Исломхон жомеъ масжиди
СтатистикаКосонсой туман ИСЛОМХОН жоме масжиди маънавий маърифий канали. 1.Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломни ӯрганиш 2.Исломий маърифати ва диний бағрикенглик руҳини таратиш.
- Последний пост
- 15 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 42
- Всего постов
- 1 086
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Книги (по похожим)
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 63
- 1/48двое суток
- 72
- 1/72трое суток
- 77
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
Эрингизга мулойимлик ва вазминлик билан насиҳат қилинг. Бу борада сизга қуйидаги кўрсатмаларимиз асқотади: ✔️Насиҳат қилишда тўғридан тўғри танқид қилманг; ✔️Муносиб ўрин ва муносиб пайт танланг; ✔️Ўзаро шахсий гапларингизни бошқалар олдида, айниқса, оиланинг бошқа аъзолари олдида гаплашманг; ✔️Ҳазил-мутойиба қилинг, аммо эрнинг устидан кулишдан ҳазир бўлинг; ✔️Хатосини тўғрилашига ёрдам беринг, бу осон иш эканлигини кўрсатинг; ✔️Ўзини тўғрилаш сари босган озгина ҳаракатига ҳам таҳсин айтинг. @Islomxon_masjidi
#БИЛАСИЗМИ? Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам. - Муҳаммад алайҳиссалом қачон дунёга келганлар? - Милодий тарихнинг 570 йили 27 саврда, 12 рабиул-аввалнинг душанба куни дунёга келганлар. - Муҳаммад алайҳиссалом қаерда дунёга келганлар? - Осиёда. Aрабистоннинг Макка номли шаҳрида дунёга келганлар. Эллик уч ёшгача Маккаи Мукаррамада, охирги ўн йил Мадина шаҳрида яшаганлар. - Ул зот неча ёшларида пайғамбар этиб сайландилар? - Қирқ ёшларида. - Унгача умрлари қай ҳолда кечди? - У зот ёшликлариданоқ ақлли, фаросатли ва диёнатли киши эдилар. У кишини бутун Макка аҳли иззат қиларди. Севиб «Муҳаммад ал-Aмин» (ишончли Муҳаммад), дерди. - Пайғамбар бўлгунларича машғулотлари нима эди? - Хадича исмли бой савдогар аёлнинг савдогарлик ишларига мутасадди эдилар. Йигирма беш ёшларида ҳазрати Хадичага уйландилар. - Ҳазрати Хадича у пайтда неча ёшда эди? - Қирқ ёшда. - Исломгача Aрабистон аҳли қайси динда эди? - Кўпчилик бутпараст ва мажусий, баъзилар яҳудий ва насроний динида эдилар. Баъзилари ўзларини Иброҳим алайҳиссалом динида ҳисоблаб, унинг миллатиданмиз, деб айтар эдилар. - Муҳаммад алайҳиссаломнинг пайғамбарликлари қандай бошланган? - Муҳаммад алайҳиссалом қирқ ёшларида дунё ишларини тарк қилдилар. Aқлу эътиқод билан Aллоҳ таоло борлигини билдилар ва Маккаи Мукарраманинг четидаги Ҳиро тоғида ғорга бориб, Aллоҳга ибодат қилдилар. Бир куни ўша тоғда ўтирганларида фаришта Жаброил келиб «Иқро» сурасини ўқиди. Яна бир келганларида Aллоҳ таоло у зотни пайғамбар этиб тайинлаганини ва одамларни Ислом динига даъват қилмоғи учун элчи этиб сайлаганини сўзлади. - Сўнг нима бўлди? - Сўнг Aллоҳнинг расули халойиқни Ислом динига таклиф қила бошладилар. - Дастлаб кимлар имон келтирди? - Ҳазрати Aбу Бакр Сиддиқ, хотинлардан Хадичаи Кубро, ёш болалардан ҳазрати Aли. - Пайғамбар бўлганларидан сўнг Маккаи Мукаррамада неча йил турганлар? - Ўн уч йил. Сўнг Aллоҳнинг амри билан Мадина шаҳрига ҳижрат қилганлар. У зот билан бирга мусулмонлар ҳам ҳижрат қилишди. Биз Муҳаммад алайҳиссалом Маккадан Мадинага ҳижрат қилганларидан бошлаб ҳижрий тарих, деб ҳисоб юритамиз. - Aллоҳнинг расули Мадинада бўлган вақтларида қайси ишлар юзага келди? - Шаҳар аҳолиси исломий ҳукм асосида умр кечира бошлади ва иймонсиз халқларни Исломга киргизмоқ ва Ислом давлати яратмоқ учун курашди. Кофирларга қарши жанглар бўлди. 