tgindex
UYG'UN G'AFUROV | TII Rektori

UYG'UN G'AFUROV | TII Rektori

Статистика
@uygun_gafurovКнигиузбекский

Imom Buxoriy nomidagi Toshkent islom instituti rektori UYG'UN G'AFUROVning telegram kanaliga xush kelibsiz!

Последний пост
07:16
Последнее чтение
00:09
Постов за неделю
16
Всего постов
206
Тип
открытый
Язык
узбекский
Категория
Книги (по похожим)
В каталоге с
12 авг.
Подписчики
370
+4 за 6 дн.
Сутки
+1
+0,27%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
102
40 постов
Вовлечённость
27,6%
к подписчикам
Постов в день
2,3
всего 206
Упоминаний
17
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
71
1/48двое суток
81
1/72трое суток
87

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • #Таъзия ▪️Таъзия ▫️Тошкент ислом институти раҳбарияти ва жамоаси кўп йиллар диний-маърифий соҳада хизмат қилган фахрий имом Қобилжон қори Одилжон ўғлининг волидаи муҳтарамасининг вафоти муносабат билан у кишининг барча оила аъзоларига ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади. ▫️Ҳақ таоло марҳуманинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин. ▫️إِنَّا لِلّهِ وَإِنَّـا إِلَيْهِ رَاجِعونَ ▫️«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз». 👍 @uygun_gafurov

  • #mavlid 🕌 МАВЛИДИ ШАРИФ МУБОРАК! ▫️ Оламларга раҳмат қилиб юборилган Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган Рабиъул аввал ойи барчамизга муборак бўлсин! ▪️ Муҳаммад алайҳиссаломга кўп-кўп салавоту саломлар йўллашни, у зотнинг сийратлари, одоб ва ахлоқларини ҳаётимизга татбиқ этишни Аллоҳ таоло барчамизга насиб айласин. 🤲 Ҳақ таоло Қиёмат куни у зотнинг шафоатларига етиштирсин, Жаннатда эса Расулимиз алайҳиссаломга қўшни бўлиш бахтини насиб этсин. 💡Мавлид ойининг хайр, файз ва баракоти барчамизга насиб этсин! 👍 @uygun_gafurov Instagram | Facebook | Telegram

  • #Тайинлов ▫️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан таниқли адабиётшунос ва навоийшунос Олим Давлатович Давлатов Ўзбекистон Республикаси Президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. ▪️ Олим Давлатов тайинловга қадар Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти директори лавозимида фаолият юритган. ▫️ Олим Давлатов 1976 йилда Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида туғилган. 1998 йилда Тошкент давлат университети — ҳозирги Ўзбекистон Миллий университетининг Шарқшунослик факультетини тамомлаган. 1999–2002 йилларда Тошкент давлат шарқшунослик институти аспирантурасида таҳсил олган. ▪️ У адабиётшунос, шарқшунос ва Алишер Навоий ижоди бўйича тадқиқотлари билан танилган. Илмий-педагогик фаолияти давомида Тошкент давлат шарқшунослик университетида доцент лавозимида ишлаган. ▫️Кейинчалик Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди ижрочи директори, сўнгра фонд директори сифатида фаолият юритган. ▪️ Олим Давлатов Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шунингдек, Китобхонлик маданиятини ривожлантириш жамғармаси Васийлик кенгаши аъзоси ҳисобланади. ▫️ У Алишер Навоийнинг тўрт жилдлик «Хазойин ул-маоний» куллиётини 2011 йилда, Ҳофиз Шерозийнинг «Девон» асарини 2012 йилда луғат ва изоҳлар билан нашрга тайёрлашда иштирок этган. ▪️2026 йил 28 майда Президент фармони билан Олим Давлатовга «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими» фахрий унвони берилган. 🤲 Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти раҳбарияти масъулиятли лавозимда Олим Давлатовга Аллоҳ таолодан мустаҳкам соғлик, куч-ғайрат, кўплаб хайрли ишларда муваффақият тилаб қоламиз! 👍 @uygun_gafurov Instagram | Facebook | Telegram

  • #Жума ✨Жума айёмингиз муборак бўлсин! 👍 @uygun_gafurov 📷 Instagram | 🔵 Facebook | 🚀 Telegram

  • без подписи

  • без подписи

  • #Муфтийлар 🕌 Муфтийларимиз мақбаралари ▫️Шайх Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон - Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний назоратининг илк раиси, беш республика муфтийси. 📍 Дафн қилинган: 1957 йил, Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қаффол Шоший мақбараси. ▫️Шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон - Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, беш республика муфтийси 📍Дафн қилинган: 1982 йил, Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қаффол Шоший мақбараси. ▫️Шайх Шамсиддинхон Бобохонов - Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, беш республика муфтийси 📍Дафн қилинган: 2003 йил, Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Ғойиб ота қабристони. 🤲 Аллоҳ таоло барча муфтийларимизни Ўз раҳматига олсин, қилган хайрли хизматларини даргоҳида қабул қилсин. ✈️ t.me/muftiylar 👍 @uygun_gafurov

  • без подписи

  • без подписи

  • без подписи

  • без подписи

  • без подписи

  • без подписи

  • #Очиқ_мулоқот 💬Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти раҳбарияти ва талаба-ёшлари ўртасида онлайн очиқ мулоқот ташкил этилди ▫️ Самимий ва очиқ руҳда ўтган мулоқот давомида талаба-ёшларнинг таълим олиши, илмий салоҳиятини ошириш, маънавий-ахлоқий тарбияси, тартиб-интизоми, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди. ▪️ Мулоқотда институт ректори У.Ғафуров талаба-ёшларга мурожаат қилиб, илм олиш билан бир қаторда гўзал хулқ ва юксак одобни шакллантириш муҳимлигини таъкидлади. Хусусан, ота-онани эъзозлаш, уларнинг хизматини қилиш, меҳрибон ва эътиборли бўлиш, дуоларини олиш ҳар бир фарзанднинг муҳим бурчи эканини қайд этди. ▫️Ота-оналарнинг фарзандлари таълим олиши ва келажаги учун қилаётган меҳнатини қадрлаш, уларнинг кўнглини оғритмаслик, ҳар бир яхши амали билан ота-онасини қувонтириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратди. Шунингдек, илм ва одоб уйғунлиги инсон камолотининг муҳим меъзони эканини такидлаб, ёшларни устозларни ҳурмат қилиш, катталарга эҳтиром ва кичикларга меҳр кўрсатишга чақирди. ▫️ Мулоқот давомида институт проректори Ё.Бухарбаев томонидан талаба-ёшларнинг илмий салоҳиятини ривожлантириш ва уларнинг иқтидорини қўллаб-қувватлаш борасида амалга ошириладиган ишлар юзасидан муҳим вазифалар белгилаб берилди. ▪️ Жумладан, Тошкент ислом институтида таҳсил олаётган талабалар орасидан инглиз ва араб тиллари фан олимпиадаларида қатнашувчи талабалар рўйҳатини шакллантириш ҳамда 2026 йил сентябрь ойининг биринчи ярмида олимпиаданинг биринчи босқичини ташкил этиш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди. ▪️ Бу каби интеллектуал беллашувлар талабаларнинг хорижий тилларни пухта эгаллаши, билим ва кўникмаларини намоён этиши ҳамда янги иқтидорларни аниқлашда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди. ▫️Шунингдек, Имом Бухорий, Ректор ва бошқа номдор стипендияларга муносиб талабаларни тавсия этиш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Бунда билимли, фаол, ташаббускор, жамоат ишларида фаол иштирок этаётган ҳамда юқори натижаларга эришаётган талаба-ёшларни қўллаб-қувватлаш муҳимлиги қайд этилди. 💬 Мулоқотда ёшларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Талаба-ёшларни турли салбий иллатлардан огоҳ этиш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, шунингдек, ноқонуний равишда диний таълим бериш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида "Ноқонуний диний таълим: ҳуқуқий ва манавий оқибатлар" каби мавзуларда профилактик давра суҳбатларини мунтазам ташкил этиш зарурлиги таъкидланди. 📌 Таъкидлаш жоизки, бундай очиқ ва самимий мулоқотлар талаба-ёшлар билан раҳбарият ўртасидаги ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ҳамда таълим-тарбия ва илмий фаолиятни янада такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этади. 👍 @uygun_gafurov Instagram |  Facebook |  Telegram

  • #Moturidiy hikmatlari 🖋Ota-onaga yaxshilik qilish ularning yoshlikda bergan tarbiyasiga, mehr-muruvvatiga shukronalik keltirish bilan yuzaga chiqadi. ©️Imom Moturidiy Imom Moturidiy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi 👍 @uygun_gafurov

  • #Таъзия ▪️Таъзия ▫️Тошкент ислом институти раҳбарияти ва жамоаси кўп йиллар диний-маърифий соҳада хизмат қилган Одилхон қори Юнусхон ўғлининг волидаи муҳтарамаси Ҳафизахон ая 90 ёшларида вафот этдилар. Шу муносабат билан у кишининг барча оила аъзоларига ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади. ▫️Ҳақ таоло марҳуманинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин. ▫️إِنَّا لِلّهِ وَإِنَّـا إِلَيْهِ رَاجِعونَ ▫️«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз». 👍 @uygun_gafurov

  • #Қабул_2026 🎞 Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида магистратура мутахассисликлари ҳамда Ҳадис илми мактабига ўқишга кириш учун ижодий имтиҳонлар бўлиб ўтди. 👍 @uygun_gafurov Instagram |  Facebook |  Telegram

  • без подписи

  • без подписи

  • без подписи