Abu Hanifa masjidi
Статистика🕌«Абу Ҳанифа» Масжиди Таклиф ва маслаҳатлар учун @Void_coder
- Последний пост
- 15 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 95
- Всего постов
- 2 038
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Карьера (по похожим)
- В каталоге с
- 12 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 1 238
- 1/48двое суток
- 1 418
- 1/72трое суток
- 1 529
Медиана по постам, которые мы застали свежими и померили через сутки.
Посты
без подписи
Малавон салавоти Кимки ушбу салавоти шарифни ҳар тонг ва кеч кирганда уч мартадан ўқиса, ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вaсалламга ўттиз минг (жами 60.000) caлaвот йўллаган бўлади ва унга Аллоҳнинг изни билан, олтмиш минг салавот айтганнинг савоби ато этилади.بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ اَللهُمَّ صَلِّ عَلَى سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى أَلِهِ كُلَّمَا اخْتَلَفَ الْمَلَوَانِ وَتَعَاقَبَ الْعَصْرَانِ وَ كَرَّرَ الْجَدِيدَانِ وَ اسْتَقْبَلَ الْفَرْقَدَانِ وَ بَلِّغْ رُوحَهُ وَ أَرْوَاحَ أَهْلِ بَيْتِهِ مِنَّا التَّحِيَّةَ وَ السَّلَامَ وَ ارْحَمْ وَبَاركْ وَ سَلِّمْ عَلَيْهِ كَثِيرًا كَثِيرًا إِلَى يَوْمِ الْحَشْرِ وَ الْقَرَارِБисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадин ва ъала алиҳи кулламахталафал малавани ва таъақобал ъасрони ва карророл жадийдани вастақ балал-фарқодани. ва баллиғ руҳаҳу ва арваҳа аҳли байтиҳи миннат таҳиййата вас салама варҳам ва барик ва саллам ъалайҳи касирон касирон ила йавмил ҳашри вал қорори. («Ал-адъийатул ворида,», 174-с).Маъноси: Аллоҳим, Саййидимиз ҳазрати Муҳаммадга ва ул зотнинг аҳли байтларига икки кеча билан кундуз ўрин алмашиниши давом этгунича, икки аср (замонлар) бир-бирининг изидан келадиган муддатча, янгиланадиган икки хилқат (қуёш ва ой) такрорланиб турадиган вақтча, (жанубий ва шимолий) икки қутб юлдузлари кўринаверадиган муддатча узлуксиз салоту салом ёғдир. Биздан ул зотта ва ул зотнинг аҳли байтларига тахиййат ва саломларни етказ! То (қиёматдаги) тўпланиш ва қарор топиш кунигача ул зотга кўпдан-кўп раҳмат, баракот ва саломларни бардавом ёғдир!Султон Маҳмуд Ғазнавий воқеаси (967-1030)Хоразмда бир солиҳ киши оғир қарзга ботган эди. Қийналиб, зорланиб юриб, кечаси тушида ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрди. Ул зот: «Ғамгин бўлма! Султон Маҳмуд ибн дедилар. У киши: Сабуктегин ҳузурига бор, қарзингни узсин!» «Ё Расулаллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам! Мен катта қарзга ботган бир фақир бўлсам, у султон бўлса, қайси аломат билан унинг даргоҳига бораман?!» деди. «Аломат шуки, у ҳар кун менга олтмиш мингта салавот юборади!» дедилар. Қарздор хушнуд бўлиб уйғонди ва султоннинг ҳузурига борди. «Мен катта қарзга ботганман, қарзимни узиб беринг!», деди. Султон: «Қайси сабаб билан сенинг қарзингни узаман?» деди. Фақир айтди: «Аломат шуки, сиз ҳар куни ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга олтмиш минг салавот юборар экансиз». Султон мамнун бўлиб, фақирнинг қарзига етадиган ва яна оиласига нафақа бўладиган неча минглаб дирҳамни бериб юборди. Подшоҳнинг вазири эътироз билдириб: «Бир киши бир сўз айтса, ишониб, шунча катта маблағни бериб юборасизми? Сиз кеча-кундуз халқ, дин ва салтанат хизматида бўлсангиз, бунча кўп салавот айтишга вақтингиз ҳам йўқ, биз сизнинг салавот айтиб ўтирганингизни кўрган ҳам эмасмиз», деди. Шунда султон: «Мен бир китобда ўқиган эдим, кимки тонгда ва шомда уч мартадан малавон салавотини айтса, у олтмиш минг салавот айтган бўлади. Мен буни бардавом айтиб юрар эдим. Фақирнинг сўзидан бунинг ҳақиқат эканини англадим», деб жавоб берди. «Энг гўзал салавотлар» рисоласидан. •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! ♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi
#Видео #эмизиш 📹 Узрли ҳолатда бола эмизса бўладими? 🎙 Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси, Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси 👨💻 Тўлиқ ҳолда кўриш •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! ♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi
Пайғамбаримизга саловатни кўпайтирайлик! Рабиул аввал – суюкли Набийимизга бўлган муҳаббатимизни янада зиёда қиладиган, у зотнинг гўзал суннатларини ҳаётимизга татбиқ этадиган ва тилларимизни саловат билан безайдиган фазилатли фурсатдир. Шундай экан, бу ойни ғанимат билиб, севикли Пайғамбаримизга саловат ва саломларни кўпайтирайлик! Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала саййидина Муҳаммадив ва ъала оли саййидина Муҳаммад. •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! ♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi
без подписи
Ғам-ташвишни кетказувчи учта дуо 1. Лаа илааҳа иллаллоҳул азиймул ҳалийм, лаа илааҳа иллаллоҳу Роббул аршил-ъазийм, лаа илааҳа иллаллоҳу Роббус самаавати ва Раббул арзи ва Раббул ъаршил карийм. *Маъноси*: Ҳалим ва буюк Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Улуғ Аршнинг Парвардигори бўлган Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Осмонлар ва ернинг, шунингдек, Карим Аршнинг Парвардигори бўлган Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. 2. Лаа илааҳа иллаа анта, субҳаанака, инний кунту миназ золимийн. *Маъноси*: Сендан ўзга илоҳ йўқ. Сен барча нуқсонлардан поксан. Албатта, мен ўзимга зулм қилувчилардан бўлдим. 3. Аллоҳу, Аллоҳу Роббий, ла ушрику биҳи шайъан. Аллоҳ менинг Роббимдир. Унга ҳеч нарсани шерик қилмайман. •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! ♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi
ХАЙРЛИ ТОНГ! ☀️ Ассалому алайкум! Тонг муборак бўлсин! Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин! Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин 🤲 •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! ♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi
🌹 Бисмиллаҳир роҳманир роҳим 🕊💌Қалбга мактуб — 20 «Сен ёлғиз эмассан» Эй қалб... Баъзан атрофинг одамларга тўла бўлса ҳам, ўзингни ёлғиз ҳис қиласан. Ҳеч ким тушунмаётгандек, ҳеч ким сени эшитмаётгандек туюлади. Шундай лаҳзаларда осмонга қара... Сен айтолмаган сўзларни ҳам билувчи Зот бор. Кўзингдан оқмаган ёшни ҳам кўрувчи Зот бор. Тилинг айтолмаган дуони ҳам эшитувчи Зот бор. Сен ёлғиз эмассан. Эй қалб... Одамлар кетиши мумкин. Баъзи ваъдалар унутилиши мумкин. Қўллар қўйиб юбориши мумкин. Аммо Аллоҳнинг раҳмати сендан кетмайди. Сен Унга бир қадам юрсанг, Унинг раҳмати сени ўраб туради. Шунинг учун одамларнинг эшигида кўп кутиб қолма. Қалбингни Раббингнинг эшигига олиб бор. У ерда рад этилган умид йўқ. У ерда тавба қилган банда учун йўл бор. У ерда синган қалб учун раҳмат бор. Эй қалб... Бугун ҳам бир бор: «Ё Роббим, мен Сенга муҳтожман», де. Балки шу биргина иқрор ичингда йиллардан бери йиғилиб ётган оғирликни енгил қилар. Эй Роббим... Менга одамлар орасида ҳам Сен билан бирга бўлишни насиб эт. Қалбимни Сенинг зикринг билан тирилтир. Мени ҳеч ким тушунмаганида ҳам, Сен мени тушунишингни ҳис қиладиган иймон бер. Ва қалбимга шундай ором берки, мен ҳар қандай ҳолатда: «Аллоҳ мен билан», деб яшай олай. Омин, ё Раҳмон, ё Раҳим. 🤲🌹 •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! ♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi
ЖОЙНАМОЗГА ЎЗ ИСМИНИ ЁЗДИРИШ #исм ❓ 2201-САВОЛ: Ҳозирги кунда янги бир одат кўзга ташланмоқда: Маккаи Мукаррама ва Мадинаи Мунавварада кўплаб сотувчилар махсус электр асбоби ёрдамида жойнамозларга исм ёзиб бермоқдалар, зиёратчилар ҳам катта қизиқиш ва иштиёқ билан исмларини ёздираётгани кузатилмоқда. Шу масаланинг шаръий жиҳатдан ёритиб берсангизлар. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Одатда мазкур юртлардаги савдогарлар мижознинг исмини араб тилида ёзиб беради. Бу шаклдаги жойнамозда намоз ўқиш макруҳ саналади. Сабаби, агар у ерга ёзилган исм шариатда улуғланиши, ҳурмат қилиниши лозим бўлган исмлардан бўлса, масалан, Аллоҳ таолонинг, пайғамбарларнинг исмлари каби, уни оёқ ости қилиш бўлади. Агар бундай турдаги исм бўлмаса, лекин араб тилида ёзилса, Қуръони карим ва ҳадиси шариф тили бўлган араб тилини беҳурмат қилиш бўлади. Мазҳабимизнинг катта олимларидан бўлган Имом Фахриддин Ҳасан ибн Мансур Ўзгандий ал-Фарғоний раҳимаҳуллоҳ ўз асарларида шундай деганлар: “Тўқилаётган вақтда устига “Ал-Мулку лиллаҳ” (Мулк Аллоҳникидир) деб ёзилган гилам ёки жойнамоздан фойдаланиш, уни тўшаш ва устида ўтириш макруҳдир. Агар ҳарфлар бир-биридан ажратиб қўйилса ёки баъзи ҳарфларнинг устидан тикиб қўйилса-ю, натижада сўз яхлит бўлмай қолса ҳам, барибир макруҳлик кетмайди. Чунки алоҳида турган ҳарфларнинг ҳам ҳурмати бор. Шунингдек, агар унда фақат “Ал-Мулк” сўзи ёки фақат “Алиф” ёки “Лом” ҳарфининг ўзи ёзилган бўлса ҳам ҳукм шундайдир” (“Фатово Қозихон” китоби). Ундан ташқари жойнамозда исм ёзилган бўлса, намозхонни чалғитиши, хушу билан намоз ўқишига ҳалал бериши мумкин. Лекин мазкур жойнамозда ўқилган намоз бузилган бўлмайди, аммо юқорида айтилган макруҳлик турган бўлади. Шу боис жойнамоз сотиб олувчилар бундай ишга қўл урмаслиги керак. Агар сотиб олиб қўйган бўлса, уни бирор жойга олиб ёки илиб қўйса бўлади, бироқ ерга тўшаб намоз ўқишдан сақланиши лозим. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! ♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ким золимга унинг ботил даъвосини ҳақ қилиб кўрсатиш учун ёрдам берса, у Аллоҳ ва Расулининг зиммаси(ҳифояси ва кафолати)дан чиқиб қолади». Табароний “Муъжамул авсат”да, Абу Нуъайм “Ҳилятул-авлиё”да ривоят қилганлар. •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! ♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi
Аллоҳга яқинлаштирувчи ғам, Ундан узоқлаштирувчи хурсандликдан минг чандон афзал... •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! ♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi
ФОНИЙ ДУНЁНИНГ МУТЛАҚ ҲАҚИҚАТИ Инсон боласи бу оламга фақатгина меҳмондир. Кўз очиб юмгунча ўтадиган бу қисқа умр давомида тўплаган бойлигимиз, эришган мавқеимиз ва ҳатто жондан азиз яқинларимиз ҳам вақтинчалик омонатдир. Ажал соати келиб, дунё билан хайрлашар эканмиз, тан маҳрамимиз бўлган соғлиқ ҳам, йиллар давомида йиққан мол-давлатимиз ҳам шу ерда қолади. Аслида, ҳеч биримиз бу дунё матоҳларининг чинакам эгаси эмасмиз. Уларни бугун йўқотамизми ёки эртага — бунинг аҳамияти йўқ. Чунки завол топишга маҳкум бўлган нарсанинг муддати барибир чеклангандир. Мана шу ҳақиқатни қалбдан ҳис этиш — бошига мусибат ва айрилиқ тушган ҳар бир банда учун энг катта таскин манбасидир. Эй