tgindex
Muhaddis.uz | Расмий канал

Muhaddis.uz | Расмий канал

Статистика
@muhaddisuzКнигиузбекский

© Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Ҳадис илми мактаби (институти) расмий канали Ижтимоий тармоқлардаги барча расмий саҳифаларимиз: taplink.cc/muhaddisuz

Последний пост
16:36
Последнее чтение
18:59
Постов за неделю
28
Всего постов
496
Тип
открытый
Язык
узбекский
Категория
Книги (по похожим)
В каталоге с
12 авг.
Подписчики
5 423
−17 за 5 дн.
Сутки
−17
−0,31%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
861
40 постов
Вовлечённость
15,9%
к подписчикам
Постов в день
4,0
всего 496
Упоминаний
60
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
887
1/48двое суток
1 016
1/72трое суток
1 096

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • 16:3628из muslim_podcast_uz

    #Muslim_podcast  📱🗣MUALLIFLIK HUQUQI INSON HAQQIGA KIRADIMI? 🎙 Ekspert: Yahyo qori Аbdurahmonov – Toshkent shahridagi Imom Termiziy masjidi imom xatibi, Toshkent islom instituti oʼqituvchisi 🎞 Toʼliq👉FULL HD: @Muslim_podcast_uzda koʼring! 📝 Mazkur podkast Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi. 🥺Telegram🛍Instagram 🤪Facebook😍YouTube 🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

  • Имом Бухорийнинг буюклиги Фахриддин домла Маманосиров, Ҳадис илми мактаби ва Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси FullHD: https://youtu.be/gOPV999JjSc Telegram | Facebook | Instagram | Tiktok | YouTube

  • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак насаблари Олам сарварида шонлидир насаб, Билиш бурчингдир уни яхшилаб. Отаси Абдуллоҳ, Абдулмутталиб, Нурли насаб бўлиб келар юксалиб. Ҳошим, Абд Манаф, сўнг Қусайдир, Килоб, Мурра, Каъб — шарафли насл. Луай, Ғолиб, Фиҳр, кейин Моликдир, Надр билан Кинона — муборак асл. Хузайма, Мудрика, Илёс келади, Ортидан Музор ва Низор изма-из. Маъаддан сўнг Аднон келгач, Насаб баёнини ҳам тугатамиз. Бу насаб саҳиҳ, муттасил, машҳур, Ҳар бири покдомон, улуғ оталар. Насабни ёддан бил, барака топгур! Доимо устингдан мақтов ёғилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам — Муҳаммад: 1.ибн Абдуллоҳ 2.ибн Абдулмутталиб (Шайба) 3.ибн Ҳошим (Амр) 4.ибн Абду Манаф (Муғиpa) 5.ибн Қусай (Зайд) 6.ибн Килоб 7.ибн Мурра 8.ибн Каъб 9.ибн Луай 10.ибн Ғолиб 11.ибн Фиҳр (Қурайш) 12.ибн Молик 13.ибн Надр 14.ибн Кинона 15.ибн Хузайма 16.ибн Мудрика (Омир) 17.ибн Илёс 18.ибн Музор 19.ибн Низор 20.ибн Маъад 21.ибн Аднон. Абдураҳмон Мавлонов, ҲИМ талабаси. t.me/muhaddisuz ✈️

  • #Кун_ҳикмати Бакр ибн Абдуллоҳ Музаний бир кекса кишини кўрсалар: "Бу зот мендан яхшироқдир, чунки у Аллоҳга мендан олдин ибодат қила бошлаган", дердилар. Агар бир ёш йигитни кўрсалар: "Бу мендан яхшироқдир, чунки мен унга қараганда кўпроқ гуноҳ қилиб қўйганман (унинг ёши кичик, гуноҳлари ҳам камроқ)", дердилар. t.me/muhaddisuz ✈️

  • Рамазон ҳилоли Бир кўзи ғилак киши Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ҳузурига келиб, Рамазон ҳилолини кўрганини даъво қилди. Умар розияллоҳу анҳу аниқлаш учун ундан сўради: “Қайси кўзинг билан кўрдинг?!” У киши: “Ёмонроғи билан. Чунки яхши кўзим Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бир ғазотда кетган”, деди. Умар розияллоҳу анҳунинг саволи биринчи қарашда бироз қўпол туюлиши мумкин. Аммо унинг зиммасида миллионлаб одамларнинг дини турганини эсласак, савол ўша қўполлигини йўқотади. Бу қисса Умар шахсиятида янги бир нарсани очиб бермайди. Умар шундай эди, дин масаласига келганда қаттиқ, раият масаласига келганда олийжаноб. Кул йилида (қаҳатчилик бўлган, 18-йил) ўз қорнига: “Ғулдирайсанми, ғулдирамайсанми, одамлар тўймагунча сен таом тотмайсан!” дер эди. Олийжаноблик шу даражага етган эдики, ўзи Мадинада туриб, Фурот соҳилида бир улов қоқилиб кетса, “Эй Умар, нега унга йўлни тузатиб қўймадинг?” деб сўралишидан қўрқар эди. Ҳар йили Шаъбон қуёши ботишга яқинлашганда эски-янги масала яна қўзғалади: Рамазон киргани қандай аниқланади? Нега биз илм асрида туриб астрономик ҳисобга таянмаймиз? Ислом илмга қаршими?! Аввало шуни эслашимиз керакки, рўза Ислом арконларидан биридир, шунчаки фалакшунослик ҳодисаси эмас! Масала дин бўлгач, дин шариат соҳибидан олинади. Шариат эса одамларга енгиллик берадиган ва илмнинг ҳурматини сақлайдиган сўзини айтган: Рамазон икки нарсадан бири билан бошланади, ҳилолни ўз кўзимиз билан кўриш ёки Шаъбонни ўттиз кун қилиб тўлдириш билан. Аллоҳнинг динига Аллоҳдан кўра латифроқ ҳеч ким йўқ. Рисолатга рисолат соҳибидан кўра эҳтиёткорроқ ҳеч ким йўқ! Ислом ҳеч қачон бир тарафда, илм эса унга қарши тарафда турган эмас. Аксинча, илм Исломдан меҳрибонроқ бағир топмаган. Мусулмонлар Ер айланасини аниқ ҳисоблаб турган пайтда, Европада черков Ернинг айланишини айтганларни суд қилар эди! Бу ерда илмни четга суриш йўқ. Лекин бу шариат ўз восита ва услубларини ўзи белгилайди. Бунда илмни камситиш йўқ! Илм ривожланган бўлса, Ислом буни қутлайди. Аммо ким айтди, Ислом Рамазон бошланишини шу тарзда белгилагани ўша пайтда жоҳиллик бўлгани учун эди, деб?! Қачон масала вақтни ҳисоблашга муҳтож бўлса, шариат одамларга ҳисоб қилиш зарурлигини айтган. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Дажжол ер юзида қирқ кун қолиши, бир куни бир йилдек, (кейинги) бир куни бир ойдек, (кейинги) бир куни бир ҳафтадек, қолган кунлари эса оддий кунларимиздек бўлишини хабар берганларида, саҳобалар: “Бир кунлик намоз кифоя қиладими?” деб сўрашди. У зот: “Йўқ, балки ҳар бир намознинг вақтини ҳисоблаб белгиланглар”, дедилар. Яъни ҳар бир намоз вақтини ҳисобланглар. Шариат соҳиби баъзи ишларда ҳисобга эҳтиёж борлигини айтмоқда. Илм-фан бир кун келиб ривожланиб кетишини фаразан у зот билмаган бўлсалар ҳам, Аллоҳ билмай қолмагандир. Агар ойни астрономик хулосаларга таяниб кўриш лозим бўлганида, Аллоҳ биз ривожланганимизда ўша ҳисоб-китобга таянишни буюрган бўлар эди! Масала Исломнинг илмдан улуши қанчалиги ҳақида эмас. Гап шундаки, Исломнинг ўзи мана шу! Ҳукмни техник ҳисобга эмас, оддий кўз билан кўришга боғлаган. Адҳам Шарқовийнинг "Саҳифалар очилганда" китобидан t.me/muhaddisuz ✈️

  • #ibrat "Йиғлаш ҳам саодат экан" ✍🏻 Беҳзод Фазлиддин 🎙 Умид Абдуҳакимов t.me/muhaddisuz

  • 15 авг.731из shayx_nuriddinxoliqnazar

    #muftiy_minbari 📹 Мавлиднинг асл моҳияти 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣

  • Тадриж – Аллоҳнинг бандани тарбиялашдаги ҳикмати Ислом инсонни бирдан катта мақомларга, катта масъулиятларга ва оғир синовларга ташламайди. Балки уни кичик амаллар, кичик синовлар ва кундалик ҳаётдаги оддий вазифалар орқали катта нарсаларга тайёрлайди. Чунки инсон табиатан ҳамма нарсани бирданига кўтара олмайди. У осондан қийинга, кичикдан каттага, оздан кўпга қараб ўсади. Аллоҳ таоло инсонни яратган Зот сифатида унинг табиатини ҳам, қалбининг имкониятини ҳам билади. Шу сабабли шариатдаги кўплаб ҳукмларда тадриж – босқичма-босқичлик ҳикматини кўрамиз. Аллоҳ таоло айтади: «Аллоҳ ҳеч бир жонга тоқатидан ташқари нарсани юкламайди». (Бақара, 286) Бу оят инсоннинг имконияти, унинг қуввати ва зиммасидаги масъулият ўртасидаги нисбатни кўрсатади. Қуръоннинг нозил бўлишида ҳам тадриж бор Бунинг энг буюк мисолларидан бири – Қуръоннинг бирданига эмас, балки босқичма-босқич нозил қилинганидир. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Кофир бўлганлар: “Унга Қуръон бир йўла туширилса эди”, дедилар. Шундай (бўлиб-бўлиб нозил) қилишимиз қалбингни собит қилиш учун эди. Ва уни тартиб билан ўқиб бердик». (Фурқон, 32) Демак, Қуръоннинг 23 йил давомида босқичма-босқич нозил қилинишида ҳам тарбиявий ҳикмат бор эди. Нега? Чунки Қуръон фақат маълумот бериш учун тушмаган. У инсонни ўзгартириш учун тушган. Аввал ақида мустаҳкамланди. Аллоҳга иймон, охират, жаннат ва дўзах, сабр ва таваккул қалбларга сингдирилди. Кейин турли ҳукмлар босқичма-босқич келди. Масалан, хамрнинг ҳаром қилиниши ҳам тадриж билан бўлган. Аввал унинг зарарига эътибор қаратилди: «Уларда одамлар учун катта гуноҳ ва манфаатлар бор. Гуноҳлари манфаатларидан каттароқдир». (Бақара, 219) Кейин маст ҳолатда намозга яқинлашиш ман қилинди: «Эй иймон келтирганлар! Маст ҳолингизда, нима деяётганингизни билгунингизча, намозга яқинлашманг». (Нисо, 43) Охирида эса қатъий ҳукм келди: «Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр (маст қилувчи нарса), қимор, бутлар ва фол ўқлари шайтон амалидан бўлган нопок нарсалардир. Бас, ундан сақланингиз». (Моида, 90) Бу инсон қалбининг тарбияланишида тадрижнинг нақадар буюк ҳикматга эга эканини кўрсатади. Таваккулни ҳам инсон бир кунда мукаммал эгаллаб қолмайди. Бугун кичик бир ишда Аллоҳга суянишни ўрганади. Эртага бироз каттароқ ишда. Кейин ундан ҳам каттароқ синов келади. Масалан, имтиҳондан олдин: «Мен қўлимдан келганини қиламан, натижани Аллоҳга топшираман», дейишни ўрганиш ҳам – таваккулнинг кичик кўриниши. Бирор режанг амалга ошмай қолганида: «Мен буни қаттиқ хоҳлаган эдим, лекин Аллоҳ менга нима яхши эканини мендан кўра яхшироқ билади», дея олиш – ундан каттароқ даража. Кейин инсон ҳаётида жиддийроқ йўқотиш, рад жавоби, режанинг бузилиши ёки кутилмаган синов келади. Ана шунда илгари ўрганган кичик таваккуллар унинг қалбига таянч бўлади. Аллоҳ таоло айтади: «Ким Аллоҳга таваккул қилса, У унга кифоя қилади». (Талоқ, 3) Лекин таваккул сабабларни ташлаб қўйиш эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аввал туяни боғла, кейин таваккул қил», деган ҳадис билан сабабга амал қилиш ва Аллоҳга суяниш ўртасидаги мувозанатни ўргатганлар. Яъни инсоннинг вазифаси – қўлидан келганини қилиш, натижани эса Аллоҳга топшириш. Кичик мусибатлар – катта сабрга тайёргарлик Баъзан инсон ҳаётидаги кичик ноқулайликлар ҳам тарбия бўлиши мумкин. —Бирор нарсангиз йўқолади. —Режангиз амалга ошмай қолади. —Кутган хабарингиз келмайди. —Бирор ишингиз кечикади. —Кимдир сизни тушунмайди. —Бирор нарсани жуда хоҳлайсиз, лекин унга эриша олмайсиз. Буларнинг барчаси катта мусибат бўлмаслиги мумкин. Аммо улар орқали инсон қалби «ҳамма нарса ҳам менинг хоҳишим билан бўлмас экан» деган ҳақиқатни ўрганади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Мўминнинг иши ажабланарлидир. Унинг барча иши яхшидир. Бу фақат мўминга хосдир. Агар унга хурсандчилик етса, шукр қилади, бу унинг учун яхшидир. Агар унга мусибат етса, сабр қилади, бу ҳам унинг учун яхшидир». (Муслим ривояти). Демак, кичик мусибат пайтида сабр қилиш ҳам аслида катта синовларга тайёргарлик бўлиши мумкин. Абдураҳмон Мавлонов, ҲИМ талабаси. t.me/muhaddisuz ✈️

  • без подписи

  • #Video #Imom_Moturidiy 🎬 30-дарс | Имом Мотуридий ҳанафий мазҳаби ҳимоячиси бўлган 📖 Доктор Аҳмад Саъд ад-Даманҳурийнинг "Ҳидоят имоми Абу Мансур ал-Мотуридийнинг сийрати борасидаги чегараларни муҳофаза қилиш" китоби асосида. 👤 Шайх Муҳаммад Муҳиддин Мансур Ҳадис илми мактаби ходими HD: https://youtu.be/O-6A0Q2U440 Telegram | Facebook | Instagram | Tiktok | YouTube

  • #Кун_ҳадиси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бирортангизнинг ортида бир боғ ўтин териб келиши унга берса-бермаса, бировдан тиланганидан яхшидир", дедилар". (Олтин Силсила, Саҳиҳул Бухорий, 3-китоб) t.me/muhaddisuz ✈️

  • 14 авг.6832011

    Кириш имтиҳонида алдов Кириш имтиҳони инсоннинг билими, меҳнати ва салоҳияти баҳоланадиган масъулиятли жараён. Унда ҳар бир абитуриент ўз билими билан синовдан ўтиши лозим. Бироқ айрим ҳолатларда турли йўллар орқали натижага таъсир ўтказиш ҳолатлари учраб туради. Бундай ишлар нафақат қонунга, балки Исломнинг ҳалоллик ва адолат тамойилларига ҳам мутлақо зиддир. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Молларингизни ўзаро ноҳақ йўл билан еманглар ва одамларнинг молларидан бир қисмини билиб туриб гуноҳ йўли билан ейиш учун уни ҳукм қилувчиларга узатманглар»(Бақара сураси, 188-оят). Имтиҳонда сохтакорлик қилиб бошқа абитуриентнинг ўрнини эгаллаш ҳам айнан бировнинг ҳаққига тажовуз қилишдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бизни алдаса, у биздан эмас», деганлар. Бу ҳадисда алдашнинг ҳар қандай кўриниши қаттиқ қораланган. Имтиҳонда ёлғон йўл билан юқори балл олиш ҳам алдашнинг очиқ бир туридир. Сохтакорликнинг энг катта зарари - бир инсоннинг ҳаққи бошқа бировга ўтиб кетишидир. Масалан, белгиланган ўринга ҳақиқатан яхши тайёрланган абитуриент эмас, фириб орқали балл тўплаган шахс кирса, бу адолатсизлик бўлади. Ислом эса адолатни буюради: «Албатта, Аллоҳ адолатни, тўғриликни буюради...» (Наҳл сураси, 90-оят). Имтиҳонда фириб қилган киши «фақат ўзим учун қилдим», деб ўйлаши мумкин. Аслида эса унинг хатти-ҳаракатидан бошқалар ҳам зарар кўради. Кимдир ўқишдан қолади, кимдир грантдан маҳрум бўлади, кимнингдир йиллаб қилган меҳнати зое кетади. Шунингдек, ота-оналар ҳам «фарзандим ўқишга кирса бўлди, фалончи ҳам қиляптику» деган тушунча билан ҳар қандай йўлни оқламаслиги зарур. Ҳаром йўл билан қўлга киритилган натижа фарзандга яхшилик эмас. Аксинча, уни ҳаётининг бошиданоқ ҳаромга ўргатиш бўлади. Бир ишни кўпчилик қилиши ҳам унинг жазосини енгиллатиб қўймайди. Имтиҳонда муваффақият қозониш фақат талаба бўлиш дегани эмас. У инсоннинг ҳалоллиги ҳам синалаётган палладир. Балл паст чиқиши мумкин, имтиҳондан ўтолмаслик мумкин, кейинги йили яна ҳаракат қилиш мумкин. Аммо ҳаром йўлга оёқ босишни ҳеч нарса билан қоплаб бўлмайди. Мўмин натижага қандай бўлмасин эришишга эмас, ҳалол йўл билан эришишга интилади. Ҳақиқий муваффақият алдаш билан кирилган олийгоҳ эмас, ҳалол меҳнат билан қўлга киритилган натижадир. Шунинг учун ҳар бир абитуриент бир нарсани унутмаслиги керак: имтиҳон хонасида назоратчи кўрмаслиги мумкин, аммо Аллоҳ кўриб турибди. Инсон одамларни алдаши мумкин, лекин ўз виждонини ва Аллоҳ таолони алдай олмайди. ✈️ t.me/muhaddisuz

  • 14 авг.1 3341127

    🕋АЗИЗЛАР ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!✨ ✈️ t.me/muhaddisuz

  • #xushxabar #mobil_ilova #muftiyuz 📢ХУШХАБАР: “MUFTIY.UZ” ИЛОВАСИ ИШГА ТУШДИ! 🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Muftiy.uz” мобиль иловаси ишга тушди. Ушбу замонавий платформа муҳим эслатмаларни тезкор етказиши, тез ва енгил ишлаши, ҳатто айрим бўлимлардан интернетсиз ҳам фойдаланиш мумкинлиги ва телефон хотирасида кам жой эгаллаши билан ажралиб туради. 📲 Илованинг асосий имконият ва афзалликлари: 🌙 – “Муфтий минбари” материаллари, бой кутубхона ва диний-маърифий янгиликлар; 📍– Жойлашувингизга мос аниқ намоз вақтлари ва навбатдаги ибодатгача қолган вақт таймери; 🕋– Қибла томонни сониялар ичида аниқ кўрсатиб берувчи қулай компас; 🕌– Харита орқали атрофингиздаги энг яқин масжидлар ва уларнинг манзилини топиш имконияти; 📖 – Қуръони карим суралари, кундалик зикрлар, дуолар ва электрон тасбеҳ; 💬 – Соҳа мутахассисларига тўғридан-тўғри савол ва мурожаат юбориш тизими. ✅“Muftiy.uz” – бу ибодат, илм ва замонавий қулайликларни бирлаштирган платформа. Иловани ҳозироқ юклаб олинг ва маънавий дунёнгизни бойитинг! ⬇️ Юклаб олиш учун: 📱 play.google: https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.muslim.mosque_app 📱 App Store: https://apps.apple.com/uz/app/muftiy-uz/id6757763485 ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

  • #xabar #anons #jonli_efir ❔ОНЛАЙН ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБЛАР 🎞 2026 йил 13 август, Пайшанба куни ⏰ соат 16:00 дан бошлаб 🌙 Онлайн диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги 50-сони Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламоси Ҳабибуллоҳ домла Жўрабоев иштирокида жонли эфирга узатилади. 🗣 Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлидан сўранг!”, деб буюрган (“Наҳл” сураси, 43-оят). 📿 Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Билимсизликнинг давоси саволдир”, – дея баён қилганлар (Имом Абу Довуд ривояти). ❔ Саволларингизни fatvo.uz сайти орқали йўлланг! ✅ Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг: 😎 Youtube: Fatvouzb 😎 Facebook: Diniysavollar 📱 Instagram: Fatvouz 📱 Telegram: Diniysavollar #fatvo_markazi_javob_beradi Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

  • #Кун_ҳикмати Қуёшнинг ҳар ботишида бир парча камайишинг бор. t.me/muhaddisuz ✈️

  • 12 авг.81836из shayx_nuriddinxoliqnazar

    #muftiy_minbari Қайтар дунё 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook 📲 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣

  • 11 авг.1 13378

    #Қабул_2026 🎞 Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида магистратура мутахассисликлари ҳамда Ҳадис илми мактабига ўқишга кириш учун ижодий имтиҳонлар бўлиб ўтди. 📱 @oliymahad – диний-маърифий канал! 📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram

  • 11 авг.1 2686

    без подписи

  • 11 авг.1 3619

    без подписи