معلمة || Muallemah
СтатистикаAlbatta «Robbimiz Allohdir» degan, so'ngra bunda mustaqim turganlarga xavf yo'qdir va ular xafa ham bo'lmaslar ✨
- Последний пост
- 14 авг.
- Последнее чтение
- 13 авг.
- Постов за неделю
- 14
- Всего постов
- 41
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 325
- 1/48двое суток
- 372
- 1/72трое суток
- 401
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
– Ўғлим тупроқ устидагиларни тупроқ остидагилардан қандай фарқи бор биласанми..? – Йўқ, қандай фарқи бор..? – Бирида ҳали имкон бор, бирида эса йўқ...!! Ҳаёт бу йўл Аллоҳдан Аллоҳгача...! Muallemah معلمة
Таяммумнинг далили бўлган Моида сурасининг 6-оятига биноан Туркиялик Доктор Абдулқодир Жийлоний Шаҳан дастлаб, инсонлардан қўлларининг кир ҳолида, кейин эса таяммум қилганларидан сўнгги ҳолида намуналар олди. Чиққан натижалар солиштирилганда таяммумдан кейин қўллар тоза-озода бўлганини кўрсатди. Доктор Шаҳан айтади: «Оятдаги тозалик маънавий тозаликни англатадими ёки моддий покизаликними, деб ўйландик. Натижалар чиққанидан сўнг дўстларимга қўнғироқ қилиб, «Аллоҳу Акбар», деб юбордим!» Muallemah معلمة
Юз массажи учун тавсия
Институтда дарс бераётиб, Альберт Эйнштейн доскага қуйидагиларни ёзди: 9 х 1 = 9 9 x 2 = 18 9 x 3 = 27 9 x 4 = 36 9 x 5 = 45 9 x 6 = 54 9 x 7 = 63 9 x 8 = 72 9 x 9 = 81 9 x 10 = 91 бирдан аудиторияда ғалаён бошланиб кетди, сабаби Эйнштейн хато қилган эди. Тўғри жавоб: 9 × 10 = 90 Шогирдлари унинг устидан кулишни бошлашди. Эйнштейн бир оз сукут сақлаб туриб, шундай деди: - Тўққизта саволга тўғри жавоб ёзганимга қарамай, мени хеч ким олқишламади. Аммо биргина хатоликка йўл қўйишим билан, хамма устимдан кулишни бошлади. Бу эса, инсон қанчалик таниқли ва машхур бўлишига қарамай, жамият унинг кичкина бўлса хам хатосига эътибор беришини кўрсатади. Боз устига, бу уларга ёқади хам. Шунинг учун хам танқид, орзуларингизни вайрон қилишига йўл қўйманг! Хеч қачон хато қилмайдиган ягона инсон - бу хеч нарса қилмайдиган инсондир! latahzanim Muallemah معلمة
➡️Қазо номоз/и дафтари 15.000дан🩷
معلمة || Muallemah pinned «Bir uxtiyimizni zaruratdan sotilayotgan kitoblari bor ekan. Faqat inglizcha va ruschalari qolibdi. Kerak bo‘lganlar yozishingizni iltimos qilamiz. Murojaat uchun : @Xmzut1809»
Машҳур тушлар таъбирчиси Муҳаммад ибн Сийрин раҳимаҳуллоҳ бир қанча вақт бой ҳолатда умр кечирди. Фақир бўлиб қолганда, шундай деган эди: «Мана шу кунни йигирма йилдан бери кутар эдим. Ўшанда мен бир фақирни «фақир» деб айблаган эдим. Сўнгра Аллоҳ мени куни келиб, унинг бошига тушган мусибат билан мусибатлантиришини билдим!» Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу айтади: «Агар мен бир аёлни ҳомиладор бўлганда масхара қилганимда эди, ҳомиладор бўлиб қолишдан қўрққан бўлар эдим!» Ким бировнинг мусибатидан кулса, ўша мусибат, албатта, унинг ҳам бошига тушади. Ким бировни бирор нарса билан айбласа, куни келиб ўзи ҳам ўшанга мубтало бўлади. Ким бировни масхара қилса, бир куни уни ҳам масхара қилишади. Дунё бир қадаҳ. Биз доимо унга қуйганимизни ичамиз! Muallemah معلمة
Bir uxtiyimizni zaruratdan sotilayotgan kitoblari bor ekan. Faqat inglizcha va ruschalari qolibdi. Kerak bo‘lganlar yozishingizni iltimos qilamiz. Murojaat uchun : @Xmzut1809