8-ҳижрий санада Макка ҳам мусулмонлар қўлига ўтди. 10-санада барча мусулмон аҳли Маккаи Мукаррамага ҳажга борди. Ушбу ҳаж вақтида Aллоҳ таолодан Каломи шарифнинг сўнгги оятлари нозил бўлди. Муҳаммад алайҳиссалом у оятларни айтиб Aллоҳ таолонинг каломи – Қуръон ниҳоясига етганини ва Ислом динининг ҳукмлари бутунлай баён қилинганини сўзладилар, ўзларининг қазолари яқинлашаётганини айтиб, халойиққа ваъз-насиҳатлар қилдилар. - Муҳаммад алайҳиссалом неча ёшда қазо қилдилар? - Мадинаи Мунавварада ўн йил тургандан сўнг олтмиш уч ёшларида милодий 632 санада, ҳижрий 11 сананинг 12 рабиул-аввалида, душанба куни бақога сафар қилдилар. - Ул зотнинг қабрлари қаерда? - Мадинаи Мунаввара шаҳрида, Масжиди набавийнинг ичида махсус бир гумбазнинг остида. Ҳожилар Равзаи мутаҳаррага зиёратга келиб кетадилар. Aҳмад Ҳодий Мақсудий “Ибодати исломия”дан. @Islomxon_masjidi
ҚАНОАТЛИ БЎЛ, БЕҲОЖАТ БЎЛАСАН 🌿 «Эй Одам фарзанди! Қаноатли бўл, беҳожат бўласан. Ҳасадни тарк қил, роҳатда яшайсан. 🌿 Ҳаромдан сақлан, динингни холис қиласан. Ким ғийбатни тарк этса, унга муҳаббатим намоён бўлади. 🌿 Ким одамлардан узлатда бўлса, улардан омонда юради. Кимнинг сўзи оз бўлса, ақли комил бўлади. 🌿 Ким оз ризққа рози бўлса, Аллоҳ билан боғланибди. Эй Одам фарзанди! Сен амал қилмайдиган нарсангни биласан-у, нечук билмаган нарсангни билишни талаб қилаверасан? Эй Одам фарзанди! Дунёда худди эртага ўлмай-дигандек ҳаракат қиласан. Гўё абадий яшайдигандек мол-дунё тўплайсан. 🌿 Эй дунё, сенга ҳирсу очкўзлик билан ташланган одамдан юз ўгир. Сендан юз ўгирган одамга интил. Сенга назар солувчиларнинг кўзидан холи бўл». Абу Ҳомид Ғаззолий "ҚИРҚ ҲАДИСИ ҚУДСИЙ" китобидан. @Islomxon_masjidi
#Бисмиллаҳ Ассалому алайкум вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ! Бугун Шанба 15 Август, 2026 мелодий 2 Муҳаррам , 1448 ҳижрий Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин! Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин! Ишингизда ривож, ўзингизга омад ёр бўлсин, фарзандлар камолини кўринг. Аллоҳ доим ҳамроҳ ўзи паноҳига олсин. ХАЙРЛИ ТОНГ АЗИЗЛАР! @Islomxon_masjidi
Тонгги гӯзал дуо: «Алҳамдулилҳиллаҳзий аҳяна баъда ма аматана ва илайҳин нушур» ҳамда «Асбаҳна ва асбаҳал мулку лиллаҳи роббил оламин». Бу дуолар уйғонганда ўқилади. Маъноси Шукр қилиш: Бизни ўлдиргандан кейин (уйқудан) тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин, қайтиш Унинг ўзигадир. Тонгги тилак: Тонг отди ва мулк барча оламлар Парвардигори Аллоҳники бўлди. Яхшилик сўраш: Эй Аллоҳ, бу куннинг яхшилигини, фатҳини, нурини ва баракасини сўрайман. @Islomxon_masjidi
Бомдод намозини икки лаззати бор: бири ўқиган пайтимиздаги лаззат, бири Аллоҳнинг ҳимоя остида бўлганимиздаги лаззат. Ҳадисларда «Ким бомдод намозини ўқиса, Аллоҳнинг ҳимоясида бўлади», дейилган. Аммо ризқ учун тонгда уйғониб, Ризқ берувчи учун бомдодга уйғонмаслик ҳақиқий маҳрумликдир. ✅ @Islomxon_masjidi
#xatna_toyi #Fargona 🤝Фарғонада 35 нафар болага хатна тўйи ўтказилди #Mustaqillik_35 #bayramga_munosib_tuhfa ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#Кун_дуоси Аллоҳим, бизни тўғри йўлдан адаштирма, гуноҳларимизни мағфират қилгин. Аллоҳим, қалбимизга иймон, ҳаётимизга барака ато этгин. Бугунги Жума ҳурмати билан касалларга шифо, қарздорларга кенглик бер. Ота-онамизни, яқинларимизни Ўзинг паноҳингда асрагин. Саловатлар Аллоҳумма салли ъала Муҳаммад ва ъала али Муҳаммад. Аллоҳим, севикли Пайғамбаринг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат ва саломлар бўлсин. @Islomxon_masjidi
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! Барча оламларга раҳмат, қалбларимиз сирожи бўлган суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам таваллуд топган Робиъул аввал ойи барчамизга муборак бўлсин! Ушбу муборак ойда Пайғамбаримиз суннатларига эргашиш, ул зотга кўпроқ салавотлар айтиш ва хонадонларимизга файзу барака ёғилишини тилайман. Аллоҳ таоло қалбларимизни Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббат билан тўлдирсин, қиёмат кунида ул зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил айласин! @Islomxon_masjidi
