ZAYDIBNSOBIT.UZ
СтатистикаБағдод тумани #ZAYDIBNSOBIT масжиди расмий канали ГУВОҲНОМА №1318
- Последний пост
- 15 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 23
- Всего постов
- 382
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 1 668
- 1/48двое суток
- 1 911
- 1/72трое суток
- 2 061
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
"ЖУМОНА" ИСМИ #исм ❓ 2200-САВОЛ: Ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг Жумона исмли сингилиси ёки қизлари бўлган экан. Бу исмнинг маъносини тушунтириб берсангиз 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Кўплаб сийрат ва тарих олимлари Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг Жумона исмли синглиси бўлганини зикр қилганлар ва баъзи олимлар уни саҳобий аёллар қаторига киритганлар. Ушбу аёл ҳақида Ибн Саъд раҳимаҳуллоҳ қуйидагиларни айтганлар: جُمَانَةُ بِنْتُ أَبِي طَالِبِ بْنِ عَبْدِ الْمُطَّلِبِ، وَأُمُّهَا فَاطِمَةُ بِنْتُ أَسَدِ بْنِ هَاشِمِ بْنِ عَبْدِ مَنَافِ بْنِ قُصَيٍّ. تَزَوَّجَهَا أَبُو سُفْيَانَ بْنُ الْحَارِثِ بْنِ عَبْدِ الْمُطَّلِبِ بْنِ هَاشِمِ بْنِ عَبْدِ مَنَافِ بْنِ قُصَيٍّ، فَوَلَدَتْ لَهُ جَعْفَرًا بْنَ أَبِي سُفْيَانَ، وَأَطْعَمَهَا رَسُولُ اللَّهِ ﷺ فِي خَيْبَرَ ثَلَاثِينَ وَسْقًا. “Жумона бинту Абу Толиб ибн Абдулмутталиб. Унинг онаси Фотима бинту Асад ибн Ҳошим ибн Абдуманноф ибн Қусайдир. Унга Абу Суфён ибн Ҳорис ибн Абдулмутталиб ибн Ҳошим ибн Абдуманноф ибн Қусай уйланган ва ундан Жаъфар ибн Абу Суфён туғилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга Хайбардан ўттиз васақ улуш берганлар” (“Табақотул кубро” китоби). “Жумона” – форсчадан ўзлаштирилган сўз бўлиб, “марварид” деган маънони англатади. Бу маъноси гўзал сўз бўлиб, уни исм сифатида қўйиш жоиз ва бунга шаръий монелик йўқ. Бу исм билан Али розияллоҳу анҳунинг зурриётларидан бир неча аёллар номланган. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг: 👉 @ZAYDIBNSOBIT01 👉 Инстаграм
без подписи
☝️САДАҚАНИНГ ФОЙДАЛАРИ: 1- Фаришталар молинга барака тилаб дуо қиладилар. 2- У сенинг шайтонлар устидан ғалабангдир. 3- У Аллоҳ азза ва жалланинг ғазабини ўчиради. 4- У ҳар бир касалликка даво ва шифодир. 5- У сенинг обрў ва ҳурматингни сақлайди. 6- У сенинг ўлим олди хотимангни гўзал қилади. 7- Садақанг тўсиқ бўлиб сени дўзахдан ҳимоя қилади. 8- У қиёмат куни сенинг соябонингдир. 9- У сенинг мол-мулкингни зиёда қилади. 10- У қалбинг қаттиқлигини юмшатади. 11- Садақа қабр азоби ва оловидан сақлайди. 12- У хато ва гуноҳларингни ўчиради. 13- У садақа берувчидан ва унинг яқинларидан балони даф қилади. Энг яқин инсонларингизга юбориб қўйинг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг: 👉 : @ZAYDIBNSOBIT01 👉 Инстаграм
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Барчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ! Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа.. ҳар бир онимиз эса ғанимат.. Зеро шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик.. Аллоҳ барчамизнинг муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру - барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин.. Ота-онамиз, фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни Ўз паноҳида асрасин..!! Бугунги шанба кунингиз файзли ва барокатли ўтсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг: 👉 @ZAYDIBNSOBIT01 👉 Инстаграм
