳам хамрга ўхшаб тури кўпайиб кетди. Инсониятга катта зарар келтирмоқда, уларнинг барчаси ҳаром. Учинчи сўралган нарса нафақа ҳақида, тўғрироғи, нафақанинг миқдори ҳақида бўлди. Топган молу дунёни ўз ўрнига, тўғри сарфлаш нақадар зарурлигини ҳозир ҳамма ҳам тушуниб қолди. Турли-туман, ҳаром-ҳариш сарф туфайли нафақат шахслар, балки давлатлар, халқлар мусийбатта учрайди. Бу оятда хайр-эҳсон, нафақа, садақага ҳам ўзидан ортганини ишлатиш уқдириляпти: «Ва сендан нимани нафақа қилишни сўрарлар. Сен: «Ортиқчасини», деб айт». Демак, инсон аввал ўзига, аҳлига керагини ишлатиб, ортиб қолганини нафақа қилиши керак экан. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда айтиладики, бир киши: «Эй, Аллоҳнинг Расули, менда бир динор бор», дебди. У зоти баракот: «Ўзингта сарфла», дебдилар. «Яна бошқаси бор», дебди. Пайғамбар алайҳиссалом: «Оилангта сарфла», дебдилар. У: «Яна бошқаси бор», дебди. Пайғамбар алайҳиссалом: «Болангта сарфла», дебдилар. Ҳалиги одам: «Яна бошқаси бор», деган экан, Пайғамбар алайҳиссалом: «Ўзинг биласан», дебдилар. Ўзидан ортиб қолган мол-дунёни кўпчилик манфаати учун ишлатиш орқали мусулмонлар жамиятида ижтимоий тенглик рўёбга чиқади: муҳтожларга ёрдам уюштирилади, жамиятнинг бошқа зарур эҳтиёжлари ҳам қопланади. Ояти кариманинг охирида: «Аллоҳ шундоқ қилиб сизга Ўз оятларини баён қилади. Шоядки, тафаккур қилсангиз», дейилади. Демак, керакли нарсаларни Аллоҳ, баён қилиб берган, тафаккур қилиб, ўша баёндан фойдаланиш банданинг иши. Қандай тафаккур ҳақида сўз бораётгани кейинги оятнинг аввалидан маълум бўлади:

  • 219. Сендан хамр ва қимор ҳақида сўрарлар. Сен: «Иккисида катта гуноҳ ва кишилар учун манфаат бор ва гуноҳлари нафларидан каттадир», деб айт. Ва сендан нимани нафақа қилишни сўрарлар. Сен: «Ортиқчасини», деб айт. Аллоҳ шундоқ қилиб сизга Ўз оятларини баён қилади. Шоядки, тафаккур қилсангиз. Оятдаги «хамр» сўзини ичкилик, ароқ ёки вино деб таржима қилмадик. Чунки «хамр» сўзи умумий бўлиб, истеъмол қилган кишининг ақлини тўсувчи, яъни, бир оз бўлса-да таъсир ўтказувчи барча нарсага айтилади. Бунинг ичига барча спиртли ичимликлар ҳамда наша, қорадори, кўкнори ва бошқалар ҳам киради. «Сендан хамр ва қимор ҳақида сўрарлар.» Демак, Пайғамбар алайҳиссаломдан хамр ва қимор ҳақида сўрашган. Исломга тўлиғича кириш жараёнида бундай савол бўлиши, албатта, зарур эди. Ислом инсон ҳаётининг ҳамма тарафларидан қамраб олган, мусулмонлар тасаввурига янгича ўйлаш ҳиссини солган эди. Одамлар жоҳилият қоидаларидан, одатларидан тез қутулиб, исломий қонунларга тезроқ амал қилишга шошилишар эди. Ислом жиҳод, намоз каби нарсаларгагина эмас, ундан бошқа ишларга ҳам, масалан, озиқ-овқатнинг ҳалол-пок бўлишига, касбнинг поклигига, мол-дунёни ҳалол йўл билан топишга ва уни жойини топиб нафақа қилишга ҳам эътибор беради. Чунки, булар инсоният ҳаётидаги энг муҳим ҳолатлар ҳисобланади. Дунёда адолат ўрнатиш, ер юзида Аллоҳнинг халифаси бўлиш вазифаси юклатилган шахс ароқхўр ёки қиморбоз ва молини ноўрин сарфлайдиган бўлиши мумкинми? Албатта, йўқ, Ҳолбуки, хамр ичиш, қимор уйнаш ва ноўрин нафақа қилиш ҳоллари жоҳилият вақтида кишилар ҳаётига сингиб кетган эди. Хамрсиз ҳаётни тасаввур қила олмас эдилар. Шунингдек, қимор ва нотўғри мол сарфлаш ҳам кенг тарқалган эди. Мусулмонлардан баъзилари ўзларидаги пок ҳис-туйғу таъсирида бу ишларнинг ўнгланиши лозимлигини ҳам ҳис қилар эдилар. Ҳазрати Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: «Эй Аллоҳ, бизга хамр ҳақида шифо бўлувчи баён бергин», деб дуо қилиб юрар эдилар. Аллоҳ таоло кишилар ҳаётига сингиб кетган ароқхўрлик иллатини аста-секин муолажа қилишни ирода қилди. Аввал, «Хурмо ва узумларнинг мевасидан маст қилувчи нарса ҳамда яхши ризқ оласизлар», деб «Наҳл» сурасида маст қилувчи нарсани яхши ризққа қарама-қарши қўйди. Кўпчилик хамр яхши эмас экан, деб ичишни ташлади. Кейин ҳазрати Умар бошлиқ бир гуруҳ мусулмонлар:

  • 218. Албатта, иймон келтирганлар, ҳижрат қилганлар ва Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилганлар-ана ўшалар Аллоҳнинг раҳматини умид қиладилар. Аллоҳ мағфиратли ва раҳимли зотдир. Ҳукм умумий: ким бўлишидан қатъиназар, иймон келтирса, мўминлик сифатига эришса, динию диёнатини сақлаб қолиш ниятида ҳижрат қилса, Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилса, улар Аллоҳнинг раҳматидан умид қиладилар. Аллоҳнинг раҳмати уларга бўлмаса, кимга бўлар эди! Келгуси ояти каримада янги саволлар: хамр, қимор ва нимани нафақа қилиш ва уларга бериладиган жавоблар ҳақида сўз кетади.