#МАҚОЛА #РАДДИЯ #САЛАФИЙ САЛАФ ТУШУНЧАСИ ВА СОХТА САЛАФИЙЛИК •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• «Салаф» сўзи араб тилида «олдин ўтганлар», «аввал яшаганлар» маъносини англатади. Исломий истилоҳда эса бу атама Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, саҳобаи киромлар, тобеинлар ва табаъ тобеинлар авлодларига нисбатан ишлатилади. Батафсил..... Муҳиббуллоҳ Худойбердиев, Тўрақўрғон туман бош имом хатиби Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube 📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! Барча оламларга раҳмат, қалбларимиз сирожи бўлган суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам таваллуд топган Робиъул аввал ойи барчамизга муборак бўлсин! Ушбу муборак ойда Пайғамбаримиз суннатларига эргашиш, ул зотга кўпроқ салавотлар айтиш ва хонадонларимизга файзу барака ёғилишини тилайман. Аллоҳ таоло қалбларимизни Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббат билан тўлдирсин, қиёмат кунида ул зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил айласин! @Islomxon_masjidi
#МАҚОЛА #ДЎСТ #ҲАМРОҲ ДЎСТ ВА ҲАМРОҲ ТАНЛАШДА ЭЪТИБОРЛИ БЎЛАЙЛИК! •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Инсон ўзининг энг яқин дўстлари ва ҳамроҳлари орасида иймонли, тақводор, ҳалолни ҳаромдан, яхшиликни ёмонликдан ажратадиган кишилар бўлишига интилмоғи лозим. Чунки яхши дўст сизни фақат дунё манфаатига эмас, охират саодатига ҳам етаклайди Батафсил..... Ибодулла Яндашев, Чуст тумани “Тоймас” жоме масжиди имом-хатиби Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube 📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
Каҳф сурасидаги 7 "раҳмат": 1. "Роббимиз, бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат бергин" (10 оят). 2. "Роббингиз сизга Ўз раҳматини таратур" (16 оят). 3. "Роббинг сермағфират, раҳм-шафқат соҳиби бўлган Зотдир" (58 оят). 4. "Биз унга Ўз даргоҳимиздан раҳмат ва Ўз тарафимиздан илм ўргатган эдик" (65 оят). 5. "Бас, Роббилари унинг бадалига уларга ундан кўра яхшироғини, аҳли солиҳроқ ва раҳмлироғини беришни ирода қилди" (81 оят). 6. "Бу Аллоҳнинг раҳмати ила бўлди" (82 оят). 7. "Бу – Роббимнинг раҳматидандир" (98 оят). Жума куни Каҳф сурасини ўқисангиз, сурадаги ушбу етти раҳмат Сизга кейинги жумагача кифоя қилади. Сизга Аллоҳнинг раҳмати ёғилсин! @Islomxon_masjidi
🌙 Ким Қаҳф сурасини жума куни қироат қилса... Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Қаҳф сурасини жума куни қироат қилса, унга икки жума орасича нур зиё сочади", дедилар. ——— ▶️ Каҳф сураси 📀 Абдулбасит Абдуссомад роҳимаҳуллоҳ #Қуръон #Каҳф @Islomxon_masjidi
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ: ✨ Жума учун ғусл қилиш. ✨ Хушбўй нарсалар суртиш. ✨ Чиройли кийимлар кийиш. ✨ Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш. ✨ Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш. ✨ Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш. ✨ Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш. ✨ Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш. ✨ Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш. ✨ Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир. ✨ Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш. ✨ Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши. @Islomxon_masjidi
#Жума #Дуо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Жума куни шундай бир вақт борки, мусулмон киши шу вақтда намоз ўқиб, Аллоҳдан сўраб дуо қилиб турса, албатта Аллоҳ унга сўраган нарсасини беради” – деганлар ва қўллари билан бу вақтнинг жуда ҳам қисқалигига ишора қилганлар». Имом Муслим ривояти. @Islomxon_masjidi
