𝐄𝐬𝐥𝐚𝐭𝐝𝐢𝐤
Статистикаبِسْـــــــــــــمِ اللّٰهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيْم وَّذَكِّرۡ فَاِنَّ الذِّكۡرٰى تَنۡفَعُ الۡمُؤۡمِنِيۡنَ Ва эслатгин. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур... Зарият сураси 55-Оят
- Последний пост
- 25 февр.
- Последнее чтение
- 13 авг.
- Постов за неделю
- 0
- Всего постов
- 21
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- —
- 1/48двое суток
- —
- 1/72трое суток
- —
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
Сен Аллоҳни қанча яхши кўрсанг, одамлар ҳам сени шунча яхши кўради. Сен Аллоҳдан қанчалик қўрқсанг, одамлар ҳам сендан шунчалик кўрқади. Сен Аллоҳнинг ишига қанчалик машғул бўлсанг, одамлар ҳам сенинг ишингга шунчалик машғул бўлишади. Яҳё ибн Муоз роҳимаҳуллоҳ @Eslatdik
Нима учун аввало намоз дейилган? Чунки: Намоз – Қиёмат куни банданинг биринчи ҳисоб китоб қилинадиган амалидир. Намоз – фаҳш ва мункар ишлардан қайтаради. Намоз – агар вақтида ўқилса, Аллоҳга энг маҳбуб амалдир. Намоз – мўминларга вақти билан фарз қилинган. Намоз – Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этаётган лаҳзада васият қилган амалдир. Намоз – дунё машаққатларидан роҳатдир. Намоз – хатоларни ўчиради. Намоз – бандани Роббига боғлайди. Намозни тарк қилган киши мўминликдан чиқиб кетади. Намозни тарк қилган ҳалокатга учрайди. Намозни тарк қилган дўзахнинг сақар деган чуқурига тушади. Намозни тарк қилган киши Аллоҳнинг кафиллигидан чиқади. @Eslatdik
Сабр қилсанг, шикоятсиз сабр қилгин. Четлансанг, чиройли четланиш-ла четлан. Кечирсанг, итобсиз, айбламасдан чиройли кечир. Билгинки, Аллоҳ азза ва жалла буларнинг барчасини Ўзи (Китобида) гўзал тарзда баён этиб қўйган: 1. «Бас, чиройли сабр қил», Маъориж сураси, 5-оят. 2. «...улардан чиройли четланиш-ла четланиб тур», Муззаммил сураси, 10-оят. 3. «Бас, сен чиройли кечирим ила кечир», Ҳижр сураси, 85-оят. @Eslatdik
Juft tanlamoq kitob tanlashga o'xshaydi... Bejirim muqova diqqatingizni tortishi mumkin lekin, mazmuni bo'lmasa oxirigacha o‘qiyolmaysiz... @Eslatdik
Намози бўлмаган инсон заифдир ва бир вақтнинг ўзида унинг қалби қаттиқдир. Яна ўй-ҳаёли паришон, ақли машғулдир. Намоз инсонни кучли қилади ва бир вақтнинг ўзида қалбини юмшатади, эритади. Шунингдек, намоз уни турли хато, адашувлардан тўсади ва ақлини (яхшиликка) йўллайди. Аллоҳ ҳар бир инсонни намоздаги мунтазамлик неъмати билан ризқлантирсин. Аллоҳим, қадамларимизни намозда собит қилгин! @Eslatdik
Қуръон Агар Фотиҳа сурасини ўқиш шифо, Бақара сурасини ўқиш барака экан, Мулк сураси нажот берувчи, Муъаввизатайн (Фалақ ва Нас) суралари қўрғон, Оятал курсий шайтонлардан ва барча зарарлардан сақловчи ва Бақара сурасининг охирги икки ояти унинг соҳибига барча ёмонлик, зиёндан кифоя қилувчи экан*... У ҳолда Қуръони каримни тўлиқ ўқиган, уни ёд олган ва унга амал қилган кишининг ҳоли қандай бўлиши мумкин? *Юқоридаги таърифларнинг ҳар бирига ҳадиси шарифлар ворид бўлган. @Eslatdik
Барака 📜Биррул волидайн - ота-онага яхшилик қилиш - ёпилмайдиган тавфиқ эшиги, қуримайдиган барака дарёсидир. @Eslatdik
📜Бир куни тушуниб етасанки: - Албатта намоз уйқудан яхши экан, сен бўлса ухлаб ётибсан. - Қуръондан вирд (кунлик ўқиш) сенга хотиржамлик бахш этаркан, сен бўлса уни ташлаб қўйибсан. - Зикрлар кунингда баракани кўпайтирар экан, сен бўлса дангасалик қилибсан. - Истиғфор айтиш ризқингни кенг қиларкан, сен бўлса ундан ғофил қолибсан. - Қиёми лайл қалбингга сокинлик соларкан, сен бўлса уни тарк қилибсан. - Тавба эшиги ҳар доим очиқ экан, сен бўлса уни кейинга сурибсан. Ушбуларни эртароқ англаб етгин ва қабул қилгин. ©️Араб ҳикматлари. @Eslatdik
@Eslatdik Muhammad al luhaidan
Эҳтиром Солиҳ салафлар она ҳақида Саид ибн Мусайиб раҳимаҳуллоҳ: “Мен қирқ йил онамнинг олдида овозимни баланд қилмаганман”, деди. Ибн Сийрин раҳимаҳуллоҳ онаси билан гаплашганда овозини пастлатар ва унинг олдида худди гуноҳкор одам каби камтар бўлар эди. Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: “Онага яхшилик қилиш – бу фақат унинг олдида хизмат қилиш эмас, балки унинг қалбини шод этиш, оғир сўз айтмаслик ва унинг розилигини излашдир”, деди. Товус раҳимаҳуллоҳ: «Онасига овозини кўтарган инсон ўзини ҳалокатга етаклайди”, деди. Иброҳим Нахаъий раҳимаҳуллоҳ: “Она билан гаплашганда табассум билан гаплаш, унга овозингни кўтарма, унинг олдида кўп шўхлик қилма ва унинг розилигини изла”, деди. Бишр Ҳофий раҳимаҳуллоҳ: «Онанинг дуоси билан инсон саодатга етади. Онаси рози бўлмаган кимса ҳеч қачон ҳаётда муваффақият топмайди”, деди. Ато ибн Ясор раҳимаҳуллоҳ: “Онаси билан яхши муомала қилган кимсага Аллоҳ умрида барака беради, ризқини кенг қилади ва қалбини нурли қилади”, деди. @Eslatdik
Дунёдаги энг яхши рафиқ, дўст – тасбеҳ (субҳаналлоҳ)дир. Дунёдаги энг буюк дўст – Қуръондир. Дунёдаги энг буюк муҳаббат – Аллоҳнинг муҳаббатидир. Дунёдаги энг улкан қалб – мўминнинг қалбидир. Дунёдаги энг гўзал фарз – намознинг фарзлигидир. Дунёдаги энг гўзал кўзёш – Аллоҳдан қўрқиб тўкилган кўзёшдир. Дунёдаги энг улуғ шижоат – Аллоҳдан бўлган қўрқувдир. @Eslatdik
Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг охирги сўзларидан Эй инсонлар! Сизлар билан энди бу дунёда кўришмаймиз. Мен билан учрашувингиз Ҳавзнинг олдида бўлади Аллоҳга қасамки, мен ҳозир ана ўша мақомимни кўриб тургандайман Эй инсонлар! Аллоҳга қасамки, мен сизлар учун фақирликдан қўрқмайман, лекин сиздан олдингилар дунё учун рақобатлашиб ҳалок бўлганлари каби сизлар ҳам дунёнинг устида талашиб-тортишиб ҳалокатга йўлиқишингиздан қўрқаман Эй инсонлар! Намоз намоз намоз намоз(га эътибор беринглар) Аллоҳ, Аллоҳ, намоз(га эътиборли бўлинглар) Эй инсонлар! Аёллар ҳақида Аллоҳдан қўрқинглар! Аёллар билан яхши муомалада бўлишни сизларга васият қиламан! Эй инсонлар! Аллоҳ таоло бир бандага дунё ва Аллоҳнинг наздидаги нарса орасини танлаш ихтиёрини берди у Аллоҳнинг наздидаги нарсани ихтиёр қилди Аллоҳ сизларни ҳимоя қилсин, Аллоҳ сизларни сақласин, Аллоҳ сизларга ёрдам берсин, Аллоҳ сизларни бардавом қилсин Эй инсонлар! Умматимдан то қиёмат кунигача ҳар бир менга эргашганларига менда салом етказинглар!
Тавсия Уйланиш, оила қуришнинг маъноси ҳақида шундай дейилади: Оила қуриш бу - айбу камчиликларингни кўришга лойиқ бўлган инсонни танлайсан. У борича қабул қилади, сўнгра уларни беркитиб, сатр қилади. Рофеий @Eslatdik
Muhammad Al Kurdi 🫀... @Eslatdik
@Eslatdik
без подписи
Зурриётни дунё фитналаридан омон бўлиши учун хавфсираш аввало ўзингни ислоҳ қилишга ундайди. Чунки бу иш фарзандларингни салоҳиятли бўлишларининг асоси, бош сабабидир. Саид ибн Мусаййиб бир куни ўғлиларига: “Ўғлим, сен учун намозларимни зийнатлайман (мукаммал, пухта адо этишга уринаман). Бу ила сени муҳофаза этишни умид қиламан”, деди. Сўнгра Қуръондаги: “Уларнинг оталари солиҳ киши эди”, (Каҳф сураси, 82) оятини тиловат қилди. Агар бошлиқ тўғри бўлса, қўл остидагилар ҳам тўғри бўлади. (чўпон тўғри бўлса, чорва ҳам тўғри бўлгани каби). Аллоҳим, бизни ва зурриётларимизни ислоҳ қилгин! ©arabicuz @Eslatdik
без подписи
Yмматнинг аввалини муҳаббат ислоҳ қилган. охирини еса муҳаббат фасод қиляпти. аввалгиларни Аллоҳга муҳаббат ислоҳ қилган бўлса, кейингиларини дунёга муҳаббат фасод қиляпти. ©إتق الله @Eslatdik
Дўстлардан биридан ушбу йиллар давомида намозларидаги бу қадар тартиб ва ўз вақтида адо этиши сабабини сўрашди. У жавоб бериб: “Намозини тарк қилиб, ташлаб қўйган кишига солиҳ бир инсоннинг насиҳатини эшитган эдим. У шундай деган экан: “Эй ўғилчам, сенинг аҳволинг, мусибатинг Иблиснинг мусибатидан ҳам улканроқдир. Чунки Иблис Одам алайҳиссаломга сажда қилишдан бош тортди (натижада Аллоҳнинг қаҳрига учради, раҳматидан маҳрум бўлди). Сен бўлсанг, Одамнинг Роббисига сажда қилишдан бош тортяпсан-а!”. Бу ҳақда ўйлаб кўринглар... @Eslatdik