"Албатта Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!". Бир йигитни биламан. Ёшликнинг авжида у. Уйи бор, машинаси бор. Жуда катта фойда келиб турадиган иши ҳам бор. Аммо Аллоҳни танимайди. Араб шаҳарларидан бирига борибди. Пляжга чўмилгани борибди. Унинг қулоғига вирус кириб кар қилибди. Умуман эшитмайдиган бўлди. Ўзини ерга отиб "кар бўлиб қолдим" деб гўдаклардай йиғлайди. "Албатта Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!". Бир киши яхши, тўғри юрадиган, диёнатли ва мастура аёлга уйланди. Аёлнинг бу кўриниши эрига ёқмади. Уни ўз дўстлари билан аралаш ўтиришга, ўйнаб кулишга мажбурлади. Охири диндан чиқарди. Унинг кўзига Аллоҳ чидаб бўлмас дард берди. Бир табибдан иккинчисига қатнайверди. Фойда бўлмади. Охири бир табиб унинг кўзини олиб ташлаш лозимлигини айтди. Унинг кўзи ўйиб олинди. "Албатта Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!". Бир киши хотинига талоқ бермоқчи бўлди. Хотинининг айби еттита қиз туққани эди. Саккизинчисига ҳомиладор эди. У бунинг ҳам қизлигини билиб қўрққанидан эрига айтмади. Туғиш соати яқинлашгач аёлнинг синглиси опасига поччаси ҳам шифохонага кетаётганини, қиз туғса уни талоқ қилишини айтди. Аёл қаттиқ йиғлади. Ўша кун ёмғир ёғаётган эди. Эрининг машинаси ёмғирда сирғаниб эр ҳалок бўлди. "Албатта Роббингнинг чангали жуда шиддатлидир!". Бир йигит хотини билан тортишиб уни қаттиқ урди. Хотини қаттиқ жароҳатланди. Аммо ҳеч қаерга шикоят қила олмади. Фарзандлари тақдиридан хавотирланди. Эр иккинчи хотинга уйланишга қарор қилди. Никоҳдан олдин дўстлари уни ҳаммомга олиб боришди. Ярим соатдан сўнг у ҳаммомда жон берди. Ташхис инфаркт. "Албатта Роббингнинг чангали жуда шиддатлидир!". Димашқда бир киши яшар эди. Ёз кунлари уёқдан-буёққа юришни яхши кўрар эди. Унинг аёлларга термилишдан бошқа иши йўқ эди. Ўзича: "Аллоҳ гўзал. Гўзалликни севади", дер эди. Менинг бир дўстим унга қўшни эди. Унга насиҳат қилибди: -Сен ҳам эркаксан-ку! Сенинг ҳам қизларинг бор-ку! У дебди: - Ҳеч нарса қилаётганим йўқ-ку! Фақат қараяпман. Аллоҳ бу инсонни қовоқ заифлиги касаллигига мубтало қилибди. Кўз қовоғи ўзи очилмайди. Сени кўрмоқчи бўлса қўли билан қовоғини кўтариб сени кўради. "Албатта Роббингнинг чангали жуда шиддатлидир!". Ливанда бир киши бор. Унинг ширинликлар ва пишириқлар ишлаб чиқарадиган корхонаси бор. У Ливандаги энг машҳур корхоналардан ҳисобланади. Унинг маҳсулотларини ҳар куни бир юк самолёти Амирликларга етказиб беришини эшитган эдим. Хуллас у пишириқ ва ширинликлар қироли экан. Бир куни корхонага кирибди. Бир ишчининг иши ёқмасдан хамирни ерга ташлаб оёқлари остига ташлаб топтабди. Ишчи: "Хамирни босманг хўжайин" деса кибр билан: "Одамлар менинг оёғим остидан ейишади", дебди. Ана шу ҳодисадан бир ой ўтиб унинг оёғи қорасон бўлди. Тиззасидан икки оёғи кесиб ташланди. У ҳозир ҳам тирик. Мамлакатнинг ғарбий томонида яшайди. "Албатта Роббингнинг чангали жуда шиддатлидир!". Бир аёл туғмаган эди. Эрига бошқа хотин олиб берди. Янги кундош иккита бола туғди. Бир куни икки кундошнинг гапи қочиб болали хотин кундошига деди: "Ичинг куйиб ўл! Мен яна ҳомиладорман. Олдимда бола, қўлимда бола" деди. Ишонасизми, ўша хотиннинг учта боласи ҳам бирин-кетин ўлди. Туғмаган аёлнинг эса ҳозир бешта боласи бор. "Албатта Роббингнинг чангали жуда шиддатлидир!". Муҳаммад Ротиб Нобулсий. Muallemah معلمة