#Жума_муборак Ассалому алайкум вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ! Соғ саломат ҳолда уйғотган Роббимиз Аллоҳга ҳамдлар бӯлсин. Кунларнинг султони, дуолар ижобат бўладиган муборак Жума айёми билан сизни ва оилангизни чин қалбдан муборакбод этаман. Аллоҳ қилган ибодатларингизни даргоҳида қабул айласин!" "Жума кунида кимга нима тилаётган бўлсангиз, Аллоҳ сизга ўн баробар қилиб қайтарсин. Қалбингиздаги энг эзгу орзуларингиз ушбу муқаддас кунда ижобат бўлсин. Саййидул айём Жума муборак!" "Нурафшон куннинг файзи ва баракаси сизни тарк этмасин. Жума айёмингиз муборак бўлсин!" "Жилмайиб тонг отди, ўзгача бугун, Ҳар қалбда иймоннинг нури порласин. Мусулмон аҳлига айём муборак, Жуманинг файзи сизни йўқласин!" @Islomxon_masjidi
#xushxabar #mobil_ilova #muftiyuz 📢ХУШХАБАР: “MUFTIY.UZ” ИЛОВАСИ ИШГА ТУШДИ! 🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Muftiy.uz” мобиль иловаси ишга тушди. Ушбу замонавий платформа муҳим эслатмаларни тезкор етказиши, тез ва енгил ишлаши, ҳатто айрим бўлимлардан интернетсиз ҳам фойдаланиш мумкинлиги ва телефон хотирасида кам жой эгаллаши билан ажралиб туради. 📲 Илованинг асосий имконият ва афзалликлари: 🌙 – “Муфтий минбари” материаллари, бой кутубхона ва диний-маърифий янгиликлар; 📍– Жойлашувингизга мос аниқ намоз вақтлари ва навбатдаги ибодатгача қолган вақт таймери; 🕋– Қибла томонни сониялар ичида аниқ кўрсатиб берувчи қулай компас; 🕌– Харита орқали атрофингиздаги энг яқин масжидлар ва уларнинг манзилини топиш имконияти; 📖 – Қуръони карим суралари, кундалик зикрлар, дуолар ва электрон тасбеҳ; 💬 – Соҳа мутахассисларига тўғридан-тўғри савол ва мурожаат юбориш тизими. ✅“Muftiy.uz” – бу ибодат, илм ва замонавий қулайликларни бирлаштирган платформа. Иловани ҳозироқ юклаб олинг ва маънавий дунёнгизни бойитинг! ⬇️ Юклаб олиш учун: 📱 play.google: https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.muslim.mosque_app 📱 App Store: https://apps.apple.com/uz/app/muftiy-uz/id6757763485 ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#Muslim_podcast 📱🗣MAHSULOTNING AYBINI YASHIRIB SOTISHNING OQIBATI NIMA BO'LADI? 🎙 Ekspert: Yahyo qori Аbdurahmonov – Toshkent shahridagi Imom Termiziy masjidi imom xatibi, Toshkent islom instituti oʼqituvchisi 🎞 Toʼliq👉FULL HD: @Muslim_podcast_uzda koʼring! 📝 Mazkur podkast Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi. 🥺Telegram🛍Instagram 🤪Facebook😍YouTube 🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
#xushxabar #mobil_ilova #muftiyuz 📢ХУШХАБАР: “MUFTIY.UZ” ИЛОВАСИ ИШГА ТУШДИ! 🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Muftiy.uz” мобиль иловаси ишга тушди. Ушбу замонавий платформа муҳим эслатмаларни тезкор етказиши, тез ва енгил ишлаши, ҳатто айрим бўлимлардан интернетсиз ҳам фойдаланиш мумкинлиги ва телефон хотирасида кам жой эгаллаши билан ажралиб туради. 📲 Илованинг асосий имконият ва афзалликлари: 🌙 – “Муфтий минбари” материаллари, бой кутубхона ва диний-маърифий янгиликлар; 📍– Жойлашувингизга мос аниқ намоз вақтлари ва навбатдаги ибодатгача қолган вақт таймери; 🕋– Қибла томонни сониялар ичида аниқ кўрсатиб берувчи қулай компас; 🕌– Харита орқали атрофингиздаги энг яқин масжидлар ва уларнинг манзилини топиш имконияти; 📖 – Қуръони карим суралари, кундалик зикрлар, дуолар ва электрон тасбеҳ; 💬 – Соҳа мутахассисларига тўғридан-тўғри савол ва мурожаат юбориш тизими. ✅“Muftiy.uz” – бу ибодат, илм ва замонавий қулайликларни бирлаштирган платформа. Иловани ҳозироқ юклаб олинг ва маънавий дунёнгизни бойитинг! ⬇️ Юклаб олиш учун: 📱 play.google: https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.muslim.mosque_app 📱 App Store: https://apps.apple.com/uz/app/muftiy-uz/id6757763485 ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook