tgindex
HADISLAR TOPLAMI

HADISLAR TOPLAMI

Статистика
@HADISLAR_TOPLAMIIIузбекский

Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин! Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин» (Имом Аҳмад ривояти) Мурожаат учун @Rek_Qiroat

Последний пост
14 авг.
Последнее чтение
13 авг.
Постов за неделю
3
Всего постов
24
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
15 180
−14 за 4 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
4 142
24 постов
Вовлечённость
27,3%
к подписчикам
Постов в день
0,4
всего 24
Упоминаний
9
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
1 262
1/48двое суток
1 446
1/72трое суток
1 559

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • 14 авг.8501219

    без подписи

  • 12 авг.1 5411417из HADISLAR_TOPLAMIII

    Ҳаѐтнинг энг майда икир-чикирларидан тортиб, энг баланд чўққиларигача ҳар нарсада ҳасад бордир. Мўмин-мусулмон бандалар бир-бирларига ҳасад қилишдан бутунлай йирокда бўлишлари лозим. «Бир-бирингизни ѐмон кўрманг». Албатта, мўмин-мусулмонлар биродар бўлганларидан кейин ўзаро бир-бирларини ѐмон кўришлари мутлақо мумкин эмас. «Бир-бирингизга қарши тадбир қилманг». Бу ердаги рақобат арабчада «Танофус» дейилади ва рағбат қилинган нарсада ѐлғиз ўзи қолишга интилиш маъносини англатади. Бунда ҳам ҳасадга ўхшаш ҳолат бор. Албатта, бу иш ҳам мусулмонларга мутлақо тўғри келмайдиган ишдир. «Аллоҳнинг бандалари, биродар бўлинглар». Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 34📚 @HADISLAR_TOPLAMIII📚

