Zebiniso Ahmedova — psixolog. psixiatr blogi
СтатистикаШифокор, психолог, психотерапевт — Зебинисо Аҳмедованинг шахсий Телеграм саҳифаси. Боғланиш учун: 📞 +998951662662 📞 +998909992289 🕊Youtube: youtube.com/psixologzebiniso 📍Тош, Чилонзор т.центр, Техномарт 3 қават Сайт: doktorzebiniso.uz
- Последний пост
- 1 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 0
- Всего постов
- 25
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Видео
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 1 396
- 1/48двое суток
- 1 599
- 1/72трое суток
- 1 725
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
TRIBuZEN ERKAK KUCHI! 🌿 Трибулус: Эркаклар саломатлиги учун табиий ёрдамчими? Трибулус (Tribulus terrestris) — асрлар давомида анъанавий табобатда эркаклар саломатлиги ва куч-қувватини қўллаб-қувватлаш учун қўлланиб келинган ўсимлик. Замонавий илмий тадқиқотлар ҳам унинг айрим фойдали хусусиятларини тасдиқламоқда. 💡 Трибулуснинг эҳтимолий фойдалари: Жинсий истак (либидо)ни ошириш: Табиий равишда хоҳишни рағбатлантиришга ёрдам бериши мумкин. Эрекция сифатини яхшилаш: Айрим эркакларда жинсий аъзоларга қон келишини яхшилашга ҳисса қўшади. Азот оксиди (NO) синтези: Қон томирларини кенгайтириб, умумий қон айланишини қўллаб-қувватлайди. Жисмоний тикланиш: Жисмоний юклама ва спортдан сўнг организмнинг қайта тикланишига кўмаклашади. ⚖️ Энг муҳим фарқи нимада? Трибулус — бу гормонал препарат эмас. У тестостеронни сунъий равишда кескин оширмайди, балки организмнинг табиий физиологик жараёнларини юмшоқ ва хавфсиз тарзда қўллаб-қувватлайди. 🎯 Кимлар учун фойдали бўлиши мумкин? Жинсий истаги ва умумий тонуси пасайган эркакларга. Енгил даражадаги эректил бузилишларни табиий тўғирлашни хоҳловчиларга. Репродуктив саломатлигини мустаҳкамлашни мақсад қилганларга. Соғлом турмуш тарзига қўшимча сифатида табиий восита излаётганларга. ⚠️ Ёдда тутинг! TRIBU ZEN MAHFIY YIRDAMCHI! https://youtube.com/shorts/K_wetWLC0vw?si=4VSzMbUZKCc8WUjI
без подписи
✍️ PSIXOMED24 klinikasiga administrator ishga olinadi
✍️ PSIXOMED24 klinikasiga administrator ishga olinadi
КАЛТАК ЕЙИШ НАТИЖАСИДА ПАЙДО БЎЛГАН ҚЎРҚУВ ВАҲИМА ВА ХАВОТИР Психолог қабулидан лавҳа – 20 ёшли Мастуранинг ҳикояси: Мен турмуш ўртоғимни тўйдан олдин бир неча марта кўрганман, оиласи бизнинг уйдагиларга ёқди шекилли, тўй бошлашди. Оиламизда ота-онамнинг фақат уч қизи бор, мен иккинчисиман. Уйимизда ҳеч қаттиқ товуш эшитилмаган. Дадам қаттиққўл инсон бўлганлари билан овозларини баландлатмаган. Бу оилага тушдим-у, биринчи марта бақир-чақирни эшитганимдаёқ ҳушимдан кетиб қолдим. Бу ҳодиса тез-тез такрорлана бошлади. Турмуш ўртоғимнинг асаби чатоқ, жаҳли тез, айтгани оғзидан чиқиши билан пайдо бўлишини талаб қилади. Ўша куни турмуш ўртоғимнинг жаҳли нимадан чиққанини эслай олмайман ҳам, тўсатдан юз- кўзим аралаш тушган тарсаки ва муштлар зарбидан йиқилдим. Ҳеч нимани эслолмайман. Оғриқ ҳам сезмадим. Аммо тинимсиз йиғлайвердим. У қилган ишидан пушаймон бўлиб, кечирим сўради. Ўзини бошқа бу каби тутмаяпти. Бироқ эримнинг ишдан келмаслигини, уйга кеч қайтишини истайман. Мени ураётганида унинг кўзларидаги важоҳат менинг кўзимга ўтириб қолган. Яна шундай ҳолат рўй беришидан ваҳимага тушиб, қалтирайман. Аяжоним, яъни қайнона аям мен билан бирга йиғладилар, сизниг ҳомилангиз соғлом туғилишини истайман, дедилар. Аммо бу оиладагиларнинг ғамхўрликлари, меҳр кўрсатишлари мени бу титроқ ва қўрқувдан халос этмаяпти. Худди атайлаб қилаётгандекман. Психолог опа, мен атайлаб қилмаяпман, ҳамма адашади, эрим ҳам адашди ва кечирим сўради. Бу ҳолатдан чиқишим учун ёрдам беринг. Психолог хулосаси Психолог бу пайтда ҳеч кимни айбламайди. Бўлар иш бўлибди, энди тўғри йўлни топиб яна яшашда давом этиш керак. Психологик ёрдам сифатида “Хотирани ўчириш методи”дан фойдаланилади ва бўлиб ўтган воқеадаги қўрқув ҳиссиёти ўчирилади. Психолог қабулига кела олмаган инсонлар учун қуйидаги маслаҳатларни тавсия этамиз. 