#xatna_toyi #Fargona 🤝Фарғонада 35 нафар болага хатна тўйи ўтказилди #Mustaqillik_35 #bayramga_munosib_tuhfa ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
▫️ Робиъул аввал қандай ой? 🎙 Устоз Убайдуллоҳ домла Абдуллаев #Бош_имом_минбари 🌐 ALHIDOYA.UZ га 😎ОБУНА БЎЛИНГ! 😎УЛАШИНГ 🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram 🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia
ЯҚИН ҚАРИНДОШЛАР БИЛАН НИКОҲЛАНИШ #никоҳ ❓ 2199-САВОЛ: Ҳурматли фатво ҳайъати. Динимизда яқин қариндошлар билан қуда-анда бўлиш афзалми ёки бегоналар билан қуда-анда бўлишми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Маълумки динимиз бегоналар билан қуда-анда бўлишга тарғиб қилиб, унинг афзал эканини таъкидлайди. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу замонларида одамлар Бани Соиб қабиласининг одамлари жуда озғин, нимжон, касалмандлигидан шикоят қилишди. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу суриштириб кўрсалар, қабиладагилар ўзларидан бошқага қиз ҳам беришмас, олишмас ҳам экан. Шунда ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу “Бошқага қиз бериб, ўзгалардан қиз олинглар, саломатлигингиз яхшиланади”, дебдилар. Бу ҳолат қабила одамларининг соғлиғини яхшилабгина қолмай, қабилалар, қавмлар ўртасидага ижтимоий муносабатларни ва алоқаларни кенгайтиришга ҳамда қариндош-уруғчиликнинг ривож топишига ҳам сабаб бўлди. Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ: “Агар бирор қавм қизларини бошқа бегона қавмга узатмас, худди шундай бегона қавмдан қиз олмас экан бўлажак авлодининг ақли етук бўлишида шубҳа бор”, деганлар. Ибн Қудома раҳматуллоҳи алайҳ: “Бегона билан оила қуринг. Сабаби фарзанд қобилиятли ва зукко бўлади”, деганлар. Мутафаккир олим ва ҳаким Абу Али ибн Сино ҳам “Тиб қонунлари” китобида қатор касалликларнинг наслдан-наслга ўтишини, суяк суришини ва яқин қон-қариндошлар орасидаги никоҳнинг зарарли оқибатларини алоҳида кўрсатиб ўтган. Мутахассисларнинг айтишича, бир-бирига бегона бўлган эру хотиннинг туғилажак боласига қараганда қариндошлар ўртасида туғилажак болада ирсий касаллик хавфи 3-4 баравар кўплиги ва турли нуқсонлар кузатилади. Ирсий касалликлар боланинг ёшлигида билинмай, ёши ўтавергач юзага чиқиши мумкин. Шундай экан, динимиз яқин қариндошлар билан қуда-анда бўлишга рухсат берса-да, яқин қариндошлардан бошқа билан оила қуришга тарғиб қилиб, уни бир қанча афзалликларини баён қилган. Зеро, туғилажак фарзандларнинг соғломлиги, ақлу заковатининг ўткирлиги, қонининг янгиланиши, миллатчилик ва уруғчилик кескинлашиб кетишини олдини олиш каби бир қанча ҳолатларга яқин қариндошлардан бошқа билан оила қуриш сабабдир. Қолаверса, бугунги замонавий тиббиёт ҳам яқин қариндошлардан бошқа билан оила қуришга чақирмоқда. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг: 👉 @ZAYDIBNSOBIT01 👉 Инстаграм
#Бу_суннатдир Жума кунининг суннатлари: 🔺 Ғусл қилиш; 🔺 Хушбўйланиш; 🔺 Мисвок ишлатиш; 🔺 Энг яхши кийимни кийиш; 🔺 Каҳф сурасини ўқиш; 🔺 Салавот айтиш; 🔺 Масжидга эрта бориш Бу куннинг барокати сизга бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг: 👉 @ZAYDIBNSOBIT01 👉 Инстаграм
ZAYDIBNSOBIT.UZ pinned a photo
БАҒДОД НАМОЗ ВАҚТЛАРИ 14.08.2026 Туман бўйича барча масжидларда намоз вақтлари: Субх ⏰04:00 Бомдод ⏰04:45 Пешин ⏰12:50 Aср ⏰17:25 Шом ⏰19:25 Хуфтон ⏰21:05 #Намоз_вақтлари “... Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир” (Нисо сураси 103-оят). Бу вақтлар кейинги жума кунигача эканлигини маълум қиламиз. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг: 👉 : @ZAYDIBNSOBIT01 👉 Инстаграм
🌙✨ЖУМАНИНГ ХАЙРИ ВА БАРОКАТИ СИЗГА БУЛСИН✨🌙 🌙✨Жумъа кунини кераксиз шеър ва табриклар билан эмас балки бу куннинг суннатлари билан ва Набий Алайхиссаломга саловатлар билан бошланг. إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا سورة الأحزاب56“ 🌙✨Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй, мўъминлар! (сизлар ҳам) унга саловат ва салом айтинг!” (Аҳзоб, 56) اللهم صلّ على محمد وعلى آل محمد، كما صليت على إبراهيم وعلى آل إبراهيم، وبارك على محمد وعلى آل محمد، كما باركت على إبراهيم وعلى آل إبراهيم، إنك حميد مجيد. 🌙✨«Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа али Муҳаммад. Кама соллайта ъалаа Иброҳийма ва али Иброҳийм. Ва барик ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа али Муҳаммад. Кама барокта ъалаа Иброҳийма ва ъалаа али Иброҳийм. Иннака ҳамийдум мажид» 🌼Мусулмон аҳлига ЖУМА МУБОРАК! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг: 👉 : @ZAYDIBNSOBIT01 👉 Инстаграм
#Muslim_podcast 📱🗣MAHSULOTNING AYBINI YASHIRIB SOTISHNING OQIBATI NIMA BO'LADI? 🎙 Ekspert: Yahyo qori Аbdurahmonov – Toshkent shahridagi Imom Termiziy masjidi imom xatibi, Toshkent islom instituti oʼqituvchisi 🎞 Toʼliq👉FULL HD: @Muslim_podcast_uzda koʼring! 📝 Mazkur podkast Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi. 🥺Telegram🛍Instagram 🤪Facebook😍YouTube 🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
#xushxabar #mobil_ilova #muftiyuz 📢ХУШХАБАР: “MUFTIY.UZ” ИЛОВАСИ ИШГА ТУШДИ! 🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Muftiy.uz” мобиль иловаси ишга тушди. Ушбу замонавий платформа муҳим эслатмаларни тезкор етказиши, тез ва енгил ишлаши, ҳатто айрим бўлимлардан интернетсиз ҳам фойдаланиш мумкинлиги ва телефон хотирасида кам жой эгаллаши билан ажралиб туради. 📲 Илованинг асосий имконият ва афзалликлари: 🌙 – “Муфтий минбари” материаллари, бой кутубхона ва диний-маърифий янгиликлар; 📍– Жойлашувингизга мос аниқ намоз вақтлари ва навбатдаги ибодатгача қолган вақт таймери; 🕋– Қибла томонни сониялар ичида аниқ кўрсатиб берувчи қулай компас; 🕌– Харита орқали атрофингиздаги энг яқин масжидлар ва уларнинг манзилини топиш имконияти; 📖 – Қуръони карим суралари, кундалик зикрлар, дуолар ва электрон тасбеҳ; 💬 – Соҳа мутахассисларига тўғридан-тўғри савол ва мурожаат юбориш тизими. ✅“Muftiy.uz” – бу ибодат, илм ва замонавий қулайликларни бирлаштирган платформа. Иловани ҳозироқ юклаб олинг ва маънавий дунёнгизни бойитинг! ⬇️ Юклаб олиш учун: 📱 play.google: https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.muslim.mosque_app 📱 App Store: https://apps.apple.com/uz/app/muftiy-uz/id6757763485 ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
