tgindex
SOF TA'LIMOTLAR | Расмий канал

SOF TA'LIMOTLAR | Расмий канал

Статистика
@softalimotlarКнигиузбекский

Мақсадимиз: Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш Исломий маърифат таратиш Салафи солиҳ-улуғ мужтаҳидларга эргашиш Кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш ❓ @sof_talimotlar_bot 📝

Последний пост
14 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
45
Всего постов
1 436
Тип
открытый
Язык
узбекский
Категория
Книги (по похожим)
В каталоге с
12 авг.
Подписчики
447
−2 за 2 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
40
40 постов
Вовлечённость
8,9%
к подписчикам
Постов в день
6,4
всего 1 436
Упоминаний
2
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
32
1/48двое суток
36
1/72трое суток
39

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • #xatna_toyi #Fargona 🤝Фарғонада 35 нафар болага хатна тўйи ўтказилди #Mustaqillik_35 #bayramga_munosib_tuhfa ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

  • 14 авг.24из ravza_uz

    #МАҚОЛА   #РАДДИЯ   #САЛАФИЙ САЛАФ ТУШУНЧАСИ ВА СОХТА САЛАФИЙЛИК •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• «Салаф» сўзи араб тилида «олдин ўтганлар», «аввал яшаганлар» маъносини англатади. Исломий истилоҳда эса бу атама Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, саҳобаи киромлар, тобеинлар ва табаъ тобеинлар авлодларига нисбатан ишлатилади. Батафсил..... Муҳиббуллоҳ Худойбердиев, Тўрақўрғон туман бош имом хатиби Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube 📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!

  • #МАҚОЛА   #ДЎСТ   #ҲАМРОҲ ДЎСТ ВА ҲАМРОҲ ТАНЛАШДА ЭЪТИБОРЛИ БЎЛАЙЛИК! •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Инсон ўзининг энг яқин дўстлари ва ҳамроҳлари орасида иймонли, тақводор, ҳалолни ҳаромдан, яхшиликни ёмонликдан ажратадиган кишилар бўлишига интилмоғи лозим. Чунки яхши дўст сизни фақат дунё манфаатига эмас, охират саодатига ҳам етаклайди Батафсил..... Ибодулла Яндашев, Чуст тумани “Тоймас” жоме масжиди имом-хатиби Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube 📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!

  • #Мақола #Мазҳаб #Раддия #Мавзу: Ханафий мазхабида "такбири таҳрима" номозда қўл боғлаш Намозга киришда қўллар қулоқ баробаригача кўтарилиб, қўлнинг бош бармоғи қулоқнинг юмшоғига етказилади ва “такбири таҳрима” айтиб, намозга кирилади. Қўллар кўтарилганда кафтнинг ички томони қиблага қаратилиб, бармоқлар бироз очилган ҳолатда бўлади. Намозга киришда қўллар қулоқ баробаригача кўтарилиши ҳақида бир қанча ҳадислар келган бўлиб, қуйи­да улардан баъзиларини келтирамиз яъни: Воил ибн Ҳужр розийаллоҳу анҳу: “Мен Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни намозга киришда такбир айтиб, қўлларини кўтариб, қулоқлари баробарига кўтарганларини кўрдим”, дедилар (Имом Муслим ривояти) яъни: Анас ибн Молик розийаллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозга киришда такбир айтиб, сўнгра икки қўлларини кўтариб, бош бармоқларини қулоқларига баробар қилар эдилар” (Имом Ҳоким ва Имом Дорақутний ривоятлари). Уламоларимиз: “Ҳадисларда келган “қўлни қулоқ баробарига кўтариш”дан мақсад уни қулоққа теккизишдир, чунки қулоқнинг юмшоғига қўл тегиши қўлнинг қулоқ баробарига кўтарилганининг аниқ белгисидир”, деганлар. Бу ҳақда “Раддул Муҳтор”, “Ал-Лубоб фий шарҳил китоб”, “Фатавои Қозихон”, “Шарҳул Виқоя”, “Мажмаъул анҳур” шу каби бир қанча мўътабар фиқҳий китобларимизда баён қилинган. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, намозга киришда қўлни қаергача кўтариш ҳақида мазҳаблар орасида бироз фарқлар бор. Албатта, агар барча ўз мазҳабига амал қилса, муаммо йўқ. Аммо минг йиллардан бери ҳанафий мазҳабига амал қилиниб келаётган юртда туғилиб-ўсган кишилар, ота-боболарининг мазҳабига зид равишда, кўпчилик жамоатдан ажралиб намоз ўқишлари муаммо ва тушунмовчиликларни келтириб чиқармоқда. Тортишувга сабаб бўлган масалалари суннат ёки мустаҳаб даражасидаги кичик амал бўлса-да, тортишувларининг натижаси ҳаром бўлган амалга олиб келмоқда, яъни мусулмонлар орасида ихтилоф чиқариш, уларнинг бир-бирларига адоват ва ёмон назар билан қарашларига сабаб бўлмоқда. Натижада бир юртда яшаётган мусулмонлар бир-бирларига душман бўлмоқдалар. Бу ихтилофга сабаб бўлаётган ёшларимиз қилмишлари билан мақсадлари мусулмонлар ўртасида бир-бирларига душманлик, адоват ҳамда тафриқа чиқариш бўлган Ислом динига қарши чиқаётганларга ёрдамчи бўлиб қолаётганликларини англамаяптилар. Шу нуқтаи назардан, юртимиз мусулмонлари намозни, жумладан, такбири таҳримани ҳанафий мазҳаби асосида амалга оширишлари мақсадга мувофиқдир. “Такбири таҳрима”да қўллар елка баробаригача кўтарилишига ҳанафийларнинг жавоби. Пайғамбаримиз алайҳиссалом намозга киришда қўлларини елкалари баробаригача кўтарганларига далолат қиладиган ҳадислар ривоят қилинган. Барча ҳадисларни мукаммал ўрганган уламоларимиз бу масалада қуйидагича хулосага келганлар: “Совуқда Пайғамбаримиз соллаллаҳу алайҳи ва салламнинг қўллари кийимлари ичида бўлгани ва қалин кийимнинг енги бўлмагани сабабли намозга киришда қўлларини елка баробаригача кўтарганлар. Табиийки, бундай ҳолатда қўл елкадан тепага кўтарилмайди. Совуқ бўлмаган пайтларда Пайғамбар алайҳиссаломнинг қўллари кийимларининг ичида бўлмагани учун намозга киришда қўлларини қулоқлари баробаригача кўтарганлар“. Чортоқ тумани "Ҳазрати Усмон" жоме масжиди имом хатиби Нишанов Мансурхон 🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR

  • #Мақола #Мотуридий ТЎҒРИ ЭЪТИҚОДЛИ БЎЛИШИМИЗ КЕРАК,ТЎҒРИ ЭЪТИҚОДЛИ ОДАМ АДАШМАЙДИ. Яшаётган асримизда қуролли тўқнашувлар, оммавий келишмовчиликлар бўлмайди, деб башорат қилинган эди. Бироқ инсониятда нафс балоси бор экан, манфаатлар тўқнашуви давом этавериши, бу эса ўз навбатида катта-кичик урушларни келтириб чиқаверишига янги минг йилликнинг бошидаёқ яна бир бор гувоҳ бўлди. Хавф фақат шугинами? Йўқ, бунгача ҳали қатор хатарлар бор: миссионерлик, оломонча маданият, террорчилик, ақидапарастлик, турли радикал-экстремистик хуружлар... Буларнинг барчасини умумлаштириб “этиқодга таҳдид” деб атаса бўлади. Бу таҳдид нишон марказида халқнинг онги шаклланмаган ёшлари ва ташқи таъсирга берилувчан ёки қорнидан бошқа ғами йўқ қатлами бўлиши билан хатарли. Айнан ана шундай кишилар қалбидаги эътиқодий бўшлиқ бизга дўст бўлмаганларнинг ғаразли мақсадларига хизмат қилувчи бузуқ ақидалар билан тўлдирилади. Шу орқали халқ орасига фитна солинади. “Эътиқод”, “ақида”- ишонч демак. Кишининг ишончини ўзгартирдингизми, ҳаёт тарзи ҳам тубдан ўзгарди деяверинг. Эътиқод масаласи жуда нозик масала ҳисобланади. Бу масалада адашган одамнинг амаллари зое бўлади. Бу ҳақда Сўфи Оллоёр ҳазратлари: “Ақида билмаган шайтонга элдир, минг йил ибодат қилса ҳам ҳаммаси елдир” деганлар. Бу байтларда, тўғри эътиқодни билмаган инсон шайтонни дўсти эканлиги, агарда у умри давомида ибодат қилса ҳам беҳуда эканлиги таъкидланмоқда. Шунинг учун инсон ўзи тўғри деб билган, ишонган ана шу ақиданинг чизиқларидан четланмайди. Демак, эътиқод ҳаётимиз асоси, пойдевори экан, уни тўғри шакллантиришга интилишимиз керак. Мирзо Бедил: “Бошидан қийшиқ бўлса пойдевор, Осмонга етса ҳам қийшиқдир девор”, дейди. Шунга кўра, ақидамиз бидъат-хурофотлардан, янглиш тушунчалардан холи бўлса, бизни ҳеч ким адаштиролмайди, тинчимизни бузолмайди ва ўзига қарам қилолмайди. Шунинг учун ақидавий зиддиятларга сабаб бўлган воқеалар тарихини, уларнинг туб илдизини ва асл моҳиятини ўрганиб чиқишимиз; Мусумонни нафақат кофирликда айблаш, балки уни ҳақоратлаш нақадар оғир гуноҳлигини билишимиз; Душманларнинг найрангига ишониб ўзини-ўзи портлатиш, айримлар даъво қилаётгандек, шаҳидлик эмас, балки ўз жонига қасд этиш ва бегуноҳ одамларнинг қонини тўкишдек катта гуноҳларни орқалаб жаҳаннамга тушиш эканини англашимиз; Миссионерлар алдовига учиб, арзимаган дунё матоҳини деб имондек бебаҳо неъматдан кечиш икки дунёда ҳам хор-зорлик келтиришини билишимиз; Ҳар-хил “демократия экспортчилари” нинг жозибали чақириқлари усти ялтироқ тузоқдан бошқа нарса эмаслигини, уларга халқ ҳуқуқларидан ўзларининг миллий манфаатлари устун эканини англашимиз лозим. Наманган тумани "Орифхон ҳожи масжиди " имом-хатиби Музаффар Тўрақулов 🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR

  • Ҳанафий мазҳабида “такбири таҳрима” ва намозда қўл боғлаш Намозга киришда қўллар қулоқ баробаригача кўтарилиб, қўлнинг бош бармоғи қулоқнинг юмшоғига етказилади ва “такбири таҳрима” айтиб, намозга кирилади. Қўллар кўтарилганда кафтнинг ички томони қиблага қаратилиб, бармоқлар бироз очилган ҳолатда бўлади. Намозга киришда қўллар қулоқ баробаригача кўтарилиши ҳақида бир қанча ҳадислар келган бўлиб, қуйи­да улардан баъзиларини келтирамиз: Воил ибн Ҳужр розийаллоҳу анҳу: “Мен Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни намозга киришда такбир айтиб, қўлларини кўтариб, қулоқлари баробарига кўтарганларини кўрдим”, дедилар (Имом Муслим ривояти). Анас ибн Молик розийаллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозга киришда такбир айтиб, сўнгра икки қўлларини кўтариб, бош бармоқларини қулоқларига баробар қилар эдилар” (Имом Ҳоким ва Имом Дорақутний ривоятлари). Намозда қўл боғлаш тартиби. Ҳанафий мазҳабимизга кўра, намозда турган киши қўлларини бир-бирига боғлаб, киндик остига қўяди. Бу ҳақда бир қанча ривоятлар мавжуд бўлиб, қуйида улардан баъзиларини келтирамиз. Воил ибн Ҳужр розийаллоҳу анҳудан, у зот оталаридан ривоят қилинади. «У зот айтадилар: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозда ўнг қўлларини чап қўллари устига – киндик остига қўйганларини кўрдим“ (Имом Ибн Абу Шайба ривояти). “Эълоус сунан” китобида, бу ҳадиснинг ровийлари ишончлидир, дейилган. Яна бир ривоятда шундай келади: Абу Воил розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу айтдилар: “Намозда кафтнинг устига кафтни қўйиб, киндик остида ушланади”» (Имом Абу Довуд ривояти). Одилхон Абдурахманов, Наманган шаҳар "Абдулқодир қори" жоме масжиди имом-ноиби 🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR

  • #Мақола #Ихтилоф #Мавзу: Тинчликни қадрига етайлик.   Тинчлик сўзи кишини безовта қилмасликни, ҳолатларнинг тинч ва осойишта, уруш-жанжалсизлигини, ҳаёт ва турмуш тизимини бир меъёрида бўлишлигини ифода этади. Юртимизда тинчлик-осойишталик барқарорлигини таъминлаш йўлида давлатимиз томонидан катта иш олиб борилаётгани бизнинг бахтимиздир. Шунга кўра, биз ҳам тинч, осойишта ва фаровон ҳаётнинг қадрига етиш, бу фаровонлик, осуда турмушимизнинг барқарорлигини таъминлашликда ўз ҳиссамизни қўшмоғимиз лозим.  Ислом дини инсон учун тинчлик ва омонлик динидир. Аллоҳ таоло томонидан инсонга берилган неъматларнинг сон-саноғи йўқ. Шундай неъматлардан бири хотиржамликдир. Хотиржамлик – ўзбек тилининг изоҳли луғатида “руҳан тинч бўлиш”, “бамайлихотирлик”, “осойишталик” маъноларини билдириши айтилган. Истилоҳда инсон учун унга бирон кимса ёки бирор нарса ҳалақит қилмайдиган қилиб берилган тинч шароитга хотиржамлик дейилади. Хотиржамликнинг акси – безовталик, кўнгли ғашлик, бетоқатлик, ташвишланиш. Зеро, одатдаги ороми, тинчи бузилган ҳар қандай киши ҳаяжон ва изтиробга туша бошлайди, ҳаловати бузилади. Афсуски, кўпчилигимиз, билиб-билмай баъзида бизга берилган бу омонатга хиёнат қилиб қўймоқдамиз. Аллоҳ томонидан бизга берилган тинчлик, хотиржамлик неъматининг қадрига етмаяпмиз. Ер юзининг баъзи нуқталарида рўй бераётган машъум воқеалардан тўғри хулоса чиқармаяпмиз. Дарҳақиқат, бугун жаҳоннинг айрим давлатларидаги аҳвол ачинарли кўриниш олмоқда. Одамлар кўчага чиқишдан қўрқади. Болалар таҳликали ҳолатда яшамоқда. Отилган ўқлар, портлашлар шовқинидан чўчиб уйғонмоқда. Таълим олиш, ҳордиқ чиқариш, тўйиб еб-ичиш – улар учун орзу. Алҳамдулиллаҳ, юртимизда тинчлик ҳукмрон. Кўчада хотиржам юришимиз, ишлаб, ҳалол ризқ топишимиз, фарзандларимизни қўрқмай, бемалол мактабга, боғчага жўнатишимиз – катта неъмат. Болалигимизда нуроний отахонларимиз, ёши улуғ онахонларимиз “Тинчлик-хотиржамлик бўлсин, юртимизни ёмон кўздан асрасин, барчамизни саломат қилcин, хонадонларимиздан осойишталик аримасин, илоҳим” деб дуо қилсалар, ушбу сўзлар маъносини яхши англамас эдик. Кейинчалик бу каломлар нақадар қимматли эканини тушуниб етдик. Уруш бу – ваҳшийлик, босқинчилик, вайронагарчилик, қон тўкилиши. Уруш бу – очлик, жудолик, таназзул, инқироз. Унинг оқибатларини айтиб адо этиб бўлмайди. Шундай экан, осмонимизни мусаффо қилиб турган Аллоҳ таолога шукр қилайлик           Инсон ақлини ишлатиб, дунёда унинг учун яратилган яшаш муҳитларидан ақалли бир ёки иккитасини ўйлаб кўрса, тушуниб етадики, Аллоҳга ҳар қанча шукр қилса ҳам оз экан. Манбалар асосида тайёрланди.   Пахриддин Юсупов Наманган туман бош имом хатиби 🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR

  • #Мақола #Ихтилоф #Мавзу: БУГУНГИ ФИТНАЛАР ҚАРШИСИДА МЎМИННИНГ ҚАЛҚОНИ - АҲЛИ СУННА ВАЛ ЖАМОАДИР. Аллоҳ таоло инсониятни Ўзига ибодат қилиш учун яратди. У Зот бандаларига ҳидоят йўлини кўрсатиш учун пайғамбарлар юборди ва охирги пайғамбар Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам орқали Қуръони Карим ҳамда Суннатни мукаммал ҳидоят манбаи қилиб берди. Ислом тарихида мусулмонлар орасида турли қараш ва фирқалар пайдо бўлган. Бундай вазиятда мусулмон киши учун энг муҳим масалалардан бири — Қуръон ва Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам суннатларига, саҳобаларнинг йўлига маҳкам амал қилишликдир. Ана шу йўл Аҳли сунна вал жамоат деб аталади. “Аҳли сунна” — Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини маҳкам тутувчилар. “Вал жамоат” — ҳақ йўлда бирлашган мусулмонлар, хусусан, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобалар йўлини тутган жамоат маъносини англатади. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Барчангиз Аллоҳнинг арқонини маҳкам тутинг ва бўлиниб кетманг.”(Оли Имрон сураси, 103-оят) Бу оят мусулмонларга жуда катта сабоқ беради. Мўмин киши ўз нафсига, шахсий фикрига ёки бирор инсоннинг гапига эмас, аввало Аллоҳнинг Китоби ва Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига суянишимиз керак. Аллоҳ таоло яна марҳамат қилади: “Аллоҳга итоат қилинглар, Расулга итоат қилинглар ва ўзларингиздан бўлган иш эгаларингизга ҳам...” (Нисо сураси, 59-оят) Демак, мусулмоннинг мезони — Қуръон ва Суннат. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашиш Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам умматни турли бидъат ва адашишлардан огоҳлантириб, шундай деганлар: “Сизларга менинг суннатимни ва мендан кейинги рошид халифалар суннатини лозим тутиш буюрилади. Унга маҳкам тишларингиз билан ёпишинглар...” Бу ҳадис мусулмон учун жуда муҳим қоидадир. Яъни, динни ўз хоҳишимиз билан ўзгартириш эмас, балки Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам қандай яшаган бўлсалар, саҳобалар у зотдан қандай таълим олган бўлсалар, ўша йўлни маҳкам тутиш лозим. Саҳобалар — биз учун энг буюк намуна Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари Қуръон ва Суннатни бевосита у зотдан ўргандилар. Аллоҳ таоло улардан рози бўлганини Қуръонда баён қилиб: “Муҳажир ва ансорлардан бўлган биринчи пешқадамлар ва уларга гўзал тарзда эргашганлардан Аллоҳ рози бўлди, улар ҳам Ундан рози бўлдилар.” (Тавба сураси, 100-оят) Бу оят бизга жуда муҳим ҳақиқатни ўргатади: Саҳобаларнинг йўли — эътиқод ва амал борасида мусулмонлар учун улкан мезондир. Аҳли сунна вал жамоатнинг асосий хусусиятлари 1. Қуръон ва Суннатга мукаммал амал қилади. Аҳли сунна вал жамоатнинг энг асосий белгиси — Қуръон ва саҳиҳ Суннатни диннинг асосий манбаси деб билиш. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Агар бирор нарсада ихтилоф қилсангиз, уни Аллоҳга ва Расулга қайтаринг.” (Нисо сураси, 59-оят) Демак, масалада келишмовчилик пайдо бўлса, уни нафс, урф ёки шахсий фикр билан эмас, Қуръон ва Суннат билан ҳал қилиш керак. 2. Саҳобаларни ҳурмат қилиш Аҳли сунна вал жамоат барча саҳобаларни ҳурмат қилади. Улар Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламни кўрган, у зотга иймон келтирган ва Исломни бизгача етказган буюк авлоддир. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Энг яхши одамлар менинг асримдаги менга эргашганлардир...”деганлар. (Бухорий ва Муслим ривояти) Шунинг учун саҳобаларни ҳақорат қилиш, уларнинг шаънига ноўрин гаплар айтиш мусулмон одобига зид. Аҳли сунна — фақат ақида эмас, гўзал ахлоқ ҳамдир Аҳли сунна вал жамоат йўли фақат баҳс-мунозара ёки бирор кишини хато қилишда эмас. Ҳақиқий суннат — ибодатда, муомалада, ахлоқда, оилада, қўшничиликда ва жамиятда ҳам намоён бўлади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Мен гўзал ахлоқларни мукаммал қилиш учун юборилдим.” мазмунидаги ҳадис билан гўзал хулқнинг улуғлигини кўрсатганлар. Демак, кимдир Қуръон ва Суннатни даъво қилса-ю, аммо одамларни ҳақорат қилса, кибр қилса, ота-онасига қўпол муомала қилса, қўшнисига озор берса — у суннатнинг руҳини тўлиқ англамаган бўлади. Ихтилоф пайтида одобни сақлаш Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Мўминлар ҳеч шак-шубҳасиз биродардирлар.” (Ҳужурот сураси, 10-оят) Биродарликни сақлаш — катта неъмат. Аллоҳ таоло бандаларини бир бирлари билан бир онадан туғилган ака-ука сингари аҳил иноқ бўлиб яшашликка буйирмоқда. Фирқаларга бўлинишдан эҳтиёт бўлиш Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Динларини бўлиб, фирқаларга ажралиб олганлар билан сенинг ҳеч қандай алоқанг йўқ.” (Анъом сураси, 159-оят) Бу оят мусулмонни бўлинишдан, адоватдан ва динни парчалаб юборишдан огоҳлантиради. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ҳам умматни суннатни маҳкам тутишга ва бидъат ҳамда адашишлардан сақланишга чақирганлар. Шунинг учун мусулмон киши ҳар қандай даъвони текширмасдан қабул қилмаслиги, Қуръон, Суннат ва ишончли уламолар таълимотига мурожаат қилиши керак. Аҳли сунна вал жамоатнинг йўли — мувозанат йўли Аҳли сунна вал жамоат ҳаддан ошишдан ҳам, динни енгил санашдан ҳам узоқдир. Улар: Қуръонни улуғлайди; Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам суннатларини маҳкам тутади; Саҳобаларни ҳурмат қилади; мусулмонларнинг бирлигини қадрлайди; Илм аҳлига мурожаат қилади; Ибодат ва муомалада суннатга эргашишга ҳаракат қилади; Мусулмонларни ноҳақ такфир қилишдан эҳтиёт бўлади; Адаб, раҳм-шафқат ва яхши ахлоқни қадрлайди. Энг катта сабоқ Бугунги кунда мусулмон киши жуда кўп маълумотларга дуч келмоқда. Ижтимоий тармоқларда ҳар ким диний масалада фикр билдириши мумкин. Аммо ҳар гапирган инсон олим эмас, ҳар ёзилган маълумот ҳам далил эмас. Шунинг учун динни ишончли уламолардан ўрганиш, Қуръон ва саҳиҳ ҳадисларга амал қилиш, саҳобалар ва салафи солиҳларнинг илмий меросини ҳурмат қилиш ниҳоятда муҳим. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Кимга Аллоҳ яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди.” деганлар. (Бухорий ва Муслим ривояти) Демак, динни тўғри ўрганишнинг ўзи Аллоҳнинг бандасига берган улкан яхшилигидир. Хулоса ўрнида яна шуни эслатиб ўтамиз, Ҳақ йўл — Қуръон ва Суннат йўлидир. Аҳли сунна вал жамоат номини шунчаки даъво қилиш эмас, унинг мазмунига амал қилиш муҳим. Қуръонни ўқиш, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам суннатларига эргашиш, саҳобаларни ҳурмат қилиш, дин борасида билмаган нарсаларимизни ўзимиз билган таниган расмий аҳли илм, устозларга мурожаат қилиш, ибодатни тўғри адо этиш, ота-онага яхшилик қилиш, қўшнига озор бермаслик, мусулмон биродарини ҳурмат қилиш — буларнинг барчаси суннат йўлининг гўзал кўринишларидан ва одобларидандир. Шундай экан, қалбимизни адоватдан, тилимизни ҳақоратдан, қўлимизни зулмдан, кўзимизни ҳаромдан, қалбимизни кибрдан асрайлик. Қуръони каримга амал қилайлик, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам суннатларини севайлик, Саҳобаларни ҳурмат қилайлик. Илм аҳлига мурожаат қилайлик, Мусулмонлар бир бирлари билан аҳил иноқликда яшайлик. Зеро, ҳақ йўлга эргашиш — фақат тил билан айтиладиган шиор эмас, балки бутун ҳаётда намоён бўладиган эътиқод ва амал йўлидир. Аллоҳ таоло барчамизни Қуръон ва Суннатга мукаммал амал қилувчи, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламга чин муҳаббат билан эргашадиган, саҳобалар йўлини ҳурмат қиладиган ва мусулмонлар бирлигини асрайдиган бандаларидан қилсин. Муҳаммадшокир Бобоҳўжаев Норин тумани Умарҳўжа эшон масжиди имом хатиби 🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR

  • 13 авг.3из muslimuzportal

    #xushxabar #mobil_ilova #muftiyuz 📢ХУШХАБАР: “MUFTIY.UZ” ИЛОВАСИ ИШГА ТУШДИ! 🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Muftiy.uz” мобиль иловаси ишга тушди. Ушбу замонавий платформа муҳим эслатмаларни тезкор етказиши, тез ва енгил ишлаши, ҳатто айрим бўлимлардан интернетсиз ҳам фойдаланиш мумкинлиги ва телефон хотирасида кам жой эгаллаши билан ажралиб туради. 📲 Илованинг асосий имконият ва афзалликлари: 🌙 – “Муфтий минбари” материаллари, бой кутубхона ва диний-маърифий янгиликлар; 📍– Жойлашувингизга мос аниқ намоз вақтлари ва навбатдаги ибодатгача қолган вақт таймери; 🕋– Қибла томонни сониялар ичида аниқ кўрсатиб берувчи қулай компас; 🕌– Харита орқали атрофингиздаги энг яқин масжидлар ва уларнинг манзилини топиш имконияти; 📖 – Қуръони карим суралари, кундалик зикрлар, дуолар ва электрон тасбеҳ; 💬 – Соҳа мутахассисларига тўғридан-тўғри савол ва мурожаат юбориш тизими. ✅“Muftiy.uz” – бу ибодат, илм ва замонавий қулайликларни бирлаштирган платформа. Иловани ҳозироқ юклаб олинг ва маънавий дунёнгизни бойитинг! ⬇️ Юклаб олиш учун: 📱 play.google: https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.muslim.mosque_app 📱 App Store: https://apps.apple.com/uz/app/muftiy-uz/id6757763485 ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

  • 13 авг.23из Muslim_Podcast_uz

    #Muslim_podcast  📱🗣MAHSULOTNING AYBINI YASHIRIB SOTISHNING OQIBATI NIMA BO'LADI? 🎙 Ekspert: Yahyo qori Аbdurahmonov – Toshkent shahridagi Imom Termiziy masjidi imom xatibi, Toshkent islom instituti oʼqituvchisi 🎞 Toʼliq👉FULL HD: @Muslim_podcast_uzda koʼring! 📝 Mazkur podkast Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi. 🥺Telegram🛍Instagram 🤪Facebook😍YouTube 🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

  • #xushxabar #mobil_ilova #muftiyuz 📢ХУШХАБАР: “MUFTIY.UZ” ИЛОВАСИ ИШГА ТУШДИ! 🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Muftiy.uz” мобиль иловаси ишга тушди. Ушбу замонавий платформа муҳим эслатмаларни тезкор етказиши, тез ва енгил ишлаши, ҳатто айрим бўлимлардан интернетсиз ҳам фойдаланиш мумкинлиги ва телефон хотирасида кам жой эгаллаши билан ажралиб туради. 📲 Илованинг асосий имконият ва афзалликлари: 🌙 – “Муфтий минбари” материаллари, бой кутубхона ва диний-маърифий янгиликлар; 📍– Жойлашувингизга мос аниқ намоз вақтлари ва навбатдаги ибодатгача қолган вақт таймери; 🕋– Қибла томонни сониялар ичида аниқ кўрсатиб берувчи қулай компас; 🕌– Харита орқали атрофингиздаги энг яқин масжидлар ва уларнинг манзилини топиш имконияти; 📖 – Қуръони карим суралари, кундалик зикрлар, дуолар ва электрон тасбеҳ; 💬 – Соҳа мутахассисларига тўғридан-тўғри савол ва мурожаат юбориш тизими. ✅“Muftiy.uz” – бу ибодат, илм ва замонавий қулайликларни бирлаштирган платформа. Иловани ҳозироқ юклаб олинг ва маънавий дунёнгизни бойитинг! ⬇️ Юклаб олиш учун: 📱 play.google: https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.muslim.mosque_app 📱 App Store: https://apps.apple.com/uz/app/muftiy-uz/id6757763485 ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

  • #МАҚОЛА   #ШУКРОНА   #НЕЪМАТ ШУКРОНАЛИК — НЕЪМАТЛАР ЗИЁДАЛИГИНИНГ КАЛИТИ •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•  Инсон ҳаёти давомида турли ҳолатларни бошидан кечиради. Гоҳида кенгчилик ва фаровонликда яшаса, гоҳида синов ва қийинчиликларга дуч келади. Баъзан соғлик, мол-дунё, хотиржамлик ва яқинларининг меҳри билан сийланса, баъзан ҳаётдаги айрим неъматларнинг қадрини англатувчи синовларга рўбаро бўлади Батафсил..... Ҳабибулло Муминжонов Косонсой тумани "Исломхон" жоме масжиди имом-хатиби Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube 📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!

  • #МАҚОЛА   #КИЙИМ   #СУННАТ РОСУЛУЛЛОҲНИНГ КИЙИНИШДАГИ СУННАТЛАРИ •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги кийим киядиган бўлсалар, уни номини айтиб, масалан кўйлак, ёки салла ёки чопон деб, сўнгра “ Эй Аллоҳим! Сенга ҳамда бўлсин! Сен буни менга кийгаздинг. Сендан унинг яхшилигини ва унинг учун қилинган нарсанинг яхшилигини сўрайман. Сендан унинг ёмонлигидан ва унинг учун қилинган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман”, дер эдилар. Батафсил..... Баҳодир Ботиров, Чуст тумани “Охунбобо” жоме масжиди имом хатиби Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube 📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!

  • #Мақола #Салафий #Раддия #Мавзу: САЛАФИЙЛАР Ҳозирги кунда замонавий салафийлар бир неча гуруҳларга бўлиниб кетган. Уларни умумлаштириб, икки гуруҳга ажратиш мумкин: Биринчиси, давлат бошқарувида шариатнинг устуворлигига эришиш учун жангу-жадаллар билан ҳаракат қиладиган радикал салафийлар; Иккинчиси, ўзларини гўёки давлатдаги мавжуд қонун-қоидаларга бўйсунадиган ва уларга қарши чиқмайдиган қилиб кўрсатадиган, жангарилик фаолияти билан шуғулланмайдиган “мўътадил” салафийлар ҳисобланади. Улар ўзларини диний мутаассиб фикрларидан қайтмаган ҳолда, бошқа қарашларга нисбатан ҳурмат билан қарайдиганлар гуруҳига мансуб бўлиб, муайян мазҳабга мансуб бўлишни ёқламайдилар. Ҳозирда сохта салафийлик ғоялари остида асосан Шимолий Африка, Яқин Шарқ, Кавказ ва Марказий Осиёнинг айрим ҳудудларида фаолият олиб борадиган ҳаракатлар жамиятдаги эътиқодий бирлик, барқарорлик ва тараққиёт учун реал таҳдидга айланганини алоҳида таъкидлаш зарур. Имом Муслим раҳмутуллоҳи алайҳ ўзларининг «Саҳиҳ» асараларида, Арафа розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлар бир кишига жамланиб аҳил бўлиб турганингизда бир кимса келиб, (ҳамжиҳатлик) ҳассангизни синдирмоқчи ёки якдиллигингизни бўлиб ташламоқчи бўлса, уни ўлдиринг”, деганларини эшитдим”. Интернет манбалари асосида тайёрланди Косонсой туман "Қорасув" жоме масжиди имом хатиби Баходиров Муродулло. 🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR

  • #Мақола #Мазҳаб #Раддия #Мавзу: МАЗҲАБСИЗЛИКНИНГ АЯНЧЛИ ОҚИБАТИ Аслида, мазҳабсизлик даъвосини ёйишнинг ўзи ихтилоф манбаи бўлиб, Ислом дини, хусусан мусулмонлар бирлигига улкан таҳдид соладиган омил эканига шубҳа йўқ. Улар ўзларини мазҳабсиз деб даъво қиладилару, аслида ўзлари ҳам намоз ва бошқа ибодатларда ўша тўртта машҳур мазҳаб имомларидан бирига эргашади. Мазҳабга эргашиш аслида залолатдан узоқ бўлмоқ демакдир. Шайх Рамазон Ал-Бутий айтадилар: “Мазҳабсизлик диндан чиқиб кетишга олиб борувчи кўприкдир”. Бундай ҳаракатлар эса ҳадисларда ва уламоларнинг асарларида қатъий қораланган. Қайд этилган мулоҳазалар “Қуръон ва ҳадисгагина амал қиламиз”, – дея ўзларини мужтаҳид билиб, фиқҳий мазҳабларни инкор қилаётганлар аслида, бу ҳаракатлари билан диний бирлик ва ақидавий якдилликка раҳна солаётганини исботлайди. Қолаверса, бундай иддаолар асрлар давомида мавжуд бўлиб келаётган мазҳаблар асосчилари ва уларнинг таълимотларига нисбатан бўҳтон бўлиб, мусулмон адаштиришга қаратилганини таъкидлаш ўринли бўлади. Мазҳабсизлик ғояси асрлар давомида ўтган минглаб олимларнинг қилган меҳнатларини бекорга чиқаради. Асрлар давомида барча мусулмонлар амал қилиб келган анъана нотўғри, шунча мусулмон адашган экан деган хулоса келиб чиқади. Бундай бўлиши мумкин эмас, буни тилга олишни ўзи қийин. Бу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатига ҳам тўғри келмайди, зеро у киши шундай марҳамат қилади: “Аллоҳ умматимни бирор залолатга жамламас”. Бошқа бир ҳадисда “Мусулмонлар яхши деб билган нарса Аллоҳнинг ҳузуруда ҳам яхшидир” - дейилган. Бу даъват мазҳаблар моҳияти ва қийматини умуман билмасликдир. Маъруфхон Алоходжаев, Наманган шаҳар "Абдулқодир қори" жоме масжиди имом-хатиби 🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR

  • #Мақола #Салафий #Раддия #Мавзу: Сохта салафийларнинг салафларга хилофи, ёхуд илмга ҳиёнати Савол Бунга саҳиҳ хадисдан далил борми? Жавоб ҳа бор. في الحديث الصحيح : ((أعوذ بالله العظيم ، وبوجهه الكريم ، وسلطانه القديم ؛ من الشيطان الرجيم)) . رواه أبو داود، وقال النووي في ((الأذكار)) (86) : ((حديث حسن ، رواه أبو داود بإسناد جيد)) اهـ. وانظر : (صحيح سنن أبي داود / 441) . Асосий далиллардан бири мана шу. و سلطانه القديم Демак Аллоҳнинг султони унинг сифатларидан биридир. Баъзи саркаш ваҳобий салафийлар бунга эьтироз билдиришиб, султон Аллоҳнинг мулкидир. У махлуқдир - деб гапни буриб кетмоқчи булганлар. Лекин унга жавобан رحمة الله، قدرة الله، علم الله Ва ҳоказолар Аллоҳнинг сифати. Унинг Аллоҳга изофа қилиниши билан илм, қудрат, рахмат ва ҳоказоларни Аллоҳнинг сифатидан чиқариб юбормайди - деб раддия берганлар. و سلطانه القديم Аллоҳнинг қадийм султони номи билан паноҳ сурайман Деганида Аллоҳнинг мулки ва у махлуқдир деган салафийлар Аллоҳнинг махлуқларини қадийм дейишга туғри келади. Бу эса аҳли сунна ақидасига хилофдир. Ундан олдин эса اعوذ بالله العظيم و بوجهه الكريم Да буюк Аллоҳнинг номи билан ва карийм важхи билан яъни Аллоҳнинг сифати билан паноҳ суралябди. Демак буларнинг барчаси Аллоҳнинг сифатлари булиб, улар қадийм экан. Мана шу билан Аллоҳга қадийм сифатини ишлатса булади. Бундан ташқари Аллоҳнинг махлуқлари билан паноҳ сурашлик ваҳобий салафийларнинг хузурида хам ширк булади. Бу уринда улар бу туғрисида уйлаб хам курмадилар. Агар Аллоҳнинг қадийм султони билан паноҳ сураса ва султони - Аллоҳнинг мулки булиб, у махлуқ булса унда хадисдаги маъно -" Аллоҳнинг махлуқ булган мулки билан панох сурайман " - дегани булиб бу амал ширк дейилади. Ваҳобий салафийлар жойи келганда фойдасига хадисни ишлатаман деб ширк келтиришдан хам тоймайдилар. Чунки Аллоҳдан бошқа махлуқлар билан паноҳ сураш ширкдир. Аллоҳнинг султони билан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам паноҳ сураябдилар. Демак Аллоҳнинг султони ваҳобий салафийлар даъво қилганидек Аллоҳнинг мулки эмас балки, у зотнинг сифати экан. Янгиқўрғон тумани "Поромон" жоме масжиди имом хатиби Замирбек Йўдошев 🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR

  • #Мақола #Ихтилоф #Мавзу: Тинчлик хотиржамлик улуғ неъмат Тинчлик – энг катта неъмат. Унинг қадрига етиш, асраб авайлаш ҳар бир Мусулмон кишининг зиммасидаги бурч бўлиш билан бирга, пайғамбарларнинг суннатидир. Манбааларда “икки неъмат борки, кўпчилик инсонлар унинг қадрига етмайдилар. У хотиржамлик ва сиҳат-саломатликдир”, дейилган. Ҳар бир инсон яшаши, Аллоҳга хотиржам ибодат қилиши, ишлаши учун тинчлик даркор. Ривоятларга кўра, Харим Наимдан Ҳажжож ибн Юсуф сўради: “Неъмат нима?”  У  “Тинчлик, чунки мен хавфсираган кишининг хаётидан манфаатланганини кўрмадим”, деб жавоб берган экан. Тинчлигини йўқотган юрт юлдузсиз осмон каби зимистон. Қанчалар унумдор ерлари, дов-дарахтлари, боғ-роғлари бўлмасин уларнинг ҳеч биридан манфаат ололмайди. Кўнгил хотиржамлигининг энг асосий шарти Яратганга имон келтиришдир. Тарихда тинчликни бузилишига аксар холларда жамиятни диёнатдан узоқлашгани, Маънавиятга эътиборсизлиги сабаб бўлгани кузатилади. Шунга кўра, тинчликни сақлаш мақсадида, бугун, барчаларимиз жипслашиб,ёш авлодни юксак манавиятли, дину-диёнатли, миллий ғурур ва ифтихор руҳида тарбиялаб боришимиз зарур. Шу маънода халқимиз динимиз ақидасига сидқидилдан амал қилиб келаётгани туфайли, Аллоҳ таолони неъмати бўлмиш юртимизда хукм сураётган хотиржамлик, осойишталикни кўрамиз. Ана шу туфайлигина жиноятларнинг олди олинади, осудалик хукм суради.  Тинчликни сақлайдиган омиллардан яна бири – тўғри тафаккур. Зеро, тўғри фикрлаш барчани ҳар хил бузуқ эътиқодлардан, нотўғри йўлларга кириб қолишдан асрайди. Одамлар орасида фаҳш, ёмон иллатлар, бегона ёт ғоялар тарқалишини олдини олади. Хотиржамликнинг давомийлигини таъминлайдиган омиллардан яна бири – шукр. Зеро, қуръон каримда ҳам шукр қилганларга неъматларини янаҳам кўпайтириб бериши тўғрисида оятлар мавжуд. Акс ҳолда ношукрлик нотинчликка сабаб бўлиши мумкинлиги ҳам оятларда ўз аксини топган. Инсонларнинг бирлиги, маърифат ҳосил қилиши, ҳаёт фаровонлиги, ризқнинг мўл – кўл бўлиши, жамиятда бирдамликни мустаҳкамланиши, қўни-қўшни ва қавм-қариндошларнинг ҳолидан ҳабар олиб туриш, силаи раҳм қилиш, хотиржам ибодатда бўлиш, ер юзида Аллоҳ Таолони рози қиладиган ҳаёт кечира олиш учун ҳам тинчлик лозим. Ҳар бир инсон учун тинчлик зарурлиги борасида хадиси шарифда ҳам айтиб ўтилган. Расули акрам (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар: “Ким оиласи тинч, танаси саломат ва ҳузурида  бир кунлик таоми бор ҳолда тогн оттирса унга дунё тўлиғича берилибди” (Имом Бухорий ривояти). Эътибор қилинг, пайғамбаримз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) биз кўпинча эътибор бермайдиган, аслида ўта муҳим бўлган уч нарсани эслатяптилар: тинчлик, саломатлик ва моддий таминот. Аллоҳ Таолога хамдлар бўлсин, бугун тинч ва обод юртимизда барчамиз бу неъматларга эгамиз. Уни сақлаш Ватан ва келажак авлодлар олдидаги бурчимиздир. Хулоса қилиб айтганда, Юртбошимиз таъкидлаганидек, ўзбек халқининг “бошқаларга ҳеч ўхшамайдиган минг йиллар давомида шаклланган, нафақат ўзаро муомала, балки ҳаётимизнинг узвий бир қисми сифатида намоён бўладиган бир қатор ўзига хос хусусиятлари, бағрикенглиги, меҳр-оқибат, меҳр-муҳаббат, меҳр-шавқат каби фазилатлар билан йўғирилган дин-диёнати, маънавияти юксак даражада экан, юртимиз тинчлиги ва осойишталиги бардавом бўлишига ҳеч қандай шубҳа йўқ”. ИншаАллоҳ..." Алихон Олимов, Наманган тумани "Мулла Гузар Ҳалифа" жоме масжиди имом ноиби 🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR

  • #Мақола #Ихтилоф #Раддия #Мавзу: ИХТИЛОФ ҲАҚИДАГИ БАЪЗИ ҲАДИСИ ШАРИФЛАР Энди ихтилофнинг ёмонлиги ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган баъзи ҳадиси шарифлар билан қисқача танишиб чиқайлик: Биринчи ҳадис: Имом Муслим ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ихтилоф қилманглар, яна қалбларингиз ихтилофли бўлиб қолмасин», деганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қайтарган нарсадан қайтмоғимиз лозим. У зот бизни ихтилоф қилишдан қайтариб турсалар-у, биз ўзаро ихтилоф қилиб турсак, қандоқ бўлади?! Ҳадиси шарифда ихтилофнинг ёмон оқибати алоҳида таъкидланмоқда. Бу қалбларнинг ихтилофли бўлиб қолишидир. Ҳа, бир-икки бор ихтилоф содир бўлгандан кейин, унинг таъсирида қалблар ихтилофли бўлиб қолса, Аллоҳ кўрсатмасин, кейин ўшандай қалб эгаларининг бошлари шубҳасиз келишмовчилик ва уруш-жанжаллардан чиқмай қолади. Иккинчи ҳадис: Муҳаддисларимиз Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда у киши қуйидагиларни айтадилар: «Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига иссиқ пайтда борган эдим, бир оят ҳақида ихтилоф қилган икки кишининг овозларини эшитиб қолдим. Шу пайт Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқдилар, юзларидан ғазаб билиниб турар эди. Бас, у зот: «Албатта, сиздан олдин ўтганлар Китоб ҳақида ихтилоф қилганлари учун ҳалок бўлганлар!» дедилар». Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўз саҳобаларидан иккиталарини бир оят ҳақида ихтилофга тушишларидан ғазабланишлари бежиз эмас экан. Чунки улар ўзлари сезмаган ҳолда, тарихдаги энг катта хатолардан бирини такрорлашаётган экан. У ҳам бўлса, илоҳий китоб ҳақида ихтилоф қилишдир. Олдин ўтган умматлар ўзлари туфайлигина мағлубиятга учраганлар». Янгиқўрғон тумани "Ёрилган" жоме масжиди имом хатиби Тожиддин Ходжаханов 🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR

  • 12 авг.28из muslimuzportal

    #Mustaqillik_35 #bayramga_munosib_tuhfa #xatna_toyi #Namangan 🤝Наманганда 35 нафар болага хатна тўйи ўтказилди ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

  • 12 авг.35из ravza_uz

    #BOSH_IMOM_MINBARI   🎬 ALLOH QALBIMIZGA VA AMALIMIZGA QARAYDI 🎤ABDULLOH DOMLA SAMATOV Namangan viloyati bosh imom xatibi, Ulamolar kengashi a'zosi 📹 ➡️FULL HD: https://youtu.be/bolBW-s_q6E?si=LF62LrlbZs8UTOH_ 🌐➡️Saytdan ko'rish Oʻzbekiston musulmonlari idorasi Namangan viloyati vakilligi Matbuot xizmati Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring: 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 🚀Telegram 📷Instagram | 🔵Facebook | 🎬Youtube 📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!

SOF TA'LIMOTLAR | Расмий канал — tgindex