Yurt tarixi
СтатистикаУшбу телеграм каналида юртимиз тарихига оид маълумотлар ва мақолалар жойлаб борилади. Каналдан иқтибос олинганда канал номини кўрсатиш шарт!!!! Агар берилган материаллар бўйича фикр-мулоҳазалар ёки саволлар бўлса комментария қолдиришингиз мумкин.
- Последний пост
- 14 авг.
- Последнее чтение
- 13 авг.
- Постов за неделю
- 4
- Всего постов
- 21
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 12 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 65
- 1/48двое суток
- 74
- 1/72трое суток
- 80
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
без подписи
без подписи
Аё София масжиди Дастлаб бино Византия императори Юстиниан буйруғи билан Шарқий Рим империясининг маркази бўлган Константинопол шаҳрида черков сифатида қурилган. 1453 йил шаҳар Усмонийлардан Фотиҳ Султон Меҳмет томонидан қўлга киритилгач, 1 июндан "Аё София" Истанбулдаги биринчи жоме деб эълон қилинади. Унга меҳроб ва минбар қурилиб, қўнғироқ ва хоч олиб ташланган. Девордаги суратлар беркитилди. 1616 йилга келиб Аё София мажмуасининг қаршисида Султон Аҳмад масжиди барпо этилган. 1739 йилда Аё Софиянинг ёнида мадраса, кутубхона ва ошхона бинолари қурилган. 1847-1849 йилларда бу ерда катта таъмирлаш ишлари олиб борилган. 1923 йилда Туркия Республика деб эълон қилингач, 1931 йилга келиб Аё София масжид сифатида ёпилиб, унинг мозаика-суратларини 1947 йилгача тиклаш ишлари олиб борилди. Бу орада 1935 йил 1 февралдан Аё Софияни музей сифатида очилган. 2020 йил 24 июлдан Аё София жоме масжид сифатида ҳам фаолият кўрсата бошлади. Telegram Instagram Facebook
Муҳаммад ибн Абу Ҳотим айтадилар: "Имом Бухорийнинг бир парча ерлари бор эди. Ҳар йили уни етти юз дирҳамга ижарага берардилар. Ижарага олган киши баъзан Бухорийга бир-иккита бодринг олиб келарди. Чунки Бухорий бодрингни жуда яхши кўрар ва гоҳо уни тарвуздан ҳам устун қўяр эдилар. Бу иши учун деҳқонга ҳар йили юз дирҳам ҳадя қилардилар". 📲http://t.me/yurt_tarixi
Аҳмад Яссавий мақбараси — Туркистон шаҳрида ХIV асрнинг охирларида Соҳибқирон Амир Темурнинг буйруғи билан барпо этилган. Туркистон шаҳридаги Аҳмад Яссавий биноси — ўрта аср бинокорлигининг кўриниши. У ХII асрда ижод қилган бутун шарқ дунёсига машҳур тариқат пешвоси Аҳмад Яссавийга атаб барпо этилган. Расмда мақбаранинг XIX аср II ярмида олинган фотоси тасвирланган. 📲http://t.me/yurt_tarixi
"Ким олимларга беписанд бўлса охирати кетибди. Ким раҳбарларга беписанд бўлса, дунёси кетибди. Ким дўсту-биродарларига беписанд бўлса, одамгарчилиги кетибди". Абдуллоҳ ибн Муборак (736-797) 📲http://t.me/yurt_tarixi
МАҲАЛЛИЙ МАКТАБЛАР Тарихда Ўрта Осиёда бошланғич таълим муассалари мактаб деб номланган. Бундай таълим босқичида ўқувчилар асосан, ўқиш ва ёзишни, шунингдек, дастлабки умумий билимларни эгаллаганлар. Россия империяси ва совет мустамлака даврларида маҳаллий мактабларнинг нуфузини тушириш, уларни камситиш маъносида "эски мактаб" номи билан атаб келишган. Аммо улар анъанавий таълим услубига асосланган, керак бўлса, узлуксиз таълим шароитини яратиб берадиган илм ўчоқлари бўлган ва жамиятда аҳолини саводли, билимли қилиб тарбиялашда муҳим ўқув даргоҳи саналган. Ибтидоий мактаблар таълимнинг дастлабки босқичи бўлиб, бундай мактаблар масжидлар, мадрасалар қошида, шунингдек, алоҳида ҳолда ташкил этилган. Бундай мактабларда фақат ўғил болалар ўқиб, қизлар учун алоҳида мактаблар мавжуд бўлиб, асосан, уйларда ташкил этилган ва отинойилар дарс берганлар. Масжид ва мадрасаларнинг биттагина хонаси мактаб учун ажратилган. Ўқувчи ёшларнинг таълим-тарбияси учун масжидларда, баъзи йирик мадрасаларда шундай мактаблар фаолият кўрсатган. Бундай мактабларга ўша масжид ва мадрасага яқин маҳаллалардан ўқувчилар келишган. Битта мактабнинг ўзида 6-15 ёшлар орасида бўлган 30-40 тагача болалар таълим олганлар. Мактабларнинг ўқитувчилари асосан, масжид ва мадрасаларда фаолият олиб борадиган имомлар, азон айтувчи муаззинлар бўлишган. XIX асрнинг 60-70 йилларида Тошкент шаҳри даҳаларидан Себзор даҳасида 25 та ўғил болалар, 15 та қиз болалар, Кўкча даҳасида 22 та ўғил болалар ва улардан 12 таси қизлар, Шайхонтоҳур даҳасида 20 та ўғил болалар, 10 та қиз болалар мактаблари фаолият кўрсатган. 📲http://t.me/yurt_tarixi
АБУ НАСР ФАРОБИЙ ҲИКМАТЛАРИДАН Ҳар кимки илм-ҳикматни деса, уни ёшлигидан бошласин, соғ-саломатлиги яхши бўлсин, яхши ахлоқ ва одобли бўлсин, сўзининг уддасидан чиқсин, ёмон ишлардан сақлансин, хиёнат, макр ва ҳийладан узоқ бўлсин, диёнатли бўлсин, барча қонун-қоидаларни билсин, билимдон ва нотиқ бўлсин, илмли ва доно кишиларни ҳурмат қилсин, имл ва аҳли илмдан мол-дунёсини аямасин, барча реал, моддий нарсалар тўғрисида билимни эгалласин. *** Ақлли деб шундай кишига айтамизки, унда ўткир зеҳн-идрок бўлиши билан бирга фазилати ҳам бўлсин. Бундай киши ўзининг бутун қобилияти ва идрокини яхши ишларни амалга оширишга, ёмон ишлардан ўзини сақлашга ва тортишга қаратган бўлмоғи лозим. Шундай одамнигина ақлли ва тўғри фикр юритувчи деб аташ мумкин. Ақлли шундай кишиларга айтиладики, улар фазилатли, ўткир мулоҳазали, фойдали ишларга берилган, зарур нарсаларни кашф ва ихтиро этишда зўр истеъдодга эга, ёмон ишлардан ўзини четга олиб юрадилар. Бундай кишиларни оқил дейдилар. Ёмон ишларни ўйлаб топиш учун зеҳн-идрокка эга бўлганларни ақлли деб бўлмайди, уларни айёр, алдоқчи деган номлар билан атамоқ лозим. *** Одамларга нисбатан уларни бирлаштирувчи бошланғич асос инсонийликдир, одамлар инсон бўлганликлари учун ҳам тинчликда яшамоқлари лозим. 📲http://t.me/yurt_tarixi
МАРҒИНОН ШАҲРИ Марғинон Андижоннинг ғарбида. Андижондан етти йиғочлик йўлда. Яхши шаҳарча, неъматларга бой: анори ва ўриги жуда кўп ва яхши. Бир нав анори бўлади: йирик дона, дейдилар, чучуклигидан бироз ўрик ширинлигича таъми бор. Самнон анорларидан юқори қўйса бўлади. Яна бир нав ўрик бўладики, данагини олиб, ичига мағиз солиб қуритадилар, буни субҳоний дейдилар, кўп лазиздир... Жангчилик Мовароуннаҳрда одатдир. Самарқанд ва Бухородаги номдор жангчиларнинг аксари марғинонликдир. "Ҳидоя" асари муаллифи (Бурҳониддин Марғиноний) Марғиноннинг Рушдон номли кентидандир.("Бобурнома" асаридан) 📲http://t.me/yurt_tarixi
Тошкент шаҳридаги Чорсу мажмуаси ва бозорининг 1872 йил ва 2021 йиллардаги кўринишлари. 📲http://t.me/yurt_tarixi
#КЎҲНА_МОЗИЙ 💫Хива топонимининг этимологияси ҳақида турли манбаларда турлича қарашлар учрайди. ✨Айрим тадқиқотларга кўра, Хива қалъасининг номи унда жойлашган “Хевақ” номли қудуқ билан боғлиқ. Шунингдек, “Хей-вах” ибораси қониқиш ва мамнуният ифодаси сифатида талқин қилинади. 🕌Бошқа баъзи қарашлар эса “Хевақ” сўзини холи, қурғоқ, бўш ёки говак жой маъносида баҳолайди. 📲http://t.me/yurt_tarixi
📚Sohibqiron Amir Temurga tegishli boʻlgan va hozirgi davrga qadar saqlanib qolgan ashyolar haqida bilasizmi? 🗡 Amir Temur qilichi. Tigʻ qismi poʻlatdan, sopi esa oltindan yasalib, qimmatbaho toshlar qadalgan bu qilich hozirda Erondagi “Mashhad” saroy muzeyida saqlanmoqda. 🛡Amir Temur sovuti. Laʼl va zumrad qadalgan ushbu sovut Turkiyadagi milliy universitet muzeyidan joy olgan. 📖 “Temur tuzuklari” asarining asl qoʻlyozmasi. Ushbu asar hozirda Fransiyaning “Rotshild” muzeyiga qoʻyilgan. 💍 Amir Temur uzugi. Oltindan yasalib, qimmatbaho nefrit tosh qadalgan va fors tilida “Rosti-Rusti”, yaʼni “Kuch adolatdadir” yozuvli bu uzuk AQShdagi Metropoliten muzeyida saqlanmoqda. 💎 Amir Temur yoquti. Bu bebaho boylik Sohibqironga Hindistonga qilgan yurishida hadya qilingan. Unga qadar ham 800 yillik tarixga ega boʻlgan. Bu yoqut hozirda Quvaytdagi “Islom boyliklari” xususiy kolleksioneri muzeyidan oʻrin egallangan.
Кўкалдош мадрасаси ҳақида 5 та факт. 📲http://t.me/yurt_tarixi
Buyuk sarkarda Amir Temur egallagan hududlar haritasi , 1371-1404-yillar Telegram
Ҳазрати Имом мажмуаси таркибидаги Мўйи Муборак мадрасаси ҳақида. 📲http://t.me/yurt_tarixi
Мирмуҳсин Шермуҳаммад ўғли Мирмуҳсин Шермуҳаммад ўғли 1895 йил Тошкент шаҳар Маҳсидўзлик маҳалласида дунёга келган. Унинг ижодий фаолиятга кириб келишида акаси Мирмулла яқиндан ёрдам беради. Матбуот саҳифаларида ўз шеърлари билан иштирок этиб юриб, кейинчалик қатор мақолалар ҳам чиқаради. 1916 йил Мирмуҳсин Уфага “Олий” мадрасасига ўқишга киради. Уфада ўқиб юрган пайтлари татар жадид матбуоти жумладан, “Шўро”, “Юрт” журналларида қатор ҳикоя ва мақолалар эълон қилади. М. Шермуҳаммедов эркинлик, озодлик ва миллий мустақиллигимизни тарғиб этди, болшевикларнинг “йўқсиллар” жамиятига ишонди, шу йўлда айрим кишиларга “ёмондай” кўринди. Оддий оилада катта бўлгани ва қашшоқлик ҳамда исрофгарчилик устидаги фаравон ҳаёт ҳақиқатдан адолатсизлик деб ўйлади. “Йўқсиллар” жамиятининг ёлғон вадаларидан кейин руҳан эзилади. 34 ёшда 1929 йил оламдан ўтади. 📲http://t.me/yurt_tarixi
Исмоил Сомоний мақбараси Ўрта Осиёда Сомонийлар даври меъморчилигининг нодир намуналаридан бири бўлган бу тарихий обида Исмоил Сомоний томонидан бунёд этилган. Исмоил Сомоний Бухорода Сомонийлар давлатига асос солган йирик сиёсий арбоб ҳисобланади. У 888 йилдан бутун Мовароуннаҳрга ҳукмдор бўлиб 907 йил вафотигача Сомонийлар давлатини бошқаради. Исмоил Сомоний мақбараси IX–X асрларда ҳозирги Бухоронинг эски шаҳар қисмида қурилган ва ҳозирда истироҳат боғи ичида қолиб кетган. Иншоот қабр вазифасини бажарганлиги сабабли, унинг интерьери уч поғонали бир хонали квадрат шаклни ташкил қилган. Унинг қурилишида пишган ғишт, тош ва ёғочдан фойдаланилган бўлиб, рустика услубида кошинларсиз қурилган. Лекин ғиштлардан ўзига хос безак, гўё китоблар жавони шакллантирилган. Мақбаранинг дизайнига тўхталадиган бўлсак, жимжима ғиштин бе- заклари чивиқли тўсиқ ёки қамиш, бўйра тўқимасини эслатади. Девор қалинлиги – 1,8 метр, тарҳи – ташқариси 10,80×10,70 метр, ичкариси 7,20×7,20 метрдан иборат. Усти гумбаз билан қопланган. Тўрт бурчаги устунсимон шаклда ишланган, гумбаз атрофига 4 қубба ўрнатилган. Девор тепасида кунгирасимон дарчалар бўлиб, ҳар бир дарча ҳошияланган. Ички девор гумбаз ости бағалидаги устма-уст равоқчалар – устунчаларга таянган. 1927 йилда археологик қазилма вақтида 2 та ёғоч сағана борлиги аниқланган. Бухоролик мустақил тарихчи Р. Ғаниевнинг берган оғзаки маълумотларига кўра, халқ орасида ғиштларни бир- бирига мустаҳкамлаб теришда туя сути, асал ва тухумдан фойдаланилган, мақбара ғиштлари қуёшнинг тушишига қараб ранглари ҳам ўзгариб турар экан. Исмоил Сомоний мақбараси IX асрда Бухорода меъморчилик санъати, бинокорлик техникасининг нақадар юксалганлигини ва ривожланганлигини кўрсатади. Ана ўша даврдан бошлаб бинокорликда юқори сифатли пишган ғишт, албастрли қоришмалар ишлатила бошланади. Мақбара гумбазсимон, Мовароуннаҳр ва Хуросон меъморчилигининг ўзига хос “чор” услубида қурилган. Меъморий обиданинг ўзига хос томони шундаки, у Ўрта Осиё архитектура ва санъат тарихидаги дастлабки мақбаралардан биридир. 1997 йил- да Бухоро шаҳрининг 2500 йиллиги муносабати билан Бухородаги барча обидалар қаторида Исмоил Сомоний мақбараси ҳам қайта таъмирдан чиқди. ЮНEСКО ташкилотининг Бутун жаҳон ёдгорликлари рўйхатига киритилди. 1993 йилда Бухоро шаҳрининг тарихий маркази “Бутунжаҳон маданий мерослари рўйхати”га киритилган. Ўзбекистон давлат санъат музейида мақбарага оид икки дона 24 сантиметр тўғри тўртбурчак шаклдаги ғиштлар сақланади. Уларнинг иккаласи ҳам безаксиз, пиширилган лойдан ишланган бўлсада четлари емирилиб қолган. Шунингдек, мақбара яқини жойлашган тарихий обидага тегишли яна икки дона ғиштлар музейда сақланиб, уларга ўйиб нақшлар берилган. 📲http://t.me/yurt_tarixi
📲http://t.me/yurt_tarixi
Кондиционер тарихи 1815 йили француз ихтирочиси Жанн Шабаннес “турар жой ва биноларда ҳароратини мўътадиллаштириш” номи остида патент олади. Аммо уни ҳаётга татбиқ этолмайди. Бугундан 120 йил олдин 1902 йили 17 июль куни америкалик ихтирочи-муҳандис Уиллис Кэрриер Нью-Йоркдаги Бруклин босмахонасини совутиш учун музлаткич машинани бино ичида ишлатишга мослаштирган. Бу ихтиродан мақсад босма сифатини яхшилаш бўлган. 1929 йилда "General Electric" компанияси томонидан сплит-тизимли кондиционер яратилган. Ундаги совитувчи модда сифатида аммиакдан фойдаланилгани ва у жуда зарарлилиги боис асосий қурилма бинодан ташқарида жойлаштириларди. Аммо 1931 йилда бу мақсад учун фреон кашф қилинди ва ҳозирги кунга қадар бу техниканинг иш услуби ўзгармай, фақат такомиллаштириб келинмоқда. 1961 йилда Япониянинг "Toshiba" компанияси кондиционерларни икки блокка бўлди ва энг сершовқин қисми бўлган компрессор бино ташқарисига чиқарилди. 📲http://t.me/yurt_tarixi
Mahmud Qoshgʻariyning “Devonu lug‘otut-turk” asari 1914-yil boshlari. Istanbulning eng katta kitob ovchilaridan biri Ali Amiriy afandi haftada bir necha marta kitoblar bozoriga (Sahaflar çarşısı) kirib, har bir do‘kondan: Yangi narsa bormi? deb so‘rar edi. Kitobfurush Burxon bey: Bir kitob bor, lekin egasi 30 lira so‘rayapti degan javobni olgach, kitobni qo‘liga olib, muqovasini ochishi bilan nafasi tiqilib qoldi. Kitob “Devonu lug‘otit-turk” edi. Mahmud Qoshg‘ariy tomonidan yozilgan, turk dunyosining muhim xazinasi hamda o‘sha vaqtgacha mavjudligi ma’lum, ammo yo‘qolgan deb hisoblangan asar. Ali Amiriy kitobni albatta sotib oladi, lekin cho‘ntagida atigi 15 lirasi bor. Kitobni qoldirib ketsa, uni qaytib topa olmasligi mumkin edi. Shu sababli Burxon beyni do‘koniga qulflab, qarz so‘rashga yuguradi. Pulni jamlab qaytib keladi. Ali Amiriy shunday deydi: “Bu shunchaki kitob emas, bu Turkiston mulkidir. Turkiston mulkini sotib olib bolmaydi , lekin men uni 30 liraga sotib oldim” Telegram Instagram Facebook