Абдулқодир Жийлоний раҳимаҳуллоҳ айтадилар: Кимда қуйидаги ўн иккита хислат камолига етмагунича инсонларни Аллоҳнинг йўлига иршод қилишга киришмоғи жоиз бўлмайди: Аввалги икки хислат Аллоҳ таолонинг сифатларидан бўлиб, улар; саттор (айбларни яширувчи), ғаффор (гуноҳларни кечирувчи) бўлмоқ. Кейинги икки хислат Саййидимиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг сифатларидан; шафқатли, марҳаматли бўлмоқ. Кейинги икки хислат Саййидимиз Абу Бакр Сиддиқ разияллоҳу анҳунинг сифатларидан; ростгўй ва садоқатли бўлмоқ. Кейинги икки хмслат Саййидимиз Умар разияллоҳу анҳунинг сифатларидан; маъруфга буюрувчи, мункардан қайтарувчи бўлмоқ. Кейинги икки хислат Саййидимиз Усмон разияллоҳу анҳунинг сифатларидан; таом улашувчи ва тунда одамлар уйқуда ётганда бедор бўлиб намоз ўқигувчи бўлмоқ. Кейинги икки хислат Саййидимиз Али разияллоҳу анҳунинг сифатларидан; олим ва шижоатли бўлмоқ. Абдулқодир Жийлоний раҳимаҳуллоҳ яна айтадилар: Амалларнинг ҳаммасини ўрганиб чиқдим, натижада таом беришдан афзалини топа олмадим. Қанийди, дунёнинг ҳаммаси менинг қўлимда бўлса-ю, очларга таом улашсам. Muallemah معلمة
Номаҳрамларнинг заруратсиз бир-бирларига жавоб ёзишлари, гаплашишлари тақвони сусайтиради. Тақвосизлик Аллоҳнинг раҳматидан узоқлаштиради. Кимгаки Аллоҳнинг раҳмати керак бўлмаса бемалол керак-нокерак номаҳрамлар билан гаплашиб, бир-бирига сўз қотиб ўтираверсин. Реал ҳаёт бўладими, ижтимоий тармоқларми фарқи йўқ, бирорта номаҳрам Роббимизнинг раҳматидан узоқлашишимизга арзимайди. Роббимизнинг раҳматидан узоқлашиш катта эҳтимол билан умримиз, ризқимиз, яна бир қанча ўзимиз учун қадрли бўлган нарсалардан бараканинг кетишига сабабчи бўлади... Аллоҳ дунё-ю охиратда ҳам тақводор бандалари билан бирга бўлади. Шунчаки ўқиб, ўтказиб юборманг. Тафаккур қилинг !!! ©️Muzdalifa Muallemah معلمة
Муслималар учун абаялар 🩷
Қалбнинг давоси Қуръондир.. Тананинг давоси Асалдир Албатта кўринг! Фойдадан холи бўлмайди. Muallemah معلمة
Садақотлар Аллоҳнинг ғазабини ўчиради. Солиҳ амаллар кетма-кетлигини улаш Аллоҳга бандаларини севимли қилишига сабабчи бўлади. Яратувчимизга севимли бўлиш Аллоҳнинг раҳмати ва неъматларини зиёда қилади. Жума куни эҳсон қилишни одатга айлантирганларга ҳайрия учун... 9860260101861409 М. Х.
#жума Жумани қолдирманг! Биз мусулмонлар беш вақт намозимизни масжидда адо этсак, кун давомида беш марта бир маҳаллада яшайдиган диндошларимиз билан кўришамиз. Жумъа куни Жумъа намозига чиққанимизда, масжид атрофидаги кўплаб маҳаллаларда истиқомат қилувчи диндошларимиз билан учрашамиз. Рамазон ва Қурбон ҳайити куни ҳайит намозини адо этишга масжидга чиққанимизда, масжидга яқин кўплаб маҳаллаларда яшайдиган диндошларимиз билан кўришиб, байрам шукуҳини улашамиз. Аллоҳ таоло насиб этиб, Ҳаж-умрага борсак, бутун дунёдан ташриф буюрган диндошларимиз билан дийдорлашамиз. Савдо ва бошқа ишларимизни тўхтатиб, ҳафталик байрамимиз бўлган Жумъа кунидаги Жумъа намозига чиқишимиз керак, уни қолдирмасликка уринмоғимиз даркор. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган: يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا نُودِيَ لِلصَّلَاةِ مِن يَوْمِ الْجُمُعَةِ فَاسْعَوْا إِلَىٰ ذِكْرِ اللَّهِ وَذَرُوا الْبَيْعَ ۚ ذَٰلِكُمْ خَيْرٌ لَّكُمْ إِن كُنتُمْ تَعْلَمُونَ فَإِذَا قُضِيَتِ الصَّلَاةُ فَانتَشِرُوا فِي الْأَرْضِ وَابْتَغُوا مِن فَضْلِ اللَّهِ وَاذْكُرُوا اللَّهَ كَثِيرًا لَّعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ «Эй иймон келтирганлар! Жума кунидаги намозга чорланган пайтда Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, ана шу ўзингиз учун яхшидир. Бас, намоз тугаганидан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ҳамда Аллоҳни кўп зикр қилинг. Шоядки, зафар топсангиз» (Жумуъа сураси, 9-10-оятлар) Muallemah معلمة