  • юборганида ҳам одамларни Аллоҳнинг йўлидан тўсдилар ва Аллоҳга куфр келтирдилар. Энг катта гуноҳ, шу эмасми? Энди бўлса, мусулмонларни ҳаром ойни беҳурмат қилишда айблашмоқда. Ҳеч қандай муқаддасликнинг ҳурматини қилмайдиган Қурайш Масжидул Ҳаром аҳли бўлган мусулмонларни ўлдириб, қийноқ азобга олиб, охири ҳаммаларини ҳайдаб чиқардилар. Мусулмонлар ҳижрат қилишга мажбур бўлдилар. Энди бировни уруш ҳаром қилинган ойни ҳурмат қилмасликда айблайдиган бўлиб қолишибдими?! Ўзларининг ишлари одам ўлдиришдан кўра каттароқ гуноҳ-ку. Кофирларнинг иши кишиларни иймондан қайтариш, Аллоҳнинг йўлидан қайтариш ва куфрга юргазишдир, буни фитна деб аталади. «Фитна ўлдиришдан каттароқдир...» Сўнгра, ояти карима кофирларнинг Ислом умматига бўлган доимий адоватини баён қилиб, айтадики: «Улар агар қодир бўлсалар, сизларни динингиздан қайтаргунларича сизга қарши уруш қилаверадилар». Яъни, кофирлар мусулмонларга қарши ҳар бир фурсатдан фойдаланишга уринадилар. Мақсадлари нима қилиб бўлса ҳам, мусулмонларни Исломдан қайтариш. Кофир ким бўлишидан, қаерда яшашидан ва қачон бўлишидан қатъиназар, ушбу ишини қилаверади. Уларнинг мусулмонларга қарши олиб борадиган урушлари ҳар хил, турли-туман, лекин мақсад битта, у ҳам бўлса мусулмонларни диндан қайтариш. Лекин мусулмонлар сабр қилишлари, чидашлари, таслим бўлиш ҳақида ўйламасликлари керак. Аллоҳ кўрсатмасин, мабодо диндан қайтиб қолсалар, икки дунёнинг ҳасратига учрайдилар. Чунки, Аллоҳ диндан қайтиб кофир ҳолида ўлиб кетганларнинг бу дунёю охиратда амали ҳабата бўлишини айтяпти. «Сиздан кимки диндан қайтиб, кофир ҳолида ўлиб кетса, ана ўшалар бу дунёю охиратда амали ҳабата бўлганлардир.» Оятдаги «ҳабата» сўзини бошқаларга ўхшаб, «беҳуда бўлди», «ботил бўлди» ёки «бекор кетди» деб таржима қилинмади. Чунки бу ибораларнинг ҳеч қайсиси «ҳабата» сўзидаги маънони тўлиқ акс эттира олмайди. «Ҳабата» сўзи, аслида, бирор ҳайвоннинг кўп овқат еганидан қорни шишиб ёрилиб ўлганини билдиради. Яъни, еган овқати унга озуқа бўлмай, аксинча, ёрилиб ўлишига сабаб бўлди. Диндан қайтган муртад ҳам худди шундай ҳолга тушади. Қилган амаллари диндан қайтгани учун ҳабата бўлади. Мусулмон киши ҳар қандай шароитда динини маҳкам тутиши керак. Ҳар қандай азоб, ҳар қандай уқубат уни динидан қайтара олмаслиги керак. Сабр қилса, оқибати яхши бўлади: ёки шаҳид бўлиб ўлади, ёки нусратга эришади. Аммо, Аллоҳ кўрсатмасин, диндан ҳақиқатда қайтадиган бўлса, оқибати ёмон бўлади: дунёю охиратда амали ҳабата бўлади. Бу дунёда Ислом давлати уни муртад бўлганининг жазосига ўлдиради, у дунёда жаҳаннамда абадий қолади: «Ана ўшалар дўзах эгаларидир. Улар унда абадий қолувчи лардир». Ушбу ояти карима тушгандан кейин Пайғамбаримиз алайҳиссолату васаллам мазкур икки асирни ва ўлжани қабул қилдилар. Ҳамманинг кўнгли ўрнига тушди. Мусулмонлар, айниқса, Абдуллоҳ ибн Жаҳш розияллоҳу анҳу ва у кишининг жангчи гуруҳи аъзолари хурсанд бўлдилар. Чунки, улар, ҳодиса бўлиб ўтгандан кейин, гуноҳ иш қилиб қўйибмиз, деб ҳижолатда эдилар. Ушбу ояти карима тушгач, уларда умид учқунлари чарақлади. Ибн Исҳоқ ривоят қилиш ларича, бу оят тушгандан кейин Абдуллоҳ ибн Жаҳш ва унинг шериклари ажру савобдан умидвор бўлиб қолишди ва Пайғамбаримиз алайҳиссолату васалламдан: «Бошқа бир ғазотда мужоҳидларнинг савобини олишдан умидвор бўлсак бўладими?» деб сўрашган эди, Аллоҳ таоло қуйидаги оятни туширди:

