tgindex
Tarovat.uz
@tarovat_uzВидеоузбекский

Qashqadaryo viloyati "Yurt tarovati" gazetasi rasmiy saytining telegram kanali Muammoli vaziyatlar sizni qiynayaptimi?! Biz siz bilan birgamiz, o'rganamiz, yechimini topishga ko'maklashamiz! Tel: 91 472 16 20

Последний пост
15 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
11
Всего постов
65
Тип
открытый
Язык
узбекский
Категория
Видео (по похожим)
В каталоге с
12 авг.
Подписчики
260
+1 за 2 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
98
40 постов
Вовлечённость
37,7%
к подписчикам
Постов в день
1,6
всего 65
Упоминаний
1
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
54
1/48двое суток
61
1/72трое суток
66

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • Мандат чиқди 2026/2027 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича якуний танлов натижалари эълон қилинди. Танлов натижаларини 3 хил усулда билиш мумкин. 1. my.uzbmb.uz сайтига абитуриентнинг паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда. 2. mandat.uzbmb.uz сайтига абитуриентнинг ID рақамини киритган ҳолда. 3. Олий таълим муассасаларига тақдим этилган тест натижалари қайдномаси орқали.

  • ⚡️ Эртага соат 08:00 да мандат натижалари эълон қилиниши кутилмоқда. 15 август куни абитуриентларнинг олийгоҳларга кириш бўйича якуний танлов натижалари маълум бўлади.

  • #adliya_xabari 🏆 “ADLIYA AYOLI” RESPUBLIKA KO‘RIK-TANLOVINING VILOYAT BOSQICHI G‘OLIBLARI ANIQLANDI 📣 Avval xabar berganimizdek, “Adliya ayoli” respublika ko‘rik-tanlovining viloyat bosqichida sohaning 6 nafar xodimasi ishtirok etib, belgilangan ikkita shart asosida o‘zaro bellashdilar. Tanlovning birinchi shartida ishtirokchilar huquqiy mavzulardagi test sinovlaridan o‘tdilar. Ikkinchi shartda esa ish faoliyatida uchraydigan dolzarb masalalarni hal etish yuzasidan o‘z taklif va tashabbuslarini taqdim etdilar. Tanlov yakunlariga ko‘ra: 🥇 1-o‘rin — Dehqonobod tumani YXKM boshlig‘i Feruza To‘layeva; 🥈 2-o‘rin — Kitob tumani FHDY inspektori Feruza Begimova; 🥉 3-o‘rin — Qarshi shahar FHDY ish yurituvchisi Gulasal Ismoilova 🏅 Tanlov g‘olibi va sovrindorlari Qashqadaryo viloyati adliya boshqarmasining diplomlari hamda esdalik sovg‘alari bilan taqdirlandilar. 🌀Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating❗️ 🌐 facebook |▶️️️️️• youtube |🌐 • rasmiy sayt |🌐 • telegram |🌐 • instagram

  • #ЭЪЛОН #Uzb35 Жорий йилда давлатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги юртимизда, хусусан, Қашқадарё вилоятида ҳам “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз” деган эзгу ғоя асосида юксак савияда нишонланади. Шу боис, вилоят ва туман (шаҳар)ларда ўтказиладиган байрам тадбирларининг саналари белгиланди: Қарши туманида — 21 август, кечки пайт Ёшлар хиёбонида; Яккабоғ туманида — 22 август, кечки пайт 1-сон спорт мактаби ўйингоҳида; Китоб туманида — 22 август, кечки пайт 1-сон спорт мактаби ўйингоҳида; Чироқчи туманида — 23 август, кечки пайт спорт мактаби ўйингоҳида; Касби туманида — 23 август, кечки пайт спорт мактаби ўйингоҳида; Қамаши туманида — 24 август, кечки пайт болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўйингоҳида; Нишон туманида — 24 август, кечки пайт спорт мактаби ўйингоҳида; Ғузор туманида — 25 август, кечки пайт туман марказий ўйингоҳида; Миришкор туманида — 25 август, кечки пайт спорт мактаби ўйингоҳида; Шаҳрисабз туманида — 25 август, кечки пайт спорт мактаби ўйингоҳида; Косон туманида — 26 август, кечки пайт ИИБ биноси олдидаги майдонда; Муборак туманида — 26 август, кечки пайт "Машъал" футбол ўйингоҳида; Шаҳрисабз шаҳрида — 27 август, кечки пайт Амир Темур хиёбони, катта амфитеатрда; Деҳқонобод туманида — 27 август, кечки пайт Калий завод АЖ олдидаги майдонда; Кўкдала туманида — 27 август, кечки пайт маданият саройи олдидаги майдонда. Вилоятнинг асосий байрами 28 августда Қарши шаҳридаги амфитеатрда ўтказилиши режалаштирилган. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

