tgindex
А

Абдулкарим Хазиний

Статистика
@xaziniyuzрусский

Муаллиф: ӮзДЖТУ таржимонлик факультетини “Араб тили” йўналиши бўйича тамомлаган. Ҳозирда магистр. Ушбу канал орқали сиз Абдулкарим Хазинийнинг араб тилидан таржима қилинган асарлари ва саҳиҳ манбалардан олинган иқтибосларни кузатиб боришингиз мумкин.

Последний пост
16 авг.
Последнее чтение
ещё не заходили
Постов за неделю
9
Всего постов
75
Тип
открытый
Язык
русский
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
221
−2 за 4 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
121
40 постов
Вовлечённость
54,8%
к подписчикам
Постов в день
1,3
всего 75
Упоминаний
0
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
47
1/48двое суток
53
1/72трое суток
58

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • Инсон табиати шундайки, ҳар бир нарсани икки марта қадрлайди. Эришишдан олдин ва йўқотганидан сўнг.🍂 Каналимизга аъзо бўлинг: 🌿 t.me/xaziniyuz 💌 Яқинларингизга ҳам улашинг!

  • Баъзилар «Дуо қилишдан бошқа иложимиз қолмади», дейишади. Во ажаб! Аслида бундан кўра кучли нарса борми дунёда?! Каналимизга аъзо бўлинг: 🌿 t.me/xaziniyuz 💌 Яқинларингизга ҳам улашинг!

  • “Қалблар яхшилик қилганни яхши кўрадиган қилиб яратилган”. Каналимизга аъзо бўлинг: 🌿 t.me/xaziniyuz 💌 Яқинларингизга ҳам улашинг!

  • Ўз айбингни бил, ўзгани қўй... 🔨 #Матн: خوشا به حال آنکه عیب خودش، او را از پرداختن به عیب های مردم باز دارد #Таржимаси: «Ўз айб-камчиликлари билан банд бўлиб, бошқаларнинг айбини қидиришдан тўхтаган инсонга хушнудлик (бахт) бўлсин». #Изоҳи: Суратдаги мажозий тасвирга эътибор беринг: ўз танаси михлар билан тўлиб-тошган болға, ўзга михларни тўғрилашга ёки уришга уринмоқда. Инсон ҳам худди шундай — ўзи хато, нуқсон ва гуноҳлар ичида яшаб, тинмай бошқаларни тергаши ва айблаши нақадар ачинарлидир. Ҳақиқий мўмин киши атрофидаги одамларнинг хатоларини титкилаб, уларни муҳокама қилишга вақт сарфламайди. Чунки унинг ўз нафсини, ўз хулқини ислоҳ қилиш билан боғлиқ ишлари етарлидир. Бошқаларни айблашдан олдин, аввало ўз қалбимиздаги "михларни" суғуриб ташлаш пайти келди. Келинг, тилимизни ҳам, дилимизни ҳам бировларни камситишдан асрайлик ва бутун эътиборимизни ўз тарбиямизга қаратайлик. ✨🕋 ✍️ Котиб: Абдулкарим Хазиний Каналимизга аъзо бўлинг: 🌿 t.me/xaziniyuz 💌 Яқинларингизга ҳам улашинг!

  • Кимнинг айбини қидиряпмиз?.. 🤔 Бугун атрофимизда худди кузатув камерасидек бошқаларнинг хато ва камчиликларини пойлайдиганлар кўпайиб қолди. Кимдир хато қилса, дарров тасвирга олиб, гуруҳларга тарқатишга шошиламиз. Ваҳоланки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: «Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ таоло дунё ва охиратда унинг айбини беркитади» (Имом Муслим ривояти) 🌟 Хулоса: Бошқаларнинг хатосини ошкор қилиб шарманда этувчи "видеокамера" эмас, нуқсонни фақат ўзига айтиб, тузатишга ёрдам берувчи "кўзгу" бўлайлик. — — — — — — — — — — — — — — — Камера бўлманг, кўзгу бўлинг! 👁️✨ ✍️ Котиб: Абдулкарим Хазиний 🌿 t.me/xaziniyuz 💌 Яқинларингизга ҳам улашинг!

  • یا رب تو همان کن که تقدیر من است. ━━━━━━━━━━━━━━━━━━━ 📝 Асл матни (Форсий): یا رب تو همان کن که تقدیر من است نگهی لطف نما در آنچه تدبیر من است تو بزرگی تو رحیمی تو همان توبه پذیری تو ببخشا یا رب هر آنچه تقصیر من است مرحمت کن خدایا که تو خالق جهانی نجاتم ده الهی زین غم که درگیر من است 🗣 Ўқилиши (Кириллда): Ё Раб, ту ҳамон кун, ки тақдири ман аст, Нигаҳе лутф намо, дар он чи тадбири ман аст. Ту бузурги, ту раҳими, ту ҳамон тавбапазири, Ту бибахшо, ё Раб, ҳар он чи тақсири ман аст. Марҳамат кун, Худоё, ки ту холиқи ҷаҳони, Нажотам деҳ, илоҳи, з-ин ғам, ки даргири ман аст. Маъно таржимаси: Ё Раб, Сен мен учун тақдир қилган нарсани рўёбга чиқар, Менинг қилган режаларимга Ўзинг лутф назари билан боқ. Сен улуғсан, Раҳимсан ва тавбаларни қабул қилгувчисан, Менинг барча хато ва гуноҳларимни Ўзинг кечир, ё Раббим. Марҳамат қил, Худоё, ахир Сен бутун оламларнинг Яратувчисисан, Мени қуршаб олган, мени қийнаётган бу ғамдан Ўзинг нажот бер, Илоҳим. t.me/xaziniyuz ━━━━━━━━━━━━━━━━━━━ #Муножот #Шеърият #Дуо #ҚалбОроми

  • #хайрли_тонг☀️ Чоршанба тонги муборак бўлсин! #Оят «وَمَا مِن دَابَّةٍ فِي الْأَرْضِ إِلَّا عَلَى اللَّهِ رِزْقُهَا» (Ҳуд сураси, 6-оят) «Ер юзида юрувчи ҳар бир жонзотнинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир...» Форсча гўзал шарҳи: «هیچ جنبنده‌ای در زمین نیست مگر آن که رزقش فقط بر عهده خداست» «Ер юзида қимирлаган ҳар бир жон борки, унинг ризқи фақат Аллоҳнинг зиммасидадир». 🌸 ✨ Расмдаги чумолига боқинг: у ўзидан неча баробар катта юкни кўтариб кетмоқда. Ризқ Аллоҳдан, аммо ҳаракат бандадандир. Агар ҳатто тупроқ остидаги кичик бир чумолининг ризқи кафолатланган ва унутилмаган бўлса, нечун сиз эртанги кун ташвишидан хавотирга тушасиз? Хотиржам бўлинг, сизга атагани барибир сизни топиб келади. Фақат ҳалол меҳнат ва гўзал таваккул кифоя... ❤️ 💌 Яқинларингизга ҳам улашинг! ✍️ Котиб: Абдулкарим Хазиний 🌿 t.me/xaziniyuz

  • ✨ وَمَن يَتَوَكَّلْ عَلَى اللَّهِ فَهُوَ حَسْبُهُ✨ «Ким Аллоҳга таваккул қилса, У Зотнинг Ўзи унга кифоядир». — [ Талоқ сураси, 3-оят ] 📖 کسی که بر خدا توکل کند، خدا برای او کافی است.🌿 🕊️ Изоҳ: Ҳамма ўз ташвиши ва муаммоси билан банд бўлган дунёда, ҳақиқий ором фақат Аллоҳга суянган қалблардагина бўлади. Атрофни қандай «бўрон» қуршамасин, сиз умидингизни Оламлар Роббисига боғланг — У Зот сизга албатта етарлидир. 🌧️ ✍️ Котиб: Абдулкарим Хазиний 🌿 t.me/xaziniyuz

  • ✨ Бу оят инсон қалбига нақадар гўзал таскин ва куч бағишлайди-я: إِن يَعْلَمِ اللَّهُ فِي قُلُوبِكُمْ خَيْرًا يُؤْتِكُمْ خَيْرًا مِّمَّا أُخِذَ مِنكُمْ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ۗ وَاللَّهُ غَفُورٌ رَّحِيمٌ «...Агар Аллоҳ қалбларингизда яхшилик борлигини билса, сизлардан олинган нарсадан кўра яхшироқ нарсани сизга берур ва сизларни мағфират қилур». Аллоҳ мағфират қилувчи ва раҳмли Зотдир». "Аллоҳ таоло айтмоқдаки сен йўқотган, қўлдан бой берган ҳар бир нарсангнинг ўрнига ундан-да яхшироғини насиб қиламан..." 🌸 Агар ҳаётингизда ниманидир йўқотган бўлсангиз, сиқилманг. Демак, Аллоҳ сизга ундан ҳам гўзалроғини тайёрлаб қўйган. Қалбингизни доим чиройли ният ва яхшиликлар билан тўлдиринг. ❤️ 🌿t.me/xaziniyuz Обуна бўлинг. Котиб:Абдулкарим Хазиний

  • Инсон ҳаёти давомида кўп нарсани қувлайди: обрўни, бойликни, мансабни... Аммо энг муҳим нарсани — ўзини унутиб қўяди. Бошқаларнинг баҳоси билан яшайди, қалбининг овозини эса эшитмайди. Ҳаммани рози қилишга уринади, натижада ўзидан бошқа ҳамма рози бўлади. Кунлар ўтади. Орзулар «кейин»га қолади. Қалбдаги истаклар эса сукутга чўкади. Бир куни инсон ортга қараб, шундай савол беради: «Мен ҳақиқатдан ҳам ўз ҳаётимни яшадимми ёки фақат кунларни ўтказдимми?» Ҳаётнинг энг оғир йўқотиши — яшаш имкони бўла туриб, яшамай ўтишдир. Шунинг учун орзуларингизни қўрқувга алмаштирманг. ✍️ Котиб: Абдулкарим Хазиний 🌿 t.me/xaziniyuz

  • Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ 🌸 ЧОРШАНБА 5 август 2026 22 Сафар 1448 ҳижрий Инсоннинг энг гўзал фазилатларидан бири — яхши гумонда бўлишдир. Ким одамларга енгиллик тиласа, Аллоҳ унга ҳам енгиллик ато этади. Яхшилик қилиш имкони бўлса, уни кечиктирманг. Бир табассум, бир яхши сўз ёки бир дуо ҳам савобга сабаб бўлиши мумкин. 🤲Аллоҳ таоло барчамизни солиҳ амалларда бардавом қилсин, қалбларимизни иймон нури билан мунаввар этсин ва кунларимизни баракали қилсин. ✍️ Котиб: Абдулкарим Хазиний 🌿Обуна бўлинг: @xaziniyuz

  • Сиз учун дардга даво, қалбга умид василаси бўлган шифо дуосини зикр гулдастамиз орқали тақдим этамиз. Усмон ибн Абул Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У кишига касаллик етганидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига: «Танангдаги оғриётган ерингга қўлингни қўй, «Бисмиллоҳ»ни уч марта айтиб:   أَعُوذُ بِعِزَّةِ اللهِ وَقُدْرَتِهِ مِنْ شَرِّ مَا أجِدُ وَأحَاذِرُ     «Аъузу биъиззатиллаҳи ва қудротиҳи мин шарри ма ажиду ва уҳаазиру», деб етти марта айтгин», дедилар. Имом Муслим ривояти (Маъноси: Аллоҳнинг иззати ва қудрати ила ўзимда топадиган ва ҳазар қиладиган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ тилайман. ✍️ Котиб: Абдулкарим Хазиний 🌿Манба: ижтимоий тармоқдан муслиматуз каналидан олинди. t.me/xaziniyuz

  • Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бугун душанба — 3 август 2026 — 20 Сафар 1448 ТАВАККУЛ – барча сабабларни қилиб бўлганингдан сўнг натижани Аллоҳ таолога топширишдир. Ким Аллоҳга чин дилдан таваккул қилса, У зот унга кифоя қилади. Ҳар бир синов ортида ҳикмат, ҳар бир машаққат ортида енгиллик бор. 🤲Аллоҳим, Сенга бўлган таваккулимизни мустаҳкам қилгин. Қалбларимизни хотиржам этгин, ишларимизни осон қилгин ва бизларни Ўзинг суйган солиҳ бандаларинг қаторига қўшгин. Аллоҳнинг раҳмати ва баракаси доимо сиз билан бўлсин. ✍️ Котиб: Абдулкарим Хазиний Обунабӯлинг: @xaziniyuz

  • Ассалому ъалайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ محمد ﷺ فدای نامش که ما را شفاعت می‌کند زین امت گناه‌کارش حمایت می‌کند روز محشر برخیزد و گوید: امتی... امتی... کس ندارد غیر محمد ﷺ این همتی ━━━━━━━━༺🌿༻━━━━━━━━ Муҳаммад ﷺ — муборак номига жонимиз фидо, Гуноҳкор умматини шафоат айлар доимо. Рўзи маҳшарда нидо айлар: «Умматим... умматим...» Муҳаммад Мустафо ﷺ дан ўзга, Кимда бор бундай ҳиммату вафо? 🤍 Жума тонги муборак бўлсин! Азизлар, бу муборак кунда севимли Пайғамбаримизга кўплаб салавотлар айтайлик. Аллоҳумма соли васаллим ва барик аъла саййидина Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам. ✍️ Котиб: Абдулкарим Хазиний 🌿 t.me/xaziniyuz

  • ✨ «زندگی را زندگی کن...» — «Ҳаётни гўзал яшаб ўт...» زندگی را زندگی کن زندگی هر بار نیست عمر فانی را عزیزم فرصت تکرار نیست بگذرد عمر بهار و می رسد فصل خزان نو بهار عمر دیرین تا ابد گلزار نیست > *"Ҳаётни гўзал яшаб ўт, ҳаёт ҳар сафар берилавермайди, > *Эй азизим, бу фоний умрнинг қайта такрорланиш имкони йўқ.* > *Умр баҳори ўтиб кетади ва хазон фасли етиб келади,* > *Ўтиб бораётган умрнинг янги баҳори абадий гулзор бўлиб қолмайди..."* 🥀 ✍️ Котиб: Абдулкарим Хазиний 🌿 t.me/xaziniyuz

  • Тақдирдан қочмоқ, тақдирга қараб югурмоқ кабидир. Котиб:Абдулкарим Хазиний t.me/xaziniyuz