  • 12 авг.1 423924из HADISLAR_TOPLAMIII

    #Ҳадис_740📘 ЁМОН ГУМОН ВА ҲИКДУ ҲАСАД Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бадгумонликдан сақланинг. Албатта, бадгумонлик энг ѐмон ѐлғончиликдир. Пойлаш ва жосуслик билан шуғулланманг. Ким ўзарга уриниб, ўзаро ҳасад қилишманг. Бир-бирингизни ѐмон кўрманг ва бир-бирингизга қарши тадбир қилманг. Аллоҳнинг бандалари, биродар бўлинглар», дедилар». ✍(Тўртовлари ривоят қилишган). 📝Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда жамиятдаги кишиларни бир-бирига душман қиладиган, якка шахсларни ўзаро душман қилиш орқали бутун жамиятга адоват уруғини сепадиган ва шу орқали инсоний алоқаларни, оилаларни ва жамиятни таназзулга юз туттирадиган ѐмон ҳулқлар ҳақида гапирилмоқда. Улар рўйхатининг бошида эса, бадгумонлик турар экан. Кўрган, эшитган одамидан бирор ѐмонлик ахтариб, «ундай бўлса керақ бундай бўлса керак», дейиш бадгумонлик бўлади. Бу нарса, аввало, баъзи шахслар ичида адоват қўзғаб, душманлик ва ишончсизлик руҳини таратади. Кейинроқ ушбу руҳ жамиятнинг турли табақаларига тарқалиб, ҳамма бир-бири ҳақида ѐмон гумонга борадиган, бир-бирига душманлик қиладиган ва ишонмайдиган бўлиб қолади. Аввал айтиб ўтилганидек, бир-бирига ҳасад қилиш, ѐмон кўриш, кек сақлашни ўзига касб қилиб олиш, ѐмонликда мусобақалашиш, бир-бирига турли ѐмонликлар қилиш, одамларни ишга солиш ва бошқаларнинг барчаси бўлмағур нарсалар экан. Балки мўмин-мусулмонларнинг барчаси ака-укадек бўлиб юришга ҳаракат қилишлари керак. Келинг, ушбу ҳадиси шарифда зикр қилинган нарсаларни бир-бир кўриб чиқайлик. «Бадгумонликдан сақланинг. бадгумонлик энг ѐмон ѐлғончиликдир». Албатта, Гуноҳга олиб борувчи иллатлардан бири бадгумонлик бўлиб, у кишилар ҳақида бўлар-бўлмасга ѐмон шубҳалар қилиш, уларга нисбатан туҳмат ва ҳадик маъносида фикр юритиш ҳисобланади.Одатда, бундай гумонларнинг кўпи асоссиз, бўлиб, ўзаро низолар ва келишмовчиликлар кўпроқ бир-биридан ѐмон гумонда бўлишдан келиб чиқади. Ёмон гумондан четда бўлиш учун доимо кишилар ҳақида яхши гумонда бўлиш, улар ҳақида етган хабарларни яхшиликка йўйиш керак. Бас, ѐмон гумондан сақланиш лозим. Ким одамлардан ѐмон гумонда бўлса, ўша ичи бузуқ одам бўлади. Мўмин доимо узр истайди, мунофиқ эса, айб истайди. Мўмин барча халойиққа нисбатан кўнгли пок бўлади. Мунофиқ эса, унинг тескариси бўлади. «Пойлаш ва жосуслик билан шуғулланманг». Албатта, бир-бирини пойлаб, бир-бирининг зиддига жосуслик қилиш мўмин-мусулмонларга тўғри келмаслиги ҳаммага аѐн. Бу маъно бошқа ривоятларда «Лаа танаажашуу» шаклида келган. Бу сўз аслида ваҳший ҳайвонни бир жойдан бошқасига қувишга ишлатилади. Аммо бу сўз ва унинг бирикмалари савдода ишлатилиши одатга айланиб қолган. Бунда бировни алдаш учун савдо молининг нархини оширилади. «Нажш» сўзи луғатда шишириб кўрсатиш маъносини англатади. Савдода эса, бошқаларни алдаб қизиқтириш учун бир нарсани ортиқча баҳога сотиб олишга айтилади. Бунда сотувчи билан келишиб олган шериклари бўлади. Сотувчи савдо молини мақтаб туради. Шериклар эса одам тўпланганда келиб, жуда зўр нарса экан, баҳоси ҳам арзон, деб хўжакўрсинга сотиб оладилар. Буни кўриб турган бошқа кишилар ҳам қизиқиб сотиб ола бошлайдилар. Бу иш очиқ-ойдин алдамчилик экани кўриниб турибди. Ўзаро муомалада ҳам бировга ўзини яхши кўрсатиб, аслида унинг зарарига иш қилиш ҳаромлиги учун бу нарса ушбу ерда зикр қилинган. Бу иш бор ердан бир-бирига нисбатан бадгумонлик келиб чиқиши борлиги учун ҳам бу нарса эсга олинган. «Ким ўзарга уриниб, ўзаро ҳасад қилишманг». Ҳасад сўзи луғатда арчиш ва шилиш маъносини билдиришини ва у қалбни арчиб шилишини айтиб ўтгандик. Уламолар ҳасадни бировга етган неъматга рашк билан қараш ва ўша неъматнинг ўз соҳибидан кетиб, ҳасадчига етиб келишини қаттиқ хоҳлаш, дейдилар.

  • 10 авг.1 8262920из HADISLAR_TOPLAMIII

    #Ҳадис_1081📗 Абу Хурайра разияллоху анхудан  ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «То сут елинга қайтмагунча Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган киши дўзахга кирмас. Аллоҳнинг йўлидаги чанг ила жаҳаннам тутуни жам бўлмас», дедилар». ✍(Имом Термизий ривояти) Шарҳ: Аллоҳ таолонинг азоби ва иқобидан қўрқиб, чин дилдан йиғлаган одам худди соғилган сутни елинга қайтариб бўлмаганидек, жаҳаннамга тушиши мумкин эмас экан. Шунинг учун мўмин банда Аллоҳ таолонинг азоби ва иқобидан қўрқиб, доимо шай туриши, яъни, ўзини ҳар дам йиғлаидиган ҳолда тутиши лозим. Ана шундагина банда зоҳидлар мақомига эришади. @HADISLAR_TOPLAMIII📚

  • 8 авг.2 4423438из HADISLAR_TOPLAMIII

    #Ҳадис_739📗 اشْتَكَتِ النَّارُ إلى رَبِّهَا فَقالَتْ: رَبِّ أكَلَ بَعْضِي بَعْضًا، فأذِنَ لَهَا بنَفَسَيْنِ: نَفَسٍ في الشِّتَاءِ ونَفَسٍ في الصَّيْفِ، فأشَدُّ ما تَجِدُونَ مِنَ الحَرِّ، وأَشَدُّ ما تَجِدُونَ مِنَ الزَّمْهَرِيرِ. المزيد.. Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Сафардалик вақтимизда кун қаттиқ исиб кетди, шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам: "Ўт (яъни жаханам) Ўз Парвардигорига: "Ё Раббий, ўзимни ўзим еб қўймоқдаман!" - деб шикоят қилди. Шунда Аллоҳ қишда бир бора, ёзда бир бора нафас олиш учун унга икки марта нафас олишга изн берди. Сизнинг (ёзда) иссиқ, жазирамани, қишда эса қаттиқ аёз, совуқни кўришингиз ўшандандир", - дедилар. ✍(Бухорий ривояти) @HADISLAR_TOPLAMIII📚

  • 7 авг.2 9142124из HADISLAR_TOPLAMIII

    #Ҳадис_738📘 #КИБР ВА ҲАВОЛАНИШ Ҳориса ибн Ваҳб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларга аҳли жаннатнинг хабарини берайми? Ҳар бир заифҳол ва заифҳол саналгандир. Аммо Аллоҳга қасам ичса, У Зот унинг қасамини юзага чиқаради. Сизларга аҳли дўзахнинг хабарини берайми? Ҳар бир қўпол, саркаш ва мутакаббирдир», дедилар». ✍(Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган). 📝Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда кибрнинг тескариси бўлган заифлик ва заифҳоллик кишининг жаннати бўлиши омилларидан бири эканлиги таъкидланмоқда. Заифҳоллик деганда моддий камчилиги туфайли одамлар уни назар-писанд қилмайдиган киши кўзда тутилади. Заиф ва заифҳол кишилар одамлар олдида унча эътиборга сазовор бўлмасалар ҳам, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳузурида уларнинг қадр-қиймати бор. Агар улар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога бирор қасам ичсалар, У Зот уларнинг қасамларини Ўзи юзага чиқаради Аксинча, бу дунѐда қўпол, саркаш ва мутакаббир бўлганларнинг охиратда аҳволларига вой бўлади. Улар аҳли дўзахдан бўладилар. Шунинг учун мўмин-мусулмон банда бу разил сифатга зинҳор яқинлашмаслиги керак. Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 34📚 @HADISLAR_TOPLAMIII📚

  • 4 авг.3 8113724из HADISLAR_TOPLAMIII

    #Ҳадис_737📙 لَا يَقْعُدُ قَوْمٌ يَذْكُرُونَ اللَّهَ عَزَّ وَجَلَّ إِلَّا حَفَّتْهُمُ المَلَائِكَةُ، وَغَشِيَتْهُمُ الرَّحْمَةُ، وَنَزَلَتْ عليهمِ السَّكِينَةُ، وَذَكَرَهُمُ اللَّهُ فِيمَن عِنْدَهُ. Абу Хурайра ва Абу Саъиддан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам: "Қавм Аллоҳнинг зикри билан жам бўлса, фаришталар уларни ўраб оладилар, уларга хотиржамлик тушади, раҳмат уларни қамраб олади ва Аллоҳ Ўзининг ҳузуридагиларга уларни зикр қилади", - дедилар". ✍(Абдуллоҳ ибн Муборак Муснадларидан Марфуъ хадис) @HADISLAR_TOPLAMIII📚

  • 2 авг.4 1382839из HADISLAR_TOPLAMIII

    #Ҳадис_737📘 إِذَا أتَيْتَ مَضْجَعَكَ، فَتَوَضَّأْ وُضُوءَكَ لِلصَّلَاةِ، ثُمَّ اضْطَجِعْ علَى شِقِّكَ الأيْمَنِ، ثُمَّ قُلْ: اللَّهُمَّ أسْلَمْتُ وجْهِي إلَيْكَ، وفَوَّضْتُ أمْرِي إلَيْكَ، وأَلْجَأْتُ ظَهْرِي إلَيْكَ، رَغْبَةً ورَهْبَةً إلَيْكَ، لا مَلْجَأَ ولَا مَنْجَا مِنْكَ إلَّا إلَيْكَ، اللَّهُمَّ آمَنْتُ بكِتَابِكَ الذي أنْزَلْتَ، وبِنَبِيِّكَ الذي أرْسَلْتَ، فإنْ مُتَّ مِن لَيْلَتِكَ، فأنْتَ علَى الفِطْرَةِ، واجْعَلْهُنَّ آخِرَ ما تَتَكَلَّمُ بهِ. قالَ: فَرَدَّدْتُهَا علَى النبيِّ صَلَّى اللهُ عليه وسلَّمَ، فَلَمَّا بَلَغْتُ: اللَّهُمَّ آمَنْتُ بكِتَابِكَ الذي أنْزَلْتَ، قُلتُ: ورَسولِكَ، قالَ: لَا، ونَبِيِّكَ الذي أرْسَلْتَ. Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам: «Қачон ётоғингга келсанг, намозга қиладиган таҳоратингни қил. Сўнгра ўнг ёнинг билан ёт. Кейин: اللَّهُمَّ أَسْلَمْتُ وَجْهِي إِلَيْكَ، وَفَوَّضْتُ أَمْرِي إِلَيْكَ، وَأَلْجَأْتُ ظَهْرِي إِلَيْكَ، رَغْبَةً وَرَهْبَةً إِلَيْكَ، لاَ مَلْجَأَ وَلاَ مَنْجَا مِنْكَ إِلاَّ إِلَيْكَ، اللَّهُمَّ آمَنْتُ بِكِتَابِكَ الَّذِي أَنْزَلْتَ، وَبِنَبِيِّكَ الَّذِي أَرْسَلْتَ‏.‏ «Аллоҳумма, асламту важҳи илайка, ва фаввадту амри илайка, ва алжаъту зоҳри илайка, роғбатав ва роҳбатан илайка, лаа малжаъа ва лаа манжа минка илла илайка! Аллохумма, ааманту би китаабикаллазии анзалта, ва би набиййикаллазии арсалта![1]» дегин. Агар мана шу кечангда вафот этадиган бўлсанг, фитратда[2] кетасан. Буларни охирги сўзинг қилгин», дедилар. Мен уларни Набий соллаллоҳу алайҳи вассалламга қайтариб ўқиб бердим. «Аллоҳим! Нозил қилган Китобингга...» деган жойига келганда, «Расулингга», дедим. У зот: «Йўқ, «...ва юборган Набийингга», дедилар». ✍(Бухорий ва Муслим ривояти) [1] Дуонинг маъноси куйидагича: «Аллоҳим, Сендан умид килган ва қўрққан ҳолда вужудимни Сенга таслим қилдим, ишимни Сенга топширдим, Сенга суяндим. Сендан қочишга ва нажот топишга ҳузурингдан бошқа жой йўқ. Аллоҳим, нозил қилган китобингга ва юборган Набийингга иймон келтирдим». [2] Фитрат - соф инсоний табиат, яъни исломий табиат. @HADISLAR_TOPLAMIII📚

  • 1 авг.3 2471138из HADISLAR_TOPLAMIII

    #Ҳадис_735📒 УЙДАН ЧИҚИШ ДУОСИ Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларидан чиқадиган бўлсалар, «Бисмиллаҳи, таваккалту алаллоҳи, Аллоҳумма, иннаа наъуузу бика мин ан назилла ав нузолла ав назлима ав нузлама, ав нажҳала ав южҳала алайнаа», дер эдилар». 📝Шарҳ: Дуонинг маъноси: «Бисмиллаҳи, Аллоҳга таваккул қилдим. Аллоҳим! Албатта, биз Сендан тойилишдан, залолатга кетишдан, зулм қилишимиздан ва зулмга қолишимиздан, жоҳил бўлишимиздан ва бизга нисбатан жоҳиллик қилинишидан паноҳ тилаймиз. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Киши уйидан чиқаѐтганда «Бисмиллаҳи, таваккалту алаллоҳи, ва лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳи» деса, ўша пайтда унга «ҳидоят қилиндинг, кифоя қилиндинг ва сақландинг», дейилади. Шайтон ундан четланади. Бошқа бир шайтон ҳидоят қилинган, кифоя қилинган ва сақланган одамга: «Ҳолинг қандай?» дейди». ✍(Иккисини «Сунан» эгалари ривоят қилишган). 📝Шарҳ: Ушбу дуони ѐдлаб олиб, уйдан чиқаѐтганда ўқиб юришга одатланиш лозим. Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 35📚 @HADISLAR_TOPLAMIII📚

  • 30 июл.3 7902052из HADISLAR_TOPLAMIII

    #Ҳадис_734📓 Уйга кирганда ўқиладиган дуо. Абу Молик Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши уйига кирганда «Аллоҳумма, иннии асъалука хойрал мавлажи ва хойрал махражи. Бисмиллаҳи валажна ва бисмиллаҳи хоражна ва алаллоҳи, роббина таваккална» десин. Сўнгра аҳлига салом берсин», дедилар». ✍(Абу Довуд ривоят қилган). 📝Шарҳ: Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Албатта, мен Сендан яхши кириш ва яхши чиқишни сўрайман. Аллоҳнинг исми ила кирдик. Аллоҳнинг исми ила чикдик. Роббимиз Аллоҳга таваккул қилдик». Ушбу дуони ѐдлаб олиб уйга кираѐтганда ўқиб юришни йўлга қўймоқ лозим. Манба : Ҳадис ва Ҳаёт 35📚 @HADISLAR_TOPLAMIII📚

  • 29 июл.3 9313060из HADISLAR_TOPLAMIII

    #Ҳадис_1080📙 Хавла бинти Ҳаким розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир манзилга тушгандан кейин «Аъуузу бикалиматиллаҳит тааммаати мин шарри маа холақа» деса, унга ўша манзилдан жўнаб кетгунича бирор нарса зарар қилмайди», дедилар». ✍(Имом Термизий ривоят қилган). Шарҳ: Ҳар бир жойнинг Аллоҳ таолонинг Ўзидан бошқа ҳеч ким билмайдиган аҳолиси бўлади. Шунинг учун сафарда бирор жойга тушган одам «Аллоҳнинг тугал калималари ила Унинг халқ қилган нарсаларидан паноҳини сўрайман» деган маънодаги дуони ихлос билан бир неча марта ўқиб қўйиши лозим. @HADISLAR_TOPLAMIII📚

  • 26 июл.4 8821934из HADISLAR_TOPLAMIII

    #Ҳадис_1079📔 Абу  Ҳурайра розияллоҳу  анҳудан  ривоят  қилинади: «Пайғамбар  соллаллоҳу  алайҳи  васаллам: «Ким  бир  илмдан  сўралсаю,  бас,  у  ўшани  яширса, қиёмат  куни  Аллоҳ  уни  оловдан  бўлган  юган  билан юганлайди»,  дедилар». ✍(Абу  Довуд  ва Термизий ривоят  қилишган). Шарҳ: Ҳадиснинг  ровийлари  Абу  Ҳурайра  розияллоҳу анҳу билан  яқиндан  танишмиз. Пайғамбаримиз  соллаллоҳу  алайҳи  васаллам  бу  ҳадиси шарифларида   илмни   яшириш,   уни   тарқатмасликнинг оқибати  ёмон  бўлишини  баён  қилиш  билан  илмни  ёйишга тарғиб  қилмоқдалар. Ўтган  ҳадисларда  барча  мўмин-мусулмонлар  бир  оят бўлса  ҳам  билган  нарсаларини  кишиларга  етказиш  учун ҳаракат  қилишлари  зарурлиги  айтилган  эди. Энди  эса,  ким илмни  беркитса,  уни  кишиларга  етказмаса,  қиёмат  куни алоҳида   азоб   билан  азобланиши  муқаррарлиги  маълум қилинмоқда. Ундай  одамни  Аллоҳ  таоло  оловдан  бўлган юган   билан  юганлаб  жаҳаннамга   солади  ва  унда  яна алоҳида  азоб  берар экан. Бошқа   тузумларда   илм   ўз   эгасининг   мулки ҳисобланади. Олим  одам  нимани  хоҳласа,  шуни  қилади. Хоҳласа,   бировга   ўргатади,   хоҳламаса,   ўргатмайди. Исломда   эса,   илм   олимнинг   эмас,   балки   ўша   олим яшаётган  жамиятнинг  мулки  ҳисобланади.  Олим  эса,  уни ўзида  омонат  сақлаб  турган  одам.  Жамият  қачон  муҳтож бўлиб  қолса,  олим  ўша  омонатдаги  илмдан  бериши  лозим. Бермаса,  хиёнат  қилган  бўлади.  Бу  дунёда  қутулиб  кетса ҳам охиратда,  албатта,  жазосини  олади. Ўтган  бобда  олимларнинг  фазли  ва  уларга  берилган имтиёзлар  ҳақида  гап  кетган  эди.  Энди  олимларнинг  бурч ва  масъулиятлари  ҳақида  сўз  бормоқда. Бу  ҳадисдан  оладиган  фойдаларимиз  равшан. Илми бор   кишилар   ўзларидаги   илмни   беркитмасдан,   сўраб келган,  ўрганмоқчи  бўлган  кишиларга  ўргатишлари  керак. Агар   биров   бу  йўлда  тўсиқ  бўлса,  барча  гуноҳ   ўша тўғаноқлик  қилган  томонга  тушади. @HADISLAR_TOPLAMIII📚

  • 23 июл.5 2334077из HADISLAR_TOPLAMIII

    #Ҳадис_1078📙 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннат боғлари ѐнидан ўтсангиз сайл қилинг»,дедилар. Мен: «Жаннат боғлари нимадир?» дедим. «Масжидлар», дедилар».«Сайл нимадир?» дедим. «Субҳаналлоҳи, вал ҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллаллоҳу ва Аллоҳу акбар», дедилар». ✍ (Термизий ривоят килган.) Шарҳ: Демак, масжидлар жаннатнинг боғлари ҳисобланар экан. Уларнинг ѐнидан ўтганда сайл қилиб, меваларидан еб қолиш керак. Бундай фойдали сайлни қилиш қийин эмас — банда «Субҳаналлоҳи, вал ҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллАллоҳу ва Аллоҳу акбар» деб қўйса, бас. Жаннат боғларида сайл қилишни истаган одам ушбу улуғ ибораларни ѐд олиб, доимо айтиб юришга одатланиши керак @HADISLAR_TOPLAMIII📚

  • 20 июл.5 5283135из HADISLAR_TOPLAMIII

    #Ҳадис_1077📔 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Дўзах шаҳвоний нарсалар ила ўралгандир.Жаннат ѐқимсиз нарсалар ила ўралгандир», дедилар». ✍ (Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган) Шарҳ: Дўзахнинг атрофига ҳавойи нафс ўзини урадиган маишатпарастлиқ зино, қимор, ўғрилиқ порахўрлик каби нарсалардан парда қилиб қўйилган. Ким ўша ишларни қилса, мазкур пардани кўтарган бўлади. Ким ўша пардани кўтарса, унинг ортида турган жаҳаннамга қулайди.Жаннатнинг атрофига ҳавойи нафсга ѐқмайдиган ибодат, тақво, сабр, аччиқни ютиш, бошқаларнинг ѐмонликларини кечириш каби нарсалардан парда қилиб қўйилган. Ким ўша ишларни қилса, мазкур пардани кўтарган бўлади. Ким ўша пардани кўтарса, унинг ортида турган жаннатга киради. @HADISLAR_TOPLAMIII📚

  • 18 июл.5 4585131из HADISLAR_TOPLAMIII

    #Ҳадис_1076📓 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон Аллоҳ бир бандага яхшиликни ирода қилса, уни амалга солиб қўяди», дедилар. «Қандоқ қилиб амалга солади?» дейилди. «Ўлимдан олдин солиҳ амалга муваффақ қилади», дедилар». ✍ ( Термизий ривоят қилган.) Шарҳ: Аллоҳ таоло барчамизнинг хотимамизни яхши қилсин! Омин! @HADISLAR_TOPLAMIII📚

  • 17 июл.5 9752214из HADISLAR_TOPLAMIII

    #Ҳадис_1075📔 Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон бирингиз бирор аѐлга совчи қўймоқчи бўлсангиз, агар унинг никоҳига чорловчи нарсага назар солишга қодир бўлса, шуни қилсин», дедилар». ✍( Абу Довуд, Шофеъий ва Ҳоким ривоят қилишган). Шарҳ: Демак, уйланишдан олдин ўзининг бўлажак умр йўлдошига назар солиш жоиз. Бошқа ҳадисларда саҳобаларнинг суннатга амал қилиб, уйланмоқчи бўлган қизларига қандоқ назар солганлари, уни ѐқтириб, сўнгра уйланганлари ҳақида сўз кетган. @HADISLAR_TOPLAMIII📚

  • 13 июл.8 2633868

    #Ҳадис_1074📕 Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Аллоҳ азза ва жалла: «Мен сенинг умматингга беш вақт намозни фарз қилдим. Мен ўзимга ўзим, ким уларни муҳофаза қилиб ўз вақтида ўқиб келса, албатта, жаннатга киритаман, деб аҳд бердим. Ким уларни муҳофаза қилмаса, Менинг ҳузуримда унга аҳд йўқдир, деди», деб айтдилар». ✍ (Абу Довуд ривоят қилган.) Шарҳ: Бу ҳадиси қудсийдир. Чунки уни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолодан ривоят қилмоқдалар. Ушбу ҳадиси қудсуйдан олинадиган фойидалар: 1. Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларига беш вақт намоз фарз қилгани. 2. Ким беш вақт намозини ўз вақтида яхшилаб ўқиса, Аллоҳ таоло уни, албатта, жаннатга киритиши. 3. Ким беш вақт намозни ўз вақтида яхшилаб ўқимаса, унга Аллоҳ томонидан яхши ваъда бўлмаслиги. @HADISLAR_TOPLAMIII📚

  • 11 июл.5 7693337из HADISLAR_TOPLAMIII

    #Ҳадис_1073📘 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир аѐлнинг эри билан ѐки қулнинг хожаси билан орасини бузса, биздан эмас», дедилар». ✍ (Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган ) Шарҳ: Хотин киши ишонувчан бўлади. Унга эри ҳақида бўлмағур гапларни айтиб, уриштириб қўядиган ва оилани бузилишига олиб келадиган кишини қандай қилиб мусулмонлардан санаш мумкин?! «Мафҳумул мухолафа» қоидасига биноан, эрга хотин ҳақида турли бўлмағур гапларни айтиб, уни хотинга қарши қайрайдиган кишилар ҳам мусулмонларга хос бўлмаган ишни қилган саналади. Аксинча, мусулмон киши нима қилиб бўлса ҳам эру хотиннинг орасини яхшилашга ҳаракат қилмоғи лозим. Бу маънода шариатимиз ҳатто ѐлғон гапиришга ҳам изн берган. @HADISLAR_TOPLAMIII📚

  • 9 июл.5 8624126из HADISLAR_TOPLAMIII

    #Ҳадис_1072📔 Жарир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан тўсатдан назар тушиб қолиши ҳақида сўрадим. Бас, у Зот, кўзингни бошқа томонга бур, дедилар». ✍Бешовларидан фақат ривоят қилган.) Шарҳ: Номаҳрам кишига қасддан, шаҳват назари билан кўз тикиш ҳаромдир. Аммо ноқасддан назар тушиб қолиши гуноҳ ҳисобланмайди. Фақат ушбу ҳадиси шарифда баѐн қилинганидек, дарҳол кўзни бошқа томонга буриб олиш шарти билан. Мўмин-мусулмон кишилар бу ҳукмни ҳеч қачон унутмасликлари лозим @HADISLAR_TOPLAMIII📚

  • 7 июл.5 9544737из HADISLAR_TOPLAMIII

    #Ҳадис_1071📗 Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир тепалик ѐки довонга чиқа бошладилар. Унинг устига чиқилганда бир киши баланд овоз билан: «Лаа илаҳа иллаллоҳу, Аллоҳу акбар!» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хачирларининг устида туриб: «Сизлар кар ѐки ғойиб Зотга дуо қилаѐтганларингиз йўқ. Эй Абу Мусо! Ёки эй Абдуллоҳ! Сенга жаннат хазинасидан бўлган калимага далолат қилайми?!» дедилар. «Ҳа», дедим. «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи», дедилар». ✍(Тўртовлари ривоят қилишган). Шарҳ: «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи»нинг маъноси ўзгариш ҳам, қувват ҳам Фақатгина Аллоҳ ила бўлади, демакдир. Ким ихлос билан «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи»ни айтиб юрса, жаннатнинг хазинасига эга бўлар экан. @HADISLAR_TOPLAMIII📚