tgindex
Toyyiba | Расмий канал

Toyyiba | Расмий канал

Статистика
@toyyibaFКарьераузбекский

Фарғона ш. (Шакарқишлоқ) "Тоййиба" Жоме масжидининг расмий канали. Имом-хатиб Азизхон домла Бахромовнинг Жумъа маърузалари тўлиғича, Олимхон қори Жалоловнинг Қуръони каримдан қироатлари. Админ: тел +998-97-335-31-02 (sms) Диний - маърифий канал.

Последний пост
14 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
17
Всего постов
139
Тип
открытый
Язык
узбекский
Категория
Карьера (по похожим)
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
5 886
+9 за 5 дн.
Сутки
+7
+0,12%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
2 523
40 постов
Вовлечённость
42,9%
к подписчикам
Постов в день
2,4
всего 139
Упоминаний
0
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
1 349
1/48двое суток
1 545
1/72трое суток
1 667

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • САВОЛ: Ҳозирги кунда янги бир одат кўзга ташланмоқда: Маккаи Мукаррама ва Мадинаи Мунавварада кўплаб сотувчилар махсус электр асбоби ёрдамида жойнамозларга исм ёзиб бермоқдалар, зиёратчилар ҳам катта қизиқиш ва иштиёқ билан исмларини ёздираётгани кузатилмоқда. Шу масаланинг шаръий жиҳатдан ёритиб берсангизлар. ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Одатда мазкур юртлардаги савдогарлар мижознинг исмини араб тилида ёзиб беради. Бу шаклдаги жойнамозда намоз ўқиш макруҳ саналади. Сабаби, агар у ерга ёзилган исм шариатда улуғланиши, ҳурмат қилиниши лозим бўлган исмлардан бўлса, масалан, Аллоҳ таолонинг, пайғамбарларнинг исмлари каби, уни оёқ ости қилиш бўлади. Агар бундай турдаги исм бўлмаса, лекин араб тилида ёзилса, Қуръони карим ва ҳадиси шариф тили бўлган араб тилини беҳурмат қилиш бўлади. Мазҳабимизнинг катта олимларидан бўлган Имом Фахриддин Ҳасан ибн Мансур Ўзгандий ал-Фарғоний раҳимаҳуллоҳ ўз асарларида шундай деганлар: “Тўқилаётган вақтда устига “Ал-Мулку лиллаҳ” (Мулк Аллоҳникидир) деб ёзилган гилам ёки жойнамоздан фойдаланиш, уни тўшаш ва устида ўтириш макруҳдир. Агар ҳарфлар бир-биридан ажратиб қўйилса ёки баъзи ҳарфларнинг устидан тикиб қўйилса-ю, натижада сўз яхлит бўлмай қолса ҳам, барибир макруҳлик кетмайди. Чунки алоҳида турган ҳарфларнинг ҳам ҳурмати бор. Шунингдек, агар унда фақат “Ал-Мулк” сўзи ёки фақат “Алиф” ёки “Лом” ҳарфининг ўзи ёзилган бўлса ҳам ҳукм шундайдир” (“Фатово Қозихон” китоби). Ундан ташқари жойнамозда исм ёзилган бўлса, намозхонни чалғитиши, хушу билан намоз ўқишига ҳалал бериши мумкин.   Лекин мазкур жойнамозда ўқилган намоз бузилган бўлмайди, аммо юқорида айтилган макруҳлик турган бўлади. Шу боис жойнамоз сотиб олувчилар бундай ишга қўл урмаслиги керак. Агар сотиб олиб қўйган бўлса, уни бирор жойга олиб ёки илиб қўйса бўлади, бироқ ерга тўшаб намоз ўқишдан сақланиши лозим. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

  • 14 авг.3 807816

    🗓️ 15.08.2026 uchun 🕋 #namoz_vaqtlari 🕘 Farg’ona vaqti bilan “Namozni to’kis ado etinglar. Albatta, namoz mo’minlarga vaqtida farz qilingandir.” Niso sur’asi, 103-oyat @toyyibaf

  • 14 авг.1 521154

    Аллоҳим, бизни тўғри йўлдан адаштирма, гуноҳларимизни мағфират қилгин. Аллоҳим, қалбимизга иймон, ҳаётимизга барака ато этгин. Бугунги Жума ҳурмати билан касалларга шифо, қарздорларга кенглик бер. Ота-онамизни, яқинларимизни Ўзинг паноҳингда асрагин. Аллоҳим, севикли Пайғамбаринг Муҳаммад ﷺ га саловат ва саломлар бўлсин.

  • 14 авг.1 5872

    без подписи

  • 14 авг.1 546133

    Жумъа маърузасидан фотолавҳа Имом-хатиб Азизхон домла Бахромов

  • 14 авг.1 498164

    Олимхон қори Жалолов

  • 14 авг.1 48115

    Олимхон қори Жалолов Жумъа кунги Қуръон тиловати

  • 14 авг.1 48295

    Рабиъул-аввал ойи муборакли бўлсин!   Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламни оламларга раҳмат қилиб юборган Аллоҳ таолога Ўзининг жалолига яраша ҳамду санолар бўлсин! Оламларга раҳмат қилиб юборилган Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳ таолонинг батамом ва баркамол салавотлари ва саломлари бўлсин! Азизлар, Росули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд топган ойлари — Рабиъул-аввал ойи барчамизга муборак бўлсин! Сарвари олам Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дунёга келишлари Аллоҳ таолонинг инсониятга инъом этилган энг буюк марҳаматидир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда у зотга шундай марҳамат қилади: «Биз сизни оламларга фақат раҳмат қилиб юбордик» (Анбиё сураси, 107-оят). Рабиъул-аввал ойи Аллоҳ таолонинг улуғ неъматига шукрона айтиш, инсониятга Ислом динининг нурини етказган, Аллоҳнинг охирги элчисини ҳадя этган муборак ойдир. Бу ой Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо алайҳиссаломнинг туғилган ойларини шарафлаш, у зотга кўплаб салавотлар айтиш фурсатидир. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам янги ҳилолни кўрганларида шундай дуо қилар эдилар: اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ «Аллоҳумма, аҳиллаҳу ъалайна бил-юмни вал-ийман, вас-салаамати вал-Ислам, Роббий ва РоббукАллоҳ». Маъноси: «Аллоҳим, бу ойни биз учун барака, иймон, тинчлик-омонлик ва Ислом ойи қилгин! (Эй ҳилол) менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!» Набиййимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга, у зотнинг олий байтларига ва барча саҳобаларига Роббимизнинг салавотлари, саломлари ва барокатлари бўлсин! Фазилатли ва барокатли ой барчамизга муборакли бўлсин!

  • 14 авг.1 34610

    Жумъа намозига тайёргарлик

  • 14 авг.1 4072

    без подписи

  • 14 авг.1 38912из toyyibaF

    #"КАХФ" 1-110. "Тоййиба" жоме масжиди ноиб имоми #Олимхон кори Жалолов

  • 14 авг.1 39714из toyyibaF

    без подписи

  • 13 авг.1 9284

    وَرَوَينَا فِي صَحِيحَي: «البُخَارِيِّ وَ«مُسْلِمٍ» عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: (قَالَ لِي رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «هَذَا جِبْرِيلُ يَقْرأُ عَلَيْكِ السَّلَامَ» قَالَتْ: قُلْتُ: وَعَلَيْهِ السَّلَامُ وَرَحْمَةُ اللهِ وَبَرَكَاتُهُ). [خ 3217، م 2447]. هَكَذَا وَقَعَ فِي بَعْضِ رِوَايَاتِ «الصَّحِيحَينِ»: «وَبَرَكَاتُهُ» وَلَمْ يَقَعْ فِي بَعْضِهَا، وَزِيَادَةُ الثِّقَةِ مَقْبُولَةٌ. وَوَقَعَ فِي «كِتَابِ التِّرْمِذِيِّ»: «وَبَرَكَاتُهُ»، وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ [ت 3881]. وَيُسْتَحَبُّ أَنْ يُرْسِلَ بِالسَّلَامِ إِلَى مَنْ غَابَ عَنْهُ. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Жаброил (алайҳиссалом) сенга салом айтди», деганларида, мен ҳам: «Ваъалайҳиссалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу» («У зотга ҳам Аллоҳнинг раҳмати, саломи ва баракаси бўлсин»), дедим». Имом Бухорий ва Муслим ривояти. Икки «Саҳиҳ»нинг баъзи ривоятларида мана шундай «...ва барокатуҳу» бўлиб келган ва баъзисида бундай бўлмаган. Ишончли ровийнинг қўшимчаси мақбул бир ишдир. Имом Термизий китобларида эса «...ва барокатуҳу» бўлиб келган. Бу ҳадис ҳасан ва саҳиҳдир. Ва ўзидан узоқда бўлган кишига салом йўллаш ҳам мустаҳаб амал ҳисобланади.

  • 13 авг.4 9721322

    🗓️ 14.08.2026 uchun 🕋 #namoz_vaqtlari 🕘 Farg’ona vaqti bilan “Namozni to’kis ado etinglar. Albatta, namoz mo’minlarga vaqtida farz qilingandir.” Niso sur’asi, 103-oyat @toyyibaf

  • 12 авг.2 396133

    Қариндош сўраганда бирор нарса топилмаса, ... عَنْ إِبْرَاهِيمَ فِي قَوْلِهِ: ﮋﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘﮊ قَالَ إِبْرَاهِيم: انْتِظَارُ رِزْقٍ مِنْ رَبِّكَ. Иброҳимдан ривоят қилинади: «У Зот таолонинг «Агар улардан Роббингдан раҳмат талаб қилган ҳолда юз ўгирадиган бўлсанг» деган қавли «Роббингдан ризқ кутсанг», деганидир». Шарҳ: Исро сурасининг ушбу ривоятда келган 28-ояти мазмуни «Роббингдан ризқ кутасан» деган маънода экан. Аллоҳ таоло Исро сурасида айтади: «Агар улардан Роббингдан раҳмат талаб қилган ҳолда юз ўгирадиган бўлсанг, бас, уларга мулойим сўз айтгин» (28-оят). Яъни «Қўлингда берадиган нарсанг бўлмаса, ота-она, қариндош, мискин ва йўлда қолганларга моддий ёрдам бера олмай, юз ўгирадиган бўлсанг, Роббингдан келажакда сенга ҳам ризқ-рўз – раҳмат талаб қилган ҳолда уларга ширин сўз айт». «Ўзимда ҳеч вақо йўқ-ку, сенларга нимани берар эдим! Бошимни айлантириб, келаверасанларми?!» каби қўпол сўзларни айтиш яхши эмас. «Кечирасизлар, ҳозир бир оз қўлим қисқароқ бўлиб турувди, Аллоҳнинг раҳматидан умидвормиз, бизга ҳам неъматидан бериб қолса, иншааллоҳ, сизларга ҳам берамиз», каби ширин сўзлар айтиш лозим. Ризқнинг барчаси Аллоҳдан бўлади. Садақани биров берса-да, аслида бу нарса уники эмас, Аллоҳники. Аллоҳ таоло бу нарсани унинг қўлига бериб қўйган, холос. Демак, муҳтож биродарига садақа қилган киши Аллоҳ таолонинг нарсасини берган бўлади. Бироқ Аллоҳ таоло бу икки кишининг ўрнини алмаштириб қўйишга, яъни садақа берганни муҳтож қилиб, олганни берувчи қилиб қўйишга ҳам қодирдир. Шунинг учун садақа берган одам берувчи қилиб қўйганлиги учун Аллоҳ таолога шукр қилиши, «Мен беряпман» деб, миннат қилиб қўймаслиги, «Мени садақа бериш даражасига етказиб қўйган Аллоҳга шукр, мен берайин, Аллоҳ шукр қилганим учун зиёда қилсин, мен яна зиёда садақа бераверайин», деган ниятда бўлиши керак экан. Банда «Бу менинг ҳаққим, оч-яланғочга бериб нима қиламан, берганимга раҳмат десин» каби фикрлардан мутлақо йироқ бўлиши, «Берсам, Аллоҳ берган нарсани беряпман», деган фикрда бўлиши лозим экан. «Яхшилик ва силаи раҳм» китобидан

  • 12 авг.5 5021315

    🗓️ 13.08.2026 uchun 🕋 #namoz_vaqtlari 🕘 Farg’ona vaqti bilan “Namozni to’kis ado etinglar. Albatta, namoz mo’minlarga vaqtida farz qilingandir.” Niso sur’asi, 103-oyat @toyyibaf

  • 11 авг.2 80197из fayzlifargona

    #ibrat_vaqti ☝🏻Munofiq insonlarning asosiy sifatlari. ✍🏻 Shukurulloh domla Egamberdiyev – Toshloq tumani “Abu Hanifa” masjidi imom-xatibi Ⓜ️Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasining 2026-yil 19-maydagi 03-07/4306-sonli xulosasi asosida tayyorlangan. ✅Bizni kuzating.

  • 10 авг.7 0971312

    🗓️ 11.08.2026 uchun 🕋 #namoz_vaqtlari 🕘 Farg’ona vaqti bilan “Namozni to’kis ado etinglar. Albatta, namoz mo’minlarga vaqtida farz qilingandir.” Niso sur’asi, 103-oyat @toyyibaf

  • 9 авг.3 473124

    Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:  «Одамларнинг намозда ажри улуғроғи – узоқроқдан юриб келадиганидир ва намозни имом билан ўқиш учун кутган кишининг ажри намозни ўқиб, сўнг ухлаган кишидан улуғроқдир», дедилар». Муттафақун алайҳ. Шарҳ: Бу ҳам жамоат намозининг фазлини кўрсатади. Киши жамоат намозига қанча узоқдан келса, шунча кўп савоб олади. Имом билан жамоат намозини ўқишни кутиб ўтирса ҳам савоб олади. Шунинг учун ҳам доимо жамоат билан намоз ўқишга ҳаракат қилишимиз керак.

  • 9 авг.3 22735

    1064 - وَعَنْ أَبِي زُهَيْرٍ عُمَارَةَ بْنِ رُوَيْبَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «لَنْ يَلِجَ النَّارَ أَحَدٌ صَلَّى قَبْلَ طُلُوعِ الشَّمْسِ وَقَبْلَ غُرُوبِهَا» يَعْنِي الفَجْرَ وَالعَصْرَ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ [634]. 1064. Абу Зуҳайр Умора ибн Рувайба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Қуёш чиқишидан олдин ва ботишидан олдин намоз ўқиган – яъни бомдод ва аср – бирор киши дўзахга кирмайди», деганларини эшитганман. Имом Муслим ривояти.  Шарҳ: Қуёш чиқишидан олдин ўқиладиган намоз Бомдод намозидир. Қуёш ботишидан олдин ўқиладиган намоз эса Аср намозидир. Юқорида айтиб ўтганимиздек, бири уйқунинг энг ширин вақтида, иккинчиси эса, чарчаган ва савдо-сотиқ энг қизғин паллага келган вақтда бўлганлиги учун бошқа намоз вақтларига нисбатан бу иккала намоз вақтида масжидга бориш қийинроқдир. Қийин бўлган ишнинг бажарилиши янада фазилатли эканлигига шубҳа йўқ. Бу каби ривоятлардан қолган намоз вақтлари фазилатли эмас экан деган тушунчага бориш нотўғридир. Булар ҳар бир намозни алоҳида-алоҳида тушунтирилиб, ташвиқ маъносида деб тушунилиши зарур.