  • أَمَاكِنُ لَنْ تَذْهَبَ إِلَيْهَا أَبَدًا 1 بَيْتُ شَخْصٍ أَهَانَ عَائِلَتَكَ. 2 مَكَانٌ لَا يَعْرِفُونَ فِيهِ قِيمَتَكَ. 3 مَكَانٌ يَسْخَرُونَ مِنْكَ فِيهِ. 4 مَكَانٌ يَرَى فِيهِ الشَّخْصُ نَفْسَهُ أَعْلَى شَأْنًا مِنْكَ. 5 مَكَانٌ لَا يَحْتَرِمُونَكَ فِيهِ. 6 بَيْتُ قَرِيبٍ فُضُولِيٍّ يَتَدَخَّلُ فِي حَيَاتِكَ. 7 مَكَانٌ لَمْ تُدْعَ إِلَيْهِ. 8 مَكَانٌ يُفَرِّقُونَ فِيهِ بَيْنَكَ وَبَيْنَ شَخْصٍ آخَرَ.ابْتَعِدْ لِتَبْقَى قَوِيًّا. ✨ СИЗ ҲЕЧ ҚАЧОН БОРМАСЛИГИНГИЗ КЕРАК БЎЛГАН 8 ЖОЙ ✨ 🚪 1. Оилангизни ҳақорат қилган кимсанинг уйи. 🥀 2. Қадрингизни билмайдиган давралар. 🍂 3. Устингиздан кулиб, масхара қиладиган жой. 👑 4. Бирор кимса ўзини сиздан устун деб биладиган давра. 🌪 5. Сизни ҳурмат қилмайдиган макон. 🗝 6. Ҳаётингизга тинимсиз аралашадиган қариндошнинг уйи. 🚫 7. Сизни таклиф қилишмаган, чақиришмаган жой. ⚖️ 8. Сизни бошқалар билан солиштириб, ажратадиган давра. 💎 Кучли бўлиб қолиш учун бундай жойлардан узоқлашинг! ━━━━━━━ • ✍️ • ━━━━━━━ ✍️ Таржимон: Абдулкарим Хазиний 🔗 t.me/xaziniyuz

  • "ЯХШИЛИК" Бир дарвеш дарё бўйида сувга тушиб кетиб, чўкаётган чаённи кўради. У чаённи қутқармоқчи бўлиб қўлини чўзади, лекин чаён уни чақиб олади. Дарвеш оғриқдан қўлини тортиб олади, сўнг яна уни қутқаришга уринади, чаён яна чақади. Ёнидагилар: «Нега унга ёрдам беряпсиз, у сизга ёмонлик қиляпти-ку!» деб танбеҳ беришади. Дарвеш жавоб беради: «Чаённинг табиати — чақиш, менинг табиатим эса — яхшилик қилиш. Мен ўз табиатимдан воз кечолмайман». P.S. Бу ҳикоя инсон ўзининг эзгу хислатларини бошқаларнинг ёмонлигига қарамай йўқотмаслиги кераклигини ўргатади.

  • برای گوش دادن به صدای پرندگان قفس نخرید، درخت بکارید. «Қушларнинг овозини эшитиш учун қафас сотиб олманг, дарахт экинг.» 🌳🕊 Ҳикмат:Гўзалликка эгалик қилиш — худбинлик, гўзаллик учун шароит яратиш эса — олийжанобликдир.Қафас нафсни тўйдиради, эркинлик ва бунёдкорлик эса қалбни улуғлайди. Бахт — асир қилишда эмас, ҳаёт улашишдадир. ✍️ Котиб: Абдулкарим Хазиний 🌐 Канал: t.me/xaziniyuz

  • 💡 Ақлли аёл ҳикмати Бир киши йўлда бир аёлни кўриб қолибди ва унга қараб: „Ҳаётимда сендан ҳам гўзалроқ аёлни кўрмаганман“, дебди. Аёл эса унга шундай жавоб берибди: „Агар орқамдан келаётган синглимни кўрганингизда эди, унинг мендан ҳам гўзалроқ эканига гувоҳ бўлардингиз“. Киши дарҳол ортига ўгирилиб қарабди, лекин у ерда ҳеч кимни кўрмабди. Шунда аёл унинг ёлғонини фош қилиб, шундай дебди: „Эй даъвосида ёлғончи бўлган киши! Агар айтган гапларингизда содиқ (самимий) бўлганингизда, асло орқангизга ўгирилиб қарамасдингиз!“ Саҳиҳ манбалардан олинган энг сара иқтибослар ва араб тилидан таржималарни кузатиб боринг: Котиб: Абдулкарим Хазиний 👉 t.me/xaziniyuz