азиз инсон! Барибир кун келиб қўлингдан чиқиб кетадиган ўткинчи нарсалар учун ўзингни ғам-андуҳ билан қийнама. Сен бу дунёга ҳеч вақосиз келдинг ва ундан ҳеч нарсасиз қайтасан. Сенинг асл келиб чиқишинг ҳам, қайтиш манзилинг ҳам ёлғиз Аллоҳгадир. Ушбу сафардан бизга ҳамроҳ бўладиган ягона нарса — ихлос билан қилинган солиҳ амалларимиздир. Аллоҳ таоло Сени ризқлантирган неъматлардан муҳтожларга улашишинг, қилган хайр-эҳсонларинг ва инфоқларинггина Охиратда сенинг нажотинг бўлади ва асқотадиган асл бойлигингдир. •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! ♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi
"ЖУМОНА" ИСМИ #исм ❓ 2200-САВОЛ: Ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг Жумона исмли сингилиси ёки қизлари бўлган экан. Бу исмнинг маъносини тушунтириб берсангиз 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Кўплаб сийрат ва тарих олимлари Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг Жумона исмли синглиси бўлганини зикр қилганлар ва баъзи олимлар уни саҳобий аёллар қаторига киритганлар. Ушбу аёл ҳақида Ибн Саъд раҳимаҳуллоҳ қуйидагиларни айтганлар: جُمَانَةُ بِنْتُ أَبِي طَالِبِ بْنِ عَبْدِ الْمُطَّلِبِ، وَأُمُّهَا فَاطِمَةُ بِنْتُ أَسَدِ بْنِ هَاشِمِ بْنِ عَبْدِ مَنَافِ بْنِ قُصَيٍّ. تَزَوَّجَهَا أَبُو سُفْيَانَ بْنُ الْحَارِثِ بْنِ عَبْدِ الْمُطَّلِبِ بْنِ هَاشِمِ بْنِ عَبْدِ مَنَافِ بْنِ قُصَيٍّ، فَوَلَدَتْ لَهُ جَعْفَرًا بْنَ أَبِي سُفْيَانَ، وَأَطْعَمَهَا رَسُولُ اللَّهِ ﷺ فِي خَيْبَرَ ثَلَاثِينَ وَسْقًا. “Жумона бинту Абу Толиб ибн Абдулмутталиб. Унинг онаси Фотима бинту Асад ибн Ҳошим ибн Абдуманноф ибн Қусайдир. Унга Абу Суфён ибн Ҳорис ибн Абдулмутталиб ибн Ҳошим ибн Абдуманноф ибн Қусай уйланган ва ундан Жаъфар ибн Абу Суфён туғилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга Хайбардан ўттиз васақ улуш берганлар” (“Табақотул кубро” китоби). “Жумона” – форсчадан ўзлаштирилган сўз бўлиб, “марварид” деган маънони англатади. Бу маъноси гўзал сўз бўлиб, уни исм сифатида қўйиш жоиз ва бунга шаръий монелик йўқ. Бу исм билан Али розияллоҳу анҳунинг зурриётларидан бир неча аёллар номланган. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! ♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi
Ҳофиз ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ: “Истиқомат ва динда собитқадам туриш — банданинг ўз кучи билан эришадиган нарса эмас. Шунинг учун у доимо Роббисидан сабот сўраб туриши лозим. Қанчадан-қанча эзгу амал қилувчилар борки, жаннат билан орасида бир зироъ қолганда ва унинг кемаси, маркаби нажот қирғоғига яқинлашганда, нафсу ҳаво тўлқини уни уриб, ғарқ бўлиб кетган”, деди. •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! ♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi
#rabiul_avval Соллаллоҳу алайҳи васаллам هٰذا شَهْرُ الأنوارِ فأكثِروا فيهِ مِنَ الصلاةِ على النبي ﷺ المختارِ، فإنَّ كلَّ عملٍ بينَ القبولِ والردِّ إلّا الصلاةَ على سيِّدِ الخلقِ... أ.د. علي جمعة 🕌Бу ой (Рабиъул аввал) - нур ва барака зиёда бўладиган ойдир. Бас, бу ойда Набийул мухтор - (Муҳаммад) соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишни кўпайтиринг. Чунки инсоннинг ҳар бир амали қабул қилиниши ҳам, рад этилиши ўртасидадир. Аммо халқларнинг саййиди(Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам)га йўлланган салавот бундан мустаснодир (яъни, албатта қабул бўлажак)... Доктор Али Жума. •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! ♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи