Ma'rifat_un Nafs
СтатистикаГруппа аёллар учун✔️эркаклар ёзмасин❌ Стресc ва тушкунлик ҳолатидан чиқиб кета олмаётган, руҳий мададга эҳтиёжи бор опа-сингилларимизга холис Аллоҳ учун Ўзи қодир қилганча ёрдам берaмиз. https://www.facebook.com/MuzDalifa777
- Последний пост
- 14 авг.
- Последнее чтение
- 13 авг.
- Постов за неделю
- 9
- Всего постов
- 41
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 218
- 1/48двое суток
- 249
- 1/72трое суток
- 269
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
Номаҳрамларнинг заруратсиз бир-бирларига жавоб ёзишлари, гаплашишлари тақвони сусайтиради. Тақвосизлик Аллоҳнинг раҳматидан узоқлаштиради. Кимгаки Аллоҳнинг раҳмати керак бўлмаса бемалол керак-нокерак номаҳрамлар билан гаплашиб, бир-бирига сўз қотиб ўтираверсин. Реал ҳаёт бўладими, ижтимоий тармоқларми фарқи йўқ, бирорта номаҳрам Роббимизнинг раҳматидан узоқлашишимизга арзимайди. Роббимизнинг раҳматидан узоқлашиш катта эҳтимол билан умримиз, ризқимиз, яна бир қанча ўзимиз учун қадрли бўлган нарсалардан бараканинг кетишига сабабчи бўлади... Аллоҳ дунё-ю охиратда ҳам тақводор бандалари билан бирга бўлади. Шунчаки ўқиб, ўтказиб юборманг. Тафаккур қилинг !!! ©️Muzdalifa 𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоларидан: “Аллоҳим, мен Сендан мени қарилик етишидан аввал қаритадиган (қийнаб, машаққатга қўядиган) жуфтдан паноҳ сўрайман”, эди. Имом Табаронийнинг “Дуо” китобидаги ривояти. 📕 Ҳадиснинг тўлиқ шакли أخرج الطبراني في "الدعاء" (ص: 399) عنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ : كَانَ مِنْ دُعَاءِ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ جَارِ السُّوءِ ، وَمِنْ زَوْجٍ تُشَيِّبُنِي قَبْلَ الْمَشِيبِ ، وَمِنْ وَلَدٍ يَكُونُ عَلَيَّ رِبًا ، وَمِنْ مَالٍ يَكُونُ عَلَيَّ عَذَابًا ، وَمِنْ خَلِيلٍ مَاكِرٍ عَيْنَهُ تَرَانِي وَقَلْبُهُ يَرْعَانِي، إِنْ رَأَى حَسَنَةً دَفَنَهَا ، وَإِذَا رَأَى سَيِّئَةً أَذَاعَهَا . Имом Табароний "Дуо" китобида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоларидан бири шундай эди: "Аллоҳим, мен Сендан: Ёмон қўшнидан, Мени қарилик етишидан аввал қаритадиган (қийнайдиган) жуфтдан, Менга ҳалокат бўладиган фарзанддан, Менга азоб бўладиган мол-дунёдан, Кўзи мени кўриб турадиган, аммо қалби менга хиёнат қиладиган, яхшилик кўрса уни кўмиб (яшириб) ташлайдиган, ёмонлик кўрса уни ёйиб (ошкор қилиб) юборадиган маккор дўстдан паноҳ тилайман". 𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
Юз массажи учун тавсия
КАМТАРЛИК Амр Ибн Қайс раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Камтарликнинг учта чўққи кўриниши: 1) йўлиққан кишингга бошлаб салом беришинг; 2) жойнинг тўрисидан пастроққа ўтиришга рози бўлишинг; 3) Аллоҳ учун қилинадиган амални одамларнинг мақтови — хўжакўрсин учун қилмаслигинг". ("Ҳилятул авлия", 5/101) 𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
➡️Қазо номоз/и дафтари 15.000дан🩷
Намоз 🕌 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: - “Ичингизда кечаси бир хил фаришталар, кундузи бир хил фаришталар алмашиб туришади. Улар бомдод намозида ва аср намозида жамланиб турадилар. Сўнгра ичингизда тунаганлар кўтарилишади. Шунда Роббилари Ўзи билиб турса ҳам улардан: - “Бандаларимни қай ҳолда тарк қилдингиз?” - деб сўрайди. Улар: - “Уларни намоз ўқиётган ҳолларида тарк қилдик. Улар ҳузурига борганимизда ҳам намоз ўқиётган эканлар” - дейишади. Имом Бухорий ва Муслим ривояти 𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
Bir uxtiyimizni zaruratdan sotilayotgan kitoblari bor ekan. Faqat inglizcha va ruschalari qolibdi. Kerak bo‘lganlar yozishingizni iltimos qilamiz. Murojaat uchun : @Xmzut1809
Эътибор қилинг! Аллоҳ таоло мўмина аёлларни кўзларини номаҳрамлардан тийишга буюрди ва фаржларини сақлашдан олдин айнан кўзни тийишни зикр қилди. Чунки кўзни эркин қўйиб юбориш фаржнинг ҳалок бўлишига ва зинога олиб борадиган асосий йўлдир. Шу сабабли Аллоҳ олий мақсад - иффат сақланиши учун унга олиб борувчи восита - кўзни тийишни биринчи ўринга қўйди. Кўзни тийиш ва зийнатни кўрсатмаслик ўртасида мана шундай узвий боғлиқлик бор. Бунинг сабаби шундаки, бегона эркакларга тикилиб қарамайдиган аёл уларга интилмайди, ўз бадани ва кийимини улар учун зийнатламайди. Агар унинг қалбида бошқаларга қарашга хоҳиш бўлмаса, унда улар учун зийнатланишга ундайдиган туртки ҳам туғилмайди. Ким кўзини номаҳрамлардан тийса, у фаржини ҳам сақлаган бўлади ва қалбига эркакларни ўзига жалб қилиш ёки уларнинг олдида зийнатланиш истаги тушмайди. Чунки бундай аёлнинг қалби улардан холидир. Шу сабабли ҳам Аллоҳ фаржни сақлаш ва зийнатни беркитиш амридан олдин кўзни тийишни муқаддам қилди. Зеро, кўз қалбларни ўзига тортадиган ва уларни эркакларни маҳлиё қилиш ҳамда ҳаромга ботириш сари ҳаракатлантирадиган арқондир. Аллоҳ эркак кишига кўзини тийишни, аёл кишига эса ҳижоб ўрашни қатъий буюрди. Бу уларнинг ўртасидаги бир-бирига бўлган табиий интилиш ва мойилликни камайтириш учундир. Албатта, бу эркак кишига ўз гўзаллигини аёлларга кўрсатиши жоиз дегани эмас, шунингдек, аёл кишига ҳам эркакларга тикилиб қараши дуруст эканини англатмайди, токи икки томон ҳам фитнага учрамасин. Бироқ, шариат нафсдаги бўшашган арқонларни маҳкам боғлайди. Инсон гуноҳга яқинлашган сари ундан узоқлашиши қийинроқ бўлади. Шу боис, иффат табиати инсонда комил ва соғлом бўлиши учун ушбу чегаралар белгиланди. Агар эркак киши кўзини тиймаса, аёл кишининг фитнаси, жозибаси уни ўзига тортади. Агар аёл киши ҳижобланмаган бўлса, у ҳолда эркак киши ундан келадиган фитнани ўз кўзини тийиш билан даф қилади. Шу сабабли ҳам Аллоҳ кўзни тийиш билан фаржни сақлаш ўртасини боғлади, чунки биринчиси иккинчисига сабабчидир. Аллоҳ эркакларга қарата: «Мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар» [Нур сураси, 30-оят], деди. Аёлларга қарата эса: «Мўминаларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар» деди, лекин аёллар оятида қўшимча равишда: «...ва зийнатларини кўрсатмасинлар» жумласини зиёда қилди… Бир тараф кўзини тийса, иккинчи тараф зийнатини яшириб кўзини тийса қандай ҳам яхши ҳаёт бўларди… 𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
Bir uxtiyimizni zaruratdan sotilayotgan kitoblari bor ekan. Kerak bo‘lganlar yozishingizni iltimos qilamiz. Murojaat uchun : @Xmzut1809
📜Қуръонни ёд олмоқчи бўлган киши: Такрорлаш (мурожаа) вирдига худди намозга муносабатда бўлгандек муносабатда бўлиши шарт. Намозингни асраб-авайлаб, уни зое қилмаганингдек, Қуръондан бўлган вирдингни ҳам шундай асра. Агар бир марта бепарволик қилсанг... кўп бепарволик қиладиган бўлиб қоласан. Агар бир марта эътиборсиз қолдирсанг... кўп нарсани бой бериб қўясан. Қуръонни маҳкам тут! Зеро, у дунё ва охиратда нажотинг ва зафаринг сабабчисидир. 𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
Аллоҳ таоло “Ҳижр” сурасининг 44-оятида хабар берган: لَهَا سَبۡعَةُ أَبۡوَٰبٖ لِّكُلِّ بَابٖ مِّنۡهُمۡ جُزۡءٞ مَّقۡسُومٌ (٤٤) “Унинг етти дарвозаси бўлиб, ҳар бир дарвозага уларнинг бир тўдаси бўлинур”. #Дўзахдан_паноҳ_сўраш_дуоси. اَللَّهُمَّ أَجِرْنِي مِنَ النَّارِ.. "Аллоҳумма, ажирний минан-наар" Маъноси: "Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин". Эслатма: Ушбу қисқа дуони бомдод ва шом намозларидан кейин ҳеч ким билан гаплашмасдан туриб 7 марта такрорлаш жуда катта савоб ва ҳимоя ҳисобланади. 𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
— Эй туғмаётган бепушт аёл, БАҚАРА сурасини ўқишни йўлга қўй! — Эй оила қуриши кечикаётган синглим, БАҚАРА сурасини ўқишни йўлга қўй! — Эй дўхтирлар ожиз қолаётган бемор, БАҚАРА сурасини ўқишни йўлга қўй! — Эй камбағаллиги ёки хотин танлаш қийин бўлиши сабаб никоҳи кечикаётган йигит, БАҚАРА сурасини ўқишни йўлга қўй! — Эй ҳожатманд киши, БАҚАРА сурасини ўқишни йўлга қўй! — Эй сеҳрланган, жин чалган кимса, БАҚАРА сурасини ўқишни йўлга қўй! ... Бақара сурасини бошидан охирига ўқиш учун 60 дақиқа вақт кетади холос... Рағбат қилган нарсангни амалга ошириш учун ҳар куни атига бир соат Аллоҳ учун вақт сарфлайсан... ... Бунинг ҳеч қандай ҚИЙИН жойи йўқ... Аввалига қийинга ўхшайди. Агар сен ўн кун нафсингга курашиб, қийналиб бўлса ҳам ўқишда давом этсанг, охири нафсинг Бақара сурасини ўқишга «ОШИҚ» бўлиб қолади... Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: - "Бақара сурасини ўқиб юриш барака, уни тарк қилиш хасратдир. Дангасалар (ёки сеҳр билан шуғулланувчилар) уни ўқишга имконлари йўқдир", деб айтганлар. Имом Муслим ривояти. 𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
Муслималар учун абаялар 🩷
Абдулқодир Жийлоний раҳимаҳуллоҳ айтадилар: Кимда қуйидаги ўн иккита хислат камолига етмагунича инсонларни Аллоҳнинг йўлига иршод қилишга киришмоғи жоиз бўлмайди: Аввалги икки хислат Аллоҳ таолонинг сифатларидан бўлиб, улар; саттор (айбларни яширувчи), ғаффор (гуноҳларни кечирувчи) бўлмоқ. Кейинги икки хислат Саййидимиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг сифатларидан; шафқатли, марҳаматли бўлмоқ. Кейинги икки хислат Саййидимиз Абу Бакр Сиддиқ разияллоҳу анҳунинг сифатларидан; ростгўй ва садоқатли бўлмоқ. Кейинги икки хмслат Саййидимиз Умар разияллоҳу анҳунинг сифатларидан; маъруфга буюрувчи, мункардан қайтарувчи бўлмоқ. Кейинги икки хислат Саййидимиз Усмон разияллоҳу анҳунинг сифатларидан; таом улашувчи ва тунда одамлар уйқуда ётганда бедор бўлиб намоз ўқигувчи бўлмоқ. Кейинги икки хислат Саййидимиз Али разияллоҳу анҳунинг сифатларидан; олим ва шижоатли бўлмоқ. Абдулқодир Жийлоний раҳимаҳуллоҳ яна айтадилар: Амалларнинг ҳаммасини ўрганиб чиқдим, натижада таом беришдан афзалини топа олмадим. Қанийди, дунёнинг ҳаммаси менинг қўлимда бўлса-ю, очларга таом улашсам. 𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
Садақотлар Аллоҳнинг ғазабини ўчиради. Солиҳ амаллар кетма-кетлигини улаш Аллоҳга бандаларини севимли қилишига сабабчи бўлади. Яратувчимизга севимли бўлиш Аллоҳнинг раҳмати ва неъматларини зиёда қилади. Жума куни эҳсон қилишни одатга айлантирганларга ҳайрия учун... 9860260101861409 М. Х.
ЖУМЪА КУНИНИНГ ҲИКМАТИ * * * بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ Марҳамати кенг ва раҳмати чексиз Аллоҳ исми билан. Аллоҳ таолога сўнгсиз ҳамду сано, жаноб Расулуллоҳга чексиз салоту салом бўлсин. Ҳазрати Лубоба ибн Абдул-Мунзир ал-Ансорийдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинди; жаноб Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Жумъа куни кунларнинг улуғидир ва Аллоҳ ҳузурида энг ҳурматлисидир. У Аллоҳ наздида қурбон ҳайити кунидан ва рамазон ҳайити кунидан ҳам улуғроқдир. Унда ушбу беш хислат бордир: 1) Аллоҳ Одамни (алайҳиссалом) у кунда яратди; 2) Аллоҳ Одамни (алайҳиссалом) ер юзига у кунда туширди; 3) Аллоҳ Одамни (алайҳиссалом) у кунда вафот эттирди; 4) у кунда шундай бир он борки, банда ҳаром бир нарсани сўрамаслик шарти билан, Аллоҳдан нимани сўраса, Аллоҳ албатта ато қилади. 5) Қиёмат у кунда қоим бўлади. Юксак мақомли (муқарраб) фаришталар, осмон, ер, шамоллар, тоғлар ва денгиз жумъа куни (ҳайбати)дан қўрқиб турадилар” (Ҳазрати Имом Ибн Можа). ОДАМ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ЖУМЪА КУНИДА ВАФОТ ЭТИШЛАРИ ҲИКМАТИ Аллоҳ таолонинг Одам алайҳиссаломни жумъа кунида вафот эттиргани –жумъа кунининг устунлиги ва улуғлигини кўрсатувчи далилдир. Ҳазрати Имом Ҳоким ва Имом Байҳақийнинг ҳазрати Абдуллоҳ ибн Умардан (розияллоҳу анҳумо) ривоят қилган мавқуф ҳадисда: “Ўлим мўъмин учун бир ҳадядир”, дейилган. (Одам алайҳиссаломнинг муборак жумъа кунида вафот эттирилишлари Аллоҳ таолонинг у зотга улуғ раҳматини, жаннатини раво кўргани аломатидир.) 𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