𝐏𝐄𝐃𝐈𝐀𝐓𝐑_𝐀𝐙𝐈𝐙𝐎𝐕
Статистика👶Фарзандларингиз соғлиғи хақида ўйловчи шифокор! Врач педиатр: 𝘼𝙯𝙞𝙯𝙤𝙫 𝘼𝙡𝙞𝙨𝙝𝙚𝙧 𝙈𝙪𝙯𝙖𝙛𝙛𝙖𝙧𝙤𝙫𝙞𝙘𝙝 📬Мурожат учун: @AZIZOV_ALISHER 🗣️Группа: @PEDIATR_ALISHER 📝Мундарижа: @PEDIATR_AZIZOV ⌨️Онлайн консультация: @ONLAYN_PED
- Последний пост
- 12 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 2
- Всего постов
- 20
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Медицина
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 392
- 1/48двое суток
- 449
- 1/72трое суток
- 484
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
𝐏𝐄𝐃𝐈𝐀𝐓𝐑_𝐀𝐙𝐈𝐙𝐎𝐕 pinned «✔️ ҚАБУЛ КУНЛАРИ ВА ЖОЙЛАРИ 🏥 Душанбадан - жумагача соат 09:00-16:00 гача Тошкент шаҳри Юнусобод тумани 13 мавзе 5 уй "MIKROMED" клиникаси 🏥 Душанбадан - пайшанбагача соат 17:00-21:00 гача Тошкент вилояти Тошкент тумани Юқори Хасанбой кўчаси "SIHAT MEDICAL"…»
✔️ ҚАБУЛ КУНЛАРИ ВА ЖОЙЛАРИ 🏥 Душанбадан - жумагача соат 09:00-16:00 гача Тошкент шаҳри Юнусобод тумани 13 мавзе 5 уй "MIKROMED" клиникаси 🏥 Душанбадан - пайшанбагача соат 17:00-21:00 гача Тошкент вилояти Тошкент тумани Юқори Хасанбой кўчаси "SIHAT MEDICAL" клиникаси 🏥 Жума соат 17:00-08:00 гача Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳри "BOLALAR SHIFOXONASI" қабул бўлими 🏥 Шанба якшанба кунлари соат 09:00-21:00 гача Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳри Фурқат кўчаси 11 уй "TILLOXON SHIFO" клиникаси 📞+99894-365-54-13 Шу график бўйича ишда бўламан рақам орқали мурожат қилсангиз бўлади фақат СМС орқали. 😎https://instagram.com/Pediatr_Azizov
Болангизни иммунитетини пастлатадиган 7 хатто ❗️ 😎https://instagram.com/Pediatr_Azizov
🩸 Фарзандингизнинг гемоглобини қайта-қайта тушаяптими? Баъзида темир препаратлари гемоглобинни вақтинча кўтаради. Аммо орадан бир неча ой ўтгач, кўрсаткич яна пасайиши мумкин. ❗️ Демак, муаммо фақат темир етишмовчилигида бўлмаслиги ҳам эҳтимолдан холи эмас. 😎https://instagram.com/Pediatr_Azizov
🥹Олмалиқда туғилганман, шу юртнинг нонини еб, сувини ичиб катта бўлганман. Олмалиқликлар қандай инсонлар эканини шу ердан бўлганлар яхши билишади. Фаолиятимни Олмалиқ шаҳар Болалар шифохонасида 2 йил давомида (медбрат) сифатида бошлаганман. Кейинчалик ярим йил Гагариндаги поликлиникада, бир муддат марказий поликлиникада ҳамда Болалар шифохонасида педиатр шифокор бўлиб ишладим. Талабалик давримда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги тез ёрдам хизматида 1,5 йил, Юнусобод туманидаги "EVOMED" клиникасида эса 1 йил педиатр сифатида фаолият юритдим. Ҳозирги кунда душанбадан жумагача Тошкент шаҳридаги клиникаларда, шанба ва якшанба кунлари эса Олмалиқ шаҳридаги "TILLOXON-SHIFO" клиникасида қабул ўтказаман. Бу клиникада иш бошлаганимга ҳам 1,5 йил бўлибди. Илк кунларда қабулга 1–2 нафар бемор келарди, ҳозир эса беморлар сони анча кўпайган. Ҳатто кўпчилик шанба ва якшанба кунлари келишимни кутиб, телефон орқали ёки Telegram орқали боғланиб: «Қачон келасиз, доктор?» деб сўраб туришади. Барчангизга билдирган ишончингиз учун чин қалбимдан раҳмат! ☺️ Худо хоҳласа, бундан кейин ҳам ўз устимда ишлаб, янада яхши болалар шифокори бўлиш ниятидаман. Шогиртларим ҳам кўпайиб қолди. Кимдир «устоз» деб чақирса, инсон бошқача ҳис қиларкан. Бу нафақат фахр, балки катта масъулият ҳам юклайди. Вақт эса сувдек оқиб ўтмоқда. Кечагина бир ойлик ҳам бўлмаган чақалоқ беморларим бугун 1,5 ёшга кириб қолишибди. Сизларнинг ишончингиз, ота-онамнинг дуолари ва устозларимнинг ўгитлари туфайли шу шарафли шифокорлик йўлида хизмат қилиб келмоқдаман. Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, хонадонларингизга файзу барака тилайман. Саломат бўлинглар!
✔️Бугун пайшанба 09.07.2026 йил соат 09:00-16:00 гача "MIKROMED" клиникасида ишда бўламан. 📌Манзил: Тошкент шахар Юнусобод тумани, 13-даҳа, 5-уй 🌐Ориентир: Ахмад Дониш бозори 📞+998779730351 ⬅️ Локация _______ ✔️ Бугун соат 17:00-21:00 гача "SIHAT MEDICAL" клиникасида ишда бўламан. 📌Манзил: Тошкент вилояти Юқори Хасанбой кўчаси 🌐Ориентир: Хасанбой постидан ўтганда 📞 +998951174545 ⬅️ Локация
без подписи
🤧 Фарзандингизда бурун оқиши, йўтал ёки иситма бошландими? ➡️Шошилиб дорихонага югуриб, антибиотик харид қилишга шошилманг. ➡️Кўпчилик шамоллаш касалликларига вируслар сабаб бўлади, антибиотиклар эса вирусларга таъсир қилмайди. ➡️Ўзбошимчалик билан дори қабул қилиш фойда бермаслиги, ҳатто боланинг соғлиғига зарар етказиши мумкин. ➡️Аввало шифокор кўригидан ўтинг. Тўғри ташхис ва даволаш усули фақат мутахассис томонидан белгиланади. ✔️ Фарзандингиз саломатлигини асранг — даволанишни шифокор тавсияси билан бошланг. 😎 https://instagram.com/Pediatr_Azizov
✔️Болангизни иситмаси чиқанида спирт ёки уксус билан артасизми? 😎 https://instagram.com/Pediatr_Azizov 😎 @DOCTOR_AZIZOV – Фарзандингиз саломатлиги учун ишончли манба
https://t.me/boost/DOCTOR_AZIZOV
✔️Болаларингизда қайси витаминлар етишмаётгани ҳақида батафсил видео орқали билиб олинг 😎 https://instagram.com/Pediatr_Azizov 📝 @DOCTOR_AZIZOV – Фарзандингиз саломатлиги учун ишончли манба
👶💊 Витаминлар — фойдами ёки хавфми? Кўпчилигимиз витаминларни мутлақо зарарсиз деб ҳисоблаймиз. Аммо ҳар қандай витамин ҳам меъёрида фойдали. Афсуски, баъзан ота-оналар “кўпроқ берсам, тезроқ фойда қилади” деб ўйлаб, тавсия этилган дозадан ошириб юборишади. Натижада эса болада безовталик, гиперактивлик, уйқу бузилиши ва бошқа нохуш ҳолатлар кузатилиши мумкин. ⚠️ Эсда тутинг: Витаминларни шифокор тавсияси ва керакли текширувлардан сўнг қабул қилиш муҳим. 😎 https://instagram.com/Pediatr_Azizov 📝 @DOCTOR_AZIZOV – Фарзандингиз саломатлиги учун ишончли манба!
#эслатма Хозирда хамма онани дарди витамин бериш керак болага қаердан оласизлар шунақа гапларни мутахассис нимага керак унда ўзбошимча бўлиб 7 томчидан вит Д берган болага онаси бола умуман ухламийди кечаси гиперактив бўлиб қолган бола сизни ўзиз ҳам ота бобойз ҳам витамин еб катта бўлмаган хозирги пайтга келиб бошқача болаларда, беринг витамин берманг эмас болага нима керак нима витамин етишмовчилиги бор уни қон топшириб кегин берилади.
😆😂😁
✔️Фебрильний судороги(фебрил тутқаноқ) бу нима ? Видеода батафсил маълумот кўрсатилган. 😎 https://instagram.com/Pediatr_Azizov 📝 @DOCTOR_AZIZOV – Фарзандингиз саломатлиги учун ишончли манба!
#Қисқача_тушунтираман Агар болангизда иштахасизлик, қусиш, холсизлик, қўл-оёқ титраши кўп кузатилаётган бўлса, қондаги аммиак миқдорини текширтиринг, аммиак кўп чиқадиган бўлса қўшимча текширув сифатида жигарни ҳам кўриш керак.
#Қисқача_тушунтираман Агар болангизда ичи қотиб қолаётган бўлса бифолак магний ва easycol baby 15-20 кун давомида берсангиз ич келиши нормалашади. Фақат беришдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг кўрик давомида болани ёши ҳолатига қараб дозалаб берилади.
Яна кимда шунақа 😂😂😂
Бўлди эээ, соат ҳам 12 дан ошибди, ухлаш керак 😅
Тиббиётни танлаш — бу шунчаки касб танлаш эмас. Бу йиллаб вақт, меҳнат, асаб ва катта маблағни фидо қилиш дегани. 6 йил бакалаврда йилига 15-16 млн контракт, 2 йил ординатурада йилига 50 млндан ортиқ тўлов. Бу ҳали ўқишдан ташқари харажатларсиз: йўлкира, ижара, китоблар, форма, стетоскоп, медицина асбоблари, еб-ичиш, навбатчиликдан кейинги чарчоқ… Ҳисобласанг, бир врач бўлиш учун камида 200-250 млн сўм сарф бўлади. Кейин эса ишга кирасан. Давлат ишида ойлик 2-3 млн. Шунга қарамай, одамларга ёрдам беришда давом этасан. Таниш-билишни текин қабул қиласан, гуруҳларда бепул маслаҳат берасан, кечаси ёзишганларга ҳам жавоб қайтарасан. Лекин кўпчилик врачнинг қанча меҳнат қилганини эмас, фақат ўзининг норозилигини кўради. “Нега қиммат?”, “битта савол эди”, “врачлар фақат пул ўйлайди” деган гапларни айтиш осон. Ваҳоланки, ҳар бир врач ортида уйқусиз тунлар, имтиҳонлар, қарзлар, чарчоқ ва инсон ҳаёти учун жавобгарлик туради. Пули йўқ инсонни тушунамиз. Биз ҳам ҳеч кимни кўксидан итармаганмиз. Фақат бир нарсани унутмайлик: врач ҳам инсон. Унинг меҳнати, вақти ва қадрини ҳурмат қилиш керак.