  • 217. Сендан ҳаром ойда уруш қилиш ҳақида сўрарлар. «Унда уруш қилиш катта гуноҳ. Аллоҳнинг йўлидан тўсиш, Унга куфр келтириш, Масжидул Ҳаромдан тўсиш, унинг аҳлини ундан чиқариш Аллоҳнинг ҳузурида энг катта гуноҳдир. Фитна ўлдириш дан каттароқдир», деб айт. Улар агар қодир бўлсалар, сизларни динингиздан қайтаргунларича сизга қарши уруш қилаверадилар. Сиздан кимки диндан қайтиб, кофир ҳолида ўлиб кетса, ана ўшалар бу дунёю охиратда амали ҳабата бўлганлардир. Ана ўшалар дўзах эгаларидир. Улар унда абадий қолгувчилардир. Ушбу ояти кариманинг нозил бўлиши ҳақида бир неча ривоятлар келган бўлиб, қиссанинг мухтасари қуйидагичадир: Пайғамбаримиз алайҳиссолату вассалом Абдуллоҳ ибн Жаҳш розияллоҳу анҳуни саккиз нафар муҳожир саҳобийлардан иборат жангчи гуруҳга бошлиқ қилиб юборганлар. Шу билан бирга, Абдуллоҳ ибн Жаҳшга хат бериб, уни икки кун юргандан сўнг очишга буюрганлар. Вақти келиб хатни очса, унда: «Ушбу мактубни ўқиганингдан сўнг, Макка билан Тоиф орасидаги Ботни нахла деган жойгача юриб бор. Ўша ерда Қурайш қабиласини кузатасан ва бизга хабарини берасан. Шерикларингдан бирортасини ўзинг билан б ришга мажбур қилма», деган гаплар ёзилган экан. Бу Бадр урушидан аввал эди. Абдуллоҳ, ибн Жаҳш розияллоҳу анҳу мактубни ўқиб кўриб: «Эшитдик ва итоат қиламиз», дедилар. Кейин шерикларига қараб: «Мени Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам Ботни нахлага бориб, Қурайшни кузатиб, у кишига хабарини олиб боришимни буюрдилар. Сиздан бирортангизни ҳам мажбур қилишимдан қайтарди лар. Сиздан ким шаҳид бўлишни хоҳласа, мен билан юрсин, ким ёқтирмаса, ортига қайтсин. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амрларини бажариш учун бораман», - дедилар. Шерикларининг ҳаммаси ҳам битта қолмай бордилар. Ҳижознинг йўлига юриб кетдилар, бир ерга етганларида Саъд ибн Аби Ваққос ва Утба ибн Развонларнинг туялари йўқолиб қолиб, уларни излаймиз деб, Абдуллоҳ ибн Жаҳш розияллоҳу анҳунинг гуруҳидан ажраб қолдилар. Қолган олти киши юриб кетдилар. Жангчи гуруҳ Ботни нахлага етганда Қурайшнинг тижорат ортилган карвони ўтиб қолди. Карвонда Амр ибн ал-Ҳазрамий ва яна уч киши бор эди. Жангчи гуруҳ Амр ибн ал-Ҳазрамийни ўлдириб, икки кишини асир олди, бир киши қочиб кетди. Карвон ўлжа қилиб олинди. Улар ўша кунни жумадул охир ойининг охирги куни деб ҳисоблашган эдилар. Кейин маълум бўлишича, Ражаб ойининг биринчи куни экан. Жангчи гуруҳ ўлжани ва икки асирни олиб Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларига келишган эди, у зот: «Мен сизларни уруш ҳаром қилинган ойда уруш қилишга амр қилмаган эдим», - дедилар ва ўлжа ҳамда икки асирни олишдан бош тортдилар. Шундан сўнг, бу гуруҳ одамларнинг назаридан қолди. Мусулмон биродарлари уларга қўпол муомала қила бошладилар. Кўпчилик, булар ҳалокатга учради, деб ўйлади. Қурайш эса: «Муҳаммад ва унинг саҳобалари уруш ҳаром қилинган ойнинг ҳурматини оёқости қилдилар, у ойда қон тўкдилар, мол-дунёни тортиб олдилар, одамларни асир қилдилар», деб гап тарқатдилар. Пайтни пойлаб турган яҳудийлар дарҳол турли-туман иғво-бўҳтонлар чиқара бошладилар. Жуда ҳам ноқулай ҳолат вужудга келди. Қадимдан бу ойларда ҳеч ким уруш қилмасди. Бировни асир олмасди. Ўлжа ҳам олмасди. Исломда ҳам бу қоида амалда эди. Бирдан бундай иш бўлди. Ҳамма ҳайрон. Шунда Аллоҳ таоло ушбу ояти каримани тушириб гапни кесди ва Ўзининг ҳақ ҳукмини чиқарди. Аллоҳ таоло Ўз Пайғамбарига хитоб қилиб дедики: «Сендан ҳаром ойда уруш қилиш ҳақида сўрарлар. Унда уруш қилиш катта гуноҳ... деб айт». Бу ояти карима ҳам ҳаром ойда уруш қилишнинг ҳаром эканини таъкидламоқда. Тўғри, бу ойда уруш қилиш катта гунох, лекин: «...Аллоҳнинг йўлидан тўсиш, Унга куфр келтириш, Масжидул Ҳаромдан тўсиш, унинг аҳлини ундан чиқариш Аллоҳнинг ҳузурида янада катта гуноҳдир. Фитна ўлдиришдан каттароқдир...» Уйлаб қаралса, зикр этилган бу бузғунчилик ишлар айни Қурайшнинг ишларидир. Уларнинг мусулмонларга қарши қилган бу ишлари одам ўлдиришдан кўра каттароқ гуноҳдир. Қурайшнинг ўзи ҳеч қонун-қоидага риоя этмасди, муқаддас тушунчаларни бемалол оёқости қиларди. Аллоҳ таоло Ислом динини

  • 216. Сизга ёқмаса ҳам, жанг қилишингиз фарз қилинди. Шоядки, ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса. Ва шоядки, ёқтирган нарсангиз сиз учун ёмон бўлса. Аллоҳ биладир, сиз билмассиз. Аллоҳ таоло бандаларининг ҳамма ҳолатларини яхши билади. Уларнинг жангни ёқтирмасликларини ҳам билади. Инсоннинг табиати шундоқ: машаққатни, қийинчиликни ёқтирмайди. Лекин Ислом одамларга ёқадиган нарсаларни эмас, балки уларга фойда бўладиган, икки дунёда бахт-саодат келтирадиган амалларни таклиф қилади: «Сизга ёқмаса ҳам, жанг қилишингиз фарз қилинди». Инсонга ёқмайдиган жанг, нафақа каби нарсалар аслида ўзи учун яхши бўлади. Шунингдек, урушга бормай уйда ўтириши каби ўзига яхши кўринган нарсалар аслида унинг учун ёмонлик бўлиши мумкин. «Шоядки, ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса. Ва шоядки, ёқтирган нарсангиз сиз учун ёмон бўлса». Бундай ишларнинг оқибатини Аллоҳ билади, банда билмайди. «Аллоҳ биладир, сиз билмассиз». Модомики, Исломга тўлиғича кириш учун баъзан уруш қилишга ҳам тўғри келар экан, ҳаром қилинган ойларда уруш қилса нима бўлади, деган савол ҳам туғилади.

  • 215. Сендан нимани нафақа қилишни сўрарлар. «Нафақа қилган яхшилигингиздан ота-оналарга, яқин кишиларга, етимларга, мискинларга ва ватангадоларга бўлсин. Қандай яхшилик қилган бўлсангиз, албатта, Аллоҳ уни билувчидир», деб айт. Савол нимани нафақа қилиш ҳақида бўлган эди: «Сендан нимани нафақа қилишни сўрарлар». Жавоб эса, кимларга нафақа қилишни ҳам баён этяпти: «Нафақа қилган яхшилигингиздан ота-оналарга, яқин кишиларга, етимларга, мискинларга ва ватангадоларга бўлсин». Демак, яхшиликни нафақа қилинар экан. Қуръони Каримда хайр, яхшилик сўзи кўпинча мол-дунё маъносида ишлатилган. Бу жойда ҳам худди шу маънони англатмоқда. Нафақага лойиқлар ичида бекорга ота-онани биринчи зикр қили наётгани йўқ. Инсон табиати ўзи шуни тақозо қилади. Ўзидан кейинги биринчи ҳақдор ота-онаси бўлади. Ота-онасини муҳтож қўйиб, улардан бошқаларга нафақа қилишдан нима фойда бор? Шунингдек, яқин кишилар, қариндошлар ҳақдорлик жиҳатидан бошқалардан устунлар ва ҳоказо. Нафақа қилиш худди шу тартибда бўлиши лозимлиги Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳадисларида ҳам зикр қилинган. Имом Муслим Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қиладиларки, Пайғамбаримиз алайҳиссалом бир кишига: «Садақа қилишни ўзингдан бошла, ортиб қолса аҳлингта қил, агар аҳлингдан ҳам ортиб қолса, қариндошларингта қил, агар қарин дошларингдан ҳам ортиб қолса, улардан бошқаларга ва ҳоказо», деган эканлар. Нафақа қилиш бандадан, унинг савобини бериш, тақдирлаш Аллоҳдан, Чунки, «Қандай яхшилик қилган бўлсангиз, албатта, Аллоҳ уни билувчидир». Гап Исломга тўлиғича кириш ҳақида бораётгани учун, бу ишнинг энг муҳим омилларидан бири бўлмиш уруш, жиҳод ҳақида ҳам оят келади.

  • 214. Сиздан аввал ўтганларга келганга ўхшаш нарса сизларra келмасдан туриб, жаннатга кирамиз, деб ўйладингизми? Уларни бало ва мусийбатлар тутган ва ларзага туширилганлар. Ҳаттоки, Пайғамбар ва у билан иймон келтирганлар: «Аллоҳнинг нусрати қачон бўладир?» деганлар. Огоҳ бўлинглар, албатта, Аллоҳнинг нусрати яқиндир. Ушбу ояти каримадаги савол Пайғамбар алайҳиссалом ва мусулмон кишиларга қаратилган. Улар Исломга тўлиғича киришга, Аллоҳ туширган ҳақ китобга амал қилиб тўғри йўл-сироти мустақиймда собит қадам бўлишга ҳаракат қилиб туришганда, аввал ўтган мўминларнинг тажрибасига ишора қилиб, улар торттан қийинчиликларни булар ҳам тортиши шартлиги ва усиз жаннатта кириб бўлмаслиги ишора қилинмоқда. «Сиздан аввал ўтганларга келганга ўхшаш нарса сизларга келмасдан туриб, жаннатта кирамиз, деб ўйладингизми?» Демак, жаннатта кириш осон эмас, иймон, Исломни оғизда эълон қилиб қўйиш билангина бўлавермайди. Жаннатта киришнинг бир шарти аввалги умматлардан унга киришга ҳақдор бўлганларга юборилган оғир синовларни бошдан ўтказиш зарур. Хўш, аввал ўтган умматлар нималарга дучор бўлибдилар? «Уларни бало ва мусийбатлар тутган.» Ҳақни юзага чиқариш йўлида улар турли синовлардан, имтиҳонлардан ўттанлар, душманларнинг тажовузига, уруш-сўкишига, озорларига чидаганлар, очлик, қийноқ ва муҳтожликларга учраганлар. Улар тортган қийинчиликлар шу даражага етганки, иймонли бўлишларига, бу синовлар уларга обрў келтиришини аввалдан билишларига қарамасдан, «Ҳаттоки, Пайғамбар ва у билан иймон келтирганлар: «Аллоҳнинг нусрати қачон бўладир?» деганлар». Азоб-уқубатнинг ҳаддан ошиб кетганидан улар шундай дейишга мажбур бўлганлар. Қалбларни ларзага солувчи синовлар пайтида ҳам иймонида собит қолувчилар, «Огоҳ бўлинглар, албатта, Аллоҳнинг нусрати яқиндир». Демак, банда ўз амали, сабри, матонати билан ҳақдор даражасига етганда, Аллоҳ унга Уз нусратини беради. Хаббоб ибн ал-Арт розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисда у киши дейдилар: «Эй, Аллоҳнинг Расули, бизга нусрат сўрасангиз-чи, Аллоҳга дуо қилсангиз-чи», дедик. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом: «Сизлардан олдин ўтганларнинг баъзиларини бошининг қоқ ўртасидан арра солиб, оёғидан арралаб чиқиб кетсалар ҳам, динларидан қайтмаган эди. Гўштларини темир тароқ билан тараб, суякларидан ажратиб олсалар ҳам, динларидан қайтмаган эди. Аллоҳга қасамки, Аллоҳнинг Ўзи бу ишни батамом қилади. Ҳали улов минган одам Санъодан Ҳазирмавтгача ҳеч нарсадан қўрқмай, Аллоҳдан ва қўйини бўри еб қўйишидангина қўрқиб борадиган ҳам бўлади. Лекин сизлар шошқалоқлик қиляпсизлар», - дедилар». Рум подшоси Ҳеракл Абу Суфёндан Пайғамбар алайҳиссалом ҳақларида сўраган саволлари ичида: «У билан уруш қилдиларингизми?» деган савол ҳам бор эди. Абу Суфён: «Ҳа», деди. Ҳерақил: «Ораларингиздаги уруш қандай кечди?» - деди. Абу Суфён: «Гоҳ ундай-гоҳ бундай, баъзида у енгди, баъзида биз енгдик», -деди. Ҳеракл «Ўзи, ҳақиқий Пайғамбарларнинг иши шунақа бўлади: синалиб-синалиб, оқибатда голиб келадилар», - деди. Демак, сабр қилиш, ҳаракат қилиш керак экан. Исломга тўлиғича киришдан, Аллоҳ туширган ҳақ китобга амал қилишдан олдин баъзи нарсаларни билиб олиш керак, шунинг учун келаси оятларда Пайғамбар алайҳиссаломга олтита савол берилади ва унга жавоб ҳам келади. Биринчи савол инфоқ - молу дунёни нафақа қилиш ҳақида.