1. Сиз сизни ураётган инсон ўрнида бўлиб қолишингиз мумкин эди. Яъни ҳар бир инсон жоҳилликни тушуниш учун бир марта жоҳиллик асоратларини кўриб қўйгани яхши. Сизда ҳам шу каби ҳолат бўлганида ўзингизни жиловлай олганингизни эсланг. 2. Сизни “касал” мақомига олиб келган ҳаётингиздаги бу воқеани миянгиздаги “даҳшатли мушт” номли китоб шаклида тасаввур қилинг. Энди бу китобни миянгиздаги китоблар жавонидан олиб кўчага, ҳеч кимга зиён етмайдиган жойга ташлаб юборинг. 3. Сизга мушт кўтарган инсон юзини тасаввур қилинг. Унинг юзидаги даҳшат ўрнига сизнинг яхшилик тилашингиз орқали мулойимлик пайдо бўлганини кўринг. 4. Сизни урган инсонни бир марта кечиринг. Ундан сизни яхши кўришини ва ўзингиздан уни яхши кўришни талаб қилманг. Яхши кўришига имкон берадиган ягона одам сиз ўзингиз бўласиз. 5. Ҳаётингиздаги битта ёмон воқеа сизни қўрқоқ, ваҳимакаш, ожиз ва ёмон кўрувчи қилиб қўймаслиги лозимлиги ҳақида ўйлаб кўринг. 6. Ўзингизга янги ном қўйинг. Калтак ва мушт бу хавф. Хавфдан қочишнинг тўғри тактикасини миянгизда ишлаб чиқинг. Сизнинг ҳаётий тажрибангиз сизни кучли қилганига ишонинг. 7. Агар ҳаётингизда калтакланиш, мушт ейиш жараёни бўлиб ўтган бўлиб, буни ошкор этишдан қўрқитилган бўлсангиз, шуни тушунингки, сиз шифокор кўригига боришингиз керак. Миянинг ички жароҳати ва лат ейиш бўлмаганлигини текшириш лозим. Шунинг учун тез муддатда сизга раҳм-шафқат билдирувчи инсонга бу ҳақда маълумот беринг. Бу сизнинг оилангиздаги куёвингиз ва унинг яқинлари бўлганлиги маъқулроқ. Агар бунинг иложи бўлмаса, ота-онангизга билдиринг. Бунинг ҳам иложи бўлмаса, милиция ҳодимлари ва тез ёрдам чақиришингиз тўғри йўл эканлигини тушунишингиз керак. 8. Соғлиғингизни асрашни ўрганинг. Бир гапдан қолинг ва хавфдан тезроқ йироқлаша билинг.
Bipolyar affektiv buzilish: “oq va qora” kayfiyat davrlari Bipolyar affektiv buzilish — inson kayfiyati, faolligi, uyqusi va fikrlash tezligida keskin o‘zgarishlar kuzatiladigan ruhiy holat. Kasallik odatda ikki xil davr bilan namoyon bo‘ladi: Maniya yoki gipomaniya davrida insonda energiya oshadi, uyquga ehtiyoj kamayadi, gapirish va fikrlash tezlashadi. O‘ziga baho haddan tashqari yuqori bo‘lishi, shoshilinch qarorlar, ortiqcha xarajatlar va xavfli harakatlar kuzatilishi mumkin. Depressiv davrda esa kayfiyat tushadi, qiziqish va zavq yo‘qoladi, holsizlik, uyqu buzilishi, aybdorlik hissi va diqqat pasayishi paydo bo‘ladi. Shu sababli bipolyar buzilish ba’zan obrazli tarzda “oq va qora depressiya” deb ataladi. Ammo bu rasmiy tibbiy atama emas. Tashxis bemorning ayni paytdagi epizodiga qarab kodlanadi. МКБ-10 bo‘yicha: F31.1 — bipolyar affektiv buzilish, hozirgi epizod psixotik belgilarsiz maniya. Depressiv epizodlar esa og‘irlik darajasiga qarab F31.3, F31.4 yoki F31.5 kodlari bilan belgilanadi. Bipolyar buzilish oddiy kayfiyat almashinuvi emas. Epizodlar insonning oilaviy hayoti, ishi, moliyaviy qarorlari va munosabatlariga sezilarli ta’sir ko‘rsatishi mumkin. Ushbu mavzudagi yangi videoni bugun soat 20:00 da youtube da tomosha qiling 👇👇 https://www.youtube.com/watch?v=w19GKnvbPIk&t=3s ____________ 🌐 doktorzebiniso.uz 📱 +998 95 166 26 62
Jinsiy aloqaga to'ymaslik - Giperseksuallik haqida gaplashamiz F52.7 Yangi videoni hoziroq tomosha qiling 👇👇 https://www.youtube.com/watch?v=XH3ol90H7Ds ____________ 🌐 doktorzebiniso.uz 📱 +998 95 166 26 62
ТУНДА ОЁҚЛАРИНГИЗ ТИНЧЛИК БЕРМАЯПТИМИ? Қабулимизга 46 ёшли аёл мурожаат қилди. Унинг асосий шикояти шундай эди: “Кечқурун ётсам, оёқларимда ғалати ҳис пайдо бўлади. Гўё ичида нимадир ҳаракатланаётгандек. Жойимда ётиш қийин. Оёқларимни қимирлатсам бироз енгиллашади, аммо яна қайтиб бошланади.” Бу ҳолат деярли ҳар куни такрорланган. Натижада: • Уйқуга кетиши қийинлашган • Тунда бир неча марта уйғонган • Кундузи чарчоқ кучайган • Жаҳлдорлик ва диққат пасайиши пайдо бўлган Текширувлардан сўнг унда ➡️ Безовта оёқлар синдроми аниқланди. Безовта оёқлар синдроми қандай намоён бўлади? Кўпчилик буни томир касаллиги ёки остеохондроз деб ўйлайди. Аслида эса муаммо асаб тизими фаолияти билан боғлиқ бўлиши мумкин. Белгилари: • Оёқларда чумоли юргандек ҳис • Тортишиш ёки куйиш ҳисси • Тинч ўтирганда кучайиши • Кечқурун ва тунда авж олиши • Оёқни қимирлатганда енгиллашиши Сабаблари нималар? Кўп учрайдиган омиллар: • Темир захираларининг камайиши • Дофамин тизими фаолиятининг ўзгариши • Сурункали стресс • Уйқу режимининг бузилиши • Кофеинни кўп истеъмол қилиш • Айрим дорилар таъсири Бу ҳолатни эътиборсиз қолдирманг Безовта оёқлар синдроми йиллар давомида давом этиши мумкин. Оқибатда: • Сурункали уйқусизлик • Доимий чарчоқ • Хавотир кучайиши • Иш қобилияти пасайиши кузатилади. Нима қилиш мумкин? ✔ Кечқурун кофе ва энергетик ичимликлардан чекланинг ✔ Уйқу режимини барқарор сақланг ✔ Енгил чўзилиш машқларини бажаринг ✔ Темир захираларини текширинг ✔ Сабабни аниқлаш учун комплекс баҳолашдан ўтинг Кўп ҳолларда сабаб аниқланиб, тўғри ёндашув танланса, уйқу сифати сезиларли даражада яхшиланади. ━━━━━━━━━━━━━━━ 📍 PSIXOMED24 👩⚕️ Зебинисо Ахмедова Психиатр • Психотерапевт • Нарколог 🌐 doktorzebiniso.uz 📱 +998 95 166 26 62 Instagram: @zebiniso_ahmedova YouTube: @psixolog_zebiniso 📍 Тошкент шаҳри, Чилонзор 3, 45/3 БИЗГА МУРОЖААТ ҚИЛИНГ!
❓ 📱 Оʻйин ➡️ Қарз ➡️ Қимор... Бу гирдобдан чиқиш мумкинми? Бугунги рақамли дунёда телефон ва интернет фақатгина алоқа воситаси эмас, балки кўплаб инсонларнинг ҳаётини барбод қилаётган тузоққа ҳам айланиб улгурди. Биргина қизиқиш ёки "осон пул топиш" истаги инсонни қандай қилиб қимор ва қарз ботқоғига улоқтиришини ҳамма ҳам вақтида англаб етмайди. Зебинисо Ахмедованинг "Оʻйин-қарз, қимор: Чиқиш мумкин" китоби айнан мана шундай долзарб ва оғриқли мавзуга бағишланган. Бу китоб кимлар учун? Қимор, онлайн ўйинлар (лудомания) ва уларнинг оқибатларидан жабр чекаётганлар; Яқинлари мана шундай гирдобга тушиб қолган ва уларга қандай ёрдам беришни билмаётганлар; Замонавий қарамликларнинг психологик ва ижтимой илдизларини тушунишни истовчилар учун. Китоб шунчаки муаммони санаб ўтмайди, балки энг муҳими — бу вазиятдан чиқиш йўлларини кўрсатиб беради! Нажот ҳар доим бор, фақат тўғри йўлни топиш керак.Биргина беозор туюлган онлайн ўйин инсон ҳаётини қанчалик ўзгартириб юбориши мумкин? Афсуски, жуда тез ва аянчли тарзда. Муаллиф Зебинисо Ахмедова ўзининг "Оʻйин-қарз, қимор: Чиқиш мумкин" номли китобида айнан мана шу заҳри қотилнинг жамиятдаги асоратларини очиб беради. Китобни варақлар экансиз, қуйидаги саволларга жавоб топасиз: Виртуал оламдаги ўйинлар қандай қилиб реал қарзларга айланади? Лудомания (қиморбозлик) психологияси қандай ишлайди? Энг муҳими: Бу занжирни қандай узиш ва соғлом ҳаётга қайтиш мумкин? Агар сизни ёки танишларингизни шу мавзу ўйлантираётган бўлса, бу китоб айни муддао. Сизнингча, бугунги кунда ёшларни онлайн қимор ўйинларидан асраш учун нима қилиш керак? Фикрларингизни изоҳларда қолдиринг 👇 #Муҳокама #КитобТавсияси 951662662 @zebiniso_ahmedova INSTA @psixologzebiniso
БОЛАЛАР НЕВРОЗИ Болангизда қуйидаги белгилар борми? • Кўп йиғлайди • Қўрқув, кечаси бир ўзи ухлай олмайди • Ота-онадан ажрагиси келмайди • Дудуқланиш, хаяжонда қўли, танаси қалтираши • Тирноғини тишлайди, уялиш кучли • Энкопрез (ички кийимини булғаб қўйиш) кузатилади, энурез сийиб қўяди • Овқат емайди, танлайди, иштахаси йўқ • Ўртоқлари йўқ • Тез хафа бўлади • Уйқуси безовта • Сабабсиз қорин ёки бош оғриғидан шикоят қилади Бу ҳолатларнинг барчаси ҳам шўхлик ёки эркалик эмас. Болалар неврози — бу бола психикасининг узоқ давом этган руҳий босим, қўрқув, стресс ёки ички зиддиятларга берган жавобидир. Кўпинча қуйидаги омиллар сабаб бўлади: • Оиладаги жанжаллар • Қаттиқ жазолаш • Ота-она ажралиши • Мактаб ёки боғчадаги муаммолар • Қўрқитиш ва таҳдидлар • Эмоционал эътибор етишмаслиги Невроз ўз вақтида аниқланиб, тўғри ёндашув қўлланилса, бола тўлиқ тикланиши мумкин. Боланинг хулқидаги ўзгаришларни «ўтиб кетади» деб қолдирманг. 📍 PSIXOMED24 👩⚕️ Зебинисо Ахмедова Психиатр • Психотерапевт • Нарколог 🌐 doktorzebiniso.uz 📱 +998 95 166 26 62 Instagram: @zebiniso_ahmedova YouTube: @psixolog_zebiniso Telegram: @zebinisopsixolog 📍 Тошкент шаҳри, Чилонзор 3, 45/3 #болаларневрози #болаларпсихологияси #болаларпсихиатри #психотерапия #зебинисоахмедова #psixomed24 #боласаломатлиги #руҳийсаломатлик #дудуқланиш #энкопрез #болаларстресси
Tekin videolarimizning o’zidan olingan natija😍😍😍 Siz ham bepul yordam olishni xohlasangiz hoziroq @ZebinisoAdminPro ga murojaat qiling! 🌐 doktorzebiniso.uz 📱 +998 95 166 26 62 Instagram: @zebiniso_ahmedova YouTube: @psixolog_zebiniso 📍 Тошкент шаҳри, Чилонзор 3, 45/3
🧠 ПСИХИАТР ИЗОҲИ Энг қўрқинчли руҳий ҳолатлардан бири — психоз. Менга баъзан яқинлари беморни олиб келишади ва шундай дейишади: “Доктор, у хонада ҳеч ким бўлмаса ҳам ким биландир гаплашяпти.” “Тунда кимдир чақиряпти деб уйдан чиқиб кетмоқчи бўлди.” “Биз кўрмаётган одамларни кўряпман деяпти.” Психозда инсон йўқ нарсани кўриши, йўқ овозларни эшитиши мумкин. Лекин энг хавфли жиҳати бу эмас. Энг хавфлиси — инсон ўз бошидан кечираётган ҳолатни касаллик деб қабул қила олмайди. У: “Сизлар кўрмаяпсизлар, мен кўряпман!” дейди. “Улар мени кузатишяпти.” “Мени ўлдиришмоқчи.” “Менга овозлар буйруқ беряпти.” дейиши мумкин. Яъни мия нореал дунёга кириб кетади ва инсон бу воқеаларни ҳақиқат деб қабул қилади. Айрим ҳолатларда эшитилаётган овозлар беморга ўзига ёки бошқаларга зарар етказиш ҳақида буйруқ ҳам бериши мумкин. Шунинг учун психоз шунчаки асабийлик ёки стресс эмас. Бу шошилинч эътибор талаб қиладиган ҳолат. Кўп ҳолатларда психозда миянинг дофамин тизими ҳаддан ташқари фаоллашади. Замонавий психиатрияда бу ҳолатни назорат қилиш ва даволаш усуллари мавжуд. Қуйидаги белгиларни кўрсангиз вақтни ўтказманг: • Йўқ овозларни эшитиш • Йўқ одамларни кўриш • Асоссиз шубҳа • Таъқиб қилишяпти деган фикрлар • Ғалати ва тушунарсиз гапириш • Реалликни баҳолашнинг бузилиши Психоз қанча эрта аниқланса, тикланиш имконияти шунча юқори бўлади. 📍 PSIXOMED24 👩⚕️ Зебинисо Ахмедова Психиатр • Психотерапевт • Нарколог 🌐 doktorzebiniso.uz 📱 +998 95 166 26 62 Instagram: @zebiniso_ahmedova YouTube: @psixolog_zebiniso Манбалар: American Psychiatric Association (DSM-5-TR) https://www.psychiatry.org NIMH – Psychosis https://www.nimh.nih.gov/health/publications/understanding-psychosis WHO – Schizophrenia https://www.who.int/news-room/fact-sheets/detail/schizophrenia
🌸 КЛИМАКС: БУ ШУНЧАКИ «ҚАРИШ» ЭМАС, БАЛКИ МИЯНИНГ ҚАЙТА МОСЛАШИШИДИР #Климакс #Психофармакология #АёлларСоғлиғи #Нейромедиаторлар Аёллар орасида «Климакс бошланди, демак қарияпман» деган нотўғри тушунча бор. Аслида эса климакс — фақатгина тухумдонлар фаолиятининг тўхташи ёки ҳайз кўрмаслик эмас. Бу — аёл организми ва энг биринчи навбатда марказий нерв тизимининг жиддий гормонал ўзгаришларга қайта мослашиш (нейроадаптация) жараёнидир. 🧠 Мия кимёсида нима ўзгаради? Аёл кишининг гўзаллиги, ёшлиги ва энг муҳими — эмоционал барқарорлиги эстроген гормонига чамбарчас боғлиқ. Климакс даврида эстроген ва прогестерон миқдори кескин камаяди. Бу эса миядаги энг муҳим нейромедиаторлар (кимёвий хабарчилар) занжирини бузиб юборади: Серотонин ↓ (кайфият ва хотиржамлик медиатори) сусаяди. ГАМК ↓ (мияни тинчлантирувчи асосий тормоз тизими) пасаяди. Норадреналин дисбаланси (стресс ва ҳароратни бошқарувчи тизим) гиперактив бўлиб қолади. Дофамин ўзгариши (мотивация ва қувват манбаи) кузатилади. Айнан мана шу «кимёвий бўрон» туфайли аёл киши ўзини таний олмай қолади: сабабсиз йиғлайди, жаҳли тез чиқади, ухлай олмайди ёки танасида тушунарсиз оғриқлар сезади. 📋 Клиникада климакснинг қандай турлари (ниқоблари) бор? Шунинг учун аёл: • ўзини таний олмай қолиши • сабабсиз йиғлаши • жаҳли тез чиқиши • юраги тез уриши • уйқуси бузилиши • “ичидан тўлиб кетиши” мумкин. ━━━━━━━━━━━━━━━ 🧠 КЛИМАКСНИНГ ЭНГ КЎП УЧРАЙДИГАН 7 ТА НИҚОБИ 1️⃣ ХАВОТИРЛИ КЛИМАКС • ички бетоқатлик • юрак тез уриши • “ўзимни йўқотаман” ҳисси • хавотир ━━━━━━━━━━━━━━━ 2️⃣ ДЕПРЕССИВ КЛИМАКС • энергия йўқ • ҳеч нарса қизиқ эмас • йиғлоқилик • апатия ━━━━━━━━━━━━━━━ 3️⃣ ПРИЛИВЛИ КЛИМАКС • бирдан қизиб кетиш • терлаш • юз қизариши • тунги безовталик ━━━━━━━━━━━━━━━ 4️⃣ УЙҚУСИЗЛИКЛИ КЛИМАКС • кечаси кўп уйғониш • мия “ўчмаслиги” • чарчоқ ━━━━━━━━━━━━━━━ 5️⃣ АГРЕССИВ-ТАЪСИРЧАН КЛИМАКС • тез жаҳл • бақириш • овозга сезгирлик • асабийлик ━━━━━━━━━━━━━━━ 6️⃣ СОМАТИЗАЦИЯЛИ КЛИМАКС • танада оғриқ • бош айланиш • “оғир касалман” ҳисси ━━━━━━━━━━━━━━━ 7️⃣ КОГНИТИВ КЛИМАКС • эсдан чиқариш • диққат сусайиши • “мияда туман” ⚠️ Муҳим: Ҳар бир аёлда климакс турлича кечади. Кимдадир: • хавотир Кимдадир: • депрессия Кимдадир: • уйқусизлик устун бўлади. Шунинг учун ҳаммага бир хил дори ёки бир хил ўсимлик препарати ёрдам бермайди. 📍 PSIXOMED24 👩⚕️ Зебинисо Ахмедова Психиатр • Психотерапевт • Нарколог 🌐 doktorzebiniso.uz 📱 +998 95 166 26 62 Instagram: @zebiniso_ahmedova YouTube: @psixolog_zebiniso 📍 Тошкент шаҳри, Чилонзор 3, 45/3
https://www.youtube.com/live/h0AUGM5ppRY?si=dLQLlh8nYDuRSQVq
🧠 СИЗ “ЧАРЧАДИМ” ДЕЯПСИЗ… ЛЕКИН МИЯНГИЗ БОШҚА НАРСА ДЕЯПТИ Кўпчилик бу ҳолатни шундай таърифлайди: * *“Ҳеч нарсага ҳавасим йўқ…”* * *“Кучим қолмади, доим ҳолсизман…”* * *“Ўйлайман, режа тузаман, лекин бошлай олмайман…”* * *“Уйқудан турсам ҳам, худди ухламагандек чарчоқ…”* * *“Оддий, кундалик ишлар ҳам оғир юкдек туюляпти…”* Кўпинча атрофдагилар, ҳатто инсоннинг ўзи ҳам буни “дангасалик” ёки “иродасизлик” деб ҳисоблайди. Лекин аслида муаммо характерда эмас. Муаммо — биокимёвий чарчоқда. Миямиздаги асосий нейромедиаторлар (кимёвий моддалар) баланси бузилганда, нерв тизими шундай сигнал беради: ### 🔻 ДОФАМИН ТАНҚИСЛИГИ (Мотивация маркази) * Истак ва қизиқишлар йўқолади. * Олдин қувонч келтирган нарсалар бефарқ бўлиб қолади. * Ишларни доимий равишда “эртага”га суриш (прокрастинация) кучаяди. ### 🔻 СЕРОТОНИН ТАНҚИСЛИГИ (Кайфият ва хотиржамлик маркази) * Сабабсиз ички хавотир ва безовталик пайдо бўлади. * Ҳеч бир ютуқ ёки воқеадан хурсанд бўла олмаслик ҳисси келади. * Эмоционал бўшлиқ ва тушкунлик қамраб олади. ### 🔻 НОРАДРЕНАЛИН ТАНҚИСЛИГИ (Энергия ва диққат маркази) * Жисмоний ва руҳий энергия кескин тушиб кетади. * Диққатни жамлаш қийинлашади, фикрлар тарқоқлашади. * Мия худди “туман” ичида қолгандек бўлади, қарор қабул қилиш оғирлашади. > Муҳим хулоса: Ўзингизни айблашдан тўхтанг. Мия ҳам худди жисмоний аъзолар каби чарчайди ва унга ёрдам керак. Бу ҳолатни вақтида англаш ва ундан чиқиш йўлини топиш соғлиқ учун энг тўғри қадамдир. 📍 PSIXOMED24 Клиникаси 👩⚕️ Зебинисо Ахмедова *Психиатр • Психотерапевт • Нарколог* 🌐 Сайт: doktorzebiniso.uz 📱 Телефон: +998 95 166 26 62 📸 Instagram: @zebiniso_ahmedova 🎥 YouTube: @psixolog_zebiniso 📍 Манзил: Тошкент шаҳри, Чилонзор 3-квартал, 45/3
9-синф ўқувчиси бўлган қиз кейинги вақтларда дарсларга бормай қўйди, уйдан қочадиган, жанжалкаш ва гапга кирмайдиган бўлиб қолди. Болалигидан инжиқ бўлгани айтилса-да, 14 ёшидан кейин унинг хулқи кескин ўзгарган: онаси билан тез-тез жанжаллашган, ҳатто муштлашиш ҳолатлари ҳам бўлган. 2025 йил декабрь ойида навбатдаги жанжалдан кейин уйдан қочиб кетиб, бир сутка бедарак кетган. Кейинчалик асоциал муҳитга аралашиб, турли йигитлар билан юра бошлаган. Шу сабабли биринчи марта психиатрия шифохонасига ётқизилган. Аммо даволанишдан кейин ҳам вазият ўзгармаган. Уйдан яна қочиш, онасига қулоқ солмаслик, қаердандир катта миқдорда пул топиш ҳолатлари давом этган. Ҳатто фоҳишалик бўйича жиноят иши ҳам қўзғатилган. Қиз топилиб онаси ҳамроҳлигида яна шифохонага олиб келинди. Бу ҳолат — шунчаки “тарбиясизлик” эмас. Бундай хулқ ортида нималар ётади? Ушбу кейсни психиатр сифатида тахлили: 🔴 ЎСМИРЛАРДА БИПОЛЯР АФФЕКТИВ БУЗИЛИШ (БАБ): БУ ШУНЧАКИ “ТАРБИЯСИЗЛИК” ЭМAС! Кўпчилик Биполяр бузилишни фақат катталардагидек тушунади: кайфиятнинг ҳаддан ташқари кўтарилиб кетиши, тинмай кулиш ва энергия оқиб келиши. Лекин ўсмирларда БАБ мутлақо бошқача ниқоблар остида яширинади! У кўпинча қувноқлик эмас, балки аламзадалик ва агрессия билан намоён бўлади. ### 🔍 Ўсмирларда БАБ қандай кўринади? * 🤬 Жуда тез жаҳл чиқиши ва арзимаган нарсага портлаш * 🏃♀️ Уйдан қочиб кетиш, оилавий қоидаларни бузиш * ⚔️ “Ҳаммага қарши” бўлиб қолиш (айниқса онага нисбатан агрессия, ҳатто муштлашишгача бориш) * 🎒 Дарсларни ташлаб қўйиш, ўқишдан совуш * 🌙 Тунлари ухламаслик, лекин кундузи чарчоқ ҳис қилмаслик * ⚡ Импульсив хулқ-атвор: қаердандир катта пул топиш, пулларни назоратсиз сарфлаш * 🌪️ Хавфли ва асоциал муҳитга кириб кетиш, эрта сексуал ҳаёт бошлаш * 🎢 Кайфиятнинг кескин алмашиши: бир кун ўзини дунёдаги энг кучли инсон ҳис қилиш, кейин эса қаттиқ тушкунликка (депрессияга) тушиш ❓ НЕГА СAБAБИНИ AДAШТИРИБ ЮБОРИШАДИ? Афсустки, ота-оналар ва атрофдагилар бундай хулқ-атворни кўрганда кўпинча: ❌ *“Ўтиш даври-да”* ❌ *“Эркалик қиляпти”* ❌ *“Тарбиясиз бўлиб кетди”* ❌ *“Характери жуда оғир”* — деб баҳолашади. > ⚠️ Бу катта хато! Ҳар доим ҳам бундай кескин ўзгаришлар тарбиясизликдан бўлмайди. Бунинг ортида жиддий руҳий касаллик — биполяр спектр бузилиши ётиши мумкин. 🧠 НЕГА ЎСМИРЛАРДА КAТТAЛAРДAГИДЕК ЭМAС? Чунки ўсмирлик даврида миянинг қарор қабул қилиш ва оқибатини баҳолаш қисми ҳали тўлиқ шаклланиб улгурмаган бўлади. Ички эмоционал назорат жуда паст. Шу сабабли, катталардаги соғлом “эйфория” (қувноқлик) ва энергия ўсмирларда қуйидагича акс этади: * Доимий ғазаб ва конфликтлар * Хавфни ҳис қилмасдан таваккал қилиш * Ўз хатти-ҳаракатларига критик (соғлом) баҳо бера олмаслик 📢 ОТA-ОНAЛAР УЧУН МУҲИМ ЭСЛAТМA Албатта, ҳар бир жаҳлдор ёки қайсар ўсмирда БАБ бўлавермайди. Аммо фарзандингизда уйқу кескин камайган бўлса-да чарчамаса, хавфли ҳаракатларга мойиллиги ортса ва кайфияти кун давомида бир неча бор кескин ўзгарса — буни шунчаки характер деб эътиборсиз қолдирманг. Бундай вазиятда педагогик жазо чоралари ёки уришишлар вазиятни фақат оғирлаштиради. Тўғри ташхис ва ўз вақтида кўрсатилган тиббий-психологик ёрдамгина ўсмирни ҳаётини ҳалокатдан қутқариб қолиши мумкин. 📍 PSIXOMED24 клиникаси 👩⚕️ Зебинисо Ахмедова *Психиатр • Психотерапевт • Нарколог* 🌐 doktorzebiniso.uz 📱 +998 95 166 26 62 📱 Telegram: @zebinisopsixolog 📸 Instagram: @zebiniso_ahmedova 🎥 YouTube: @psixolog_zebiniso 📍 Манзил: Тошкент шаҳри, Чилонзор 3, 45/3 *Манбалар: NIMH (National Institute of Mental Health), AACAP, NCBI.*
https://www.instagram.com/reel/DYgPhMaoTxe/?igsh=ZmJqaGxwNW82YjF2
ДАНГАСАЛИКНИНГ 10 ТУРИ Баъзан инсон бошқалар кўз ўнгида ҒИРТ ДАНГАСА бўлиб қолади. Бирор ишни бажаришга истак, хоҳиш, куч йўқ. Ўша “БОШҚАЛАР” бизни"ялқов" деб айблашади, аслида эса муаммо иродада эмас,мияда бўлади. Ҳар бир "дангасалик" ортида миянинг ўзига хос ҳимоя реакцияси ётади. 1. Эмоционал дангасалик** Инсон ишни бошлай олмайди, чунки ичида ҳиссий оғирлик бор. *Белгилари:Ички бўшлиқ, ҳавас сўниши, энергия танқислиги. Сабаби:Депрессив ҳолатлар, эмоционал куйиш ёки сурункали стресс. 2. Хавотирли дангасалик Ишни кечиктириш (прокрастинация) сабаби — хато қилишдан ёки натижа идеал бўлмаслигидан қўрқиш. Белгилари:Ҳаддан ташқари кўп ўйлаш, перфекционизм, "кейин қиламан" дейиш. Сабаби:Хавотир бузилишлари, ОКР. 3. Дофамин чарчоғи Мия рақамли оламдаги тезкор стимулларга (Instagram Reels, TikTok, қимор ўйинлари) ўрганиб қолади ва оддий меҳнат "зерикарли" бўлиб туюлади. Белгилари: Диққатни жамлай олмаслик, тез зерикиш, доимий янгилик қидириш. 4. Қарор қабул қилиш чарчоғи Мия кун давомида ҳаддан ташқари кўп танлов қилишдан чарчайди ва охири "энергия тежаш" режимига ўтади. Белгилари:Иккиланиш, оддий танловда ҳам қийналиш. Кимларда учрайди:Раҳбарлар ва масъулияти юқори бўлган инсонларда. 5. Пассив-агрессив (яширин ғазаб) дангасалик Инсон ичида кимгадир ёки нимагадир нисбатан қаршилик ҳис қилса, унинг мияси "пассив протест" чақиради. Белгилари: Атайлаб секин ишлаш, доимий кечикиш, ишга нисбатан ички нафрат. 6. Физиологик (тана) чарчоғи Бу ерда муаммо характерда эмас, балки организмнинг биологик ресурсларида. Белгилари:Эрталаб туришга қийналиш, танадаги оғирлик, уйқучанлик. Сабаби:Витамин етишмовчилиги, гормонал бузилишлар, анемия. 7. Экзистенциал (маъно йўқолган) дангасалик Инсон "Бу иш менга нима беради?" ёки "Нега яшаяпман?" деган саволга жавоб тополмаса, мия энергия бермай қўяди. Белгилари:Илҳом йўқлиги, мақсадсизлик, бефарқлик. 8. Ўрганилган ожизлик Кўп марта ҳаракат қилиб, муваффақиятсизликка учраган инсоннинг мияси "барибир фойдаси йўқ" деган хулосага келади. Белгилари:Тезда таслим бўлиш, пассивлик, янги уринишлардан қочиш. 9. Травматик "қотиб қолиш" (Freeze) Асаб тизими кучли руҳий зарбадан сўнг "музлаш" ҳолатига тушиб қолади. Белгилари:Қимирлагиси келмаслик, ҳаракатни бошлай олмаслик, ички карахтлик. Сабаби:ПТСР (травмадан кейинги стресс бузилиши). 10. Ҳақиқий дангасалик (интизом йўқлиги) Бунда касаллик ёки травма йўқ, шунчаки шахсда масъулият ва мақсад шаклланмаган. Белгилари:Режимнинг йўқлиги, мақсадсиз ҳаёт. Ечими:Психотерапия эмас, одатларни ўзгартириш ва интизом. Хулоса:Агар сиз ўзингизни доим айбласангиз, бу ҳолат фақат ёмонлашади. Аввал "дангасалигингиз" илдизини топинг. Балки сизга дам олиш ёки мутахассис ёрдами керакдир? Мурожаат учун: 📍 PSIXOMED24 клиникаси 👩⚕️Зебинисо Ахмедова-Психиатр, Психотерапевт, Нарколог 🌐 doktorzebiniso.uz 📱 **+998 95 166 26 62 📱 Instagram:@zebiniso_ahmedova 📺 **YouTube:@psixolog_zebiniso 📍 Манзил: Тошкент шаҳри, Чилонзор 3-мавзе, 45/3.
УЙҚУСИЗЛИКНИНГ 12 ТУРИ Уйқусизлик фақат “ухлай олмаслик” эмас. Унинг турлари бор. Ҳар бири турли сабаб, ҳиссиёт ва мия фаолияти билан боғлиқ. 1. Пресомник уйқусизлик Ухлаш қийин бўлади. Одам ётса ҳам мия “ўчмайди”. Белгилари: Узоқ вақт ухлай олмаслик Ўйлар тўхтамаслиги Хавотир Тананинг таранглиги Кўп учрайди: Хавотир Стресс ОКР ПТСРда 2. Интрасомник уйқусизлик Тез-тез уйғониб кетиш. Белгилари: Тунда кўп уйғониш Чуқур уйқу йўқлиги Майин товушдан ҳам уйғониш Кўп учрайди: Хавотир Депрессия Гипераруал ҳолатларда 3. Постсомник уйқусизлик Жуда эрта уйғониш ва қайта ухлай олмаслик. Белгилари: Соат 3-5 ларда уйғониш Чарчоқ Эрталаб кайфият тушиши Кўпинча: Депрессияда Эндоген депрессияда 4. Психофизиологик уйқусизлик Инсоннинг ўзи уйқудан қўрқа бошлайди. Фикр: “Яна ухлай олмайман” Натижа: Тана таранглашади Адреналин ошади Мия уйқуга қарши ишлайди 5. Парадоксал уйқусизлик Одам “умуман ухламадим” деб ўйлайди. Аслида эса ухлаган бўлади. Кўпинча: Тревож инсонларда Назоратга мойил одамларда 6. Ўткир уйқусизлик Қисқа муддатли. Сабаблари: Стресс Имтиҳон Ажралиш Қўрқув Қайғу Одатда: Бир неча кун ёки ҳафта давом этади 7. Сурункали уйқусизлик Узоқ давом этади. Белгилари: Ҳафталаб ёки ойлаб ухлолмаслик Чарчоқ Асабийлик Хотира пасайиши 8. Адаптацион уйқусизлик Ҳаётдаги ўзгаришларга мия мослаша олмаганда пайдо бўлади. Масалан: Кўчиш Янги иш Сафар Вақт зонаси ўзгариши 9. Идиопатик уйқусизлик Аниқ сабаб топилмайди. Кўпинча: Болаликдан бошланади Узоқ йиллар давом этади 10. Дорига боғлиқ уйқусизлик Айрим препаратлар уйқуни бузиши мумкин. Масалан: Стимуляторлар Кофеин Никотин Айрим антидепрессантлар Гормон препаратлари 11. Ситуатив уйқусизлик Аниқ бир воқеадан кейин пайдо бўлади. Масалан: Жанжал Хиёнат Йўқотиш Қарз Иш босими 12. Ноаниқ уйқусизлик Уйқу бузилган, лекин сабаби ҳали аниқ эмас. Қўшимча текширув ва кузатув талаб қилинади. УЙҚУСИЗЛИКДА МИЯДА НИМА БЎЛАДИ? Кўп ҳолатда: Норадреналин ↑ Кортизол ↑ ГАМК ↓ Серотонин ↓ Натижа: Мия “хавф режими”да қолади Тана дам ололмайди Уйқу юзаки бўлиб қолади УЙҚУСИЗЛИКНИНГ ХАВФЛАРИ Узоқ давом этса: Депрессия Хавотир Паник атака Қон босими ошиши Хотира пасайиши Иммунитет тушиши мумкин 📍 PSIXOMED24 👩⚕️ Зебинисо Ахмедова Психиатр • Психотерапевт • Нарколог Инстаграмм: @zebiniso_ahmedova You tube: @psixologzebiniso 🌐 doktorzebiniso.uz 📱 +998 95 166 26 62 📍 Тошкент шаҳри, Чилонзор 3, 45/3
https://youtu.be/Eq_n7zArcn8?si=FPO_Jik7E-edHeax 🌀 СТРЕСС: НЕГА БАЪЗИЛАР ТЕЗ СИНАДИ, БАЪЗИЛАР ЭСА ЧИДАЙДИ? Кўпчилик стрессни шунчаки "асабийлашиш" деб ўйлайди. Аслида буни организмимизнинг ички захира кучларидан фойдаланиши деб тушуниш мумкин. 📗 Ҳаётий кейс: Икки хил ички қувват Тасаввур қилинг, икки кишига бир хил оғир юк берилди (масалан, ишдаги қаттиқ босим ёки оиладаги келишмовчилик): Алишер:** Бу юк остида эзилиб қолди. Муаммо ҳал бўлгандан кейин ҳам узоқ вақт ўзига кела олмади, доим чарчоқ ҳис қилди ва уйқуси бузилди. Унинг ички "батерейкаси" бутунлай ўчиб қолган. Бу — Стресс бузилиши. Сардор:** Юкни кўтарганда қийналди, терлади, лекин уни манзилга етказгач, дам олди ва тез орада яна аввалгидек кучли бўлиб қолди. Бу — Оддий стресс. 🔍 Стресс ва Стресс бузилиши: Асосий фарқи Буни оддий резина мисолида тушуниш мумкин: * Стресс — бу резинанинг тортилиши. Юкни қўйиб юборсангиз, резина яна аввалги ҳолатига қайтади. Бу нормал ҳолат. * Стресс бузилиши — бу резинанинг шу даражада қаттиқ ёки узоқ тортилишики, у ёки узилиб кетади, ёки шакли бузилиб, аввалги ҳолига қайта олмайди. Муаммо тугаса ҳам, инсон ички хотиржамликни топа олмайди. 🛡 Кимлар стрессга чидамли? Стрессга чидамли инсонлар — булар "психологик эластиклиги" юқори бўлган кишилардир. Уларнинг ўзига хос жиҳатлари: 1.Вазиятга баҳо бера олиш:Улар муаммони "дунёнинг охири" деб эмас, шунчаки "ҳал қилиниши керак бўлган вазифа" деб кўрадилар. 2. Чегара қўйишни билиш:Ишдаги муаммони уйга, оиладаги муаммони ишга аралаштирмайдилар. 3.Ички ресурсни аяш:Улар қачон тўхташ ва дам олиш кераклигини ҳис қиладилар. 💡 Нима қилиш керак? Агар сиз ўзингизни Алишер каби ҳис қилаётган бўлсангиз (муаммо ўтса ҳам хавотир сизни тарк этмаса), демак ички тизимингиз "аввалги ҳолатга қайтиш" қобилиятини йўқотган. Бундай вазиятда шунчаки "дам олинг" дейиш камлик қилади. Бу худди бузилган механизмни таъмирлаш кераклигига ўхшайди. Ўз вақтида мутахассисга мурожаат қилиш — бу заифлик эмас, балки ўз соғлиғига бўлган масъулиятдир. Ички мувозанатингизни асранг, чунки бу сизнинг ҳаёт сифатингиз асосидир! Доктор Зебинисо Ахмедова Стресс назорат қилинса — фойдали. Назоратсиз қолса — неврозга айланади. Сизда назоратни қайтариш имкони бор. 📞 Мурожаат учун: 📱 +998 95 166 26 62 📍 Тошкент шаҳар, Чилонзор 3, 45/3 🌐 doktorzebiniso.uz 📲 Telegram: @zebinisopsixolog 📸 Instagram: @zebiniso_ahmedova ▶️ YouTube: @psixologzebiniso https://youtu.be/Eq_n7zArcn8?si=FPO_Jik7E-edHeax