Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
Статистика⌨ Чат @HIKOYANE Дустлар Барчамизни Инсонийлик Туйгу Тарк Этмасин!!! 💵 Реклама👉 @kanallrekllama
- Последний пост
- 05:22
- Последнее чтение
- 05:56
- Постов за неделю
- 45
- Всего постов
- 123
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Развлечения (по похожим)
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 3 712
- 1/48двое суток
- 4 253
- 1/72трое суток
- 4 587
Медиана по постам, которые мы застали свежими и померили через сутки.
Посты
Бахт-саодатнинг шундай овози борки, агар у қалбингдан чиқса, ҳар тарафда, болакайнинг кулгусида ҳам, дўстингнинг шивирлашида ҳам, ҳатто сувнинг жилдирашида ҳам уни эшитаверасан... Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Кунингиз хайрли бўлсин. HIKOYANEW
Илмга ташна қалблар учун❤️
Энг қийин нарса учтадир: - Йўқчиликда сахий бўлиш - Хилватда тақво қилиш - Ҳақ гапни қабул қилиши ёки жазолаши ҳам мумкин бўлган одам ҳузурида ҳақ сўзни сўзлаш Имом Шофеий роҳимаҳуллоҳ أعز الأشياء ثلاثة: الجود من قلة، والورع في خلوة، وكلمة الحق عند من يرجى ويخاف. جامع العلوم والحكم، ٤٢٤ HIKOYANEW
📜✨ ҚУРЪОН КУРСЛАРИГА ҚАБУЛ ОЧИЛДИ! ✨📜 🧕 ҚУРЪОН ТАСҲЕҲ ✨ ҚУРЪОН ҲИФЗ ❤️ Устоза Мадина Умму Мунира ❤️ 🇸🇦🇹🇷 10 йил — араб давлатлари ва Туркияда таълим олган 📚 5 йил — офлайн таълим тажрибаси 💻 2 йил — онлайн таълим тажрибаси 📖 500+ шогирд таълим олган ━━━━━━━━━━━━━━━━━━ 🗒️ ЖОЙЛАР ЖУДА ЧЕКЛАНГАН! 🗒️ 💎 КУРС НАРХЛАРИ: ❤️ 3 КУНЛИК КУРС ❤️/300 000 сўм/ ❌ ❤️ 250 000 СЎМ ❤️ ❤️ 5 КУНЛИК КУРС ❤️/500 000 сўм/ ❌ ❤️ 400 000 СЎМ ❤️ ━━━━━━━━━━━━━━━━━━ 📖 Аллоҳ таоло марҳамат қилади: ﴿وَلَقَدْ يَسَّرْنَا الْقُرْآنَ لِلذِّكْرِ فَهَلْ مِنْ مُّدَّكِرٍ﴾ ❤️ «Ҳақиқатан, Биз Қуръонни зикр учун осон қилдик. Бас, ибрат олувчи борми?» Қамар сураси, 17-оят❤️ Эслатма ✍️📚 Илмга ҳиёнат -умрга ҳиёнат ✨«Илм ўрганиш қийин. Ёдлаш, ўрганишдан қийинроқ. Илмга амал қилиш эса ёдлашдан ҳам қийинроқ».✨ ("Ал Кабоир", 76) 📩 Мурожаат учун: @RAYHONA_013464 📢 Канал: @ZAHROTUL_QURAN_Misr ⌛️ҚАБУЛ ЯКУНЛАНИШИ МУМКИН! ❤️ ЖОЙЛАР САНОҚЛИ — ШОШИЛИНГ! ❤️
🥹JANNAT SOʻRASH DUOSI 🧕
☝️Қарзингиз кўпайиб топганингизда барака йўқолаябдими. Ўйламанг Пайғамбаримиз мерос қолдирган қарздорликдан қийналаётган кишилар ўқийдиган дуони ихлос билан ўқинг Иншаа Аллоҳ Аллоҳнинг ўзи қарзингизни узишда кўмак беради. 🤲ДУОНИ ЎҚИШ УЧУН⤵️
Илмга ташна қалблар учун ❤️
Барча аёллар эшитсин. Айрим "аёлларга" балким бу гаплар етиб борар... HIKOYANEW HIKOYANEW
Шайх Ибн Усайминни йиғлатган хушхабар 📻 Радиокўрсатувларнинг бирида жонли эфирга бир аёл боғланди. Унинг овозида ҳаяжон ва аллақандай сирлилик бор эди. Аёл Шайх Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳга юзланиб: — «Эй Шайх, мен бир туш кўрдим... Шуни менга таъбир қилиб берсангиз», деди. Шайх одатдаги вазминликлари билан: — «Нимани кўрдинг?» деб сўрадилар. Аёл айтишга aмримаҳол қилгандек жавоб берди: — «Тушимда бир кишини кўрдим... У Каъба атрофида эгнида ҳеч қандай кийимисиз, мутлақо яланғоч ҳолда тавоф қилаётган эди». Шайх бу тушнинг моҳиятини фаҳмлаб, сокинлик билан сўрадилар: — «Ўша кишини танийсанми?» — «Ҳа, танийман». — «Унинг бўйида илм ва солиҳлик борми?» Аёл ҳеч иккиланмай: — «У илм ва солиҳликнинг айнан ўзидир!» — деб жавоб берди. Шунда Шайхнинг юзларида табассум ёришиб, хушхабар бердилар: — «Унга хушхабар беравер! Аллоҳ Таоло унинг барча гуноҳларини мағфират қилибди! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким ушбу Байтни ҳаж қилса, фаҳш ва фисқ ишлардан узоқ бўлса, онасидан туғилган кунидагидек (гуноҳлардан пок) қайтади», деганлар. У киши онасидан янги туғилган чақалоқдек гуноҳлардан пок бўлибди». Аёл ҳаяжон билан сўради: — «Унга ростдан ҳам бу хушхабарни етказaйми?» — «Ҳа, етказ, ҳеч иккиланма!» — дедилар Шайх. Шунда аёлнинг овози титраб, аста жумлани айтди: — «Эй Шайх... Тушимда кўрганим ўша киши — сизнинг ўзингиз эдингиз!» Бу сўзларни эшитиши билан Шайх Ибн Усайминнинг вужудлари титраб кетди. Ўзларининг бу қадар улуғ мақомга муносиб кўрилганларидан, Аллоҳнинг бу буюк марҳаматидан таъсирланиб, жонли эфирнинг ўзида ҳўнграб йиғлаб юбордилар... Аллоҳ таоло Шайхни ўз раҳматига олсин ва бизларга ҳам гуноҳлардан худди онадан янги туғилгандек пок бўлишни насиб этсин. HIKOYANEW
Одамлар "Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу" дейиш ўрнига "Ассалому алайкум" деб айтиш билан кифояланишмоқда. Оқибатда барча ишларимизда раҳматни ва баракани йўқотиб қўйдик. Саломни мукаммал қилинглар, ҳаётларингиз ҳам мукаммал бўлади! Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу. HIKOYANEW HIKOYANEW
Умрни зое қилманг! 🎙 Солиҳа Эрдим Таржимон: Абдуллоҳ Раҳим. HIKOYANEW HIKOYANEW
👜Har bir uslub — sizning didingiz ifodasi! Endi o‘zingiz xohlagan kiyimni topish yoki maxsus tikdirish juda ham oson. 🌺Buyurtma asosida tikuv xizmati Istalgan model va o‘lchamda kiyim tikamiz. Siz tasavvur qilasiz — biz esa uni mukammal dizayn bilan hayotga…
Оғриқли мавзу… Қизнинг нотўғри ҳаёт тарзида яшашининг асосий сабабларидан бири — унинг ота-онаси ва ака-укаларининг солиҳ эмаслигидир. Кўпчилик ўз синглиси ёки қизининг Пайғамбар ﷺнинг саҳобиялари каби бўлишини истайди, ҳолбуки, унинг ўзи жоҳилият ботқоғига ботиб юради. Бундан ҳам ёмони — синглиси нима билан машғул бўлаётгани унга мутлақо фарқ қилмаслигидир. Бундай киши эса (жазоланмагунича) Жаннатга кирмайди. Абдулазиз Торифий ҳафизаҳуллоҳ айтади: «Агар бир хонадонда ота-она ва ака-укаларнинг солиҳлиги жамланса, адашган қизни камдан-кам учратиш мумкин. “Эй Ҳоруннинг синглиси! Отанг ёмон одам эмас эди, онанг ҳам фоҳиша эмас эди”. Марям сураси, 28-оят. Улар қиз учун яхшиликда ҳам, ёмонликда ҳам намунадирлар». والله أعلم HIKOYANEW
👜Har bir uslub — sizning didingiz ifodasi! Endi o‘zingiz xohlagan kiyimni topish yoki maxsus tikdirish juda ham oson. 🌺Buyurtma asosida tikuv xizmati Istalgan model va o‘lchamda kiyim tikamiz. Siz tasavvur qilasiz — biz esa uni mukammal dizayn bilan hayotga tatbiq etamiz. 💌Tayyor kiyimlar kolleksiyasi Zamonaviy, nafis va kundalik hayotga mos uslublar sizni kutmoqda. 💸Hamyonbop narxlar Sifat, nafislik va qulay narx — endi bir joyda. Kanalimizaga ulanib oling in shaa Alloh yangiliklarimiz bor. 🎀Kanalga ulanish havola ustiga bosing: https://t.me/+x_f7wrT-_1U3YmYy https://t.me/+x_f7wrT-_1U3YmYy
без подписи
“Токи улар ўзларини ислоҳ қилмагунларича, Аллоҳ ҳам уларнинг ҳолатини ислоҳ қилмас". HIKOYANEW
#hikoya СУКУТ ЎЛДИРАДИ Бир киши уйланди. Аёли билан тинч, осуда ҳаёт кечира бошлади. Аёлини яхши кўрарди. Фарзандлар кўрди. Оиласини моддий томондан доим яхши таъминлаб қўйса ҳам, бора - бора аёлига унчалик аҳамият, эътибор бермас, баъзан бор - йўқлигини сезмайдиган бўлиб қолди. Орадан ўн йиллар ўтиб, аёл оилавий ҳаётларига ўзгартириш киритишни истади. Ва кунларнинг бирида эри ишга кетаётганидан йўл - йўлакай эшитиб кетиши учун диск берди. Эри мошинасига ўтириб дискни қўйди. 5, 10 ҳатто 20 дақиқа ўтса ҳамки ундан садо чиқмади. 40 дақиқа ўтди. Яна кутди. 2 дақиқадан кейин аёлига қўнғорироқ қилди. - Эй Ҳилолнинг қизи, бу қанақа диск? Ичида ҳеч нарса йўқ шекилли!? -деди. - Озроқ кутинг, бошлайди! - деди, аёл. Эри яна кутди. Садо чиқмади. Яна қўнғироқ қилиб, аёлга айни саволни берди. Аёл: - Дискнинг бошқа томонини қўйиб кўринг - чи? - деди. Қўйди. Жим.. 12 дақиқадан сўнг, ишига етиб борди. Аёлига: - Сен менга ишламайдиганини бердинг, шекилли. Унда ҳеч нарса йўқ! - деди. Аёли: - Уйга қайтаётганингизда яна қўйиб кўринг, ишлаши керак эди, - деди. Эри айтганини қилди. Жим... - У ёқ буёғига қараб яна қўйди. Ишламади. Ғазаби келди. Уйига келиб, зарда билан: -Нима, мени мазах қиляпсанми? - деди. Аёли: - Қани диск? - деди. - Мана! - деб берди. - Сабр қилинг! - деди. Ва компьютерга қўйди. - Келинг, эшитинг! - деди. Бир, бир ярим дақиқа кутишди. - Кўряпсанми, диск бўш! - деди, эри. - Шошилманг, озгина сабр қилинг! - деди, аёл. 5 дақиқа кутиб асаблари бузилиб кетди. Аёл хотиржам дискни ўгириб бошқа томонини ўгирди. Айни ҳикоя. - Нима-а-а? Устимдан куляпсанми? Ё ўзингними? - деди, эри. -Сабр қилинг, озроқ, - деди аёл. - Эй, бўлди - е, тоқатим қолмади! - деди, ғазабланиб. Аёл аста ўрнидан туриб дискни чиқарди. Ва: - Қадрли эргинам, азизим.... Сиз бир, бир ярим соат шу дискнинг бўшлигига сабр қила олмадингиз... Мен эса, ўн йиллардан бери сизнинг ичингиз бўшлигига сабр қилиб келяпман - ку? - деди. Киши аёлининг нима демоқчилигини тушунди. Ўзини, ва оиласининг аҳволини тўғирлашга киришди. Хулоса Сиз бу ҳикоядан нимадир олдингизми? Сукут аста - секин таъсир қилувчи заҳардек оилавий ришталарни ўлдиради! Аёлингизни инсон билиб муомала қилинг! Уйнинг бир парчаси деб эмас! Уни тингланг! Суҳбатлашинг! У сизга бутун қалбини бериб, сиздан рози бўлиб, умрини сизга бахш этганига яраша, сиз ҳам унга аҳамият беринг! Меҳрингиз, озгина эътиборингизни аяманг! Умму Абдуллоҳ таржимаси. HIKOYANEW
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ёки кечқурун: سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», (Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман), деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар. Имом Муслим ривоятлари. Ассалому алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ Аллоҳим бугунги кунингизни хайрли ва барокатли қилсин! HIKOYANEW
Таҳажжуд номози ўқиш тартиби 🌺
Муслим ибн Субайҳ Куфий айтади: «Отам шундай ҳикоя қиладилар: «Муғийра ибн Шўъба ва бир араб йигит бир аёлга совчи юборишибди. Йигит келишган, кўркам эди. Аёл иккисига ҳам мактуб йўллаб, «Кўриб гаплашмагунча жавоб айтмайман. Хоҳласангиз, келинглар» деди. Улар боришди. Аёл уларни ўзи кўрадиган, гаплашадиган жойга ўтқазди. Муғийранинг кўриниши, гавдаси ва ёшини кўриб, унча хушламади. Муғийра ҳам аёлга ёқмаганини пайқади. Бир оз ўтиргач, Муғийра йигитга: «Сизга чиройли кўриниш, чиройли сўзлаш неъматлари берилган экан, яна қандай фазилатингиз бор?» деб сўради. Йигит яна бир неча яхшиликлари борлигини айтди. Муғийра унга: «Оилада ҳисоб-китобни қандай қиласиз?» деди. У: «Қўлимга бирон нарса тушса, эҳтиёт қиламан. Заррача нарсани ҳам туйиб (янчиб), ун оламан», деди. Муғийра: «Мен эса ҳамённи уйнинг бурчагига ташлаб қўяман. Уйдагилар хоҳлаганча ишлатаверади. Мендан сўрамагунларича унинг тугаганини билмайман», деди. Шунда аёл: «Аллоҳга қасамки, ишлатилган ҳар бир майда-чуйда нарсани сўрайдиган, бир дона уруғни ҳам янчиб ун оладиган бу зиқнадан кўра рўзғор ишларига кўп бурнини суқавермайдиган мана бу қария мен учун яхшироқ», деди ва Муғийрага турмушга чиқди. «Солиҳлар гулшани» китобидан HIKOYANEW