  • Яъни, ўша ҳақ китоб тўғрисида ҳамма ҳам ихтилоф қилгани йўқ, у кимга берилган бўлса, ўшаларгина бу китобнинг ҳақлигига, тўғрилигига очиқ-ойдин ҳужжатлар келгандан сўнг, ҳаддан ошиб, ҳасад, тамаъ, ҳирс ва ҳавои нафс туфайли ихтилоф қилдилар. Ихтилоф қилмаслик учун эса, иймон керак, фақат иймонгина ҳақ китоб тўғрисида ихтилоф қилдирмайди, омон сақлайди. «Иймон келтирганларни ҳақ тўғрисида ихтилоф қилган нарсаларида Аллоҳ Ўз изни ила ҳидоятга соладир». Аллоҳнинг ҳидоятига муяссар бўлган иймонли кишиларга ҳавои нафс, ҳасад, тамаъ, ҳирс каби ёмон сифатлар ёт, улар ҳақ китоб ҳақида ихтилоф қилмайдилар ва уни ўзларининг дастури, адолатли ҳаками, йўлбошчиси қилиб олиб, тўғри йўлда юриб, бахт-саодат сари олға қадам ташлайдилар. Бундай тўғри йўл ҳаммага ҳам насиб қилавермайди. «Аллоҳ кимни хоҳласа, тўғри йўлга бошлайдир». Кимда истеъдод бўлса, хоҳиш ва уриниш бўлса, ўшани тўғри йўлга бошлайди. Аллоҳ ирода қилган тўғри йўл Исломга тўлиғича кириш билан бўлади. Бу эса, осон иш эмас. Буни амалга ошириш учун шайтоннинг изидан юрганлар, ҳасад, тамаъ, ҳирс ва ҳавои нафс туфайли ҳақ китоб тўғрисида ихтилофга тушганлар билан бўладиган тўқнашувларда ғолиб келиш керак. Улардан бўладиган зулм ва душманликларга чидаш керак. Яна кўпгина машаққат ва қийинчиликларга дош бериш лозим. Келаси оятда ана шулар ҳақида, мусулмонларга ибрат учун ўтган умматлар тажрибасидан сўз кетади.

  • 213. Одамлар бир миллат эдилар. Бас, Аллоҳ хушхабар ва огоҳ-лантириш берувчи набийларни юборди ва уларга одамлар ўртасида улар ихтилоф қилган нарсаларда ҳукм қилиш учун ҳақ китоб туширди. У тўғрисида ихтилофни очиқ ҳужжатлар келгандан сўнг, кимга берилган бўлса, ўшаларгина ҳаддан ошиб қилдилар. Иймон келтирганларни ҳақ тўғрисида ихтилоф қилган нар-саларида Аллоҳ Ўз изни ила ҳидоятга соладир. Аллоҳ кимни хоҳ ласа, тўғри йўлга бошлайдир. Аслида, инсон Одам Ато ва Момо Ҳаво ҳамда уларнинг фарзандларидан иборат бир уммат эди. Бир оиланинг аъзолари эдилар. Аста-секин кўпайиб бордилар. Уларнинг кўпайишлари билан бирга, фикр-мулоҳазалари ҳам, ихтилофлари ҳам кўпая борди. Чунки ҳар кимда ўз табиати бор, ўз ақли бор, ўз қизиқиши бор. Ҳар ким ўз шароити ва ҳолатидан келиб чиқиб фикр баён қилади. Ҳар кимнинг фитратидаги хусусият бу. Чунки, ер юзининг ободлигини Аллоҳ шу турли-туманлик, шу тортишувларга боғлиқ қилиб қўйган. Ҳам манинг фикри, табиати, истаги бир хил бўлганида эди, ер юзи обод бўлмасди... Демак, одамлар ўртасида хилоф, келишмовчилик чиқди. Ҳар ким ўзини ҳақ деб билмоқда. Бундай вазиятда ким ҳақ эканлигини қаердан биламиз? Одамларнинг ўзларига қўйсак, ҳар ким ўзиникини маъқуллайди. Ва ихтилоф яна ҳам кучаяди. Агар улардан бир гуруҳларини танлаб олиб, ўша танланганларга топширсак, улар ҳам одам. Ҳар қанча ақлли бўлсалар-да, барибир, уларда ҳам бошқа одамлардаги заифликлар бор. Бир кунмас бир кун адашади. Заифлиги тутиб, бир тарафга ён босади. Ёки ҳамма нарсани қамраб олувчи илмга эга бўлмайди. Нафси заифлик қилиб пора олиши мумкин. Ўз қавми чегарасидан чиқа олмай қолиши мумкин ва ҳоказо минглаб сабаблар борки, улар бу йўлда тўсиқ бўлиб, ишни бузиши аниқ, Демак, «Бундай ихтилофнинг қайсиси тўғри, қайси чегарагача ихтилоф қилса бўлади?» каби саволларга жавоб бериш учун ихтилоф қилаётганлардан устун турувчи, инсондаги бор заифликдан таъсирланмайдиган, ҳамма нарсани қамраб олувчи илм эгаси, ҳеч нар сага ҳожати тушмайдиган, беками кўст, тамаъдан холи, нуқсонсиз, баркамоллик сифатига эга бир зот керак бўлади. Ана ўша зот Аллоҳ таолонинг Ўзи! У ҳамма нарсани билувчи Зот, шунинг учун ҳам Ўзи яраттан бандалари ихтилоф қилган ва қилаётган масалалар ҳақида қандай ҳукм чиқаришни Ўзи билади. «Бас, Аллоҳ хушхабар ва огоҳлантириш берувчи набийларни юборди ва уларга одамлар ўртасида улар ихтилоф қилган нарсаларда ҳукм қилиш учун ҳақ китоб туширди». Аллоҳ юборган Пайғамбарларнинг биринчи вазифаси мўминларга хушхабарларни ва кофиру осийларга огоҳлантиришни етказишдир. Мўминларга савоб, ажр ва жаннатнинг хушхабарини етказадилар. Кофирларга эса, азоб, уқубат ва жаҳаннамнинг хабарини бериб, огоҳлантирадилар. Шу билан бирга, энг муҳими одамлар ўртасида улар ихтилоф қилган нарсаларда ҳақ китоб билан ҳукм қилиб, ҳақни ҳаққа, ботилни ботилга ажратадилар. Адолатли ҳукм чиқарадилар. Ҳақ китобнинг ҳукми ҳақ бўлади. Бошқа ҳеч қандай нарса, ҳеч кимнинг ҳукми ҳақ бўла олмайди. Ҳамма Пайғамбарлар бир дин билан, ҳақ китоб билан келганлар. Ҳар Пайғамбар ўз қавмига, ўз даврига мос шариат билан келган. Ҳақ китоб Аллоҳнинг бандалари орасида адолат билан ҳукм қилиб турса ҳам, одамлар ўзларидаги айб туфайли йўлдан озиб, турли мусийбатларга дучор бўлиб турадилар. Чунки ҳавои нафсилари уларгa ғолиб келиб, бепарволик қилиб, турли иғволарга учраб, Аллоҳ, туширган ҳақ, китобдан узоқлашиб, унинг таълимотларига амал қилиш дан бош тортадилар. Ҳасад, тамаъ, ҳирс ва ҳавои нафс уларни Аллоҳ туширган ҳақ китоб ҳақида ҳам ихтилофга солади. «У тўғрисида ихтилофни очиқ ҳужжатлар келгандан сўнг, кимга берилган бўлса, ўшаларгина ҳаддан ошиб қиладилар».

  • 212. Куфр келтирганларга бу дунё ҳаёти зийнатланди ва улар иймон келтирганларни масхара қилурлар. Ва ҳолбуки, қиёмат куни тақво қилганлар улардан устундир. Аллоҳ кимни хоҳласа, беҳисоб ризқ берур. Кофирларнинг Аллоҳ йўлига юрмасликларининг сабаби дунё ҳаётининг зийнатидир. Уларнинг бирдан бир мақсади, фикри-зикри ва орзу-умиди шу беш кунлик дунёнинг ҳой-ҳаваси, зийнатидир. «Куфр келтирганларга бу дунё ҳаёти зийнатланди.» Кофирлар ҳаётнинг маъносини шунда деб тушунадилар. Иймонсиз бўлганлари учун ҳайвоний тасаввур ва чегарадан ташқарига чиқа олмайдилар. Мўмин киши учун эса, бу дунёнинг зийнати ҳақир ва аҳамиятсиз нарса ҳисобланади. Улар дунё ҳой-ҳавасига ўч бўлишни ўзларига ор ҳисоблайдилар. Шунинг учун ҳам, кофирлар иймон келтирганларни масхара қиладилар. «...ва улар иймон келтирганларни масхара қилурлар». Улар ҳар нарсани ўз қаричлари билан ўлчаб, мўминларни бу дунё зийнатига ўч бўлмаганлари учун масхара қиладилар. «Ва ҳолбуки, қиёмат куни тақво қилганлар улардан устундир. Аллоҳ кимни хоҳласа, беҳисоб ризқ берур». Ҳақиқий ҳаёт охират ҳаёти келган чоғда эса, ҳамма нарса ўз ўрнига тушади. Ўшанда, яъни қиёмат кунида мўминлар, тақво қилганлар кофирлардан устун бўладилар. Ризқи рӯзга келадиган бўлсак, уни Аллоҳ таоло кимга хоҳласа, беҳисоб беради. Ризқ берувчи унинг Ўзи. Мўминга ҳам, кофирга ҳам бераверади. Одамларнинг кофир ва мўминга бўлиниши, уларнинг ҳаётга бўлган муносабати зикр қилингандан сўнг, бу ишларнинг келиб чиқиш тарихи ва сабаби баён этилади. 🕊TafsiriHilol

  • 211. Бани Исроилдан уларга қанча оятларни берганимизни сўра. Кимки ўзига келган Аллоҳнинг неъматини ўзгартирса, бас, албатта, Аллоҳ иқоби шиддатли Зотдир. Аллоҳнинг кўрсаттан йўли қолиб, бошқа йўлга юрган, қайта-қайта ҳужжат, далил, мўъжизалар сўраб, улар кўрсатилганидан кейин ҳам залолатда давом этиб, охири лаънатга учраган қавм Бани Исроил бўлади. «Оят» сўзи Қуръон оятидан бошқа маъноларни ҳам, жумладан, белги, ишора, мўъжиза, ҳужжат, далил маъноларини ҳам англатади. Шу маънода, «Бани Исроилдан уларга қанча оятларни берганимизни сўра», деганда, мўъжиза, ҳужжат ва далиллар назарда тутилган. Бани Исроилга Аллоҳ таоло уларнинг талабига биноан кўплаб мўъжиза, ҳужжат далилларни берган. Жумладан, Мусо алайҳиссалом қўлларини қўлтиқларига тиқиб олсалар, кўрган одам хурсанд бўладиган дара жада оппоқ бўлиб чиқар эди. Ҳассаларини ерга ташласалар, илон бўларди. Фиръавн аскари билан қувиб келганида, Бани Исроил қочиб ўтиб олиши учун денгиз суви иккига айрилиб, ораси қуруқ йўл бўлиб турган. Мусо алайҳиссалом ҳассалари билан харсанг тошни урганларида, ўн иккита булоқ отилиб чиққан. Шунингдек, қаттиқ иссиқда уларнинг бошидан булут соя солиб турган. Осмондан таом учун манн ва салво тушган ва бошқалар. Ушбу оятнинг келтирилишидан ким Бани Исроилга ўхшаб, Исломга Аллоҳ айтгандай тўлиғича кирмаса, улар каби бало-офатларга гирифтор бўлади, деган маъно чиқади. Шунинг учун ҳам, оятнинг иккинчи ярмида: «Кимки ўзига келган Аллоҳнинг неъматини ўзгартирса, бас, албатта, Аллоҳ иқоби шиддатли Зотдир», дейилмоқда. Аллоҳ берган иймон ва илм неъматларини ўзгартирганлар, Исломга тўлиғича кирмай юрганлар Аллоҳнинг азобига учрайди. Бу азоб турли кўринишда бўлади. Ҳозирги кунда бошимизга ёғилаётган турли-туман мусийбатлар, бало-офатлар ва мушкулотлар ўша азобларнинг айрим кўринишларидир. Инсоният Исломга қанчалик яқинлашса, унга қанча амал қилса, шунчалик бахтли-саодатли бўлиб боради. У қанчалик Исломдан узоқлашса, унга оз амал қилса, бахти-саодати шунча камайиб, бахтсизлиги кўпаяди. Бундай таҳдидли танбеҳдан кейин кофирлар билан мўминларнинг ҳоли, уларнинг орасидаги фарқ, инсон қадрининг ўлчов-мезони ҳақида гап кетади. 🕊TafsiriHilol

  • 210. Улар Аллоҳ ва фаришталар сояли булутларда келиши ҳамда ишнинг тугашидан бошқага интизор бўлмаяптилар, шекилли?! Ва барча ишлар Аллоҳга қайтажак. Очиқ-ойдин баёнотлар, ҳужжат ва далиллар келгандан кейин ҳам Исломга юрмай, шайтоннинг изидан юришларидан улар худди қиёматни интизор бўлиб кутаётганга ўхшайди. Иш тугаб, ҳамма нарса охирига етадиган кунни кутаёттанга ўхшайди. Акс ҳолда, ҳамма нарса аниқ бўлган бўлса ҳам, нима учун Исломга кирмай турибдилар? Нима уларнинг йўлини тўсяпти? Улар билиб қўйсинларки, «барча ишлар Аллоҳга қайтажак». Кейин Аллоҳ таоло Пайғамбар алайҳиссаломга хитоб қилиб, бор ҳақиқатни кўра била туриб ҳам Исломга кирмаёттан Бани Исроил қавмидан уларга очиқ-ойдин ҳужжат ва далиллар келганини сўрашни буюради. 🕊TafsiriHilol

  • 209. Агар очиқ баёнотлар келгандан кейин ҳам тойилсангиз, билингки, албатта, Аллоҳ азиз ва ҳикматлидир. Шунчалик тушунтиришлар, ҳужжат, далиллар келгандан кейин ҳам Исломга тўлиғича кирмасдан, йўлдан тойиб, бошқа ёққа кириб кетсангиз, билиб қўйингки, Аллоҳ Ўзининг азиз (яъни, қувватли, қудратли ва голиб) сифати ила сизни азобига олса, ҳолингиз чатоқ бўлади. Ҳам, Аллоҳ, ҳикматлидир. Борлиқни ҳикмат билан яратган. Ўзи яратган борлиқда Ўзи яратган инсон бахтли яшаши учун йўл кўрсатувчи таълимотларни ҳам ҳикмат билан Узи туширган. Бандаларини Исломга тўлиғича киришга амр қилиши ҳам айни ҳикмат. Келаси оятда Исломга кирмасдан, тойиб, шайтон изидан кетганлар ҳақида сўз кетади. 🕊TafsiriHilol

  • 208. Эй, иймон келтирганлар! Исломга тўлиғича киринг. Ва шайтоннинг изидан эргашманг. Албатта, у сизга очиқ душмандир. Маълумки, Ислом Аллоҳга бўйсуниш маъносини билдиради. Бу ҳолатда оятнинг умумий маъноси: «Аллоҳга бутун борлиғингиз ила бўйсунинг», дегани бўлади. Яъни, Аллоҳга бўйсуниш тўлалигича бўлсин. Тили билан бўйсуниб, дили билан бўйсунмасдан ёки бадани билан бўйсунмасдан қолиш керак эмас. Хулласи калом, бўйсуниш тўлалигича, ҳамма томондан бўлиши керак. Исломнинг маъноларидан яна бири тинчлик. У ҳолда оятнинг умумий маъноси, тинчликка тўлиғича киринг, дегани бўлади. Тинчликка тўлиғича кириш эса, Исломни татбиқ қилиш билан бўлади. Исломда тинчлик инсон қалбининг тинчлигидан бошланади. Фақат банда ва Парвардигор, борлиқ ва охират ҳақидаги Ислом ақийдаларигина ҳар бир инсон қалбига тинчликни солиши мумкин. Сўнгра, қалбдаги бу тинчлик оилага кўчади. Ислом оила тинчлиги учун зарур бўлган барча чораларни ишга солади. Оилалардаги тинчлик қўни-қўшни, қариндош-уруғлар орасига кўчади. Исломда қўни-қўшнилар, қариндош-уруғлар билан тинч яшаш йўл-йўриқлари батафсил кўрсатиб қўйилган. Сўнгра, бу тинчлик жамиятга ўтади. Ҳар бир жамият ўзаро тинчликда яшаш учун нималар қилиши лозимлиги ҳам Исломда белгилаб қўйилган. Давлат миқёсида тинч яшашга эса, қалби тинч, оиласи тинч, қўни-қўшни, қариндош-уруғи тинч, жамияти тинч бўлганда эришилади. Исломда давлат билан фуқаролар орасидаги тинч-тотувлик асослари ҳам, давлатлараро тинч-тотувлик йўл-йўриқлари ҳам мукаммал йўлга қўйилган. Охири келиб, Ислом кўзлаган тинчликда бутун дунё тинчлигига эришилади. Унда барча қалблар тинч, оилалар тинч, қўни-қўшнилар тинч, қариндош-уруғлар тинч, жамиятлар тинч, давлатлар тинч, ҳайвонот, наботот ва бутун борлиқ, тинч бўлади. Иншааллоҳ. Исломнинг машҳур маъноларидан бири Муҳаммад алайҳиссаломга Аллоҳ, туширган диндир. Бу ҳолатда оятнинг умумий маъноси «Ислом динига тўлиғича киринг» бўлади. Ислом инсоннинг ҳаётини тўлигича қамраб олган диндир. Инсоннинг онадан туғилиб, қабрга киргунгача бўлган даврдаги ҳар бир нафаси ва ҳаракати Исломнинг ихотаси доирасидадир. Исломга тўлиғича кириш оралиқ даврда, яъни, ҳаёти давомида бутунлигича мусулмонча яшаш демакдир. Инсоннинг туғилишидан тортиб то озуқаланиши, тарбияланиши, вояга етиши мусулмонча бўлиши керак. Балоғат ёшига етганда, дин таклиф қилган барча нарсаларга тўлиқ амал қилиши лозим. Инсон ўзининг шахсий, оилавий, ижтимоий, иқтисодий, маданий, сиёсий ва яна ҳаётининг бошқа соҳаларида Исломга амал қилгандагина, Ислом буюрган ҳамма нарсага юриб, у қайтарган ҳамма нарсадан қайтгандагина унга тўлиқ кирган бўлади. Шундагина бахт-саодатта эришади. Халқимиз орасида бугун кўпларимиз нима қиляпмиз? Номларимизга, насл-насабимизга қараса, ҳамма мусулмон. Кимлиги суриштирилса, мен мусулмонман, дейди. Аммо, ўзи ғайри муслимларнинг ишини қилиб юради. Кейин: «Нимага мусулмон бўлсак ҳам, ишимиз юришмаяпти?» деб нолийди. Динга, Аллоҳга туҳмат қилади. Кўраётган кўргиликлари ўзи мусулмон бўла туриб Исломда яшамаётганининг оқибати эканини ўйлаб ҳам кўрмайди. Ҳолбуки, айб ўзида, омадсизликларини Исломдан кўришга ҳеч бир мусулмоннинг ҳаққи йўқ. Ислом бир-бирини тўлдириб келувчи турли тузум ва амалларнинг мажмуасидир. Намоз ўқиб туриб, закотни инкор қилса, бўлмайди. Ақийдани мусулмонча қилиб туриб, оилада христианча яшаса, бўлмайди. Ҳамма ҳаммаси мусулмонча бўлиши керак. Оятнинг охири Исломдан бошқа йўлга юришлик шайтоннинг изидан эргашишлик эканини ва у очиқ душман эканлигини таъкидлаяпти: «Ва шайтоннинг изидан эргашманг. Албатта, у сизга очиқ душмандир». Демак, Исломга тўлалигича кирилмаганда шайтонинг изидан эргашилган бўлар экан. Ҳаётнинг қайси соҳасида Исломга амал қилинмаса, ўша ишда шайтоннинг изидан эргашилган бўлар экан. Кейинги оятда ушбу баёнотдан сўнг ҳам бошқа йўлга мойил бўлишнинг оқибати тушунтирилади. 🕊TafsiriHilol

  • 207. Ва одамлардан Аллоҳнинг розилигини тилаб жонини со тадиганлар бор. Ва Аллоҳ бандаларга меҳрибондир. Бу ҳақиқий мухлис мўминнинг васфи. Унинг ягона мақсади Аллоҳнинг розилигини топиш. Бу йўлда у ҳамма нарсани сарфлашга, ҳатто жонини беришга ҳам тайёр. Фақат, Аллоҳ таолонинг розилигини топса, бўлди. Ушбу сифат эгаларининг оят тушаёттан пайтдаги намуналаридан бири Суҳайб ар-Румий розияллоҳу анҳу бўлганлар. Имом Фахриддин Розий ривоят қиладиларки, Суҳайб ар-Румий Мадийнаи Мунавварага ҳижрат қилиб жўнаганида, Қурайш мушрикларидан бир гуруҳи у кишини қайтармоқчи бўлиб ортидан борибди. Шунда у киши уловидан тушиб, ўқдонидаги ўқларни тизиб қўйиб, камонни қўлларига олибди-да: «Эй Қурайш аҳли, менинг ичингизда энг мерганлардан бири эканимни яхши биласизлар-а?! Аллоҳга қасамки, ўқдондаги ўқ тугамагунча, биттангиз ҳам менга яқинлаша олмайсиз! Сўнгра, қиличим билан, қўлимда қанчаси қолса, шунчаси билан чопаман. Кейин нимани истасангиз, қилаверасиз!» деди. Улар: «Сен бизнинг юртимизга келганингда ҳеч нарсанг йўқ, гадо эдинг, ҳозир эса, кўплаб мол-дунёга эга бўлдинг», дедилар. Суҳайб: «Молимнинг қаердалигини айтиб берсам, ўз йўлимда кетавера-манми?» - деди. Улар, ҳа, деган эдилар, у моли Макканинг қаерида эканини айтиб берди. Мадийнага келиб Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларига кирди. Пайғамбаримиз алайҳиссолату вассалом уни кўришлари билан: «Савдо фойда келтирди, эй Суҳайб! Савдо фойда келтирди, эй Суҳайб!» - дедилар. Бир оз туриб Аллоҳ: «Ва одамлардан Аллоҳнинг розилигини тилаб жонини сотадиганлари бор», деган ояти каримани нозил қилди. Мусулмонларнинг аввалги авлодида шу оят васф қилган сифатга эга инсонлар жуда ҳам кўп чиқди. Шу боисдан, улар қисқа муддат ичида дунёни адолатга тўлдирдилар. Кейин ҳам мусулмонлар ичида ушбу сифат эгалари доим бўлиб келган. Фақат, уларнинг кўплиги ёки озлигига қараб Аллоҳ таоло Ислом умматига ғалаба ёки мағлубиятни биттан. Ҳозирги пайтда мусулмонлар Суҳайб ар-Румий каби фидойиларга жуда-жуда муҳтожлар. Юқоридаги оятлар икки тоифа одамларни ёнма-ён қўйиб сифатлаб берди. Мунофиқлар тоифасининг тили бошқа, дили бошқа. Улар, хусусан, мусулмонлар орасида Исломга садоқат ҳақида лоф уради. Қиладиган иши эса, бузғунчиликдан иборат. Қуръони Карим бизни улар сафида бўлишдан қайтаради. Иккинчи тоифа мухлис мўминлар тоифаси бўлиб, Аллоҳнинг розилигини топиш учун ҳатто жонларини беришга тайёрлар. Қуръон кишиларни тарбиялаб, Аллох, учун жон фидо қилиш даражасига ет казгандан сўнг, уларнинг ушбу мақомига мос ишга таклиф қилади. 🕊TafsiriHilol