tgindex
С

СЎЗ СЕҲРИ БЕТАКРОР

Статистика
закрытыйрусский

Публичного адреса нет. Приглашение не проверяем — ссылка в Telegram может быть уже недействительной.

Muhayyo Nazarova

Последний пост
07:54
Последнее чтение
ещё не заходили
Постов за неделю
66
Всего постов
77
Тип
закрытый
Язык
русский
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
328
−47 за 5 дн.
Сутки
−8
−2,38%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
426
40 постов
Вовлечённость
129,9%
к подписчикам
Постов в день
9,4
всего 77
Упоминаний
0
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
7
1/48двое суток
8
1/72трое суток
8

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • 07:547221

    Канал ҳаволасини яқинларингизга улашинг: https://t.me/abdunabiijod

  • 07:536921

    ДАСТУРХОНИМИЗДАН БЕГОНАЛАШГАН ТАОМЛАР Қоқурум – озгина қатиқ ё сузмани суюлтириб, қалампир, туз, мурч ва зираворлар солиб, пиёз тўғраб, устидан қайноқ сув қуйиб, шамоллашганда хўплаб-хўплаб ичиладиган хом таом. Терлатади. Канал ҳаволасини яқинларингизга улашинг: https://t.me/abdunabiijod

  • 04:322311

    ХАЙРЛИ ТОНГ! Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин

  • 17:172822

    Дунёда абадий қолмайсан инсон, Аччиқ бу ҳақиқат аёндир дилга. Шундайин яшаб ўт даҳру дун узра, Номингни ҳар лаҳза олсинлар тилга.   Муҳайё НАЗАРОВА.

  • 17 авг.481

    ⚡️ ИҚЛИМНИНГ УРУШЛАРГА ТАЪСИРИ | Иқлимшунос олим Эркин Абдулаҳатов билан эксклюзив суҳбат ❓ “Булутлар ўғирланади" деса, ишонасизми? Ёки тарихда бутун бир армия тўфон туфайли уммонга ғарқ бўлгани, улкан империялар қаҳратон совуқ сабаб мағлубиятга учрагани, биргина ёмғир минглаб аскарларнинг нобуд бўлишига сабаб бўлганини эшитганмисиз? Америкаликлар “илоҳий жазо” деб ўйлаган япон бомбалари АҚШ осмонига қандай бориб қолган эди? Хўш, нега бу йил ёғингарчилик кўпайди, одамлар дарров “кимдир иқлимни бошқаряпти” деган хулосага келди? Умуман, океандаги торнадо, муссон ёмғирлари, қурғоқчилик ва бошқа табиий офатларни қайсидир давлат сиёсий ва ҳарбий мақсадда бошқара оладими? Бу каби саволларга иқлимшунос олим Эркин Абдулаҳатов “Қароргоҳ” подкастида батафсил жавоб берди. 📹 Подкастни тўлиқ томоша қилинг👇👇 https://youtu.be/Zljf7Fcsnmo?si=UmmcWSyYX17JFi_P

  • 17 авг.6 02437

    ДУНЁ. Ёруғ дунё мен учун, Бир меҳрга зор дунё. Мендай экан жигар хун, Ғам-алами бор дунё. Бўлиб қолдим беқадр, Менда қувонч йўқ ҳозир Тиканзор бўлди адир, Ундан баттар хор дунё. Ўттиз ёшимда тўқсон, Ёшдай бўлдим хўп сарсон. Бўлсамда бир ногирон, Бўлолмадим нор дунё. Бир иш қилсам қўллар йўқ, Омад сари йўллар йўқ, Бахтиёрлик тилар йўқ, Дунё сиртмоқ,дор дунё. Юрак оғрийди сим-сим, Даво тополмас ҳеч ким. Билмам ночорми,золим, Мендайин бемор дунё. Ҳаловат йўқ тунимда, Бир роҳат йўқ кунимда, Ҳар куни кўз ўнгимда, Бўлади ночор дунё. Энг жонкуяр деганим, Бўлиб чиқдия ғаним. Ғамгинлик бўлди шоним, Мендан қилди ор дунё. Ногиронлик бошимда, Бор бўлди бир ёшимда. Қариндош йўқ қошимда, Дунё бўлди тор дунё. Кун кўрдим ўз ҳолимча, Кўп экан деб олимча. Зулм қилар золимча, Меҳр деб бекор дунё. Кунда турарлар туртиб, Бир чеккада ўтир деб. Камситарлар чўтир деб, Кўп экан беор дунё. Меҳр бердим бош силаб, Дуо қилдим яхшилаб. Энди юрибман йиғлаб, Юраги муз-қор дунё. Отам ва онам ўтди, Акам ва опам ўтди. Нега мени ғам тутди, Сиринг қил ошкор дунё. Дўстим воз кечиб кетди, Ғариб дея камситди. Осонгина йиқитди, Туйнуги йўқ ғор дунё. Муҳаббат четда ғариб, Бир кунда кетди қариб. Ҳеч ким олмас қутқариб, Кўп чекар озор дунё. Орзу ушалмай синди, Кўзимда ёшим тинди. Мен учун бўлди энди, Дунё ғам бозор дунё. Одам ўрнида кўрмай, Ишонганим ичар май, Юрибман ундан кечмай, Қил деб бахтиёр дунё. Туширсанг ҳам қамоққа, Термилтирма аҳмоққа, Бошни қўяй сиртмоққа, Кўп бўлса ғаддор дунё. Ҳеч ким ғамни билмасин, Энди ҳеч ким ўлмасин. Ногоҳ кетди бўлмасин, Қўлдан ихтиёр дунё. Битар кўнгил яраси, Юз йил бўлмай ораси. Бир кун топар чорасин, Вақтдир шифокор дунё. Оллоҳнинг номи тилда, Хотиржамлик бор дилда. Беғубор ҳар кўнгилда, Бўлсин бир диёр дунё. Кўрай манглайда борин, Чертиб ҳаётнинг торин. Менгаям бордир ўрин, Бўлай умидвор дунё. Бордир олти фарзандим, Набирам,асал-қандим. Эртам порлоқ,ишондим, Бўлар навбаҳор дунё. Абдуқодир Абраев. Қашқадарё вилоят Деҳқонобод.

  • 17 авг.

    БОРМЕН ТИРИКЛИК САҲНИДА... Бормен тириклик саҳнида, ишқ — танда жонимдур менинг, Бормен — синов даври(й)дамен, ишқ — имтиҳонимдур менинг. Тарк айлагум ишқдин бўлак бори равоқнинг ганжини, Ишқ — Ҳаққа элтувчи фусун, йўли(й) равонимдур менинг. Неки ибодат айлагум, дин-у диёнат йўлида, Ишқ — эътиқодим риштаси ҳам пок имонимдур менинг. Гар мен билан суҳбат қурар истак туғилмиш сиздаким, Ишқ комидин изланг мени, ишқ — хонумонимдур менинг. Гар Ал Ҳасанга қасд қилинг — тегманг-да, ишқин ўлдиринг, Бормен тириклик саҳнида, ишқ — танда жонимдур менинг. Ҳасан АЛМАТ t.me/hasanAlmatov

  • 17 авг.362

    Aссалому алайкум. Душанба тонги муборак бўлсин. Кириб келган янги ҳафта ҳаммамиз учун омадли ва файзли бўлсин. Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!

  • 17 авг.

    без подписи

  • 17 авг.1

    Устоз, ҳар доимгидек қалбдан айтилган мисралар

  • 17 авг.

    Ажойиб 👍

  • 17 авг.90337

    КЕКСАЛИККА ҚАСИДА Ёшликни кўп эслаймиз, Ёшлик дил нақши экан. Кексардик деб сустлаймиз, Кексалик яхши экан. Ҳеч ким қилмас безовта, Суҳбатлар ҳам бесохта, Ташвишлардан узоқда— Кексалик яхши экан. Чопмайсан тонг саҳардан, Сўралмайсан ҳашарда, Олтмиш-етмиш яшарда— Кексалик яхши экан. Ўзинг хон-у, ўзинг бек, Етмиш, саксон, юзинг бек, Чин дўстинг йўқ ўзингдек— Кексалик яхши экан. Хоҳласанг, юрт кезарсан, Хоҳласанг, ўй сузарсан, Турмуш тарзинг бузарсан— Кексалик яхши экан. Қўрқинг аксар йўқликдан, Белги, асар йўқликдан. Қўрқманг кексармоқликдан— Кексалик яхши экан. Билмай бошга тушгунча, Ёшга боғлиқ тушунча, Юраверманг тушкунча— Кексалик яхши экан. Асл бахт, асл омад— Ўз-ўзингга хушомад, Ўз-ўзинг-ла ошно вақт— Кексалик яхши экан. Ташна бўлсанг намозга, "Қуръон", Ҳадис, ҳамрозга, Етиб юрсанг эъзозга, Кексалик яхши экан. Тўрт мучанг соз, бўйсунса, Кўнглингга сайр сингса, Ҳаддинг ғафлатни енгса— Кексалик яхши экан. Файласуфлик, донолик— Яратганга ошнолик, Ҳақиқий, чин рўшнолик— Кексалик яхши экан. Мақсуда Каримова 16.08.26.

  • 17 авг.3497

    Ота - она дуо сўзи бўл. 👨‍👩‍👧‍👧✨ Емаганин сенга едириб, 🍽️ Гўзалини доим кийдириб, 👗✨ Ўтди жонинг руҳга суйдириб, 💖 Қарисалар кўрар кўзи бўл, 👴👵 Ота-онанг дуо -сўзи бўл?! 🙏❤️ Бемор бўлсанг, тунлари бедор, 🌙 Совуқ есанг - куни бемадор, 🤒 Ёшлигингга эди фидокор, 🤱 Қарисалар кўрар кўзи бўл, 👴👵 Ота-она дуо сўзи бўл?! 🙏❤️ Топганини тутиб бахтингга, ✨ Кўз нурини тикиб тахтингга, 👑 Умидини эккан аҳдингга, 🌱 Қарисалар кўрар кўзи бўл, 👴👵 Ота-она дуо - сўзи бўл?! 🙏❤️ Бу ҳаётнинг лаззати фарзанд, 🌟 Инсонийлик иззати фарзанд, 🤝 Оллоҳимга хизмати фарзанд, 🕌 Қарисалар қаро кўзи бўл, 👴👵 Ота-она дуо-сўзи бўл?! 🙏❤️ Эй, фарзандлар насиҳатим ол, 📜 Дилбандларга чинор бўлиб қол, 🌳 Ватан учун фидо йўлга сол, 🇺🇿 Қарисалар кўрар кўзи бўл, 👴👵 Ота- она дуо- сўзи бўл?! 🙏❤️ ✍ : Холназар Болқи. Самарқанд. 📍

  • 16 авг.35

    Қандай ухлаган одамда таҳорат бузилмайди? Жавоб 👆👆

  • 16 авг.34

    https://www.facebook.com/share/v/194CKPzL76/

  • 16 авг.7757

    #NAZM #ЎЗИМ_УЧУН_ЎЗИМ_ЯШАЙИН. Кечдим дунё  ташвишларидан, Керак эмас ғавғолари ҳам. Биров учун бердим боримни, Энди билдим ўзим қадримни. Дунё ишларидан ҳам кечдим, Дилим бузган ҳар ишдан кечдим. Биров юки дарди керакмас, Бугун ўзим учун яшадим. Ҳар кимни ҳам дарди ўзига, Ҳам ташвиши ғами ўзига. Ўзим учун ўзим ўзгардим, Бошқасига қўлим силтадим. Бир бор келдим бир бор яшайман, Тоат ибодатим қиламан. Қолиб кетган намозларим кўп, Жойнамозда сажда қиламан. Ҳар инсоннинг юки оғир юк, Буни ҳис қилганлар билади. Аламлари бошидан қолсин, Ич этимни еб дардлар солди. Энди қўйинг, мен ҳам яшайин, Ҳаёт бир бор, тамин сезайин. Дилда армон қолмасин учун, Ўзим учун ўзим яшайин... ✍️Махсумахоним. 16.08.2026.й. https://t.me/VatanichraVatan

  • 16 авг.382

    Унутдик бизларни унутмаганни, Эсладик ҳамиша ёд этмаганни. Оқни қора санаб, қорани оқ деб, Мактубини кутдик хат битмаганни...   Муҳайё НАЗАРОВА.

  • 16 авг.5712

    KUN HIKMATI: Kuchli insonlar hamisha oddiy bo‘ladi. Lev Tolsto‌y ________ КУН ҲИКМАТИ: Кучли инсонлар ҳамиша оддий бўлади. Лев Толсто‌й

  • 16 авг.6911

    “Ўйларинг сўзларингга, сўзларинг феълингга, феълинг тақдирингга таъсир этади. Гўзал ўйлагинки, гўзал яшагин.” ✍️Мавлоно Румий Якшанба дам олиш кунингиз мароқли ўтсин! @Jaloliddinrumiyy🕊

  • 16 авг.1

    Ассалому алайкум. Узоқдаги яқинларим Бормисиз омонмисиз лар. ЯНГИ кун муборак бўлсин Умримиздан яна бир кун тарих саҳифаларини безади. Ўтган кунимиз нинг ўтганига Шукур. Бугунги кунимизни яхши амаллар билан режа-ю ғоялар билан тарих саҳифаларига жойлайлик азиз юртдошим