  • Bugun, 14 avgust ☀️ +41°...+28°, Ochiq havo Hozir: ☀️ +28°, ↙️ 3.7 m/s Tong: ☀️ +34° Kun: ☀️ +41° Oqshom: ☀️ +38° Namlik: 9% Shamol: Shimoliy, 8.4 m/s Bosim: 753 mm sim. ust. Oy: O'sayotgan oy Quyosh chiqishi: 05:49 Quyosh botishi: 19:34 @tarovat_uz

  • Қозоғистонда мушукларга ҳам рақамли паспорт берила бошланди Қозоғистонда мушуклар учун рақамли шахсни тасдиқловчи ҳужжат жорий этилди. Уни мамлакатнинг электрон давлат хизматлари тизимида топиш мумкин. Рақамли паспортда мушукнинг лақаби, зоти, ранги, туғилган санаси, эмлашлари, чиплангани, стерилизация ҳолати ва эгаси ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади. ___ Қўшниларимизни ҳам биздан ўрганадиган нарсалари бор эканку))) @jurnalistuz

  • Қашқадарёда 856 нафар талабаларнинг 3 миллиард 780 миллион 600 минг сўмлик контракт маблағлари тўлаб берилмоқда Президентимиз ташаббуслари амалда: ёшлар таълими фаол қўллаб-қувватланмоқда Мамлакатимизда инсон капиталини ривожлантириш, ёшларнинг сифатли таълим олиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ўқитишга қурби йўқ оилалар фарзандларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида бу борадаги эзгу ташаббуслар Қашқадарё вилоятида изчил давом эттирилмоқда. Вилоят ҳокими Муротжон Азимов томонидан эҳтиёжманд оилалар фарзандларининг олий таълим олишини қўллаб-қувватлашга қаратилган қарор қабул қилинди. Унга кўра, Қашқадарё вилоятидаги 856 нафар талаба-ёшнинг олий таълим муассасаларида таҳсил олиши учун жами қарийб 3 миллиард 780 миллион 600 минг сўм миқдоридаги контракт маблағлари ажратилди. Мазкур амалий ёрдам, аввало, таълим олиш истагида бўлган, аммо оилавий шароити туфайли контракт маблағларини тўлашда қийинчиликка дуч келаётган ёшларни рағбатлантиришга хизмат қилади. Шунингдек, ташаббус хотин-қизларнинг олий таълим олиш имкониятларини кенгайтириш, уларнинг билим ва касбий салоҳиятини ошириш, ёшларнинг келажакка ишончини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади. Бугун дунёда билим ва инсон капитали тараққиётнинг энг муҳим омилларидан бирига айланаётган бир пайтда ёшлар таълимига қаратилган ҳар бир кўмак мамлакатнинг эртанги тараққиётига киритилаётган катта сармоядир. #Mustaqillik35 #UZB35 #Inson_qadri 📱Gov.uz| 📱Telegram| 📱YouTube| 📱FB|📱Instagram| 📱X

  • СССРни тиклаш ғоясини тарғиб қилган фуқаро Азиз Ҳакимов 4 йил 2 ойга қамалди ,

  • DIQQAT, E’LON! 2026-yil 12-avgust kuni soat 10:00 da Kasbi tumanida axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalar sohasida mavjud muammolar yuzasidan SAYYOR QABUL o‘tkaziladi. Sayyor qabulda fuqarolar hamda tadbirkorlik subyektlarining quyidagi yo‘nalishlardagi murojaatlari qabul qilinadi: ⏺ internet va telekommunikatsiya xizmatlari; ⏺ mobil aloqa sifati va qamrovi; ⏺ pochta xizmatlari; ⏺ raqamli ta’lim bilan bog‘liq masalalar. Agar ushbu yo‘nalishlarda muammo yoki takliflaringiz bo‘lsa, sayyor qabulda ishtirok etib, bevosita murojaat qilishingiz mumkin. 📅 Sana: 2026-yil 12-avgust 🕙 Vaqti: soat 10:00 📍 Manzil: "Yoshlar va ma'naviyat markazi" binosi Barcha fuqarolar va tadbirkorlik subyektlarini sayyor qabulda faol ishtirok etishga chorlaymiz! Rasmiy sahifalarimiz : 📱Web-site | 📱Telegram | 📱YouTube | 🟥 Instagram | 📱Facebook | 📱 X

  • 🇺🇿 Har ko‘chasi tanish, har manzarasi aziz… Go‘zal shahrim — Qarshi! Kanalga ulanish 🔗 @tarovat_uz

  • Инсонларнинг хайрлиси, инсонларга фойдали бўлганидир. Сўзларнинг хайрлиси эса, оз ва маъноли бўлганидир. Мавлоно Жалолиддин Румий

  • # Зўр_янгилик ⚡️⚡️Сиз 3 ой давомида ЯТТ мақомисиз ишлашингиз мумкин: Ўзбекистонда янги бизнес режими тасдиқланди! Энди сиз ўз бизнесингизни рўйхатдан ўтказмасдан бошлашингиз мумкин – Сенат “Лицензиясиз бизнес юритиш“ режими тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Тадбиркорларга билдиришномасиз ишлашга уч ой давомида рухсат берилади. Якка тартибдаги тадбиркор мақоми йўқ, ҳужжатлар папкаси йўқ, давлат идоралари билан муаммо йўқ. Бизнесни бемалол бошланг, 3 ой сизга ҳеч ким тегмайди! Ўзбекистонда ЯТТ ташкил этишга уриниб кўриш энди осон ва муаммосиз!

  • без подписи

  • 🍃Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин. 🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин! ☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон, 🍀Кўнглингизни хотиржам, ☘Чеҳрангизни нурли қилсин. 🍀Танангизни саломатлик, ☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!! 🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

  • ⚡️⚡️⚡️ Яхши янгилик: Ўзбекистонда ҳарбий пенсиялар 100% гача оширилади Сенат 30 йилдан ортиқ хизмат стажига эга ҳарбий хизматчиларнинг пенсияларини ошириш тўғрисидаги қонунни маъқуллади. Максимал пенсия ҳисоб-китоби 75% дан 100% гача, ҳисоблаш базаси эса 10 баробардан 12 баробаргача ошади. Ўзгаришлар нафақат келажакда нафақага чиқаётганларга, балки 30 йил ёки ундан кўпроқ хизмат қилган ҳозирги ҳарбий нафақахўрларга ҳам таъсир қилади. Ўзгаришлар бошқа хавфсизлик идоралари ходимларига ҳам тегишли

  • без подписи

  • 🏡 Кадастр тизими тубдан ўзгаради: энди "битта ариза – битта тўлов" тамойили Президент Шавкат Мирзиёев Кадастр агентлиги фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш бўйича янги таклифлар билан танишди. Асосий мақсад — аҳоли ва тадбиркорлар учун хизматларни соддалаштириш ҳамда ортиқча қоғозбозликни бартараф этиш. 🔹 Энг муҳим янгиликлар: ✅ "Битта ариза – битта тўлов" тамойили жорий этилади. Энди бир масала учун бир нечта ариза топшириш ва алоҳида тўлов қилиш амалиёти бекор қилинади. ✅ Кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш тўлиқ онлайн шаклга ўтказилади. Айрим хизматлар 10–15 кун эмас, бир неча сонияда бажарилади. ✅ Проактив хизматлар йўлга қўйилади. Мулк ҳуқуқи пайдо бўлганда ариза автоматик шакллантирилади. ✅ Ҳудудларга кўпроқ ваколат берилади. Қарорлар жойларда қабул қилиниб, хизматлар аҳолига янада яқинлаштирилади. ✅ Республика даражасидаги ходимларнинг камида 30 фоизи туманларга ўтказилади. ✅ Бир ҳафта ичида "Кадастр маслаҳат бурчаги" ва "Тезкор кадастр" хизматлари ишга туширилади. ✅ Ноқонуний қурилиш ихтиёрий бартараф этилса, жавобгарликни енгиллаштириш, ҳуқуқни ўз вақтида рўйхатдан ўтказмаганларга эса биринчи марта жарима ўрнига огоҳлантириш бериш таклиф қилинмоқда. ‼️Бугун кадастр хизматларининг 90 фоизи онлайн кўрсатилмоқда. Янги ислоҳотлар амалга ошса: • йилига 1,2 миллион нафар фуқаронинг вақти ва маблағи тежалади; • 200 минг ортиқча ариза қисқаради; • 500 минг мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш жараёни бир неча сонияда амалга оширилади. Бу ўзгаришлар кадастр хизматларини тезкор, шаффоф ва аҳоли учун анча қулай қилишга қаратилган.

  • 2026 йил 7 август санасидан “Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида”ги Қонун кучга кирди. ✅ Қонунда қуйидагилар назарда тутилган: 🤓 1. Ўзбекистон ҳудудида жисмоний ёки юридик шахслар томонидан сақланадиган ва (ёки) кўпайтириладиган ҳайвонлар идентификация қилиниши ҳамда рўйхатга олиниши керак. 🤓 2. Ҳайвонларни идентификация қилиш ва рўйхатга олишнинг қуйидаги муддатлари белгиланган: ➖ қорамол, кўй, эчки ва туялар – туғилганидан 14 кундан кейин; ➖ отлар – туғилганидан 4 ойдан кейин; ➖ чўчқалар туғилганидан – 1 ойдан кейин; ➖ итлар ва мушуклар – туғилганидан 3 ойдан кейин. 🕐 Бунда ҳайвонлар кўрсатилган муддатлар тугаганидан кейин 1 ойдан кечиктирмай идентификация қилиниши ва рўйхатга олиниши керак. 🤓 3. Сақлаш ва (ёки) кўпайтириш мақсадида Ўзбекистонга олиб кириладиган ҳайвонлар олиб кирилган санадан эътиборан 21 кундан кечиктирмай идентификация қилиниши лозим. 🔗 Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни билан мазкур ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин: https://lex.uz/ru/docs/7670550

  • "O'zbekiston Respublikasi fuqarolarini, chet el fuqarolarini hamda fuqaroligi bo'lmagan shaxslarni yashash joyi va turgan joyi bo'yicha ro'yxatdan o'tkazish to'g'risida"gi qonuni asosida kiritilgan o’zgarishlar. ✍Shahrisabz tuman ichki ishlar bolimi Migratsiya va personallashtirish guruhi https://@tarovat_uz

  • 5 авг.920112

    #ҲИКМАТ Дарвешдан сўрадилар: — Бойлик нимадир? Дарвеш жавоб қилди: — Сени севган оиланг, дуогўй ота-онанг, ҳолинг сўрайдиган фарзанд, уч-тўрт қадрдон дўст, бошингни пана қиладиган том, ризқингни топишингга васила бўлаётган ишинг, уйга олиб келадиган нонинг, сиҳату соғлигинг бўлса, сен ҳаммадан бадавлатсан! Чунки бу неъматларнинг барчаси бир вақтнинг ўзида бир инсонда бўлиши жуда камёб хол... @tarovat_uz