без подписи
ҚИЗ БОЛАНИ ЙИҒЛАТИШ ҲАҚИДАГИ ҲАДИС #ҳадис ❓2198-САВОЛ: “Кимки қиз боланинг йиғлашига сабаб бўлса, қиёматда душмани ўзим бўламан, ҳар бир муслима қиз менинг қизимдир”, деган ҳадис борми? Чунки ижтимоий тармоқларда шу иборага кўп дуч келмоқдаман. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Мўътабар ҳадис китобларида бундай ривоят келмаган. Ҳадис бўлмаган нарсани ҳадис деб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар дейиш катта гуноҳ ҳисобланади. Шу боис бирор бир маълумотни ҳадис деб тарқатишдан аввал уни ҳадис ёки ҳадис эмаслигини текшириб олиш лозим бўлади. Хоҳ эркак, хоҳ аёл киши бўлсин, ҳар қандай инсонга озор бериш, зулм қилиш ҳар қандай ҳолатда ҳам қораланади. Зулмнинг жазоси дунёда ҳам, охиратда ҳам қаттиқ бўлади, айниқса, ҳимоясиз, муҳтож инсонларга зулм қилишнинг азоби оғир бўлади. Саволда айтилган ҳолатга яқин келадиган мазмундаги ҳадис бор. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳим, мен икки заифнинг – етим ва аёлнинг ҳаққини зое қилишдан қаттиқ қайтараман”, дедилар (Ибн Можа ривоят қилган, Ибн Ҳиббон саҳиҳ деган). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг: 👉 : @ZAYDIBNSOBIT01 👉 Инстаграм
без подписи
СЕВИМЛИ БЎЛИШНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ? УНДА... – Бошқаларни тинглашни ўрганинг, суҳбатдошингизнинг гапириш эркинлигини чекламанг; – Камтар бўлинг. Чунки камтарлик севимли бўлишнинг энг таъсирли йўлидир; – Ҳадеб мақтов эшитиш истагингизни бир четга суриб, руҳлантиришни, бировларни мақташни ҳам ўрганинг, худбин бўлманг; – Доим хушчақчақ ҳолда юриш қийин. Бу тушунарли. Лекин қўлингиздан келганича ғам-ташвишларингизни яшира билинг; – Танқидни тўғри қабул қилишни ўрганинг; – Очиқ юз, ширин сўз кўнгиллар калитидир; – Ҳамиша аввал салом беринг, сўнг ҳол-аҳвол сўранг; – Қариндош-уруғлар билан борди-келди қилинг, қўни-қўшни, таниш-билишлар билан яхши муносабатда бўлинг. "Ҳадис ва ҳаёт" китобидан. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг: 👉 : @ZAYDIBNSOBIT01 👉 Инстаграм
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Пайшанба тонгги муборак бўлсин, Азизлар! Бугун тонгда ният қилган барча эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин... Инсонни инсон қиладиган унинг одоби ва яхши сўздир. Бу чин инсонийлик фазилатлар сизни ҳеч қачон тарк этмасин. Қадрдоним, эрта тонгда дуо қилсангиз, билингки, ушбу уч ҳолатдан бирида бўласиз: ё дуоингиз ижобат бўлади, ё сиздан ёмонлик арийди, ё сўраганингиз охиратга захира бўлади! Бинобарин, сўраганингиз албатта берилади! Сизга дуоларингиз ижобатига бой, барокатли кун тилаймиз! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг: 👉 : @ZAYDIBNSOBIT01 👉 Инстаграм
#Mustaqillik_35 #bayramga_munosib_tuhfa #xatna_toyi #Namangan 🤝Наманганда 35 нафар болага хатна тўйи ўтказилди ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#Mustaqillik_35 #bayramga_munosib_tuhfa #Xorazm 🏡Хоразмда байрам туҳфаси – янги уй топширилди! ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook